The service is also available in your language. To switch the language, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber

все посты 🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Реклама ва ҳамкорлик учун:  @menejer_smm_men  👈admin Канал таъсисчиси: журналист Гулноза Муродова بسم ﷲ الرحمن الرحيم Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹 «Аллоҳга элтувчи йўллар кўп.. Мен Муҳаббатни танладим» Румий🍃 
Показать больше
41 456-1
~28 092
~5
67.80%
Общий рейтинг Telegram
В мире
23 682место
из 78 777
В стране, Узбекистан 
137место
из 430
В категории
657место
из 1 674
Архив постов
Ҳақиқатан, ҳар бир ота-она фарзандига тарбия-одоб берар экан, энг аввало, саломлашишни ўргатади. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Бежизга доно халқимиз «Гапнинг боши – калом, одоб боши – салом», демаган. Бирор нотаниш киши билан кўришиб-танишмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гап-гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик барҳам топади. Ҳатто мухолифингизнинг ҳузурига «Ассалому алайкум», (Сизга тинчлик-омонлик бўлсин) деб кирсангиз, у жаҳлидан тушади, кеки йўқолади, кўнгли сизга мойиллашади. Саломлашишнинг савоби, бунга бериладиган ажр-мукофотлар-ку, ҳаммасини босиб кетади. Абдуллоҳ ибн Аббос: «Ҳар бир нарсанинг ниҳояси бор, саломнинг ниҳояси баракотдир», деганлар. Хабарларда келишича, энг яхши амал очларни тўйдириш ва таниган-танимаган кишига салом беришдир. Ҳусайн Воиз Кошифий бундай ёзади: «Агар «Саломга жавоб бериш одоби қайси?» деб сўрасалар, «Бунинг еттита шарти бор», деб айт. Биринчидан, саломга хурсанд бўлиб алик олиш. Иккинчидан, салом берганга «Раҳмат», дейиш. Учинчидан, Ислом миллатига мансуб бўлмаган одам салом берса ҳам алик олиш. Тўртинчидан, саломга алик олувчининг ҳам таҳоратли, пок бўлиши. Бешинчидан, кўп киши турган бўлса, ораларидан бир одам саломга жавоб қайтарса кифоялиги. Олтинчидан, саломга ишорат ёки имо билан эмас, овоз чиқариб алик олиш. Еттинчидан, саломга алик олганда салом берган кишининг эшитиши зарурлиги». Салом бериш ва алик олиш хусусида ахлоқ-одобимизнинг қуйидаги бир қанча кўрсатмалари бор: «Аввал салом, кейин калом» (яъни бошқа гап-сўзлар). «Салом бермагунича, бировни таомга чақирманглар». «Оила аъзоларингиз ҳузурига, яъни уйингизга салом билан киринг, шунда сизга ҳам, оилангиз аъзоларига ҳам барака ёғилади». «Одамларнинг Яратганга энг яқини бошқаларга энг аввал салом берганидир». «Бир-бирларингиз билан саломлашиб юринглар, шунда ўрталарингизда меҳр-муҳаббат уйғонади». 👇
Показать полностью ...
Саломлашиш одоблари
Ҳақиқатан, ҳар бир ота-она фарзандига тарбия-одоб берар экан, энг аввало, саломлашишни ўргатади. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Бежизга доно халқимиз «Гапнинг боши – калом, одоб боши – салом», демаган. Бирор нотаниш киши билан кўришиб-танишмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гап-гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик барҳам топади. Ҳатто мухолифингизнинг ҳузурига «Ассалому алайкум», (Сизга тинчлик-омонлик бўлсин) деб кирсангиз, у жаҳлидан тушади, кеки…
6 932
147
Хотиржамлик сири Абу Забя, розияллоҳу анҳу, ривоят қиладилар:  «Абдуллоҳ ибн Масъуд, розияллоҳу анҳу, вафотларидан сал олдин хасталаниб қолдилар. Беморни кўришга келган Усмон, розияллоҳу анҳу, ундан сўрадилар:  — Сени нима безовта қиляпти? — Гуноҳларим. — Кўнглинг нимани тусаётир? — Раббимнинг раҳматини. — Сенга бир табиб чақирайми? — Аслида мени касал қилган Табибдир. — Сенга бироз маош ёздиришимга рухсат берасанми? — Маошга эҳтиёжим йўқ. — Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга бериладику!  Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд, розияллоҳу анҳу: — Сен қизларимни камбағалликдан қийналишади деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон тирикчилик заҳматини чекмайди», деб марҳамат қилганларини эшитган эдим, — деди». «Ибратли ҳикоялар» китобидан. 🍃
Показать полностью ...
10 088
385
Саховат ва ҳимматда оқар дарё каби бўл.🍃 Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл.🍃 Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл.🍃 Ғазаб ва жаҳлда ўлик каби бўл.🍃 Тавозе ва камтарликда тупроқ каби бўл.🍃 Бағри кенглик ва меҳрда улкан денгиз каби бўл.🍃 Аслинг каби кўрин ё кўринганинг каби бўл.🍃 Жалолиддин Румий 🕋Ассалому алайкум,!📿 🕌🌹ЯКШАНБА ТОНГИ 🌺 ХАЙРЛИ БЎЛСИН! 28.04.2024 +16°+5°☁️ Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади. 🕌🕊🌹🌸🌺🕊🌹🌸🌺🕊🕌 Алҳамдулиллаҳ. Кунингиз хайрли ва баракотли ўтсин! 🍃
Показать полностью ...

IMG_9413.MP4

33 755
1 599
Ғам етиши биланоқ истиғфор айт. Чунки ғам Яратгувчининг амри ила таъсир қилади. Аллоҳ хоҳласа ғам-ташвиш сенга роҳат-фароғат бўлиши ҳам мумкин. ✍️Жалолиддин Румий Истиғфор айтиш билан ризқ йўлини гуноҳлар уюмидан тозалаб тур: «Астағфируллоҳ!»ни кўп айт. 🕌 Икрима: «Аллоҳ банданинг амали учун бермаган нарсаларини нияти учун беради, чунки ниятда риё бўлмайди», деган эканлар. 📿 Ташвишингда Аллоҳга яхши гумон қил! Хотиржамлигингда Аллоҳни зикр қил! Қайғуга ботганингда Аллоҳнинг раҳматига ишон! Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга истиғфор айт! У Зот Кузатувчи, Ижобат қилувчидир! 🕋 Ҳар кеча тижоратингни тафтиш қилиб олгин. 🕋Сармоянг- фарз ибодатлардир. 🕌Фойданг - нафл ибодатларингдир. 🥀Зиёнинг- гуноҳларингдир. -- Тасбеҳ айтиш орқали (жаннатдаги мақоминг учун) қаср қуриб, хурмо дарахти экдингми? – Истиғфор айтишинг орқали гуноҳларинг тўкилдими? – Сен ғафлатдамисан ёки уйғоқмисан? –Аллоҳни зикр қилмай ўтказган вақтинг учун ғамгин бўлдингми? 📿 Истиғфорли, хайрли оқшом тилаймиз….🌙 @Jaloliddinrumiyy🍃
Показать полностью ...

IMG_9412.MP4

14 638
556
ҲАР НАРСА ҲАМ КЎРИНГАНИДЕК ЭМАС... 🥀 Рангпар либосдаги аёл ва йигирилган рўдапо костюм кийган эркак Бостонда поезддан тушиб қолишди ва Гарвард университети ректори қабулига учрашув вақтини белгиламай, журъатсизгина кириб келдилар. Котиба бу қолоқ, қишлоқи кишиларнинг Гарвардда нима иши бор экан дея энсасини қотирди. — Биз ректор билан кўришмоқчимиз, – деди бояги эркак мулойимлик билан. — У кун бўйи банд бўлади, – деди котиба аччиқланиб. — Майли, биз кутамиз, — жавоб қилди аёл. Котиба уларни тўрт соатча ёлғиз қолдирди. У эр-хотиннинг тоқати тоқ бўлиб қайтиб кетишларини истарди. Йўқ, улар кетишмади. Котибанинг эса жаҳли чиқди. Аҳмоқона иш деб билса-да, ректорни безовта қилишга қарор қилди. — Эҳтимол, сиз бир неча дақиқа улар билан кўришсангиз, балки қайтиб кетишар, — деди у ректорга. Ректор чуқур хўрсинди ва рози бўлганлигининг аломати сифатида бошини қимирлатиб қўйди. Муҳим шахс бўлганлиги сабабли унда ҳар ким билан ҳам узоқ суҳбатлашиш учун вақт топилмас эди. У қабулхонасининг кўркини бузаётган рангпар либос ва йигирилган костюмдан ижирғанди. Ректор кескин юзланди ва савлат билан эр-хотин томон қадам ташлаб, уларнинг ёнига келди. — Бизнинг Гарвардда биринчи курсда ўқийдиган ўғлимиз бор эди. У Гарвардни севарди. Бу ерда бахтиёр эди. Лекин, бир йил олдин у оламдан ўтди. Мен ва эрим унинг хотирасига кампуснинг бирор ерида ёдгорлик барпо этмоқчимиз, - деди аёл. - Мадам, - деди ректор қўрс оҳангда, - Биз Гарвардда ўқиб, вафот этган ҳар бир киши учун ҳайкал қўя олмаймиз. Агар шундай қилганимизда, бу ер қабристонга ўхшаб қолган бўлар эди. - Оҳ, йўқ, - деди аёл ва тезда тушунтирди, - Биз ҳайкал қўймоқчи эмасмиз. Биз Гарвард учун янги бино қуриб бермоқчи эдик. Ректорнинг энсаси қота бошлади. У яна ўша рангпар аёллар либоси ва афтода костюмга назар солди ва хитоб қилди: - Бино?! Биласизми, ўзи бино қуриш учун қанча пул керак? Гарвард-даги биноларимиз етти ярим миллион доллардан ортиқроқ туради! Аёл бир муддат сукут сақлади. Ректорнинг юзида мамнуният аломатлари балқиди. Эҳтимол, энди улардан қутулар. Шунда аёл эрига юзланди ва секингина деди: - Университет қуриш учун бор йўғи шунча пул кифоями? Унда нега ўз университетимизни қура қолмаймиз? Эри бошини силкитди. Ректорнинг афти хижолатдан суллайиб қолди. Мистер (темирйўл магнати) ҳамда Миссис Жейн Стэнфорд ўринларидан туришди ва чиқиб кетишди. Улар Пало Алтога, Калифорнияга сафар уюштирдилар ва ўша ерда Гарвард қадрига етмаган ўғиллари учун ёдгорлик ўлароқ янги илм даргоҳи - Стэнфорд университетига асос солдилар. Ўшанда Лeланд хотинига: "Калифорниянинг болалари бизнинг фарзандларимиз бўлади", - дeган эди. 15 ёшида бевақт вафот этган кичик Леланд Стенфорд номига аталган ушбу илм маскани бугунги кунда дунёдаги энг нуфузли университетлардан бирига айланган. Унинг битирувчилари Hewlett-Packard, Electronic Arts, Sun Microsystems, Nvidia, Yahoo, Cisco Systems, Silicon Graphics, TSMC ва Google каби йирик компаниялар асосчиси. Муслим БУХОРИЙ таржимаси 🕊
Показать полностью ...
"Калифорниянинг болалари бизнинг фарзандларимиз бўлади"
14 531
261
✍️Абдуллоҳ ибн Муборак айтади! ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ ✨🌱✨🌱✨🌱✨🌱✨🌱✨ 💥 Одоб-ахлоқни билмаган киши суннатни бажармаганнинг даражасида жазоланади. Суннатни бажармаган фарз даражасида жазоланади. Фарзни бажармаган киши жоҳил сифатида жазоланади. ☘️ Мўмин банда доим яқинларига яхшиликни соғинади. Мунофиқ эса ишлари ортга кетиб ҳаётда қоқилишини тилайди. 🌺 Бизнинг одобга бўлган озгина эҳтиёжимиз илмга бўлган кўп эҳтиёжимиздан яхшироқдир. 🌼 Илм ўрганмаган инсонни нафси қандай қилиб одоб-ахлоққа чақирар экан, деб хайрон бўламан. ☝️ Агар ғийбат қилмоқчи бўлсангиз ота-онангизни ғийбат қилингки, амалингиз ажри бегоналарга эмас, уларга савоби ёзилсин. 🌸 Шон-шуҳратга ҳавас қилма, панада юришни афзал бил. Ўзинг қилган яхшиликлар билан мақтанма. Шунда ҳурматга сазовор бўласан. 🕌 Ҳар бир мўмин намозни вақтида адо этиш билан биргаликда илм олиш билан ҳам машғул бўлсин. Чунки илминг бўлмаса Қуръон моҳиятини ҳеч қачон тушуна олмайсан. 🌱 Амалинг қанчалар кичик бўлмасин ниятинг холис бўлса, Аллоҳ даргоҳида буюкликка эришади. Амалинг кўп бўлиб ниятингда холислик бўлмаса, уни савоб тарозиси кам кўрсатади. 🔥 Ёмон қарашни ташла – хушфеълликка эришасан. Бекорчи ғийбатни ташла – ҳикматга эришасан. Ортиқча овқатланишни ташла – ибодатда собит бўлишни уддалайсан. Бошқаларни айблашни ташла – ўз камчиликларингни тан олишни ўрганасан. Аллоҳ ҳақида чуқур ўйга толиб кетма – адашиш, фитнадан қутиласан. 🍃
Показать полностью ...
18 233
400
🕊🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ БАРАКАТУҲ🍃🌼🕊 Бугун 27 апрель, шанба +22° +12° ☁️ 🌷🕋🌷🕌🌷🕋🌷🕌🌷🕋🌷🕌 Кулсанг ё йиғласангда ҳаёт давом этаверади. Фойдаси йуқ ташвишларни елкангга ортмагин. Дунё озорлари чарчатсада ундан махзун бўлмагин. Кулиб қоларман дея саодат онин кутмагин. Балки саодатманд бўлиш учун ҳам кулгин. Тадбир эгаси Аллоҳ бўла туриб нега ўйга чўмасан? Аллоҳ ҳузурида ҳамма нарса маълум бўла туриб, нега сени мажхул(номаълум) қийнайди? Хотиржам бўл, сен Сақловчи Аллоҳ кўз ўнгидасан! Тилингдан олдин дилинг билан: "Ишимни Аллоҳга топширдим", дегин Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир... Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин... 🍃 Буюк Аллоҳдан истиғфор сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йуқ. У Тирик ва Тадбирлидир ва Унга тавба қиламан. Хайрли тонг @Jaloliddinrumiyy🕊
Показать полностью ...

IMG_9404.MP4

41 907
1 977
КУНЛИК ЗАРУРИЙ ЭСЛАТМАЛАР❗️ 📖 Агар сиз қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз "Инсон" сурасининг 22-оятини ўқинг! "Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”. 📖 Агар сиз ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз "Юсуф" сурасининг 87-оятини ўқинг! "Эй, ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”. 📖 Агар ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз "Иброҳим" сурасининг 34-оятини ўқинг! "Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”. 📖 Агар сиз қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз "Шарҳ" сурасининг 5-оятини ўқинг "Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”. 📖 Агар одамлар сиз билан жанг бошласалар "Фурқон" сурасининг 63-оятини ўқинг! "Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”. 📖 Агар сиз турли қўрқувлардан қутулишни истасангиз "Бақара" сурасининг 62-оятини ўқинг! "Албатта, мўминлар, шунингдек, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса ҳамда солиҳ амалларни қилса, уларга Раббиларидан ажр бордир, уларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”. 📖 Агар гуноҳларингиз кечирилишини истасангиз "Оли Имрон" сурасининг 135-оятини ўқинг! "Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир"! 🕊
Показать полностью ...
16 454
874
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар инсон вафот этса, унинг амали тўхтаб қолади. Фақат 3 нарсада тўхтамайди, яъни номаи аъмолига ёзилиб боради: 1️⃣) Садақаи жория, яъни манфаати етадиган йўлда қилинган садақа, эҳсон. 2️⃣) Манфаатли илм, яъни таълим берилган илм ва ёзиб қолдирилган асар. 3️⃣) Ота-онасига дуо қилувчи солиҳ фарзанднинг ортда қолдирилиши”, — деб айтдилар. (Имом Муслим ривояти) 🍃
15 932
334
Мавлоно Румий айтадиларки: 🍃 - Бир кун келиб “Очилмайди” деган гулларинг очилади. “Кетмайди” деган дардларинг арийди. Туганмас деб ҳисоблаган вақтларинг тугайди. - Ҳаёт шундай бир сирки, аввал шукр, кейин сабр сўнгра ишончдир. @Jaloliddinrumiyy🕊

IMG_9399.MP4

17 143
583
🕌🕋 🕊🌸Қалбимиз Маккаи Мукаррамага талпинади. Эй Роббим! Бизга ота-онамиз билан бирга Байтингни Ҳаж🕋 қилиш бахтини насиб этгин!🤲🏻 📿АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ БАРАКАТУҲ🌙🌼 🌷🕋ЖУМА МУБОРАК!!!🍀🌸 Эй Роббим! Ушбу улуғ кунда Сенга дуо қилиб сўраймиз: 🍃🌹🕊Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!🤲🏻 🍃🌷☘️Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин!🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🍃
Показать полностью ...

IMG_9397.MP4

93 588
5 485
Мен ўқиган энг гўзал нуқталар: -Ортиқча мулойимлик заифликдир. – Ортиқча кулги енгилтакликдир. – Ортиқча роҳатланиш танбалликдир. – Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир. – Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир. – Энг қийин cўз комилликдир. – Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир. – Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир. – Энг улкан хазина фазилатдир. – Энг қаттиқ азоб виждон азобидир. – Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир. – Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир. – Бугунги кунингдан ибрат ол. – Ўтган кунингдан тажриба ол. «Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик» (Бақара сураси, 143-оят) 🕊 Аллоҳ шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин! Тун хайрли бўлсин... @Jaloliddinrumiyy🕊
Показать полностью ...

IMG_9395.MP4

17 038
473
#hikmat ✅ Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса; - билки ҳали табиатинг тоза экан. 🔸 Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг; - билки, ички дунёинг гўзал экан. 🔹Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг; - билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади. ✅ Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг; - билки, сен вафога жуда яқинсан! 🔸 Билгин: • Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди; 🔹Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади; • Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан; ✅ Лабингни фақат икки нарсага ишлат: - бири табассум; - иккинчиси сукут. 🔹Табассум мушкул ишларни ҳал қилади; 🔸 Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади. Шайх Шаъровий 🕊
Показать полностью ...
1
0
БАНДА ЯРАТГАННИ ЭМАС, ЯРАТГАН БАНДАНИ СИНОВ ҚИЛАДИ Бандаси дерму сира айлаб хато, Имтиҳон этдим сени, эй, Раббано?! Ривоятда келишича, бир эътиқодсиз кимса ҳазрати Алига: "Сени асрагувчи Худо эканлигига ишонасанми?" деб савол берган. Мўминлар амири: "Ҳа, шундоқ. Аллоҳ таоло менгаю авлодимга, барча мўминларга мададкор, ҳимоя қилувчидир", деди. Ҳалиги киши: "Сўзинг рост бўлиб, Аллоҳ мададкоринг бўлса, мана шу кўшк томидан ўзингни ерга ташлаб, гапингнинг ростлигини исботла", деб муғомбирлик қилди. Ҳазрат Али унинг разилона режа ва мақсадини қатъий рад этди ва: "Ҳеч қачон банда Яратганни эмас, Яратган бандани синов қилади, — деди. Ундан кўра ўз аҳволингга боқиб, феълингни ислоҳ қил, Мурид муршидни имтиҳон этмас. Зеро, Аллоҳ не қилдик, кўнглимизда нима гап, сир-асрор бор, ҳаммасини билиб турувчидир". ✍️Жалолиддин Румий 🍃
Показать полностью ...

IMG_9389.MP4

18 509
295
Ҳар бир боққа атиргул экканинг яхши.🌹Лекин ҳар бир тилга Аллоҳнинг зикрини эксанг, ундан-да яхши. «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» (Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман). ​​ 🕊Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!🕊 Пайшанба тонги муборак! 25.04.2024 +24°+18°🌧️ Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ! 🕊🕌🕊🕌🕊🕌🕊🕌🕊🕌🕊🕌🕊 Аллоҳ ушбу тонгда муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. @Jaloliddinrumiyy🕊
Показать полностью ...

IMG_9380.MP4

54 774
2 384
🎡Дунё чархпалак. Гоҳо баланд, гоҳо паст. Шундай кунлар келадики, олам сизга ёр, бахт сизга ҳамроҳ. 🍀Яна шундай кунлар келадики, дунё сизга тор, ташвишлар қуршаб олган. 🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊 🌷Қайғу ва беҳузурлик мутлақо бир гуноҳнинг жазоси, Ҳузур эса бир ибодатнинг эвазидир. ✍️Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🍃

IMG_9373.MP4

19 622
431
​​УМРНИ УЗАЙТИРГАН АМАЛ Бир куни бир йигит ва қиз Сулаймон алайҳиссаломни олдиларига келиб никоҳларини ўқишни сўрадилар. Сулаймон алайҳиссалом ҳам уларнинг никоҳларини ўқидилар. Улар ҳам севинч ичида қайтдилар. Улар кетгач ортларидан Азроил алайҳиссалом келдилар ва: - Эй Аллоҳнинг Набийси! Сен бу икки ёшнинг севинчлари узоқ давом этади, деб ўйлама. Зотан, Аллоҳ бу йигитнинг жонини беш кундан сўнг олишимни буюрди. Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом ўша йигитни кузата бошладилар. Аммо йигит беш ой ўтса ҳам яшашда давом этар эди. Ниҳоят, Сулаймон алайҳиссалом бунинг сабабини Азроил алайҳиссаломдан сўрадилар. Азроил алайҳиссалом шундай жавоб бердилар: - Ўша йигит сенинг олдингдан чиққач, бир йўқсилга садақа қилди. Йўқсил ҳам: «Умринг узун бўлсин», деб дуо қилди. Аллоҳ йўқсилнинг дуосини қабул қилди ва йигитнинг умрини узайтирди. «Оилам билан ҳар куни бир ҳаёт дарси ўрганамиз» китобидан. 🕊
Показать полностью ...
28 086
729
Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлманглар! Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, У Зот Ғофурдир, Роҳиймдир!"деган ку?!" 🌹 (Зумар сураси,53-оят). 🌿 🕋Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.🕌 Бугун 24 апрель, +30°+18°☁️ Муродбахш чоршанба тонггидан бошлаб муродингиз ҳосил бўлишини Яратган Эгамдан сўраб қоламиз!🌹 Кунингиз Ибодатда,зикрла шодликка тўлсин! 🍃 ҲАЙРЛИ КУН! @Jaloliddinrumiyy🕊
Показать полностью ...

IMG_9365.MP4

55 834
2 185
Сен кўнглингдан ўтказган киши, сени кўнглидан ўтказади. Руҳлар тили ишончлидир... ✍️Шамс Табризий Бир бирингизга муҳаббатлимисиз? Буни қандай билиш мумкин? 🌺 Инсонни бир яқини қанчалик яхши кўришини дуосида билдиради. 🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊 Яхши кўрган инсонингизни исми дуоингизда борми демак, сиз ҳақиқатдан ҳам уни яхши кўрасиз.Чунки сиз ўзингизга истаганингизни у учун ҳам истаяпсиз бу истак фақат севгидандир... 🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊 Севган, қадрлаган инсонларингиз учун дуо қилинг🤲 Хайрли оқшом! Тунингиз осуда ўтсин!🌙 🕊
Показать полностью ...

IMG_9363.MP4

19 592
756
Жим туришлигинг ҳеч нарсани билмаслигингни ифода этмайди. Кўп гапиришлигинг эса, кўп нарсани билишлигингни кўрсатмайди. 🍀🍃🌿☘️🌱 Билганларингни англат, аммо ақл беришга ҳаракат қилма. Англатилаётган нарсаларни яхшилаб эшит, аммо барчасини ҳам тўғри деб ўйлама. ☘️🍃🌿🌱🍀 Ҳар кимни ўзинг билан баробар деб бил. Ким бўлса бўлсин, бир инсонни кичик билишлик (менсимаслик) - ақлсизликдир. Жуда буюк деб билишлик эса қўрқоқликдир. Жасорат ақлдан келса, жасоратдир. Ақлсизликдан келса жаҳолатдир. Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🌱
Показать полностью ...

IMG_9359.MP4

22 305
551
Хайвонларнинг тилини тушунган Хазрати Сулаймон алайхиссалом хузурларига келган киши ёлвориб:  - Эй Аллохнинг Набийси, менга хайвонлар тилини ўргатинг.  Мен уларни нималар хақида сўзлашишларини билишни истайман, - деди.  - Йўқ, сен уларнинг сўзларига сабр қила олмайсан, хикматини тушунмайсан, дедилар. Аммо киши илтимос қилиб сўрайвергач Сулаймон алайхиссалом унга хайвонлар тилини ўргатдилар.  Мамнун холда уйига келган киши хўроз билан кўппакнинг сўзлашишига қулоқ тутди. Ит ёнидаги хўрозга дерди: - Хўроз, дўстим, сен арпа ва буғдойга қорнинг туяди. Ер титсанг сенга емиш кўп, менинг эса қорним жуда очиб кетади. Шу овқат қолдиқларини қолдирсанг бўларди. Хўроз эса: - Сабр қил, эртага бу ерга хўжайиннинг ўлган эшагини олиб келадилар. Тўйганингча гўшт ейсан. Киши бу гапларни эшитгач, шошганича эшакни олиб бозорга олиб бориб сотди.  Ўз ўзидан хурсанд бўлиб: - Яхшиямки хайвонлар тилини тушунаман, бир балодан омонда қолдим, - деган хаёллар билан уйга қайтди.  Эртаси куни яна хўроз билан итни сўзлашувига қулоқ солди.  Ит хўрозга таъна қиларди: - Қани хўжайиннинг эшаги ўлади тўйиб гўшт ейсан дегандинг? Хўроз жавоб берди:  - Хўжайиннинг эшаги уни сотиб олган бечора кишининг қўлида ўлди. Хўжайин очкўзлик қилиб уни сотганди. Аммо хафа бўлма, бу сафар хўжайиннинг оти ўлади. Шунда кўп гўшт ейсан, қорнингни тўйдирасан. Киши яна шошганича отини етаклаб бозорга йўл олди.  Уни сотиб қайтар экан яна ўша фикрлар хаёлидан ўтарди: “Яхшиямки хайвонлар тилини биламан . . .”. Эртаси куни яна мароқли сўзлашувнинг гувохи бўлади. Бу сафар кучук хўрозга қаттиқроқ овоз билан таъна қиларди.  - Хўроз, сен мени яна алдадинг. Қани хўжайиннинг оти ўлади дегандинг? - Хўжайиннинг оти уни сотиб олган бечоранинг қўлида ўлди.  - Хафа бўлма, бу сафар ундан хам каттароқ зиёфат мехмони бўламиз. Бу сўзларга кучук ишонқирамай:  - Яна менга ёлғон гапираяпсан. Аммо хўроз: - Йўқ, бу гал ёлғон йўқ. Бу галгиси қатъий. Чунки, бу сафар хўжайиннинг ўзи вафот этади.  Молига келиши керак бўлган бу бало энди ўзининг бошига келади. Унинг ортидан маъракалар қилиниб, ошлар пиширилади, ортганини бизга тўкишади. Бу сўзларни эшитган одам ўзини қўярга жой топа олмай қолади. Ўнгга сўлга ўзини урар экан, бу балони олдини ола олмаслигини тушунади. Шу кеча у хасталаниб тонгга яқин қазо қилади. Унинг ортидан пиширилган овқатлар дастурхонга тортилади. Қолдиқлари эса хайвонларга тўкилади. Бу орада хўроз:  - Инсонлар, молларига келган балога афсус чекиб ох урадилар. Афсуски, бундан хам мен учун бир хайр бордир, деб ўйламайдилар хам. Аллохнинг берган тақдирига шукр этмай, ношудлик қиладилар. Сўнгра молларига келган бало жонларига келади, аммо кейинги пушаймондан фойда йўқ ! 🕊
Показать полностью ...
35 027
803
Ҳар тонг уйғонганизда ўзингизга шундай денг: "Бугун ҳаётимдаги энг яхши кунлардан бири бўлади" Бунга ёмон об-ҳаво ҳам, бошқаларнинг ёмон хулқлари ҳам тўсиқ бўлмасин! 🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌 🕊🌿БУГУН 23 апрель, СЕШАНБА ХАЙРЛИ ТОНГ! +30° +18°☁️ Тонги ибодатлар, зикр ва дуоларингиз қабул бўлсин! Кун давомида яхши кайфият, омад ва хайрли ишлар ҳамроҳ бўлсин! @Jaloliddinrumiyy🕊

IMG_9349.MP4

57 440
2 253
УЧ ДЎСТ Бир кишининг учта дўсти бор экан... У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан... ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса ~ унчалик иноқ бўлмаса ҳам кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди... Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам... Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди... Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН* қилинаётгани ва агар АЙБСИЗ*лигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди... ....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди... ....ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз -- дод қилибди.. Иккинчи дўсти эса: --- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, ~ дебди... .... Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди... .... Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол -- аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти: --- "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ* эканлигингга ВАКИЛ бўламан, ~ дебди... БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ бизнинг пулимиз, мол -- дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда.. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)... ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади.. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси - (ҚАБР) гача олиб бориб, қайтадилар... УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган ~ "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир..Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ* бўладиган ва биз билан бирга кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир... 🍃 УЧИНЧИ ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ БИЛАН ИНОҚРОҚ ВА АЛЛОҲГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАЙЛИК..!!! 🕊
Показать полностью ...
37 930
960
Ҳеч қачон кеч қолмадингиз! Бир неча марта йўлдан қайтган бўлсангиз ҳам, бир неча марта йўлдан қайтарилган бўлсангиз ҳам, дунёнинг барча гуноҳларини орқалаб олган бўлсангиз ҳам, ҳаётингиздаги ҳар нарсада ўзингизни айбдор ҳис қилсангиз ҳам, ўзингизни "Қалбингиз" тарафидан қабул этилишингизга ишонмасангиз ҳам, сиз "Ўзингизга, Қалбингизга" қараб юринг! Ҳеч ким сизга ишонмаса ҳам, сиз ўзингизга ишонинг. ✍️Мавлоно Жалолиддин Румий. 🕊

IMG_9345.MOV

18 535
365
Олим ва йигит 🕊 Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди… Йигит: - Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми? Олим: - Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга қодирман. Йигит: - Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишдан ожиз қолган эдилар. Олим: - Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан. Йигит: - Менинг учта саволим бор. Булар қуйидагилар: 1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг. 2. Тақдир нимадир? 3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми? Саволлар тугар экан, олим киши бирдан рўпарасидаги йигитнинг юзига қаттиқ тарсаки тортиб юборди. Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди. - Нима учун мендан ғазабланаяпсиз? - Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир. - Сизни тушунмадим. - Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг? - Албатта оғриқни ҳис қилдим. - Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми? - Албатта. - У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи! - Қандай қилиб? Бунга қодир эмасман-ку. Шунда олим йигитчага бундай деди: - Бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир бўлолмасак-да, Унинг борлигини ҳис этамиз… Олим сўзида давом этди: - Ўтган кеча менинг сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг? Йигит: - Йўқ. Олим: - Қачондир мен сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида ўйлаганмидинг? Йигит: - Йўқ. Олим: - Мана шу тақдир бўлади! Яна олим деди: - Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган? Йигит: - Теридан. Олим: - Юзинг-чи? У нимадан яратилган? Йигит: - У ҳам теридан яратилган. Олим: - Юзингга тарсаки туширганимдан сўнг нимани ҳис этдинг? Йигит: Оғриқни. Шунда олим деди: - Шайтон ва жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан жаҳаннам шайтон учун ниҳоятда азобли жой бўлади. 🕊
Показать полностью ...
26 760
522
🕋🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ🕌 Бугун 22-апрель, Душанба!🦋 +28°+18°☁️ Муборак Душанба кунининг фазилатларини биласизми?! 🕋 Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар . 🥀Душанбада бандалар кечирилади. Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. 🍃 ✅Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун. Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар. ✅Душанба рўза кунидир. (Имом Муслим, Имом Термизий). 🤲🏻Шундай экан, ушбу улуғ кунда эзгу амал дафтаримиз қилиш яхшиликларга тўлсин! 🍃
Показать полностью ...

IMG_9341.MOV

24 719
679
🕋🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ🕌 Бугун 22-апрель, Душанба!🦋 +28°+18°☁️ Муборак Душанба кунининг фазилатларини биласизми?! 🕋 Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар . 🥀Душанбада бандалар кечирилади. Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. 🍃 ✅Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун. Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар. ✅Душанба рўза кунидир. (Имом Муслим, Имом Термизий). 🤲🏻Шундай экан, ушбу улуғ кунда эзгу амал дафтаримиз қилиш яхшиликларга тўлсин! 🍃
Показать полностью ...
11 811
1 347
Синашда давом этаман... 🥀 "Бир гўзални учратдим. Унга уйланмоқ истайман. У шу қадар дилбарки, кўзларига маҳлиё бўлдим," дебди бир ўғил отасига. "Албатта, ўғлим, кел, унинг қўлини сўраймиз. Маъқул келсак, унга уйланасан," жавоб берди ота. Ўғли таъриф этган гўзални кўргач, ота айниб қолиб, ўғлига у бу қизга номуносиблигини, бу дилбарга ўзи уйланишини айтибди. "У мендек кўпни кўрган, қадрига ета оладиган инсонга муносиб," дебди ота. Отасининг муносабатидан ҳайратга тушган ўғил падари билан талашиб кетибди. Кўзлари сўқирлашган жигарлар муаммога муроса излаб қози ҳузурига келишибди. Масалани тинглаган қози дилбар тўғрисидаги таърифлардан сўнг бу жононни кўрмоқ истагида қизни маҳкамага чақиртирибди. Унинг ҳуснини кўргач, отага ҳам, ўғилга ҳам дағдаға қилиб, уларни ҳайдаб юборибди. "Бу гўзал санларга ўхшаган ахмоқлар учун яратилмаган. У менингдек нуфузли одам учун Яратганнинг ҳадясидир," дебди. Учала ошиқлар курашиб - талашиб, ечим излаб вазирнинг олдига келишибди. Вазирнинг ҳам қизга ишқи тушиб, худбин ошиқларни покиза қиз номига доғ туширишда айблаб, жазога буюрибди. "Бу ойчехрага фақатгина вазирлар билан яшамоқ ярашади. Сен яланг оёқларга унга уйланишга йўл бўлсин," дебди. Аммо, бу гап-сўзлардан ҳабар топган шахзода вазирни ҳам қўшиб, жазога тортибди. "Бундай гўзаллар фақатгина шаҳзодаларга ярашгай," деб вазирни ҳам доғда қолдирибди. Бу бахс-мунозараларга гувоҳ, сукут сақлаб турган гўзал эса тўсатдан қаҳ-қаҳ отиб кулибди. "Кимга турмушга чиқишни ўзим ҳал қиламан. Менинг шартим бор - мен югурганда ким менга етиб олиб, ушласа, мен ўшаникиман!" дебди қиз. Шундай деб ҳаммани кўнглини ўғирлаган қиз чопиб кетибди. Нафс ва худбинлик қули бўлган, бир-бирини босиб-янчиб чопаётган ўғил, ота, қози, вазир ва шаҳзода кўп ўтмай чуқур бир ўрага тушиб кетишибди. Шунда қиз ўранинг бошига келибди ва уларга жилмайиб қарабди. "Менинг кимлигимни сўрамай ортимдан югурдингиз. Менинг исмим Дунё! Айтишларича, менга эришиш учун ҳатто ота ўғлини, ўғил отани, жигар жигарни ўлдиришга, одамлар бир-бирларини ҳар нима қилишга тайёр эканлар. Лекин охир-оқибат уларнинг бу ҳоҳиши мана шу - сиз ётган қабрда, кеч бўлганида якун топади. Мен эса одамларни синашда яна давом этаман!" дебди дилбар. @Jaloliddinrumiyy🕊
Показать полностью ...
28 010
490
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азиз тасаввуф иштиёқмандлари! Мавлоно Румий, Шамс Табризий ва Ҳожа Аҳмад Ясаввий, Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳулар ҳикматлари, асарларидан баҳраманд бўлиб боришни истасангиз қуйидаги ажойиб каналга обуна бўлишингизни таклиф этамиз! Бир яхши ижодкор укамизнинг канали. ЭНГ ҚИЗИҒИ БУ КАНАЛДА “МАЪНАВИЙ МАСНАВИЙ” АСАРИДАН ШАРҲЛАР БЕРИЛЯПТИ! Барчамизни Муҳаббатига ошно қилсин!
Ozod Qushlar 🌿
Ўз қафасларини синдириб, Аллоҳ сари учиб бораётган озод қушлар учун! 06.02.2023
9 331
23
САОДАТ КЎПРИГИ 🥀Мен олтмиш яшар қизман. Уч авлод устида кўприк бўлиб умрим ўтди. Муҳаббат нималигини, турмушга чиқиш нелигини билмай ўтдим. Ўн ёшимда укамни кўтарар, унга қўшиқлар айтиб берар эдим. Ўттиз ёшимда шу укам уйланди. Энди унинг болаларини кўтара бошладим. Унинг болалари ҳам уйланди. Энди ҳориган кўксим устида уларнинг болалари ётар эди. Қолган умрим шулар билан ўтади шекилли... 🥀 Сиз олтмиш йил чанқоқ ҳолда қирғоқда яшаш нелигини билмайсиз. Буни англашингиз мумкин эмас. Чунки сиз буни тажриба қилиб кўрмагансиз. Ёшлигимда эркаклар кўча, мактаб учун яратилган. Аёллар эса ошхона учун яратилган дейишар эди. Отамнинг иқтисодий ҳолатлари ўртача эди. Фарзандларини универститетда ўқитишни орзу қилар эдилар. Онам вафот этганларидан сўнг бу орзунинг бадали мен бўлдим. Уйдан чиқа олмай қолдим. Пиширар эдим, ювар эдим, кафелларни артар эдим. Қисқаси ходимага бериладиган маошни сақлаб қолиб отамга ёрдам берар ва унинг орзуларини амалга ошишига кўмаклашар эдим. Ёш авлод универститетга кириши, таълим олиши ва "биз эркаклармиз" дейиши учун гўшт ва қонидан тўлайдиган тўлов бўлдим. Мен бу фидокорликдан бахтиёр эдим. Мен кўксимда тарбия топган уч авлоднинг бокира онаси эдим. Аммо ҳозир атрофимдаги олам ўзгариб қолган. Ўзимни бегона оламдаги бегона инсондек ҳис қилаяпман. Бунда сафсата, ғурур, севги, худосизлик ва бойлик лиқ тўла. Ўзим тарбия қилган, ёшлигимни ва умримни уларга берган қизлар ва болалар менга бир буюм ва эски нарса сингари боқишади. Мени масхара қилишади. Чунки мен уларнинг замонидан, сиёсатдан, севгидан бехабарман. Устимдан кулишади. Ошхонадаги ҳукмронлигим ҳам тугаган. Уни янги ошпаз эгаллаган. Дераза олдига келиб ҳеч кимга сездирмасдан йиғлаб оламан. Битта нарсага эга бўлишни ҳоҳлар эдим. У қадр... Аммо шунга ҳам эга бўла олмадим. Қанчалар бахтсизман...! -------------------------- Доктор Мустафо Маҳмуд бу аёлга жавоб беради: "Азиз она! Замонадан, сиёсатдан ва муҳаббатдан хабардор қизларингиз аслида муҳаббатдан ҳеч нарсани тушунмас экан. Улар сизга хизматкор бўлишга ҳам лойиқ эмаслар. Муҳаббат бу сиз, эй она! Сиз шарафсиз, фидокорликсиз ва фазилатсиз. Сиз янги авлод учун тўлов бўлишга рози бўлдингиз. Улар сизнинг қўлингиздан олган илм, маданият ва ҳуррият сармоясига бадал бўлдингиз. Бу сафсаталар бариси сизнинг дастурхонингиздаги увоқлардир. 🌹 Агар улардан азият кўрган бўлсангиз, улар сизга оқ бўлишган бўлса сиз уларни кечиринг. Бу пайғамбарлар одати ва зийнатидир . Сизга буюк нарса бунёд қилган аёл эканингизни ҳис қилишингизни ўзи кифоя қилади. 🌹 Мен сизга таъзим қилиб қўлингизни ўпаман, эй покиза Марям! Мустафо Маҳмуднинг "Ошиқлар эътирофи" китобидан. 🕊
Показать полностью ...
17 439
228
Ҳазрати Мавлонони бир тантанали йиғинга таклиф қилишди.У ерга мамлакатнинг энг зиёли ва бадавлат кишилари йиғилди. Кун ярмига борганда Мавлонодан бир зодагон сўради:"Ҳазрати Мавлоно,биз сизга қандай ишонайлик,Аллоҳ қалбларда дeйсизу, яна у ягонадир дeйсиз"! Ҳазрат дастурхондан 10 дона пиёла олди ва сув қуя бошлади. Пиёлалар лим бўлгач ҳазрат дeдилар,"Мана қаранг бу 10 пиёлада 10 та қуёшнинг акси бор,айтингчи бу билан қуёш 10 та бўлиб қолдими!" 🌺 Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🌿

IMG_9336.MP4

18 849
260
ОРҚАГА ТАШЛА Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди: – Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман. Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди: – Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан. – Қанақа тош? – Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер. Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди. Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди: – Анавини кўтар-чи. Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди. – Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб. – Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма. Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар. – Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда. Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади. – Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг. Юлдуз ЎТКИРХОН қизи тайёрлади. 🕊
Показать полностью ...
32 281
994
🌥Мана яна тонг отди дунёга қаранг, 🌺Ҳаёт манзараси турфа ранг-баранг. 🌷Баъзан мушкул бўлса уйғониб олиш, 🕌Бизни Яратгандан куч-қувват сўранг. 🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌 ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ ХАЙРЛИ ТОНГ❗️ Бугун 21 апрель, Якшанба! +29°+16°🌦️ 🕋Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲 Дам олиш кунингиз хайрли, саодатли ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🕊
Показать полностью ...

IMG_9334.MP4

41 167
1 385
ХОЛИҚ ЗОТНИНГ МЎЪЖИЗАСИ Фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлса-да, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривояти). Хурмо таркибида 23 хил аминокислота бор. Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади. Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради. Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26–55 фоиз) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди. Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди. Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одамнинг суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийга эҳтиёжи қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин. Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир. @Jaloliddinrumiyy🕊
Показать полностью ...

IMG_9325.MP4

33 883
1 245
Кейин пушаймон бўлмаслик учун, Хурсандлигингда сўз берма. Хафалигингда жавоб берма. Жаҳлинг борида қарор чиқарма… ✍️Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🌿

IMG_9321.MP4

21 263
503
Ибодатларнинг даражалари Исломда ибодатлар аҳамиятига кўра даражаланади. Биринчи галда, ҳаромдан сақланиш туради. Ҳаромга учраган киши дарҳол ундан юз ўгирса Аллоҳ унинг имониниқувватлайди. Ҳаромдан тийилиш энг афзал ибодатдир. Зеро, Исломда ҳеч ким осий бўлиб туғилмайди. Кейингиси, фарзларни ибодатларни бажаришдир. Уларни тарк этиш гуноҳдир. Чунки фарзлар Аллоҳнинг буйруқларидир. Фарзлар унутилган, ҳаром кенг тарқалган замонда бу ишни маҳкам тутган кишининг даражаси яна ҳам баланд, ажри улуғ бўлади. Учинчиси, ҳаромга яқин бўлган макруҳлардан тийилиш. Ҳатто бу иш вожибдан ҳам аҳамиятлидир. Тўртинчиси, вожиб амаллар. Улар фарздан кейин тургани боис бажаришнинг савоби улуғ. Бешинчиси, танзиҳи макруҳ (ҳалолга яқин ишлар)дан ҳам эҳтиёт бўлишдир. Олтинчиси, таъкидланган суннатлар. Уларни тарк қилиш гуноҳ бўлмаса-да, узрсиз давомли қилмай юриш яхши эмас. Еттинчиси, нафл ва мустаҳаблар. Бу ишлар одамнинг ихтиёрида. Қилмаса гуноҳ йўқ. Аммо қилса ажр бор. 🍃
Показать полностью ...
17 900
272
🕌Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ . 🌹БУГУН 20 апрель, ШАНБА!🌿 +28°+17°☁️ Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизлар! 🕊Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин. Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи... Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин. 📿Субҳаналлоҳ... 📿Алҳамдулиллаҳ... 📿Лаа илаҳа иллаллоҳ... 📿Аллоҳу Акбар... @Jaloliddinrumiyy🕊

IMG_9316.MP4

65 159
2 286
Бир киши олимдан сўради: 🍃 - Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади? Олим унга жавоб берди: - Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан! @Jaloliddinrumiyy🕊
34 943
1 137
БИЛАСИЗМИ? Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари: 1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи. Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта. 2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир. 3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат келганида сур чаладилар. 4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор фаришта. Булар улуғ фаришталардир. 🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊 Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси: 📝 Кироман - Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади. 🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊 Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар. 🕊
Показать полностью ...
20 790
501
Бир бой киши маҳалласида ўзи учун катта қаср қурдирди. Қаср битганидан кейин бутун маҳалла аҳлини чақириб, дастурхон ёзиб зиёфат берди. Зиёфат дастурхонига қарию-ёш, хотину-эркак, ақиллию-девона барча-барчани даъват этди. Ҳар бир маҳалла-кўчанинг "девона"си бўлганидек, бу маҳалланинг ҳам бир "девона" (хароботий) си бор эди. Зиёфат тугагандан сўнг аҳоли тарқалар экан, бой хизматкорларига: -"Девонага айтинглар, бу қасрдан кўнглига ёқган нарсани олсин!", деб буюрди. Девонанинг кўзи боғда боғлаб қўйилган оппоқ отга тушди, ва: -"Мана шу отни истайман", деди. У от эса бойнинг энг севимли отларидан эди. Шу сабабдан бой: -"Йўқ, бўлмайди! Бошқа нарсани истасин!", деди. Девона ҳам худди бой билан ўчакишгандай, оқ отни талаб қилиб туриб олди. Бой ҳам қатъиятлик билан: -"Йўқ, бу от ҳеч кимга берилмайди!", деди... Зиёфат тугаб, ҳамма уй-уйига тарқалаётган эди. Девона қасрдан ғамгин ва паришон ҳолда чиқиб кетаётиб, ўзига ўзи бир нарсалар деб ғўлдирар эди. "Девона"нинг ўзининг бундай тутиши бойнинг эътиборини тортди ва хизматкорларига: -"Бориб эшитиб кўрингларчи, бу "девона" нималар деб ғўлдираётган экан?", деди. У тинмасдан ушбу сўзларни такрорлар эди: -"Эй Аллоҳ, Сен истаганингда, у берган бўлар эди. Бой ўзи ким бўлибди ки бермаса?!" ... Хизматкорлар девонанинг айтган сўзларини бориб бойга етказишди. Шунда бой: -"Уни тезда орқага қайтаринглар ва истаган оқ отини бериб, уни хурсанд қилинглар!", деди. Отни унга беришди. Девона қўлида ўзи истаган оқ отни жиловини ушлаганча қасрдан чиқиб кетар экан, яна айни шаклда бир нарсаларни ғўлдираб кетаётган эди... Бой ҳайрон бўлиб, яна хизматкорларига: -" Бориб эшитиб кўрингларчи, бу сафар яна нималар деяётган экан?", деб буюрди. Хизматкорлар бойнинг олдига югуриб келиб, ҳайрат билан шундай дейишди: -"Биласизми хўжайин, у нима деди?! Хўш, нима деди? Эй Аллоҳ! Сен истадинг, у берди. Бой ўзи ким бўлибди ки бермаса?! Сен истадинг, у берди. Бой ўзи ким бўлибди ки бермасин?! Етарки, Сен истагин Роббим!"... Ҳар нарсага куч-қудрати етган Зот, мутлақо беради. Ё бериб туриб беради, ёки бермай туриб беради. Роббим сендан юбориладиган ҳар бир яхшиликка муҳтожмиз. Улуғ кунда, улуғ лаҳзаларда улуғ жойларда бизларни маҳрум қилма! 🍃
Показать полностью ...
34 163
732
🕋Кўнгиллар яқину, манзиллар узок, Бугун ҳаётмизу эртага тупроқ... Хол сўраб яшайлик дунёда, бироқ... Омонатни олиб қуймасдан АЛЛОҲ! 🌹🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🕌🌙 Бугун 19 апрель, +27°+16°☁️ 🤲Аллоҳ бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо изалаётганларга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин! 🍃 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...🌹 Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин. Омин🤲 @Jaloliddinrumiyy🕊
Показать полностью ...

IMG_9287.MP4

166 408
7 592
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: 🕌 «Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради». Ибн Ҳиббон ривоятида: «Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди. 🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃 «Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам улашинг… 🌙ХАЙРЛИ ТУН! ИБОДАТЛАР ҚАБУЛ БЎЛСИН!📿 @Jaloliddinrumiyy🕊
Показать полностью ...

IMG_9286.MP4

30 820
793
Кўнгил мажлисига кел. У ерда завқ бор, файз бор. Самога мансуб ва мақбул дўст ва ёр бор. ✍️Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🍃

IMG_9284.MP4

18 834
224
МЕҲНАТ ҲАМ ИБОДАТ, ҚАЧОНКИ... Ўзгаларга муҳтож бўлмаслик учун меҳнат қилиш инсоннинг фазилатидир. Aнас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинишича, Табукдан қайтаётган Жанобимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини қарши олган Саъд бин Муъоз (р.а.)га дедилар: – Эй Муъоз, қўлларингдаги ниманинг изи? Саъд бин Муъоз (р.а.) жавоб бердилар: – Ё Расулуллоҳ, кетмон чопиб, оиламни боқаяпман. Бу излар ўшандан... Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Муъоз (р.а.)нинг қўлларини ўпиб: – Бу қўлларни жаҳаннам оташи куйдирмайди, – дедилар... Кунларнинг бирида ёш йигитнинг эрта саҳардан ишга кетаётганини саҳобийлардан баъзилари ёқтирмай гапиришди. Улар орасида бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: – Ундай деманглар! Aгар у ишга бировга муҳтож бўлмаслик, ота-онаси ва оиласи аҳлини зориқтирмаслик учун кетаётган бўлса, ҳар қадами ибодат. Лекин агар нияти қўлга киритадиган пули билан мақтаниш, кайф суриш бўлса, унинг шериги шайтондир. Юқоридаги ривоятлардан маълум бўладики, мусулмон кишининг яхши ният билан меҳнат қилиши ибодат. “Меҳнат қилиш ҳам ибодат экан, намозга нима ҳожат”, деган тушунча хато, бундай дейиш билан кишининг иймони кетади. Зотан, меҳнатнинг ибодат ҳисобланиши намозларни тўкис адо этиш, ҳаромдан қочиш билан бўлади. Луқмасининг ҳалол бўлишини истаган киши қуйидаги беш нарсага диққат қилиши лозим: 1. Ризқ топиш ҳаракатида экан, Aллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни тарк этмаслик; 2. Даромад, фойда топиш учун кишиларни ранжитмаслик; 3. Ишга киришаркан, ўзи ва оиласи номусини ҳимоялашни ният қилиш; 4. Иш давомида ўзини ҳаддан ортиқ чарчатмаслик; 5. Меҳнатни фақат ризқ топиш сабабларидан деб билиш. Чунки кишига ризқни қилаётган меҳнати эмас, Aллоҳ таоло беради. “Ирфон” тақвимидан олинди. @Jaloliddinrumiyy🍃
Показать полностью ...
29 216
668
🌥Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади. 🕋🌹Ассалому Алайкум! Бугун 18 апрель, Пайшанба🕌🌺 +26°+15°☀️ Бир донишманд кишидан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди: «Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир». 🍃 Яшаётган ҳар бир кунинг Аллоҳнинг сенга ҳадясидир. Сен у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилмагин! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айт! 🕊
Показать полностью ...

IMG_9282.MP4

67 974
2 553
АЛДАГАНИ БОЛА ЯХШИМИ? Динимизда ёлғон қайтаришдан қайтарилган. Агар бирон кимса алдашда давом этаверса, илоҳий даргоҳда "каззоб” деб ёзиб қўйилиши таъкидланган. Шундай кишилар бор, улар ёши катталар билан муомала қилганда рост гапирадилар, лекин ўзлари билиб-билмай болаларни алдайдилар. Чунки болаларни алдашга жуда енгил қарайдилар. Аслида катталарга ёлғон гапириш қандай гуноҳ бўлса, болаларни алдаганда ҳам худди шундай гуноҳ ёзилади. Абдуллоҳ ибн Омирдан ривоят қилинади: бир куни онам мени чақирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимизда ўтиргандилар. Онам: Бери кел, сенга манавини бераман! дедилар. Шунда Расулуллоҳ сўрадилар: — Унга бермоқчи эмасдинг-а? — Мен унга хурмо бераман. Агар (хурмо) бермаганингда, сенга бир марта алдаганлик (гуноҳи) ёзиларди (Имом Абу Довуд ривоят қилган). Кимда-ким болага бирон нарса беришни ваъда қилиб, кейин сўзининг устидан чиқмаса, ёлғончи бўлади, гуноҳларни ёзиб турувчи фаришта унинг номаи аъмолига бир марта алдаганлик гуноҳини битиб қўяди. Зеро, ёш болага берилган ваъда катта одамга берилган ваъда билан баравар. “Ёш бола-ку, билиб ўтирибдими”, “Эсидан чиқиб кетади”, деб ўйлаш нотўғри. Ишга ёки бирон жойга кетаётиб фарзандига ваъда берган ота-она уйга қайтаётганида берган ваъдаси устидан чиқсин. Зеро, “Сенга зўр нарса опкеламан”, дея уйдан чиқиб кетган ота ёки она жигарбанди олдига қуруқ қўл билан қайтиб келиши унинг ёлғончилигига кифоя қилади. Агар бирон нарса олиб беролмайдиган бўлса, ваъда ҳам бермасин. Сўз бердими, гапида турсин. Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким бир болага: “Кел, (манавини) ол", деса-ю, кейин унга (ҳеч нарса) бермаса, ана ўша ёлғончиликдир” (Имом Аҳмад ривоят қилган). Болаларни алдаш оқибатида улар секин-аста ёлғончиликка ўрганиб боради. Қолаверса, ота-она фарзандини алдайверса, боланинг уларга бўлган ишончи сўнади. Бориб-бориб ота-она ўз боласи олдида субутсиз одамга айланади. Шундан кейин ота-онанинг фарзандига сўзиям ўтмайди. Бунга ўзлари сабабчи. Суяксиз тилдан чиққан ёлғон сўзлар, қуруқ ваъдалар оқибатида мурғак қалб соҳибларининг ота-оналарига ишончи қолмайди. Ота-она фарзандига: “Тўғри юр”, “Ёлғон гапирма”, “Бировнинг ҳақидан қўрқ", деб насиҳат қилиб туриб, ўзи алдаса, фарзанди кўз ўнгида ёлғон гапирса, оғиздан чиқаётган насиҳат ҳавога кетади, қилинган ваъзнинг фойдаси бўлмайди. Чунки бола қулоғи билан эшитган гапга эмас, кўзи билан кўрганига кўпроқ ишонади. Бир кишини кўчада биров чақирибди. Ўғил уйга кириб, Отасини кимдир чақираётганини айтибди. Ота ўғлига тайинлабди: – Адам уйда йўла, дигин. Қалбига гард юқмаган фарзанд чиқиб айтибди: — Адам айтяптила, уйда ҳич ким йўғакан!... Баъзи Ота-оналар фарзандлари одобсизлигидан хуноб бўладилар, тўғри йўлга сололмаётганларидан шикоят қиладилар. Аслида илгари фарзанд тарбиясига панжа ортидан қарашгани, алдашни, сўкишни, бировнинг ҳақидан ҳазар қилмасликни уларга ўзлари сингдириб боришгани эсларидан чиқиб қолади. Вақт ўтганидан кейин афсусланишдан наф йўқ. Қийшиқ ўсган дарахтни тўғрилаб бўлмайди. Унинг ўсишига навдалигидаёқ эътибор бериш керак. Агар боғбон (ота-она) ниҳолни яхши парвариш қилса, дарахт тўғри ўсади. "Бахтли ҳаёт сари" китобидан. 🍃
Показать полностью ...
24 489
385
Агар бир ерда қуриган дарахтни кўрсанг ва баҳор шамолидан файз олмаган бўлса, Айбни жон бағишлайдиган шамолдан деб билма. (Баҳор фаслида бир шамол эсиб, қишда ухлаган барча дарахтларни уйғотади. Чунки қуруқ "ўтинда" кўкариш истеъдоди йўқ. Шунингдек уммат орифларининг нафаси муборакларидан фойда ололмаганлар, ўзларида азалий қобилият тополмаганлардир) ✍️Мавлоно РУМИЙ @Jaloliddinrumiyy🍃

IMG_9274.MP4

17 480
174
ЁЛҒОН ГУНОҲИ КАБИРАДИР Гуноҳи кабира катта гуноҳ деган маънони англатади. Гуноҳи кабира—уни қилган одамга Қуръон ёки ҳадисда дўзахга кириш тайин қилинган гуноҳлар, шариатда ҳаддни жорий этишни тақозо қиладиган гуноҳлар, Аллоҳ таоло ман қилган ҳар бир иш. Аллоҳга ширк келтириш, одам ўлдириш, ота-онага оқ бўлиш, зино, ўғрилик, ароқхўрлик, ёлғон гапириш кабилар гуноҳи кабиралардир. Абдураҳмон ибн абу Бакрадан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта: “Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг катталарини айтайми?” дедилар. “Ҳа, эй Аллоҳнинг расули!” дейишди. “Аллоҳга ширк келитириш. Ота-онага оқ бўлиш”, дедилар. Сўнг ёнбошлаб ётган эдилар, ўтириб олдилар ва: “Огоҳ бўлинглар, ва ёлғон гап!” дедилар. Бу гапни қайта-қайта такрорлайвердилар, ҳатто “Сукут қилсайдилар”, дедим”. Бухорий ривоят қилган. Демак, киши Аллоҳга ширк келтиришдан қанчалик қўрқса, ота-онага оқ бўлишдан ҳам шунчалик қўрқиши ва ёлғон гап, тўқима бўҳтонлардан ҳам шунчалик даражада эҳтиёт бўлиши лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васллам бу ҳадисда гуноҳлар ҳақида хабар бермоқдалар. Ана шу учта катта гуноҳнинг бири ёлғон гап экан. 📚“Ёлғон” китобидан. 🍃
Показать полностью ...
23 110
407
Жаннатдан гул ўғирлаб, жаханнамда ўстира олмайсан. Жаханнамдам чўғ олиб, жаннатни ёқа олмайсан. 🌸 Сенинг йўлинг ёруғ ва тўғри бўлсинки. Аллоҳнинг адолат меъзонларига ҳеч зид бўлмасин. Бир йўлга кирдингми энди у йўлдаги ҳар-турдаги холатларни кўрмай ҳеч чиқа олмайсан. Бу ҳаёт «акс садо» кабидир. Нима деб гапирсанг ўзинга ўша акс садо қайтиб келаверади. Меҳр берган инсон албатта меҳр олади... 🍃 Қулга бало келмас, Ҳақ ёзмагунча! Ҳақ бало ёзмас, Қул (йўлдан) озмагунча! Ҳақ қулдан интиқом, Қул ила олур! Дину ирфон билмаган, Буни Қулдан (деб) билур... ✍️Мавлоно Жалолиддин Румий @Jaloliddinrumiyy🍃
Показать полностью ...

IMG_9261.MP4

25 346
553
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌 🕊ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋 📿ВА БАРАКАТУҲ🌺 Хайрли тонг! Бугун 17 апрель, чоршанба +23°+10°☀️ 🍃🌸 Замонавий илм-фаннинг тасдиқлашича, қуёш чиқишидан олдин барвақт уйғониш умрни узайтиради, ҳужайралар фаолиятини жонлантиради, инсон ақл-идрокини яхшилайди. Олимларнинг таъкидлашича, кечаси соат 22 дан тонгги 04 гача олти соат ухлаш кундузги 12 соат уйқуга тенг келади. Субҳаналлоҳ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намози учун барвақт уйғонишга буюрганлар. 🌹 «У Зот – сизлар учун кечани бир либос, уйқуни эса бир ором қилиб қўйган, кундузни эса (сизлар учун) қайта тирилиш қилган Зотдир» (Фурқон сураси, 47 оят). 🌼 Аллоҳ бугунимизни хайрли қилсин! @Jaloliddinrumiyy🕊
Показать полностью ...

IMG_9260.MP4

66 122
2 438
АХЛОҚИНГ БИЛАН БОЙ, ҚАНОАТИНГ БИЛАН БЕҲОЖАТ, ТАВОЗЕНГ БИЛАН УЛУҒВОР БЎЛ! 👳🏻‍♂️Бобо ўз набирасига деди: 🔷"Яхши кўрган инсонингни кўп мақтама! 🔸Роббисига итоат қилмайдиган билан бирга юрма! 🔸Мажлисларда кўп гапирма! 🔹Ўтирган ҳолингда салом берма! 🔸Сени ташлаб кетган дўстга яқин бўлишга интилма! 🔹Ўзингни хор қилма, такаббур ҳам бўлма! 🔸Ўта мулойим ҳам, ўта бешафқат ҳам бўлма! 🔹Ростгўй қасам ичмайди. 🔸Ишончли киши ўзини оқламайди. 🔹Ихлосли киши надомат қилмайди. 🔸Олийжаноб киши миннат қилмайди. 🔹Муҳаббат қилган малолланмайди. 🔸Сен бошқалар хоҳлагандек бўлма, балки қандай бўлсанг, шундайлигингча қол! 🔹Одамларни ҳурмат қилишинг уларга эҳтиёжинг борлигини англатмайди, балки ўз динингдан олган таълим-тарбиянгни намоён қилади. 🔸Ҳурмат қил, ҳурмат кўрасан! 🔹Ахлоқинг билан бой, қаноатинг билан беҳожат, тавозенг билан улуғвор бўл. 🔸Ортингдан гапирадиганга парво қилма, чунки у ҳақиқатда ортингдадир, сендан олдинда эмас. 🔹Одамларга Қуръондан қанча ўқиганинг ёки ёдлаганинг ҳақида гапириб ўтирма, уларнинг ўзлари сенда Қуръонни кўришсин. 🔸Очни таомлантир, етимга раҳм қил, ёмонлик қилганни кечир, ота-онангга яхшилик қил, қариндошлик алоқаларини тикла, барчага табассум эт. 🔹Қуръондан қанча ўқиганинг ёки ёдлаганинг муҳим эмас, муҳими Қуръон сенда қаергача етиб борганида. 🔸Кишиларга доимо хурсандчилик олиб киришга ҳаракат қил! 🕊
Показать полностью ...
36 404
1 190
Уильям Шекспир айтган эди : Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега? Чунки мен ҳеч қачон ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмаганман. Кутиш бу - азоб, ҳаёт эса қисқа. Шунинг учун ўз ҳаётингни сев, унга кулиб боқ.... гапиришдан олдин тингла... ёзишдан олдин ўйла .... пул сарфлашдан олдин ишлаб топ.... аразлашдан олдин кечир.... нафратланишдан олдин сев.... Ўлишдан олдин яша! 🌾 Энг ёмон соя - қўрқув.. Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик.. Энг қўрқинчли одам - ёлғончи.. Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад.. Энг катта бойлик - оқиллик.. Энг катта мерос - тарбия.. Энг катта куч - сабр.. Энг катта хазина - илм.. Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ.. Энг оғир меҳнат - ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ.. Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ.. Энг гўзал кўриниш - табассум.. Энг буюк неъмат - ИЙМОН, ИШОНЧ, УМИДдир! Энг яқин, энг ишончли дўст - АЛЛОҲдир.. 🕊
Показать полностью ...

IMG_9251.MP4

51 545
1 882
🌹Ассаламу Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ! ...АЛЛОҲИМ... 🌹 Қалбларимизга нур... ☘️Юзларимизга зиё... 🌹Ризқимизга кенглик... 🌱Ҳақда сабот... 🌹Нафсимизга ризо... ато эт! 🌱Бандаларинг қалбида бизга 🌹нисбатан муҳаббат жо айла! Бугун 16 апрель, Сешанба! +17°+13°🌧️☔️ "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ" Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин, қадрдон... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин! 🌿 Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🍃
Показать полностью ...

IMG_9245.MP4

78 683
2 967
Ҳеч бир азият абадиятга даҳлдор эмас, қоронғуликлар ичра тушган синов йўли ойдинликлар ҳукм сурган манзилларга олиб боради. Ноумид бўлманг, дуога қўл очиб Аллоҳдан сўрайверинг, ҳаммаси яхши бўлади, иншааллоҳ... 💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦 Сен кабилар кўп дема, дунёда сув мўл, аммо ҳеч бири Замзам бўлолмас. Кўнглинг ва қўлингдан чиқаётгани айни у каби бўлса, ҳеч бир булоқ бошида тавалло қилма. Зотан энди Исмоилнинг тавони бошқа чўлга урилмас, Ҳожар онамиз ҳам бошқа сувга зам зам демас... 💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦 Дуо Аллоҳга сўздир, асло эшитмас, дема. Бир исминг айтилса, лаббай дейсану, тўқсон тўққиз номи бор Зотни наҳот чорлай олмасанг, чақир, ҳар бир исмини айтиб чақир... Умму Амина 🍃
Показать полностью ...

IMG_9237.MP4

27 483
644
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ЁРДАМ СЎРАНГ! Эй ота, шуни яхши билингки, Аллоҳ таоло ҳидоят қилади ва болангиз тарбиясига ёрдам беришга қодир У Зотдир. Сиз ихлос ила Аллоҳ таолога юзланиб, фарзандингиз тарбиясига, унинг Ислом дини ёрдамчиси бўлишини сўранг. Шоир айтади: Шукр қилгил, сабр айла, Қисмат қайга йўллар бўлса. Ниятингга эришгайсан, Агар Аллоҳ қўллар бўлса! ФАРЗАНД ҲАҚҚИГА КЎП ДУО ҚИЛИНГ Ота-оналар фарзандлари тақво ва солиҳ амалларда бардавом бўлиши учун Аллоҳ таолога юзланиб, тинимсиз дуолар қилиши лозим. Олдингилар: “Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин” (Фурқон сураси, 74-оят), деб дуо қилишар эди. ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН ИСТИҒФОР АЙТИНГ Ота ўз зурриёди учун истиғфор айтиб, гуноҳларини мағфират этишини жаннатда бирга қилишини сўраб, дуо қилиши лозим. Аллоҳнинг пайғамбари Яқуб алайҳиссалом болалари учун истиғфор айтиб шундай дейди: “Албатта, Раббимдан сизларни мағфират қилишини сўрайман. Албатта, мағфират қилувчи ва меҳрибон зот Удир” (Юсуф сураси, 98-оят). ФАРЗАНДИНГИЗНИ ДУОИ БАД ҚИЛИШДАН САҚЛАНИНГ! Оталар фарзандларини дуои бад қилишдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Дуо ижобат бўладиган вақтга тўғри келиб қоладиган бўлса, бир умр афсус қилиб ўтишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ўз зиддингизга дуо қилманг, фарзандларингиз зиддига дуо қилманг, молу мулкингиз зиддига дуо қилманг. Яна Аллоҳдан ижобат бўладиган соатга тўғри келиб, дуоингиз қабул бўлиб қолмасин” (Имом Муслим ривояти). ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЛБИГА АЛЛОҲ ВА РАСУЛИГА НИСБАТАН МУҲАББАТ УЙҒОТИНГ Фарзандингизга Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилишни ўргатинг. Фарзандингизга: “Еяётган таомимиз, яшаётган уйимиз, миниб юрган машинамиз ва биздаги барча нарса Аллоҳникидир. Биз бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат Аллоҳнинг изни билангина бахт-саодатга эришишимиз мумкин, денг. "Исломда оила" китобидан. 🕊
Показать полностью ...
31 240
1 119
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Бугун 15 апрель, Душанба! +17°+13°🌧️☔️ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!! 🕌Аллоҳим барчамизга: ~ Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!! 🌺Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин Ин Ша Аллоҳ! 🌹Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🍃

IMG_9236.MP4

55 629
2 075
БИР ҚАДАМ ОЛДИНГА..... 1️⃣. Юқорига чиқишни астойдил хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади. 2️⃣. Эр ва ҳотин ҳудди кўз ва қўлга ўхшаши керак. Қўл оғриганда - кўз ёш тўкади. Кўз ёш тўкканда - қўл уларни артади. 3️⃣. Кетаётганни ушлаб қолма. Келаётганни ҳайдама. 4️⃣. Тез бу - секин. Аммо тўхтовсиз. 5️⃣. Ёмон одамни дўсти бўлгандан яхши одамни душмани бўлган яхши. 6️⃣. Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди. 7️⃣. Агар муаммони ечиш мумкин бўлса ҳавотирланишни кераги йўқ. Агар уни ечишни имкони бўлмаса ҳавотирланиш умуман фойдасиз. 8️⃣. Яхшилаб ўйлаб қарор қил. Қарор қилдингми, ўйлама! 9️⃣. Қуёш ҳалол одамларни билмайди. Қуёш ҳаромхўр одамларни ҳам танимайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган одам худди қуёшга ўхшайди. 1️⃣0️⃣. узоқ йўл ҳам кичик масофадан бошланади. 1️⃣1️⃣. Ётоқда ётган одам йиқилмайди. 1️⃣2️⃣. Биргина илиқ сўз уч совуқ ойни иситиб юбориши мумкин. 1️⃣3️⃣. Тентак ва аҳмоқларга йўл бўшат. 1️⃣4️⃣. Қўлингдан келганча ҳаракат қил. Кейин тақдирдан умид қил. 🍃
Показать полностью ...
30 429
656
Минг йил ўқисаму, мендан "нимани билдинг" деб сўрасалар, "хаддимни билдим" дейман. Мавлоно Румий. 🍃
26 177
455
🚸 Ёшлик пайтингда онанг бахтли бўлишинг учун баъзи бир нохуш ва дилни хира қиладиган хабарларни сендан яширар эди. Ҳозирда энди онангни бахтиёр қилиш учун безовта қилувчи хабарларни ундан яшириш навбати сенга келди. ☝️Ота-она худди икки кўз кабидир: бири ўнг, иккинчиси чап. Агар уларнинг биридан жудо бўлсанг, кўришинг хиралашади. Иккисини ҳам йўқотсанг, кўр бўлиб қоласан. Уларни икки кўзингни сақлаганингдек авайла! «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт» (Исро сураси, 24-оят). 🕊
Показать полностью ...
32 168
804
🕊Ассалому Алайкум!🕊 Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин! 🌹Омонат дунёда омон булинг! Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин. 🌺Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман! 🌸Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин! Якшанба дам олиш кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!! @Jaloliddinrumiyу🕊

IMG_3382.MP4

69 707
2 412
Жуфт танлашда математик ўлчов 🍃🌹🌱 "Ал жабр вал Муқобала" асарининг муаллифи, математика фанининг доҳийларидан бири бўлган Муҳаммад ибн Мусо Хоразмийнинг олдига шогирдларидан бири келиб, уйланмоқчи эканини айтибди. 🌺 — Қандай қиз танласам маъқул?! -, деб сўрабди. 🍃 Шунда Хоразмий: 🍃 — Дини учун бирни қўясан; - ҳуснли бўлса бирнинг ёнига сифр, яъни ноль қўясан. 10 бўлади! - агар насабли бўлса яна битта сифр қўясан, 100 бўлади! - агар молу давлатли бўлса яна битта сифр қўясан 1000 бўлади! Агар 1000нинг бошидаги бир сонини олиб қўйсанг, қолган ноллар ҳеч нарсани ифода қилмайди. ДЕМАК СЕН ДИНДОРИНИ ТАНЛА!, деб жавоб берибди. 🌿 💬 Қаранг қандай гўзал ҳикмат! Биз яшашни ғарбнинг беҳаёлик устига қурилган маданиятидан эмас, ўзимизнинг улуғ аждодларимиздан ўрганмоғимиз керак. 🍃
Показать полностью ...

IMG_3369.MOV

36 188
1 065
ЯРМИ ЁДЛАНГАН ҚОИДА Ўқитувчи дарсда бошланғич синф ўқувчиларига “Доимо рост гапиришинг ва ғазабланмаслигинг керак” деган қоидани ўргатди. Кейинги дарсда барча ўқувчилар уни ёдлаганларини айтишди. Ўқитувчи яна бошқа қоида ўргатди, уни ҳам ёдлашни топширди. Фақат бир бола олдингисини ҳали яхши ўрганмаганини айтганида аччиқланди: – Бир ҳафта ўтди. Ҳамма болалар берилган вазифани бажариб бўлишди. Битта сен қолдинг. Болакай ерга қаради. – Устоз, сиз талаб қилган қоиданинг ярмини ёдладим, – деди секингина. – Рост сўзлашни ўргандим ва бундан буён ёлғон гапирмайман. Аммо жаҳлимни босолмаяпман. Кимдир менга ёқмайдиган иш қилса ёки ўзим хоҳламайдиган нарса бўлса, аччиғим чиқади. Ғазабимни босишни ҳам ўрганиб олганимдан кейин, албатта, бошқа қоидаларни ҳам ўзлаштираман. Ўқитувчи бир муддат жим қолди. Кейин болани бағрига босди. – Сен дарсларни шундай усулда ўрганасанми?! – деди ва афсусли оҳангда давом этди. – Болалар-ку, ҳали кичкина, катта одам бўлатуриб, ўзим ҳам бу қоида замирида қандай маъно ётганини ўйламабман. Қоиданинг сен ўзлаштирган биринчи ярми ҳам бутун умрга татийдиган фазилатдир... Абдуллоҳ ибн Масъуддан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рост гапиринглар, чунки ростгўйлик яхшиликларга бошлайди, яхшиликлар эса жаннатга йўллайди. Киши доим рост гапирса, у Аллоҳ таоло наздида ростгўй (сиддиқ) деб ёзиб қўйилади. Ёлғон гапиришдан сақланинг, чунки ёлғон гапириш гуноҳларга олиб боради, гуноҳ эса дўзахга йўллайди. Киши ёлғон гапираверса, Аллоҳ наздида ёлғончи (каззоб) деб ёзиб қўйилади”, дедилар» (Имом Бухорий).
Показать полностью ...
29 137
522
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹 🌷ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!🍃 13.04.2024 +22°+16°🌧️💦 Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин! 🍃 Илохим ҳар бирингизнинг Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, Юзингиз ТАБАССУМни, Хонадонингиз БАРАКАни, Ҳамёнингиз ДАРОМАДни, Қалбингиз ИЙМОНни, Танингиз САЛОМАТЛИКни, Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин! Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🕊

IMG_3151.MP4

64 542
2 169
Ҳазрат Умар ибн Хаттобнинг (розияллоҳу анҳу) ёш ўғиллари кўчада болалар билан ўйнар эди. Боланинг кўйлагига бир неча ямоқ солинган бўлиб, тенг­қурлари унинг устидан кулишди. "Отанг амирул мўминин бўлса-ю, сен шундай йиртиқ-ямоқ кийимда юрсанг", деб камситишди. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ўғиллари бундан жуда хафа бўлди. Отасининг ҳузурига бориб: – Болалар кийимимдаги ямоқларни кўриб, устимдан кулишяпти, – деб бўлган воқеани сўзлаб берди. Шунда Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ўғлига: – Хазиначига бориб, хазинадан бир кийимлик мато берар экансиз, отам маошларидан олиб ўрнига қўяр эканлар, дегин, – деб тайинладилар. Ўғил хазиначининг олдига бориб амирул мўмининнинг сўзларини айтди. Хазиначи унга: – Агар отангиз маош олгунларича яшаб туришларига кафолат берсалар, сиз айтган матони бераман, – деди. Ўғил хазиначининг ҳеч нарса бермаcлигини тушунди. Оталари Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ҳузурларига бориб, хазиначи нима деб жавоб берганини айтди. Шунда Умари Одил: – Агар хазиначи сен айтган матони бериб юборганида эди, мен уни шу ондаёқ ишдан бўшатган бўлар эдим, – дедилар, сўнгра ўғилларига таскин бердилар. 🍃
Показать полностью ...
27 554
336
Ислом рукнлари 4️⃣0️⃣ фарз  Исломда 5 фарз бор Иймонда 7 фарз бор Намозда 12 фарз бор Тахоратда 4 фарз бор Таяммумда 4 фарз бор Ғуслда 3 фарз бор Амру маъруфда 1 фарз бор Нахий мункарда 1 фарз бор Хайзда 1 фарз бор Нифосда 1 фарз бор Илм излашда 1 фарз бор Исломдаги 5️⃣ фарз 1.Иймон 2.Намоз 3.Рўза 4.Закот 5.Хаж Иймондаги 7️⃣ фарз 1.Аллох Таолога иймон келтириш 2.Фаришталарга иймон келтириш 3.Аллохнинг китобларига иймон келтириш 4.Пайғамбарларига иймон келтириш 5.Қиёмат кунига иймон келтириш 6.Яхшилик ва ёмонлик хам Аллохдан эканлигига иймон келтириш 7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш Намоздаги 1️⃣2️⃣ фарз Намоздан ташқаридаги 6 фарз 1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетахоратликдан пок бўлиши 2.Жойи пок бўлиши 3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши 4.Қиблани топиши 5.Ният 6.Ўз вақтида ўқиш Намознинг ичидаги 6️⃣ фарз 1.Такбири тахрима (Дунё ишларини харом қилиб охират ишларини халол қилувчи такбир.Аллоху Акбар деб намозга кирилади) 2.Қиёмда туриш 3.Қироат қилиш 4.Руку 5.Сажда 6.Қаъдаи охир (Аттахиёти миқдорида ўтириш) Тахоратдаги 4️⃣ фарз 1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш 2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш 3.Бошнинг тўртдан бирига масх тортиш 4.Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш Таяммумнинг 4️⃣ фарзи 1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш 2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган,тупроқ,тош,қум кабилар) 3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш 4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш Ғуслдаги 3️⃣ фарз 1.Оғизга сув олиб ювиш 2.Бурунга сув олиб ювиш 3.Бутун баданга сув етказиб ювиш Амру маъруфда 1️⃣ фарз бор Яхши амалларни ўзи бажариб,бошқаларга хам буюриш Нахий мункарда 1️⃣ фарз бор Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни хам қайтариш Хайзда 1️⃣ фарз бор Хайз хукмларини билиш.Хайз кунларининг ози уч кун кўпи ўн кун.Хайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун,кўпининг чегараси йўқ.(Бир умр хайз кўрмаса,намоз ўқийверади) Хайз кунларида намоз ўқилмайди,рўза тутмайди,жинсий алоқа қилмайди.Хайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради,рўзасини тутади.Хайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди.Рўзанинг фазоларини тутади.Хайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди Мусхафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди. Илм излашда 1️⃣ фарз бор Илм излаш,ўқиш фарз. 🍃
Показать полностью ...
35 370
1 397
УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ 1️⃣. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди. 2️⃣. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак. 3️⃣. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш. 4️⃣. Секин-секин шошил. 5️⃣. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги. 6️⃣. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди. 7️⃣. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади. 8️⃣. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади. 9️⃣. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир. 1️⃣0️⃣. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла. 1️⃣1️⃣. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир. 1️⃣2️⃣. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан. 1️⃣3️⃣. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни такрорла. 1️⃣4️⃣. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар. 1️⃣5️⃣. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушёр туриб, тадоригингни кўриб қўй. 1️⃣6️⃣. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради. 1️⃣7️⃣. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади. 1️⃣8️⃣. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади. 1️⃣9️⃣. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади. “Бахтли ҳаёт сари” китобидан 🍃
Показать полностью ...
34 066
1 032
🕋📿Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌙🕌 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🍃🌹🌱🌷☘️🌺🌿💐🍀🌹🍃 🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин! 📿Шукрона айтамиз ўзинга минг бор,🌺 Қалблардан дардларни кетқазганинг учун.🍃 🕊Шукрона айтамиз🌸 эй парвардигор,📿 🕋Жумадан Жумага 🍃 етказганинг учун.✨ 🍃
Показать полностью ...

IMG_9216.MP4

105 491
4 030
Ҳазрати Али р.а айтадиларки: Қай бир аёлнинг кўзлари эркак зулмидан ёшланса, у эркакни ҳар қадамида фаришталар лаънатлайдилар... 🌷 Аллоҳнинг омонатидир аёл, йиғлатма.. Онадир, уйнинг жаннатидир аёл, йиғлатма... Синглинг, умр йўлдошинг, сирдошингдир, аёл йиғлатма... Сенинг авлодингни давом эттиргувчидир, аёл йиғлатма... Хайрли оқшом... 🍃

IMG_9207.MP4

27 628
919
Аёлнинг тўққиз нафси бир ақли, эркакнинг тўққиз ақли бир нафси бордир. Аёл бир ақли ила тўққиз нафсига соҳиб чиқа оларкан. Аммо эркак тўққиз ақли ила бир нафсига соҳиб чиқа олмас! Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий @Jaloliddinrumiyy🍃
27 653
736
ЗАЙТУН ЁҒИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ – Зайтун ёғи таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари – олеин кислотаси бор. У инсон организмидаги холестеринни парчалайди, қон томирлари деворини мустаҳкамлайди; – кишининг умумий соғлиғини тиклайди, турли касалликларга шифо бўлади. – зайтундаги линол кислотаси танадаги жароҳатлар тез битишига, кўз равшанлигига ёрдам беради; – юрак касалликлари (фалаж, хуруж) олдини олади, уларни самарали даволайди; – юракнинг ёш сақланишига сабаб бўлади, кексалар юрак фаолиятини яхшилайди; – артерия қон томирларини эгилувчан (эластик) қилади; – систолик, диастолик қон босимини пасайтиради; – қондаги холестерин миқдорини камайтиради, уни меъёрида ушлаб туради; – овқат ҳазм қилиш аъзоларига ижобий таъсир кўрсатади; – ошқозон, ичаклар, ошқозон ости бези, жигар фаолиятини яхшилайди; – ошқозон, ўн икки бармоқли ичакдаги яраларни тузатади; – ични равон қилади; – организм ёшаришига ёрдам беради; – зайтун ёғини ҳар куни истеъмол қилиш юрак-томир тизимидаги стенокардия, инфаркт, саратон, хусусан аёллардаги кўкрак саратони, қандли диабет, семириш касалликлари хавфини камайтиради; – зайтун ёғи инсоннинг ёш, навқирон кўринишига сабаб бўлади; – зайтун ёғи таркибидаги моддалар қондаги заҳарли холестерин, триглицирид миқдори ошиб кетишига йўл қўймайди; – суякни мустаҳкамлайди; – юқори артериал қон босимини меъёрлаштиради; – бавосир (геморрой) касаллигини даволайди; – руҳий касалликлар олдини олади. Жумладан, тушкунликни бартараф этади. Чунки зайтун ёғи инсонни руҳан кучли, бақувват қилади; – мия фаолиятини ривожлантиради, хотирани кучайтиради. Шунингдек, зайтун ёғи мия фаолияти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади; – қариликни секинлаштиради, Яратганнинг изни билан кишига узоқ умр бағишлайди; – зайтун ёғи терига суртилса, уни чиройли қилади; – зайтун ёғи лабга, қовоқларга суркаб турилса, лабни чиройли қилади, кўзни қувватлантиради; – соч, тирноқ ўсишига ижобий таъсир кўрсатади; – сочларни мустаҳкам, эгилувчан қилади (Бунинг учун зайтун ёғини истеъмол қилиш билан бирга сочларга суртиш керак); – терини тозалайди, унинг чиройини очади; – ўта қуруқ терини мулойим қилади; – зайтун ёғи овозни майин қилади; – тишни, милкни мустаҳкамлайди “Бахтли ҳаёт сари” китобидан. 🍃
Показать полностью ...
ЗАЙТУН ЁҒИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ
31 646
1 049
Рухсатингиз билан, шайхим, саволим бор эди. - Беравер. - Онам меникида оилам билан турадилар.. - Саволингни бер! - Онам меникида оилам билан турадилар.. - Саволингни бер, дедим! - Шайх, мен савол учун икки марта гап бошладим, сиз гапимни бўлиб яна савол сўраяпсиз? - Сен оиланг билан онангнинг уйида турибсан! Онанг эмас!Энди саволингни бер! - Бўлди, шайх, тушундим.... 🌷 ("Жонли диалоглар") 🍃
29 160
549
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌           🌺ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ 🦋         🌼ВА БАРОКАТУҲ!                    Хайрли тонг!!! - Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар. - Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲 Кунингиз мазмунли ўтсин! 🕊

file

50 334
1 338
#БИЛАСИЗМИ? ПАЙҒАМБАРЛАР ИСМЛАРИНИНГ МАЪНОЛАРИ 1. ( آدم ) Одам алайҳиссалом Маъноси: Ер, тупроқ. Инглиз тилида: Adam 2. ( نوح ) Нуҳ алайҳиссалом Маъноси: Ҳодий – ҳидоятга чақирувчи. Инглиз тилида: Noah 3. ( إدريس ) Идрис алайҳиссалом (Биринчи бўлиб қалам билан ёзганлар. Аллоҳ таоло бу зотни тўртинчи осмонга кўтариб қўйган) Маъноси: Асос солувчи ва бағишловчи Инглиз тилида: Enoch 4. ( هود ) Ҳуд алайҳиссалом Маъноси: Рафиқ – дўст. Тўрт араб пайғамбар: Ҳуд, Солиҳ, Шуайб, Муҳаммад алайҳиссолату вассаломларнинг бири. Инглиз тилида: Heber 5. ( صالح ) Солиҳ алайҳиссалом Маъноси: Солиҳ – салоҳиятли Инглиз тилида: Shelah 6. ( لوط ) Лут алайҳиссалом Маъноси: Беркинувчи, яширинувчи Инглиз тилида: Lot 7. ( إبراهيم ) Иброҳим алайҳиссалом Маъноси: Умматлар отаси. Инглиз тилида: Abraham 8. ( إسرائيل ) Исроил алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳ йўлида қаттиқ жидди жаҳд қилувчи, Муҳофаза қилувчи Инглиз тилида: Israel Ибронийча исми:(ياعقوبي) ёки (يعقوب). Маъноси: Эргашувчи, ўринбосар бўлувчи. 9. ( إسحق ) Исҳоқ алайҳиссалом 👇
Показать полностью ...
ПАЙҒАМБАРЛАР ИСМЛАРИНИНГ МАЪНОЛАРИ
1. ( آدم ) Одам алайҳиссалом Маъноси: Ер, тупроқ. Инглиз тилида: Adam 2. ( نوح ) Нуҳ алайҳиссалом Маъноси: Ҳодий – ҳидоятга чақирувчи. Инглиз тилида: Noah 3. ( إدريس ) Идрис алайҳиссалом (Биринчи бўлиб қалам билан ёзганлар. Аллоҳ таоло бу зотни тўртинчи осмонга кўтариб қўйган) Маъноси: Асос солувчи ва бағишловчи Инглиз тилида: Enoch 4. ( هود ) Ҳуд алайҳиссалом Маъноси: Рафиқ – дўст. Тўрт араб пайғамбар: Ҳуд, Солиҳ, Шуайб, Муҳаммад алайҳиссолату вассаломларнинг бири. Инглиз тилида: Heber 5. ( صالح ) Солиҳ алайҳиссалом…
28 530
790
Азиз диндошим! 🌙Рамазон хайити муборак бўлсин.. Барча эзгу ниятингизга етинг..🌺🌸✨ Сиз энг мукаррам инсонсиз, Ҳамиша ҳамма яқинингизга кераксиз ўзингизни эҳтиёт қилинг, Роббим мададкор бўлсин...🤲 @Jaloliddinrumiyy🍃

IMG_9189.MOV

136 522
5 828
🌺🌙🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТОҲ РАМАЗОН ХАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕌🌙📿 Яна бир неча йил шундай улуғ айёмларни кўриб юришимизни Аллоҳ таоло оила аъзоларимиз билан етказсин. Бу айёмдан гунохлардан пок бўлган холатда чиқишни муяссар қилсин. Келгуси йили Байтуллоҳ, Арафот, Муздалифа, Мино водиларида ибодатда бўлиб яқинлар ҳаққида дуода бўлиш бахтини насиб қилсин. Ҳайит айёми яна бир бор муборак бўлсин! @Jaloliddinrumiyy🍃

IMG_9182.MP4

323 973
14 385
​​«ХАР КЎНГИЛ БИР КАЪБАДИР» Мавлоно Жалолиддин Румий ёзадилар: «Каъба Озарнинг ўғли Иброҳим Ҳалилуллоҳ қурган иморат. КЎНГИЛ эса Азиз ва Жалил бўлган Аллоҳ таолонинг назаргоҳидир, (боқадиган еридир)...» Румий Ҳазратлари Каъбани камситаётганлари йўқ асло... Демоқчи бўлаяптики Каъба муқаддас бўлишига қарамай, моддий ашёлардан бино бўлган... Зарар кўрса, нураса, йиқилса уни таъмирлаш ёки янада мукаммал шаклда тиклаш мумкин... Аммо унинг ҳам мавжудлигига сабаб бўлган Инсоннинг Аллоҳ назаргоҳи ва иймон жилвагоҳи Кўнгли бир синса, таъмирлаш имконсиз... Бу «Ҳар кўнгил бир КАЪБАдир» деган сўзга Мавлоно Румийдан энг гўзал изоҳдир... 🍃 Кўнгил ҳақида сўзлар эканмиз, юракларимизни бир соғинч тўлдиради. Бу Энг ҳассос ва энг тоза ҚАЛБ соҳиби жаноби Пайғамбаримизнинг соғинчларидир... Сарвари коинот с.а.в ҳамиша болалар, хаста, кекса, кимсасиз, фақир, бева ,бечора кишиларнинг кўнглини олиб, барчага бирдек шавқат билан муносабатда бўлганлар... Бир байрамда ҳамма шоду- хуррам турган чоғида, ота-онаси йўқлигидан эзилиб, бир четда турган етим болага: - «Мен сенинг отангман, ўксинма » - деб ҳадялар берганлар... Кўнгилини олиш, етимлигини билдирмаслик учун кўчада ўша бола айтганидек туя бўлганлар... Тўрт оёқлаб, болани елкаларига миндириб, саллалари пешини жилов қилиб, «суворий»ларига тутқазган чексиз шафқату раҳматнинг тимсоли РОСУЛУЛЛОҲ с.а.в дир... 🍃 Кўнгил олишга шошилинг ! Сиз меҳр улашаётган кўнгилда Ул Беназир Аллоҳ барини кўриб тургувчидир. 🍃
Показать полностью ...
image
36 087
579
Эй ҳақиқатни излаётган инсон! Бу оғзингни боғла, яъни кўп емоқдан ва кўп демоқдан воз кеч. Чунки булар ҳақиқат олами учун фақатгина кўз боғидир. Ортиқча емоқ ва турли хил бўлмағур гаплар демоқ, маъно оламини мушоҳада қилмоқга тўсиқ бўлади. Мавлоно Жалолиддин Румий @Jaloliddinrumiyy🍃
20 421
245
#Bilasizmi? “Ҳасбуналлоҳу ва ниьмал вакил” зикрининг алоҳида хусусиятлари. - Ушбу дуо дуоларнинг фазл ва мартаба жиҳатидан энг буюкларидан; - Унда Аллоҳнинг ризоси яширинган; - Унда банда Аллоҳнинг ҳузурида заиф ва эҳтиёжманд экани, Аллоҳ билан эса барча мавжудотларнинг олдида беҳожат экани мавжуд; - Унда ишни Аллоҳга топшириш бор; - Унда Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилиш ила Унинг Ўзига суяниш билан зулм, ёмонлик ва қўрқинчни даф қилиш бор; - Унда Аллоҳ Унга суянган бандаларига Ўзи кифоя қилиши бор; - Унда дунё ва охират саодати муавжуд; - Унда енгиллик ва чигалликларнинг кушойиши бор; - Унда ризқни келтириш бор. Аллоҳ ҳақ таоло Унга дуо қилиб муножот қиладиган, ишларини Раббисига топширадиган ва фақатгина Унга суянадиган бандасини севади. Шу иши сабабли У бандасидан рози бўлади. Унга раҳмати ва карамини тортиқ қилади. Ҳузурида у бандасини даражасини кўтаради. Аллоҳ ҳақ таоло тилимиз ва дилимизни зикридан узмасин! Отабек Ғоибов 🍃
Показать полностью ...
25 057
652
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! БУГУН РАМАЗОНИ ШАРИФНИНГ СЎНГИ КУНИ!🕌 🕊Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ! 🍃 Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. 🌹 Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин.. 🌼 Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.. Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни паноҳида асрасин...!!! 🍃 Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин! 🌹🍃🌿🌱☘️🍃🍀🌹 @Jaloliddinrumiyy🌱
Показать полностью ...

IMG_9166.MP4

156 275
7 454
Афсуски сенинг қадрингни билмадик!🥀 Табиийки қадринг билмагач, қардингга етолмадик, эҳтироминг ўрнига қўя олмадик. Ғафлат билан биздан кўп хато-камчиликлар ўтди. Эй Ғаффор эгам! Биз гуноҳкор, ожиз қулларингни чексиз афвингга, ниҳоясиз фазлингга, ҳад-ҳудудсиз бўлган раҳматингга ол! Эй Буюк Мавлойим! Албатта сенинг аҳрор, аброр ва ақраб бўлган кўп солиҳ қулларинг бор. Аммо бизнинг, сендан ўзга сиғинадиган, ибодат қиладиган, сенга илтижо қилиб дуо қиладиган Роббимиз йўқ! Ўзинг бизларга раҳм қил. Сендан нима сўрашликни ҳам, қандай сўрашликни ҳам билмаймиз. Ўзинг биз ҳақимизда хайрли бўлганини карам қил!🤲🏻 Қолган ўн бир ойни ҳам, бизлар учун Рамазондек файзли ва барокатли қилиб бер ва ушбу Рамазон ойининг файз-барокати бизларни асло тарк этмасин! Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Jaloliddinrumiyy🕊
Показать полностью ...

IMG_9164.MOV

50 553
1 353
КИМ БОЙРОҚ Абдурахмон ибн Авф (р.а.) вафот этганларида, қолдирган бойлиги тахминан 3 103 000 000 олтин динор бўлган. 1 олтин динорда = 4,365 грамм олтин бўлса, у зотнинг жами бойлиги 3 103 000 000 X 4.365 X 39$ = 528 239 205 000 $ (528.2 млрд.$) ни ташкил қилган бўлади. Бугунги куннинг энг бой миллиардерларидан ҳисобланган Бел Гейтснинг бойлиги 2016 йилда 75 млрд. $ доллар бўлганлигини инобатга олса, ҳазрат Абдурахмон ибн Авф (р.а.) Бел Гейтсдан 7 баробарга бадавлатроқ бўлган экан. Ҳазрат Абдурахмон ибн Авфнинг (р.а.) тижоратдаги учта тамойили: 1. Тижорат фақат нақд савдода амалга оширилади. Молни сотиб олишда ҳам сотишда ҳам ўз пулидан фойдаланиш. (насия ёки қарз эвазига эмас). 2. Юқори даромад кўзламаслик ва молни йиғиб сақламаслик. Фойда ҳаттоки арзимас бўлсада сотганлар. Натижада, йирик пул айланмаси юзага келган. 3. Фақат ҳалоллик ва росгўйлик билан савдо қилганлар. У зот ҳеч қачон молнинг айбини яширмаганлар. Заррача айби бўлса ҳам харидорни огоҳлантирган. @Jaloliddinrumiyy🍃
Показать полностью ...
24 890
504
Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари бир куни уйга қайтсалар, ўғиллари маҳзун ҳолда ўтирарди. Сабабини сўраганларида, ўғиллари:  “Ҳeч гап йўқ”, дeб жавоб бeрди.  Ҳовлида бўрининг пўстини осиғлиқ турган eди, уни олиб устиларига ёпдилар ва қўлларини тeпага кўтариб, уввилай бошладилар. Отасининг бу ҳолини кўрган ўғил, кулиб юборди. Мавлоно: “Кўрдингми ўғлим? ” дeдилар. "Дунёда ғаму ташвиш, дарду ҳасратлар ҳам мана шунга ўхшайди. Бўри аслида жуда қўрқинчли, йиртқич ҳайвон. Лeкин сeн, пўстиннинг орқасида (ичида) отанг турганини билганинг учун, қўрқмадинг ва кулдинг. Шундай eкан, дунёда қандай ғаму кулфат, ташвишу дард бўлса ҳам уларнинг ортида Аллоҳ турганини билгин ва Унга ишонгин"! 🍃
Показать полностью ...
25 892
597
ГИПОТEЗА! Тасаввур қилинг, бир бой киши ҳар куни эрталаб соат бешда унинг олдига борсангиз, сизга бир миллион сўм беришга ваъда берди. Борармидингиз? Ёки бўлмаса, уйқучи эканингизни ёки уйғонгандан кейин бошқa ишингиз борлигини баҳона қилармидингиз? Ҳаёл қилиб кўринг, бир йил давомида ҳар куни ўша одамнинг олдига бордингиз ва ҳар боришингизда бир миллион сўм ишлаб олдингиз. Йил сўнгида 365 миллион сўм пул ишладингиз. Яна ҳаёл қилингки, ўша бир йилнинг охирида сизга ўлим етди. Сизни қабрга олиб кетишяпти. Ўзингизни шу ҳолатда тасаввур қилинг ва қуйидаги саволларга чин қалбдан жавоб бериб кўринг: Ёнингизда 365 миллион сўмингиз бўлиб, битта ҳам бомдод намозингиз бўлмаган ҳолда қабрга киришни хоҳлармидингиз? Ёки бир сўмингиз ҳам йўқ, аммо бунинг ўрнига 365 та бомдод намозингиз бўлишини истармидингиз? Тўғрисини айтиб, жавоб беринг! Қайси бири сиз билан қолиб, сизга фойда келтиради? Одамларнинг дунë матоҳи учун уйғонишларини, бироқ яхшилик тўплаш учун уйғонмасликларини қандай изоҳлай оласиз? Бундай одам ўлимга шубҳа билан қарайдими? Ёки қайта тирилишгами? Ёхуд Аллоҳ таолонинг борлигига шубҳа қиладими? Агар буларнинг ҳеч бирига шубҳа қилмасалар, ўлимнинг кутилмаганда келишини билган ҳолларида кўпчилик мусулмонларнинг ўлимга бепарволикларини қандай тушунтира оласиз? Аллоҳнинг бизни кузатиб тургани ва қудрат соҳиби эканини билиб туриб, бунга эътиборсизликларига нима дея оласиз? Эй бомдод намозига турмаëтган инсон, сиз менинг мана шу саволларимга жавоб беринг! «Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан. 🍃
Показать полностью ...
25 666
464
🕊🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУХ!!! БУГУН РАМАЗОНИ ШАРИФНИНГ ЙИГИРМА ТЎҚҚИЗИНЧИ КУНИ!🕌🍃 08.04.2024 +24°+13°☁️ Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек,қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот! Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла! 🤲🏻Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил! Илм билан бизни беҳожат эт!, 🌺Ҳилм билан безат! 🌸Тақво билан мукаррам; 🌼Офият ила гўзал қил! Бошланган янги ҳафта хайр ва барокатли ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🍃
Показать полностью ...

10000000_1177639940272609_6431734321784170855_n.mp4

97 972
4 027
«Онанг хизматингга муҳтож» Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Абул Ҳасан ал-Ҳарақоний ҳазратлари ривоят қиладилар: «Бир замонлар икки ака-ука бўлиб, уларнинг парваришга муҳтож онаси бор эди. Ҳар кеча улардан бири онасига қарар, бошқаси эса Тангри таолога ибодат қиларди. Бир оқшом ибодат билан машғул бўлган ўғил ўзи қилган ибодатдан олган файзи туфайли укасига: – Бу кеча ҳам онамга сен хизмат қил, мен ибодат қилай, – деди. Укаси рози бўлди. У ибодат қилаётиб саждада ухлаб қолди ва бир туш кўрди. Тушида бир овоз унга: «Укангни ёрлақадик, сени ҳам унинг ҳурмати учун эъзозладик», дебди. Шунда йигит: «Мен Тангри таолога ибодат қиляпман. Укам эса онамнинг хизматини қиляпти. Мени унинг қилган амали ҳаққи эъзозлаяпсизми?» дебди. Овоз унга: «Ҳа, сенинг қилаётган ибодатингга бизнинг эҳтиёжимиз йўқ. Лекин укангнинг онангга қилаётган хизматига онангнинг эҳтиёжи бор», деб жавоб берибди». Юсуф Товаслийнинг «Ҳикматлар хазинаси» китобидан 🍃
Показать полностью ...
32 790
905
Аллоҳ гўзалликдан, камолдан, жилвадан қай бирини истаса, шуни кўзга кўрсатади: ёқимли овоз, хушхабарлар, жўшқин, пурмаъно сўзлардан қайсини истаса қулоққа шуни эшиттиради. Жалолиддин Румий. @Jaloliddinrumiyy🕊

IMG_9143.MP4

20 612
431
Инсонларга хос хислат туфайли Жаброил алайҳиссалом Одам фарзанди бўлишни орзу қилган. Ўша етти хислат қуйидагилардир: 1. Жамоат билан беш вақт намоз ўқиш; 2. Олимлар мажлисида бўлиш; 3. Беморни зиёрат қилиш; 4. Жанозада ҳозир бўлиш, жаноза намозини ўқиш ва маййитни дафн этиш; 5. Сув ичириш; 6. Икки кишини яраштириш; 7. Қўшни ва етимни ҳурматлаш; Сен ҳам ана шу амалларни бажаришга ғайрат қил. Имом Шаъроний "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
Показать полностью ...
27 261
584
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! БУГУН РАМАЗОНИ ШАРИФНИНГ ЙИГИРМА САККИЗИНЧИ КУНИ!🕌 07.04.2024 +21°+8°☁️ 🕊🕌🌹🍃🌺 Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин. 🕊🕌🌸🕊🌹 Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи... Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин. 🕊🤲🏻🌺❄️🌹 Субҳаналлоҳ Алҳамдулиллаҳ Лаа илаҳа иллаллоҳ Аллоҳу Акбар @Jaloliddinrumiyy🕊

IMG_9135.MP4

46 503
1 684
Тунингиз_осуда_ўтсин! Уйқудан олдин ☘️ ОЯТАЛ КУРСИ ☘️ ИХЛОС ☘️ ФАЛАҚ ☘️ НОС сураларини ўқишни унутманг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ҳар куни мингта яхшилик касб қила олишдан ожизми?» – дедилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта яхшиликни қандай қила олиш мумкин?» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Юзта тасбеҳ айтса, мингта яхшилик ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», – дедилар. (Имом Муслим ривоят қилганлар). @Jaloliddinrumiyy🍃

IMG_9133.MP4

22 740
495
ИЛОҲИЙ ТАНБЕҲ Кўчада уст-боши кир, вужуди ниҳоятда озғин қизалоқ ўтган-кетганга тиланиб, садақа сўраётган эди. Қизалоқнинг увада кийимлари, иркит юз-қўллари кўзи тушган инсонни паришон қиларди. Тиланчи қизалоқ ёлвораётган кўчадан кўркам йигит ўтди. Бир қарашда қизча диққатини тортди, аммо орқасига ўгирилиб қарамади. Катта, ҳашамдор ҳовлисида уни бахтиёр ва ҳаловат ичида яшаётган оиласи, чиройли тузалган дастурхон кутарди. Лекин дастурхон бошида ўйлари бояги кўчада тиланчилик қилаётган қизалоққа тақалаверди. Ҳиссиётлари уни таъқиб этар, шу қизчага уч-тўрт сўм садақа бермагани учун ўзига ўзи эътирозлар қиларди. Сўнг эса айбдорликдан қочишнинг энг осон йўлини топди: Аллоҳга эътироз билдирди. Аллоҳим, Ўзинг ҳар нарсага қодирсан-ку, шугина қизалоққа раҳм қилсанг, уни муҳтожликдан халос қилсанг бўлмайдими?! Қалбининг туб-тубидан шундай илоҳий садо таралди: - Сени нега яратганим ва бунча мол-дунёни нега берганимни тафаккур қилмайсанми?! «Иймон ва ҳузун» китобидан. @Jaloliddinrumiyy🕊
Показать полностью ...
22 039
250
ЗЕҲН ВА ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРУВЧИ ОМИЛЛАР 1. Асал. Зуҳрий Ибн Журайжга: «Асал еб юр, чунки у хотира учун яхшидир», деган. 2. Сигир сути. Бир киши Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга кўп нарсаларни унутиб қўйишидан шикоят қилганида, у киши: «Сигир сутини ичиб юр. У юракка далда беради ва унутишни кетказади», деган эканлар. (Хатиб ривоят қилган). 3. Майиз. Зуҳрий: «Ким ҳадис ёдлашни истаса, майиз есин», деган. 4. Лубон (Дарахтдан олинадиган сутсимон модда, дарахтнинг шираси). Бир киши Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга унутувчанлигидан шикоят қилибди. Шунда у киши: «Лубон ичиб юр. Уни кечаси ивитиб қўйиб, эрталаб оч қоринга бир хўпламдан ичасан. У хотира пастлигини яхши даволайди», деган эканлар. 5. Мисвок. Қуръони Карим қироатидан аввал оғизни мисвок билан тозалаш тиловат одобларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни тозаловчи ва Роббни рози қилувчидир», деганлар. У оғизни ҳушбўй қилади, нутқни равонлаштиради, ҳисни кучайтиради, уйқуни қочиради, овозни тиниқлаштиради ва балғамни олади. Зарнужий айтади: «Балғам ва ботлар камайган сари ҳофиза кучаяверади. Балғам кўпайиши унутишга олиб боради». 6. Замзам. Ўтган солиҳларимиз шифо, талаби илм ва бошқа улуғ мақсадларни ният қилиб, замзам сувини ичганлар. Замзам ичишдан олдин манфаатли илм сўраб дуо қилиш асарларда келган. Имом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ҳадис ёдлашда Имом Заҳабийдек бўлишни Аллоҳдан илтижо қилиб замзам ичганлар ва натижада у кишидан ҳам ўзиб кетганлар. Шуни таъкидлаш лозимки, юқорида айтиб ўтилган асал, сигир сути, майиз, лубон, мисвок ва замзам каби сабаблар Аллоҳ таоло тавфиқ бергандагина фойда беради. Уларни силоҳга қиёслаш мумкин. Қўлнинг моҳир ҳаракати бўлмаса, ҳар қандай зўр силоҳдан бирор иш чиқмайди. Худди шунга ўхшаш, мазкур емакларни тановул қилиш билан бирга, зеҳн ва хотира тўғри ҳамда тўхтовсиз ишлатилмас экан, уларнинг фақат чиқиндига айлангани қолади. Акс ҳолда бу егуликларни мўл-кўл истеъмол қилиб юрган кўпчилик ҳофизу олим бўлиб кетиши мумкин эди. Одинахон Муҳаммад Содиқнинг «Келинг, Қуръон ёдлаймиз» китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
Показать полностью ...
19 648
495
Рўза чоғида сабр қилгинки, Юсуф алайҳис салом каби Ишқ Мисри (шаҳри)га Азиз (подшо) бўласан! 🍃 Рўза, сени кун каби кўнгли ойдин, жони соф бир ҳолга келтиради. Сўнгра эса Подшоҳ билан учрашув кунида борлиғини қурбон этади, сени борлиқдан ва менликдан қутқаради. 🍃 Сен, жонинг ичра Қуръон нурини истамоқдасан. Шуни яхши билгинки, Рўза тўлиқ Қуръоннинг покиза нурининг сирридир. ✍️Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🍃
17 459
264
​Болаларни китобхон қилиш учун 10 та тавсия 1. Ўзингиз китоб, ўқиб ўрнак бўлинг; 2. Болангизга китоб ўқиб беринг; 3. Уйқуга ётишидан олдин эртак ёки ҳикоя ўқиб беринг; 4. Китоб ўқишнинг фойдалари ҳақида унга сўзлаб беринг; 5. Китоб ўқийдиган болалар билан дўстлаштиринг; 6. Китобдан чалғитиши мумкин бўлган нарсалар – ТВ, телефон, компьютер, планшетлардан меъёрида фойдаланишига рухсат беринг. Шунингдек, бу жиҳозлардан кам фойдаланиш билан ўзингиз ҳам ўрнак бўлинг; 7. Унга суратли, қизиқарли китоблар ҳадя қилинг; 8. Китоб ўқигани учун мукофотланг. Масалан, битта китобни ўқиб бўлсанг, фалон нарса олиб бераман ёки фалон жойга сайрга олиб бораман, деб унга хуш келадиган ваъдаларни беринг ва шартни бажарганда буни дарҳол, мамнуният ила амалга оширинг; 9. Кўп китоб ўқиб, илм ўрганиб, муваффақиятга эришган кишилар ҳақида фарзандингизга сўзлаб беринг; 10. Фарзандингиз билан китоб дўкони ва кутубхоналарга боринг. Ўзи истаган китобларни олиб беринг. ✍ Ғиёсиддин Юсуф 🍃
Показать полностью ...
27 459
591
🕊🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУХ!!! БУГУН 🌺РАМАЗОНИ ШАРИФНИНГ ЙИГИРМА ЕТТИНЧИ КУНИ !🕌🍃 06.04.2024 +16°+9°🌧️ 🤲🏻Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил! Илм билан бизни беҳожат эт!, 🌺Ҳилм билан безат! 🌸Тақво билан мукаррам; 🌼Офият ила гўзал қил! Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил! Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма! Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма! @Jaloliddinrumiyy🍃
Показать полностью ...

IMG_9105.MP4

90 264
3 302
ҚАДР КЕЧАСИ ДУОСИ Аллоҳумма иннака Ал-афуввун карим туҳиббул авфа фафу анний. (Аллоҳим! Сен афв қилгувчи Карим зотсан, афуни яхши кўрасан, қилишни яхши кўрасан, мени афв қилгин🤲🏻) 🍃

IMG_9104.MP4

30 677
843
​​​​ 📿 ҚАДР КЕЧАСИДА ДИЛДАН ДУО ҚИЛАЙЛИК!!! 🍃🤲🏻🕊🌹🕋🕌🤲🏻🕊🌺🤲🏻🕌🕋 Қадр кечаси дуоси: اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي "Аллоҳумма иннака аъфуввун туҳиббул аъфва фаъфу аънний". "Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимизни кечиргин". 🤲🏻АЛЛОҲИМ! Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин! 🤲🏻АЛЛОҲИМ! Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим! 🤲🏻АЛЛОҲИМ! Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир! Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма! 🤲🏻АЛЛОҲИМ! Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин! Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма! 🤲🏻АЛЛОҲИМ! Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, АЛЛОҲИМ! Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил! Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут! Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт! Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла! 🤲🏻АЛЛОҲИМ! Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз. • Бизларни солиҳ қулларингдан айла! • Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт! • Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер! • Ота-онамни Ўзинг авф эт! • Устозларимни раҳматингга ноил айла! • Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма! 🤲🏻АЛЛОҲИМ! • Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин! • Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин! • Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин! • Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин! • Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин! • Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин! • Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин! • Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик! 🤲🏻АЛЛОҲИМ! • Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин! • Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин! • Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла! 🤲🏻АЛЛОҲИМ! • Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, АЛЛОҲИМ! 🤲🏻АЛЛОҲИМ, БУ КЕЧАДА, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! • Ўзинг Қодиру мутлоқсан, АЛЛОҲИМ! Бироҳматика йа арҳамар роҳимийн! АМИЙН! АМИЙН! АМИЙН! 🤲 БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!! @Jaloliddinrumiyy 🕊
Показать полностью ...
image
74 455
3 251
САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ- ЖАВОБЛАР ❓Савол: Саҳарлик қилиш қандай амал? 💬 Жавоб: Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содикдан то қуёш ботгунча хеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам. ❓Савол: Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими? 💬 Жавоб: Йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас. ❓Савол: Саҳарликнинг охирги вақти қачон? 💬 Жавоб: Субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ. ❓Савол: Халқ орасида юрадиган «оқ ип билан қора ип ажрамагунча», «кесак отса кўринмагунча саҳарликқ қилса бўлади» деган гаплар тўғрими? 💬 Жавоб: Ояти каримада саҳарлик борасида келган оқ ип билан қора ип» жумласида одамлар ўйлаганидек хакикий оқ ва қора иплар эмас, балки «кун билан тун» назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва кора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар. Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруг ёки қоронғилигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди. ❓Савол: Ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси? 💬 Жавоб: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида «Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас самийъул алийм» (Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, бизлардан қабул айла. Албатта, Сен эшитувчи ва билувчи Зотсан), дер эдилар». Дорақутний ривоят қилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида «Заҳабаз-зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» (Чанқок кетди, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлди), дер эдилар» Байҳақий ривоят қилган. ❓Савол: Нималар билан ифторлик қилиш суннат? 💬 Жавоб: Пишган хурмо, хурмонинг қоқиси ёки ҳеч бўлмаса оддий сув билан ифторлик қилиш суннатдир. Хурмо бўлатуриб бошқа нарсалар билан оғиз очиш суннатга хилофдир. Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар топа олмаса, сув билан, чунки у покловчидир», дедилар. Табароний ривоят қилган. ❓Савол: Масжидда ифторлик қилса бўладими? 💬 Жавоб: Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида шом намозини масжидда жамоат билан ўқийман деб келганлар масжид ичида ифторликни қилишса бўлади. Лекин икки нарсанинг риояси қилинса, яхши бўлади: а) Киришдан аввал имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг «Масжидга бироз муддат эътикоф ниятида кириш ҳам эътикоф ўрнига ўтади», деган сўзларига биноан «Масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим», деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат беришган (Масжид ичида еб-ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар, ибодат жойида макруҳ иш қилишдан сақланган бўладилар. Қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар); б) Масжидни покиза сақлаш. Шунингдек, аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алий Қорининг «Миркотул мафотиҳ» китобидаги «Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир», деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирган. «Мўминнинг қалқони» китобидан. 🍃
Показать полностью ...
17 641
79
​​ОНАНГИЗНИ ИСМИНИ НИМА ДЕБ ЁЗГАНСИЗ? Саудиялик шайхлардан бири ҳикоя қилади: Ваазларимнинг бирида инсонлардан 8 кишини олдинга чиқишини сўрадим, ҳеч қандай тайёргарликсиз улар чиқишди. Улардан телефонларида онасини нима деб ёзнини сўрадим. Бирида "онам", бошқасида "меҳрибоним" деб ёзилган экан. Уларнинг ичидан 23 ёшдаги бир йигит менга шундай жавоб берди. Қачон унга онаси қўнғироқ қилганда унинг телефонида "Жавоб бер, эй ўғлим, мен сенинг жаннатингман" деган ёзувни кўрар экан. Чунки унга ҳар сафар онаси қўнғироқ қилганда у шу ёзувни кўриб онасининг унинг олдидаги даражасини аҳамияти эслайди… Базилар борки ота-онаси қўнғироқ қилганда жавоб беришга малолланади, дўстлари олдида бўлса онаси билан гаплашишни хохламайди, уялади. Уларнинг ота-онаси фақатгина фарзандидан қаерда ва нима билан бандлигини билмоқчи бўладилар холос. Ота-онангизни борида қадрланг, албатта улар сизнинг жаннатингиздир! (интернетдан) Сиз онангизни телефонингизда нима деб ёзгансиз,қадрлигим?
Показать полностью ...
image
22 815
527
Сен Гул бўлиб атрофга табассумлар сочишга сўз бер! Тупроқ бўлиб сени бошида олиб юрадиганлар доимо топилади... Ҳазрати Жалолиддин Румий @Jaloliddinrumiyy🕊

IMG_9100.MP4

20 990
487
#Bilasizmi? «Фотиха» сураси ➖ АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ... «Ясин» сураси ➖ Охиратда чанқоғингизни қондиради ... «Воқеа» сураси ➖ Камбағалликдан, очликдан сақлайди ... «Мулк» сураси ➖ Қабр азобидан сақлайди ... «Кафирун» сураси ➖ Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ... «Ихлос» сураси ➖ Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ... «Фалақ» сураси ➖ Кулфатдан сақлайди ... «Нас» сураси ➖ Ёмон ҳаёллардан сақлайди ... «Юсуф» сураси➖ Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ... @Jaloliddinrumiyy🍃
Показать полностью ...
22 772
860
Последнее обновление: 11.07.23
Политика конфиденциальности Telemetrio