Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Гео и язык канала

статистика аудитории 🇺🇿Банкир кундалиги

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз:  @ishbank ,  @bank_xabar  Тижорий ҳамкорлик масалалари:  @pr_arslon  Мурожаат юбориш учун:  @bankirmanbot  
Показать больше
67 389-55
~36 204
~3
55.63%
Общий рейтинг Telegram
В мире
16 482место
из 78 777
В стране, Узбекистан 
612место
из 2 295
В категории
371место
из 1 704

Пол подписчиков

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое количество женщин и мужчин подписаны на канал.
?%
?%

Язык аудитории

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое распределение подписчиков канала по языкам
Русский?%Английский?%Арабский?%
Количество подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Время жизни пользователя на канале

Если это ваш канал, тогда можете узнать как надолго задерживаются подписчики на канале.
До недели?%Старожилы?%До месяца?%
Прирост подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
2024 йил 12-22 май кунлари UDEA ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун АҚШ, Вашингтонда бўлиб ўтувчи “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курсини ташкил этди. 🇺🇸 Америка Университети билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк раҳбар ходимлари малакасини оширишга қаратилган ва ҳозирда АҚШ, Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширишмоқда: — Экспорт назоратининг қоидалари; — Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар; — Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар; — Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари. 🏦 Курсда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштироки ҳам кўзда тутилган. 🇺🇿 Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Агробанк" АТБ, "Алоқабанк" АТБ, "Трастбанк" АТБ, "Туронбанк" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ ва "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этишмоқда. 📌 UDEA’нинг ушбу ташаббуси ЎзР миллий банк тизимини янги босқичга олиб чиқишдаги муҳим қадамдир. Бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштириб борилади. Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз, бизнинг курсларимизга ҳужжат топширинг. Батафсил: 🌏 | 🚀 |📷 | ☎️ 998788880800 Реклама
Показать полностью ...

usa finalk tyekst .mp4

15 546
44
Ўзсаноатқурилишбанк Риск бош директори лавозимига хорижий мутахассис тайинланди Исмагилов Салават Фоатович Ўзсаноатқурилишбанк Риск бош директори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Россия Федерацияси ПАО "АК Барс" банкининг Риск бош бошқарувчи директори лавозимида фаолият юритган. Рискларни бошқариш бўйича тажрибали ва юқори малакали хорижий мутахассис ҳисобланган Салават Исмагилов фаолияти давомида "Альфа Банк", "Кредит Европа Банк", "Возрождение" каби йирик банкларда раҳбар лавозимларда ишлаган. Хусусан, 2018-2019 йилларда "KPMG" халқаро аудит ва консалтинг корпорациясида солиқлар бўйича катта менежер лавозимида фаолият юритган. С.Исмагилов 2024 йилда "Татаристон Республикасида хизмат кўрсаткан иқтисодчи" унвони билан тақдирланган. 👉 👈
Показать полностью ...
24 716
94
🏦 "Асакабанк" Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки томонидан учинчи бор Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида тақдирланди! ✅ Жорий йилнинг 14 май куни Арманистон Республикасининг Ереван шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 33 йиллик йиғилиши ҳамда бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Асакабанк ЕТТБ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда савдони молиялаштириш бўйича энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди. 🤗 Шу билан бирга, Асакабанк 2019 йил сентябрь ойида ЕТТБ савдони молиялаштириш дастурига илк бор қўшилганлигига карамасдан, ушбу қисқа муддат ичида бутун мамлакат бўйлаб савдо операцияларини амалга оширишда ўзининг тўлиқ салоҳиятини намойиш этишга муваффақ бўлиб, EТТБ томонидан муносиб баҳоланиб, 2019 ва 2022 йилларда ҳам Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида тақдирланган. 📊 Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда савдони молиялаштириш йуналиши Асакабанкнинг 2024 йил қабул қилинган янги стратегиясида ҳам алоҳида ўрин тутган бўлиб, бу ўз навбатида мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш йулида олиб борилаётган сай-ҳаракатлар билан ҳамоҳанг. 👉 Маълумот учун, Асакабанк ушбу йўналишда JPMorgan Chase Bank, Citi Bank, Deutsche Bank, SMBC, Commerzbank AG, LBBW, DZ bank, Natixis, Mashreq bank ҳамда Oddo BHF каби етакчи жаҳон молия институтлари ва банклари билан ҳам ҳамкорликда ишлаб келмоқда. 👉 👈
Показать полностью ...
25 397
38
⚡️ iPhone 15 Pro ни совғага олишга нима дейсиз? Ориент Финанс Банк Uzcard билан биргаликда “Омадингизни белгиланг!” акциясини бошлади! Бош соврин — iPhone 15 Pro учта бахтли ғолибга берилади. Иштирок этиш учун нима қилиш керак: 1️⃣ Янги юклаб олинг, ўрнатинг ва идентификациядан ўтинг; 2️⃣ Акция бошланишидан олдин ёки унинг давомида банкда 5614 рақам билан бошланувчи Uzcard картасини очинг; 3️⃣ Карта ёрдамида қуйидаги амалиётлардан бирини амалга оширинг: картага ўтказиш (p2p), хизматлар учун тўлов, валюта конвертацияси, депозит очиш. Акция 20 июлгача давом этади. Ҳар ой битта iPhone 15 Pro совға қилинади. Катта совринли ўйинга қўшилинг! 🎉 👉 👈
Показать полностью ...
25 316
35
#Бизга_ёзишмоқда Ҳурматли Банкир кундалик канали ходимлари Самарқанд вилояти барча ҳоким ёрдамчилари номидан мурожаат қилмоқдамиз. КПИ мукофот пуллари 2023 йил ноябр, декабр ойлариники берилгани йўқ. Вилоят бошқарма ҳисобчиси Т. дан сўрасак «Бир ойдан бери Узасбо ишламаяпти» - дейди, лекин бошқа вилоятлар ўтган ой ҳайит байрамида олган эди. Вилоятга маблағлар келиб тушган, лекин берилмасдан алдаб юришибди. Узасбо айнан Самарқанд учун ишламай қолмаса керак, ваҳоланки ойликлар ўтдику Узасбо орқали. Шу борада амалий ёрдам беришларингизни сўраймиз. P.S.: Агентликдан бу масалага бирор изоҳ беришини кутмаймиз ҳам. 👉 👈
Показать полностью ...
25 534
82
ANORBANK'дан янги "ЮҚОРИ ДАРОМАД" омонати ANORBANK йиллик 27% ставкасига эга сўмдаги янги омонатни тақдим этди. Шартлар: - минимал сармоя — 1 000 000 сўм; - омонат муддати — 25 ой. Фоизлар маблағларнинг омонатда турган давридаги тўлиқ ойлари ҳақиқий сони учун ҳар ой тўлаб борилади. Омонат муддатидан олдин ёпилган тақдирда, ҳисобланган фоизлар фойдали ставкаларда қайта ҳисобланади. Янги омонатни ҳозироқ ANORBANK'нинг мобил очиш мумкин ( бўйича “Энг яхши илова”). ANORBANK'дан омонат очиб, электромобилини ютиб олиш имконини ҳам қўлга киритиш мумкин. Алоқа маркази: 1290 Telegram: 👉 👈
Показать полностью ...
24 513
65
⚡️⚡️БИРИНЧИ КУННИ ЎЗИДА БИР ЙИЛЛИК АЖРАТИЛГАН ЛИМИТДАН КЎП СОНДА АРИЗА ҚОЛДИРИЛДИ Субсидия учун биринчи кунни ўзида 63 минг ариза топширилди. Ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш учун бугун соат 18:00 га қадар фуқаролардан жами 63 457 та аризалар келиб Маълумот учун: 2024 йил учун республика миқёсида 27 мингта субсидия ажратилиши белгиланган. ☝️🏻Субсидиялар ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига тўланади. 🏠Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилдан бошлаб 30 миллион сўм миқдорида тўланади. 👉 👈
Показать полностью ...
34 046
491
⚡️⚡️⚡️СУБСИДИЯГА АРИЗА БЕРИШ БУГУНДАН БОШЛАНГАН. Аввалроқ ҳам , кам ресурс - кўп талабгор. Ҳаракатингизни тезроқ қилиб қолинг. 👉 👈
44 198
668
ИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ВА ИСЛОҲОТЛАР МАРКАЗИ ЎЗБЕКИСТОН БАНК СЕКТОРИ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАДИ ☑️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2024 йилнинг I чораги учун "Банклар фаоллиги индекси"ни ҳисоблаб чиқди ва унинг асосида банклар рейтингини янгилади. ▪️17 та йирик банклар орасида тўрттаси ўз мавқеини яхшилади. Хусусан, "Халқ банки" умумий рейтингда икки поғонага кўтарилди, яна учта банк - "Азия Альянс банк", "Ипак йўли банк", "Ўзмиллийбанк" - бир поғонага кўтарилди. ▪️Кичик банклар рейтингида “Давр банк” етакчиликни “Универсал банк”га бой бериб, иккинчи ўринни эгаллади. У кичик банклар орасида ортиқча 2 пункт билан энг яхши натижани кўрсатди. “ТВС банк” ўз фаолиятини яхшилаган ҳолда кучли учликни ёпди. . 👉 👈
Показать полностью ...
26 671
50
Банклар қовун экишга масъул этиб бириктирилибди. Бу йил қовунни нарҳи ҳам арзонлашиб кетадиёв. 👉 👈
35 907
734
​​ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ УЧУН КРЕДИТЛАР (Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд rредитлар тўғрисида маълумот) ☑️Ipak Yo’li Banki ▪️Жисмоний шахслар учун микрозайм Муддати 3 йилгача Фоизи 31,9% Миқдори 50 млн. сўмгача ☑️Асакабанк ▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун Муддати 3 йилгача Фоизи 30% Бошланғич тўлов мавжуд эмас Миқдори 68 млн. сўмгача ☑️Агробанк ▪️“Яшил энергия” жисмоний шахслар учун Муддати 5 йилгача Фоизи – банк ўз маблағлари ҳисобидан – 20%, тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан - 14% Миқдори 100 млн. сўмгача ☑️Ўзсаноатқурилишбанк ▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун Муддати 60 ойгача Фоизи 17%дан Миқдори 60 000 АҚШ доллари эквивалентигача ▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун Вақтинчалик тўхтатилган ☑️Бизнесни ривожлантириш банки ▪️Истеъмол кредити Муддати 4 йилгача Фоизи 26-27% Бошланғич тўлов 0% Миқдори 170 млн. сўмгача ☑️InfinBANK ▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун Муддати 5 йилгача Фоизи 21% Миқдори 1 млрд сўмгача Имтиёзли давр - 6 ойгача ▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун Муддати 5 йил Фоизи 20% Миқдори 60 млн. сўмгача ☑️Халқ банки ▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун Муддати 36 ойгача Имтиёзли давр 3 ойгача Фоизи 24% Бошланғич тўлов 0% Миқдори 5 млрд.гача ▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун Вақтинчалик тўхтатилган ☑️Трастбанк ▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун Муддати 5 йилгача Фоизи (Хорижий валютада) 10% (Миллий валютада) - МБ асосий ставкасининг 1,5 баравари миқдорида  Миқдори лойиҳа суммасидан келиб чиқиб ▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун Муддати 5 йилгача Фоизи 20% Миқдори БҲМнинг 200 бараваригача ☑️Kapitalbank ▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун Муддати 60 ойгача Фоизи 20% Миқдори 50млн. сўмгача Ўзингизни қизиқтирган кредитларнинг рўйҳатда кўрсатилмаган шартлари билан танишиш учун «Батафсил» деган сўз устига босинг. Биз у ерга тижорат банклари сайтларига ҳавола бириктирганмиз. Тўлиқ танишиб олиб, кейин бирор қарорга келинг. Қуёш панеллари ҳақида бошқа саволларга жавоб берилган. Қуёш панеллари ўрнатганларга қандай имтиёзлар берилишини топасиз. 👉 👈
Показать полностью ...
image
42 870
336
БАНК ЯЧЕЙКАЛАРИ Банк ячейкаси (сейф) – мижозларга буюмларни сақлаш учун ижарага бериладиган банкдаги рақамланган, ҳимояланган сейф. Банк ячейкасининг асосий афзалликларидан бири унинг хавфсизлигида ҳисобланади. Банклар кўп босқичли ҳимоя тизимига эга. Банк ячейкаси – бу металл сейф бўлиб, у зирҳли эшик, қўриқлаш тизими, сигнализация ва видеокузатув билан жиҳозланган хонада ҳимояланади. Бу хизматдан фойдаланиш учун банк ячейкаси ижараси тўғрисида шартнома тузилади. Бунинг учун шундай хизматларни кўрсатувчи банкка паспорт (ID карта) тақдим этиш кифоя. Шартномада ячейка ҳажми ва ижара муддати кўрсатилади. Банк ячейкалари ижараси тарифлари банк томонидан ячейканинг ҳажми ва сақлаш муддатидан келиб чиқиб ўрнатилади. Шартнома расмийлаштирилгач, мижозга ячейка калити берилади, у мижозда сақлаш муддати давомида қолади. Ячейкада қурол-яроқ, наркотик, портловчи, заҳарли ёки радиоактив моддалар, истеъмол маҳсулотлари ёхуд бошқа тез бузиладиган буюмлар сақланиши тақиқланади. Бугунги кунда тижорат банклари сайтларидан улардаги банк ячейкаларининг хизмат ҳақлари ҳақида ўрганиб чиқдик. Унда бир ойлик хизмат ҳақлари 15 минг сўмдан ячейканинг ҳажмига қараб 200 минг сўмгача белгиланган (Асакабанк, Алоқабанк, Ипак йўли банк, Ориент финанс банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ҳамкорбанк, Ўзмиллийбанк, Ипотека-банк, Инфинбанк ва Азия аллианс банкларда мавжудлиги ҳақида ахборот топа олдик). Айрим банклар сейфни ижарага топширишда гаров (залог) суммаси олади, шунингдек, сейфни калити йўқотиб қўйиш ёки шикастлаш, сейфни бузиб қўйишда қўшимча жарималар ҳам ўрнатилади. Буни шартнома имзолаётганда яхшилаб танишиб олинг. Банк ячейкаларидан ривожланган давлатларджа фуқаролар анча кенг фойдаланишади. Ушбу ячейкалардан қимматли буюмларингизни, қоғозларингизни, маблағларингиз ва бошқа эҳтиёт қилишингиз зарур бўлган буюм ва бойликларингизни сақлашингиз мумкин. 👉 👈
Показать полностью ...
27 971
74
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣ Бу кимнинг совғалари? Балки сизникидир? Ўйиннинг иккинчи тўлқини бошланди, унда барча қимматбаҳо совғалар эгаси бўлиши мумкин! 🎁 🚀 Биринчи босқичдаги барча чипталар кейинги босқичга ўтади. Бунинг учун нима қилиш керак? 1. Payme орқали 100 000 сўмдан ортиқ пул ўтказинг. Ҳар 100 000 сўм учун сиз битта олтин чипта оласиз. 2. Пул ўтказмалари қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади! 3-босқич якуни яъни июл ойида барча чипталар бош соврин - BYD автомобили ўйинида иштирок этади! Эҳтимол, бу сизнинг бўлажак мукофотингиздир! 🏆 Имкониятингизни қўлдан бой берманг! орқали пул ўтказинг ва совринлар ютиб олинг!🔥 👉 👈
Показать полностью ...
26 764
20
🔹Мобиллашиб бораётган Туронбанк навбатдаги креатив кейсини ишга туширибди! ➖Банк расмий сайтида келтирилишича, энди жисмоний ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга манзил танламас кўчма мобил офис хизмат кўрсатар экан. Чакки ғоя эмас... ☑️Мазкур мини автобанк қуйидаги амалиётларни бажаради: ▪️Онланй ва оффлайн микроқарз ажратиш ▪️Омонат очиш ва ҳисобланган фойдани етказиш ▪️Пластик карточкага буюртма қабул қилиш ▪️Халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш ▪️Валюта айирбошлаш амалиётини бажариш ▪️Барча турдаги тўловларни қабул қилиш. ➖Банкнинг корпоратив мижозларига икки карра қулайроқ. Мобил офис ўзи уларнинг корхонасига боради ва барча хизматларни кўрсатади. 📍Ҳозирча Тошкент шаҳрида кейин эса Туронбанкнинг 21 та марказида ташкил этилиши режа қилинаётган экан. 👉 👈
Показать полностью ...
27 028
177
"САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ" ҲОЗИРДАН ЁЛҒОН РАҚАМЛАР АРАЛИШИШНИ БОШЛАГАНИ ҚАЙД ЭТИЛДИ Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 10 май куни ўтказилган йиғилишда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш бўйича Сайхунобод тажрибасининг жойлардаги ижроси муҳокама . Маҳаллаларда 70 мингта микро-лойиҳа амалга оширилди, 465 минг гектар томорқа ерларига экин экилди. Давлатимиз раҳбари "Сайхунобод" тажрибаси доирасидаги ишлар ҳамма ҳудудларда ҳам бирдек ташкил қилинмаётганини кўрсатиб ўтди. Масалан, 7 та туман ўрганилганда, 17 та маҳаллада ишлар сустлиги . Ёки, ишга тушгани айтилган 1 мингдан зиёд хонадондаги микро-лойиҳалар жойида ўрганилганда, 76 таси ёки 7 фоизи ўз тасдиғини топмади. Шу боис, сусткашликка йўл қўйгани учун туман даражасидаги 382 нафар масъуллар ишдан олинган. ☑️МИКРОЛОЙИҲАНИ КИМ ТАШКИЛ ЭТАДИ? ▪️Ҳоким ёрдамчиси! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон ФармониНИНГ "Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари"нинг 5-бандида Маҳаллаларда кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича микролойиҳалар манзилли дастурини шакллантиради ва лойиҳаларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади. ☑️ЖОРИЙ ЙИЛДА НЕЧТА МИКРОЛОЙИҲА ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК? ▪️45 мингта! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сон қарорининг 7-иловасининг 15.3-бандига , 2024 йил прогнозига кўра "Маҳаллада кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишидаги микролойиҳаларни шакллантириш ва амалга оширилишига кўмаклашиш"да 45 мингта кўрсаткич белгиланган. ☑️Энди саволлар. ▪️45 мингта прогнозни ортиғи билан бажариб бўлдикми? ▪️Нега раҳбариятга атиги 7 та туман ва атиги мингта лойиҳа ўрганилиб маълумот берилган? Қолганларида нима аҳвол? ▪️Ҳақиқатан ҳам ташкил этилган микролойиҳалар кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишидами? Ёки оилавий тадбиркорликка берилган кредитларни ҳам микролойиҳага киритиб юборилганми? 👉 👈
Показать полностью ...
32 621
284
⚡️4 ТА БАНКНИНГ АЙРИМ ОПЕРАЦИЯЛАРИ ЧЕКЛАНДИ, 9 ТАСИГА ЖАРИМА САНКЦИЯСИ ҚЎЛЛАНДИ Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг апрель ойидаги йиғилишларида (7 марта) 49 та масалани кўриб чиқди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул . Тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун 16 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди. Шунингдек, устав капиталининг миқдори “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлаштирилмаганлиги сабабли 4 та банкнинг айрим операциялари чекланди ҳамда амалдаги қонунчилик ва Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ва аниқланган қоидабузарликлар учун 9 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланди. P.S.: Марказий банкка кичик маслаҳат (ҳам илтимос). Қайси операцияларини чеклаганингизни-ку мантиқан таҳмин қилиш мумкин, лекин шу қоидабузар банкларни рўйҳатини ҳам эълон қилиб борганингизда, мижозлар ушбу банклардан узоқроқ юришга ҳаракат қиларди. Бу эса уларга берилган энг катта жазо бўларди. Сиз эса номини яширгансиз, ошкор қилмайсиз. Мижозлар эса қайси банк қоидаларга риоя қилмай ғирром рақобат қилади, қайсилари барча амал қилаётган меъёрларга риоя этмаётганини билмайди. 👉 👈
Показать полностью ...
30 125
39
19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахслар аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ш.У. ва А.В. Тошкент шаҳридаги “G-W.”. ва “E-W.” МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 19 нафар фуқаро номига тижорат банки филиалларидан жами 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит ҳисобидан фуқароларга автомашиналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-тарож қилганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. P.S.: Ҳурматли фуқаролар автокредит олмоқчи бўлсангиз, ўзингиз автосалонга бориб шартнома олинг. Шахсан банкка бориб ариза қолдиринг. Ўртага кимларнидир қўйманг. Яна ким билсин, кимга ишонишингингни ҳам билмайсан. Билганимиз, кредит атрофида фирибгарликлар сони ортиб бормоқда. Автокредитлар шартларини танишиб олишингиз мумкин. 👉 👈
Показать полностью ...
30 647
74
​​Ҳафталик дайжест. Банк тизими янгиликлари. ☑️Ориентфинансбанк «Кичик ва ўрта бизнес учун капитал» кредитини таклиф этди. Муддати 12 ойгача, миқдори 500 млн сўмгача. Қўшимча иш ўринлари яратилса, кредит фоизлари мос равишда пастлатилади. ☑️Халқ банки ўзининг ташкил топганининг 149 йиллигини кўтаринки кайфиятда нишонлади. Бунда ҳатто мактаб ўқувчиларини ҳам таклиф этди. ☑️Агробанк мобил иловасида Humo дан Humо га 20 млн. сўмгача, Uzcard дан Humo га, Uzcard дан Uzcard га ва Humo дан Uzcard га эса 10 млн. сўмгача ўтказмаларни 0% комиссия билан амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди. ☑️Трастбанк «Мақсадли» омонатини тақдим этди. Фоизи 23%, муддати 24 ой, минимал сармоя 500 минг сўм. Шунингдек, банк Хусусий секторни ривожлантириш ислом Корпорацияси билан ўзаро англашув Меморандуми имзолади. ☑️Анорбанк «Баландда 9%» валюта омонатини тақдим этди. Фоизи 9%, минимал сумма 1000$, муддати 2 йил. Шунингдек, банк Ислом банкини яратиш бўйича келишув имзолади. ☑️TBC Group 2024 йилнинг биринчи чорагида қандай натижаларга эришганини маълум қилди. ☑️Ипак йўли банк SamAuto фургонлари учун автокредит таклиф этди. 2 йилгача 18%, 3 йилгача 20%, 4 йилгача 22%. Бошланғич тўлов 40% ёки ликвид гаров. ☑️МКБанк бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Фоизи 27%дан бошланади, миқдори 680 млн. сўмгача, муддати 60 ойгача. ☑️Ўзсаноатқурилишбанк иккиламчи бозор учун автокредит кредитини таклиф этди. Миқдори 400 млн. сўмгача, бошланғич тўлов 25%, муддати 5 йилгача. ☑️Ипотека-банк «Осон» ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 416,5 млн. сўмгача, бошланғич тўлов 15%, муддати 20 йилгача. ☑️Туронбанк ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Бизнесга биринчи қадам» кредитини таклиф этди. Муддати 12 ойгача, миқдори 5 млн. сўмгача, бошланғич тўловсиз ва гаровсиз тақдим этилади. ☑️Азия аллианс банк тадбиркорларга «Бандликка кўмак» модули кредитни таклиф . Муддати 36 миқдори 1 млрд. сўмгача. ☑️Инфинбанк 2 та янги омонатларни тақдим этди. InFin-Sharqona-23% ва InFin-Premium 7,5% омонатлари муддатлари 24 ой. ☑️Ўзмиллийбанк кичик бизнес вакиллари учун «Тадбиркорга мададкор» янги кредит таклиф этди. Миқдори 10 млрд. сўмгача, фоизи 24%. ☑️Капиталбанк «Ният» омонатини таклиф этди. Фоизи 24%, энг кам бадал 1 млн. сўм, муддати 25 ой. ☑️Тенге банк Марказий банк билан Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали талабалари учун молиявий саводхонлик бўйича мастер-класс ўтказди. ☑️Гарант банк ўз банкоматларида банкка тегишли пластик карталардан маблағ нақдлаштиришда банк хизматини 0,7%га туширганини маълум қилди. Шунингдек, банк ўзининг ташкил этилганининг 30 йиллигини нишонлади. ☑️Алоқабанк қўшимча иш ўрин яратган тадбиркорларга (+ЯТТларга) 340 млн. сўмгача кредит таклиф этди. Фоизи 26%, муддати 36 ойгача. ☑️Мадад инвест банк янги корпоратив мижозларга дебет айланмалари учун 3 ойлик бепул хизмат кўрсатилишини маълум қилди. ☑️Ипотека кредитлари шартларини эълон қилганмиз. ☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни ўқишингиз мумкин. Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин. 👉 👈
Показать полностью ...
image
31 162
145
Бу йил бир йили кам 1,5 асрлик Халқ банки ўзининг ташкил топган кунини бўлажак банкирлар билан нишонлади Унда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Олмазор туман ихтисослаштирилган мактаби, аниқ фанлар йўналиши ўқувчилари ва банк ходимларининг фарзандлари иштирок этти. Тадбир бош офис биносига экскурсия билан бошланиб, интерактив ўйинлар, саҳна кўринишлари, молиявий саводхонликни оширишга хизмат қиладиган конкурслар ва мусиқий чиқишлар билан давом этти. Банкнинг энг муҳим кунини соҳанинг эртанги эгалари билан нишонлаш, ўзгараётган халқ банкининг эртанги кунга ишончи рамзидир. 👉 👈
Показать полностью ...
35 230
44
TBC Group 2024 йилнинг биринчи чорагида қандай натижаларга эришганини маълум қилди 10 май санасида TBC Group Uzbekistan экотизимининг вакиллари 2024 йилнинг чораклик якунларига бағишланган йиғилишида қатнашишди. Компания йилнинг дастлабки уч ойида қандай натижаларга эришганини маълум қилди. Масалан Payme ва TBC UZ иловаларида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони йил бошидан буён 1,4 миллионга ошиб, жами 14,6 миллионни ташкил этди. Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг 13 фоизи TBC Group маҳсулотларидан ҳар ой давомида фойдаланади. Шунингдек, омонатлар ҳажми $244 миллионгача кўтарилди. TBC банкнинг кредит портфели 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 110 фоизга ошиб $345 миллионга етган. Марказий банк статистикасини таҳлили шуни кўрсатдики, TBC Bank сўнгги 6 ой ичида кредит бериш тоифасида энг юқори ўсишни қайд этди. Гуруҳнинг соф фойдаси деярли 1,5 баробар ошди. 👉 👈
Показать полностью ...
38 414
32
ТАБРИКЛАЙМИЗ Бугун, 10 май куни «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ Ғазначилик раҳбари Жумагалдиев Мухиддин Мухаммаджанович таваллуд топган кун. У 1980 йилда Хоразм вилоятида таваллуд топган. Тошкент Молия институтини тамомлаган. Банк тизимида 2002 йилдан дастлаб мутахассис сўнгра турли раҳбар лавозимларида фаолият олиб борган. Мухиддин Мухаммаджанович, «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ Ғазначилик раҳбари лавозимида 2023 йилдан буён ишлаб келмоқда. Унга жамоамиз номидан соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва муваффақиятлар тилаб қоламиз. 👉 👈
Показать полностью ...
41 270
95
Хоҳлаймизми йўқми, бозор иқтисодиёти жамиятда мулкий жиҳатдан бўлинишларни юзага келтиради Асосий хавф мулкий табақалар ўртасида фарқнинг жуда катталашиб кетишидир. Ўрта ва бой қатлам давлатнинг энг асосий кучи хисобланиши сир эмас. Юқорида иккала қатлам орасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларни ўрганамиз. 👉 👈
40 827
146
🏴 2008 йилда АҚШда бошланган жаҳон молиявий инқирози қандай рўй берди? 2006 йил АҚШда кўчмас мулк нархлари чўққига чиқди ва уй-жой кредитлари бериш кўпайди. Баланс манфийга тушса ҳам кўплаб молиявий институтлар қарз бераверди. Бир йил ўтгач нархлар пасайишни бошлади. Натижада аслида кредит тўлашга қурби етмайдиган қарздорлар табақаси кўпайди. 2007 йилдан биринчи тўлқин юз берди. Инвестор ва кредиторлар катта йўқотишларга учрар, чунки қарз тўланмагани сабабли топширилган гаровдаги кўчмас мулклар кредит балансидан паст бўлган бозор нархида сотилишга мажбур эди. 2008 йил «Lehman Brothers» молиявий фирмаси инқирозга учрагач омонатчилар, инвесторлар бундай фирмалардан қўрқиб пулини ёппасига қайтариб ола бошлади. Барча инвесторлар ўз улушларини сотишга ўтиб кетгани билан фирмалар уларни ололмасди. Инқироз АҚШ уй-жой бозорида катта улушга эга чет фирмалари, банклар ва чет элда ишлайдиган АҚШ молиявий институтларига таъсир кўрсатди ва глобал муаммога айланди. 👉 👈
Показать полностью ...
43 686
120
🏦 Ориент Финанс банк тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда Агар тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллансангиз, айланма маблағларни тўлдириш, товар айланмасини ошириш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун маблағларни қаердан топиш мумкин? 🔍 Ориент Финанс Банкдан "Кичик ва ўрта бизнес учун капитал" кредити билан сиз ўз бизнесингизни ривожлантириш учун 500 миллион сўмгача маблағ олишингиз мумкин. Шунингдек, банк сизнинг бизнесингизда қўшимча иш ўринлари яратишда янада қулайроқ фоиз ставкасини тақдим этади. Фаолиятни кенгайтириш учун ажойиб имконият! Кредитни ҳужжатсиз, осон ва тез расмийлаштиринг. 👌 Қўшимча маълумот учун: 📲 4004 👉 👈
Показать полностью ...
41 828
54
🏦 InfinBANK'дан янги омонатлар! янги иккита омонат йўлга қўйилди – сўмдаги InFin-Sharqona-23% ва InFin-Premium 7,5% валюта омонатлари. InFin-Sharqona-23%: ➖Омонат муддати — 24 ой ➖Минимал миқдор — 1 000 000 сўм ➖Йиллик фоиз ставкаси — 23% ➖Қўшимча маблағ киритиш — 6 ой давомида ➖Муддатдан олдин ечиш — мумкин ➖Қисман пул ечиш — мумкин (минимал миқдорни сақлаш шарти билан). InFin-Premium-7,5%: ➖Омонат муддати — 24 ой ➖Минимал миқдор — 1 000,0 АҚШ доллари ➖Йиллик фоиз ставкаси — 7,5% ➖Қўшимча маблағ киритиш — 6 ой давомида ➖Муддатдан олдин ечиш — мумкин ➖Қисман пул ечиш — мумкин (минимал миқдорни сақлаш шарти билан). Сўмдаги InFin-Sharqona-23%% омонати — бу миллий валютадаги жамғармаларни самарали бошқаришни хоҳловчилар учун ечимдир. Аксинча, жамғармаларини чет эл валютасида сақлашни афзал кўрганлар учун InFin-Premium-7,5% валюта омонати мос келади. 👉 👈
Показать полностью ...
40 829
55
🏦 Ориент Финанс банк шахсий бизнес эгалари учун янги имкониятни тақдим этмоқда ❗️Агар сиз бизнесингизни янада ривожлантиришни хоҳласангиз ушбу таклиф сиз учун. Ориент Финанс банкдан Start Up микроқарзини олинг ва янги мақсадларга эришинг. Шартлар: ✔️ кредит муддати — 12 ойгача; ✔️ микроқарз миқдори — 15 млн. сўмгача; Тафсилотлар учун қисқа рақам: 📞 4004 👉 👈
41 133
65
​​НАВОИЙДА "ИПОТЕКА БАНК" МУТАХАССИСИ ВА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИНИНГ ҚИЛМИШЛАРИ ОШКОР БЎЛДИ Улар ўзаро тил бириктириб, имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиришни мақсад қилган.  Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судида банкдан кредит олиб, уни мақсадсиз ишлатиб юборган банк ходими ва шериклари (ҳоким ёрдамчиси ҳамда ҳайдовчи)га жазо тайинланди. Суд ҳужжати `да мавжуд.  Маълум бўлишича, "Ипотека банк” Зарафшон филиали муаммоли активлар бўлими бош мутахассиси вазифасида ишлайдиган шахс Зарафшон шаҳридаги ҳоким ёрдамчиларидан бири ва ҳайдовчи билан тил бириктирган. Банк ходими мансаб вазифасини суиистеъмол қилиб, таниши У.М. ва “К.” МФЙда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишловчи С.У. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ шахслар бўлиб, имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиришни мақсад қилган.  Улар фуқаро М.З. номига 17.05.2022 йилда “З.2” хусусий корхонасини ташкил қилган, йиллик 14 фоиз ставкада 3-6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 36 ойдан кўп бўлмаган муддатга ҳисоб-фактурага асосан унга 225 000 000 сўмлик 3 дона пахта тозалаш ускунаси (тин-тин) ва 2 дона пахта тозалаш ускунасининг жамланмалари етказиб берилмаган бўлса-да, сохта ҳужжатлар орқали 225 000 000 сўмлик жуда кўп миқдордаги имтиёзли кредит маблағларини нақдлаштириб ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.  Йиллик 14 фоизлик устама ҳақи тўлаш шарти билан ажратилган 225 млн. сўм имтиёзли кредит маблағи “Ш.О.Б.З” корхонаси ҳисоб рақамига кўчирилган, шартномада кўрсатилган пахта тозалаш ускуналари “З.2” ХКга етказиб берилмаган ва жуда кўп миқдордаги пуллар ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинган. Суд банк ходимининг пушаймонлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганини, муқаддам судланмаганини енгиллаштирувчи ҳолат дея топган. Якуний ҳукмга кўра, банк мутахассисини тизимда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Ҳоким ёрдамчиси эса 1 йил 6 ой муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни туман-шаҳар ҳокимлигида ҳоким ёрдамчиси лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди, унга иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Ҳайдовчига эса ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 4 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилди.  Иш бўйича етказилган зарарлар тўлиқ қоплангани инобатга олиниши белгиланган. 👉 👈
Показать полностью ...
image
41 843
171
ANORBANK O‘zbekistonda eng yuqori foiz stavkalaridan biriga ega xorijiy valyutadagi yangi omonatni taqdim etdi Mablag‘larini inflyatsiyadan himoya qilishni va maksimal daromad olishni xohlovchilar uchun bank yillik 9% stavkaga ega xorijiy valyutadagi “BALANDDA” omonatini taklif qilmoqda. Shartlar: – minimal sarmoya — 1000$; – muddat — 2 yil; – omonat miqdorini oshirish imkoniyati dastlabki 6 oy davomida mavjud. Yangi “BALANDDA” omonatini hozirning o‘zida ANORBANK‘ning ochish mumkin ( boʻyicha “Eng yaxshi ilova”). ANORBANK‘dan omonat ochib, elektromobilini yutib olish imkonini ham qo‘lga kiritish mumkin. Aloqa markazi: 1290 Telegram: 👉 👈
Показать полностью ...
37 052
34
⚡️МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланиб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан 2000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. У туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, айблов хулосаси туман судига юборилган МТТ раҳбарига нисбатан суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланмаслигига ҳамда ЖКнинг 45-моддаси қўлланилмаслигига ёрдам бериши эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган ва муқаддам 1000 АҚШ доллари олган. ▪️Наманганда агрофирма раҳбари туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, 2024 йил апрел ойида фермер хўжаликнинг давлат захирасига олинган 10 гектар ер майдонини ф/х ихтиёрига қайтариб бериш ҳамда хўжаликнинг бажарилмаган ғалла экиш режасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари талаб қилади. ДХХ ходимлари томонидан Департамент билан тадбирда агрофирма раҳбари сўралган пул маблағидан 1000 АҚШ доллари ва 5 млн. сўм олган вақтида ушланди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, талаб қилинган пул маблағидан 100 АҚШ долларини олиб, қолган қисмини ўзида сақлаб туриши ҳақида агрофирма раҳбарига топшириқ берган вақтида Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари ашёвий далиллар билан ушланди. Агрофирма раҳбари фермернинг ушбу масаласини ҳал қилиб бериш бўйича аввалроқ 3 млн. сўм олган. ▪️ДХХ ходимлари томонидан Департамент билан тадбирда Ангрен электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари раҳбарининг оғзаки топшириғига асосан, савдо фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг трансформаторини электр тармоғига улаб, тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига хизмат хонасида 40 млн. сўм миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ҳам процессуал тартибда ушланди. Мазкур мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. 👉 👈
Показать полностью ...

Коррупция.mp4

38 619
62
БАНК КАССАСИДАГИ 1,5 МЛРД. СЎМНИ ЎЗЛАШТИРГАН ОФИС БОШЛИҒИ АНИҚЛАНДИ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банкининг Янгиқўрғон банк хизматлари офиси бошлиғи Д.Ш. касса ходимлари М.А. ва О.Т.га филиал кассасидаги 1,5 млрд. сўмни гўёки Бувайда банк хизматлари марказига мадад пули сифатида юборишини айтиб, ушбу пулларни ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб кетиб, ноқонуний ўзлаштирган пуллари ҳисобидан Чуст тумани, “Гулистон” МФЙ ҳудудида қурилган кўп қаватли уйдан 3-хонали квартира ҳамда “Malibu” русумли автотранспорт воситасини харид қилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. P.S.: Ҳеч қандай ҳужжатсиз! Қизиқ. 👉 👈
Показать полностью ...
41 927
239
Последнее обновление: 11.07.23
Политика конфиденциальности Telemetrio