The service is also available in your language. To switch the language, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Категория
Гео и язык канала

все посты Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ Instagram: instagram.com/press_secretary_uz Twitter:  https://twitter.com/Sherzod_Asadov  
Показать больше
107 706-115
~80 159
~3
92.09%
Общий рейтинг Telegram
В мире
12 840место
из 78 777
В стране, Узбекистан 
81место
из 430
В категории
584место
из 2 793
Архив постов
“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар: - Олаф Шольц Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифининг тафсилоти ва натижалари; - "Марказий Осиё - Германия" саммити: минтақамиздаги ҳамжиҳатликнинг мевалари; - Креатив иқтисодиёт нима дегани ва у Ўзбекистон учун қайси жиҳатлари билан муҳим? Кўрсатувни бугун, 21 сентябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин. Эртага, 22 сентябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.
Показать полностью ...

IMG_6356.MP4

25 763
45
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президент Париждаги Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлади. Шавкат Мирзиёев Самарқандда Олаф Шольц билан музокара ўтказди. — Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Президент Париж Паралимпия ойынларының жеңимпаз ҳәм сыйлы орын иелерин сыйлықлады. Шавкат Мирзиёев Самарқандта Олаф Шолц пенен сөйлесиў өткерди — Обзор важнейших событий за неделю: Президент наградил победителей и призеров Паралимпийских игр в Париже. Шавкат Мирзиёев провел переговоры с Олафом Шольцем в Самарканде.
Показать полностью ...

IMG_6228.MP4

IMG_6229.MP4

IMG_6230.MP4

97 144
132
“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар: - Паралимпия қаҳрамонлари ва уларнинг устозларини мукофотлаш тантанаси; - Ўзбекистон тарихида илк марта бунёд этилаётган муҳташам Олимпия шаҳарчаси; - Камбағалликни қисқартириш умумхалқ ҳаракатига айланмоқда. - Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги асосий бешта устувор йўналиш. Кўрсатувни бугун, 14 сентябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин. Эртага, 15 сентябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.
Показать полностью ...
62 377
64
Куни кеча Президент XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари, уларнинг мураббийлари ҳамда спорт делегациямиз аъзоларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бугунги маросимда давлатимиз раҳбари ушбу юксак мукофотларни ўз соҳибларига тантанали топширди. Сўзга чиққан спортчилар, муррабий ва ота-оналар қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлар, эътироф ва рағбат учун миннатдорлик билдирди. Президент уларга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва фаровонлик, келгуси фаолиятида янги-янги зафарлар тилади.
Показать полностью ...
69 994
80
Келгуси Паралимпия ўйинларида амалда юксак самара бераётган спорт турлари қаторида пара сузиш ва ўқ отиш каби беллашувлар бўйича ҳам тайёргарлик ва натижадорлик юқори бўлиши учун аниқ стратегия асосида иш олиб бориш лозимлиги таъкидланди. Бунинг учун, спортчиларимизга барча шароитлар яратиб берилиши айтилди. Хусусан, уларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, фармакология ва диетология бўйича ишлар кучайтирилади. Шунингдек, пара спортчиларимиз билан ишлайдиган спорт психологлари фаолиятини кучайтириш учун уларни рағбатлантириш бўйича алоҳида тизим жорий этилади. Бунга эришиш учун тегишли вазирлик, спорт федерациялари ҳамда спортчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари асосида махсус дастур ишлаб чиқилади.
Показать полностью ...
56 573
66
Келгусида юртимизда параспорт турлари билан бирга ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган спорт турларини ҳам кенг ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилиши таъкидланди. Асосий эътибор ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлашга қаратилади. Парижда эришилган натижаларни атрофлича таҳлил қилиб, 2028 йилда Лос-Анжелесда бўладиган Паралимпия ўйинлари учун тайёргарликни ҳозирдан бошлаш кераклиги кўрсатиб ўтилди. Пара атлетларимиз югуриш, ядро ва найза улоқтириш, узунлик ва баландликка сакраш бўйича мусобақаларда жуда фаол иштирок этишди. Энди бундай спорт турларидаги иштирокни янада кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.
Показать полностью ...
46 983
73
Юртимизда спорт ва жисмоний тарбия соҳасини, паралимпия ҳаракатини равнақ топтиришга берилаётган эътибор, имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларга инклюзив шароит яратиш бўйича улкан ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди. Ўтган йилдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолият бошлаган. Адаптив спортни ривожлантириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни спортнинг ушбу йўналишига жалб этиш мақсадида Адаптив спорт турлари ассоциацияси ташкил қилинди. Президент Париж майдонларида эришилган тарихий ғалабаларда уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини қайд этиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адаптив спорт турлари ассоциацияси ҳамда барча спорт федерациялари раҳбарлари ва фаолларига ҳам самимий миннатдорлик билдирди.
Показать полностью ...
47 139
68
Тадбирда моҳир ва жонкуяр мураббийларга, барча мутасадди ва мутахассисларга ҳам миннатдорлик билдирди. Айниқса, пара енгил атлетика бўйича тажрибали тренерлар – Иброҳимжон Юсупов, Яҳёбек Яқубов, Сардор Худайберганов, Григорий Камуля, Азизжон Норматов, Раҳмонберди Хўжамов, Галина Казаковага, пара дзюдо бўйича моҳир мураббийлар – Маҳмуд Омонов, Муратбой Дусумбетов, Алфия Ибрагимова, Фозил Караматов ва пара таэквондо бўйича таниқли мураббий Бобур Қўзиевга, пауэрлифтинг бўйича тажрибали устозлар – Фазлиддин Умирзоқов, пара сузиш бўйича Равшанбек Амилов ва ўқ отиш бўйича Наталья Ефимовага, шунингдек, психолог мутахассис Лола Агзамовага алоҳида ташаккур изҳор этилди. “Бугун бир ҳақиқатни тўла ишонч билан айта оламиз: Янги Ўзбекистоннинг ўз матонат мактаби, шон-шараф мактаби бор. Бу мактабнинг чинакам бунёдкорлари сизлар, десак, буям айни ҳақиқат бўлади”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Показать полностью ...
43 971
84
“Чиндан ҳам, бу ҳаётда кўп нарсани ҳал қиладиган омил – бу юксак ирода ва матонатдир. Лекин одамнинг қалбига мана шундай ирода ва матонатни сингдириш, уни тарбиялаб, камолга етказиш – бу албатта осон иш эмас. Очиқ айтиш керакки, бундай жасорат ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Ўз олдингизга қўйган мақсадга эришиш йўлида сизларнинг бошқаларга қараганда ўн марта, балки юз марта кўпроқ меҳнат қилишингизга, машаққат чекишингизга тўғри келганини ҳам мен яхши англайман. Мана шундай мураккаб дамларда сизларнинг юрагингизга умид ва ишонч, қатъият ва жасорат туйғусини бағишлаган, сизлар билан ёнма-ён туриб, сизларни доимо қўллаб-қувватлаб, зафарли марралар сари руҳлантирган фидойи инсонлар бор. Булар – аввало сизларнинг меҳрибон ота-оналарингиз, яқинларингиз, жигарларингиздир. Сизлар эришган ғалабаларда уларнинг ҳам албатта муносиб ҳиссалари бор”, - деди Президент. Давлатимиз раҳбари қаҳрамон спортчиларимизнинг қаҳрамон ота-оналари, оила аъзоларини ҳам олқишлаб, уларга энг эзгу тилаклари ва ҳурматини билдирди.
Показать полностью ...
54 978
81
Давлатимиз раҳбари бу гал озгина омад етишмаган бўлса-да, Ватанимиз шарафини бор куч-ғайрати билан ҳимоя қилган, қизғин беллашувларда катта тажриба орттирган спортчиларимиз – пара дзюдочилар Турғун Абдиев, Улжон Амриева, Шоҳруҳ Мамедов, Феруза Эргашева ва пара каноэчи Шаҳзода Мамадалиевани ҳам самимий табриклаб, келгуси мусобақаларда уларнинг барчасига зафар ёр бўлишини тилади.
50 256
89
Таэквондо бўйича терма жамоамиз биринчи марта Паралимпия ўйинларида 3 та медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. Енгил атлетика бўйича вакилларимиз эса биринчи марта 8 та олтин медални, яъни энг юқори совринларнинг 80 фоизини эгаллаганлари алоҳида диққатга сазовордир. “Бир сўз билан айтганда, сизлар Ўзбекистон Паралимпия ҳаракатининг олтин авлоди сифатида майдонга чиқиб, мамлакатимизга мислсиз улкан ютуқлар олиб келдингиз. Мана, биз мақсад сари чин дилдан интилсак, қандай буюк марраларни эгаллашга қодирмиз! Мана, биз бирлашиб, ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилсак, қандай буюк халқ, қандай буюк Ватанмиз!”, - деди Президент.
Показать полностью ...
46 416
86
Моҳир спортчимиз Толиббой Йўлдошев ҳам бирйўла иккита маррани забт этгани, икки карра паралимпия чемпиони Ёрқинбек Одилов найза улоқтириш бўйича Осиё рекордини янгилагани қайд этилди. Президент Қудратиллохон Маъруфхўжаев, Элбек Султонов, Асадбек Тоштемиров, Шерзод Намозов каби ўғлонларимизни ҳам олтин медаллар билан яна бир бор чин юракдан қутлади. Пўлат иродали қизимиз Рўза Қўзиева пауэрлифтинг бўйича кумуш медални қўлга киритгани, аслида бу олтинга тенг ғалаба эканини бутун дунё тан олгани таъкидланди.
Показать полностью ...
51 057
88
“Айни вақтда юксак матонатли қизларимиз ҳам Ўзбекистон ғалабасига муносиб ҳисса қўшганлари тўғрисида ҳар қанча ғурур ва ифтихор билан гапирсак арзийди, албатта. Жамоамиз қўлга киритган медалларнинг 11 таси айнан қизларимиз ҳисобига ёзилгани ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди”, - деди давлат раҳбари. Асила Мирзаёрова узунликка сакраш, Нурхон Қурбонова эса найза улоқтириш бўйича Паралимпия чемпионлари бўлгани қаторида жаҳон миқёсидаги рекордларни ҳам янгилаганига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. 15 яшар Шаҳинахон Йигиталиева кумуш медални қўлга киритиб, Паралимпия ўйинларидаги энг ёш совриндор сифатида тарихга киргани ҳам алоҳида таъкидланди.
Показать полностью ...
47 752
89
Президентимиз ўйинларда эришилган рекорд натижаларга урғу берди. Афсонавий спортчимиз Ҳусниддин Норбеков мамлакатимиз тарихида биринчи марта уч карра Паралимпия чемпиони бўлгани, шу билан бирга янги рекорд ўрнатгани алоҳида таъкидланди. Паҳлавон ўғлонларимиз Бобиржон Омонов ва Шерзод Намозов ядро улоқтириш ва дзюдо бўйича иккинчи бор олтин медалларни қўлга киритдилар. Бобиржон эса паралимпия рекордини ҳам янгилади.
57 231
134
Президент: “Албатта, Паралимпиядада эришилган ҳар бир ютуқ, ҳар бир натижа беқиёс аҳамиятга эга. Чунки тўрт йилда бир марта ўтадиган бундай йирик халқаро мусобақа орқали дунё ҳамжамияти ҳар бир қатнашчи мамлакатда инсоннинг жисмоний ва маънавий салоҳиятини рўёбга чиқаришга қандай эътибор қаратилаётганига баҳо беради. Шу боис, сизлар тарихий ютуқларингиз билан Ўзбекистон шаънини, юртимиз нуфузини юксак босқичга олиб чиқдингиз, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз”.
52 278
96
Токио Паралимпия ўйинларидан сўнг кейинги сафар албатта кучли “ўн бешталикка” кирамиз, деб эзгу ният қилинган эди. Ўтган йиллар давомида шу мақсад йўлида тинимсиз меҳнат қилинди. Спортчиларимиз учун барча зарур шароитлар яратилиб, юксак марралар учун пухта замин тайёрланди. Натижада Ўзбекистон бу йилги Паралимпия ўйинларида биринчи марта энг кўп таркиб билан, яъни 9 та спорт тури бўйича 65 нафар спортчи билан иштирок этди. Айниқса, пара велоспорт бўйича вакилларимиз ушбу мусобақаларда илк бор қатнашганини алоҳида эътироф этиш лозим.
Показать полностью ...
53 073
127
Ўзбекистон жамоаси 10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза – жами 26 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни, Осиё қитъасида 3-ўринни, туркий ва ислом мамлакатлари ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича 1-ўринни эгаллагани таъкидланди. Паралимпия ўйинларида бундай рекорд натижа илгари ҳеч қачон бўлмагани қайд этилди. “Бу – сизларнинг тинимсиз меҳнатингиз, букилмас иродангиз, истеъдод ва маҳоратингиз самарасидир. Бу – юртимизда инсон қадрини амалда таъминлашга қаратилган тизимли ишларимиз натижасидир. Ўз Ватанини жону дили билан севадиган, метин иродали, юрагида ўти бор инсонларгина шундай улуғ ишларга қодир бўлади. Халқимиз сизлар билан чексиз фахрланади. Катта раҳмат сизларга!”, - деди давлатимиз раҳбари.
Показать полностью ...
65 135
162
Ушбу халқаро спорт анжуманида дунёнинг 168 та давлатидан 4 минг 400 га яқин энг кучли ва маҳоратли спортчилар иштирок этгани унинг нуфузи ва миқёси нақадар улкан эканидан далолат беради. “Шу маънода, Паралимпия ўйинлари – бу чинакам ирода, жасорат ва матонат, эзгулик ва гуманизм намойиши, десак, тўғри бўлади. Сиз, азму шижоатли фарзандларимиз ғоят кескин беллашувларда юксак марраларни эгаллаб, мусобақаларнинг ҳақиқий қаҳрамонларига айландингиз”, - деди Президент.
64 831
109
Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев Париждаги Паралимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашув ўтказмоқда. “Сиз, азиз спортчилар Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган 17-ёзги Паралимпия ўйинларида рекорд натижаларга эришиб, мамлакатимизга мана шундай байрам руҳини олиб келдингиз. Барчангизни оламшумул ютуқ ва натижаларингиз билан ўз номимдан, эл-юртимиз номидан чин юракдан самимий табриклайман”, - деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Показать полностью ...
86 352
179
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан ўтган белгиланган асосий вазифалар. Батафсил — юқоридаги .
124 574
786
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегация билан учрашув ўтказади. Туркия делегацияси Ўзбекистон Президентининг жорий йил 6-7 июнь кунлари ушбу мамлакатга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ Тошкентга ташриф буюрди. Икки томонлама музокаралар ҳамда ташқи сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган. Мамлакатларимиз етакчиларининг қарорларини амалга ошириш, хавфсизлик учун замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашда ўзаро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари диққат марказида бўлади. Таъкидлаш жоизки, бундай форматдаги учрашувлар илк бор ўтказилмоқда ҳамда Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг устувор йўналишларида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган. Сегодня состоится встреча Президента Шавката Мирзиёева с делегацией Турецкой Республики в составе министра иностранных дел Хакана Фидана, министра внутренних дел Али Ерликая и директора Национальной разведывательной службы Ибрагима Калына. Турецкая делегация прибыла в Ташкент в соответствии с договоренностями, достигнутыми в ходе официального визита Президента Узбекистана в Турцию 6-7 июня этого года. Запланировано проведение двусторонних переговоров и совместной встречи глав внешнеполитических, правоохранительных ведомств и спецслужб. В фокусе внимания будут вопросы практической реализации решений лидеров двух стран, усиления координации и практического взаимодействия в борьбе с современными вызовами и угрозами безопасности. Следует отметить, что встречи в таком формате проводятся впервые и нацелены на налаживание системного сотрудничества в приоритетных направлениях узбекско-турецких отношений всеобъемлющего стратегического партнерства.
Показать полностью ...
83 945
222
Бош вазир ўринбосари бошчилигида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланувчи комиссия тузилиши белгиланди. Ижтиимоий ҳимоя агентлиги директори унга ўринбосар бўлади. Вилоят ва туман комиссияларига ҳокимлар бошчилик қилади. Комиссия ҳар бир вилоятда биттадан тумандаги ишларни ҳафталик муҳокама қилиб, бириктирилган раҳбарлар фаолиятига баҳо беради. Жойларда кўтарилган масалаларни зудлик билан ҳал қилиб боради. Камбағалликни қисқартириш бўйича режалар ижроси юзасидан ҳар ойда Президентга ахборот киритади. Шунингдек, 9 та иқтисодий тадқиқот марказлари ва олийгоҳлари ҳам илмий ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланиши белгиланди. Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисоботлари ва режалари тингланди.
Показать полностью ...
149 842
561
Президент бундан буён Ҳукуматдан тортиб туман ташкилотигача барча бўғиндаги раҳбарларнинг кундалик иши оилаларни камбағаллик шароитидан олиб чиқиш бўлиши кераклигини кўрсатиб ўтди. Мутасаддилар бу борада назорат ҳам, сўров ҳам қаттиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирилди. Бош прокурорнинг соҳага оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул алоҳида ўринбосари тайинланди. У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилади.
Показать полностью ...
140 332
672
Президент ҳар бир камбағал оилада, айниқса, хотин-қизлар орасидан камида 1 нафар олий маълумотли бўлиши учун шароит яратилишини эълон қилди. Бунда: - олийгоҳ, коллеж ва техникум талабаларининг ўзлаштириш кўрсаткичи камида 80 фоиз бўлса, уларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити берилади; - олийгоҳ, коллеж ёки техникумга киришда грант учун етарли баллни 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади. Бундан ташқари, молиявий мустақил бўлган олийгоҳларни ҳар бири йилига камида 1 миллиард сўмлик грант эълон қилади. Бу грантлар ҳисобидан, фанларни ўзлаштиришидан келиб чиқиб, камбағал оила фарзандлари контрактининг 20 фоиздан 80 фоизгача қисми қоплаб берилади. Камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди.
Показать полностью ...
209 990
1 383
Ҳозирда хусусий инсон ресурслари компаниялари иш берувчиларга билим ва кўникмаси, салоҳияти бор кадрларни топиб бермоқда. Эндиликда бу тажрибани кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Савдо-саноат палатаси ҳузурида ишлаш истаги бор камбағал аҳоли орасидан тадбиркорларга ишчи топиб, уларни тайёрлаб берадиган марказ ташкил қилинади. Ушбу марказ орқали қайси йўналишда қанча ишчи кераклиги ўрганилади, камбағал аҳоли нимага қизиқиши ва кўникмаси борлиги аниқланади, тадбиркорлар талабига мос камбағал оила аъзолари ишга йўналтирилади, малакаси етмаганлар эса тадбиркорлар билан бирга касбга ўқитилиб, кейин ишли қилинади. Умуман, айтилган барча имкониятлар ҳисобига йил якунигача 500 минг, бир йилда 1,2 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят ҳокимлари олдига вазифа қилиб қўйилди.
Показать полностью ...
107 977
370
Яқинда микромолия хизматлари бўйича янги механизмларни жорий қилинди. Эндиликда NaN йилларда одамлар ўзини ўзи банд қилиши, кичик ва ўрта тадбиркорлик билан шуғулланиши учун микрокредитлар ажратишга 10 триллион сўм берилади. Шунингдек, камбағал оилаларга 30 миллион сўмгача ускуна, кўчма дўкон (фуд-трак), мотороллер, скутер каби воситалар 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан берилади. Камбағал оила фарзандларига компьютер сотиб олиш учун 5 йилга 2 йиллик имтиёзли давр билан фоизсиз кредит ажратилади. “Зарбдор тажрибаси” асосида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида камида 5 тадан “драйвер” лойиҳани инфратузилма билан таъминлаш учун йил якунигача 500 миллиард сўм, келаси йили яна 1 триллион сўм ажратилади. Ҳокимларга бу лойиҳаларни тезлаштириб, йил охиригача 150 минг аҳолини ишли қилиш топширилди.
Показать полностью ...
133 750
856
Бир йил давомида яна 50 минг гектар ерни 100 мингта камбағал оилага бўлиб бериш режалаштирилгани маълум қилинди. Ушбу ерларда “компания – кооператив – деҳқон хўжалиги” тамойили асосида деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил этилади. Бунда, ердан уч хил даромад олинадиган янги тизим яратилади: - қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи ва экспорт қилувчи катта компания камбағал оилалардан ерни иккиламчи ижарага олади; - ёки ер эгалари улушдор сифатида кооперацияга бирлашиб, компаниялардан буюртма олади ва топилган даромад улар ўртасида тақсимланади; - ҳар икки ҳолатда ҳам ушбу аҳоли ерда ўзи маҳсулот етиштириб, бунинг учун ойлик олади. Яъни, камбағал оила ўзига берилган ердан янада самарали фойдаланиб, ойлик олиш билан бирга, ижара ёки дивиденддан даромад кўради. Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан биргаликда бу орқали камида 200 минг аҳолини банд қилиш топширилди.
Показать полностью ...
122 387
624
Ҳозир саноатда энг кўп иш ўрни яратадиган соҳа – тўқимачилик. Тадбиркорлар 2 йил аввал тайёр трикотаж, бўялган мато ва газлама корхоналарига ижтимоий солиқдан берилган имтиёзни узайтириб беришни сўрамоқда. Агар корхоналар камбағал аҳолини банд қилса, ўша ишчига ижтимоий солиқдан имтиёз яна уч йилга сақланиб қолади. Ушбу имтиёз нафақат тўқимачиликка, балки барча соҳадаги корхоналарга берилади. Бу имкониятдан фойдаланиб, тўқимачилик, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал ва ҳунармандчиликда 120 минг, деҳқончилик ва чорвачиликда 120 минг, қурилиш соҳасида 25 минг, электротехникада 20 минг камбағал аҳолини ишли қилиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Показать полностью ...
107 771
399
Умумий овқатланиш соҳасига берилган енгилликларга жавобан соҳадаги йирик брендлар қисқа муддатда Самарқанд, Андижон ва пойтахтда 2 минг одамга иш берди. Икки йил аввал умумий овқатланиш соҳаси тадбиркорларига ижтимоий солиқдан имтиёз берилган эди. Тадбиркорларга шу имтиёз яна 2 йилга узайтириб берилса, улар 150 минг эҳтиёжманд аҳолини иш билан таъминлашга тайёр. Айрим корхоналар колл-марказ ташкил қилиб, ҳозирни ўзида 2 минг нафар ногиронлиги бўлган аҳолига компьютер ва телефон олиб бериш орқали уларни уйини ўзида иш билан таъминламоқчи. Хизматлар соҳасидаги тадбиркорлар камбағал аҳолини ишли қиламан деса, имтиёз муддатини яна узайтириш мумкинлиги таъкидланди.
Показать полностью ...
111 687
367
Андижон вилоятидаги қолган 58 та парранда корхонаси ҳам 4-5 тадан шундай лойиҳа қилиб, 10 минг эҳтиёжманд аҳолини иш билан таъминлашга тайёр. Вилоятдаги 660 та балиқ хўжалиги кооперация орқали 10 мингта янги иш жойи яратишни ташаббус қилган. Бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлаб, Президент мутасаддиларга мана шундай лойиҳаларни молиялаштириш бўйича янги тизим яратишни топширди. Андижондаги насос станциялари ёнидан камида 10 гектар ерда 30 сотихлик майдонлар балиқчилик кооперацияларига таклиф қилинади. Ушбу тажрибаларни йўлга қўйиш орқали парранда ва балиқчиликда камида 200 минг эҳтиёжманд аҳолини банд қилиш мумкин.
Показать полностью ...
102 235
363
Бугунги кунда республика бўйича камида 50 та иш ўрни яратган 9 минг 200 га яқин тадбиркор бор. Улар яқинда ўтган Президент билан очиқ мулоқотдан руҳланиб, кўникмаси ва хоҳиши бор 500 минг одамга иш беришга тайёрлигини билдирган. Масалан, Балиқчи туманидаги тадбиркор Хитой тажрибаси асосида кооперация тизимини жорий этиб, 520 нафар камбағал аҳолини ишли қилиш ташаббуси билан чиқаяпти. Тадбиркорга кредит берилса, вилоятнинг ҳар бир туманида 1 тадан корхона очиб, унга 30 нафар эҳтиёжманд оила вакилини улушдор қилиб киргизиб, 4-5 миллион сўмгача ойлик тўламоқчи. Бунда, фақат эҳтиёжманд одамларни ишга олиш – кредитнинг асосий шарти бўлади.
Показать полностью ...
140 098
428
Туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари камбағал оилалар хонадонига кириб, бу ердаги шароитни ўз кўзи билан кўрсагина натижа бўлиши таъкидланди. “Одамларга қанча ёрдам бермайлик, маҳаллалар шароитини яхшиламасак, камбағаллик қисқармайди”, - деди Президент. Шу боис, келгуси йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга барча манбалардан 1,6 миллиард доллар ажратилади. Бу маблағларнинг 1,2 триллион сўми, аввало, энг оғир 300 та маҳаллада сув насослари ва қуёш панеллари ўрнатишга берилади. Яна 2 триллион сўм ҳисобидан энг оғир 500 та маҳаллада электр, йўл, интернет ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал этилади. Бу ишларни амалга ошириш учун вазирлар, ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, бошқарма бошлиқларидан иборат 250 нафар раҳбарга энг оғир 1 мингта маҳалла боғлаб берилади. Шунингдек, вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг нафар раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилади.
Показать полностью ...
181 212
814
Давлатимиз раҳбари камбағалликка тушиш сабаблари ҳар хил экан, ечими ҳам алоҳида-алоҳида бўлиши кераклигини кўрсатиб ўтди. Ҳозирда камбағалликни қисқартириш бўйича кейинги йиллар учун жуда катта “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури тайёрланаётгани маълум қилинди. Унда еттита имконият ва масъулият тамойили асосида Ўзбекистоннинг навбатдаги янги ёндашувлари белгилаб берилади. Бундан буён камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади. Мутасаддиларга ҳар бир маҳаллани тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардаги “камбағал оилалар портрети”ни ишлаб чиқиш топширилди. Камбағал оила бўйича индивидуал дастур бўлади, ҳар бир вазирликнинг аниқ вазифаси кўрсатилади. Иқтисодий комплекс – Ж.Қўчқоров тизими оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш билан шуғулланса, ижтимоий ҳимоя – М.Оллоёров тизими кимни реестрга киритиш, қайси оилани ундан чиқаришга жавоб бериши белгиланди.
Показать полностью ...
175 615
813
Президент топшириғига кўра, мутасаддилар масалани ичига чуқурроқ кирди, энг оғир маҳалладаги ночор оилаларга бориб, нимага кўпроқ эътибор бериш кераклигини ўрганди. Бу масалада савдо, сервис, тўқимачилик, тиббиёт, овқатланиш, қурилиш, касаначилик, электротехника, транспорт соҳаси тадбиркорлари билан аниқ муҳокамалар ўтказилди. Ўрганишлар камбағалликни фақат пул тарқатиш билан ҳал қилиб бўлмаслигини кўрсатмоқда. Ҳозирда 3-5 миллион сўмгача ойлик бераман деган корхоналарда 250 мингта бўш иш ўрни бор. Лекин, камбағал оилани 35 фоиз ишга лаёқатли аъзоларида билим ва кўникма кам. Бола парвариши билан банд бўлгани учун ишлаш хоҳиши бўлган аёлларнинг 43 фоизи ишга бора олмаяпти. Камбағал оилаларнинг 83 фоизида катта томорқа бор. Лекин, уларнинг 62 фоизида – сув, 48 фоизида – электр муаммоси бор, яна 50 фоизи марказдаги бозорга боришга қийналмоқда.
Показать полностью ...
155 969
578
Президент камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар аҳволи ҳамма вилоят ва туманда ҳам бир хил эмаслигини кўрсатиб ўтди. Масалан, ўтган олти ойда Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразмда камбағаллик 2 фоиздан ортиқ камайган бўлса, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент шаҳрида ўзгариш бўлмаган. Республиканинг 15 та туманида камбағаллик 20 фоиздан юқори. Булар – Амударё, Беруний, Қонликўл, Нукус, Тахтакўпир, Хўжайли, Чимбой, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Гурлан, Янгиариқ, Янгибозор ва Тупроққалъа. Бу туманларда камбағалликни қисқартириш учун уч йилда 1,7 триллион сўмлик арзон кредит ва субсидия берилган бўлсада, ўзгариш бўлмаган. Аҳолига бўлиб берилган ерлар бўйича 16 та туманда 2-3 мартадан ҳосил олиш ҳисобига камбағаллик 2 карра камайди. Булар – Пахтаобод, Балиқчи, Гурлан, Хонқа, Олтиариқ, Данғара, Конимех, Боёвут, Жомбой, Шофиркон, Ш.Рашидов, Зомин, Шаҳрисабз, Ўртачирчиқ, Бўка, Тахиатош туманлари. Лекин, 14 та туман – Қонликўл, Шуманай, Қоровулбозор, Пешку, Чироқчи, Муборак, Нуробод, Оқолтин, Музработ, Бандихон, Қизириқ, Оҳангарон, Паркент, Тупроққалъада ўзгариш сезилмаяпти. Туман ҳокимлари, уларнинг иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарларига бу борадаги фаолияти сустлиги бўйича қатъий эътироз билдирилди.
Показать полностью ...
158 981
815
Маҳаллада камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлик лойиҳаларига 35 триллион сўм арзон кредит, 7 триллион сўм субсидия берилгани таъкидланди. Маҳаллаларни обод қилиш, боғча, мактаб, тиббиёт, йўл, сув ва электр инфратузилмаси учун 120 триллион сўм ажратилди. Шунингдек, 260 минг гектар ер 800 минг аҳоли, аввало ёшларга деҳқончилик қилиш учун даромад келтирувчи актив сифатида тарқатилди. Яқинда мамлакатимизда бўлган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори бу нафақат иш ўрни ва даромад, балки озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда жуда тўғри йўл эканини эътироф этди. Ўтган ойда Камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро конференцияга келган 60 дан ортиқ мамлакат экспертлари Ўзбекистон қисқа муддатда яратган тажрибани юқори баҳолади.
Показать полностью ...
170 722
642
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ишларини янги сифат босқичига олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Тўрт йил аввал бу борадаги ишлар бошланганида 7,5 миллион ёки 23 фоиз аҳолининг даромади камбағаллик чегарасига етмас эди. Шу даврда аҳолимиз 3,7 миллионга кўпайди, камбағаллик чегараси ҳам тегишли равишда 1,5 карра оширилди. Бунга қарамасдан, 3,5 миллион одамни даромадли қилиш ҳисобига 2023 йил якуни билан камбағалликни 11 фоизга пасайтиришга эришилди. Аввало, ижтимоий ҳимоя қамрови 4,5 карра оширилиб (466 минг оиладан 2,2 миллионга), ўтган йили бу мақсадларга 12,3 триллион сўм ажратилди. Пенсия ва нафақалар миқдори ҳам 1,5 баравар кўпайтирилди.
Показать полностью ...
191 720
640
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. — Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам сокращения бедности в махаллях, поднятия на новый уровень системы работы с малообеспеченными семьями.
174 581
723
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президент "Тошкент-Шарқий" аэропортининг реконструкция жараёни билан танишди. Давлат раҳбари ФАО ва Хитой делегациялари билан учрашди. Остонада V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. — Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Президент “Ташкент-Шығыс” аэропортының реконструкция процеси менен танысты. Мәмлекет басшысы ФАО ҳәм Қытай делегациялары менен ушырасты. Астанада V дүньяжүзлик көшпелилер ойынының ашылыў мәресими болып өтти. — Обзор важнейших событий за неделю: Президент ознакомился с ходом реконструкции аэропорта «Ташкент-Восточный». Глава государства встретился с представителями ФАО и КНР. В Астане прошло открытие V Всемирных игр кочевников.
Показать полностью ...

IMG_6066.MOV

09.09.2024_qoraqalpoq_new_title.mp4

09.09.2024_rus_new title.mp4

90 663
95
“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар: - Ўзбекистон Президентининг халқ ва давлат манфаати йўлидаги тинимсиз меҳнат ҳафтаси тафсилоти; - Шавкат Мирзиёев электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестиция ҳажмини кўпайтириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди; - Президент соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий суғурта механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди; - Республика онкология марказининг янги мажмуасига яна бир нигоҳ. Кўрсатувни бугун, 7 сентябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин. Эртага, 8 сентябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.
Показать полностью ...

IMG_5969.MP4

81 044
79
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестиция оқимини янада кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтган белгиланган асосий вазифалар. Батафсил — юқоридаги .
121 251
186
Сўнг давлатимиз раҳбари соҳа вакиллари ва тадбиркорлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. Жумладан, мулоқотда: - саноат электротехника маҳсулотларини лизинг асосида сотиш тизимини жорий этиш; - йиллик экспорти 50 миллион доллардан кўп бўлган корхоналарга айланма маблағ учун бериладиган кредит миқдорини ошириш; - фойда солиғини ҳисоблашда корхоналарнинг илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига сарфлаган харажатини чегириш тизимини такомиллаштириш; - автомобиль аккумулятори чиқиндисини утилизация қилиш тизимини жорий этиш; - янги лойиҳаларни амалга оширишда замонавий ускуна сотиб олишга йўналтирилган маблағнинг бир қисмини фойда солиғи базасидан чегириш каби таклиф ва ташаббуслар билдирилди. Давлатимиз раҳбари тегишли вазирлик ва идораларга айтилган фикр ва масалаларни пухта ўрганиб, тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини киритиш бўйича топшириқ берди. Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларини ҳисоботлари тингланди.
Показать полностью ...
127 200
183
Президент "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг унга янги аъзо бўлганлардан 2 йил, айланмаси 10 миллиард сўмдан кам корхоналардан эса умуман бадал олмаслик, уларнинг маҳсулотларини “Элтех Лаб” лабораториясида бепул синовдан ўтказиш бўйича таклифларни қўллаб қувватлади. Электротехника лойиҳалари учун хориждан 200 миллион доллар ресурс жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди. Умуман, бу йил 85 та лойиҳа доирасида сим карта, тўлов картаси, кенг турдаги маиший техника, трансформатор, телевизор, қуёш панели ва ёритиш ускуналари, электр скутерлар учун аккумулятор, литий батареяси, лазер билан кесиш ускуналарини ишлаб чиқаришни бошлаш вазифаси қўйилди.
Показать полностью ...
106 620
192
Йиғилишда тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларга йирик корхоналар билан чекланмасдан, соҳадаги барча тадбиркор билан ишлашни ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг фаолиятини тубдан ўзгартириш лозимлиги таъкидланди. Хусусан, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган товарларни аниқлаш, улар бўйича лойиҳа қилиб, тадбиркорларга бериш; соҳадаги стандартларни халқаро талабларга мослаб, тадбиркорларга жорий қилиш ва сертификат олишда кўмаклашиш уюшманинг асосий вазифалари бўлиши зарур. Шунингдек, инженер-технолог ва ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш бўйича олийгоҳ ва техникумларга буюртма бериш, уларнинг дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш; маҳаллий корхоналардаги истиқболли мутахассисларни хорижий илғор компанияларга стажировкага жўнатиш уюшма фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиши лозим.
Показать полностью ...
94 511
151
Президентимиз маиший техника ишлаб чиқариш асосан ички бозор ҳисобидан ривожланиб келаётганини қайд этди. Ўтган йили ишлаб чиқарилган маиший техниканинг 70 фоизи ички бозорда сотилган. Ташқи бозорларда тариф ва нотариф тўсиқлар кўплиги бор гап, лекин экспорт бозорларида йирик узелли йиғиш асосида ишлаб чиқариш қилиб, уларга бутловчи қисм ва ярим тайёр маҳсулотни ортиқча йиғимларсиз етказиб бериш мумкин. Эндиликда қўшни бозорларга технология, малакали мутахассис ва бутловчи қисмлар етказиб, Ўзбекистонни минтақавий электротехника хабига айлантириш кераклиги таъкидланди. Мутасаддиларга қўшни бозорларда миллий брендларимиз остида камида 15 тадан янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди.
Показать полностью ...
96 934
163
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида электротехника тармоғига оид кўп масалалар ўз ечимини топди. Масалан, факторингдан энг кўп фойдаланувчи ҳам электротехника корхоналари. Йил якунигача соҳага камида 30 миллион долларлик факторинг учун ресурс жалб қилинади. Ҳозирда ташқи қарз ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларда четдан кираётган товарлар божхона божи ва ҚҚСдан озод қилинган. Лекин бу лойиҳаларда қатнашаётган ўзимизнинг корхоналар ҚҚС тўлаётгани оқибатида импорт товарлар билан нарх бўйича рақобат қила олмагани учун бундай лойиҳалардаги иштироки чеклангани кўрсатиб ўтилди. Эндиликда халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларга етказиб берилган товарлар учун маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилиши белгиланди. Тармоқ корхоналарига ягона талаб – сифат, таннарх ва рақобат. Бунинг учун ишлаб чиқаришга халқаро стандартлар жорий қилиниши ва сертификат мавжуд бўлиши зарурлиги таъкидланди.
Показать полностью ...
94 199
212
Давлат инвестиция дастурлари ва йирик лойиҳаларда маҳаллий маҳсулотлар улушини кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Масалан, энергетикадаги хусусий шерикчилик лойиҳаларида маҳаллий товарлар улушини 25 фоизга, кабель-ўтказгичларда эса 70 фоизга етказиш бўйича келишувга эришилган. Бошқа тармоқларда ҳам шундай шартларни келишиб олиш топширилди. Бунда, “Узэлтехсаноат” уюшмаси, вилоят ҳокимлари буюртмаларни корхоналарга жойлаштиради, тегишли тармоқлар раҳбарлари эса маҳаллий корхоналарга ўз талабларини етказиб, уларни стандартларга мослаштириш ва сертификат олишида кўмаклашади. Умуман, жорий йилда электротехника соҳасида ишлаб чиқаришни 40 триллион сўмга етказиш зарурлиги қайд этилди.
Показать полностью ...
96 243
169
Ҳозирда энергетика, қурилиш, сув хўжалиги, автомобилсозликда электротехника маҳсулотларига талаб кун сайин ошиб бормоқда. Масалан, энергетика соҳасида 36 миллиард долларлик 27 гигаватт электр энергия ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилаяпти. Кейинги уч йилда сув иншооти, магистрал тармоқ ва тақсимлаш нуқталарига 4 минг 150 та сув ҳисоблагич ўрнатиш, 2026 йилгача 243 та газ тақсимлаш пунктларини янгилаш вазифаси турибди. Йилига қурилаётган 100 мингта хонадонли кўп қаватли уй-жой ҳамда 13 миллион квадрат нотурар бинолар учун ҳам кабель, трансформатор, иситиш ва совитиш тизимлари, насос, лифт, кузатув воситалари, электр ва газ ҳисоблагичлари керак. Автомобиль саноатида ҳар йили 200 миллион доллардан ортиқ электротехника маҳсулоти импорт бўлаяпти. Ушбу тармоқларнинг барчаси давлатдан имтиёз ва арзон маблағлар олаётганига эътибор қаратиб, Президент мутасаддиларнинг “маҳаллий маҳсулотлар бизни талабга жавоб бермайди, импорт қилишга мажбурман” деган баҳонаси эндиликда ўтмаслигини қайд этди.
Показать полностью ...
96 471
225
Мамлакатимиз электротехника экспортининг тўртдан бирини мис сим ва пруток каби қўшилган қиймати паст товарлар ташкил қилаётгани қайд этилди. Биздаги кабелларнинг 80 фоизи қурилиш ва маиший мақсадларда ишлатилаяпти. Автомобиль саноати учун талаб юқори бўлган кабеллар ишлаб чиқарувчи корхоналаримиз 4 тани ташкил қилади, холос. Шу муносабат билан бундан буён электротехника соҳасидаги технопарклар ёндош йўналишлардаги корхоналар билан саноат кооперацияси асосида ривожлантирилиши белгиланди. Бунинг учун Оҳангарон, Фарғона, Қарши ва Урганч шаҳарларидаги технопаркларда композит материаллар, металл ва пластмассага ишлов бериш, қолиплар ишлаб чиқариш, қадоқлаш каби ёндош соҳа корхоналарига 10 гектаргача жой ажратилади. Мутасаддиларга аниқ лойиҳалар учун тайёр бинони қуриб, саноат ипотекаси шартларида тадбиркорларга бериш топширилди. Ушбу корхоналарга электротехника корхоналари каби мол-мулк ва фойда солиғидан 50 фоизгача имтиёз берилади. Умуман, жорий йилда чуқур қайта ишланган мис маҳсулотлари улушини 60 фоизга, келгуси йилда 75 фоизга олиб чиқиш, 1 тонна мисдан қўшилган қийматни 1 минг долларга етказиш муҳимлиги таъкидланди.
Показать полностью ...
97 342
207
Президентимиз электротехника экспорти 1 миллиард долларга етгани, тўқимачиликдан кейинги иккинчи маҳаллий саноат тармоғига айланганини таъкидлади. Лекин, шу билан бирга смарт карта, генератор, телекоммуникация воситаси, офис техникаси каби яна бир қатор электротехника маҳсулотларини ўзимизда чиқариш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди. Минтақамиздаги 5 миллиард долларлик бозор имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Президент ҳамма давлатлар ички бозорининг ҳимоясига қаттиқ киришган шароитда ягона йўлимиз – сифатни таъминлаш ва таннархни тушириш орқали маҳсулотимиз рақобатдошлигини ошириш эканини таъкидлади. Бунга тармоқдаги қўшилган қиймат занжирини кенгайтириш орқали эришиш мумкин.
Показать полностью ...
101 312
211
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда соҳада фаолият юритаётган 100 дан ортиқ тажрибали тадбиркорлар ҳам иштирок этмоқда. Давлатимиз раҳбари яратилган имкониятлар ҳисобига сўнгги етти йилда соҳага 1 миллиард доллар инвестиция киритилганини таъкидлади. Натижада 762 та янги корхона ишга тушган, 45 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 баробар ўсди, йиллик даромади 100 миллиард сўмдан ошган корхоналар 6 тадан 25 тага кўпайди. Тармоқдаги корхоналар ҳисобидан бюджетга тушум 8 баробар ошди. Маҳсулотларимиз экспорт бўлаётган давлатлар сўнгги уч йилда 2 карра ошиб, 62 тага етди.
Показать полностью ...
141 820
280
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестиция оқимини янада кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. — Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего увеличения производства, экспорта и инвестиций в электротехнической отрасли.
144 542
384
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Республика онкология маркази - мамлакатимиз тиббиётида янги босқич. Тарихий адолат - Президент сиёсий қатағон қурбонлари хотирасини ёд этди. — Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Республика онкология орайы - мәмлекетимиз медицинасындағы жаңа басқыш. Тарыйхый әдиллик - Президент сиясий репрессия қурбанлары естелигин яд етти. — Обзор важнейших событий за неделю: Республиканский онкологический центр - новое слово в отечественной медицине. Историческая справедливость - Президент почтил память жертв политических репрессий.
Показать полностью ...

IMG_5911.MP4

IMG_5907.MP4

IMG_5910.MP4

118 454
129
Facebook|
84 454
728
“Бугун шиддатли ҳаётнинг ўзи барчамизни янада улкан марралар сари даъват этмоқда. Ўз кучимиз ва салоҳиятимиз билан барпо этган мустақил давлат, эркин ва озод жамиятни янада кучли, янада гўзал ва обод этиш бош вазифамизга айланмоқда. Бу шундай юксак марраки, унга эришиш учун ҳар қанча меҳнат қилсак арзийди. Бу шундай буюк, шарафли мақсадки, унга бутун борлиғимизни бахш этсак арзийди. Мен ишонаман – барчамиз бир бўлиб, ақл-заковат, билим ва тажрибамиз, куч-ғайратимизни ишга солиб, бу улуғ манзилга албатта етамиз. Ёруғ ва нурафшон келажагимизни – Янги Ўзбекистонни албатта барпо этамиз! Бугунги имкониятдан фойдаланиб, мана шундай эзгу ғоя атрофида бирлашиб, ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлаб келаётган, фидокорона меҳнати билан янги ҳаёт биносини барпо этаётган буюк халқимизга фарзандлик меҳри билан таъзим қиламан. Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи!” – деди Президент Шавкат Мирзиёев нутқининг якунида.
Показать полностью ...
103 955
213
Шу кунларда юртимиз муҳим сиёсий воқеа арафасида турибди. 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва ҳудудлардаги вакиллик органларига сайловлар ўтказилади. Ушбу сайловлар янгиланган Конституциямиз белгилаб берган ижтимоий-сиёсий муҳитда, ривожланган давлатлардаги каби илк бор аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади. Сиёсий партиялар томонидан Қонунчилик палатасига депутатликка номзодлар кўрсатишда ҳурматли аёлларимизнинг улуши камида 40 фоиз бўлиши белгилаб қўйилди. Президент бўлғуси сайловлар халқаро сайлов стандартлари ва миллий сайлов қонунчилигига тўла мувофиқ ҳолда, кучли рақобат муҳитида бўлиб ўтишига ишонч билдирди ҳамда бутун халқимизни сайловда фаол иштирок этишга чақирди.
Показать полностью ...
75 378
124
Бундан саккиз йил олдин Марказий Осиё ташқи сиёсатимизнинг энг устувор йўналиши деб белгиланди. Шу асосда қўшниларимиз билан дўстона муносабатлар тубдан яхшиланди “Барчамизнинг фидокорона меҳнатимиз билан халқларимизнинг барқарор тараққий этган, тинчлик ва ҳамжиҳатлик руҳи ҳукм сурадиган Янги Марказий Осиё ҳақидаги орзуси реал ҳақиқатга айланмоқда. Минтақамиз иқтисодий ўсиш ва инвестицион фаоллик марказларидан бири сифатида жадал ривожланмоқда. Бугунги ноёб тарихий имкониятлар асосида Марказий Осиёда ҳар томонлама соғлом сиёсий муҳит, келгуси авлодлар учун эркин ва хавфсиз келажак яратишимиз зарур. Айни пайтда дунёнинг барча давлатлари билан тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатли алоқаларимизни янги босқичга кўтарамиз”, - деди Президент ҳамда хорижий дўстларимиз ва ҳамкорларимизга, бугунги тантанада иштирок этаётган дипломатик корпус вакилларига самимий миннатдорчилик изҳор этди.
Показать полностью ...
59 148
101
“Биз энди 37 миллионлик катта халқмиз. Ўзбекистон ҳозирги кунда аҳоли сони бўйича жаҳондаги энг йирик 40 та давлатдан бири ҳисобланади. Бу рақамни ислоҳотларимиз, меҳнатимиз, билим ва қобилиятимиз билан катта салоҳиятга айлантиришимиз керак. Денгизга чиқиш имкониятимиз чекланганини инобатга олиб, эътиборимизни креатив соҳаларга қаратишимиз, уларни жадал ривожлантиришимиз зарур. Жаҳонда креатив саноат маҳсулотлари экспортидан йилига миллиардлаб доллар даромад топаётган мамлакатлар кўп. Бинобарин, шундай маҳсулот ишлаб чиқаришга бел боғлаган ижодкор ишбилармон-ларимизни, айниқса, ёшларимизни ҳар томонлама рағбатлантирамиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Показать полностью ...
67 767
152
Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари қатъий давом эттирилиши таъкидланди. Алоҳида компанияларга берилган монопол ҳуқуқ ва имтиёзлар босқичма-босқич бекор қилиниб, барчага тенг ҳуқуқлар берилиши таъминланади. Жорий йилда энергетика, нефть-газ, сув хўжалиги, йўл қурилиши, темир йўл ва аэропорт хизмати соҳаларида 17 турдаги давлат монополиясини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ишлар давом эттирилиб, мамлакатимиз халқаро савдо маконининг ажралмас қисмига албатта айлантирилиши қайд этилди. Яна бир долзарб масала – аҳолини муносиб иш ўринлари билан таъминлашдир. “Биз бу борада тадбиркорларимизга таянамиз. Шу боис, уларни қўллаб-қувватлашни янада кенгайтирамиз. Замоннинг ўзи тадбиркорларимиздан кенг миқёсда фикрлаб иш юритишни, жаҳон бозорларида рақобатдош маҳсулот яратишни талаб этмоқда. Бу йўлда уларга омад ва ютуқлар тилаймиз”, - деди Президент.
Показать полностью ...
57 568
126
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг барча ёшларига мурожаат қилди: “Қадрли ўғил-қизларим, мамлакатимиз истиқболи, барча эзгу ниятларимиз ижобатини биз аввало сизларнинг тимсолингизда кўрамиз. Келажакда турли соҳаларда улкан ютуқ ва зафарларга эришиб, юртимизни дунёга янада кенг тараннум этишингизни истаймиз. Маррани баланд олинг, сиз буюк ишларга қодирсиз! Ҳамиша ўз кучингиз, қатъият ва салоҳиятингизга ишонинг! Давлатимиз, халқимиз, Президент сизларни бу йўлда доимо қўллаб-қувватлайди, ҳар қандай ёрдамни аямайди”.
Показать полностью ...
89 928
295
Президент Шавкат Мирзиёев: “Юртимизда дунёдаги нуфузли олийгоҳларнинг филиалларини очиб, Ўзбекистонни йирик таълим марказига айлантиришни мақсад қилганмиз. Ёшларимиз етакчи хорижий университетларда таҳсил олиб, тажриба орттириб, Ватан равнақи йўлида хизмат қилишга бел боғлаганлар. Бунинг учун уларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали янада қулай имкониятлар яратамиз. Айниқса, хотин-қизларнинг билим олишлари, касб эгаллашларига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Мен ҳурматли ота-оналарга қарата айтмоқчиман: қизларингизни ўқитинг, орзу-умидларини рўёбга чиқаришларида уларга кўмакчи бўлинг! Улуғларимиз айтганларидек, ўғил болани ўқитсак, бир киши саводли бўлади. Қиз болани ўқитсак, бутун оила, бутун жамият билимли бўлади!
Показать полностью ...
75 084
187
Ҳозирги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этишда асосий эътибор 5 та устувор йўналишга қаратилаётгани таъкидланди. Булар: сифатли таълим тизимини йўлга қўйиш; бизнесни ривожлантириш; коррупциядан холи, адолатли суд тизимини яратиш; соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан яхшилаш; экологик барқарорликни таъминлаш. “Муаммоларимизнинг ечими, саволларимизнинг жавоби фақат ва фақат таълимда. Ҳамма эшикларни очадиган калит ҳам – фақат ва фақат таълим ва тарбиядир. Шу сабабли мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича катта дастур қабул қилдик. Мактабларимизда аввало она тили ва адабиётини чуқур ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарзандларимизга чет тилларидан сифатли таълим бериш мақсадида хорижий тил эгаларини олиб келмоқдамиз. Мактаб ўқувчилари жаҳондаги илғор тажрибалар асосида тайёрланган замонавий дарсликлар билан таъминланмоқда”, - деди Президент.
Показать полностью ...
68 422
241
Бугунги ниҳоятда мураккаб ва таҳликали давр олдимизга янги-янги синов ва муаммоларни кўндаланг қилиб қўяётгани кўрсатиб ўтилди. “Лекин ҳаёт қанчалик машаққатли бўлмасин, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни изчил давом эттириб, халқимизни рози қилишга, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. Қуролли Кучларимизни замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, уларнинг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга бундан буён ҳам улкан эътибор қаратамиз. Лекин, тинчликни сақлаш фақат ҳарбийларимизнинг иши бўлиб қолмаслиги керак. Бу барчамизнинг, ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг муқаддас бурчи бўлиши шарт. Юртнинг кучи – бирликда, қадри эса тинчликдадир!” – деди давлатимиз раҳбари.
Показать полностью ...
53 777
113
Президент бугунги кунда навқирон фарзандларимиз Янги Ўзбекистон равнақига муносиб ҳисса қўшаётганини таъкидлади. Бунинг тасдиғи яқинда Парижда бўлиб ўтган 33-ёзги Олимпия ўйинларида яна бир бор яққол намоён бўлди. Азму шижоатли ўғил-қизларимиз дунёдаги энг йирик спорт анжуманида 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медални қўлга киритдилар. Улар миллий спортимиз тарихида шонли саҳифа очдилар. Шу кунларда Париждан яна кетма-кет қувончли хабарлар келаётгани айтилди. Паралимпиячи ўғил-қизларимиз ҳам халқимиз учун Мустақиллик байрамига муносиб совғалар ҳадя этишмоқда. Маҳоратли спортчиларимиз Асила Мирзаёрова, Қудратулла Маъруфхўжаев, Элбек Султонов олтин медалларни, матонатли ўғил-қизларимиз Зиёдахон Исоқова, Кубаро Ҳакимова кумуш медалларни, Муслима Одилова, Толиббой Йўлдошев, Моҳигул Хамдамова эса бронза медалларини қўлга киритдилар. “Мана, бизнинг қандай қаҳрамонларимиз, қандай ўтюрак паҳлавонларимиз бор! Уларга таҳсин ва тасаннолар бўлсин!” – деди Президент.
Показать полностью ...
64 685
164
Барча ислоҳотларимизнинг руҳи ва мазмунига “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” деган эзгу ғоя чуқур кириб бормоқда. Иқтисодий ютуқларимиз жорий йил сентябрь ойидан пенсия ва нафақалар миқдорини, октябрь ойидан эса бюджет ходимлари, шифокорлар ва педагоглар маошини ошириш имконини бермоқда. Одамларимизда ҳаётдаги муаммолар ечимига дахлдорлик ҳисси, фаол фуқаролик позицияси кучаймоқда. Аҳолимиз “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол қатнашиб, маҳаллалар ҳамда ижтимоий объектларни молиялаштиришни мустақил ҳал этмоқда. Ўтган даврда юртдошларимиз маъқуллаган 13 мингдан ортиқ лойиҳалар учун 11 триллион сўм маблағ ажратилгани ҳам буни тасдиқлайди. Экологияни асраш, табиий ресурсларни тежаб ишлатиш, жумладан, сувдан оқилона фойдаланиш бўйича замонавий тизимларга ўтиш ишлари кучайтирилди. Мамлакатимизда “Яшил макон” дастури давом этмоқда. Айниқса, Орол денгизи тубини кўкаламлаштириш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Энг муҳими, ушбу лойиҳа минтақа бўйлаб чанг ва туз тарқалишининг олдини олишга ёрдам бермоқда.
Показать полностью ...
61 012
128
Кейинги йилларда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида улкан қадамлар қўйилгани таъкидланди. Ҳар бир ишимиз, ҳар бир ютуғимизда истиқлолнинг буюк қудрати ёрқин намоён бўлаётгани қайд этилди. Ватанимиз дунёга, дунё эса юртимизга кенг очилмоқда. Минтақамиз ва бутун жаҳонда дўстларимиз, ҳамкорларимиз кўпаймоқда. Сўнгги 7 йилда Ўзбекистон ташаббуслари асосида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 10 дан зиёд, жумладан, жорий йилда 4 та махсус резолюция қабул қилинди. Жаҳон банки бу йил мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 5,3 фоизга ўсишини прогноз қилди. Кўплаб давлатлар билан солиштирганда бу анча юқори кўрсаткичдир. Халқаро валюта жамғармаси эътироф этганидек, 2023 йилда ялпи ички маҳсулотимиз илк бор 100 миллиард доллардан ошди.
Показать полностью ...
65 220
135
Президент Шавкат Мирзиёев: “Шундай қутлуғ кунда Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган ватанпарвар аждодларимиз хотирасини миннатдорлик билан ёдга олишимиз табиий, албатта. Улар – ўз халқини тараққиёт сари бошлаган жадид боболаримиз, миллий озодлик йўлида жон фидо этган улуғ аждодларимиздир. Улар – ғоят оғир шароитда ҳам миллий истиқлол ва ҳуррият ғояларига содиқ қолган қаҳрамонларимиздир. Бугун уларнинг эзгу ғоя ва тамойилларига таяниб, янги ҳаёт, янги жамият пойдеворини яратмоқдамиз. Бу фидойи зотларнинг номларини ҳеч қачон унутмаймиз! Уларнинг хотираси қалбимизда, юрагимизда ҳамиша яшайди!"
Показать полностью ...
70 439
154
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда. Давлатимиз раҳбари кўп миллатли халқимизни бугунги улуғ айём билан чин қалбдан табриклаб, барчага ўзининг юксак ҳурмати, эзгу тилакларини изҳор этди. “Мана шу ҳаяжонли дақиқаларда ҳаммамиз миллий истиқлолимиз нақадар бебаҳо неъмат эканини, унинг тарихий аҳамиятини янада чуқур ҳис этмоқдамиз. Айнан мустақиллик туфайли миллий давлатчилигимиз қайта тикланди. Ўзбекистон янги тарихий даврга қадам қўйди. Айнан истиқлол туфайли жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалладик. Бу билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди”, - деди Президент.
Показать полностью ...
109 004
242
Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган давлат мукофотларини топшириш маросимидан фотосуратлар
65 791
148
Академик Беҳзод Йўлдошев вафоти муносабати билан в связи с кончиной академика Бехзода Юлдашева
67 388
187
Яқинда Президент фармони билан 33-ёзги Олимпиада ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари, уларнинг мураббийлари ҳамда спорт делегациямиз аъзоларидан бир гуруҳи мукофотланган эди. Бугунги маросимда давлатимиз раҳбари ушбу юксак мукофотларни ўз соҳибларига тантанали топширди. Сўзга чиққан спортчилар, муррабий ва ота-оналар эътибор ва ишонч, яратилган шароитлар ва рағбат учун миннатдорлик билдирди. Президент уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, келгуси фаолиятида янада улкан зафарлар тилади.
Показать полностью ...
118 128
150
"Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон – Олимпиада ўйинларида нафақат курашчи-паҳлавонлар юрти, балки чавандоз ва югурувчилар, мерган ва қиличбозлар, гимнаст ва сузувчилар, футболчи ва теннисчилар, марафончи ва велоспортчилар мамлакати сифатида ҳам муносиб иштирок этиши керак", - деди Президент. Бунинг учун мамлакатимиздаги зарур спорт инфратузилмасига эга бўлган 15 та Олимпия ва паралимпияга тайёрлаш маркази, 6 та Республика олий спорт маҳорати мактаби, 56 та ихтисослаштирилган спорт мактабига ана шу йўналишларда юқори маҳоратли спортчиларни тарбиялаган маҳаллий ва хорижий тренерларни бириктириш лозимлиги таъкидланди. Ҳукуматга спорт федерациялари раҳбарлари билан биргаликда ҳар томонлама асосланган таклифларини киритиш топширилди. Оммавий спортни ривожлантириш миллий олимпия ҳаракатининг ажралмас бир қисми бўлиши кераклиги қайд этилди. Шу боис мамлакатимизда оммавий спортни янада ривожлантириш ҳақида таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Показать полностью ...
81 382
122
"Олдимизда тўрт йил вақт бор. Ўйлайманки, спорт федерациялари раҳбарлари ўзларига хулоса қилиб, Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган олимпиадага муносиб тайёргарлик кўрадилар", - деди Президент. Бунга эришиш учун ҳар бир олимпия спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда келгуси тўрт йилда спортчиларни тайёрлаш бўйича катта дастурлар қабул қилинади. Ҳар бир йўналишда спорт медицинаси, фармакологияси, диетологияси, психологияси ва муҳандислиги бўйича чет элдан малакали мутахассислар жалб этилади. Бу борада “Олимпия шаҳарчаси”да мусобақалар ва ўқув-машғулотларни илғор хорижий тажрибалар асосида ўтказиш бўйича алоҳида тизим яратилади. Баҳодир Жалолов, Оксана Чусовитина мактаблари каби ихтисослашган спорт муассасалари ҳар бир ҳудудда, ҳар бир спорт йўналиши бўйича ташкил қилинади. Бундан ташқари, жойларда, айниқса, маҳаллаларда янги-янги иқтидорларни кашф қилиш, уларни манзилли селекция асосида халқаро мусобақаларга тайёрлаш бўйича ҳам алоҳида дастур жорий этилади.
Показать полностью ...
72 037
113
Президентимиз Париждаги натижаларни чуқур таҳлил қилиб, улардан зарур хулоса ва сабоқлар чиқарган ҳолда 2028 йили Лос-Анжелесда бўладиган навбатдаги олимпиадага тайёргарликни ҳозирдан бошлаш кераклигини қайд этди. Масалан, Париж олимпиадасида 32 та спорт тури бўйича 329 та медаль учун кураш олиб борилди. Сузиш, сувга сакраш, синхрон сузиш, сув полоси, енгил атлетика, эшкакли, байдарка ва каноэда сузиш, велоспорт, ўқ отиш ва камондан отиш, гимнастика бўйича бизда спорт федерациялари ҳам, мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун тегишли база ҳам бор. Энг муҳими, бу борада иқтидорли спортчилар ҳам етарли экани таъкидланди. Чим устида хоккей, баскетбол, гандбол, регби, сув полоси каби жамоавий спорт турлари, юнон-рум кураши, от спорти, замонавий бешкураш, триатлон, қиличбозлик бўйича ҳам ҳали ишга солинмаган имкониятларимиз жуда кўплиги қайд этилди.
Показать полностью ...
58 216
116
Шу кунларда барчамизнинг эътиборимиз Паралимпия ўйинларига қаратилгани таъкидланди. Президент ушбу нуфузли халқаро мусобақаларда қизғин кураш олиб бораётган мард ва матонатли спортчиларимизни Мустақиллик байрами билан чин дилдан қутлаб, барча беллашувларда уларга улкан куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар тилади.
64 626
101
Президент барчамиз гувоҳи бўлган яна бир муҳим жиҳатни айтиб ўтди. Спортчиларимизнинг улкан ғалабалари нафақат халқимизни, балки бутун минтақамизни руҳлантириб юборди. Бундай ютуқлар халқларимизни бирдамликка, ҳар қандай шароитда ҳам елкама-елка туришга чорлагани қалбимизни фахру ғурурга тўлдирди. Айниқса, бокс бўйича ўзбек мураббийси Акмал Ҳасанов қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғлига ёрдам бериб, уни мусобақанинг финалигача боришида кўмаклашгани минтақамиздаги дўстона муносабатнинг ёрқин намунаси бўлди. "Аҳил қўшничилик тамойилларига қурилган сиёсатимиз бугун халқларимиз юрагига кўчганини кўриш албатта қувончлидир", - деди давлатимиз раҳбари.
Показать полностью ...
68 580
120
Президентимиз Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон шарафини астойдил ҳимоя қилган, лекин озгина омади келмаган спортчиларимизни ҳам самимий табриклади. Хусусан, бадиий гимнастика бўйича спортчи қизларимиз Олимпия ўйинлари тарихида биринчи марта гуруҳ беллашувларининг финал босқичига етиб бордилар. Улар дунёнинг энг кучли 8 та жамоаси орасидан жой эгаллагани ҳам ўзига хос муҳим натижа бўлгани қайд этилди. Шу билан бирга, мамлакатимиз тарихида биринчи марта Олимпия майдонларида тўп сурган навқирон футболчиларимиз жаҳондаги энг кучли жамоаларга қарши муносиб кураш олиб боргани таъкидланди. "Олимпиада ўйинлари кўплаб спортчиларимиз учун, гарчи улар совринли ўринларга эришмаган бўлсалар ҳам, ўзига хос катта тажриба мактаби бўлди. Ва барчамиз келгусида улардан юксак натижалар кутишга ҳақлимиз", - деди Президент.
Показать полностью ...
66 368
112
"Бугун ҳаёт, замон кескин шиддат билан ўзгармоқда. Мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, мамлакатимиз барча соҳаларда дадил олдинга бормоқда. Янги Ўзбекистоннинг бугунги тараққиётига албатта мана шундай улкан ғалабалар ярашади. Шу маънода, сизлар Парижда эришган натижаларингиз билан ўз номингизни миллий спортимиз тарихига олтин ҳарфлар билан муҳрлаб қўйдингиз. Сизлар халқимиз қалбидаги миллий ғурур туйғусини ҳар томонлама юксалтирдингиз. Энг муҳими, бундай порлоқ ғалабалар эл-юртимизни руҳлантиради, янада бирлаштиради. Улар ёшларимиз учун мардлик ва матонат, ибрат ва шон-шараф мактаби бўлиб хизмат қилади. Ҳеч шубҳасиз, бу оламшумул ютуқларда сиз, азиз спортчиларимиз билан бирга талабчан ва фидойи устоз-мураббийлар, мутахассис ва мутасаддилар, сизларга чин дилдан омад тилаб турган бутун халқимизнинг ҳиссаси ҳам беқиёсдир", - деди Президент.
Показать полностью ...
67 482
122
Эркин кураш бўйича 12 йиллик танаффусдан сўнг яна Олимпиада олтин медали қўлга киритилгани ҳам тарихий ютуқ бўлгани таъкидланди. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари моҳир курашчи Разамбек Жамаловни ҳам самимий қутлаб, унга янги зафарлар тилади. Мамлакатимиз жамоаси эришган ютуқларда кумуш медаль соҳиби – оғир атлетикачи Акбар Жўраев, бронза медаль совриндорлари – эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев, тажрибали дзюдочиларимиз Музаффарбек Тўрабоев, Алишер Юсуповнинг ҳам ҳиссаси катта бўлгани эътироф этилди.
Показать полностью ...
61 453
106
Бокс бўйича миллий терма жамоамиз олтин медаллар сони бўйича мамлакатимиз тарихида Олимпия ўйинлари рекордини янгилади ва умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Эркаклар ўртасида еттита олтин медалнинг бештасини ёки 71 фоизини бизнинг боксчиларимиз қўлга киритдилар. Фурсатдан фойдаланиб, Президентимиз Ўзбекистон ифтихорлари – моҳир боксчиларимиз Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Лазизбек Муллажонов, Абдумалик Халоқовни ана шундай шонли ютуқлари билан яна бир бор қизғин табриклади.
Показать полностью ...
82 471
176
Ўзбекистон таэквондо бўйича биринчи марта Олимпия ўйинларида 2 та медални қўлга киритди. Айниқса, моҳир спортчимиз Улуғбек Рашитов Олимпия ҳаракати солномасида таэквондо бўйича энг ёш тоифада икки карра Олимпия чемпиони бўлди. Шу пайтгача дунёда фақат 4 нафар спортчи шундай юксак шарафга сазовор бўлган эди. Улуғбек эса бешинчи бўлиб, уларнинг сафидан муносиб ва мустаҳкам жой эгаллади. У оёғидан қаттиқ жароҳат олганига қарамай, шиддатли финал жангида кучли рақибга қарши мардона жанг қилиб, ғолиб қаҳрамонга айланди.
Показать полностью ...
70 124
173
Учрашувда Олимпиада ўйинларида юртимиз вакиллари бир қатор рекорд натижаларни қўлга киритгани қайд этилди. Масалан, дзюдо бўйича бизда илгари олтин медаль бўлмаган эди. Бу сафар матонатли дзюдочи қизимиз Диёра Келдиёрова томонидан ушбу марра забт этилди. Олимпия ўйинлари тарихида ўзбекистонлик аёллар ўртасида биринчи марта олтин медални қўлга киритди. Шу тариқа Диёра яна бир рекорд ўрнатди. Яна бир жасур қизимиз – Светлана Осипова эса, таэквондо бўйича биринчи кумуш медални эгаллаб, мамлакатимиз аёллар спорти тарихида янги саҳифа очди. Шу тариқа спортчи қизларимиз битта Олимпиадада илк бор 2 та медални қўлга киритиб, янги рекорд ўрнатишга эришдилар.
Показать полностью ...
76 510
187
"Эсингизда бўлса, биз Токио олимпиадасидан сўнг кейинги сафар албатта жаҳонда кучли ўн бешталикка кирамиз, деб ният қилган эдик. Лекин фақат ниятнинг ўзи билан чекланмасдан, аввало, бу масалага бўлган қарашимизни ўзгартириб, уч йил давомида қаттиқ ва тинимсиз меҳнат қилдик, спортчиларимиз учун барча шароитларни яратиб, ана шундай юксак марраларни забт этдик", - деди Президент нутқининг давомида. Тўрт йилда бир марта ўтадиган бундай йирик халқаро мусобақада дунёдаги ҳар бир мамлакатнинг спорт соҳасига бераётган эътибори, миллат ва халқнинг жисмоний ва маънавий салоҳияти яққол намоён бўлади. Бундай улкан аренада энг кучли ва моҳир атлетлар, зўрларнинг зўри иштирок этади. "Шу маънода, сизлар халқимизнинг чинакам қаҳрамонлари, ботир ўғил-қизлари, Ватанимиз ифтихорларисиз. Барчамиз сизлар билан ғурурланамиз!", - деди Президент.
Показать полностью ...
81 408
164
Олимпия медаллари, мамлакатнинг спорт оламида эришаётган ютуқлари давлатнинг умумий ривожланиш ва инсоний тараққиёт даражасини билдириши таъкидланди. "Чиндан ҳам, сизлар ғоят кескин беллашувларда юксак жасорат ва матонат кўрсатиб, 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медални қўлга киритганингиз мамлакатимизнинг тараққиёт борасидаги юксак салоҳиятини ифода этадиган ёрқин натижадир. Бу тарихий ғалаба Янги Ўзбекистон ёшлари қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир марта амалда намойиш этди", - деди давлатимиз раҳбари. Мамлакатимиз иштирокчи давлатлар орасида умумжамоа ҳисобида 13-ўринни, Осиё қитъасида 4-ўринни, туркий ва ислом мамлакатлари ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича 1-ўринни эгаллади. Бу натижалар Ўзбекистон тарихида илгари ҳеч қачон бўлмаган ютуқ экани қайд этилди.
Показать полностью ...
88 710
203
Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Париж Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви бошланди. Давлатимиз раҳбари ўғил-қизларни 33-ёзги Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиб, эришган улкан тарихий ғалабаси билан яна бир бор чин қалбдан самимий муборакбод этди. "Дунёнинг 200 дан зиёд давлатидан 11 минг нафарга яқин энг машҳур спортчилар қатнашган ушбу нуфузли спорт анжумани биз учун том маънода рекордлар, мислсиз ютуқларга бой бўлди. Аввало, мазкур Олимпиадада Ўзбекистон биринчи марта энг кўп таркиб билан, яъни, 19 та спорт тури бўйича 90 нафар спортчи билан иштирок этганини таъкидлаш лозим. Айниқса, аёллар кураши, камондан ўқ отиш, сувга сакраш, футбол каби спорт турлари бўйича спортчиларимиз илк бор Олимпия ўйинларида қатнашганини алоҳида эътироф этиш керак", - деди Президент.
Показать полностью ...
110 572
298
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президент Нукусда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Ўзбекистон ва Озарбайжон иттифоқчилик муносабатларини ўрнатдилар. — Хәптениң ең әхмийетли ўақыяларына шолыў: Президент Нөкисте исбилерменлер менен ашық сәўбет өткерди. Өзбекстан ҳәм Әзербайжан аўқамлық мүнәсибетлерди орнатты. — Обзор важнейших событий за неделю: Президент провел открытый диалог с предпринимателями в Нукусе. Узбекистан и Азербайджан установили союзнические отношения.
Показать полностью ...

IMG_5567.MOV

IMG_6911.MP4

IMG_4708.MP4

99 707
112
"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:
101 083
301
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга ташриф буюриб, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. — Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Самарканд и примет участие в торжественной церемонии открытия международного музыкального фестиваля "Шарк тароналари".
115 864
403
Президент подписал Указ, направленный на совершенствование системы государственной поддержки институтов гражданского общества. Указом определены важнейшие шесть направлений государственной поддержки сферы, служащие повышению роли институтов гражданского общества на нынешнем этапе развития страны. Президент поддержал институциональные изменения в сфере в целях повышения качества и прозрачности отбора достойных проектов для государственных грантов и социальных заказов. В частности, при Парламенте будет создан Общественный фонд по поддержке институтов гражданского общества и его территориальные подразделения, тем самым будет обеспечена адресность социальных проектов и искоренена бюрократия. Будет запущена единая электронная платформа, направленная на обеспечение прозрачности всех процессов, связанных с выделением институтам гражданского общества государственных субсидий, грантов и социальных заказов. Указом внедряются следующие механизмы развития социального партнерства: - ежегодное проведение государственными органами конкурсов на социальные заказы; - государственным органам предоставлено право финансирования инициативных проектов социального партнерства институтов гражданского общества без проведения конкурсов в размере до 1000-кратного БРВ; - ежегодно Кабинет Министров будет принимать отдельную программу по привлечению институтов гражданского общества к исполнению программ социально-экономического развития на основе социального партнерства. В целях популяризации социально значимых проектов институтам гражданского общества предоставляются следующие льготы: - в рамках проектов государственных грантов и социальных заказов ставки налога на доходы и социального налога снижены на 50 процентов сроком на 3 года; - с 1 января 2025 года государственная пошлина за государственную регистрацию объединений лиц с инвалидностью, ветеранов, женщин и детей организаций снижается в 2 раза; - размер необлагаемых налогом благотворительных средств спонсорских организаций для лиц, нуждающихся в социальной защите, повышен с 15 млн сумов до 34 млн сумов (100-кратный размера БРВ).
Показать полностью ...
52 970
184
Президент фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Фармонни имзолади. Фармон билан мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини оширишга хизмат қиладиган энг муҳим олтита йўналиши белгилаб берилди. Президент давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалари учун муносиб лойиҳаларни танлаб олиш сифати ва шаффофлигини ошириш мақсадида соҳадаги институционал ўзгаришларни қўллаб-қувватлади. Хусусан, Парламент ҳузурида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, ижтимоий лойиҳаларнинг манзиллилиги таъминланади, бюрократияга чек қўйилади. Фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон платформа ишга туширилади. Фармонга кўра, ижтимоий шерикликни ривожлантиришга қаратилган қуйидаги механизмлар жорий этилмоқда: - ҳар йили давлат органлари ижтимоий буюртма танловлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади; - давлат органларига фуқаролик жамияти институтларининг ташаббусли ижтимоий шериклик лойиҳаларини БҲМнинг 1 000 бараваригача танловларсиз молиялаштириш ҳуқуқи берилади; - ҳар йили Ҳукумат ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросига фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш бўйича дастур қабул қилади. Ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятни оммалаштириш мақсадида фуқаролик жамияти институтларига қуйидаги имтиёзлар берилмоқда: - давлат грантлари ва ижтимоий буюртма лойиҳалари доирасида даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилмоқда; - 2025 йил 1 январдан бошлаб ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи 2 бараварга камайтирилмоқда; - ҳомийлик ташкилотларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга хайрия пулининг солиқ солинмайдиган миқдори амалдаги 15 млн сўмдан 34 млн сўмгача (БҲМнинг 100 баравари) оширилмоқда.
Показать полностью ...
73 217
411
Последнее обновление: 11.07.23
Политика конфиденциальности Telemetrio