Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Гео и язык канала

статистика аудитории ELTUZ

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз:  @eltuzportali_bot . Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз:  https://t.me/eltuz_reklama  
Показать больше
132 777+1 813
~33 871
~16
36.31%
Общий рейтинг Telegram
В мире
11 995место
из 78 777
В стране, Узбекистан 
0место
из 0
В категории
543место
из 2 793

Пол подписчиков

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое количество женщин и мужчин подписаны на канал.
?%
?%

Язык аудитории

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое распределение подписчиков канала по языкам
Русский?%Английский?%Арабский?%
Количество подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Время жизни пользователя на канале

Если это ваш канал, тогда можете узнать как надолго задерживаются подписчики на канале.
До недели?%Старожилы?%До месяца?%
Прирост подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Элтуз, ёшим 72 да. Хрушчевдан бошлаб Мирзиёев давригача ҳамма давлат раҳбарларини биламан, аммо хакикатни айтиш керак. Мирзиёев анча мунча ишлар қилди. Бунга кўз юмиб булмайди. У инсонга айтганини тескари қилаётган ҳозирги кунданинг қуйи қисмидаги раҳбариятдир. Бунинг учун нима қилиш керак. Ҳамма қўғирчоқ партияларни тарқатиб юбориб, янги партиялар тузиш лозим. Ана ўшанда қуйи поғонада ўзгаришлар бўлади. Мирзиёев қарорлари таҳсинга лойиқ. Ўқитувчилар, дўхтирлар, ўқувчи, студентлар кўча супуришдан, пахта ва бошқа ишлардан озод қилиниши, қўшни республикар билан чегара, сув масалаларининг ҳал қилиниши осон иш эмас. Бунинг учун ман Президентдан ғоят миннатдорман. Элтуз мана шундай ижобий ишларни ҳам ёритиб туринглар. Ана шунда лайк босинг, обуна бўлинг деб одамларга ялиниб ўтирмайсиз. Ўқувчилар ўзи оқиб келади. Омон бўлинглар, ишларга ривож..... 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
7 557
13
Бир квадрат асфальт учун Шайхонтоҳур ҳокимлигида пул йўқми? "Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз! Ушбу мурожаатни каналга қўйиб, Тошкент шаҳар ҳокимияти назоратида бўлган "Халқ назорати" портали масъуллари амалда ишламаётганини ёритиб беринг. Мурожаат қилганимга 2 ой бўлдики, Шайҳонтоҳур тумани ҳокимлиги умуман эътибор бермади. 1кв метр асфальт учун дастур ҳамда маблағ ажратилиши керак экан. 1кв асфальт учун Шайҳонтоҳур тумани ҳокимлигида пул йўқми? Адашмасам бу ишлар Ободонлаштириш бўлими вазифасига киради. Илтимос, муаммони тегишли тартибда ҳал қилиб, масъулиятсиз ходимларга чора кўрилишида Тошкент шаҳар ҳокими ва юқори турувчи органлардан чора кўрилишида амалий ёрдам сўрайман." 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
10 596
19
КОРРУПЦИЯГА ЙЎЛ ОЧГАН РАҲБАР Мен НКМК АЖ Жанубий кон бошқармасига қарашли кон ер ости бўлимида ишлайман. Бизга берилган резинали этик сифатсизлигидан тешилиб, шахтада сув кириб кетаётгани бўйича ТБ ходимларига учрашмоқчи бўлиб келганимда, масъул шахслар шахтага тушиб кетган экан. Шундан сўнг ТБнинг каттаси Муҳаммаджон Ишонходжаевнинг олдига бориб вазиятни тушунтирсам, у оғзидан боди кириб, шоди чиқиб, ҳар хил ҳақоратли сўзлар билан менга бақириб кетди. Айтишича, хоҳласа, бундан баттарини олиб келармиш. Керак бўлса, этикни ўзим сотволишим керак экан. Агар асабига тегсам, раҳбарларга айттириб жазолатармиш. Мен этикни уйимга ишлатиш учун сўрамаяпман-ку, шахтада кийиш учун сўрагандим. Узоқ йиллар НКМКда раҳбар бўлиб ишлар экан, ходимлар билан хушмуомала муносабатда бўлиши, мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши кераклигини ўрганмаганми? Ёки бу жаноби олийларининг оёғи ердан узилганми? Ахир бундай қўпол раҳбар комбинат нуфузига путур етказмайдими? Бу муаммо йил бошидан бор. Битта менинг эмас, шахтадага қанча ҳамкасбларимнинг ҳам этиклари “брак”. Аслида Ишонходжаев жаноби олийлари 2014-2020 йиллари НКМК ММ ва ТХ бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган вақтида комбинат тарихида жуда зўр из қолдирган. Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан чиқарилган сифатсиз ҳимоя воситаларини комбинат ишчиларига ўтказиш эвазига жарақ-жарақ пуллар олгани ва ноқонуний хатти-ҳаракатлари ошкора бўлиб, 2020 йил эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганди. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганларидек ҳозир ҳам эски ишларини бошлаган. Нимага десангиз, ишчиларга йил бошидан сифатсиз ҳимоя воситалари тарқатиляпти. Демак, Ишонходжаев мўмай даромад эвазига сифатсиз ҳимоя воситалари келишига замин яратмоқда. Шахтада ишчиларнинг норозилик кайфияти кўтарилишига яна бир сабаб Ишонходжаев шахтага тушиб қолса, ким олдидан чиқиб қолса оғзига келган сўзлар билан ҳақоратлайди. Ҳамиша ер ости ишчиларидан норози. Дўқ-пўписа қилиб, ёшига хос бўлмаган қилиқлар қилади. Биз ҳам одаммиз, ишимизни ҳалол меҳнат билан бажараяпмиз. Шу ўринда савол туғилади, янги Ўзбекистонда маданият соҳасида ҳам янги дунё қараш, янгича фикрлар ривожланаётганда, бу маънавияти, маданияти бузуқни ким раҳбар қилиб қўйган? Ахир давлатимиз раҳбари "Адабиёт, санъат ва маданият яшаса, миллат ва халқ безавол яшайди", деган-ку. Шуми бизнинг безавол яшашимиз? Ахир бизнинг қонуний ҳуқуқларимиз поймол бўлмоқда. Ҳуқуқларимизни талаб қилиб, сифатли ҳимоя воситаларини сўрасак, ҳақоратли сўзлар билан сийлаб, “Сенлар молсанлар. Шахтада ишлайдиганларнинг фаросати бўлмайди”, деб ҳақорат қилиши шахта ишчиларида кескин норозилик кайфиятининг кўтарилишига сабаб эмасми? Юқоридаги ҳолатларни чуқур таҳлил қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тегишли ташкилотлар ўрганиб чиқса, Ишонходжаев Муҳаммаджон Негматовичга нисбатан хизмат текшируви ўтказилса, Ўзбекистон Республикасида қонун устувор, жазо муқаррарлигини билиб қўйса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
17 991
48
ДЎСТИМ МЕНИНГ ЭШАКДУР, УНГА СЕВГИМ БЕШАКДУР Озодлик журналисти Ҳурмат Бобожон ёзади: Ўзбекистонда эшак энг кўп камситиладиган ҳайвон. Минилади, жинсий зўрланади, ҳақоратланади. Золим ота-оналар боласини "эшшак" деб сўкади. "Эшшакни ўзи ҳаром, меҳнати ҳалол" деган мақол ҳам бор. "Ит бўлур, эшшак бўлур, асло бўлмас одамий" деб шеър ҳам ёзилган. Хуллас, эшак Ўзбекистонда – бу негативизм. Эшак учун Ўзбекистонда туғилиш азоб. Яхшироқ ҳолатда эксплуатация қилинади, ёмонроқ вазиятда колбаса цехида гўшт майдалагичдан ўтказилади. Лекин, эшаклар ардоқланадиган давлатлар кўп. Масалан, Қўшма Штатларда эшак - демократия тимсоли. Икки йирик партиядан бириси Деморатик партиянинг рамзи – бу эшак. Ноябр ойида бўладиган сайловларда чап ва ўнг қирғоқдаги кўпчилик кўксига эшак сурати туширилган значок тақиб, демократлар ғолиб бўлишидан умидвор. Қардош Туркияда ҳам эшак ардоқланади. Машхур турк комедияси "Солоқо" фильми қаҳрамони эшакда қиз олиб қочар экан, эшакка икки одам оғирлик қилади, азоб бермайлик, навбатлашиб минамиз, дейди. Саксонинчи йилларда афсонавий турк ашулачиси Бориш Манчо "Аркадашим эшшак" деб қўшиқ куйлаган. Бу "Бремен машшоқлари" эртагидаги эшак ҳақидаги қўшиқ. Клип ҳам Бременда олинган. Узун қулоқларингни сўнгги бор солло, Тум эски дўстларимдан бир хабар йўлла Айрилиқ вақти келди, чидамоқ керак Сени жуда соғиндим орқадошим эшшак Uzun kulaklarını son bir kez salla Tüm eski dostlarımdan bir haber yolla Ayrılık geldi başa, katlanmak gerek Seni çok çok özledim arkadaşım eşek 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
20 515
79
Ўз-ўзини даволайдиган гориллалар доривор ўсимликларнинг янги турларини кашф этишга қандай ёрдам берди? Ғарбий Африканинг ёввойи маймун гориллалари томонидан истеъмол қилинган ва маҳаллий анъанавий жамоалар табиблари томонидан қўлланилган тропик ўсимликларни ўргангандан сўнг, олимлар илгари номаълум доривор хусусиятларга эга бўлган камида тўртта янги ўсимлик турини топдилар. Лаборатория тадқиқотлари шуни кўрсатдики, бу ўсимликларда кўп миқдорда антиоксидантлар, шунингдек, микроблар билан муваффақиятли кураша оладиган моддалар мавжуд. Ўрганилган моддалардан бири антибиотикларга чидамли ва касалликларга қарши курашда самарадорлигини кўрсатди. Ғарбий пасттекислик гориллалари зич ўрмонларда яшайди, бамбук куртаклари ва мевалари билан озиқланади Маълумки, катта маймунлар кўпинча шифобахш хусусиятларга ега ўсимликларни истеъмол қилиш орқали ўз-ўзини даволашади. Яқинда дунё оммавий ахборот воситалари яраларини тезроқ даволаш учун шифобахш сабзавотдан фойдаланган ярадор иаймун ҳақида ёзишди. Охирги тадқиқотда олимлар биринчи бўлиб Габондаги Мукалаба-Дуду Миллий боғида яшовчи Ғарбий пасттекислик гориллалари қайси ўсимликларни истеъмол қилишини кузатдилар. Кейин, маҳаллий халқ табиблари (кинначилар) билан суҳбатлашгандан сўнг, улар шунга ўхшаш тадқиқот учун ўсимликларнинг тузилган рўйхатидан тўртта "истиқболли" турни танладилар: будар пахта дарахти (Cеиба пентандра), croton (Мйриантҳус арбореус), Afrika теак (Милиcиа ехcелса) ва анжир дарахти (Ficus). Халқ табобатида бепуштликдан ҳазмсизликка қадар ҳамма нарсани даволаш учун ишлатиладиган бу дарахтларнинг қобиғида доривор таъсирга ега кимёвий моддаларнинг кенг ассортименти топилган: Gabon потенциал шифобахш хусусиятларга ега ўрганилмаган ўсимликларнинг ҳақиқий омборидир Танланган тўртта тур ҳам супербугларнинг турларидан бирига — кўп дори қаршилигига ега Е. cоли штаммига қарши курашда антибактериал фаолликни намойиш етди. Шу билан бирга, тадқиқот шуни кўрсатадики, пахта дарахти барча синовдан ўтган штаммларга қарши курашда "мукаммал ишлаган". Бу гориллалар уларга фойда келтирадиган ўсимликларни истеъмол қилиш учун ривожланганлигини кўрсатади. Габонда ёввойи филлар, гориллалар, шимпанзелар ва бошқа ҳайвонлар яшайдиган улкан ва деярли ўрганилмаган тропик ўрмонлар, шунингдек, фанга номаълум кўплаб ўсимликлар бор. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
21 487
15
Агар инсоннинг бутун даромади озиқ-овқат ва уй тўловига кетадиган бўлса, унинг меҳнати энди иқтисодий ривожланиш жараёни бўлмайди, балки омон қолиш ҳаракатига айланади, бу эса аслида қуллик деб аталади.
25 489
293
ОЛМАЛИҚДА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ СУВДАН ЗАҲАРЛАНДИ Олмалиқ шаҳрида Ихтисослашган Бухоро мактаби ўқувчилари сувдан заҳарланган. Ўқувчилар мактаб ҳудудида филтрланмаган сувдан истеъмол қилганлар. Сувдан заҳарланиш асосан бошланғич синф ўқувчиларида кузатилган. Мактабнинг 4 синф ўқувчиларидан 8 нафарида ушбу ҳолат кузатилган. 18 сентабрь санасида болалар шаҳар тиббиёт бирлашмасига оборилган. Уй шароитида заҳарланишни олдини олиш ва бартараф этиш муолажаси буюрилган. Болаларда заҳарланишнинг хавфли бўлмаган даражаси аниқланган. Элтузга хабар берган онанинг сўзларига кўра, бу ҳол биринчи бор юз бериши эмас. Маълумотга кўра, болалар янги уқув йилдан бошлаб яроқсиз сувдан истеъмол қилиб келгани айтилмоқда. Ота-оналар мактабдаги ушбу ҳолатни вазирлик назоратга олишни талаб қилганлар. Вазирлик мутасаддиси ота-оналар қўнғироғига мактабдаги сувни бутунлай узиб қуйишларини айтган. Сув берсак ҳам муаммо, бермасак ҳам, деб жаҳл қилиб гўшакни кўйиб кўйган, вазирлик мутасаддиси. Айни кунда заҳарланган болалар учун дарслар вақтинча тўхтатилган. Элтузга хабар берилишича, мактаб маъмурияти болалар тузалиши учун 4 кунга уйларига жавоб берганлар. Заҳарланиш асосан бошланғич мактаб ўқувчиларида кузатилган. Болаларнинг ошқозони оғриган, боши айланган. Ота-оналар мактабдан сув ичмасликларини уқтиришмоқда. Шаҳар аҳоли яшаши учун хавфли ҳудуд бўлиб қолмоқда. Фуқаролар сўнгги йилларда Олмалиқ шаҳарчасининг ҳавоси ҳам анча ўзгарганидан нолийди. Аҳолининг барчаси ҳам филтрланган сувдан истеъмол қилмоқда деб ҳеч ким кафолот беролмайди. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
23 935
104
ЁЛҒИЗ ОНАНИНГ ДАРДИ Сирдарё туманида истиқомат қилувчи Фароғат Жумаева мурожаатида маълум бўлишича, 2022 йил Сирдарёдаги ҳарбий қисмда содир бўлган техноген ҳодиса сабаб, онахоннинг уйи жиддий зарар кўрган. Имкони йўқлиги сабабли нажот излаб, ёрдам сўраб бормаган ва мурожаат қилмаган идора қолмаган. Талафотдан омон қолган, бир томони йўқ уйда қиш чилласида, ёз саратонида жон сақлаб келмоқда. Ёлғиз она бўлганлигим, тайинли иш, тайинли нафақам бўлмаганлиги сабаб, авария ҳолга келган, бутунлай вайрон бўлган уйимни тиклай олмадим. Қўни-қўшниларим топарман-тутарман, қолаверса, туман ҳокимлиги бир қадам. Ўтган қиш Фароғат ая, унинг набираларини ёдидан чиқмайдиган, унутилмас из қолдирди. Газсиз, светсиз, уч томони бор, бир томонига совуқ кирмасин деб гилам ўрилган хонада жон сақлашди. Шу орада набираларининг бири қўйиб, иккинчиси шамоллаб, ўсал бўлиб ётиб қолишди. Узоқдаги яқинларнинг ёрдами нима бўларди. Дори олса, овқатга, овқат олса дорига пул етмайди. Уй таъмирига қандай етсин, дейди ая куйинчаклик билан... 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...

file

26 079
43
Наманган туманидаги давлат ташкилотининг томига ўрнатилган Давлат байроғи офтобда ранги ўчиб, куйиб, йиртилиб кетган. Ташкилот раҳбари ва юқори турувчи идора раҳбарларини бу ҳолат билан умуман иши йўқ. Бу Наманган вилояти Адлия бошқармаси тизимидаги Наманган тумани БАХТ уйининг маъмурий биноси.
28 513
194
РАССОМ ТУЗ: ЎРИС КЎТИНГГА ПОПИРИС Мен яқиндан таниган, юртсевар ўзбеклардан камида учтаси боласини ўрис боқча, ўрис мактабда ўқитади. Бачалари билан ўрисча гаплашишади. Араб саҳроларидаги туя қумалоғи, тикан ва калтакесакларни англатувчи сомий исмлар қўйилган бу "ўзбек"лар ўрис қилиб ўстирилмоқда. Бу ҳолат дунë ўрис бoсқинчилигини қоралаган ва Болтиқ бўйи давлатлари ўрис тилидаги мактабларни қаторлаб ëпаëтган бир пайтда содир бўлмоқда. Майли, СССР пайтидагиларни тушунса бўларди. Москвага бориб каръера қилади деган таъма бор эди. Лекин, нега бугун 2024 йилда ўристилли бачаларни етиштираман деб, ўзбек ота эналар онтарилиб тушиб ëтибди? Яна ўзларини овутиш учун "бачам ўзбекчаниям билади," дейишади. Ниххуя билмайди. Ўзларингни ëлғон билан овутишма, пийпл. Ўзбек тили яқинда эллик, олтмиш миллион одам гаплашадиган катта тил бўлади. Ўрис тилли Мунисаям диктатор Каримовнинг охтиқи Маша Тиллаям буни тушуниб, "атата, патата" қилиб бўлсаям, ўзбекча гапирмоқда. Лекин «қўтос» сўзини «қўтон» сўзидан парқини билмайди. Чунки нейтив спикер эмас. Энди бачам ўрисча чулдирасин деган ота-эналар ўзларининг мажруҳ комплекс кемтиклигини болалари орқали тўлдирмоқчи. Аммо бу болалар келгусида ўз ота энаси тилини билмаслигидан иялиб изо ейди. Уларга қараб, "ўрис кўтингга попирис," дейишади. Француз профессори ўзбекча билмайдиган аммо инглизчада яхши сайрайдиган ўзбекни уялтирганини эслайман. “Қандай қилиб 20 йил Тошкентда яшаб ўзбекча билмаслик мумкин? Мен бунга илмий асос кўрмадим,” деганди профессор. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
28 443
63
Дам олиб ëтувдим. Бир ҳезим замминстрни ўрис пропагандист ашлачилар Ўзбекистонга келса оëғи тагига поëндоз бўламан деган гапини эшитиб қусгим келди. Одамам шунақа пасткаш бўладими? Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Россиянинг Украинага босқинини молиявий қўллаб-қувватлаётган ва дунëдаги концерт залларида куйлаши тақиқланган ўрис қўшиқчилар бемалол Ўзбекистонда концерт бераверишини матбуотга айтди. "Кевотти. Кевурсун," деди катта эҳтимолда Кремль босқинчилари таъсирида бўлган ўрисқул мулозим. Бу эшшакмия замминистрни шарманда тахтага умрбод ëзиб қўйдик. Мустақилликка қарши бўлган ва Украинада гўдаклар ўлимини молиялашни қўллаëтган итялоқ. Бу амëба мия Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон ҳукуматининг нейтраллик сиëсатига тупурган. Олдинроқ бу ҳезим заминстр Канизанинг иштонини муҳокама қилиб Рассом Тузга назаркарда бўлувди. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
29 753
53
МАЖОЛИСУЛ НАФОИСНИНГ ДАФ БЎЛГАНИ ҲАҚИДА (Бу гапни гўши бор одам эшитсун, ўзида ҳуши бор одам эшитсун) Олдин мажлисларда ориф ва оқилларгина сўз соҳиби эди. Уларнинг суҳбатларини билимга ташна мажлис аҳли жим ва қулоғини динг қилиб тинглар эди. Бу суҳбатни тинглаш учун олис тупроқлардан келган етук олимлар қўлига супурги олиб, мадраса айвонини супурган куйи мажлисга қулоқ мусофири бўлишган. Шу тариқа билмаслар билгичлардан эшитиб олим бўлишган. Шу тариқа илм ва ирфон тараққийга юз тутган. Гап кумуш, сукут эса олтин бўлган бир давр. Бу тартиб яқин яқингача мавжуд эди. Аммо интернет яратилгач умуман гап сўзламаслиги керак бўлган нодон ва жоҳилга ҳам минбар тегди. Интернет жоҳил билан оқил ўртасига тенглик белгисини қўйди. Масалан, минглаб жилд китобни титган бир олим закий бир фикрни гапираëтган пайтда, темир чўкичлашдан бошқани бимайдиган оддий бир чилангар ўртага кириб алмойи-жалмойи гапларни алжираши мумкин. Боз устига яна бир тўпор жоҳиллар орага тушиб бу чилангарнинг гапларини маъқуллаб бош лиққилатишлари ҳам янги давр маҳсулидир. Зар қадрини заргар биладиган ва чилангар жим турадиган замонлар интернет олиб келган тўфонда йўқлуқ қаърига даф бўлди. Мажлисимиз нафисликдан мосуво бўлиб, ҳамма бирданига тинимсиз гапирадиган далихонага дўнди. Боз устига ақлдан ғариб бўлган бу зотларнинг баланд пардали шовқини оқилларнинг хотиржам нутқи ичига гизланган мантиқни ҳам ўлдирди. Бу ўринда оқиллар ўзларига янги бир тузук тузсалар хайрли бўлар эди. Яъни жоҳиллар билан интернетда суҳбат қурмаслик. Уларнинг алжирашларини игнор қилиш. Яна ҳам тўғриси интернет яратган усул билан уларнинг оғзига блок деган қопқоқни ëпиб қўйиш. Форслар айтгандек: Кунад ҳамжинс бо ҳамжинс парвоз, Кабутар бо кабутар, боз бо боз. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
33 058
38
Ашлачи тройной ҳожиэна Юлдуз Усмоновага босқинчи Россияда чойнак қопқоғидай қадрсиз медал берилди. "Катюша" айтгани учун бўса керак. Бундан олдин бу тутуриқсиз кампирнинг АҚШдаги концерти Бухоро яҳудийлари талаби ортидан ибтол қилинганди.
32 805
62
КУЧСИЗНИ КУЧЛИГА ТЕНГ ҚИЛГАН ТЕМИР Столим устида турган пистолетга қараб ўй сурдим. 40 йилча олдин Ғарбий Германияда ишлаб чиқилган ASTRA 600. Қуролни севаман. Кичкина пайтимда онам Москвадан ўйинчоқ автомат олиб келиб берган эди. Батарея билан ишларди. Бувим берган пулга “Максим” деган пулемëт ўйинчоқ сотиб олгандим. Рогатка чўзмаларни ўзим ясардим. Энг яхши кўрган қуролимни 10 ëшимда ўзим ўйлаб топгандим. Ëнимизда металолом уюми бор эди. Мен ўша уюм ичида ғалати симни кўрдим. Метал симни ҳар бир қарич жойида ëнғоқдан сал кичик темир шарик пайвандланган эди. Мен бу симни судраб келиб напильник билан бир қарич¸ бир қарич қилиб кесиб чиқдим. Шарикни уч тарафида 3 см узунликда сим қолдирдим. Тепа қисмида эса 12 см. Уч қисмини эговлаб нинадай ўткир қилдим. Тепа қисмига тўртта товуқ патини 10 ланчи ип билан яхшилаб боғладим. Ҳозир “дарт» деган ўйинда қўлланиладиган парли найза ҳосил бўлди. Мен у билан дарахтларни танасини нишонга олардим. Шу кунларда Киевда рассекречить қилинган КГБ материаллари билан танишиб Хива хонлиги Россия оëқлари остига тушишидан олдинги ҳолат ҳақидаги маълумотлар билан танишдим. Уруш арафасида Хива Хони Муҳаммад Раҳимхоннининг укаси мамлакат мудофаа тизимини порохли қуроллар билан мустаҳкламлаш ҳақида маслаҳат қилади. Муҳаммад Рахимхон укасини зиндонга ташлайди. Маслаҳатда қатнашганлар Ичан Қала четидаги чуқур (Яма) да сўйилади. Мамлакатда қурол ишлаб чиқариш мудофаа масалалари билан шуғулланиш тақиқланади. Рақсга тушиш, танбур дутор чалиш ва шеър ëзиш асосий вазифа қилиб белгиланади. Рус генераллари бир тарафдан Ҳазорасп, иккинчи тарафдан Манғитга етиб келганида ҳам Хива хони сарой оркестри билан репитиция қилиб ўтирган бўлади. Руслар келганини эшитган хон қўлига Огаҳийни ғазаллар китоби ва яхши кўрган икки баччасини олиб Қорақумга туркманлар орасига қочиб кетади. 1873 йил ëзида рус армияси Хивани ишғол қилади. Рус генерали Кауфман хоннинг бўм бўш саройига кириб деворда безак каби осиғлиқ турган Winchester русумидаги инглиз винтовкаларини кўради. Бу қуролларни Британия қироли ҳадяга юборган ва хон уни безак деб ўйлаб деворга осиб қўйган. Генерал Кауфман "Агар бу олтита винчестерни тўғри ишлатишганда биз амударëдан кеча олмаган бўлардик” деб ўйлайди. Қиссадан ҳисса: Адабиëт ва мусиқа билан шуғулланиш давлатчилик учун энг мухим нарса эмас. Мадримхон қурол ҳақида ўйласа кўпроқ фойда бўларди. Дарвоқе, Муҳаммад Раҳимхон яхши шоир бўлган. У Феруз тахаллуси билан муғбачалар ҳақида ғазаллар битган. Бу ҳақда кейин гаплашамиз. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
33 261
74
МАКТАБЛАРДА ҲАМ КОРРУПЦИЯ... Ёзмоқчи эмасдим, аммо каналдаги “мушук ва сичқон” постингиздан кейин чидаб туролмадим. Ижтимоий тармоқларда “таълимда коррупция авж олган” мазмунидаги мақолаларга кўзим тушиб қоларди. Ўзи таълимнинг маоши ўртача 2 ёки 3 миллион бўлса, бу пулда қанақа коррупция бўлади, деб ўйлардим. Энди тушундим: кимнинг таниши, пули кўп бўлса, ўшанинг замони экан. Зафаробод туман 3-умумий ўрта таълим мактаби директори (охиратлари обод бўлсин) 5 сентябрь куни қон босими ошиб, комага тушиб, 7 сентябрда вафот этди. Ҳаммаси шундан бошланди. Туман мудиримиз 6 сентябрь куни мактабга келди-да, бу хабарни мактаб жамоасига етказди. Жамоани бошқариш учун вақтинча мактаб ММИБДЎ Е.Нарматовга юклади. 16 сентябрда мудир яна мактабга келди-да, бу сафар биология ўқитувчиси Н.Қудратова ҳожи онамизни вақтинчалик директорлик лавозимига тайинлаб кетди. Мудир ўзи яқинда тайинланган бўлиб, ҳожи онани билмасди, танимасди ҳам. Аммо ҳожи онамизнинг эри бир неча йиллардан буён ҳокимиятда ишлайди. Ё пулинг, ё танишинг бўлсин экан. Нега раҳбарликка арзийдиган, билимли, салоҳияти кенг, меҳнатсеварларни эмас, “танка”си борни директор қилишади? 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
32 735
72
ОДИЛ СУД ҚАНИ? Мирзо Улуғбек тумани “Алпомиш” маҳалласига беш бегона Бўрихўжаевми, Бўриевми деган одам суд қарорларини бир кунда ўз фойдасига ҳал қилиб, маҳалла аҳолиси ҳашар йўли билан қурган чойхона ва болалар майдончасини тортиб олмоқда. Бу одам маҳаллада яшамайди. Унинг ҳеч кими ҳам истиқомат қилмайди. Аммо унинг кучли танишлари “суд”да бор. Тошкент шаҳар судъялари эса аҳолини тингламай, бир томонлама қарор чиқармоқда. Одил суд қани? 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...

IMG_7172.MP4

33 080
55
“ПАХТАМИЗНИ “ҚОДИР ТЕКСТИЛ” ГА ТОПШИРМАЙМИЗ!” Олтинкўл туманидаги бир гуруҳ фермерлар номидан мурожааат қилмоқдамиз. Бўстон туманида “Сайёра фаввораси” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери бор. Бизнинг туманимиз фермерлари пахта ҳосилини мажбуран, ҳокимият босими остида мана шу кластерга топширарди. Ваҳоланки, “Сайёра фаввораси” ни фермерлардан миллиардлаб қарзи бор. Ўтган 2023 йилги пахта пулини қўятуринг, ҳатто, 2022 йили ҳақларимизни ҳам ололганимиз йўқ. Президентимиз Шавкат Миромонович: “Фермерлар маҳсулотини хоҳлаган кластерига топширсин. 2-3та кластер билан ишласин, рақобат бўлсин”, деганида фермерлар роса суюнганди. Аммо кластер раҳбари Ботир Қодиров дарров яна битта кластер ташкил этиб олиб, номини “Қодир текстил” деб номлади. Ва фермерлар пахтани энди “Қодир текстил” га топширадиган бўлди. Лекин у кластер ҳам, бу кластер ҳам бир гўр, сабаби ҳар иккаласининг ҳам эгаси битта одам – Ботир Қодиров. Жорий йил баҳорда пахта сотиш бўйича Фьючерс шартномасини Балиқчи туманидаги “Скортон текстил” МЧЖ билан имзоладик. Энди “Қодир текстил” билан ишламаймиз, деб турсак, Олтинкўл тумани ҳокими Отавулло Расулов 45 та фермерни тумандаги пахта заводга мажбуран тўплаб олиб, ҳеч қандай шартномани тан олмасдан, пахтамизни “Қодир текстил”га сотишга мажбурлаяпти. Бу саҳна ҳар куни кечки 19 дан кейин бошланади. Дам олиш вақти бўладими, кечаси бўладими, уйингда ёш гўдагинг борми бу ҳокимга фарқи йўқ. Ёш боласи бор хотин-қизларниям, МФЙ ходимлариниям йиғволиб, “очко” олиш, Ботир бойга яхши кўриниш учун ҳаммага буйруқ қилиб ётибди. Кечаси соат 12-1 бўлиб кетсаям парвойига келмайди. Фермерларни мажбурлаб, Ботир бойга арзон-гаров маҳсулот ундириб берса бўлди. Кимда ким пахта топширмаса, 10 % жарима тўлармиш. “Хоҳлаган ерингга бор, менга деса ижтимоий тармоқларда чиқарвор. Ҳеч кимдан қўрқмайман, бажарасан, тамом!” – дейди. Биз бир нарсани тушунмаяпмиз. Нега фермерларни ҳамма эзаверади? Нега Президент айтган гаплар шамолга совурилиб кетаверади? Ё бу гаплар шунчаки матбуот учун айтиладими? Агар ундай бўлмаса, нега кичик бир туманни ҳокимию, бир тумандаги бойвачча Президентимиз сиёсатини менсимайди? Нега қонунларимиз ишламаяпти? Ёки бу қонунлар фақат бой ва “каттакон”лар манфаати учун ишлайдими? Бу саволларимизга жавоб берадиган биронта мулозим, ҳукумат вакили борми? 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
33 089
80
УЙИДАН НАША ТОПИЛГАН ФУҚАРО ҚАМАЛДИ Сирдарёлик фуқаро Бахтияров Андрей Тахировичнинг “Адолат” маҳалласида жойлашган уйидан “Қора дори 2024” тадбири давомида қуритишга ёйиб қўйилган наша моддаси ва жами оғирлиги 450 грамм бўлган марихуанна топилди. Фуқарога тегишли гараждан 1 литр ҳажмдаги елим идиш ва 1 дона қўлбола муштук топилган. Шу ашёвий далиллар асосида фуқаро Бахтияров Андрей тсудга қадар ҳибсхонасига жойлаштирилди. Қамағда. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
33 032
19
РАССОМ ТУЗ ЭШАК ГЎШТИНИ ТАНОВУЛ ҚИЛИШЛИК ХУСУСИНДА Ëбоний эшак гўштини ейишлик суннат экани ҳақида ëзганимдан илими-билими йўқ, тангрининг каломи ва ҳадисларни ўқимаган авомнинг мияси замекания бўлибди. Хинзир эти сотиляпти, водка сотиляпти хайп, дод-вой йўқ, лекин эшшак гўшти сотилгани учун дод-вой. Ваҳоланки, шаръий йўл билан сўйилган ëввойи эшшак гўштини ейишлик - суннат. Ҳатто ҳаж пайтида саҳобаи киромлар қувалаб юриб, ëввойи эшшакни тутволиб, эҳромдаги ҳожилар билан сўйиб ейишган. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «У киши ёввойи эшакни тутиб олди, у эҳромда эмас эди. Бас, уни эҳромдаги оғайниларига олиб келди. Улар ундан едилар. Шунда баъзилари, бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрасак бўларди, деди. Бас, у зотдан сўрадилар. У зот: «Яхши қилибсизлар. Сизларда ундан яна борми?» дедилар. «Ҳа!» дедик. «Бизга ҳам ҳадя қилинглар!» дедилар. Биз У зотга ундан бердик ва У зот эҳромдалик ҳолларида уни иштаха билан едилар». Бу саҳих ҳадис бўлиб Насаий ва Бухорий ривоят қилганлар. Тангри таборак уларни ëрлақасин. Ўзи айтмоқчи бўлган нарсам қонун устиворлиги ҳақида эди. Давлат мулозимлари қонун асосида ҳаракат қилиши керак. Ҳар хил чўпчак ва эртакларни қонуний тадбир пайтида асос қилиб бўлмайди. Эртага биттa таксичи Кумар ҳинди Чорсудаги Мамарайим қассобни олдига келиб сигирни сўйма деб талаб қилса нимаўлади? Ҳаммаси нўлўлади. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
33 385
103
ТОШКЕНТДА ТЕЗЛИГИ ЮҚОРИ BYD МАКТАБ ЎҚУВЧИСИНИ УРИБ ЮБОРДИ Сергели туманида автобусдан тушиб, йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган ўқувчини юқори тезликда ҳаракатланиб келган BYD уриб юборган. Видео ёзиб олаётган автомобил тезлиги 70 км/соат. Шу ҳолатида ҳам уни ортда қолдириб кетаётганига қараганда BYD тезлиги камида 80-90 км/с бўлганини билиш мумкин. Яна бу йўл қотиллари давлат чиқарган қонунлардан ва радарлардан тинмай нолишади. Қадамда радар, тезлик учун отни калласидай жарима бўлиб турибам шунчалик бизда одамлар. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...

video_2024-09-20_11-22-22.mp4

34 745
114
ФОРИШДА МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМА МУДИРИ КОРРУПЦИЯГА БЕРИЛГАНМИ? Жиззах вилояти Фориш туманида мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мудири Собир Ваққосов коррупцияга берилгани иддао қилинмоқда. Тумандаги мактаб директорлари таъкидлашича, Ваққосов директорларга 2023 йил якуни ва 2024 йилнинг ярми учун пул мукофоти ёзиб, пулнинг ярмини ушлаб қолган. Маошлар пластик картага тушади, лекин мукофот пуллари нақд шаклда чиқади. Мактаб директорлари буни исботлаш учун масъуллар табелларни текшириши мумкинлигини билдирмоқда. Мактабгпча ва мактаб таълими вазирлигидан Фориш туманидаги бошқарма мудири фаолиятини тафтиш қилиш сўралади. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
34 327
185
Пешонаси оқармайдиган эл – РТдан ваъз РТ: Мана ит қувлагаган гадойдек яна бир ҳафта зувв этди, ўтди кетди. Яна сизларнинг қошингиздаман. Суҳбати ду анда маззаку, дейди Хайëм. Юз минглаб одамлар билан суҳбат мазаси астрономик ўлчамда гўзал. МС: Юз минг амас, 678 мингнан ошдиқ оға. Ничиксизла жоллимисизла козел, чуғул, йилпишло. Ютубдайи коналимизо обуна бўлиб қўйингла мут гўравармин, ечўмаса шу йил бир миллиолна етали, ҳўжик бирри, мўччи ойбика, ëши киччи, ëшиуллило… 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...

RT264(Android).mp4

33 652
19
ҚАРШИ ТУМАНИ ХАЛҚОБОД КЎЧАСИ ЧАНГГА БОТДИ Қарши тумани (эски Бешкент) Халқобод кўчасидан мурожаат бўлмоқда. Аҳоли ёғин -сочин бошланса лой кўчадан юришда хавотирда. Уч ой бўлди ҳамки бу йўл битмаган. Туман ҳокими ҳам шу чанг кўчаларда пиёда бир юриши, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиши керак. Шунда уларнинг дардини яқиндан ҳис қилади. Хабар беришларича, иш дастлаб буза-буз билан бошланган. Кейин негадир иш тўхтаб қолган. Балки чекка туман ҳеч кимни эътибори тушмас деб қурувчилар ўйин қилаётгандир. Балки молиявий сабаб ишлар тўхтагандир. Туман ҳокимлиги масъулига кўра, гўёки, ҳаммаси жойида эмиш. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...

video_2024-09-17_11-29-09.mp4

video_2024-09-17_11-29-06.mp4

33 712
39
Ўзбекистонда маймун ўйнатиш расман тақиқланди. Циркда қамчи билан уриб арслонларни олов ичидан ўтказиш ҳам ўтмишда қолди. Олқиш ва таҳсинга лойиқ иш. Циркларда ҳайвон қатнашган томоша кўрсатилмайди. Морбозлар сурнай чалиб илон ўйнатмайди. Айиқ ноғора чалмайди. Бу ҳайвонлар ëввойи табиат¸ қўриқхоналарга қўйиб юборилади.
35 357
66
Наманган тумани Хонобод қишлоғида рўй берган ҳолат. Болалар учун тротуарнинг йўқлиги туфайли ҳалокатли ҳодисалар юз бермоқда. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️

video_2024-09-18_11-42-31.mp4

36 442
130
"Ассалому алайкум! Президентимизнинг 30.01.2023 йилдаги 23-сонли Қарорига асосан ҳокимликнинг кластерлар ва фермерлар билан тузадиган шартномавий муносабатларига аралашуви қатъиян ман қилинган. Лекин шунга қарамасдан Шовот туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масаласи бўйича ўринбосари Нурбек Бобониёзов фермерларга "кластер билан арзон нархда қўшимча шартнома қиласан бўлмаса пахтангни кластер олмайди, шолингни ҳам олиб кетамиз прокуратура текширади" деб фермерларни мажбурлаб босим ўтказмоқда! Президент қарорини туман ҳокимининг ўринбосари ҳурмат қилмаса фермерларга босим ўтказаверса буни қандай тушуниш мумкин" 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...

file

35 614
136
РАССОМ ТУЗ: МИНЮСТ ЎЗБЕКИСТОННИ ШИМОЛИЙ КОРЕЯГА АЙЛАНТИРМОҚЧИМИ? Адлия вазирлиги Мирзиëев Янги Ўзбекисттонини дунë аренасида масхара театрига айлантирмоқдами? Бир вақтлар туркманлар ҳақида эшитиб "қотадиган ҳангомалар" нега бугун Ўзбекистонда юз бермоқда? Мавзуга ўтсам. Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича дунë таниган Тўлекан Исмоилова Тошкентга атай келиб, "Гендер тенглиги" бўйича семинар ўтказмоқчи бўлди. Чапаклар чалинди. Гуллар берилди. Ва бирдан ... (Воҳимали музика.) Ва бирдан хотин қизлар ўтирган золга тиш тирноғигача жиддий мафкура билан қуролланган қора куйлакли эркаклар тўдаси возз этиб бостириб кирди. Бу Минюст деб аталган нафталин вазирликнинг зондер командаси экан. Булар ўзлари билан Бобожоновнинг бодринг миршабларини ҳам еталаб олибди. Иккинчи Жахон Уруши пайтида овачарка итлар билан Беларус қишлоқларини рейд қилган Гестапо усулида иш юритган "ўзбек минюст" полицайлари: " Ҳамма ерга ëтсин. Провакация бу," деб бақиришди. Қўрқиб кетган хотинлардан ярмисининг ўтакаси ëрилди, ярмиси иштонига сийворди. Битта апти бўқдай, сил касалга ўхшаш минюст ходими ҳезалак овоз билан чийиллаб: "Сизлар 239 кодексни бузиб поймол қилдингизлар," деганида гултувак онтарилиб кетди. Гендер тенглиги ҳақида семинар ўтказмоқчи бўлган меҳмонларни скотчлаб боғлаб, мошнга солиб, сўтга оборишди. "Буларни отиб ташаш керак. Мусаппо осмонимизга шак келтиришди," деди яширин гей эканлиуги шундоқ билиниб турган Минюстнинг қора камзилли ходими. У эгилиб поймол қилинган кодекс ҳақидаги ҳужжатни бераëтганида иштони йиртилиб, пушти рангли трусиси кўриниб, запал бўлди. Майли чалғимайлик. Хуллас, Минсют деган бахти қаро вазирлик зондер командасининг алжирашидан энсаси қотган сўт раиси Минюст ҳезалакларига қараб: "Иди на**уй" деди. Торвузи қўлтиғидан тушган Минюстнинг тавия "эркак"лари иштонига «А» қилган боқча боласидай қараааб қолишди. Сўт оғаси меҳмонлардан узр сўраб: " Ҳа энди какова треба от шута. Ўзи бир Минюст бўлса. Пора билан юрфакка кирган каламушлар-ку булар," деб вазияни юмшатди. Семинар золига қайтган ташкилотчилар кайфияти Хитой концлагерида ит шўрва ичган уйғурлар каби эди. Семинарга келган барча хотинлар қочиб кетган. Охирги семинарчи қочиб Тўйтепа чегарасигача етиб борган эди. Админстрациядан телпон қилиб: "Ҳа энди бу ғор одамларидан нимани ҳам кутардингиз" деб, тасалли беришди. Кофе брейк савил ейилмасдан туриб брейк бўлди. Докладлар ўқилмади. Гендер тенглиги бўйича бериладиган тавсиялар ташкилотчиларнинг ичига тушиб қайтиб чиқмади. Ëш етим қизларни зўрлаш билан оти чиққан Минюст шотирлари эса "буюк жиноят қилган" бошқа семинарчиларни излаб изғиб кетишди. Иштони тарс йиртилиб камалак рангли трусиси кўринган минсютчи пора бериб видеоларни йиғиштириб олибди. Савияни қаранг. Минюст ходими гендер тенглиги ва жинсий озчиликлар ҳуқуқидан хабари йўқ. Сўт оға тўри айтди. Булар пора билан коридорда ўқиш битирган миясида Каримов нафталиини моғор босган ғор одамлари. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
34 148
153
САМАРҚАНДЛИК АЁЛ ЭРИНИНГ ДОИМИЙ ТАҲҚИРЛАШИ САБАБ ЎЗИНИ ЎЛДИРДИ Самарқандда икки боланинг онаси эри мунтазам калтаклаши ва ҳақоратлашига чидай олмасдан ўзини ўлдирди. Суд ҳужжатларида эркак хотини ва болаларини тепиб, арзимас сабаблар билан аёвсиз калтаклагани айтилади. Аёл отасининг қон босими ошиб кетишини ўйлаб уйдагиларига эридан шикоят қилолмаган. Вазият ошкор бўлгач аёлнинг ота-онаси куёви билан “гаплашиб олиш учун” келишган. Бироқ куёв уларни уйга киритмасдан ҳайдаб юборган. Зулмкор эркак зарбалардан аҳволи оғирлашган хотинига тез ёрдам чақиришни ёки шифохонага боришни ҳам тақиқлаган. Эркак хотинининг аҳволидан хабар олгани келган икки қариндошни пичоқлаган. Азоб-уқубатдан қутилишга умидини йўқотган хотин 2024 йил 2 январ куни кечаси ўзини ҳовлидаги дарахтга осди. Болалар онасининг ўлигини кўрган. Бироқ аммаси болаларга бу ҳақида ҳеч кимга айтмасликни буюрган. Суд тиббиёт экспертизаси хулосаси ва гувоҳлар кўрсатмасига асосланиб эркак бир неча моддаларда айбдор деб топилди. Хотинини суиқасдга ундаган эркак 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Хотин гўрда, эр қамағда. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️
Показать полностью ...
34 678
32
Туркиялик рассом Ўзбекистон президентининг портретини мато парчаларидан ясади Уникал портрет муаллифи Дениз Сағдич бўлди. Ready-ReMade лойиҳаси доирасида у ўз ижодий ишларини фойдаланилган пластик, тугмалар, қоғоз парчалари, эски кабеллар ва батареялардан ҳам яратади. Унинг коллекциясида турли материаллардан ясалган машҳур шахсларнинг кўплаб портретлари мавжуд. Денизнинг айрим ишларини Истанбул аэропортида кўриш мумкин. "Истанбул аэропорти дунёдаги энг йирик аэропортлардан бири. Бу Осиё, Европа ва Африка одамлари учрашадиган жой. Бу ерда пайдо бўладиган чиқиндилар ҳам жуда космополитик ва дунёда бошқа ҳеч қаерда учрамайдиган хилма-хилликка эга бўлиши мумкин", – дейди у. Сағдичнинг фикрича, бу жой одамларни экоодатлар шакллантиришга рағбатлантириш учун энг яхши майдон ҳисобланади. Чунки экологик муаммолар алоҳида давлатларга эмас, балки бутун дунё ва барча жамиятларга тааллуқли.
Показать полностью ...

3431786405296322318.mp4

39 588
189
ELTA'SIR: ҒАЛЛАОРОЛДАГИ ДЕҲҚОН БОЗОРИ ТОЗАЛАНДИ Бироз аввал Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги деҳқон бозори қаровсиз ҳолда ётгани ҳақида хабар берган эдик. Гулчамбар маҳалласидаги Пайшанба деҳқон бозори тозаланиб, атроф ободонлаштирилди. Чиқиндилар йиғиб олинди ва ерлар текисланди. Жараённи аҳоли вакиллари кузатиб, тозалаш ишларини назорат қилишди. 💬 |📱 | 🐦 |📱 | ▶️

video_2024-09-19_10-41-24.mp4

37 023
28
Последнее обновление: 11.07.23
Политика конфиденциальности Telemetrio