The service is also available in your language. To switch the language, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Категория
Гео и язык канала

все посты Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради. Лотин алифбосида:  @xatoliklar_lotin  Имло бўйича саволлар:  @xatoliklarbot  Админ:  @nuqtavergul  Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059 
Показать больше
21 294-4
~8 450
~38
35.97%
Общий рейтинг Telegram
В мире
35 126место
из 78 777
1 066место
из 2 295
В категории
151место
из 313
Архив постов
Бехато ёзиш ва ёзганимизни эътибор бериб ўқиш ҳам ўз қўлимзда 😄 *Расм обуначиларимздан
3 271
7
Яхши гумонда бўлаверамиз: бу матнни ёзган одамнинг тили чучук бўлса керак-да 😄 *Расм обуначиларимиздан
4 285
20
Мен ёзган матн таҳлили Кўпинча ёзган матнларимдан намуналар сўрашади. Ўшалардан биттасини бугун таҳлил қиламиз. Матнга ҳавола: Сарлавҳа: Ойига 3 млн топаман, 5 млн ишлатаман... Бу сарлавҳа билан кўпчиликнинг оғриқли нуқтасига урилган. Пул танқислиги, бараканинг йўқлиги, келган пул дарҳол тугаб қолиши — кўпчиликнинг умумий "душмани". Умумий душманга қарши эса бирлашиш осон. Бу сарлавҳа бир вақтнинг ўзида керакли аудиторияни жалб қилади ва ўқувчини молия мавзусига яқинлаштирган ҳолда каналга обуна бўлиш эҳтимолини оширади. Лид-абзац: Курсимда ўқиганларга доим айтаман: кўп пул топишнинг ўзи сизни бой қилиб қўймайди. Уни сақлай билиш, тўғри бошқариш ва кўпайтириш муҳимроқ. Лид-абзац — бу сотув матнининг кириш қисми, сарлавҳада айтолмаган гапларимизни шу ерда баён қиламиз. Бу қисмда пулни тўғри бошқариш кераклиги ҳақида инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат айтилган. Тасдиқлайсизми? Демак, бизга нисбатан илиб, қизиб боряпсиз. Асосий ва якунловчи қисм: Бу илм эса молиявий саводхонлик дейилади. Айни шу масала содда тилда тушунтириб бориладиган каналига уланиб олинг. Бу қисмда ҳаммаси тушунарли, фикрни якунлаб, ҳаракатга ундалган. Қизиб турган ўқувчини йўналтириб юбориш керак холос. Натижа: бу сотув матни канал эгасига маъқул келиб, самарали бўлгани учун бошқа реклама кампанияларида ҳам ишлатишни бошлади. Сиз ҳам обуна бўлиб қўйинг:
Показать полностью ...
4 525
11

[object Object]

[object Object]
[object Object]
0
Анонимное голосование
4 706
16

[object Object]

[object Object]
[object Object]
0
Анонимное голосование
5 750
12
Food city бозори/савдо марказидаги тамаддихона. Маълумот учун: Food city — овқатлар шаҳри 🍔 Foot city — оёқлар шаҳри 👣 Бу ерда инглиз тили марказининг рекламаси бўлиши мумкин эди 😄 *Расм обуначиларимиздан
7 637
46
🆓 «Hilol eBook» ilovasida 36 ta kitobdan bepul foydalaning 📱 Elektron kitoblar 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14. 15. 16. 17. 18. 19. 20.21. 22. 23. 24. 🎧 Audiokitoblar 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. Ushbu kitoblardan bepul foydalanish uchun «Hilol eBook» ilovasini yuklab olishingiz kifoya. Marhamat, ilovani hoziroq yuklab oling. 😊 📖 🟢 Yaqinlaringizga ham ulashing. 🟢
Показать полностью ...
7 277
49
Хусусда ёки хусусида? Бу икки кўмакчи бир ўзакдан бўлиб, бир хил маънони англатади. Сўзнинг хусусда шакли фақатгина кўрсатиш олмошларидан сўнг, бошқа ҳолларда эса хусусида шакли ишлатилади. Кўрсатиш олмошлари қуйидагилар: у, бу, шу, ўша, ана шу, мана бу, мана шу. 1. Хусусда — Бу хусусда анчагина муҳокамалар бўлган. — Мана шу хусусда фикрингизни билмоқчи эдик. 2. Хусусида — Қонун мазмуни хусусида тортишувлар бор. — Мақолада ўзлашган префикс ва суффикслар хусусида сўз боради. Ҳақ(и)да, тўғри(си)да, бора(си)да кўмакчилари ҳам худди шу ҳолатда қўлланади.
Показать полностью ...
6 581
27
Танловни ҳам тез орада эълон қиламиз. Танлов шартлари бўйича таклифларингиз бўлса, ёзиб қўйинг 👇
6 064
2
Копирайтерлар учун классика Ўқувчиларим копирайтинг бўйича китоб борми деб сўрашса, ҳар доим хаёлга биринчи бўлиб классика келади — Максим Ильяхов ва Людмила Саричеванинг "Пиши, сокращай" китоби. Бу копирайтинг бўйича энг зўр ёки энг биринчи китоб эмас, аммо МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб катта резонансга учраган копирайтингга оид китоб. Ҳозир бу китоб ҳақида эшитмаган копирайтер бўлмаса керак. Ўқимаган бўлиши мумкин, лекин албатта эшитган. Яқинда бу китоб ўзбек тилида чиқди. Энди ўқимасангиз, уят бўлади. Ҳеч бўлмаса, даврада шу китоб ҳақида гап кетганда жим турмаслик учун ҳам ўқиб қўйинг. Ildiz Kitoblari'дан харид қилинг. Китоб нахри: 90 минг сўм Буюртма қилиш: 99 853 55 50 /
Показать полностью ...
6 575
22
Бу китобни барча копирайтерлар билади Максим Ильяховнинг "Пиши, сокращай" номли китоби яқинда ўзбек тилига ўгирилди. Қўлимга нақ 4 нусха келиб тушди. Китоб сифати ва таржима борасида дастлабки таассуротларим жуда зўр. Қаердан яхши нархда буюртма қилиш мумкинлиги ҳақида сал кейинроқ маълум қиламан, шошиб қўйманглар. Бу 4 нусхани эса танлов қилиб, ютуққа қўяйми, нима дейсизлар?
9 559
35
Мустақиллиги энг қадимий тарихга эга давлат Мустақил бўлганига 1 723 йил бўлган Сан-Марино — дунёдаги энг кичик давлатлардан бири, тўрт тарафдан Италия билан ўралган. Милодий 301 йилдан бошлаб мустақил давлат ҳисобланади. Ўзбекистон эса эндигина 33 ёшга тўлди. Шунга қарамай, ҳозирданоқ ютуқлар катта, мақсад ва режалар улкан. Мустақиллик барчамизга муборак бўлсин!
11 587
18

[object Object]

[object Object]
[object Object]
0
Анонимное голосование
10 160
26
IT sohasida oʻz yoʻlingizni boshlang Yandexning Toshkentdagi birinchi ofisi amaliyotchilarni izlamoqda Quyidagi sohalarda nomzodlar qidirilmoqda: – Backend – Frontend – Tahlil – Testing Bu nafaqat haq toʻlanadigan amaliyot, balki karyera uchun kuchli turtki, rezyumeda diqqatni tortadigan band, dunyoni yanada qulaylashtiruvchi va osonlashtiruvchi mahsulotlarni yaratishda qatnashish uchun imkoniyatdir. Ariza berish
3 033
1
Бунақа паст такси нархлари ҳақида ростдан ҳам жим туриб бўлмайди. Шунчалик ҳам паст такси бўладими? шунча ҳаракат, шунча харажат. Қандай бўлиши керак эди? • Бундай/Бу каби арзон нархдаги такси хизмати ҳақида жим туриб бўлмайди. • Сизнинг вариантингиз... (изоҳларда ёзинг) *Расм обуначиларимиздан
10 229
19

[object Object]

[object Object]
[object Object]
2.6k
Анонимное голосование
9 728
21
Эксклюзивные призы Pepsi В жаркой чилле на Pepsi вилле Yozgi chillada Pepsi villada Узнать больше

tmp71r900kh.mp4

2 018
0
SMS кемаяпти ока, нимадир қиворин энди!... Қисқаси, Uzum учун яхши копирайтер ва муҳаррир керакка ўхшайди. *Расм обуначиларимиздан
10 639
26

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
2.9k
Анонимное голосование
12 727
37
IT sohasida oʻz yoʻlingizni boshlang Yandexning Toshkentdagi birinchi ofisi amaliyotchilarni izlamoqda Quyidagi sohalarda nomzodlar qidirilmoqda: – Backend – Frontend – Tahlil – Testing Bu nafaqat haq toʻlanadigan amaliyot, balki karyera uchun kuchli turtki, rezyumeda diqqatni tortadigan band, dunyoni yanada qulaylashtiruvchi va osonlashtiruvchi mahsulotlarni yaratishda qatnashish uchun imkoniyatdir. Ariza berish
2 108
5
Пост қайта жойланди Яқинда Яндекснинг расмий вакиллари реклама жойлаштириш бўйича мурожаат билан чиқишганди. Қизиққонлик қилиб, канални улаб кўргандим. Энди билсам, реклама эълонлари автоматик жойланиб, автоматик ўчирилар экан. Айни мен учун ноқулай тарафи — реклама матнини текширишнинг имкони йўқлигида. Юқоридаги постда бунга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Биласиз, бундай рекламани каналга жойламаган бўлардим. Эҳтимол, созламалар орқали буни тўғрилашнинг иложи бордир, ўрганиб чиқиш керак экан. РСЯ билан ишлаганлар бўлса, тажрибангизни улашинг. ,
Показать полностью ...
15 205
1
Эксклюзивные призы Pepsi В жаркой чилле на Pepsi вилле Yozgi chillada Pepsi villada Узнать больше
3 208
0
Оғзаки нутқни ёзувга кўчирманг Кўпчилигимиз келишик қўшимчаларини ишлатишда кўп адашамиз, айниқса тушум ва қаратқич келишикларида, яъни -ни ва -нинг қўшимчаларида. Бунинг асосий сабаби оғзаки нутқда -нинг қўшимчасини кўп ҳолларда қисқартириб -ни тарзида талаффуз қилишимизда. Айни шу масалада савол келганди, мисолни кўриб чиқамиз: — Девонхона мазкур буйруқни/нинг бир кун муддатда тегишли ижрочиларга юборилишини таъминласин. Бу ерда вазиятни ойдинлаштиришнинг энг осон йўли — ортиқча сўзларни олиб ташлаб, кераклисини қолдириш орқали қўшимча/келишикларни солиштириб кўриш: — Девонхона буйруқни/нинг ижрочиларга юборилишини таъминласин. — Девонхона буйруқни/нинг юборилишини таъминласин. — ...буйруқни/нинг юборилиши... Буйруқни юборилиши ёки буйруқнинг юборилиши? Агар ҳали ҳам иккиланаётган бўлсангиз, қоидаларга мурожаат қиламиз: • Юборилиш — бу феълнинг мажҳул нисбат шакли. • Ўтимли феъл тушум келишигидаги сўз билан боғланиб келади. • Аммо мажҳул нисбат ўтимли феълни ўтимсизга айлантиради. Оддийроқ айтадиган бўлсак, сўзнинг юборилиш шакли билан келган отда -ни қўшимчасини ишлатиб бўлмайди: — Буйруқни юборилиши ❌ — Буйруқнинг юборилиши ✅ — Тилларни тарқалиши ❌ — Тилларнинг тарқалиши ✅ Демак, саволда келган гап қуйидагича ёзилади: 1. Девонхона мазкур буйруқнинг бир кун муддатда тегишли ижрочиларга юборилишини таъминласин. Ёки: 2. Девонхона мазкур буйруқни бир кун муддатда тегишли ижрочиларга юборишни таъминласин Биринчи ҳолатда девонхона буйруқни ижрочиларга кимдир/лар юборишини назорат қилади, иккинчи ҳолатда эса ўзи юборади.
Показать полностью ...
11 285
48
Ўзбекча ёз” дейдиган одам йўқми? Русча матнда соф русча ёзар экан-у, ўзбекчага келганда ўзбекча сўз топилмай қолар эканми? Демак: Овоз бериш босқичига 22 августдан старт берилади ❌ Овоз бериш босқичи 22 августдан бошланади ✅ *Расм обуначиларимиздан
8 669
15
Катта шаҳарларда ҳам кичик кўнгилсизликлар бўлиб турадими ёки охирги пайт бу бренд ҳақиқатан ҳам яхши ишламаяптими? Яхши ишлаш учун албатта туртки керакми? Олинг. *Расм обуначиларимиздан
9 758
20
Масъуллар одатда ўйлашади: • копирайтер ёки таржимонга ортиқча харажат қилиб ўтираманми? Ҳозир шунга камида 200 минг сўм сўрайди. Яхшиси, Google орқали таржима қилиб, шу пулни тежаб қоламан. • Кейин шу матн иштирок этган эълонларга 5 млн сўм харажат қилишади. Қарабсизки, энди хатони тўғрилаш учун яна 5 млн сўм ҳавога совурилади. Ҳалиги 200 минг сўм барибир таржимонга насиб қилади. *Расм обуначиларимиздан
9 206
13

[object Object]

[object Object]
[object Object]
0
Анонимное голосование
11 274
27
Инсонга қилган ишларига қараб баҳо берилади «Тўғри копирайтинг» муаллифлик курсимни илк бор йўлга қўйганимга 2 йил бўлибди. Шу кунгача курсда ўқиганлар сони 400 га яқинлашиб қолди. Тан оламан, битирувчилар орасида дарсларни ўзлаштиролмай, ярмидан ташлаб кетганлар ҳам, кучли копирайтер бўлиб ишлаб юрганлар ҳам бор. Ундан ташқари, шундай шогирдларим борки, лойиҳаларимнинг катта қисмини уларга тўлиқ топшириб қўйганман. Жамоамга қўшилишни истовчилар кўп, аммо жамоа кенгайгани сари уларни имкон қадар иш билан таъминлашим керак. Агар сизга матн билан боғлиқ хизматлар керак бўлса, бемалол ўзимизга мурожаат қилаверасиз. Жамоам билан қандай хизматлар кўрсатамиз? — копирайтинг (сотув матнлари, сайт учун матнлар, сценарийлар); — таржима (инглиз, рус ва ўзбек тиллари); — таҳрир ва тасҳиҳ ишлари (китоб ва журналлар). — матн билан боғлиқ бошқа ишлар (саҳифалаш, китоб дизайни) Нархлар бозордаги ҳолатдан қимматроқ, аммо нима учунлигини биласиз — ишимиз сифати борасида ортиқча гапга ҳожат йўқ, менимча. Ишонмасангиз, сарлавҳани ўқинг.
Показать полностью ...
12 964
10

[object Object]

[object Object]
[object Object]
2.7k
Анонимное голосование
8 874
20
Яқинда Яндекснинг расмий вакиллари реклама жойлаштириш бўйича мурожаат билан чиқишганди. Қизиққонлик қилиб, канални улаб кўргандим. Энди билсам, реклама эълонлари автоматик жойланиб, автоматик ўчирилар экан. Айни мен учун ноқулай тарафи — реклама матнини текширишнинг имкони йўқлигида. Юқоридаги постда бунга гувоҳ бўлишингиз мумкин — ўзбекча матн сунъий таржима билан кетган. Эҳтимол, созламалар орқали буни тўғрилашнинг иложи бордир, ўрганиб чиқиш керак экан. РСЯ билан ишлаганлар бўлса, тажрибангизни улашинг. ,
Показать полностью ...
3 857
3
IT sohasida oʻz yoʻlingizni boshlang! Yandexning Toshkentdagi birinchi ofisi amaliyotchilarni izlamoqda Quyidagi sohalarda nomzodlar qidirilmoqda: – Backend – Frontend – Tahlil – Testing Bu nafaqat haq toʻlanadigan amaliyot, balki karyera uchun kuchli turtki, rezyumeda diqqatni tortadigan band, dunyoni yanada qulaylashtiruvchi va osonlashtiruvchi mahsulotlarni yaratishda qatnashish uchun imkoniyatdir. Подай заявку и стань стажёром в первом офисе Yandex в Ташкенте Что мы предлагаем: - Старт карьеры в IT в направлении бэкенд, фронтенд, аналитика и тестирование - Работу над продуктами, которыми ежедневно пользуются миллионы людей - Программирование на разных языках: от Python до Kotlin или PHP - Опыт разработки и эксплуатации высоконагруженных сервисов и сложных систем Ariza berish
Показать полностью ...
3 976
0
Хусусий университетлар анча кўпайиб қолди, аммо саводимиз ўша-ўша. Миллиарт | Milliart ❌ Миллиард | Milliard ✅ *Расм обуначиларимиздан
11 013
33
Мен эса сифатли матн ёздириш учун кимга мурожаат қилиш кераклигини биламан! Қаэрдан | Qaerdan ❌ Қаердан | Qayerdan ✅ *Расм обуначиларимиздан
12 696
9
Билган билади. Бугун курсга қабул ёпилади. Улгурган улгуриб қолди. Кейинги қабул 2-3 ойдан кейин бўлади. Тўлов масаласида:
13 145
1

[object Object]

[object Object]
[object Object]
3.1k
Анонимное голосование
14 007
14
Эслатма: эртага қабулнинг сўнгги куни. Сўнги кун | So‘ngi kun ❌ Сўнгги кун | So‘nggi kun ✅
13 506
6
Қабул ёпилишига оз қолди «Тўғри копирайтинг» курсига тез орада қабул ёпилади. Агар сиз: — ота-онасидан пул сўраш ёшидан ўтиб бораётган йигит-қиз; — ойлик маошига қониқмайдиган ва қўшимча даромад манбаи излаётган ишчи; — ишсизликдан чарчаган бекорчи ёки декретдаги аёл бўлсангиз, бу постни охиригача ўқинг. Инсон ҳозирги ҳолатидан қониқмаслиги бу ўз камчиликларини англашидан далолат қилади ва бу яхши. Шундай бўлса, албатта копирайтингни ўрганиб, копирайтер бўлинг. Копирайтер ким? Бу компаниялар учун кучли сотув матнларини ёзиб, пул ишлайдиган мутахассис. Ҳозирги кунда копирайтерларга биттагина қисқа сотув матни учун бизнеслар 50 мингдан 200 минг сўмгача тўлашга тайёр. Сиз ҳам бу соҳага осонгина киришингиз мумкин, агар: • Имловий хатоларсиз ёзсангиз • Кўп китоб ўқисангиз ва мақолалар ёзиб турсангиз • Ёзиш сиз учун кундалик ва одатий иш бўлса. Ёзишга мойиллигингиз бўлса, бу орқали пул ишлашни бошлаш фурсати келмадими? Курсда ўқиш мажбурий эмас, аммо ҳаётингизни ўзгартиришни истасангиз, ўқишдан бошқа чора йўқ. ———————————— Батафсил ушбу ҳаволада: Курс ҳақида кўпроқ билиш учун ёзинг:
Показать полностью ...
«Тўғри копирайтинг» курси
"Тўғри ёзамиз" (@xatoliklar) канали асосчиси Абдуазим Рустамхўжаевнинг муаллифлик курси орқали ёзган матнингиздан илк бор даромад олишни истасангиз...
10 631
18

[object Object]

[object Object]
[object Object]
0
Анонимное голосование
9 589
23
Гуруҳга ёзилишга улгуриб қолинг Курсга қабул тез кунда ёпилишини эслатиб ўтаман. Кейин яна 3-4 ой танаффус қиламиз. Нархлар: Курс нархи 1 100 000 сўм. Истасангиз, бошланишига 4 та дарс учун тўлов қилсангиз бўлади, у 500 000 сўм бўлади. Курс ҳақида батафсил: Саволларингиз бўлса:
«Тўғри копирайтинг» курси
"Тўғри ёзамиз" (@xatoliklar) канали асосчиси Абдуазим Рустамхўжаевнинг муаллифлик курси орқали ёзган матнингиздан илк бор даромад олишни истасангиз...
11 954
8

[object Object]

[object Object]
[object Object]
0
Анонимное голосование
11 003
28
Маълумот учун, курс бўйича мана шунақа кафолат бор. Шунда ҳам ўқишга иккиланяпсизми? Ёзинг:
12 140
6
Қаймоқли музқаймоқ Эълонларни ўқиб зерикмайсан киши. Музқаймоқнинг ўзи "музлатилган қаймоқ" деган мазмундан ҳосил бўлган. Аммо расмдаги ҳолатда маркетологлар музқаймоқнинг айнан қаймоқли эканига урғу қаратишга мажбур бўлишган. Чунки, буни қарангки, қаймоқсиз музқаймоқлар ҳам бўлади-да 😅 Бир тарафдан, бу , бошқа тарафдан, маркетинг талаби. Тилимиз қизиқми, ёки одамларимиз?
10 098
23
Ўзи бу курс ким учун? Копирайтинг курси ким учун, деб сўрашяпти. Асосан 4 тоифадаги инсонлар учун. Булар: 1. Ёзишни хуш кўрувчилар Шундай одамлар бор, ёзиш улар учун шунчаки ҳаёт тарзи, усиз ҳаётларини тасаввур қила олишмайди. Блог юритишади, мақолалар битишади, кундалик тутишади, ғояларини қайдларга ёзиб юришади. Бундай инсонлардан зўр копирайтер чиқиши кўп учрайди. 2. SMM мутахассиси, таргетолог, маркетологлар Копирайтинг бу соҳалар билан бевосита боғлиқ. Баъзида компанияда копирайтер бўлмайди ва унинг иши айни шу мутахассисларга юклатилади. Шунинг учун ҳам бу соҳа мутахассислари копирайтинг кўникмаларига эга бўлиб қўйишса, компания учун берадиган қийматлари ошади, балки, ойликлари ҳам... 3. Талабалар ва декретдаги аёллар Бу тоифадаги инсонларда кўпинча ўзларини моддий томондан ўнглашни исташади. Нимадир қилсам-у, ота-онамдан, хўжайинимдан ҳадеб пул сўрайвермасам, ўз эҳтиёжларимни ўзим қопласам, дейишади. Бу ой харажатларингизни озгина камайтириб, ўзингизга инвестиция киритинг. Копирайтингни яхшилаб ўргансангиз, бу пул кейин ўзини каррасига оқлайди. 4. Тинч ўтиролмайдиганлар Яхши иш жойи, лавозими, даромади бор бўлишига қарамай, курсимда ўқийдиганлар ҳам бўлиб туради. Улар учун таълим — зарурат, замон билан ҳамнафас бўлиш усули, бир жойда қолиб кетмаслик омили, ўз устида ишлаш калити. Агар ўзингизни юқоридаги тоифалардан бирида кўраётган бўлсангиз, орқали курс ҳақида маълумот олинг. Сиз қайси тоифага кирасиз?
Показать полностью ...
9 110
17
🔥 Қабул очилди Анча вақт копирайтинг курсига қабул очмадик. Хозир эса курсда ўқишни истовчилар кўп экан. Шу боис янги гуруҳга қабул очамиз. Дарсларда янгилик борми? Аввал видеодарслар 1 соатдан 2 соатгача давом этарди. Бу эса: — узоқ вақт бир дарсни тинглаш чарчатиб қўярди; — диққатни шунча вақт ушлаб туриш имконсиз бўларди; — натижада ўқувчилар дарсларни ўзлаштиришда қийналишарди. Шу сабабли биз дарсларни қисмларга бўлиб тақдим этишга қарор қилдик. Энди ҳар бир дарс битта роликдан эмас, бир нечта қисмлардан иборат бўлади. Бу дарсларни ўзлаштиришга анча енгиллик беради. Курс нархи ўзгармаган: 1 100 000 сўм. Курс бўйича филолог, педагог, ижодкор ва малакали копирайтер — шогирдим Нилуфар Обидова кураторингиз бўладилар. Қўшимча саволлар билан шахсан мен (Абдуазим)га ҳам мурожаат қилишингиз мумкин бўлади. 📲 Курсга ёзилиш:
Показать полностью ...
9 994
40
Картангизни теккАзинг... Шахсий машинасиз юрганда атроф-муҳитга кўпроқ эътибор бера оларкан киши. Менинг ҳолатимда, айниқса, матн билан боғлиқ хатоларга. Автобусда ҳам юриб кўрдим. Унда мен пайқаган энг қўпол хато — минглаб тўлов терминалларида "Картангизни " деб ёзиб қўйишгани. 2023 йил статистикасига кўра, Тошкент шаҳрининг ўзида жамоат транспорти (автобус ва метро)да кунига 1,7 млн киши сафар қилади. Бу дегани, ҳар куни шу хато сўзни шунча аҳоли кўради ва онгига муҳрлайди. Натижада сўзнинг мана шу шаклини тўғри деб қабул қила бошлайди. Шахсий фикримча, бу оммавий саводсизликка чорлашдан бошқа нарса эмас. Текказмоқ | Tekkazmoq ❌ Теккизмоқ | Tekkizmoq ✅ Тегизмоқ | Tegizmoq ✅
Показать полностью ...
2 904
14

[object Object]

[object Object]
[object Object]
0
Анонимное голосование
9 431
19
Дарвоқе, «Тўғри копирайтинг» курсида ўқиган шогирдларим бундай хатоларга йўл қўйишмайди, чунки ёзганини қайта текшириш кераклигини, луғатлар билан ишлашни ўрганишади.
10 455
4
Йирик бренд кичик хато қилса ҳам, буни ҳамма пайқайди ва натижада унинг нуфузига путур етади, мижозлар ишончи йўқола бошлайди. Бу чуқур билим талаб қилмайдиган маркетинг асосларидан. Тамади | Tamadi ❌ Тамадди | Tamaddi ✅ *Расм обуначиларимиздан
10 316
21
Реклама ҳақида Билармидингиз? Қонунга кўра, ташқи рекламада матн икки тилда ёзилган бўлса (олайлик, ўзбек ва рус тилларида), рус тилидаги матн ўзбек тилидагисидан кичикроқ ўлчамда бўлиши керак. *Рекламачи танишингизга жўнатиб қўйинг. Яна шу каби қизиқ маълумотлар жойлаб турилишини истасангиз, лайкларингизни аяманг.
11 660
54
Охирги пайт менда кўп бўлаётган ҳолат: — Менга фалонта товуқли сомса, олиб кетишга. — Собойгами? — Олиб кетишга!
12 999
22
Учтепа тумани ҳокимлигидан янгича сўз: кибржиноятчилик! Кибржиноятчилик нима? Кибрга берилганлар фаолияти бўлса керак 😆 Кибржиноят ❌ Кибержиноят ✅ Учтепа туман ҳокимлиги ❌ Учтепа тумани ҳокимлиги ✅
16 966
72
Анъанага кўра, бугунги энг долзарб сўз ва жумлалар. Хайит | Xayit ❌ Ҳайит | Hayit ✅ Қурбон ҳайит | Qurbon hayit ❌ Қурбон ҳайити | Qurbon hayiti ✅ Муборакбот этаман | Muborakbot etaman ❌ Муборакбод этаман | Muborakbod etaman ✅ Бу байрам ҳаммамизга муборак бўлсин!
12 544
28
Ўқинг, фақат йиғламанг... *Расм обуначиларимиздан
13 105
69
Нотўғри анъаналар... Юртимизда спорт мухлислари, шу жумладан футбол шинавандалари жуда кўп. Хорижий жамоаларнинг ўйинларини доим кузатиб борамиз, шарҳларни эшитамиз. Бироқ футбол клубларининг номларини бизда тўғри транскрипция қилишадими? Сезилмаган хатоларга дуч келмаяпмизми? Германияда дунёга машҳур BAYERN футбол клуби бор (тўлиқ номи Fußball-Club Bayern München e.V.) Маълумки, ўзбек тилида бу жамоанинг номи БАВАРИЯ деб ёзилади ва айтилади. Бундай аталиши бизга шўро давридан мерос қолган. Германиядаги BAYERN географик ҳудудий бирлиги рус тилида БАВАРИЯ деб номлангани боис, клуб номи ҳам БАВАРИЯ деб аталган. Бизга географик ном кетидан жамоанинг номи ҳам шу шаклда ўтган. Аслида қандай бўлиши керак? Юқорида ёзганимиздек, клубнинг немисча номи BAYERN. Хорижий тиллардаги ҳамма ёзувларда, титрларда уни шу шаклга кўрамиз. Немисчада бошқа шаклдаги муқобили йўқ. Шунинг учун уни амалий транскрипция орқали BAYERN/ БАЙЕРН деб ёзишга ўтишимиз лозим. Бунда битта оддий мантиқ бор: Италиядаги ROMA клуби бизда ҳам ROMA/РОМА, NAPOLI клуби бизда ҳам NAPOLI/НАПОЛИ дейилади, тўғрими? Клублар номини ўша шаҳарларнинг бизда РИМ ёки НЕАПОЛЬ деб аталишидан олмаяпмиз-ку. Нотўғри давом этиб келган эски анъаналардан воз кечишнинг кечи йўқ. Ҳа, бунга ҳамма ўрганган, БАЙЕРН дейиш ноқулай ва ўнғайсиз туюлиши мумкин. Лекин ҳечдан кўра... деганларидек. Бу ерда немисча ном калька эмас, балки амалий транскрипция қилинаётганини эътибор олиш лозим. Демак: BAVARIYA/ БАВАРИЯ ❌ BAYERN/ БАЙЕРН ✅ Хорижий футбол клубларини тўғри ёзиш мавзусига яна тўхталамиз...
Показать полностью ...
11 653
49
Биргина таблодаги хатолар: 1. Эшикдан чиқиш қарама-қарши томондан (-и қўшимчаси ортиқча). 2. Эшикдан дейиш ҳам , одамларнинг эшикдан бошқа жойдан чиқишга кўзи учиб тургани йўқ. 3. Янгиҳаёт тумани (қўшиб ). 4. O‘zgarish (o‘ ҳарфи белгисини тўғри ишлатиш ) *Расм обуначиларимиздан
9 390
44
Ёзув бошқа, талаффуз бошқа Дунё амалиётига кўра, брендлар ва компанияларнинг номлари бошқа тилларда асл ҳолича ёзилади. Уларни шу шаклда ҳамма танийди, билади, уларнинг логотипларида ҳам шу ном ёзилган. Айтайлик, PHILIPS, SONY ёки MITSUBISHI номларини ҳамма ерда бир хил шаклда учратамиз. Бироқ бу номларни ўқиш ва талаффуз қилишда турли чалкашликларга кўп дуч келамиз. Узоққа бормайлик, юртимизда ҳам нафақат оддий фуқаролар, балки журналистлар, бошловчилар, тадбиркорлар, шарҳловчилар номларни тўғри талаффуз қилишда сезиларли хатоларга йўл қўйишади. Шу боис айрим машҳур компания ва брендлар номларининг амалий транскрипциясини келтирамиз: HYUNDAI — ХЁНДЭ XIAOMI DAEWOO — ТЭУ SAMSUNG — САМСОН HONOR — ОНОР ZARA — САРА NIKE — НАЙКИ XEROX —ЗИРОКС LAMBORGHINI — ЛАМБОРГИНИ HERMÈS — ЭРМЕС CHLOÉ — КЛОЭ LEVI’S — ЛЕВИС GUCCI —ГУЧЧИ LOUIS VUITTON — ЛУИ ВЮИТТОН PORSCHE — ПОРШЕ LACOSTE —ЛАКОСТ JAKO — ЯКО Тўғри талаффуз қилишга эътиборли бўламиз, дўстлар. Яна қандай бренд номлари сизга қизиқ?
Показать полностью ...
10 590
115
— Сизларда етказиш хизмати борми? — Мавжут! Мавжут | Mavjut ❌ Мавжуд | Mavjud ✅ *Расм обуначилардан
12 087
17

[object Object]

[object Object]
[object Object]
0
Анонимное голосование
9 895
25
Нуқта қўйилмайдими? Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида катталик бирликларини қўллаш тўғрисида”ги қарори бор. Унда аниқ ёзиб қўйилган: • “Бирлик белгиларида қисқартириш белгиси сифатида нуқта қўйилмайди”. Шунга кўра, уларнинг қисқартмаларини нуқтасиз ёзганимиз тўғри бўлади: • миллиметр — мм (mm) • сантиметр — см (cm) • дециметр — дм (dm) • метр — м (m) • километр — км (km) • грамм — г (g) • килограмм кг (kg) • миллилитр — мл (ml) • литр — л (l) Мисол учун: Вазни 60 кг бўлганлар орасидаги мусобақа давом этади. ———————— Биз сўз қисқартмаларидан кейин нуқта қўйилишига одатланганмиз: • республика — рес. • вилоят — вил. • туман — тум. • ва ҳоказо — ва ҳ. каби... Аммо муайян қисми қирқилган қисқартмалардан ташқари, аббревиатуралар (уларга кейинроқ алоҳида тўхталамиз) ва орада унли (ва баъзи бошқа) ҳарфлари тушириб қолдирилган қисқартмалар ҳам бўлади: • миллион — млн • миллиард — млрд • триллион — трлн каби Амалиётда бундай қисқартмалардан кейин нуқта қўйилмайди. Мисол учун: • Бу йили даромад 14 млрд сўмни ташкил қилди. • ...корхоналар бир йилда 2,3 трлн сўм соф фойда кўрди. Мантиқан қаралса, нуқтанинг вазифаси қисқартманинг тушириб қолдирилган сўнгги қисми борлигини билдиришдир. Соддароқ айтсак, нуқтанинг ўрнида бирор нарса бор дегани. Биздаги млн, млрд қисқартмаларида эса сўнгги ҳарф сақланиб қолган, шу боис улардан кейин нуқта қўйиш хато бўлади, чунки нуқтадан кейин яна бир тушиб қолган қисм бор дегандек бўлиб қолади.
Показать полностью ...
21 451
180

Қай бири тўғри?

3 млн. сўм | 3 mln. so‘m
3 млн сўм | 3 mln so‘m
0
Анонимное голосование
13 072
33
Ойига 3 млн топаман, 5 млн ишлатаман... Курсимда ўқиганларга доим айтаман: кўп пул топишнинг ўзи сизни бой қилиб қўймайди. Уни сақлай билиш, тўғри бошқариш ва кўпайтириш муҳимроқ. Бу илм эса молиявий саводхонлик дейилади. Айни шу масала содда тилда тушунтириб бориладиган канални тавсия қиламан. Фойдали ва сифатли канал. Каналга уланиш ➡️
11 890
17
Шахсий кўрикдан ўтказиш Расмий услубга оид матнларда синонимия, омонимия каби ҳодисаларга йўл қўйиб бўлмайди. Бу матннинг ҳар хил тушунилиши, турли шарҳланишига олиб келади. Рус тилидаги юридик личный досмотр термини ўзбекчага икки хил вариантда таржима қилинган ва ҳар иккаласи ҳам тилимизда фаол ишлатиб келинмоқда: 1) шахсий кўрикдан ўтказиш; 2) шахсни кўрикдан ўтказиш. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 289-моддасида иккала бирикма ҳам ишлатилган. Шахсий кўрикдан ўтказиш деб берилиши хато ҳисобланади. Чунки бу бирикма бир киши томонидан бир ё бир нечта шахсни кўрикдан ўтказиш ёки бир нечта киши томонидан бир шахсни кўрикдан ўтказишни англатади. Русча личный досмотр терминини шахсни кўрикдан ўтказиш бирикмаси тўлиқ ифодалай олади. Демак: Шахсий кўрикдан ўтказиш ❌ Шахсий кўрикдан ўтказиш"Юридик тил назарияси ва амалиёти" китоби асосида тайёрланди
Показать полностью ...
9 496
10
Изсиз ва иссиз «Ўзбекэнерго» матбуот хизмати ёзяпти: — Ҳақиқатдан ҳам юқорида айтилганидек шунча трансформатор иссиз кетдими? Трансформатор иссиз кетиши мумкинми? Иссиз эмас, изсиз 👇 Изсиз сўзи икки хил маънода ишлатилади: 1. Изи йўқ, беиз. Изсиз транспорт. 2. Ном-нишонсиз, белги-асарсиз. Изсиз йўқолмоқ. Иссиз — ҳидсиз, ҳидга эга бўлмаган. ———————— Матнда яна бир имловий хато бор, топа олдингизми?
8 069
10

Қай бири тўғри?

Уччаласи | Uchchalasi
Учаласи | Uchalasi
0
Анонимное голосование
11 601
29
Эълон Биласиз, бизда копирайтинг курси бор. Аммо ўқувчиларни ҳар доим ҳам қабул қилавермаймиз. Кейинги қабул 2-3 ойдан бўлишини режа қилганмиз. Унда курсдаги маълумотларни модулларга, қисмларга бўлиб тақдим этмоқчимиз. Аммо, шунга қарамай, 2-3 киши бунча вақт кута олмаслигини, курсда тезроқ ўқишни бошлаш истагини билдиряпти. Шуни инобатга олиб, истисно тариқасида шу 2-3 киши учун кичик гуруҳча очиб беряпмиз. Тўловлар аввалгидек: • 12 та дарс учун — 850 минг сўм. • Устоз назорати — 250 минг сўм. *Биринчи тўлов қилган 3 киши учун 150 минг сўм чегирма қилиб берамиз. Тафсилотлар ушбу ҳаволада: Сиз ҳам гуруҳга қўшилишни истасангиз, аккаунтига ёзинг.
Показать полностью ...
11 433
12
Ўзбек тилида «Қўрқмоқ» маъносини берувчи мен топган 40 та сўз ва ибора: • қўрқди • сесканди • хавотирланди • ҳадиксиради • ҳайиқди • ҳуркиди • хавфсиради • ранги оқарди • юраги орқага тортди • капалаги учди • юраги ёрилди • ўтакаси ёрилди • чўчиб кетди • ичи ўтиб кетди • таҳликага тушди • даҳшатга тушди • ваҳимага тушди • саросимага тушди • титраб кетди • юраги така-пука бўлди • иштонини ҳўллаб қўйди • қўрқувдан қалтиради • дағ-дағ титради • кўзи косасидан чиқди • жойидан жилолмай қолди • тили калимага айланмай қолди • кайфи учиб кетди • ичига ғулғула тушди • ранги докадек оқарди • юраги шувуллади • оёғига қалтироқ турди • нафаси чиқмай қолди • совуқ тер босди • сапчиб тушди • юраги тушди • рангида ранг қолмади • бир сакраб тушди • дами ичига тушди • юраги товонига тушди
Показать полностью ...
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
12 818
166
Копирайтер олдида икки йўл бор Назарий жиҳатдан копирайтинг маркетингнинг бир бўлаги, шундан келиб чиқиб, кўпчилик унга жиддий қарамайди. Аммо жиддий қарайдиганлар ҳам йўқ эмас. Копирайтингга кириб келганлар олдида ҳам икки йўл туради, қуйида шу ҳақда гаплашамиз. 1. Кенг фикрлаш Соҳани ўрганиб, озгина амалиёт қилиб, бирмунча тажриба ошириб, унинг баланд-пасликларини кўргандан кейин билим кўламини кенгайтириш: копирайтинг −> SMM −> мобилография −> таргетинг −> график дизайн −> маркетинг... ва ҳоказо. Булар — “Ҳар қандай копирайтер охир-оқибат маркетологга айланиши керак”, деган фикрни қўллаб-қувватлайдиганлар. Бунақа инсонлар бир жойда қолиб кетмасдан, кўпроқ нарсаларни ўрганишни, кўплаб инсонлар билан танишишни, турли соҳаларда ўзларини синаб кўришни хуш кўришади. Кенг кўламли билим ва кўникмаларга эга бўлганлари учун булар мижозларга лойиҳа миқёсида комплекс хизмат кўрсата олишади, яъни ишни тўлиқ зиммаларига олиб, "под ключ" топширишади. Шу сабабдан кўпроқ пул эвазига ишлай олишади. 2. Чуқур фикрлаш Копирайтингда охиригача бориш — соҳани чуқур ва ҳар тарафлама ўрганиш, унинг барча йўналишларини эгаллаш: сотув матнлари, бренд-копирайтинг, SEO-копирайтинг, сценарий ва скриптлар ёзиш, лендинг матнларини тузиш, ғоялар билан ишлаш, матнга оид бошқа йўналишларни эгаллаш (таҳрир, тасҳиҳ, таржима...), Бундай инсонлар — Брюс Лининг “Мен ўн минг хил зарбани биладигандан эмас, бир зарбани ўн минг марта пишитгандан қўрқаман”, деган гапига риоя қиладиганлар. Айни шу соҳада ўта профессионал бўлганлари, кўпчиликнинг қўлидан келмайдиган вазифаларни уддалаганлари учун улар қимматга ишлашади. Ким билан ишлашни ҳам ўзлари танлашади. Қайси йўл тўғри? Иккала йўлнинг ҳам плюс ва минус тарафлари бор. Қизиғи, кўпчилик биринчи йўлни афзал кўради. Шунинг учун ҳам ҳозир бизда кучли копирайтерлар жуда кам. Қайси йўлдан юришни фақат ўзингиз ҳал қилишингиз керак. Сиз қайси йўлни танлайсиз? Эҳтимол, учинчи йўл бордир? |
Показать полностью ...
10 321
24
Далаҳовли, дала ҳовли ёки дала-ҳовли? «Дача»лар мавсуми бошланиши билан эълонлардаги хилмахиллик кўзга ташланади. Бу борада луғатлар нима дейди ва тўғри ёзилиши аслида қандай? Қизиғи, бу борада луғатларда ҳам хилмахиллик бор. Масалан, Ўзбек тилининг имло луғатига кўра, далаҳовли сўзи қўшиб ёзилса, изоҳли луғатда бу сўз ажратиб ёзилганини кўришимиз мумкин. Хўш, қай бирига ишониш керак? Изоҳли луғат сўзларнинг тўғри ёзилишини эмас, балки уларнинг изоҳини, мазмунини тавсифлайди. Уларнинг қандай ёзилиши, имлосини эса имло луғатидан билиб олса бўлади. Шундай экан, бу далаҳовли сўзини қўшиб ёзиш учун биринчи асос. Қолаверса, асосан жуфт ва такрорий сўзлар чизиқча билан ёзилади, масалан, ота-она, катта-катта. Далаҳовли улар сафига кирмайди. Шу сабаб уни чизиқча билан ёзиш хато. Бу сўз яхлит бир маънони англатади ва у дала ва ҳовли сўзларидан тузилган бўлса-да, янги мазмунга эга. Яъни бу ерда ҳовли сўзи учун дала сифат эмас, балки қорбобо, кўзойнак сингари иккита мустақил сўздан янги сўз ҳосил қилинган ва у битта туб сўз. Шу сабаб уни қўшиб ёзиш мантиқли бўлади. Демак: Дала ҳовлида қолдик ❌ Дала-ҳовлида қолдик ❌ Далаҳовлида қолдик ✅ Дала, ҳовлиларни супурди ✅
Показать полностью ...
10 003
15
Kurer, atele, bulon... ёхуд яна кирилл/лотин муаммоси ҳақида Хабарингиз бор, ўзбек лотин ёзувида кириллда мавжуд бўлган айрим ҳарф ва белгилар бекор қилинган. Шулардан бири Ь (юмшатиш белгиси)дир. Бу белги ўзбек лотин ёзувида йўқ. Умуман йўқ! Лекин ўзбек кирилл алифбосидаги юмшатиш белгили сўзлар имло луғатларидан чиқариб ташланмаган, халқ истеъмолида бор, бугунги кунда ҳам қўлланиб келмоқда. Унда муаммо нимада? Гап шундаки, охирги пайтларда таркибида юмшатиш белгиси бўлган сўзлар лотин алифбосига транслитерация қилинганда ўз-ўзидан усиз ёзилмоқда ва шу сабабли товушларнинг фонетик жиҳати эътиборсиз қолдирилмоқда. Шунчаки техник ижро бор, лекин фонетикага қаралмаяпти. Бу эса сўзнинг семантик хусусиятининг йўқолишига олиб келмоқда. Мисолларга ўтамиз. Ўзбек тилида АТЕЛЬЕ, КУРЬЕР, БУЛЬОН каби ўзлашма сўзлар бор. Улар асли Европа тилларига хос бўлса-да, бизга рус тили орқали ўзлаштирилган. Афтидан, кирилл алифбосида ёзилишида муаммо йўқдек. Сўзни таниган инсон уни муаммосиз ўқий олади. Энди бу сўзларни лотин алифбосида ёзилишига эътиборни қаратамиз. Ўзбек лотин ёзувида Ь белгиси йўқлиги боис, улар ATELE, KURER, BULON кўринишини олмоқда. Бу каби ҳолатлар хусусий эълонларда, рекламаларда, Telegram каналларидаги ёзувларда кўп учрамоқда. Сабаби ҳам оддийдек: лотин алифбосида Ь учун алоҳида белги йўқ. Афсуски, юқорида айтганимиздек, бу каби сўзлардаги товушларнинг фонетик хусусияти эътиборга олинмаяпти. Яъни АТЕЛЬЕ, КУРЬЕР, БУЛЬОН сўзларида Ь дан кейин ёлашган унли товуш келган. Ахир ўқиганда ҳам шуни эътиборга олиб талаффуз қиламиз. Лотин ёзувида Ь нинг автоматик тушиб қолиши эса бу ҳодисани йўққа чиқаради. Эътибор беринг: ATELE — АТЕЛЕ , KURER — КУРЕР, BULON — БУЛОН тарзида ўқилади. Ғалати ва тушунарсиз. Тўғрими? Ўзбек тилшунослари бундай ҳолатларни ҳисобга олишган. 2013, 2022, 2023 йилларда чоп этилган лотин ёзувидаги имло луғатларида бу сўзлар ATELYE, KURYER, BULYON шаклида берилган. Бу энг оптимал ва тўғри ечимдир. Яъни уларда товушларнинг фонетик хусусияти — юмшоқ ундошдан кейин келган ёлашган унлилар сақлаб қолинган. Биз келтирган мисоллар эса таркибида юмшатиш белгиси бор сўзларни ўзбек лотин ёзувида акс эттиришда эътиборли бўлишга чақиради. Демак: ATELE ❌ ATELYE ✅ KURER ❌ KURYER ✅ BULON ❌ BULYON ✅
Показать полностью ...
11 229
16
Финляндия ва Финландия масаласи бўйича ҳамкасбим Ориф ака мақола ёзибдилар. Ўзбек тили руҳияти ва талаффузига яқинроғи Финландия деган фикрни илгари сурганлар. Ҳаммаси манбаларга бориб тақаляпти. Жой номлари ва ўзлашма сўзлар имлоси бўйича ишлар бизда анча орқада қолган. Манбаларни яратиш ва янгилашга бюджет ажратиб туриш керак, бир марта эмас — доимий равишда.
11 052
4
​​Finlyandiya emas, Finlandiya Shu mavzuda yozish rejasi anchadan beri bor edi. Lekin vaqt-imkon boʻlmayotgandi. kanali mavzuga oid maqola eʼlon . Biroq undagi fikrlar men aytmoqchi boʻlganlarga qarama-qarshi edi. Kanal rahbari bilan maslahatlashib, shu mavzuda post eʼlon qilishga qaror qildim. Yuqorida tilga olingan maqolada Finlyandiya shaklida yozishga Oʻzbekiston milliy ensiklopediyasi (2000-yil) va Dunyoning siyosiy xaritasi (2020-yil) asos qilib olingan. Biroq bu ikki manbada joy nomlarini yozish bilan bogʻliq xatolar yetarlicha topiladi. Ishonmasangiz, oddiy shahri nomi qanday yozilganiga bir qarang. Oʻzbek tili – mustaqil til. Postda aytilganidek, boshqalardan “koʻchirishimiz yoki ularga yaqinlashtirishimiz kerak degan talab ham, qoida ham yoʻq”. Bizda joy nomlarini ruschadan koʻchirib qoʻya qolish odat . Finlyandiya bilan ham xuddi shu holat. Iye, toʻxta, axir Shotlandiya, Hollandiya, Grenlandiya, Islandiya, Yangi Zelandiya kabi nomlarda -landiya boʻladi, nega Finlandiyaga kelganda -lyandiya deyishim kerak degan savol qoʻyilmaydi. Ruschada “yumshoq” a ga yaqin tovushni ifodalash uchun ya yozish oʻrinlidir, lekin oʻzbekchada bunga mutlaqo ehtiyoj yoʻq. Boshqalari qatori bu yerda ham -landiya shaklini qoʻllash toʻgʻri va mantiqli boʻladi. 🟢 Bir-ikkita postsovet oʻlkasini aytmasa, aksariyat turkiy tillarda mamlakat nomi Finlandiya shakliga ega. Albatta, Finlyandiya shaklida yozuvchilarni shunchaki ayblash ham oʻrinsiz. Chunki ular aniq tayanyapti. Finlandiya variantida esa faqat mantiq, oʻzbek tili xususiyatini asos qilib olyapmiz. Demak, birinchi oʻrinda tayaniladigan manbalarni oʻzgartirish kerak. Joy nomlari lugʻati oʻzbek tili uchun juda zarurligini yana bir marta takrorlashga toʻgʻri keladi. 🤝 Aytgancha, oʻzbek tilidagi yirik axborot sayti – toponimni Finlandiya shaklida qoʻllaydi. “Kun” boshqa joy nomlarini ham imkon qadar oʻzbekchaga yoki asliga mos yozyapti. Nashrning bu tutumini qoʻllab-quvvatlayman. 📌 Demak: Finlandiya ✅ Finlyandiya ❌
Показать полностью ...
image
10 290
10
Менталитет аслидек ёзиляптими? Телевидениеда муҳаррирлар ишлаяптими? Масъуллар қаёққа қараяпти? Минталитет | Mintalitet ❌ Менталитет | Mentalitet ✅ *Расм обуначиларимиздан
11 248
29
Кун сўзи Хайит | Xayit ❌ Ҳайит | Hayit ✅ Рамазон ҳайит | Ramazon hayit ❌ Рамазон ҳайити | Ramazon hayiti ✅ Барчамизга байрам муборак бўлсин!
12 894
23
Ростини айтинг, "зонаси"ми ёки "зўнаси"? 🤔 Зўна | Zo‘na ❌ Зона | Zona ✅ *Расм обуначиларимиздан
14 568
29
Яқинда копирайтинг оламида катта бир янгилик бўлади. Ҳозирча тафсилотларини очиқлай олмайман, лекин расмга қараб, дастлабки хулосаларни қилишингиз мумкин. Нима дейсиз?
14 373
6
«ФИНЛЯНДИЯ»ми ёки «ФИНЛАНДИЯ»? Кейинги пайтларда ўзбек тилида фаолият юритувчи сайтлар, блогерлар бу давлат номини Финландия/ Finlandiya шаклида ёзмоқда. Бу одат оддий фойдаланувчиларга ҳам юқди ва бундай ёзиш аста-секин урфга айланди. Бу тўғрими? Финландия/Finlandiya тарафдорлари таянадиган бир баҳона бор: давлат номи инглиз тилида Finland деб ёзилади. Талаффузда Финлэнд деб айтилади. Бу инглиз тили, дўстлар. Давлатлар имлосини инглизлардан кўчиришимиз ёки уларга яқинлаштиришимиз керак деган талаб ҳам, қоида ҳам йўқ. Ўзбек тилидаги илмий манбаларга қараймиз. Ўзбекистон миллий энциклопедияси (2000 йил): ФИНЛЯНДИЯ. Дунёнинг сиёсий харитаси (2020 йил): FINLYANDIYA. Шундай экан, бу ном ўзбек тилида Финляндия/Finlyandiya шаклида ёзилиши тўғри бўлади. Ва охиргиси: имлода кимнингдир шахсий қараши, приоритетига эмас, балки асосли манбаларга таяниш мақсадга мувофиқ. Энг оқилона йўл ҳам шу. Демак: Финландия / Finlandiya ❌ Финляндия / Finlyandiya ✅
Показать полностью ...
14 395
36

Қай бири тўғри?

Қуръон хатми | Qur’on xatmi
Қуръон ҳатми | Qur’on hatmi
0
Анонимное голосование
10 465
19

Чўнтагида _________ ҳам йўқ

ҳимири | himiri
ҳемири | hemiri
3.0k
Анонимное голосование
15 769
27
Последнее обновление: 11.07.23
Политика конфиденциальности Telemetrio