Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Гео и язык канала

статистика аудитории Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

 Bankers.uz  интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси. Таклиф ва ҳамкорлик учун:  @ism0il  +998977553333 Каналга овоз бериш —  https://t.me/bankers_uz?boost  
Показать больше
17 418-5
~10 299
~40
64.66%
Общий рейтинг Telegram
В мире
44 252место
из 78 777
В стране, Узбекистан 
1 298место
из 2 295
В категории
1 043место
из 1 704

Пол подписчиков

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое количество женщин и мужчин подписаны на канал.
?%
?%

Язык аудитории

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое распределение подписчиков канала по языкам
Русский?%Английский?%Арабский?%
Количество подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Время жизни пользователя на канале

Если это ваш канал, тогда можете узнать как надолго задерживаются подписчики на канале.
До недели?%Старожилы?%До месяца?%
Прирост подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
🏦 Микрокредитбанк 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берди 20 сентябрь куни "Микрокредитбанк томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда банк бошқаруви раиси ўринбосари Ш.Ибрагимова ҳамда бошқа масъул шахслар иштирок этди. Батафсил: | | |
4 263
18
🏦 Август ойида муаммоли кредитлар қолдиғи 710 млрд сўмга кўпайди — таҳлил Ўзбекистон банкларининг жами кредит портфели август ойи давомида 9 трлн сўмга кўпайиб, унинг қолдиғи 509 трлн 676 трлн сўмга етган. Банк тизимида ой давомида муаммоли кредитлар 710 млрд сўмга ортган. Бунга асосан Ипотека банкда NPL'нинг 724 млрд сўмга ортиши сабаб бўлган. Батафсил: | | |
4 677
18
🏦 “Ўзмиллийбанк” АЖ IBM компанияси билан ҳамкорлик келишувини имзолади "ICTWEEK UZBEKISTAN" тадбири доирасида “Ўзмиллийбанк” АЖ ва IBM компанияси ўртасида ҳамкорлик Келишуви (Меморандум) имзоланди. Келишув доирасида IBM компанияси сунъий интеллект технологияларини қуриш ва жорий этиш бўйича мавжуд илғор тажрибани банк экспертизаси билан интеграция қилади. Батафсил: | | |
5 661
28
Сирдарёда банкоматдан 177 млн сўм ўғирлаган талабалар 4 йилга қамалди Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида икки нафар талаба йигит ва бир нафар вояга етмаган бола тунгги вақтда банкоматдан жами 177 млн сўм ўғирлаган вақтда туман ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Суд 2 нафар талаба йигитга 4 йилдан қамоқ жазоси, вояга етмаган шахсга эса шартли жазо тайинлаган. Батафсил: | | |
6 029
28
Самарқандда Марказий Осиё микромолия саммити ўз ишини бошлади 2024 йилнинг 19-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтаётган тадбирда 200 нафардан зиёд иштирокчилар, хусусан, минтақа давлатлари марказий банклари, етакчи молия институтлари, микромолия ташкилотлари вакиллари, дастурий таъминот ва финтех компаниялари раҳбарлари ва инвесторлар иштирок этмоқда. Батафсил: | | |
6 309
21
🏦 Микрокредитбанк факторинг хизматларини таклиф этмоқда Мазкур хизмат тадбиркорлар томонидан етказиб берилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловлар кечиктирилганда, корхонада айланма маблағлар етарли бўлмаганда қўл келади. Факторинг нисбатан тезроқ расмийлаштирилиши билан кредитга нисбатан афзал ҳисобланади. Батафсил: | | |
6 344
30
🏦 AloqaBank “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” доирасида Visa Infinite картасини тақдим қилди Тошкентда бўлиб ўтаётган “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ахборот технологиялари ҳафталиги доирасида AloqaBank ўзининг бир нечта янги маҳсулотлари қаторида, мижозлар учун қулайлик ва премиал имкониятларни тақдим этувчи картаси тақдимотини ўтказди. Батафсил: | | |
6 899
19
❗️“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тижорат банклари ходимларига тадбиқ этилмайди — юрист фикри Ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тижорат банкларидаги хизматчиларга тадбиқ этилмаслиги ҳақида ёзди. Аввалроқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги учта давлат банки тизимида ишловчи 148 нафар ходим тадбиркорлик билан шуғулланганини ноқонуний деб топганди. Батафсил: | | |
6 957
49
💰 Humans экотизими Humans Pay бренди остида барча тўлов ва ўтказма хизматларини бирлаштирди Бу 2022 йилда “Maroqand” МЧЖ тўлов ташкилотининг сотиб олиниши (UPay савдо белгиси) ва барча хизматларнинг ягона платформага интеграциялашуви туфайли мумкин бўлди. Натижада, Humans экотизимидаги финтех-сервислар сезиларли ўсишни кўрсатди: 👥 2024 йилнинг биринчи ярмида Humans Pay мижозлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45%га ошди. 📊 2024 йилнинг биринчи 6 ойида Humans Pay даромади доллар кўринишида $5 миллион доллардан ошди, бу 2023 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 65%га кўп. 📈 2024 йилнинг биринчи ярмида амалиётлар айланмаси 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 85%га ошди. 📊 Битимлар сони ҳам изчил ўсишни кўрсатмоқда – 2024 йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 60 миллиондан ортиқ транзакцияни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21%га кўп. "Биз Humans экотизимининг қулай хизматлари бозорни тобора кўпроқ забт этаётганини кўрмоқдамиз. Мижозларимиз базаси, хизматлар айланмаси ва унинг капиталлашуви ортиб бормоқда – бу кўрсаткичларнинг барчаси мамлакатда нақд пулсиз тўловларни оммалаштириш ва молиявий саводхонликни оширишда Humans'нинг ўрни муҳимлигини тасдиқлайди", — деди Humans Group бош директори ва асосчиси Владимир Добрынин.
Показать полностью ...
6 366
20
💰 Humans экотизими Humans Pay бренди остида барча тўлов ва ўтказма хизматларини бирлаштирди Бу 2022 йилда “Maroqand” МЧЖ тўлов ташкилотининг сотиб олиниши (UPay савдо белгиси) ва барча хизматларнинг ягона платформага интеграциялашуви туфайли мумкин бўлди. Натижада, Humans экотизимидаги финтех-сервислар сезиларли ўсишни кўрсатди: 👥 2024 йилнинг биринчи ярмида Humans Pay мижозлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45%га ошди. 📊 2024 йилнинг биринчи 6 ойида Humans Pay даромади доллар кўринишида $5 миллион доллардан ошди, бу 2023 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 65%га кўп. 📈 2024 йилнинг биринчи ярмида амалиётлар айланмаси 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 85%га ошди. 📊 Битимлар сони ҳам изчил ўсишни кўрсатмоқда – 2024 йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 60 миллиондан ортиқ транзакцияни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21%га кўп. "Биз Humans экотизимининг қулай хизматлари бозорни тобора кўпроқ забт этаётганини кўрмоқдамиз. Мижозларимиз базаси, хизматлар айланмаси ва унинг капиталлашуви ортиб бормоқда – бу кўрсаткичларнинг барчаси мамлакатда нақд пулсиз тўловларни оммалаштириш ва молиявий саводхонликни оширишда Humans'нинг ўрни муҳимлигини тасдиқлайди", — деди Humans Group бош директори ва асосчиси Владимир Добрынин.
Показать полностью ...
376
1
🏦 Ўзмиллийбанк ва AKA Bank ўртасида 100 млн евролик кредит линияси бўйича келишув имзоланди Германия канцлери Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзмиллийбанк ҳамда Германиянинг “AKA Bank” ўртасида 100 млн евролик кредит линиясини жалб қилиш тўғрисида келишув имзоланди. Маблағлар иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини молиялаштириш учун йўналтирилади. Батафсил: | | |
7 825
29
❗️23 сентябрдан ипотека кредитларига субсидия олиш учун аризалар қабул қилиш бошланади Ипотека кредитлари учун субсидиялар тўлашнинг мақсадли параметрлари бўйича аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йил 23 сентябр куни соат 09:00 да бошланади. Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади. Батафсил: | | |
8 380
124
💳 Октябрь ойида иккинчи UZCARD FORUM бўлиб ўтади 2024 йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистонда йилнинг асосий финтех-тадбирларидан бири — UZCARD FORUM бўлиб ўтади. Бу ҳақда компания ижрочи директори Олимжон Зокиров билан бўлган маълум қилди. Форум "open banking" мавзусида ўтиши режалаштирилган. Батафсил: | | |
8 260
12
🏦 Шахло Ибрагимова Микрокредитбанк бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди 2022 йил декабрь ойидан Туронбанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шахло Алимбаевна Ибрагимова "Микрокредитбанк" АТБ бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Ш.Ибрагимова фаолияти давомида Ўзтадбиркорбанк, ТДИУ, Президент девони, Олий Мажлис тизими, Марказий сайлов комиссияси, шунингдек, Туронбанкда турли лавозимларда ишлаган. Батафсил: | | |
Показать полностью ...
9 232
81
🏦 Самарқандда ОИИБ Бошқарувчилар кенгашининг Марказий Осиёдаги илк йиллик йиғилиши бўлиб ўтади 2024 йил 25-26 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг Марказий Осиёдаги биринчи йиллик йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбирда онлайн ва офлайн қатнашиш учун орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Батафсил: | |
9 305
11
🏦 Марказий банк август ойида иккита банкка жарима санкцияси қўллади Марказий банк август ойида 2 та банк ва 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўллади. Шунингдек, МБ кўрсатмаларига ва пруденциал меъёрларга риоя қилмаганлиги ва бошқа сабаблар туфайли 27 та банк огоҳлантирилган. Батафсил: | |
9 974
16
🏦 InFinBank бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди 2023 йил ноябрь ойидан Асакабанкда Молиявий директор лавозимида ишлаб келган Равшанбек Шохрухбекович Кадиров "Invest Finance Bank" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Р.Кадиров фаолияти давомида "Ўзавтосаноат-лизинг" МЧЖ, шунингдек Ҳамкорбанк ва Асакабанкларда раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Батафсил: | |
12 086
110
❗️Марказий банк бошқаруви 2024 йил 12 сентябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул . | |
11 129
8
💳 UZCARD раҳбарияти вакиллари билан эксклюзив суҳбат нашри жорий йилда ўзининг 20 йиллик юбилейини нишонлаётган UZCARD компанияси менежменти вакиллари билан суҳбат уюштирди. Суҳбат давомида компаниянинг тараққиёт йўли, Ўзбекистонда пластик карталар кириб келиши тарихи ва ривожланиш босқичлари, молиявий саводхонлик, HUMO билан рақобат, кибержиноятларнинг асосий сабаблари каби қизиқарли мавзулар ҳақида гаплашилди. Видеони кўриш: | |
Показать полностью ...

IMG_3729.MP4

14 123
76
🏦 Асакабанк ва “BI Group” қулай шартларда янги "Бизнинг ипотека" маҳсулотини жорий қилмоқда "Асакабанк" АЖ ҳамда "BI Group" қурилиш компанияси ўртасида ишга туширилаётган янги "Бизнинг ипотека" номли кредит маҳсулоти ёрдамида "BI Group" компаниясидан қулай шартларда уй-жой сотиб олиш имконияти яратилади. Батафсил: | |
11 283
20
🏦 Трастбанк экспортер корхоналар учун қулай шартларда кредитлар таклиф этмоқда Трастбанк тадбиркорларга экспорт фаолиятини кенгайтириш мақсадида, айланма маблағларни тўлдириш учун қулай ва имтиёзли шартларда кредитлар Кредитлар хорижий валютада, 24 ойгача бўлган муддатга, банк ўз маблағлари ёки "Экспортни рағбатлантириш агентлиги" ресурслари ҳисобидан ажратилади. Батафсил: | |
10 461
21
Отабек Бакиров: Даромад ўсиши таълимга боғлиқ "+1" подкастнинг мазкур сонида иқтисодчи Отабек Бакиров фаровонлик ва таълим ўртасидаги боғлиқлик, аҳоли даромадлари ва мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши, даромад ва харажатларни самарали бошқариш ҳақида долзарб ва барча учун зарурий маълумотлар билан ўртоқлашди. Подкастни кўриш:
Otabek Bakirov: daromad oshishi ta'limga bog‘liq
+1Podcastning ushbu sonida iqtisodchi Otabek Bakirov bilan shaxsiy daromadlarni boshqarish, O‘zbekistonning jahon bozoriga integratsiyasi va choyxonalarning jamiyat hayotidagi o‘rni haqida suhbatlashdik. Ko‘ring va fikr-mulohazalaringizni yozib qoldiring. TAYMKOD 0:00 – Tizer 1:40 – Besh yil ichida O‘zbekistonda nimalar o‘zgardi? 11:20 – Pul va baxt o‘rtasidagi bog‘liqlik 13:35 – Boylik nima? 17:50 - O‘rta sinfda moliyaviy erkinligi ko‘proq 19:25 – Pul bo‘lsa, moliyaviy savodxonlik o‘z-o‘zidan shakllanadi 36:17 – Qachon uy sotib olishdan ko‘ra ijaraga olish afzalroq bo‘lishi haqida 42:42 – Antiglobalizatsiya trendi haqida 45:50 – O‘rtahol oila mezonlari 48:05 – Pulni tejash kerakmi? 55:40 – Foydasiz xarajatlar va pul ayamaslik kerak bo‘lgan narasalar 1:00:50 – Jamiyatdagi o‘zgarayotgan tendensiyalar 1:04:19 – Tanlov ayollar qo‘lida ekanligi haqida 1:10:10 – Pul borasida Otabek Bakirov qanday qoidalarga amal qiladi?
10 502
25
🏦 Ўзмиллийбанк Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими халқаро сертификатини қўлга киритди “Ўзмиллийбанк” АЖнинг коррупцияга қарши менежмент тизими ISО 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқлиги бўйича аудиторлик текшируви муваффақиятли якунланди. Шу муносабат билан банк бош офиси биносида мазкур мувофиқлик сертификатини тантанали топшириш маросими ўтказилди. Батафсил: | |
11 707
56
🏦 Август ойида олтин-валюта захиралари 1,7 млрд долларга ортди Ўзбекистоннинг халқаро захиралари август ойи давомида 1 млрд 751 млн долларга кўпайиб, улпрнинг қолдиғи 39 млрд 153 млн долларга етди. Бу захиралар бўйича ҳисоботлар эълон қилиниши бошланган — 2018 йилдан бери максимум кўрсаткич ҳисобланади. Батафсил: | |
10 695
13
🏦 Марказий банкнинг махсус стипендиясига танлов эълон қилинди Марказий банк иқтисодиёт, банк иши, бухгалтерия ҳисоби, молия ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича таълим муассасаларида бакалавриатуранинг кундузги бўлими сўнгги босқичи ҳамда магистратура талабалари учун танлов асосида стипендия дастури очилганини маълум қилди. Батафсил: | |
12 540
52
🏦 Сандро Ртвеладзе Ипотека банк бошқарув раиси лавозимига расман тасдиқланди 2023 йилдан банк Ипотека банк бошқарув раиси маслаҳатчиси сифатида ишлаб келган грузиялик мутахассис Сандро Ртвеладзе мазкур банк бошқарув раиси этиб расман тасдиқланди. С.Ртвеладзенинг тайинлови тўғрисида жорий йил июнь ойида хабар берилганди. Батафсил: | |
11 395
65
🏦 2022 йилнинг март ойидан "Микрокредитбанк" АТБ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Акмал Ҳамидов ўз аризасига биноан мазкур лавозимни тарк этди. Шу муносабат билан А.Ҳамидов банк бошқаруви таркибидан . Акмал Ҳамидов фаолиятини хусусий сектордаги йирик лойиҳада давом эттириши айтилмоқда. | |
11 619
120
🏦 AVO банк "AVO картомания" номли ютуқли акцияни бошлади Мазкур акцияда иштирок этиб, iPhone 15, PlayStation 5, Dyson Airwrap ҳамда AVO етакчи дизайнерларидан эксклюзив бренддаги кийимлардан бирини ютиш имкониятига эга бўлиш мумкин. Иштирокчига айланиш учун: — AVO иловасида "AVO platinum" пластик картасини буюртма қилиш; — Уни энг яқин AVO картомати ёки почтоматидан олиш; — Картанинг орқа томонидаги QR-код ёрдамида уни фаоллаштириш лозим. Ҳафтанинг ҳар жума кунлари соат 19:00 да ютуқли ўйин ўтказилади. Акция даври: 2024 йил 4 сентябрдан 4 октябргача. Ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Акция шартлари билан танишиш мумкин. Маълумот учун: +998 (78) 888-78-87 Батафсил: Ҳамкорлик асосида
Показать полностью ...
11 148
26
🏦 Капиталбанк I ярим йилликда 775 млрд сўмдан кўпроқ соф фойда олди 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Капиталбанкнинг соф фойдаси 775,6 млрд сўмни ташкил қилди. Банкнинг активлари ва кредит портфели барқарорликни кўрсатмоқда. Капиталбанк ярим йиллик якунлари бўйича тижорат банклари орасида соф фойда бўйича етакчилардан бири бўлиб қолмоқда. Батафсил: | |
11 576
62
🏦 Ўтган ёз фасли давомида Bankers.uz'да чоп этилган таҳлилий материаллар: ▪️Болалар учун қайси банкларда карта очиш ; ▪️Ўзбекистон банкларида фаолият олиб бораётган ёш раҳбарлар; ▪️Ўзбекистон банклари ярим йилда қанча соф фойда ; ▪️Банклар таклиф этаётган кредит карталар ва муддатли тўлов ; ▪️Ўзбекистон банкларига тегишли суғурта компаниялари — ; ▪️Омонатларни кафолатлаш тизими ислоҳ қилинмоқда, янги қонун лойиҳасида нималар кўзда ? 🏦 Колумнист мақолалари: ▫️Ўзбекистондаги илк банк — Давлат банкининг Тошкент филиали ; ▫️Бухоро амирининг банкларда қанча омонати ; ▫️Қўқон шаҳридаги биринчи банклар . | |
Показать полностью ...
10 442
10
Последнее обновление: 11.07.23
Политика конфиденциальности Telemetrio