🕋
ҲАЖ МАВСУМИ 4 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ
✈️ Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2023 йил 4 июндан бошланади. Мамлакатимиздан Саудия Арабистонига шу йил 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади.
✅ Ўтган йилларда зиёратчиларимиз Республикамизнинг 7 та ҳудудий аэропортларидан кузатилган бўлса, бу йил янада қулайлик яратиш мақсадида, ўлкамизнинг
10 та ҳудудий аэропортларидан – Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.
🔹“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика Жамоатчилик кенгаши томонидан “Ҳаж – 2023” мавсумига тайёргарлик ишларини турли йўналишларда амалга оширилмоқда. Жумладан, зиёратчиларни гуруҳларга ажратиш, элликбошилар бириктириш, уларнинг малакасини ошириш, шифокорлаш ажратиш, ошпазларни жалб этиш ишлари якунига етказилди. Саудия Арабистонида дастлабки ишчи гуруҳ мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда...
➡️ БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz |
https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal |
@mp3muslim |
@diniysavollarПоказать полностью ...