Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Гео и язык канала

статистика аудитории ОТИНОЙИЛАР

Барча отин ойилар маърузалари жамланган  @XattBot   @Noza03  реклама учун  https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg  ХАМКОР КАНАЛ:  @QAYNONALAR_MASLAXATI   @Oilamtarbiyam   @islom_shifosi   @allabola  
Показать больше
34 456+42
~9 781
~20
32.58%
Общий рейтинг Telegram
В мире
30 047место
из 78 777
В стране, Узбекистан 
165место
из 430
В категории
841место
из 2 333

Пол подписчиков

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое количество женщин и мужчин подписаны на канал.
?%
?%

Язык аудитории

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое распределение подписчиков канала по языкам
Русский?%Английский?%Арабский?%
Количество подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Время жизни пользователя на канале

Если это ваш канал, тогда можете узнать как надолго задерживаются подписчики на канале.
До недели?%Старожилы?%До месяца?%
Прирост подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Почасовой прирост аудитории

    Идет загрузка данных

    Время
    Прирост
    Всего
    События
    Репосты
    Упоминания
    Посты
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ      Аллоҳни бизга берганига розилик билан ҳаёт зийнатланади! Табассум билан муаммолар енгиллашади!   Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади! Дуо билан мушкуллар осон бўлади! Яна бир тонгни, яна бир умидни, яна бир имкониятни берган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Кунингиз хайрли барокатли, энг муҳими дунёю, охиратингиз учун фойдали ўтсин! 🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊
    1
    0
    Намоз вақтлари: 29.04.2024 - ДУШАНБА | | |
    406
    2
    ТАХАЖЖУД НАМОЗИНИНГ У́КИЛИШИ ( АЁЛЛАР УЧУН ) Тунги НАФЛ НАМОЗИ вакти Ихтиерий намоз 2 ракатдан 10 ракатгача Хуфтондан кейин бир ухлаб уйгониш шарти бор ⏰ 01:30 - 03:00   Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилгани учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади. Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган. Тахажжуд укидингизми?

    f11fb2b1fe7ccb697a0a47f4f731e289.mp4

    675
    4
    Аслида мен сиз ўйлаганчалик ёмон одам эмасман, шунчаки сиз ўзингизни ўтакетган яхши одам деб ўйлайсизда...
    2 862
    11
    📹 ҲУФТОН НАМОЗИ ВАҚТИ АЁЛЛАР УЧУН. Аёл кишининг уйининг ичида ўқиган намози уйининг айвонида ўқиган намозидан афзалроқдир. Ўзига махсус тўсиб қўйилган макон ичида ўқиган намози эса уйининг ичида ўқиган намозидан афзалроқдир Абу Довуддан хадис

    ҲУФТОН НАМОЗИ -АЁЛЛАР УЧУН..mp4

    2 770
    8

    493488418-1.mp4

    3 140
    27
    Бир балиқчи бебаҳо олмос топиб олибди... Олмосни олиб хурсанд бўлиб, заргарни ҳузурига келипти. Заргар олмосга узооқ, термулиб дебди:... "Бу олмос бебаҳодир... Мен барча бойлигимни йиғиб сизга берсам ҳам, олмос нархининг ярмига ҳам етмас... Сизга маслахатим....  яхшиси одил подшох ҳузурига боринг... Фақат угина сизга олмосингизга лойиқ, нарх ва бойлик бериши мумкин".. Балиқчи қўлида олмос билан хурсандчиликда одил подшох хузурига жўнабди... Одил подшоҳ ва унинг хазинабони балиқчи келтирган олмосга узооқ, термулиб, шундай одил қарорга келишибди.. "Келтирган олмосинг бебаҳодир. Биз бу олмосга шундай нарх қўйдик: Биз ихтиёрингга  уч соат мухлатга хазинахонамизни топширамиз. Шу уч соатда хазинахонамиздан хохлаганингча бойликни ташиб олиб кет. Биз розимиз. Уч соатдан сўнг хазинахонамиздан чиқариласан". Балиқчи  одил подшоҳ қароридан росса  хурсанд бўлиб, унга раҳматлар айтибди. Хазинабон балиқчига хазинахонани уч соатга топшириб, вақтни белгилаб чиқиб кетибди.. Хазинахонадаги тиллою, бебаҳо дуру-гавҳарларни кўрган балиқчи эсидан оғай дебди..  "Хали вақт бор. Икки соатда хам қанча олтинларни ташиб кетаману... бир оз дам олай" дебдида бир уюм тиллалар устига ётиб олиб, хаёл сура бошлабди: "Энди дунёдаги энг бой одамга айландим. Атрофимда хизматкорлар гирди-капалак бўлишади. Бир нечта ховли-жой ва уловларга эга бўламан"  - каби орзулар қўйнида уйқуга кетиб, ухлаб қолибди. Бир пайт хазинабон балиқчини уйғотармиш: "Уйғон. Тур ўрнингдан, чиқ, хазинахонадан, вақтинг тугади.".. Балиқчи шошилиб: "Вой, ғафлат уйқусида қолибман... хозир... хозир.... тиллаларимни олай" дермиш... Хазинабон: "қанақа тилла... сенинг вақтинг тугади... чиқ, хазинахонадан.... Хеч қандек тилла олмайсан."- дебди. Балик,чи: "Бир ховучгина тилла олволай".. -Хазинабон кулиб дебди:.. "бир ховуч эмиш, бир дона ҳам олмайсан. Ўз муҳлатинг ичида қоплаб олгин эди. Энди йўқ. Чиқ, хазинахонадан". Балиқчи бир олтинга хам эга бўлмасдан хазинахонадан чиқарилибди... - Азиз биродарим!.. Ким айбдор.??... -  Балиқчи - сиз ва биз.... бандалар... - Одил подшох - Аллохдир.. - Хазинахона - биз яшаб турган фоний дунё.. -  Ундаги тиллаю, бойликлар - Аллоҳ учун ибодат ва яхши амаллар.. -  уч соат муҳлат - бизга берилган умр.. -  балиқчининг ғафлат уйқуси - бизнинг бу дунёни хою-хавасларига берилишимиз. -  Хазинабон ўлим фариштаси. -  Вақт тугаб, хазинахонадан чиқарилгани -  умр тугаб, бу дунёдан қабрга хайдалишимиз. -  Бир ховуч олтин олишга ялиниш - ўлим фариштаси келганда бандани сажда қилиб, ибодат қилиб олай деб ялинишидир... ☝️-  Азиз диндошим.!.. Бу дунё хазинахонасида ётибсиз ғафлат уйқусида...... Уйғонинг! Уйғонинг биродар!...❗️ Хазинахонадан олинг савоб ва Аллоҳга мақбул амалларни (бойликни)... Ташиб олинг чин дунёингиз учун... Ҳозир вақт бор... эртага хазинабон уйғотганда кеч  булади... ☝️Тафаккур қилинг...!
    Показать полностью ...
    4 513
    104
    ОТИНОЙИЛАР

    493488418-1.mp4

    3 330
    59
    #видео_намоз ▁▁▁▁▁▁▁▁ ШОМ НАМОЗИ ВАҚТИ ▔▔▔▔▔▔▔▔ 🧕 АЁЛЛАР УЧУН «Пайгамбар САВ: «Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вакти кирганда, жанозани хозир булганда ва эрсиз аёл тенгини топганда», дедилар

    ШОМ_НАМОЗИ_АЁЛЛАР_УЧУН_shom_namo.mp4

    3 105
    9
    АЛЛОҲНИНГ МЎЪЖИЗАСИ - Илтимос менга мўъжиза деган дорингиздан бир дона бериб юборинг, - кичкинагина қизчанинг бу сўзлари дори сотувчи аёлни таажжубга солди. - Қанақа дорини айтяпсан?  - сўради у. - Укам оғир ётибди. Онам эса уни фақат Аллоҳнинг мўъжизаси қутқара олади деяптилар. Дадамда эса, бу дорини сотиб олиш учун пул йўқ. Ўзимни озгина йиққаним бор эди. Илтимос, бир дона бўлса хам ана шу дорингиздан беринг! - Қизалоқ, айтяпман-ку бундай дори йўқ, сотилмайди. - Илтимос, пулини тўлайман, етмаса эртага келтириб бераман. Бир дона бўлсаҳхам "Аллоҳнинг мўъжизаси"дан бера қолинг! Шу пайт эшикдан яхши кийинган, кўзойнакли харидор кириб келди. У қизчани сўнгги сўзларини эшитишга улгирган эди. - Қизалоғим, қандай мўъжизани айтаяпсан?  - дея сўради у. - Билмадим. Менга шундай деб аталган дори жудаям керак. Укам операция столида, аммо отам керакли пулни топиб бера олмаяптилар. Уларнинг айтишича, "Аллоҳнинг мўъжизаси"гина укажонимни асраб қолар экан. Нархи қиммат бўлса ҳам уни сотиб олардим,  - деди қизалоқ кўзларидаги ёшни артиб. - Хўш, ёнингда қанча пулинг бор?  - деб сўради ҳалиги киши. - Ўн ярим рупия! - Мени укангнинг ёнига олиб бора оласанми? Унга қандай мўъжиза кераклигини билмоқчи эдим. Бу киши Эрондаги машҳур доктор Ашрафий эди. У болани кўрди-да, операцияга тайёргарлик кўриш учун буйруқ берди. Операция ҳам муваффақият билан якунланди. Бола кўзини очиб мулойим жилмайди. Она эса юм-юм йиғлаб шундай деди: - Раҳмат доктор. Сиз туфайли бола тирик қолди. - Кечирасиз,  - шифокор сўзида давом этди. Бу менинг ишим эмас. Мен уни қутқарганим йўқ. Бу жажжи қизалоқнинг илтожиси асосида қабул бўлган Аллоҳнинг инояти, унинг мўъжизаси. - Пулини қандай тўлаймиз? Нархи қанча бўлади? Жаррох жилмайди. - Хеч қанча. Ҳавотир олманг пули тўланган. Бу менинг ҳаётимдаги энг қиммат операция. Онанинг кўз ёшлари ила отилиб чиққан сўзлари шу бўлди: - Рахмат, сизга! Бу яхшилигингизни бир умр унутмайман.  Бу пайтда она операциянинг нархи атиги ўн ярим рупияга баҳоланганидан беҳабар эди. Аллоҳ эса ўз мўъжизасини яна бир карра исботлаш учун шифокорни восита қилганди.
    Показать полностью ...
    4 444
    42

    493488418-1.mp4

    3 467
    17
    🏘 ҚЎШНИМ ҚАНДАЙ ҲАМ БАХТЛИ! ➖ Баъзи одамлар бошқа одамларнинг мол-мулкига,  бошқа кишиларнинг никоҳларига ва фарзандларига эътибор бериб,  бошқаларнинг ҳаётини ўзлари билан таққослашади.  Улар ўйлайдики:  "Фалончи қандай ҳам бахтли"!  Ва мен қандай ҳам  бахтсизман!        Бу ёндашув (бошқалар билан таққослаш) фақатгина Раббисига ношукурлик бўлиб қолмай, балки у инсонга ғам-ташвиш ва хавотирдан бошқа нарса келтирмайди. Огоҳ бўлингки ҳар бир нарса ташқаридан яхши кўринади.  Аммо чуқурроқ қаралганда, ҳар бир кишининг ўз муаммолари борлигини тушунасиз. Бу тартибни Аллоҳ юр юзида жорий қилди. Шахсан мен бир қанча бошқалар ҳавас қиладиган эътиборли кишиларни биламан, лекин улар аслида шахсий ҳаётида жуда бахтсиздирлар. ⠀ ➖ Баъзилар ижтимоий тармоқларда бошқа инсонларнинг мақолаларини (постларини) ўқишади, бу инсонларнинг ва уларнинг фарзандларининг суратларини кўришади ва:  "Қани эди мени шундай эрим/хотиним бўлса..." (деб орзу қилишади) Лекин улар вазият ва фотосуратлар ҳақиқий ҳолатни акс эттирмаслигини тушунишмайди. Бу хатога йўл қўйманг ва Аллоҳ Таолонинг сизга берган неъматларидан шукр қилиб хурсанд ва бахтли бўлинг. ⠀ ➖Қўшнининг ўти ҳар доим яшилга ўхшайди. Аммо, сиз унинг майсазорига тушганингизда,  у ўт эмас, тикон эканлигини тушунасиз. © Мухаммад ибн Адам Аль-Кавсари
    Показать полностью ...
    3 825
    30

    493488418-1.mp4

    3 692
    43
    АСР НАМОЗИ БУЛДИ ▔▔▔▔▔▔▔▔ 🧕 АЁЛЛАР УЧУН (Ҳанафий мазҳабида) Расулуллоҳ САВ “Ким аср намозини тарк қилса, унинг амали беҳуда кетади”,дедилар. Бухорий ривояти Дўстларингизга ҳам улашинг

    АСР_НАМОЗИ_аёллар_учун_ASR_NAMOZ.mp4

    2 053
    6
    Ўғлимга онаси Қуръон ўргатаётганди. Бир куни нолиб қолди: "Юсуф Қуръон ўқимаяпти, фақат ўйин бўлса, ўқитаман, деб олдимга чақирсам бир нарсаларни баҳона қилиб қочиб кетяпти. Додасига, опасига бориб - ойим мени уришяпти, деб ўзига "ҳимоячи" топиб олган. Дарс қилдира олмаяпман". Ўғлимга ҳеч нарса демадим. Ўзим охирги кунлар ишлар кўпайиб Қуръонни ҳам кам ўқийдиган бўлиб қолгандим. Ўзим ўқимай, ўғлимдан қандай талаб қиламан, деган хаёл ўтди. Мен ўзимни ислоҳ қилсам, Аллоҳ фарзандларимни ислоҳ қилади, деб ишни ўзимдан бошладим. Кўргазмага боришим керак эди, айни муддао, дедимда машинани ташлаб метрода кетдим. Жамоат транспортининг яхши томони - бемалол Қуръон ва бошқа китоб ўқиб кетаверасиз. Қуръондан кунлик режаларимни бажардим. Уйдан онаси хурсанд бўлиб хабар юборибди: - Уйга Солиҳалар келганди, ҳамма болалар орқа ҳовлига ўтиб ўйинга берилиб кетишди. Ўзим уй ишлари билан овораман, Юсуфга Қуръонини қандай ўқитаман, деб маҳзун бўлиб ўтиргандим. Бир пайт Юсуф олдимга келиб, "Ойи, менга янги оятни ўргатиб қўйинг, мен ўйнаётганимда саноғини қилиб келаман" деб айтди. Унинг гапини эшитиб кўзларимдан ёш чиқиб кетди. Мен эса унинг гапларини эшитаман-у, хаёлимдан камчиликларим ўтади. Ундан кейин ҳам неча марталаб гувоҳи бўлдим, мен Қуръонга қанча яқинлашсам, фарзандларим ҳам шунча яқинлашар экан. Мен ундан узоқлашганимда эса уларни мажбурлаб ҳам ўқита олмадим. Бир сафар Юсуф шундай дебди: "Овқат чайнаётганимда вақтим бекор кетмасин деб Қуръонимни (ёдлаётган оятларни назарда тутган) саккиз марта қайтардим". Ўтган куни онасига - "Ойи, баъзида Қуръон ўқигим келаверади, ўқиганим сари яна ўқигим келаверади, нега ундай?" деб сўрабди. - Сен Қуръон ўқисанг, шайтон қочади,н кейин сен бемалол Қуръон ўқийверасан, - дебди. Аслида, беғубор болакайларни Қуръондан тўсаётган Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган шайтонмикан ёки Аллоҳнинг каломини ҳажр қилган ота
    Показать полностью ...
    3 819
    52

    493488418-1.mp4

    3 518
    23
    ИСЛОМДА МОТАМ ТУТИШ БОРМИ? Аёл саҳобалардан Зайнаб бинти Абу Салама розияллоҳу анҳумо ҳикоя қилади: Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжалари бўлган онам Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг отаси Абу Суфён вафот этганида кўнгил сўраш учун зиёратига борган эдим. Онам ичида сафрон ёки бошқа бир нарса бўлган муаттар ҳидли нарса истади ва ундан олдин бир жорияга, кейин эса ўзининг ёноқларига сурди. Кейин эса бундай деди: – Аллоҳга қасамки, менинг муаттар ҳидга ҳеч қандай эҳтиёжим йўқ. Фақат Пайғамбар алайҳиссаломнинг минбарда турганларида бундай деганларини эшитдим: "Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл ўлган киши учун уч кундан ортиқ мотам тутмайди. Фақат эри учун тўрт ой ўн кун аза тута олади". Ушбу хушбўйликни шунинг учун сурдим. Зайнаб бинти Абу Салама сўзида бундай давом этди: - Кейинроқ бир куни Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжаларидан Зайнаб бинти Жаҳш розияллоху анҳонинг зиёратига борган эдим. Ўша кунларда унинг яқинларидан бири вафот этганди. Зайнаб бинти Жахш хушбўйлик сўраб сурди ва бундай деди: "Аллоҳга қасамки, менинг муаттар ҳидли нарсани суришга асло эҳтиёжим йўқ. Фақат Пайғамбар алайҳиссаломнинг минбарда туриб бундай деганларини эшитган эдим: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл ўлган киши учун уч кундан ортиқ мотам тутмайди. Фақат эри учун тўрт ой ўн кун аза тута олади”. Бу хушбўйликни шунинг учун сурдим”, деди. «Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
    Показать полностью ...
    3 907
    42
    #Диққат_ҳушҳабар Болалар (пули) нафақаси олиш олдингига қараганда осонлашди... Сиз хали хам болалар нафақасини ололмаяпсизми ? Моддий ёрдамга муҳтож бўла туриб болалар пулини ололмаётган бўлсангиз диққат қилинг! Призидент янги фармонига кўра энди болалар нафақаси олиш тартиби ўзгартирилди. 👉
    3 943
    25

    493488418-1.mp4

    3 788
    87
    Тўртинчи дарс: Ўзини юқори тутиш билан, кибру ҳаво ўртасида фарқ бор. Кибр бу илминг, молинг ёки гўзаллигинг бошқалардан устун бўлгани учун, ўзингни бошқалардан устун деб билишингдир. Ўзини юқори тутиш эса хусуматни ўзинг ўқийдиган китобни бир варағи деб билиб, ундан дарс олганингдан сўнг уни ёпиб қўйишингдир. Унга иккинчи бор мурожаат қилишга сабаб йўқ. Шундай экан, ўзингни юқори тут, кибрланма! Бешинчи дарс: Ҳақиқий қаҳрамонлик хусуматлардан сақланишдир, уларга киришиш эмас. Инсонлар билан буюк пешволаримиз насиҳат қилганидек муомала қил. Ўзинг билан бошқа машиналар ўртасида масофа сақла. Ана шу оралиқ масофа омонликни кафолатлайди. Ҳаётинг гўзал бўлиши учун масофа сақлаш санъатини пухта эгаллашинг лозим. Айнан масофа Ерни Қуёш тафтида куйиб кетишидан саклайди. Агар Ер Қуёшга белгиланган масофадан салгина якинроқ бўлганда, ёниб кетган бўлар эди. Агар Ер Қуёшдан белгиланган масофадан озгина узоқлашганда, музлаб қолар эди. Айнан масофа сабабли Ой Ернинг атрофида сузиб юради. Агар озгина яқинлашганда, Ер уни тортиб олган бўлар эди. Масофалардаги аниқ ўлчам бу ажойиб коинотни юзага келтирган. Масофаларни аник ўлча. Қадамларингни пухта ҳисоб-китоб қил. Керагидан ортиқ узоқлашиб кетма. Керагидан ортиқ якинлашма. Керагидан ортик узоқлашиб кетсанг, эҳтиёж туғилганда яқинлашиш қийин кечади. Керагидан ортиқ яқинлашиб юборсанг, эҳтиёж туғилганда узоқлашиш қийин кечади! АДҲАМ ШАРҚОВИЙ Тамом
    Показать полностью ...
    3 839
    21

    493488418-1.mp4

    3 745
    38
    Иккинчи дарс: Пасткаш инсон билан унинг услубида урушишинг у билан тенглашишингдир. Ҳеч кимга сени ўзининг даражасига туширишига йўл қўйма. Бу урушга киришишдан ўзга чора колмаса, куролингни ўзинг танла. Ғоялар воситаларни оқламайди. Буюк ғоялар учун пасткаш воситалар билан ҳаракат қилсак, ғоялардаги буюклик қолмайди. Ғалаба тоза бўлиши учун қурол тоза бўлиши лозим. Ифлос ғалабани биз канчалик тоза кўрсатишга ҳаракат килмайлик, у мағлубият булиб қолаверади. Учинчи дарс: Тинчлик пайтида ақлли инсонни билиб бўлмайди. Ақлли инсонлар хусуматларда билинади. Инсонлар агар бировга муҳаббат қўйса, юмшаб қолишади. Агар уларга бирор нарса берилса, рози бўлишади. Агар биров билан хусуматлашганингда у аклидан воз кечмаса, тезлик билан у билан орангни тузат. У топилмас матодир. Давоми бор
    Показать полностью ...
    3 921
    23

    493488418-1.mp4

    3 788
    16
    МАСОФА САНЪАТИ Абу Жаъфар Мансур айтади: «Менга етиб келишича, бир шер чўчқага йўлиқибди. Чўчқа ундан сўрабди: - Мен билан жанг қил. Шер дебди: - Сен чўчқасан. Менинг тенгим эмассан. Агар гапингга кириб, сен билан жанг килиб, сени ўлдирсам «шер чўчқани ўлдирибди» дейишади. Бу мен учун фахр эмас. Агар сендан менга бирор зарар етса, бу мен учун ҳақорат ҳисобланади! Чўчқа дебди: - Агар мен билан жангга чиқмасанг, бошка ҳайвонларга мен билан жанг қилишдан қўрққанлигингни айтаман! Шер деди: -Айтавер. Мен учун сенинг қонинг билан муйлабимни булғашдан кўра, сенинг ёлғонингга сабр қилиш осонрок! Биринчи дарс: Юқори бўл! Инсон дўстлари билан танилганидек, душманлари билан ҳам танилади. Баъзилар ҳатто душман тутишингга ҳам арзишмайди. Улар шунчалик арзимас бўлишадики, ҳатто уларнинг устидан ғалаба қилиб ҳам ҳаловат топа олмайсан. Агар улар ғалаба қозонишса, мағлубият алами анча оғир бўлади. Ғалаба қанчалар буюк бўлмасин, гоҳида у мағлубият бўлиб қолаверади. Бу жангдаги рақибнинг тавозусига қараб шуни айтиш мумкинки, қиличнинг ёғоч асодан ғолиб бўлиши ғалаба эмас. Оқсоқ кишидан югуришда ўзиб кетиш ғалаба эмас. Шундай жанглар борки, унда тизгинни қўлга олишнинг ягона йўли бошидан унга киришмасликдир. Ғалаба кийимини кийиб олган мағлубиятда қанақанги ғалаба бўлиши мумкин?! Давоми бор
    Показать полностью ...
    3 964
    30

    493488418-1.mp4

    4 276
    52
    #видео_намоз ▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁ ПЕШИН НАМОЗИ БУЛДИ ▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔ 🧕 АЁЛЛАР УЧУН (Ҳанафий мазҳабида) Расуллулох САВ: "Кимки намозни кутар экан, у намозда турган ҳисобланади!» дедилар Бухорий ва Муслим ривояти

    ПЕШИН_НАМОЗИ_аёллар_учун_PESHIN_.mp4

    2 751
    6
    ИСЛОМДАГИ САККИЗ АМАЛ Амал нима? - Амал бу банданинг ҳаётда қилган ишларидир. Исломда ҳаммаси бўлиб банданинг амали саккиз қисмга бўлинади: Биринчиси – фарз. Иккинчиси – вожиб. Учинчиси – суннат. Тўртинчиси – мустаҳаб. Бешинчиси – мубоҳ. Олтинчиси – ҳаром. Еттинчиси – макруҳ. Саккизинчиси – мустакраҳ. Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий. - Фарз қандай амал? - Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади. Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади? - Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш. - Вожиб қандай амал? - Вожиб Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амалдир. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади. Қандай амаллар вожиб амалга киради? - Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар. - Суннат қандай амал? - Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди. Суннат амали нималарда кўринади? - Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир. - Мустаҳаб қандай амал? - Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди. Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради? - Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар. - Мубоҳ қандай амал? - Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир. Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади? - Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш. - Ҳаром қандай амалдир? - Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади. Қандай ишлар ҳаром қилинган? - Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар. - Макруҳ қандай амал? - Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади. Макруҳ амали нималарда кўринади? - Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир. - Мустакраҳ қандай амал? - Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин. Мустакраҳга қандай амаллар киради? - Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар. • ''Ибодати исломия'' китобидан "Эслатгин! Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур". Аз-Зарият сураси, 55-оят.
    Показать полностью ...
    5 646
    159
    —O'rto berilib nimani o'qiyapsan? 🤔 —Bir kanal bor shunaqayam zooooo'r, bir kirsen postlarini o'qib chiqqin kemedi 😍 —Voy pismig'e, so'ramasam aytginam kemediya, qani tezda linkini berchi 🤨 —Xammadan qizg'ongan saxifamdaa u😌, mayli senga beraman mana buni ustiga bos🤩👇 ╔═🌸══════╗ ☘️   KIRISH ☘️ ╚══════🌸═╝ Tezroq bo'l fikrimdan qaytib qolishim mumkin 👆😅
    3 489
    0

    493488418-1.mp4

    3 655
    26
    Зинога яқинлашиш қандай бўлади? Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир (Исро сураси, 32-оят) - Хилватда қолиш (номаҳрам билан ёлғиз қолиш) зинога яқинлашишдир. - Уятсиз кишилар билан суҳбатлашиш зинога яқинлашишдир. - Кўзни тиймаслик  зинога яқинлашишдир. - Бир йигитдан номақбул, ахлоқсиз воқеа эшитиш (аслида, бундан узоқ бўлиш шарт)  зинога яқинлашишдир. - Уятсиз журналларни титкилаш  зинога яқинлашишдир. - Аллоҳ таоло рози бўлмайдиган интернет саҳифаларига кириш  зинога яқинлашишдир. - Ахлоқсиз ҳикоя ўқиш  зинога яқинлашишдир. - Кўча-кўйда бемақсад (кераксиз) юриш зинога яқинлашишдир. Исо алайҳиссалом айтадилар: «Шарафли инсон  маъсиятга элтувчи сабаблардан қочган инсондир.» (Доктор Муҳаммад Ратиб Набулсий) Араб тилидан Абдуллоҳ Раҳим таржимаси
    Показать полностью ...
    3 770
    29
    Последнее обновление: 11.07.23
    Политика конфиденциальности Telemetrio