El servicio también está disponible en su idioma. Para cambiar el idioma, presioneEspañola
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Гео и язык канала

статистика аудитории bakiroo

Ўйиндан ташқари фикрлар Твиттер:  https://twitter.com/the_bakiroo  Инстаграм:  https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg==  Youtube:  https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS  
Показать больше
54 785-2
~19 578
~6
47.90%
Общий рейтинг Telegram
В мире
23 948место
из 78 777
В стране, Узбекистан 
822место
из 2 295
В категории
567место
из 1 704

Пол подписчиков

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое количество женщин и мужчин подписаны на канал.
?%
?%

Язык аудитории

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое распределение подписчиков канала по языкам
Русский?%Английский?%Арабский?%
Количество подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Время жизни пользователя на канале

Если это ваш канал, тогда можете узнать как надолго задерживаются подписчики на канале.
До недели?%Старожилы?%До месяца?%
Прирост подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Борса-келмасда халқаро марафон бўлиб ўтди 11 мамлакатдан 250 нафар спортчи иштирок этган халқаро марафон нафақат ҳаваскорларни, балки профессионал спортчиларни ҳам қизиқтира олди. Марафон Орол денгизи яқинидаги "Борса-келмас" тракти ҳудудида бўлиб ўтди. Тадбирнинг айнан бу ерда ўтказишдан мақсад минтақадаги экологик фожеани кўрсатиб бериш эди. Марафон нафақат спорт мусобақаси, балки табиатни асраш муҳим эканлигини ёрқин ифодаловчи ҳаракатга айланди. Тадбир Ўзбекистон Экология вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди. ProRun ташкилоти тадбирни юқори савияда ўтишини таъминлади.
Показать полностью ...

IMG_8613.MP4

3 952
13
“Йигитларни ўлимнинг оғзига олиб боришган” Кунўз М25 конида авария содир бўлиши оқибатида ҳалок бўлган ходимларнинг яқинлари билан суҳбатлашган. "Икки йил олдин ҳамма бирлашиб, уйлантиргандик. Хотини иккинчи фарзандига ҳомиладор эди. Бу йигитнинг онасининг ноласига чидаш қийин: газ бир томон, онанинг ноласи бир томон бўлиб турибди. Бировга ёмон гапирадиган болалар эмасди... Аниқ сумма айтишмади, болаларнинг таъминотини қилиб берамиз, дейишди. Компенсация ҳақида бошқа гап бўлгани йўқ. Ёш йигитларнинг жонини ҳеч нарсага алмашиб бўлмайди". "4 фарзанди бор, мен қандай боқаман уларни? Энг кичиги энди юряпти. Мана, уй-жойни ўзимиз қилганмиз амаллаб, лекин ойлигини 5 ойдан бери олгани йўқ. Нафақат менинг фарзандим, ҳаммаси. Бугун учинчи кун, қандай турганимни ўзим биламан. Бу ерда яшаш номаълум бўляпти. Уларнинг ўзлари ҳам тушунишмаяпти, имконингиз бўлса кўчиб кетинг дейишяпти. Қаерга кўчиб кетаман, қаерга бораман мен?". Ўқиш учун. .
Показать полностью ...
“Yigitlarni o‘limning og‘ziga olib borishgan”
17 sentyabr kuni Boysundagi M25 konida sodir bo‘lgan avariya 4 kishini hayotdan olib ketdi. Marhumlarning yaqinlariga ko‘ra, konning boshqa quduqlarida ishlovchi xodimlar o‘sha kuni tozalash ishlarini bajarish uchun “og‘zi yopilgan” quduqqa jalb qilingan. Kutilmagan avariya esa halokatli yakunlangan. Kun.uz muxbiri marhumlarning yaqinlari bilan suhbatlashdi. Rasmiy vebsayt: http://kun.uz Telegram kanalimiz: https://telegram.me/kunuzofficial Facebook`da kuzating: https://www.facebook.com/kunuznews Twitter`da kuzating: https://twitter.com/KunUzNews Instagram`da kuzating: https://www.instagram.com/kun.uz
11 329
62
“BYD Central Asia” нимадан қўрқади? Ўзини Ўзбекистонда BYD автомобилларининг ягона расмий дистрибьютори дея тамсил этаётган “BYD Central Asia” компанияси турли ОАВ ва медиа платформаларда тижорий ҳуқуқида навбатдаги баёнотини ёймоқда. Маълум қилинишича, Ўзбекистонга “норасмий импорт” орқали олиб келинадиган автомобиллар сонининг кўплиги ва улар билан расмий дилерлик марказлари томонидан таклиф этилаётган автомобиллар орасидаги сезиларли техник фарқларни ҳисобга олиб, BYD “параллел импорт”ни қўллаб-қувватламас эмиш. Шунингдек, BYDʼнинг расмий дилерлари сертификатланмаган тарзда олиб келинган автомобилларга кафолат хизматини кўрсатилмаслиги айтилган. Бу позиция ҳаммага маълумку, нимаси янгилик, дейишга шошилманг. Компания барча мульти брендли дилерларга расмий тартиб-қоидаларга риоя қилмасдан олиб келинган автомобилларни сотмаслик тўғрисида қатъий кўрсатмалар берганини таъкидлаган. Мана буниси энди янги, хавотир олинадиган даража. “BYD Central Asia”нинг маъмурий ресурслари, монополия вертикалининг бир қисми экани ва қарор қабул қилувчиларга яқинлиги ҳисобга олинса, хусусий тадбиркорлар олиб келаётган электромобилларни сотмаслик кўрсатмаси мажбуриятга айланиши мумкин. Энди савол, расмий дилернинг сервиси ва кафолатлари шунчалар зўр экан, нимадан қўрқади? Яна имтиёзларингиз бўлса? Харидорнинг ўзи ҳал қилаверсин, ё 4-6 минг доллар қиммат тўлаб, кафолатли ва сервисли электромобиль олиш ёки худди ўша электромобилни 4-6 минг долларга арзон, лекин сервис ва кафолатсиз олиш. Майлими, сиз корчалонлар эмас, ўзбекистонликларнинг ўзлари ўзларининг танлови учун масъул бўлса?
Показать полностью ...
18 373
102
“APEX INSURANCE” АЖ FIFA 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлди Минтақамиз учун улкан аҳамиятга эга бўлган FIFA Futsal World Cup Uzbekistan 2024™ чемпионати - мамлакатимизда профессионал футболни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, APEX INSURANCE ушбу йирик спорт тадбирининг юқори савияда ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятидан мамнун. Шунингдек, APEX INSURANCE 2024 йилги Жаҳон чемпионати ташкилотчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталади, ушбу суғурта халқаро спорт тадбирининг ҳар бир ўйинини ишончли ҳимояда ўтказилишини таъминлайди. Нафақат футболни, балки бокс, дзюдо, триатлон ва от спорти каби бошқа спорт турларини ҳам қўллаб-қувватловчи APEX INSURANCE ушбу ҳамкорликни Ўзбекистонда спорт маданиятини ривожлантириш, мусобақалар савиясини юксалтириш ва мамлакат футболини жаҳон ареналарида рақобатбардош даражага етказишга ҳисса қўшиш учун ажойиб имконият деб билади. Мурожаат учун: 1188 | | Реклама
Показать полностью ...
16 381
9
UNG Petro учун рақобатдан ташқари алоҳида имтиёзлар борми? Аслида яширин тарзда "хусусийлаштирилган" ва ёпиқ келишувларда "совға қилингани" жамоатчиликка маълум бўлиб қолган Ўзбекистондаги энг йирик заправка тармоғи UNG Petro хусусий қўлларга ўтганидан кейин ҳам аввалги имтиёзларидан фойдаланиб келаётган бўлиши мумкин. Масала шундаки, UNG Petro "хусусийлаштирилганидан" кейин 80 шиптир лақабли бензин олиш учун биржа савдоларида иштирок этаётгани йўқ. Унда UNG Petro 80 бензинни қаердан олаяпти? Ахир компания заправкаларида импорт эмас, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг, яъни Ўзбекнефтегазнинг 80 шиптири сотилмоқдаку. Нега Ўзбекистондаги қолган заправкалар биржадан монополистларнинг қимматлаштирилган 80 шиптирини сотиб олишга мажбур, UNG Petro учун бошқа имтиёзли қоидалар? Унданам қизиғи, биржада 80 шиптирнинг нархи қараб кетаяпти. Бу солиқ, сақлаш ва ташиш харажатлари билан 80 шиптир 7 200 сўмдан арзон сотилса, заправка зиёнига ишлайди дегани. Ростанам, исталган бошқа заправкада 80 шиптирни 7 500 сўмдан арзон топа олмайсиз. Унда "хусусий" UNG Petro қандай қилиб 80 шиптирни 6 900 сўмдан сотмоқда? Қайси имтиёзлар ҳисобига? Бундай ҳолат Ўзбекнефтегаз 80 шиптирни UNG Petro учун ҳалигача биржага чиқармай, тўғридан тўғри сотаётган ва бошқа имтиёзлар бўлсагина имконли. Айтишларича, "хусусийлаштирилган" UNG Petro учун рақобат қоидаларига зид равишда имтиёз ва лазейкалар қолдирилганидан Рақобат қўмитаси бехабар бўлиши мумкинмас. Лекин қўмита жим. Балки "қизил чизиқлар" UNG Petro'га қарши антимонопол маҳкама очишга имкон бермас? P.S. Хусусийлаштирилганига яқинда бир йил бўладиган UNG Petro шу пайтгача Ўзбекнефтегазнинг қисқартирилган номи, бренди ва бренд рангларидан фойдаланишда давом этмоқда. Бунинг учун "очил дастурхон" Ўзбекнефтегаз қанақадир ҳақ олмоқдами? Ё швейцарияликми, кипрликми, гонгонгликми бўлган валийнеъмат эмисарига совға қилинган конлардан тортиб, улуш, завод ва омборхоналар билан бўлгани каби, "олаверинглар, камайиб қолмайди" қабилида иш тутилмоқдами?
Показать полностью ...
image
17 565
77
205 миллион долларга қурилиб, 87 миллион долларга сотилган Hyatt Regency учун имтиёзлар ниҳоят тугатилади билан қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда. Бу самарасиз имтиёзлар орасида Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси қурилиши учун Hyatt гуруҳига алоқадор компанияларга берилган тугатилаётгани алоҳида эътиборли. Тошкент шаҳрининг қоқ марказида ўзбек амалдорларининг самарасизлиги учун қўйилган ҳайкал дейиш ммукин бўлган, Hyatt Regency учун имтиёзлар нега 2022 йилда, меҳмонхона 87 миллион долларга сотилган пайтда бекор қилинмагани савол туғдиради. Майли, ҳечдан кўра кеч. Лекин худди Hyatt Regency қурилиши сингари юзлаб самарасиз лойиҳаларга берилган ва атайин ўзбек чиновникларининг "эсидан чиқиб қолган" имтиёзлар яна қанча? Уларни ким эслайди ва қачон бекор қилади? Ўтган даврларда берилган ва ҳисобсиз тарқатилган, ёпиқ ва очиқ солиқ ва божхона имтиёзларини ёппасига бекор қилиш вақти келмадими?
Показать полностью ...
bakiroo
Hyatt Regency бизга 205 миллион доллардан ҳам қимматроққа тушган Ёмон қарорларнинг тимсолига айланган Hyatt Regency меҳмонхонасининг қиймати қанчалиги бўйича баҳсларда унинг қурилишига сарфланган 205 миллион доллар келтирилади ва кўпчилик шу рақамга асосий урғу бераяпти. Афсуски, бу якуний рақам эмас. Чунки меҳмонхона қурилиши ва кейинги фойдаланувида берилган бож ва солиқ имтиёзлари қийматини ҳеч ким ҳисоблагани йўқ. Буям бир неча ўн миллион доллар бўлса керак. Яна меҳмонхона кредитларининг сўндирилиши қиймати ҳам бор. Hyatt Regency кредитларини сўндириш учун 2020 йилда бюджетдан 66 млрд.сўм, 2021 йилда 71,3 млрд.сўм, 2022 йилда 69 млрд.сўм ажратилган. Яъни охирги уч йилнинг ўзида бюджетдан жами 206,3 млрд.сўм ёки 20 миллион доллардан ортиқ бюджет пули киборларнинг ҳашаматли меҳмонхонаси қарзларини ёпишга кетган. Ундан аввалги йилларда маълумотлар очиқланмаган.
17 691
71

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
348
Анонимное голосование
14 343
13

[object Object]

[object Object]
[object Object]
573
Анонимное голосование
13 789
9
Анонимлашув сўз эркинлиги мавжуд чегаралари янада қисила бошлагани белгиларидан бири Биринчи авариядан иккинчи авариягача Бойсун қандай яшагани ҳақидаги аввалги шу каби репортажлардан яққол фарқлови бу суҳбатдошларнинг мутлақ кўпчилиги юзи, овози ва исми очиқланмаслигини истаётгани билан боғлиқ. Эътиборлиси, худди шундан анонимлашув ҳолатини охирги кунларда пахтасининг нархи 9500 сўмдан 6800 сўмга туширилаётган фермерларда ҳам, пахта терими учун ҳомийлик қилиш босимига учраётган тадбиркорларда ҳам, қуёш панели ўрнатишга мажбурланаётганларда ҳам кузатмоқдаман.
Показать полностью ...
Portlash, zaharli gaz va badbo‘y is: Boysun qanday yashayapti? | Gazeta.uz
1-sentabr kuni Boysun tumani Kofrun shaharchasida joylashgan “Mustaqillikning 25 yilligi” yoki, boshqacha aytganda, М-25 gaz koniga qarashli 604-sonli quduqda burg‘ilash ishlarini olib borish vaqtida texnologik jarayonning buzilishi sabab tarkibida vodorod sulfid yuqori boʻlgan gaz chiqishi boshlangan edi. Dastlabki berilgan rasmiy axborotda aholi xavfsiz hududga koʻchirilgani, vaziyat barqaror ekanligi aytilgandi. Ammo keyinroq tarmoqlarda tarqalgan videolar, shuningdek, Gazeta.uz tahririyatiga boʻlgan koʻplab murojaatlardan keyin vaziyat biroz boshqacha ekani taxmin qilindi. Boz ustiga, tarqalayotgan video va xabarlar yuzasidan rasmiy munosabat va izohlar ham yetarli boʻlmadi. Shu bois “Gazeta.uz” jamoasi gaz sizib chiqqandan keyin haqiqiy holat qandayligini oʻrganish maqsadida 14-15-sentabr kunlari Boysunda boʻlib qaytdi. Muallif: Otabek Turdiyev Video: Maʼmurjon Obrahmatov / «Gazeta.uz» #boysun #M25 #Kofrun #gaz Telegram – https://t.me/gazetauz_uzb Facebook – https://www.facebook.com/gazetauz Instagram – https://www.instagram.com/gazetauzbekistan/ Twitter – https://twitter.com/gazeta_uz
18 838
53
Люстрация ва мустақил аудит керак Бойсундаги нохуш воқеалар, биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам аслида бизга яна бир бор ўтган 8 йилдаги хатоларимизни ўнглаш учун навбатдаги имконият бермоқда. Билмадим, бундан ортиқ яна қандай огоҳлантиришлар ва қурбонлар керак биз учун. Яқин ва ўрта келажакда бизни яна қанақа кулфатлар кутаётганини билиш ва уларнинг олдини олиш учун бизга биринчи навбатда энергетика соҳасида люстрация ва мустақил аудит керак. Охирги 8 йилда энергетика соҳасида бошланган ва айниқса ташаббускорлигидан тортиб, пудрати ва молиялаштирилишигача бир бенефициарга боғланган самарасиз лойиҳалар, шунингдек, давлат назоратидаги конлардан тортиб ишлаб чиқариш ва инфратузилма активларигача яширин бегоналаштириш битимлари Ўзбекистоннинг иқтисодий, сиёсий ва миллий хавфсизлик манфаатларидан келиб чиқиб, тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиши керак. Энг тўғри йўл эса мустақил аудит. Бу ишни Молдова қилди. Қўшни Қозоғистон қилди. Биз ҳам мустақиллигимиз ва давлатчилигимизни йўқотишни, ташқи бошқарувга тушиб қолишни истамасак, қилишимиз керак. Аудит натижасида тўхтатилиши керак лойиҳалар тўхтатилиши, бошланмаслиги керак лойиҳалар бошланмаслиги, миллийлаштирилиши керак активлар миллийлаштирилиши зарур. Иккинчи муҳим масала бу люстрация. Коррупция, айниқса элитар коррупцияга қарши курашни кучли қонунчилик асосларида йўлга қўйиш 8 йилдан бери пайсалга солиб келинмоқда. Бюрократия ва номенклатура тиш тирноғи билан бунга қарши турипти. Энг керакли қонунлар қайсидир тумбочкалар ва сейфларда чанг босиб ётипти. Демак, бошқа йўлдан, манзилли люстрация йўлидан юришдан бошқа чора йўқ. Бу ишни энг аввало устозидан тортиб шотир шогирдларигача топ амалдорлари валийнеъмат бенефициарга хизмат кўрсатувчи энергетикадан бошлаш керак бўлади. Энергетикадан кейин люстрация жараёни ўзаро боғланган транспорт ва металлургиядаги зараркунанда лойиҳалар устида турган амалдорларга ҳам қаратилиши керак. Не ажабки, уларга ҳам валийнеъмат бенефициарга алоқадорлик умумий маҳраж беради. Маълумот учун, айнан люстрация жараёни Польшадан тортиб Латвиягача бўлган постсовет давлатларининг совет исқиртларидан тозаланиш, соғлом иқтисодий ўсиш ва эркин тараққиётида муҳим роль ўйнаган. Люстрациядан ўтганлар, марҳамат, ишини давом эттиришлари, ўтмаганлар эса тўлиқ алмаштирилиши керак. Энергетикадаги бошқарув энергетикадаги зараркунанда лойиҳаларда манфаатдорликка алоқадор бўлмаган қарор қабул қилувчилар билан тўлиқ янгиланиши зарур. Бўлмаса, биз муҳим ахборотларни олий раҳбариятдан яширишга, айни бир шахсларнинг мудҳиш хатоларини ёпишга, миллиардлаб йўқотишларни хаспўшлашга, ўзаро бир-бирининг орқасини беркитишга асосланган бузуқ тизим орқали навбатдаги кулфатларга рўпара қилинаверамиз.
Показать полностью ...
17 703
84
17 732
65
Ишчиларига маош бера олмаётган пудратчининг қанақадир қуруқ ваъдаларига ишониш керами? Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга , Кондаги авария оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларини пудратчи ташкилот қарамоғига олади. Вазирнинг қайд этишича, пудратчи ташкилот уларнинг фарзандларини вояга етказиб, ўқитиб, компанияда кафолатланган иш билан таъминлашгача зиммасига олганмуш. Энди ўзингиз соғлом ақлга ўйланг, техноген офат юз бергани ҳақида хабар бермаган, ҳатто қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига расмий таъзия изҳор этмаган пудратчининг ваъдасига ишонса бўладими? Яна бу қуруқ ваъдалар пудратчининг швейцарияликми, кипрликми ёки гонконгликми инвестори томонидан айтилаётган бўлсаям майлийди? Шунча кундан бери кўриниш беришниям лозим топгани йўқ-ку. Балогардон фронтмен қилиб юборилган ва де-юре мажбурияти йўқ Мирзамаҳмудов гапиртирилаяпти. 4 ойдан бери ишчиларига маош бермаётган пудратчи 10 йил ўтиб қурбон бўлганларнинг фарзандларини ўқитадими ёки ишга оладими? Бу пайтда бўладими ўзи пудратчи? Цинизм ҳам шунчалар бўладими? 5,9 млрд.долларгагача шиширилган лойиҳада қадри ва қиймати шуми?
Показать полностью ...
Кондаги авария оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларини пудратчи ташкилот қарамоғига олади — энергетика вазири
Бойсундаги М-25 конидаги авария оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оилалари пудратчи ташкилот қарамоғига олинади, дея маълум қилди энергетика вазири. Бундан ташқари, пудратчи ташкилот уларнинг фарзандларини вояга етказиб, ўқитиб, компанияда кафолатланган иш билан таъминлашгача зиммасига олган.
24 697
130
Ўқувчи ўринлари етишмовчилиги муаммоси қачон ҳал қилинади? Яқинда вазир Ҳилола Умарова иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ҳозирги таълим тизимининг энг оғриқлиги нуқталаридан бири бўлган ўқувчи ўринлари етишмовчилигини яққол кўрсатиб берувчи айрим статистикалар . Масалан, айни пайтда келиб мамлакатда ўқувчи ўринларига эҳтиёж 1,7 милионга яқинлашгани, шунга қарамай, 3 йил ичида 470 дан ортиқ ҳолатда мактаблар балансидаги ерлар сотиб юборилиб, улардан ҳозиргача фақат 58 таси суд орқали қайтариб олингани ва ҳоказолар. Янги мактаблар қурилишининг аҳоли сони ўсишига мутаносиб олиб борилмаслиги оқибатида бугун ўқувчилар икки ва уч сменада ўқишга, битта синфда 35-40 талаб ўтиришга мажбур бўлмоқда. Бу ҳолат тартибсиз кенгайишда давом этаётган пойтахтда яққол сезилади. Аслида қурилиш компанияларига янги қуриладиган турар жой мажмуаларига мос равишда боғча, мактаб каби ижтимоий объектларни қуриш мажбурияти юклатилади. Аммо аксар ҳолларда бу шунчаки қоғозда қолиб кетади. Шунга қарамай, ижтимоий масъулиятни ҳис қиладиган қурилиш компаниялари ҳам йўқ эмас. Масалан, Golden House 2021 йили Қорасув-6 мавзесида 990 ўқувчига мўлжалланган замонавий мактаб қурганини кўпчилик эсласа керак. Бу йил шу мактабда янги ўқув йили бошланди. Мактаб тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилди ва айни пайтда бошқа оддий мактаблар каби бошқариляпти. Шу кунларда компания Миробод туманида 500 ўқувчига мўлжалланган яна бир мактаб қурилишини бошлашга тайёргарлик кўрмоқда. Мактабда Greenwich мажмуаси аҳолисининг фарзандлари ҳам, яқин атрофдаги уйлар аҳолисининг болалари ҳам таълим олади. Қурилиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги лойиҳани тасдиқлаганидан сўнг бошланади. Мактаб барча зарур жиҳозлар ва мебеллар билан компания маблағи ҳисобидан таъминланади. Бундан ташқари, Golden House яна иккита мактаб қуришни режалаштирмоқда. Ўзлари ташаббус кўрсатаётганлар барака топсин, лекин қолганлар-чи? Қурилиш компаниялари ва девелоперларга янги қуриладиган турар жой мажмуалари ва массивларига мос ва мутаносиб равишда боғча, мактаб ва поликлиника каби ижтимоий объектларни қуриш мажбуриятини қонун билан белгилаш ва ижросини жамоатчилик билан бирга қаттиқ назорат қилиш пайти келмадими?
Показать полностью ...

Школа GH.mp4

15 787
36
Ucell энг тезкор интернет учун мукофотга сазовор бўлди OOKLA компаниясининг савдо бўйича директори Виктор Зенг ICT Week Uzbekistan 2024 доирасида Ucell компаниясига жорий йилнинг биринчи ярим йиллигидаги энг тезкор мобил интернет учун олтин мукофотни топширди*. Ucell компанияси сўнгги уч йил давомида Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга 354 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаб, юқори натижаларга эришди. Ҳар йили таянч станциялар сони кўпайиб бормоқда: 12614 та янги таянч станция ишга туширилиб, 4116 таси замонавийлаштирилди. Шунингдек, тармоқнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун тизимлар такомиллаштирилмоқда. *Халқаро "Ookla" компаниясининг Speedtest Intelligence маълумотларини таҳлил қилиш натижаларига биноан. Реклама
Показать полностью ...
15 463
29
Микрокредитбанк мутлақ етакчилигидан ҳайрон бўлмаслик керак Янги даврда имтиёзли кредитларнинг ўчоғи қаерда яратилди? Микрокредитбанкда. Зараркунанда ва самарасизлигига қарамай, давлат ва бюджет ресурсларининг қайта ва қайта совуриш учун тақдим этилиши қаерда рўй берди? Микрокредитбанкда. Ўзбек чиновникларининг битта қўнғироқ билан кредит ундирадиган энг севимли чўнтак банки қайси? Микрокредитбанк. Яъни ойнадан ўпкаламаслик лозим. Нега имтиёзли кредитлар ва ваколатлар қўлида бўла туриб, Микрокредитбанк менежерлари бизнес билан шуғулланмаслиги керак? Тақсимотидан тортиб молиялаштиришгача ва воситачиларигача ўзларининг қўлида бўлса. Энг ажабланарлиси, буни тепадаям ҳамма билади ва бунга кўникиб бўлишган ҳам (банкда ойлик ва маошлар камлигига нисбатан бизнес билан шуғулланиш ўзига хос индульгенция ҳисобланади). Микрокредитбанкдан кейинги ўринни Бизнесни ривожлантириш банки ходимлари эгаллаганиям бежизмас. Ҳукуматнинг ўзи Марказий банкнинг сукунати билан туппа тузук банкни, эртага хусусийлаштириб, яхши пулга сотиш мумкин бўлган банкни бир йил ичида иккинчи Микрокредитбанкка айлантирмадими? Яъни, тушунаётгандурсиз саволни кимга бериш кераклигини? Юристларимиздан бири давлат банки ходимлари Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимда ишловчи шахслар қаторига киритилмаган депти. Тўғри. Лекин бу ҳалигача механизмлари ишга тушмаган қонуннинг заифлиги кўрсатади. Иккинчидан, саналган банкларнинг барчасида банк ходимлари, айниқса раҳбарларига бизнес билан шуғулланишни тақиқловчи Коррупцияга қарши кураш ва ички этика қоидалари мавжуд. Шу қоидаларнинг ўзи табу бўлиши керак. Ўзи умуман қаерда ортиқча ваколат ва имтиёз бўлса, ўша жойда раҳбарлар бизнесменга айланиши оддий қоида. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқарув ходимлари тадбиркорлик билан шуғулланишда етакчилиги ўзи ҳукм эмасми? (собиқ вазир ва буюртмалар қироли машҳур трестнинг аффилланганини эслаш кифоя). Бу лакмус қоғози. Биз кўрмадикми ҳоким тадбиркорни? Биз кўрмаяпмизми тадбиркор вазирларни? Ўзи бўлмаса қариндошлари бирдан "омадли тадбиркорга" айланмаган амалдорлар борми Ўзбекистонда?
Показать полностью ...
Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
Davlat xizmatchilarining tadbirkorlik faoliyati bilan shug‘ullanishi holatlariga chek qo'yilmoqda Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi tomonidan vazirlik va idoralar, davlat muassasalari va tashkilotlar xodimlarining tadbirkorlik faoliyati bilan shug‘ullanish holatlari yuzasidan o‘rganishlar o‘tkazib kelinmoqda. Xususan, “Mikrokreditbank” ATB, “Biznesni rivojlantirish banki” ATB hamda “Turonbank” ATB va ularning tizim tashkilotlari o‘rganilganda ularning 148 nafar boshqaruv xodimi 155 ta tadbirkorlik subyektida taʼsischilik asosida faoliyat yuritib kelayotganligi aniqlandi. Jumladan, “Mikrokreditbank” ATBning 94 nafar boshqaruv xodimi 96 ta tadbirkorlik subyektida, “Biznesni rivojlantirish banki” ATBning 41 nafar boshqaruv xodimi 46 ta tadbirkorlik subyektida hamda “Turonbank” ATBning 13 nafar boshqaruv xodimi 13 ta tadbirkorlik subyektida taʼsischi sifatida ro‘yxatdan o‘tgan. Yuqoridagi qonunbuzilishi holatlari bo‘yicha Agentlik tomonidan mazkur banklarga taqdimnomalar kiritildi. O‘z navbatida, banklar tomonidan taqdimnomalar tanqidiy muhokama qilingan holda tadbirkorlik subyektlarida taʼsischilik qilayotgan xodimlarga nisbatan ogohlantirish xatlari berilib, qayd etilgan qonunbuzilishi holatlari bartaraf etilmoqda. ❗️Eslatib o‘tamiz, O‘zbekiston Respublikasining “Tadbirkorlik faoliyati erkinligining kafolatlari to‘g‘risida”gi, “Davlat fuqarolik xizmati to‘g‘risida”gi qonunlarida davlat fuqarolik xizmatchisi tadbirkorlik faoliyati bilan shug‘ullanishi taqiqlangan. —————— Agarda siz korrupsiyaga duch kelsangiz Agentlikning “Call-markazi” – 1253 yoki eanticor.uz elektron platformasi orqali murojaat qilishingizni so‘raymiz. Facebook|Telegram |YouTube|Instagram|Twitter|Veb-sayt
17 343
100
Федерал захира тизими базавий ставкани пасайтирди Қўшма Штатлар Федерал захира тизими тўрт ярим йил деганда биринчи марта базавий ставкани кутилганидан дадилроқ, 0,50 фоиз бандига, 4,75–5,25%гача . Федерал захира ўтган йили ёздан буён базавий ставкани 20 йиллик максимумда ушлаб келаётган эди. Регулятор ставкани пасайтиришда давом этишига, айни вақтда 2%лик инфляцияга етиш мақсадларида собит эканига ишоралар берган. Ташқи қарз жамғаришда давом этаётган Ўзбекистон учун ушбу қарор қарз нархларининг пасайиши ва қарзга хизмат кўрсатиш харажатларининг мақбуллашуви жиҳатидан муҳим ҳисобланади.
Показать полностью ...
Federal Reserve issues FOMC statement
Recent indicators suggest that economic activity has continued to expand at a solid pace. Job gains have slowed, and the unemployment rate has moved up but rem
19 078
58
Пропан таклифи камайди ва яна нарх ошишни бошлади Кимга байрам, кимга аза. Пропаннинг кунлик таклифи ўтган ҳафтада 1 486 тоннага чиққанидан кейин 9,3 млн.сўмгача кўтарилиб кетган нархлар пасая бошлаган эди. Афсуски, яна пропан таклифи 1 396 тоннагача тушган ва нархлар яна ўсишни бошлаган. Энергетикадаги монополистлар ва уларнинг валийнеъматларини жазосиз ва жаримасиз тузатиш қийин. Улар ўз хоҳишлари билан пропан таклифини оширмайдилар.
UZEXUZ
17.09.2024-yilda o'tkazilgan savdo yakunlari bo'yicha ayrim tovarlar uchun shakllangan kunlik o‘rtacha narxlar Website | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram | Threads | X | Bot
19 941
44
АлоқаБанк бизнесни янада қулай бошқаришга қаратилган дастурни ишга туширди Кеча, 17 сентябрь куни Тошкентдаги CAEx кўргазмалар мажмуасида “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” IT ҳафталиги бошланди. АлоқаБанк ҳам ҳафталик доирасида ўзининг янги инновацион ечимларини тақдим этмоқда. Жумладан, тадбиркорлар учун ўз бизнесларини янада қулай, хавфсиз ва осон бошқаришга ёрдам берувчи янги дастур — AloqaBusiness ҳам ҳафталикда намойиш қилинди. Дастур қуйидаги қулайликларга эга: 🔹 24/7 тўловлар: ҳар қандай вақт ва шароитда молиявий операцияларни амалга ошириш; 🔹 мониторинг ва ҳисоботлар: ҳисоблар бўйича долзарб маълумотларни ва ҳисоботларни реал вақтда назорат қилиш; 🔹 ходимлар карталарига иш ҳақларини кирим қилиш: ходимларнинг маошларини осон ва тез бошқариш; 🔹 корпоратив карталарни бошқариш: корпоратив карталар бўйича харажатларни кузатиб бориш; 🔹 депозитлар ва кредитлар: очилган депозит ва ажратилган кредитлар маълумотлари, шунингдек, кредит ва депозит маҳсулотлари бўйича маълумотлар олиш; 🔹 тўлов топшириқномаларни 2 босқичли тизимда тасдиқлаш: молиявий транзакцияларни икки босқичда тасдиқлаш билан доимий назоратга эга бўлиш ва бошқалар. Дастурни ёрдамида юклаб олиш мумкин. Реклама
Показать полностью ...
18 867
45
2005-йил 23-март куни Американинг Техас штатидаги BP (Бритиш Петреолиум) га тегишли Техас нефтни қайта ишлаш заводида даҳшатли портлаш содир . Ҳодиса оқибатида 15 нафар ходим ҳалок бўлган 180 нафар ходим жароҳат олган. British Petroleum ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига 1 млн доллардан, 15 млн долларгача, жароҳат олганларга 100 минг доллардан жароҳат оғирлигига қараб 1 млн долларгача компенсация тўлаб берган. Келишувлар махфий бўлган, шу сабабли аниқ сўммалар оммага ошкор қилинмаган. Бироқ ҳалокат билан боғлиқ даъволарни ҳал этиш учун 1.6 млрд доллар ажратганлигини жамоатчиликка . Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганларнинг ҳаётини ҳеч бир тўлов билан қайтариб бўлмайди, бироқ оила аъзоларига компенсация тўлаб берилиши керак. Каналга уланиш:
Показать полностью ...
Neft va Gaz Ishi
2005-йил 23-март куни Американинг Техас штатидаги BP (Бритиш Петреолиум) га тегишли Техас нефтни қайта ишлаш заводида нафақат Америка тарихида балки бутун жаҳондаги нефтни қайта ишлаш заводларидаги энг йирик ва даҳшатли портлаш содир бўлди. 180 дан ортиқ ходим оғир жароҳат олди, 15 киши воқеа жойида вафот этди, млрдлаб зарар кўрилди. Портлашга асосий сабаб ректификатция калоннасида суюқлик миқдори ва босим ошиб кетиши натижасида хавфсизлик клапнлари очилиб факелдан суюқлик ва газ аралашмаси отилиб чиқади ва ўт олиб турган автомобиль учқунидан олов чиқиб даҳшатли портлаш содир бўлади. Албатта, ҳалокатнинг биргина сабаби бу эмас, АҚШ кимёвий хавфсизлик ва хавфни текшириш кенгаши 2 йиллик текширувлар натижасида портлашнинг барча сабаблари аниқлаб, 350 саҳифали ҳисобот тайёрлади ва уни америка халқига ҳамда бошқа корхоналарда ҳам бўлажак хавфларни олдини олишда фойдаси тегади деган мақсадда кенг оммага тақдим этди. Ҳисоботларни бу ердан юклаб олишингиз мумкин. Сиз корхонгиз ишлаб чиқариш фаолияти давомида хавфсиз ва талофатларсиз муттасил ишлашини таъминлашингиз учун аввало ходимларингизнинг хавфсизлик техникасига риоя қилишини ва қурилмаларининг ҳар қачон соз ҳолатда ишлашини доимий равишда назорат қилиб боринг. Бу каби бўлиб ўтган фалокатлар сабаблари ва натижалари ҳақида ўзаро фикр алмашиб, таҳлил қилинг. Унутманг хавфсизлик биринчи ўринда. Каналга уланиш: @Ngi_Uz
18 165
65
Миллиардер инвестор қурбон бўлганларнинг яқинларига компенсация тўлайдими? Дарёнинг ёзишича, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Қурбонларнинг икки нафари Қашқадарёнинг Ғузор туманидан, яна икки нафари Бойсундан бўлган. Уларнинг дафн маросимлари 18 сентябрь куни бўлиб ўтган. Вазирлик ва идоралар томонидан уларнинг яқинларига тегишли ёрдам кўрсатилган. Конда бурғулаш ишларини олиб бораётган кеча, навбатдаги офат юз берган куни билан мақтанган. На 1 сентябрь кунги, на кечаги офат ҳақида пудратчи ва у билан боғланган инвестордан тортиб операторгача бирон узр ёки тавба-тазарру тугул, ҳатто маълумот берилмаган. Қурбонларнинг ҳаётини ҳеч бир тўлов ёки пул билан қайтариб бўлмайди. Лекин 5,9 млрд.долларгагача шиширилган лойиҳада ишчилар, хизматчилар, аҳоли олдида қанақадир масъулият бўлиши керак-ку? Нормал дунёда, инсон қадри сохта шиорларда эмас, амалда мавжуд, қонунлар ишлайдиган маконда, ўз репутацияси ва обрўйи учун қанақадир кўринишда қайғурадиган инвесторлар шу каби ҳодисалар юз берса сукут ёки амалдор шотирларини рўпара қилиш билан қутулмайди. Муқаррар жазонику гапирмасаям бўлади, жамият олдида узр ва тазаррудан ташқари қурбонлар ва жароҳатланганлар учун бизнесга мутаносиб равишда, яъни миллионлаб доллар товон тўланиши керак. Бу кечириш учун эмас, бу инсонга, шахсга етказилган моддий зиённи қоплаш учун.
Показать полностью ...
ERIELL Group | Официальный канал
Новый подход к управлению бурением ставит рекорды 🎉 Специалисты ERIELL продолжают достигать выдающихся результатов. Так, Устюртская экспедиция установила новый рекорд на Скважине КС 37: бригада №119 под руководством мастеров Нурумбетова Шерзода и Хайдарова Элдора совместно с Центром Управления Бурением (ЦУБ) добилась абсолютного рекорда по скорости проходки на глубинах более 3100 метров. За сутки пробурено 340 метров, механическая скорость проходки составила 40-35 м/ч. Подробнее Burg'ulashni boshqarish bo'yicha yangi yondashuv rekordlar qo'ymoqda 🎉 ERIELL mutaxassislari misli ko’rilmagan natijalarga erishishda davom etmoqda. Shunday qilib, Ustyurt ekspeditsiyasi KS 37 qudug’ida yangi rrecordo'rnatdi: 119-sonli brigada ustalar Nurumbetov Sherzod va Xaydarov Eldor rahbarligida Burg’ulashni boshqarish markazi (BBM) bilan birgalikda 3100 metrdan ortiq chuqurlikda kovlab borish tezligi bo’yicha absolyut rekordga erishdi. Bir sutka ichida 340 metr burg’ilandi, mexanik kovlab borish tezligi 40-35 metr/soatni tashkil etdi. Batafsil Telegram | YouTube | Instagram | VK | LinkedIn | Facebook
20 776
116
😎 Бизнесни ривожлантириш банки “BRB Fintech Hackcelerator” IT-танлови ғолибларини тақдирлади Тақдирлаш маросими IT-конференцияси кўринишида бўлиб ўтди. Соврин жамғармаси 300 млн сўм бўлган ушбу хакатон учун 200 та жамоадан аризалар қабул қилинди. Ушбу жамоалар орасидан жами 206 та аъзоси бўлган 47 та жамоа саралаб олинди. Бир ойлик мусобақанинг финал босқичида ғолиб бўлган учта жамоа тақдирланди. Танлов орқали банк IT-бизнесни ва стартаперларни қўллаб-қувватлаш кўзланган. | Реклама
18 463
18
Кун ўз журналисти Дилшода Шомирзаева савол бермоқда

file

21 951
190
Брифингда Бахтияр Фазилов иштирок этмайдими? Газ чиқиши бартараф этилди, дея рапорт берилганидан 2 кун ўтмай яна водород сульфид сизиб чиқиши бошланган, такрорий техноген офат натижасида 2 киши вафот этган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конидаги бўйича брифинг ўтказилиши маълум қилинди. Бугун соат 18:00да ўтиши айтилган брифингда Энергетика вазири Мирзамаҳмудов ва Фавқулодда вазиятлар вазири Қўлдошев иштирок этиши кўрсатилган. Лекин бу сафар ҳам, Бойсундаги конга тўғридан тўғри алоқадор ва жавобгар бўлган пудратчи, лойиҳалаштирувчи ва оператор вакили оммага кўриниш бермаган ва бермоқчи ҳам эмасга ўхшайди. Брифингда швейцарияликми, кипрликми ё гонконглик бўлган инвестор, яъни Бойсундаги коннинг бош бенефициари Бахтияр Фазилов иштирок этмайдими, деган саволни бериш мумкиндир ҳеч қурса?
Показать полностью ...
М-25 конида яна водород сульфид сизиб чиқа бошлади. 2 киши ҳалок бўлди, жароҳатланганлар бор
Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М-25) газ конида 17 сентябрь куни тушдан кейин яна водород сульфид сизиб чиқиши юз берди. Бош прокуратура бошқарма бошлиғига кўра, оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар ҳам бор.
24 354
153
"Гаровсиз кредитларга ўрганиб боришимиз керак" Гаровсиз кредитни кимлар олиши мумкин, фоизлар учун компенсациялар қандай тўланади, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда нималар ўзгаради, энди таваккалчиликни кимлар бўйнига олади? Бу саволларга жавоб олиш учун 'нинг навбатдаги сонига Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ижрочи директори Аббосхон Махаматовни таклиф этдик. Тадбиркорлар ва тадбиркорликни бошлаш арафасида турганлар, интервьюни ўтказиб юборманг.
Garovsiz kreditlarga o‘rganib borishimiz kerak | [DIALOG]
“Dialog” loyihasining navbatdagi mehmoni Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi AJ ijrochi direktori Abbosbek Maxamatov bo‘ldi. Bugungi suhbatimiz davomida tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyiasining tashkil etilishi, farmondagi o‘zgargan talablar, xizmatlar ipotekasiga bo‘lgan talab, mikromoliya banklari kredit olishdagi talablar va yana ko‘plab mavzular gaplashildi. 00:00 Tizer 00:59 Intro 01:19 Mehmonimiz Abbosxon Maxamatov, Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi AJ ijrochi direktori 02:37 Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasining tashkil etilishi 08:37 Farmondagi o‘zgargan talablar haqida 11:20 Kompaniya qancha miqdordagi xarajatlarni qoplayapti? 13:56 Tadbirkorlarimizni kredit jalb qilishi susaygan 15:16 Kafillik-kompaniyamiz tijoriy yo‘nalishi 20:20 Nega tadbirkorlar kompaniyangizga menga ta’sischi bo'ling demayapti? 20:54 Insonlar o‘z mulkiga kimnidur sherik qilishni xohlamaydi 23:08 Kompaniya sizga kredit bermaydi, ulushdor bo‘lib pul beradi 25:25 Xizmatlar ipotekasiga talab bormi? 27:15 Tadbirkorlarga qo‘yilgan mezonlar haqida 28:00 Filiallar ochish va ilova yaratish ishlari 32:35 Bo‘sh mablag‘larimizni depozitga joylaymiz 37:19 Kompaniyaga 100 mln dollar hisobida xalqaro moliyaviy institutlardan mablag‘ jalb qilish ishlari 41:55 Ichki risk ishtahasini cheklash haqida 44:15 Tez orada Markaziy Bank bizga regulyator sifatida paydo bo'ladi 44:33 Kelajakda sizga raqobatchi kompaniyalar paydo bo'ladimi? 45:47 Kompaniya rentabelligi ayrim banklardan yuqori 50:10 Yaxshi kredit tarixi bilan arzonroq kredit olish mumkin 56:57 Mikromoliya banklari ham tashkil etish mumkimi? 57:50 Tadbirkorning talabini o'rganib borishga majburmiz 59:10 Kredit olish uchun ma’lum bir o‘qishni tugatish talabi bekor bo‘ldi 01:01:05 Kompaniyaga hozirda qanday yordam kerak? 01:01:45 Tadbirkor kompensatsiya olishda davom etishi mumkinligidan qanday xabar topadi? 01:06:20 Tadbirkorda nechta xodim birligini onlayn kuzata olamiz 01:07:15 Qo‘l mehnatida ham xatolik ko'p, ham xarajat. Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo‘ling: Telegram: https://t.me/the_bakiroo Instagram: https://instagram/the_bakiroo Twitter: https://x.com/the_bakiroo
26 445
158
Ўзбекистон ижтимоий давлатми? Сизники, бизники, ҳаммамизники дея қабул қилинган Конституциямизда ростанам шундай ёзилган. Лекин амалда қилинаётган ишлар меҳнаткашларнинг ҳақлари ҳимоя қилинадиган ижтимоий эмас, ҳукумат эшикларига яқин корчалон-у, олигархларнинг манфаати устун бўлган корпоратив давлат хусусиятларини эслатади. Бир дақиқага Ўзбекистон ижтимоий давлат, деб ўзингизга тасаввур қилинг. Бундай давлатда бюджетдан 300 миллион долларлик субсидия 150та зараркунанда кластерларга эмас, миллионлаб пахта теримчиларига қўшимча ёрдам ўлароқ йўналтирилган бўларди. Айтайлик, фермер пахта терими учун ҳар килосига берган 1300 сўмга қўшимча 1000 сўм кўринишида. Ва бу билан пахта теримида асосий ишчи кучи бўлган миллионлаб қишлоқ аёлларига молиявий мадад, айни вақтда сусайган ялпи талаб учун, яъни иқтисодий ўсишга қўшимча рағбат яратилган бўларди. Пахта 1 ойга қолмай териб олинишинику, айтмай қўя қолай. Шу билан бирга, Ижтимоий давлат қонун устуворлигини яна бир бор намойиш этиб, шартномавий муносабатларни бузишни режа қилиб, фермерларга босим кўрсатаётган кластерларга фьючерс битимларига қатъий амал қилиш кераклигини эслатган, бир иккита муттаҳамини намойишкорона жазолаган бўларди.
Показать полностью ...
23 444
71
😇 UDEA магистратурасида қулай график асосида таълим олинг! 💼 UDEA’да ўз соҳасида етук мутахассис бўлишни мақсад қилганлар учун магистратура дастурларига қабул давом этмоқда. Магистратура дастурлари: — Банк иши (кундузги ва сиртқи, 2 йил) — Лойиҳа бошқаруви (кундузги, 1 йил) — Бизнесни бошқариш (кундузги, 2 йил) — Инсон ресурсларини бошқариш (кундузги, 2 йил) ℹ️ Кириш шарти: мутахассислик фанларидан суҳбат. ❗️"Лойиҳа бошқаруви" ва "Бизнесни бошқариш" мутахассисликларига турдош йўналиш дипломи талаб этилмайди. Нега танлаш керак? • Қулай ўқув графиги; • IELTS талаб этилмайди; • Малака ли профессорлар; • Сиртқи таълим имконияти; • Амалиётга асосланган таълим; • 1 йиллик дастур ҳам мавжудлиги. 📌Ҳозироқ орқали танлаган таълим дастурингизга ҳужжат топшириб, жамиятнинг етакчилари сафига қўшилинг. Ҳозироқ ҳужжат топширинг 😇 UDEA— Биз ёрқин келажакка йўлланма берамиз! 🔹Instagram 🔹Facebook 🔹Telegram 🔹YouTube ☎️ 78 888 08 00 🌏 Реклама
Показать полностью ...

IMG_1929.MOV

18 109
29
Терим пули 1300 сўмдан 1600 сўмгача Пахта хом-ашёси нархи шаклланиши билан боғлиқ телба-тескари ҳаракатлар терим пулига ҳам салбий таъсир кўрсатган. Сентябрнинг 18-санасига келиб, қўлда терилган бир килограмм пахта учун 1 300 сўмдан 1 600 сўмгача, ўртача 1 500 сўм атрофида ҳақ тўланмоқда. Водийда арзонроқ, воҳада қимматроқ. Солиштириш учун, 2022 йилда терим пули 1 500 сўмдан 1 800 сўмгача миқдорни ташкил этган. Ўтган йили биринчи теримда тавсия этилган тўлов миқдори 1 500 сўмдан иборат бўлган. Маълумот учун, 2 йил давомида жамланган инфляция 21 фоизга етган. Шу билан бирга пахта хом-ашёси харид нархи пасайгани фонида нарх мундарижасида терим пулининг улуши ўтган 2 йилда ўртача 14 фоиздан 20 фоизга етган.
Показать полностью ...
25 143
97
Спикернинг жон фиғони чиқиб тушунтираяпти "Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида"ги қонун лойиҳасига кооперативлар устидан назорат ва манипуляция қилишга имкон берадиган Кооперативлар уюшмаси тузиш билан боғлиқ 8- боб қўшилган. Спикер жони фиғонига келиб, нега керак навбатдаги бадал йиғадиган уюшма, деб тушунтираяпти. Ростанам, биз кўрмаяпмизми, Фермерлар кенгаши деган зараркунанда бадалхўр ташкилот кимга фойда, кимга зарар кўрсатаётганини, кимларнинг ноғорасига ўйнаётганини? Энди фермерлар кооперативларга уюшиб ҳақини талаб қилишни бошлаганда, уларнинг устидан навбатдаги гўштхўр, бадалхўр, имтиёзхўр Уюшма назоратчи пайдо қилинадими?
Показать полностью ...
23 916
62
Янги қонун фермерларнинг уюшишига йўл очадими ё қийинлаштирадими? Айни дақиқаларда Қонунчилик палатасида "Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида"ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда . Шу кунгача қонуний асос йўқ деб (гарчи Ўзбекистонда кооперативлар тузишга ҳеч қандай тақиқлар йўқ), кооперацияга уюшган ва уюшаётган мустақил фермерлар саводсиз ҳокимларнинг, зараркунанда кластерларнинг ва ҳатто айрим вазирликларнинг душманига айлантирилаётган эди. Лойиҳа матни очиқ манбаларда мавжуд эмас, шунинг учун Янги қонун фермерларнинг осон уюшишига йўл очадими ё қийинлаштирадими, аниқ гап айтиш қийин.
Показать полностью ...
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi (17.09.2024)
22 081
72
Қулай келса — "халқаро тажриба", ноқулай келса — "бизнинг ўз йўлимиз бор" Пахта нархининг "жаҳон бозоридаги" котировкалари тушиб кетгани баҳонасида қишда тузилган фьючерс шартномалари шартларининг фермерлар зиёнига қайта кўриб чиқилиши, бюджет ҳисобидан кластерларнинг молиявий қўллаб-қувватланиши "ўзимизга хос йўл" баҳонасига яққол мисол бўла олади. Масалан, жаҳон бозорида нефть нархи тушиб кетгани ортидан Ўзбекистонда бензин, пропан ва бошқа ёқилғи нархлари мутаносиб равишда пасаймайди, қайтанга кўтарилиши тўхтамай давом этади. Ҳукумат ҳеч қачон бунга жиддий эътибор қаратмайди, аралашмайди. Савол туғилса, ҳукумат нарх-навога аралашиши "халқаро тажрибага" тўғри келмайди дея жавоб эшитишингиз тайин (ваҳоланки, айни ёқилғи энергетикасидаги юқори даражада монополлашганлик ва манипуляция ҳолати бўлгани учун ҳам ҳукумат Рақобатни таъминлаш дастаги билан аралашишга мажбур). Энг кулгулиси, ўзбек пахтаси бир неча йилдан буён умуман экспорт қилинмайди. Яъни, Ўзбекистонда етиштирилаётган пахта глобал пахта бозорининг иштирокчиси эмас, табиийки, унинг нархлари ўзбек пахтасига қаерда жисмоний талаб бўлса, ўша жойда шаклланиши керак. Яъни Ўзбекистоннинг ичида. Иккинчи бир жиҳат, албатта, Ўзбекистонда пахта нархи шаклланишига глобал пахта бозоридаги нархлар ҳақидаги ахборотлар билвосита таъсир ўтказади. Лекин глобал пахта бозори иштирокчиларидан очиқ бозорга пахтасини олиб чиқадиган Миср, АҚШ ва Австралиядан Ўзбекистонга пахта келтириш қанчага тушади? Бож умуман йўқ, деб тасаввур қилганимизда ҳам? Эътибор қилингки, пахта ҳажмига нисбатан транспортировкаси жуда қиммат товар. Ва шунинг учун ҳам, айтайлик, кластерларимиз ҳатто қўшниларимиз Қирғизистон ва Тожикистондан пахта импорт қилишга шошилишаётгани йўқ. Учинчидан, хом-ашё пахта нархларининг "ўйнаб" туриши нормал ва фойдали ҳолат ўлароқ қабул қилиниши керак. Шунинг учун ҳам. қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва сотиб олувчилар томонларнинг рискларига мувофиқ ва тақсимлаган ҳолатда фюьчерс битимлари тузишади. Ўзингиз ўйланг, агарда февралда пахта 8 минг сўм эмас, 6 минг сўм бўлганида биронта фермер ўз ихтиёри билан риск қилиб пахта экармиди? Кластер кузда оладиган пахтаси 8 минг сўм бўлишини кеча эмас, февралда билганку, ўз ихтиёри билан шартнома тузган-ку! Икки хил стандартлардан воз кечайлик, барака топгурлар!
Показать полностью ...
26 201
107
Последнее обновление: 11.07.23
Политика конфиденциальности Telemetrio