САҲОБАЛАРНИНГ ДУОЛАРИ
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг дуоси
«Аллоҳумма ҳаблий ийманан ва яқийнан ва муъафатан ва нийятан».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Менга иймон, сидқидиллик, соғлик, офият ва соғлом ният бер”.
«Аллоҳуммажъал хойро умурий ахироҳу ва хойро амалий ховаатимаҳу ва хойро аййамий явма алқок».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Умримнинг охирини энг хайрлиси, амалимнинг ниҳоясининг хайрлиси ва Сенга йўлиқадиган кунимни кунларимнинг энг хайрлиси қил!”
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг дуоси:
«Аллоҳумма инний аъузу бика ан та‘хузаний ъала ғирратин ав тазарний фий ғофлатин, ав тажъалний минал ғофилийн».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мени ногаҳон ўлимдан ё ғафлатда қолдиришинг ёки ғофиллардан қилишингдан асрашингни сўрайман”.
«Аллоҳумма таваффаний маъал аброр, ва ла тажъалний фил ашрор, ва қиний ъазабаннари ва алҳиқний бил-ахйар».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мени яхшилар орасида ўлдир, ёмонлардан қилма, оташ азобидан асра ва яхшилар қаторига қўшгин”.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг дуоси
«Аллоҳумма аъузу бика мин жаҳдил балаи ва даркиш-шиқа‘и ва шамататил аъда‘и ва аъузу бика минас-сижни вал-қойди вас-савт».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Бало ва мусибатлардан, омадсизликдан, душманлар билан тортишишдан, ҳибс этилишдан, кишанланишдан ва калтакланишдан мени асра”.
«Аллоҳумма инна зунубий ла тазуррука ва инна раҳматака иййая ла танқусук».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Менинг гуноҳларим Сенга зарар қилмайди. Сенинг менга марҳамат қилишинг Сенинг марҳаматингни камайтирмайди”.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг дуоси
«Роббана аслиҳ байнана, ваҳдиний субулал-Ислами, ва нажжина миназ-зулумати илан-нур. Васриф ъаннал-фаваҳиша ма зоҳаро, вама батан. Ва барик лана фий асмааина ва абсорина ва қулубина ва азважина ва зурриййаатина ва туб ъалайна иннака антат таввабур роҳийм. Важъалнаа шакирийна линеъматика, муснийна биҳа, қобилийна биҳа ва атмимҳа ъалайна».
Маъноси: “Эй Раббимиз! Келишолмаганларимизни яраштир, бизни Ислом йўлига ҳидоят айла, бизни зулматлардан нурга чиқар. Биздан ошкор ва яширин барча ёмонликларни кетказ. Кўзларимизга, қулоқларимизга, қалбларимизга, ишларимизга, аёлларимизга ва фарзандларимизга барака ато айла, гуноҳларимизни кечир. Шубҳасиз, Сен марҳаматли ва гуноҳларни кечиргувчисан. Бизни неъматингга шукр этувчи, ҳамд айтувчи қил ва неъматингни биздан аяма!”
(«Ал-Канз», «Ал-Мунтаҳаб»дан).
👉
Показати повністю ...