Сервис доступен и на вашем языке. Для перевода нажмитеРусский
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber

всі пости Qur'on qalb shifosi

📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар Таклиф ва мурожаатлар:  @LuckyMuslim  💸Реклама  @Saxiy_Sodiqjon  
20 316-11
~6 559
~4
27.36%
Загальний рейтинг Telegram
В світі
34 694місце
із 78 777
У країні, Узбекистан 
186місце
із 430
У категорії
1 023місце
із 2 333
Архів постів
Тилинг зикрдан қуримасин… Ҳасан ал Муқрий ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

IMG_6235.MOV

1 353
22
🍀 Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу. 🍀 Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу. 🍀 Агар кипригингиз силаса уйқу. 🍀 Сизга хайрли ТУН хайрли УЙҚУ. 🌙 ХАЙРЛИ ТУН! NAMOZ VA TAJVID DARSLARINI BIZ BILAN O'RGANING ❗️

18693606_1539831106036392_824185008418717696_n.mp4

2 180
19
Оз сўзламоқ лозим. Олти ўринда дунёвий калом ила машғул бўлган кишининг, ўттиз йиллик қабул бўлган ибодати рад этилади. 1. Масжидда 2. Илм мажлисида 3. Ўлик олдида 4. Қабристонда 5. Азон айтилаётганда 6. Қуръон ўқилаётганда. ✍️Мавлоно Румий 👉
3 344
83
Канал админи тарафидан текширилган!! Ассалому алейкум Азиз юртдошлар Сизлардан фарзандим учун йордам сураб мурожат к,иляпман. Фарзандимга бош мийя саратони Ута огир боскичи ташхиси к,уйилган. Апиратсия чет давлатта булиши керак Уйимизни хам соттик хали маблаг йитарли емас. 20 Минг 💲 маблаг зарур. Илтимос к,улларингдан кеганча Аллох учун йордам берилар. Узкарт 8600030493428498 Ахмедова д Хумо 9860060915779874 Ахмедова Д Мурожат учун 908622245 Ехсон к,иганлардан Аллох Рози булсин. ..Жаннат ахлидан к,илсин Аллох Амин..
Показати повністю ...

file

2 129
0
Жаннатга йўл ота-онанинг ҳузурида ўтади! 🕌 Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 👉

Untitled.mp4

3 532
70
МУБОРАК КАЛИМАЛАР 📿 Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳ таоло Аршни яратганда Ҳомил (кўтарувчи) фаришталарга уни кўтаришни буюрди. Арш уларга оғир келди. Аллоҳ таоло: "Субҳаналлоҳ, деб айтинглар, деб буюрди. Фаришталар, субҳаналлоҳ, дейишди, шунда уларга енгил бўлди. Улар Аллоҳ Одам алайҳиссаломни яратгунча субҳаналлоҳ деб туришди. 📿Одам алайҳиссалом акса урганида Аллоҳ таоло уни алҳамдулиллаҳ дейишга илҳомлантирди. Аллоҳ таоло айтди: "Сенга Раббинг раҳм қилди ва сен мана шунинг учун яратилдинг". Малоикалар шунда: "Иккинчи калима ҳам улуғ экан. Бизлар ундан ғафлатда қолмаслигимиз керак", дейишиб уни олдингисига қўшишди. 📿 Бир неча вақт фаришталар, субҳаналлоҳи валҳамдуллиллаҳи, деб айтиб юришди, бу ҳол Нуҳ алайҳиссалом замонларигача давом этди. Биринчи бўлиб санам тутган қавм Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмлари эди. 📿Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом қавмларини, лаа илаҳа иллаллоҳ, деб айтишга буюрди. Шунда улардан рози бўлишини билдирди. Фаришталар ўшанда: "Учинчи калима ҳам улуғ ва шарафли экан. Биз бундан ғафлатда қолмаслигимиз керак", дейишиб, уни олдинги икки калимага қўшишди. Узоқ муддат субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳ калимасини айтиб юришди. Бу ҳол Иброҳим алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келгунларича давом этди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилишни буюрди. Кейин қўчқор берди. 📿Қўчқорни кўрганларида у зот хурсанд бўлиб, Аллоҳу акбар, дедилар. Фаришталар айтишди: "Бу калима ҳам улуғ ва шарафли экан", деб уни олдинги учтасига қўшишди ва субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтиб юришди. 📿Вақтики Жаброил алайҳиссалом бу гапларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган эди. У зот шодланиб: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алиййил азим”, дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: "Бу калимани олдингиларига қўшинг", деди. "Танбеҳул ғофилин" китобидан. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 👉
Показати повністю ...
3 630
85
Канал Админи тарафидан текширилган... АХЛИ МУСУЛМОНЛАР ИЛТИМОС МУРОЖАТИМИЗГА БЕФАРК БУ'ЛМАНГЛАР. Ассалому Алайкум Азиз Юртдошлар мусофирда йурган ватандошлар. Мани апамга Шифокорлар КУКРАК САРАТОНИ ташхисини куйишкан. Анча йилдан буйон бу касаллик билан курашиб келишяпти. Хозирги кунда Ахволлари огир😥😥 Зудлик Билан Апиратсия килинишлари керак.Апиратсия ва Дори дармонлари учун 2️⃣5️⃣млион зарур еди.Хозирда 8️⃣млион йигилди. Шароитимиз огир. Моддий маблагимиз колмади йордам берадигон якинларимиз хам йук. Шунинг учун Сизлардан йордам сурашга мажбур болдик. Саховатпеша инсонлар илтимос йордам БЕРИЛАР. КУПНИНГ ОЗ ОЗДАН БЕРГАНИЯМ БАРОКАТЛИ БОЛАДИ. Уз кард: 8600490478094774 Хаитматов Иброхимжон Хумо: 9860160124303761 Хаитматов Иброхимжон Мурожат учун тел:940990574 Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан Илтимос сизлардан Аллохим розилиги учун йордам берилар Ехсонларинг махшарда соябон болсин🤲
Показати повністю ...

file

2 740
1
ДУО НИМА? ДУО ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

file

3 357
43
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋 💐🍃Авф этилмаган БАНДА; 💐🍃Қабул бўлмаган ДУО; 💐🍃Даф бўлмаган БАЛО; 💐🍃Шифо топмаган ХАСТА; 💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ; 💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин! 🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда, 🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда, 🍃💐 Шодлик қалби муслимда 🍃💐 Жума айём муборак! 💐🍃 Динимиз доим омон, 💐🍃 Дилларда ишқу имон. 💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон, 💐🍃 Жума айём муборак! 🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹
Показати повністю ...

file

11 367
527
Уйқунинг қанча тури бор, биласизми? 1. Суннат уйқу. Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради. 2. Бидъат уйқу. Пешин намози вақтидаги уйқу. 3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу. Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади. 4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу. Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади. 5. Одатий уйқу. Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу. 6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу. Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади. 7. Ғафлат уйқу. Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади. 8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу. Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади. 9. Ғаромат (зиён) уйқу. Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади. 10. Роҳат уйқу. Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади. 11. Ибодат уйқу. Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади. 12. Каромат уйқу. Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш". Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий" 👉
Показати повністю ...
image
4 944
188
#САВОЛ: Қуръонда "Аллоҳнинг номи зикр этилмасдан сўйилган ҳар қандай жонларнинг гўшти ҳаром" дейилган.Бошқа оятда эса "Аҳли китобларнинг таоми сизлар учун ҳалол, сизларники улар учун ҳалол дейди".Ахир насоролар Исо номи билан, яҳудийлар Узайр номи билан сўйишадику? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

file

3 432
20
​​Тақдирга иймон – мўмин учун нажот Уламолар “Тақдирга иймон келтириш 4 устунда барпо бўлади. Банда тақдирга шу 4 устуни билан бирга иймон келтирмагунича комил мўмин бўлмайди”, деб таъкидлаганлар. Тақдирнинг 4 устуни қуйидагилар: 1. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани Ўзининг азалий илми билан билишига иймон келтириш; 2. Аллоҳ таоло тақдирларни битиб қўйганига иймон келтириш; 3. Барча иш Аллоҳ таолонинг хоҳиши ва иродаси билан бўлишига иймон келтириш; 4. Барча нарсанинг яратувчиси ёлғиз Аллоҳ таоло эканига иймон келтириш. Дарҳақиқат, тақдирга иймон – мўмин учун нажот. 🌺 Тақдирга иймон – Аллоҳ таолога нисбатан гўзал одоб. 🌺 Тақдирга иймон – қалбга малҳам, барча касалликлар шифосидир. 🌺 Тақдирга иймон – мўмин учун роҳат. 🌺 Тақдирга иймон – барча муваффақиятлар калити. 🌺 Тақдирга иймон – синовлардан чиройли ўтиш гарови. 🌺 Тақдирга иймон – Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумон. 🌺 Тақдирга иймон – бамисоли ҳаёт. 🌺 Тақдирга иймон – зулматларда зиё тарқатувчи нур. 🌺 Тақдирга иймон – юзлаб психологдан афзал йўл кўрсатувчи. 🌺 Тақдирга иймон – барча ношаръий ишлардан тўсувчи. 🍃 Аллоҳ таоло барчамизни тақдирга иймон келтирадиган, Ўзига нисбатан чиройли гумонда бўладиган ва Ўзининг маҳбуб бандаларидан қилсин! “Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан 👉
Показати повністю ...
image
3 880
38
Садақа балоларни давф қилади…! Бу дунёда еғиб сақлаб қўйганингиз эмас, Аллоҳ берганини ўзининг йўлига сарфлаганингиз асл абадий ҳаётга заҳира бўлади. Кимки берса ўзи учун беради…! ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

09f01fce-cd9e-45a0-81bb-d433f3469dc1.mp4

4 357
75
​​ҲУШЁР БЎЛИНГ, ҚАЛАМ ЙЎҚОЛМАСИН! Қаламни йўқотдингизми, энди дафтар ҳам йўқ. Дафтарингиз йўқми, энди шаҳодатингиз (аттестат) йўқ. Шаҳодатингиз йўқми, энди сизга иш ҳам йўқ. Ишингиз йўқми, энди пулингиз ҳам йўқ. Пулингиз йўқми, озиқангиз ҳам йўқ. Озиқангиз йўқми, демак, заифсиз. Заифмисиз, энди ваҳшийлашасиз. Ваҳший қолдингизми, энди муҳаббат йўқ. Муҳаббат йўқми, оила қуриш ҳам йўқ. Оила йўқми, болалар ҳам йўқ. Болалар йўқми, демак ёлғизсиз. Якка қолдингизми, ноумид бўласиз. Ноумид бўлдингизми, касал бўласиз. Касал бўлдингизми, ўласиз. Шундай экан, ҳушёр бўлинг, қаламни йўқотманг! Доктор Иброҳим Фуқий раҳимаҳуллоҳ 👉
Показати повністю ...
image
4 534
25
#Exson Канал Админи тарафидан текширилган. Ман фарзандими Хозир ахволи огир. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан Аллох йулида йордам берилар Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан. Дея ҳабар бермоқда беморимиз оналари! Ноиложликдан бизга мурожаат қилмоқдалар Зудлик.билан.болажонимизга ёрдам керак! Бу бемор болажонимиз сиз азизларнинг мурувватингизга мухтож! Синов ва имтихон учун келинган хайотда турибмиз ҳар бир қилган эҳсонимиз ажри ҳам.улкан бўлади! ❗️Савоб учун хабарни тарқатинг Уз кард: 8600490435809710 Рузматжон Каххаров Хумо:9860020135457883 Рузматжон Каххаров Расиядеги мусофурларимиз учун 2200701378776717 Собиров с. Тинкоф банк. Мурожат учун тел:939734440 Жаннатни хохлаб килган яхши амалларингни Жаннатда жамоли билан сийласин
Показати повністю ...

file

file

3 761
0
РИЗҚ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

Rizq 0.mp4

4 104
25
​​НАФС ВА ИНСОН! ● Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт". ○ Инсон: - "Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт". ● Нафс: - "Балки ёқар ойсулув қизлар?". ○ Инсон: - "Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар". ● Нафс: - "Балки сенга керакдир бойлик?". ○ Инсон: - "Қаноатла холим чиройлик". ● Нафс: - "Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...". ○ Инсон: - "Қиёмат бор сен хаё қилгин". ● Нафс: - "Бу дунё беш кунлик билгин". ○ Инсон: - "Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин". ● Нафс: - "Балки сенга ёқар кайф сафо?". ○ Инсон: - "Ҳалолга хўп, қолгани жафо". ● Нафс: - "Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!". ○ Инсон: - "Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин". ● Нафс: - "Кўзингни оч дунё макрдир...". ○ Инсон: - "Макрларга тўсиқ зикрдир". ● Нафс: - "Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат". ○ Инсон: - "Йўқ умидим абадий Жаннат". ● Нафс: - "Мен нафсингман енгилдим сенга". ○ Инсон: - "Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга". ● Нафс: - "Розиман ҳўп. Иймон шартларин билдир". ○ Инсон: - "Махлуқ борки Роббига қулдир". ● Нафс: - "Қуллик қандай бўлади айтгин?". ○ Инсон: - "Амрига юр. Наҳийдан қайтгин!". ● Нафс: - "Гуноҳларим кечарми Қаҳҳор?!". ○ Инсон: - "У меҳрибон раҳмли Ғаффор!" Албатта дўстларингизга улашинг! 👉
Показати повністю ...
image
5 216
146
Нега намоз ўқиганлар гуноҳ ва фахш ишлар қилишади? 🎙 Умар қори. ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

file

4 327
42
​​САБРНИНГ ФОЙДАЛАРИ: 1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради. 2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради. 3. Сабр ғазабни қўзғайдиган нарсалар содир бўлганда ўзини тутиб олишга ёрдам беради. 4. Сабр хавф туғилганда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради. 5. Сабр тамагирлик қўзийдиган вазиятларда ўзини ўнглаб олишда асқотади. 6. Сабр моддий ва маънавий яхшиликларга эришиш йўлидаги жисмоний ва руҳий аламларга чидашда ёрдам беради. 7. Сабр иймон баркамоллиги ва Ислом гўзаллиги далилидир. 8. Сабр қалбда ҳидоят ҳолис қилишга ёрдам беради. 9. Сабрнинг самараси Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳаббатидир. 10. Сабр ер юзида тамкин топиш сабабчисидир. 11. Сабр жаннатга эришиш ва дўзахдан қутулишдир. 12. Сабр Аллоҳ таоло билан бирга бўлишдир. 13. Сабр қиёмат кунидаги катта қўрқинчдан омонликдир. 14. Сабр мардлик ва яхши оқибатнинг аломатидир. 15. Сабр Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракотидир. "Рухий тарбия" китобидан 👉
Показати повністю ...
image
4 769
58
Қуръон бандани шафоат қилади 🎙Шайҳ Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рахимахуллох ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

усайд ибн хузайр2.mp4

5 552
97
ДУНЁ – ХАСТАХОНА, УНИНГ НЕ ТАБИБЛАРИ БОР Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганида, бир табибнинг ҳавончада дори тугаётганини кўриб: – Сенда гуноҳнинг дориси борми? Беҳад гуноҳкорман, – дебди. Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди: – Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановул қил! Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди. Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб: – Ё Парвардигорим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!.. – дея ҳушларидан кетган эканлар. 👉
Показати повністю ...
6 467
130
Пешобини ушлай олмайдиган кишининг таҳорати қандай бўлади? Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

file

4 993
51
​​☝🏼Билиш_керак 🌺– Дин нима? 🍃– Аллоҳ таоло наздида ислом ҳақ диндир. Аллоҳнинг ва унинг расулининг буйруқларига амал қилмоқдир. 🌹– Мўъминларга иймон келтириб юрмоқ фарзми ёки суннатми? 🍃– Иймон мўъминларга суннат, кофирларга эса фарз. 🌸– Иймоннинг ўзи фарзми ёки суннатми? 🌿– Банда илк бор Аллоҳ таолонинг якка-ю ягоналигига иймон келтириши фарздир. Уни такрор қилиб юриш эса суннат. 🌹– Худони танийсанми? 🍀– Ҳа, танийман. У якка-ю ягона, ўхшаши йўқ, куч-қудратли ва оламларни яратган зотдир. 🌷– Сен мусулмонмисан? ☘️– Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман! 🌹– “Алҳамдўлиллаҳ”нинг маъноси нима? 🍃– “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!” деган маънода. 🌺– Қачондан бери мусулмонсан? 🌿– “ал-Мийсоқ” кунидан бери мусулмонман. 🌸– “ал-Мийсоқ”нинг маъноси нима? 🌱– Аллоҳ таоло руҳларни яратганидан сўнг, уларга: “Мен Сизларнинг Парвардигорингиз эмасманми?!” деб хитоб қилган. Жами руҳлар: “Оре, Сен бизнинг раббимизсан!”, дейишган. Ана шу аҳднома олинган вақт “ал-мийсоқ” деб аталади. 🌷– Мусулмонлик биноси нечта? 🍃– Мусулмонлик беш нарсанинг устига бино қилинган: калимаи шаҳодат – “Ашҳаду ан-ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммад абдуҳу ва росулуҳу!” калимасини айтмоқ; беш вақт намоз ўқимоқ; рамазон ойида рўза тутмоқ; мол-дунёдан закот бермоқ; Байтуллоҳга ҳаж қилмоқ. 🌸– Исломнинг вожиблари қайси? 🌿– Ислом вожиботлари еттитадир: намоз ўқимоқ; фитр садақасини бермоқ; қурбонлик қилмоқ; ҳажга бормоқ; умра қилмоқ; ота-онанинг хизматини қилмоқ; қариндошларга силаи раҳм қилмоқ. 🌷– Шариат ҳукмлари нечта? ☘️– Шариат аҳкомлари саккизтадир: фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ҳалол, ҳаром мубоҳ, макруҳ. 🌹– Тавҳид нима? 🍀– Бир демоқлик, бир билмоқлик ва бир деб эътиқод қилмоқликдир. 🌺– Иймондан олдинги нарса нима? 🍃– Аллоҳ таолонинг инояти ва ҳидояти. 🌷– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима? 🌿– Иймонни асраб-авайламоқ. (“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”). 👉
Показати повністю ...
image
6 738
135
Ҳақиқий намоз сизни гуноҳдан тўсиб туради Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг 👉

243639445_146032244383005_6925293369766477475_n.mp4

6 072
69
✨ Хамроҳ бўлиб қалбларга иймон, ✨Аллоҳ тонгга етказсин омон. ✨Иймон билан уйғонинг тонгда, 🌙 иймонли инсон.✨ 🌙 🌝 ✨🌙🌝✨🌙🌝✨ 🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ 👇👇👇👇👇

27064141_184233755670745_7362258644735361024_n.mp4

4 710
27
​​​​​​Кўп истиғфор айтсангиз: 1. ғамингиз кетади, 2. қарзингиз узилиши осон бўлади, 3. саҳв-хатоларингиз кечирилади, 4. барча яхшиликга муяссар бўласиз, 5. само эшиклари сизга очилгай, 6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ. Истиғфорни қандай айтасиз? Истиғфор лафзларидан баъзилари: 1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман) 2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан) 3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм" (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан) ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 👉
Показати повністю ...
6 123
171
Тахорат Билан гунох ювилади... 🎙Саййид Рахматуллох Термизий ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

data.mp4

5 405
67
#Жума_муборак 🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин! ✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг! 👇🏻👇🏻

file

15 643
600
​​ҚИЗ ФАРЗАНДДАН НОЛИГАНЛАР УЧУН Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди. Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди.... Ҳадисда: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учраса ю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади", дейилган... Яна қанчадан-қанча тирноққа зорлар бор?! Улар биттагина қизга ҳам рози... Буни тушунмаган ношукурлар эса “фақат қиз туғасан” деб нолийдилар... 👉
Показати повністю ...
image
6 331
78
Намоз билан муомила Қосим қори ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

81221219_2528659293898026_8581774816103537909_n.mp4

5 988
96
​​​Ғийбатнинг зарарлари. 1. Дуо қабул бўлмаслиги. 2. Яхшиликларнинг номайи аъмолдан камайиши. 3. Ёмонликларнинг номайи аъмолда кўпайиши. 4. Яхшиликларнинг қабул бўлмаслиги. 5. Қиёмат куни ҳақ эгаларининг фарёди. 6. Ҳисоб китобнинг қаттиқ бўлиши. 7. Қиёмат куни ҳасрат ва надомат зиёда бўлиши. 8. Қиёмат куни ғийбати қилинган кимса ғийбат қилган кимсанинг гўштини ейиши. 9. Қиёмат куни ўз гўштини ўзи ейиш. 10. Қиёмат куни баданини тирноқлари ила тирнаши. 11. Жаҳаннамда қичима касалига мубтало бўлиш. 12. Жаннатга энг охири ва дўзахга энг биринчи кириш. 13. Охиратда маймунга айланиш.. 14. Қабр азоби жуда қаттиқ бўлиши. 15. Мунофиқнинг сифати пайдо бўлиши. 16. Охиратда хеч қандай эътибори бўлмаслик. 17. Мусулмонларга зулм қилиши. 18. Шайтоннинг яхши кўргани бўлиш.. 19. Аллоҳ таъолога осийлик ва хилоф қилиш. 20. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хилофлик қилиш.. 21. Тутган рўзаси макруҳ рўза бўлиш. 22. Ғийбат эшитгандан кейин адоват пайдо бўлиши. 23. Сирлари ошкор бўлиши 24. Ғийбат сабабли таҳорати нуқсонли бўлиш. 👉
Показати повністю ...
image
7 738
132
ҚАЧОНДИР ЮЗЛАШАМИЗ Абдукарим Мирзаев ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

IMG_4314.MOV

7 264
50
​​Нишонга урилган гаплар: Биринчи мартада хатосини унут. Иккинчи мартада хатосини кечир. Учинчи марта хато қилганда эса кетгин ва орқангга қарамагин. Иброҳим Фиқий Онам фақир аёл эди. У доим: “Фақирлик айб эмас. Аммо бой бўлиб, бошқаларни назарга илмаслик, менсимаслик айбдир” дер эди. Феодор Достоевский Агар муваффақиятсиз бўлишни истасанг, ҳамма одамларни рози қилишга урин. “Тарих муҳрлаган сўзлар” Агар уча олмасанг, югур. Агар югура олмасанг, юр. Агар юра олмасанг, судрал. Нима қилсанг ҳам фақат ва фақат олдинга ҳаракатланишни давом эттир! “Тарих муҳрлаган сўзлар” Агар ҳар биримиз бошқанинг қалбига кириб кўрганимизда унга раҳмимиз келган, ҳасад, гина, манманлик ва ғурур қилмаган бўлардик. Доктор Мустафо Маҳмуд Икки нарса ҳаётга бўлган қарашинг ўзгаришига сабаб бўлади: Беморлик; Мусофирлик. “Тарих муҳрлаган сўзлар” Шундай шахслар борки, уларга мана бу гапни айтгинг келади: “Сиз билан бошқа кўришмасликни орзу қиламан”. “Тарих муҳрлаган сўзлар” Оғир вазиятда сени чиндан яхши кўрувчилар ким-у, танлов (идишинг остига тушиб қолган) қуйқимлар ким, билиб оласан. “Тарих муҳрлаган сўзлар” Муваффақиятли инсонларда режа ва дастурлар бўлади. Муваффақиятсизларда эса ўзини оқлашлар. “Тарих муҳрлаган сўзлар” Газета сотувчининг “Ватан” бир динор, “Жумҳурият” бир динор, “Халқ” бир динор деб бақираётганини эшитганимда, “Газеталар нархини назарда тутяпти” деб ўйладим. 👉
Показати повністю ...
image
6 715
86
❗️Эркак киши шунақа бўлади... ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

278871820_1405867449831662_8483605099918379567_n.mp4

8 980
102
​​☝️ОТАНГ ҲАЁТЛИГИДА ҚАДРИГА ЕТГИН Отанг сенга босим қилганида билиб қўй -у сенинг ўсишингни истаган бўлади. Отанг жим турганини кўрсанг билиб қўй - у сенинг келажагинг тўғрисида бош қотираётган бўлади. Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй - у сен учун ўз нафсини бутунлай жиловлаган бўлади. Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй -у сен сабабли шундай бўлган. Отанг кулган пайтида билиб қўй - бунинг ҳам сабабчиси сенсан. Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй - сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан. Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй -у йиғлаётган бўлади. Отангга нисбатан овозингни баландлатган пайтинг билиб қўй - сен уни тириклайин гўрга тиққан бўласан. Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй-отанг сендан ғазабланган бўлади. Отанг тўшакка ётиб, нафас олмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суянчиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира тўлдира олмайди. ОТАНГ ҲАЁТЛИГИДА КАДРИГА ЕТГИН! ​👉
Показати повністю ...
image
7 200
124
Бидъат нима Раҳимберди домла Раҳмонов ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

2.Bid’at nima.mp4

6 308
24
​​ҒУСЛ — Ғуслнинг маъноси нима?  — Бутун баданни ювиш.  — Ғусл қай тариқа қилинади?  — 1. Аввало, истинжо қилинади.    2. Сўнг қўл ювилади.    3. Таҳорат қилинади (бундан фақат оёқ ювилиши мустасно).    4. Ундан сўнг бошга, сўнгра ўнг елкага, сўнгра таннинг бошқа аъзоларига сув етказилиб, ҳамма жой ювилади.    5. Сўнг яна икки марта шу тариқа ювинилади.    6. Якунда оёқ ювилади.  — Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими?  — Ўтади.  — Ғуслнинг фарзи нечта?  — Учта:    1. Оғизга сув солиб ғарғара қилиш.    2. Бурун ичини ювиш.    3. Баданнинг ҳамма жойини ювиш.  — Ғуслнинг суннатлари нечта?  — Ўнта:    1. Истинжо қилиш.    2. Нажас бор ерни ювиш.    3. Қўлни ювиш.    4. Ўн саккизта суннатга амал қилиб таҳорат қилиш. Лекин оёқлар ювилмай турилади.    5. Аввал бошга, сўнг ўнг елкага, сўнг таннинг қолган барча аъзоларига бир маротаба сув етказиб ювиш.    6. Қўл етган жами жойларни бир маротаба ишқалаб ювиш.    7. Ҳар бир аъзога уч бора сув етказиш.    8. Ўнг тарафни чап тарафдан олдин ювиш.    9. Сувни кераклича сарфлаш.    10. Ғусл вақти қиблага олдини ўгирмаслик, яъни терс туриш лозим.  — Соч ва соқолнинг ҳар бир толасига сув етказиш фарзми?  — Эркакларга фарз. Аммо аёлларнинг соч остиларига сув етса, бас. Ўрилган сочларни ёйиш лозим эмас.  👉
Показати повністю ...
image
8 203
156
Кичик гуноҳлардан ҳам тийилайлик! Исъҳоқжон домла Бегматов ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

file

6 222
51
Канал админи тарафидан текширилган !!!! Ассалому алейкум Азиз юртдошлар фарзандим учун сизлардан йордам сураб мурожат к,иляпман Фарзандим юрек пароги Билан тугулган 3 боскичли апиратсияни бошидан утк,азишини айтишти духтирлар 1 чисини амаллап утк,аздик Яна огир апиратсия булиши керак. Маблаг йитарли емас Фарзандими сак,лаб к,олишка йордам Беринг Узкарт...8600490435809710 каххоров Р Хумо...9860020135457883 Каххоров. Р Мурожат учун...998994034449 Аллох ехсон к,илганларни Жаннати Билан сийласин.
Показати повністю ...

file

5 161
1
​​⏰Дуо ижобат бўладиган вақт ☝️Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган 8 ўрин бор, сен уларда дуони кўпайтир: ❗️1. Намозда биринчи сафга келиб турганингда. ❗️2. Намозни тугатгач, туриб кетмасдан ўтириб зикр қилганингда. ❗️3. Касални кўргани борганингда. ❗️4. Аллоҳ йўлидаги биродарингни кўргани борганингда. ❗️5. Биродарингни ҳаққига ғоибона дуо қилганингда. ❗️6. Одамларга яхшиликни таълим берганингда. ❗️7. Таҳорат билан уйқуга ётганингда. ❗️8. Саҳарлик қилганингда. 🤲Аллоҳ таоло сизу бизни холис карамли Юзи учун бўлган ҳолда ушбу саккиз ҳолатга эриштирсин! ​👉
Показати повністю ...
image
6 997
101
Аллоҳ айтадики... Аброр Мухтор Алий ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

file

5 956
47
Канал Админи тарафидан текширилган!! Оила жудаям оғир ахволда!! Ассалому алайкум Мехрибон Саховатпеша инсонлар Ман 5 нафар қизни онасиман. Йордам берилар Ахли МУСУЛМОНЛАР Фарзандларимдан 2 нафари туғма Микрасафения касали билан туғулган. Қизларим юролмийди ўтиролмийди хатто овқат хам ўзлари мустақил ея олмиди. Ўзимиз 14 йилдан буён ижарада яшемиз Хозирда дори дармонларига даволатишим учун Моддий томонлама шароитимиз оғирлиги сабаб сизларга мурожаат қиляпан. Муолажа учун Керакли сумма 5️⃣минг$ 😔😔 Илтимос Ушбу синовли кунларда Аллоҳ розилиги учун ёрдам берилар. Хали бу маблағ йиғилгани йўқ😔 Фарзандларим хам бошқа қизлар қатори юриб ўйнаб ўзи мустақил овқатланишини хохлийман Аввало умидим Аллоҳдан ва Сиз каби сахий инсонлардан илтимос ЕХСОН килиб Ёрдам берилар. (УЗКАРД) 8600120483620533 Холмирзаева Д ХУМО:9860160124415664. Холмирзаева Д Мурожат учун: 940382098 Эҳсонларинг Махшарда Соябон болсин Жаннатда Ота Оналаризга Тож кийдирилар
Показати повністю ...

file

5 067
3
​​КАСАЛЛИК  ЧАҚИРУВЧИ  СЎЗЛАР Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб,  сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган. Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади. Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади. Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади. Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб,  маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан. 1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши 2. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши 3. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши 4. Менга шу муаммолар  бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши 5. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши 6. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши 7. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши 8. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши 9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши 10. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш,   ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши 11. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган. Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг. Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради! ​👉
Показати повністю ...
image
10 057
274
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋 💐🍃Авф этилмаган БАНДА; 💐🍃Қабул бўлмаган ДУО; 💐🍃Даф бўлмаган БАЛО; 💐🍃Шифо топмаган ХАСТА; 💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ; 💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин! 🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда, 🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда, 🍃💐 Шодлик қалби муслимда 🍃💐 Жума айём муборак! 💐🍃 Динимиз доим омон, 💐🍃 Дилларда ишқу имон. 💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон, 💐🍃 Жума айём муборак! 🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹
Показати повністю ...

file

14 611
540
Бизлардан не қолур, савоб ва гуноҳ, Бир кун омонатин олади Aллоҳ. Дўстлар унутмайлик бир ҳақиқатни, Барчамиз борар жой бир ҳовуч тупроқ. ХАЙРЛИ ТУН! НАМОЗ ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇

2_5438468429793198640.mp4

4 831
25
Канал Админи тарафидан текширилган.... Ассалом алейкум сахий инсонлар фарзандими ток урган орқа бош суяги тизза тўпиғи суяги ёрип кетган. Хозирда ахволи оғир реаниматсияда йотибди шароитимиз огирлиги сабабли аператсияга маблагимиз колмади. Барча якинларимиз хам йордам бериб болишди. Бошимни егиб сизлардан йордам суреман. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан 😭 Узкард :8600120474371476 Ю Усманов Хумо: 9860160124464217 Ю Усманов Teл ракам: 949730077 ЕХСОН МУКОФОТИ ФАКАТ ЕХСОНДУР..
Показати повністю ...

file

4 711
1
Нима учучн мусулмон одам табассум килади..? ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

302069505_366140912236364_2108343420826312183_n.mp4

5 197
40
​​☝️Аллоҳ берган умрни роҳат ва саломатликда яшаш учун Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга албатта амал қилишимизни буюрганлар: 1. Доимо ҳалол-покиза овқатларни истеъмол этиш. 2. Таомни жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам емаслик. 3. Узоқ чайнаб, шошилмай ейиш. 4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювиш. 5. Дастурхонга иштаҳали ҳолатдагина келиш, кўп таом емаслик. 6. Овқатланиш давомида кўп суюқлик ичмаслик. 7. Қишда кўпроқ ёғли, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатларни тановул қилиш. 8. Хурмони кўп истеъмол этиш. 9. Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этишимизда сиҳат ва қувват беради. 10. Чарчаган пайтлар ширинлик ейиш. 11. Синиқ идишдан фойдаланмаслик. 12. Дастурхон устида яхши кайфиятда бўлиш, ёлғиз овқатланмаслик. 13. Таомдан сўнг дуо ўқиб Аллоҳга шукр қилиш. 14. Ҳар ойда бир кун рўза тутиш, токи ички аъзолар дам олсин. 15. Асал еб туриш, у минг дардга даводир. 16. Сут ичиб, устидан балиқ емаслик, чунки бу қонни бузади. Қуръони каримнинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга зид келмаганидек, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) бу тавсиялари ҳам тиббиётнинг ўзгармас қонунлари каби яшаб, исбот топиб келаётгани сир эмас. («Ҳидоят» журналидан). ‼️ Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик. ​👉
Показати повністю ...
image
6 696
127
☝️Вақтимиз қанча қолганини билмаймиз. Билганимиз шуки, намоз вақти тезда ўтади! Намозга шошилинглар! Нажотга шошилинглар! Дўстларингизга ҳам улашинг! НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇

ezgif.com-optimize.gif.mp4

4 976
20
Ҳаромдан кўзни тийиш Козимжон Иброҳим ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

Haromdan ko'zni tiyish | Ustoz Kozimjon Ibrohim.mp4

4 785
52
Канал Админи тарафидан текширилган.... Ассалом алейкум сахий инсонлар фарзандими ток урган орқа бош суяги тизза тўпиғи суяги ёрип кетган. Хозирда ахволи оғир реаниматсияда йотибди шароитимиз огирлиги сабабли аператсияга маблагимиз колмади. Барча якинларимиз хам йордам бериб болишди. Бошимни егиб сизлардан йордам суреман. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан 😭 Узкард :8600120474371476 Ю Усманов Хумо: 9860160124464217 Ю Усманов Teл ракам: 949730077 ЕХСОН МУКОФОТИ ФАКАТ ЕХСОНДУР..
Показати повністю ...

file

4 427
4
​​• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса; - билки ҳали табиатинг тоза экан. • Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг; - билки, ички дунёинг гўзал экан. • Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг; - билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади. • Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг; - билки, сен вафога жуда яқинсан! • Билгин: • Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди; • Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади; • Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан; • Лабингни фақат икки нарсага ишлат: - бири табассум; - иккинчиси сукут. • Табассум мушкул ишларни ҳал қилади; • Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади. Шайх Шаъровий 👉
Показати повністю ...
image
5 415
103
! 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ 🕌 “...Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди” (Тавба сураси, 128-оят) деб марҳамат қилган ҳамда Ўзининг ҳидоятига бошлаган, уммати Муҳаммад қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! ✅ “Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага баробар пайғамбар қилиб юборилганман”, деган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом салавоту саломлар бўлсин! 🌷Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти). ❓Робиъул аввал ойи қандай ой? Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади. 🌙 Мавлид нима дегани? Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади. Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир. ❗️Бу ойни қандай ўтказиш керак? Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим. 🌙 Салавот нима дегани? “Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади. 🔹 Салавот қандай айтилади? Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти). 🔸 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор? Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти). 🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар. ♻️ Улашинг 👉
Показати повністю ...
image
11 813
298
Ота-Онага яҳшилик қилиш мукофоти ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

82617473_492625141390208_477280069629650851_n.mp4

4 968
49
​​ Фарзанд кўрган кишини табриклаш Фарзанд кўрган кишини табриклаш маҳбуб амалдир. Бунга Ҳусайн розияллоҳу анҳудан қилинган қуйидаги ривоятда бир кишига ўргатилган жумлалар далилдир: بَارَكَ اللهُ لَكَ فِي الْمَوْهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الوَاهِبَ، وَبَلَغَ أَشُدَّهُ، وَرُزِقت بِرُّهُ «Барокаллоҳу лака фил мавҳуби лака ва шакартал воҳиба ва балаға ашуддаҳу ва рузиқта бирруҳу» Маъноси: «Берилган нарсада Аллоҳ сени баракали қилсин. Берувчига шукр қилишингни, фарзандинг вояга етишини ва итоатли бўлишини насиб этсин». Табрикланган киши ҳам қуйидаги жумлалар ила жавоб қайтармоғи маҳбуб амалдир: بَارَكَ اللهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَزَاكَ اللهُ خَيْرًا وَرَزَقَكَ اللهُ مِثْلَهُ أَوْ أَجْزَلَ اللهُ ثَوَابَكَ «Барокаллоҳу лака ва борака ъалайка ва жазокаллоҳу хойрон ва розақакаллоҳу мислаҳу ав ажзалаллоҳу савобака». Маъноси: «Аллоҳ сенга барака бериб, сени баракали қилиб, яхшиликлар ила мукофотлантириб, унинг мислича ризқлантирсин ёки савобингни тўлалигича қилсин». ​👉
Показати повністю ...
image
5 163
59
«Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ». Шаҳодат калимаси: «Aшҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ». Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар: «Ким сидқидилдан, ишонч билан бир бор тавҳид калимасини зикр этса, Aллоҳ ўша кишига жаннатда тўрт минг даража икром этади. Тўрт минг гуноҳини ҳам кечиради!» ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

file

7 470
197
​​📚📖📚ИСТИҒФОР     Илм ва ибодатга қийналаётган бўлсанг, 🕋Истиғфор айт!   Агар сенга дунё тор бўлиб қолса, 🕋Истиғфор айт! Ишларинг юришмаса, 🕋 Истиғфор айт!  Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса, 🕋 Истиғфор айт!  Юрагинг сиқилса, 🕋Истиғфор айт! Бой бўлишни истасанг, 🕋Истиғфор айт! Фарзанд талабида бўлсанг, 🕋 Истиғфор айт! Истиғфор айт!  Еру осмонлар Робби сени мағфират қилади ва барча ишларингда, ҳатто ибодатларингда ҳам Ўзи ёрдам беради! 🌙1. "АСТАҒФИРУЛЛОҲ!" Маъноси: Аллоҳдан мағфират сўрайман. 🌙2. "АСТАҒФИРУЛЛОҲА ВА АТУУБУ ИЛАЙҲИ!" Маъноси: Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан. 🌙3. "АЛЛОҲУММАҒФИРЛИ ВА ТУБ АЛАЙЯ ИННАКА АНТАТ-ТАВВААБУР-РОҲИЙ!" Маъноси: Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан. 🌙4." АСТАҒФИРУЛЛОҲАЛ АЪЗИЙМ, АЛЛАЗИЙ ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА ҲУВАЛ ҲАЙЮЛ ҚОЙЮМУ ВА АТУУБУ ИЛАЙҲ!" Маъноси: Аъзийм Зот бўлган Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман. Ул Зотки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир ва Унинг Ўзи Ҳайй ва Қаййумдир, Унга тавба қиламан. Истиғфор айтишнинг сони маълум адад билан чекланмаган. Қанча кўп айтсангиз, шунча яхшилик кўраверасиз, ин шаа Аллоҳ! Лекин, гуноҳлари кечириб қўйилган, масъум бўлган Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам кунига 100 марта истиғфор айтганларини ҳам унутманг! ​👉
Показати повністю ...
image
7 473
217
Аллоҳ берган дардни ҳеч кимга шикоят қилманг. Сардор домла ㅤㅤㅤㅤ Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал: ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

287118819_708978860409320_5576275200798385234_n.mp4

7 129
92
​​ Ҳечам маҳзун булманг, Аллоҳ суйган бандаларига синов ва мусибатлар беришини унутманг... • Гоҳида сизни ҳафа қилишади. • Гоҳида ҳавфга солишади. • Гоҳида туҳмат қилишади. • Гоҳида ҳолатингизни тушунишмайди. • Гоҳида зулм қилишади. • Гоҳида қаҳр қилишади. • Гоҳида касал бўласиз. • Гоҳида фақир бўласиз... Асло маҳзун бўлманг... Чунки, қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам-аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлар бордир... иншаАллоҳ Ҳар бир мусибат ва синовларга қилинган сабрга мўминлар учун ажр бордир...! ​👉
Показати повністю ...
image
7 014
145
ФАРЗ АМАЛЛАРНИ ОШКОРА ҚИЛИНАДИ... НАФЛ ИБОДАТЛАРНИ ЯШИРИШ КЕРАК... Исҳоқжон Муҳаммад Домла ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

InShot_20210331_004857998.mp4

5 763
34
​​ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада  ҳимояланади. Бундан ташқари: ☝️ Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади; ☝️ Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради; ☝️ Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади; ☝️ Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир; ☝️ Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади; ☝️ хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради; ☝️ кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунѐқарашини кенгайтиради; ☝️ инсоннинг ўзига ишончини орттиради; ☝️ тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради; ☝️ дунѐга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий  касалликлардан асрайди; ☝️ Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади; ☝️ Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади; ☝️ Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади; ☝️ қироат бош оғриғини самарали даволайди... ​👉
Показати повністю ...
image
7 284
163
Гунохларга каффорот бўлгувчи амални биласизми? ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

file

6 955
232
​​ҲОЖАТ, ШУКР ВА ТАВБА НАМОЗИ – Ҳожат намози қандай намоздир? – Бир кишининг Aллоҳ таолодан талаб қиладиган ҳожати бўлган вақтда (яъни, бир мақсаднинг ҳосил бўлмоғини тилаган замонда) ўқиладиган икки ракат нафл намозидир. – Намозни ўқигандан сўнг нима қилинади? – Ғоятда ихлос ила Aллоҳ таолодан ўзининг ҳожатини талаб қилади. – Шукр намози қандай намоздир? – Бир мақсади ҳосил бўлган замонда ва ёки бир хайрли неъмат келган замонда шукрона қилиш учун ўқиладиган икки ракат нафл намоздир. – Тавба ва истиғфор намози қандай намоздир? – Хатолик билан бир гуноҳ иш қилса, пушаймон бўлса, тавба қилиб ўша гуноҳининг авф қилинишини Aллоҳ таолодан талаб этиб ўқиладиган икки ракатли нафл намоздир. – Бир киши шу тариқа тавба қилиб икки ракат нафл намоз ўқиб Aллоҳ таолодан гуноҳини тиласа, нима бўлади? – Aллоҳ таоло гуноҳини кечиришни ваъда қилгандир. – Ундай намозни ўқигандан кейин нима дуо қилинади? – Ушбу истиғфорни ўқийди: «Aстағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таоло мин кулли занбин азнабтаҳу амдан ав хатоан сиррон ав ъала ниятан ва атубу илайҳи мин аз-занбиллази аъламу ва мин аз-занбиллази ла аъламу иннака анта ъалламул ғуюб». Маъноси: «Aллоҳ таолодан ҳар бир қилган гуноҳларимни авф қилишини талаб қилурман, қасддан хатолик ила ошкора, махфий, ўзим билиб ва билмай қилган гуноҳларимдан Aллоҳ таолога тавба қилурман. Ё Раббим, Сен ғайбларни билувчисан». "Ибодати исломия"дан. ​👉
Показати повністю ...
image
6 433
139
#Жума_муборак 🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин! ✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг! 👇🏻👇🏻

file

15 599
521
Агар 100 марта зикр қилинса... 🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

зикр қилса2.mp4

5 908
76
📿Гуноҳларингиз устидан мулоҳаза юритиб, бениҳоя уялиш ва тавозе билан кунига юз маротаба истиғфор айтинг: ‎أَسْتَغْفِرُ اللهَ رَبِّى مِنْ كُلِّ ذَنْبِ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ 🤲🏻Астағфируллаҳа роббии мин кулли занби ва атуубу илайҳи. (Маъноси: Роббимдан барча гуноҳларим учун кечирим сўрайман ва Унга тавба қиламан). 🌷У хоҳ Аттор бўлсин, хоҳ Румий, ё Ғаззолий, Субҳга яқин тўкмасдан кўз ёш, ҳеч нарсага эришмас. Онада ўз боласига нисбатан жуда кучли муҳаббат бўлади ва у боласини ҳар қандай вазиятда ўз паноҳига олади. Онанинг муҳаббати чиқиб бўлмайдиган юксак тоғдир, тубига етиб бўлмайдиган уммондир. Агар дунёдаги барча онанинг меҳрини бирлаштирилса ҳам, Аллоҳ таолонинг ўз бандаларига нисбатан меҳрига етолмас. Агар кўзингиздан тавба кўз ёшлари оқса, сизга Аллоҳнинг марҳамати тўкилади. Бу, Аллоҳ таолонинг марҳамати ҳар нарсадан устун эканлиги сабабидандир. 👉
Показати повністю ...
6 249
73
Қайси вақтларда намоз ўқиб бўлмайди? ЎМИ Фатво ҳайъати. Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал: ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

Зикирё домла 2.mp4

6 234
86
#Тафаккур Аёл киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади: 1. Қайсарлик. 2. Жаҳл, асаббузарлик. 3. Шубҳа-гумон. 4. Овозни баландлатиш. Эркак киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади: 1. Узоқлашиш. 2. Эътиборсиз бўлиш. 3. Қаттиққўл бўлиш. 4. Бахиллик қилиш. 👉
6 216
133
Ризқ нима ? ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

file

6 453
96
​​ЮЗИНГИЗ ЭНГ ГЎЗАЛ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ? Ҳасан Басрий айтади: «Кечаси туриб ўқилган намоздан ҳам савоби ортиқроқ ибодатни билмайман». У зотдан сўрашди: «Нима учун одамлар орасида кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари энг гўзалдир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга ўз нуридан инъом этади». КЕЧАДА ТУРИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН САБАБЛАР ҲАҚИДА    Кечада қоим бўлиш жуда оғир, қоим бўлиш шартларидан хабардор кишигина кечалари туришга муваффақ бўлади. Бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир. ЗОҲИРИЙ САБАБЛАР: - Кўп таом емаслик. Баъзилар айтади: «Эй муридлар жамоаси! Зиёда таом есангиз, ортиқча сув ичасиз, бас, кўп ухлайсиз. Натижада ортиқча пушаймон бўласиз»; - Кундузи ўзини оғир иш билан толиқтирмаслик; - Кумдузи қайлула - бир оз ором олишни тарк этмаслик. Зеро, бу кечаси қоим бўлишга ёрдам беради; - Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш. Имом Саврий айтади: «Бир гуноҳим сабабидан беш ой кечалари туришдан маҳрум бўлдим». БОТИНИЙ САБАБЛАР: - Қалбнинг мусулмонларга ҳасад қилиш, уларни кўрольмаслик каби иллатлардан фориғ бўлиши. Уни бидъат ва залолатдан холи, ортиқча дунё ҳожатидан халос қилиш; - Қалбда доим ҳавф - қўрқувнинг бўлиши; - Кечаси қоим бўлиш фазлини билиш; - Аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва имон қуввати энг шарафли рағбат, сабабларидандир, чунки Парвардигорга муножот қилувчи тунда қоим бўлса, У Зот ҳозир ва унга шоҳиддир. Бас, муножоти уни тун бўйи рағбатлантиради. Абу Сулаймон (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: «Тун аҳли кечалари дилхушлик билан банд ўйин аҳлидан кўра кўпроқ лаззатда бўлади. Тун бўлмаса, дунёда яшашни истамас эдим». Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ида Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган ҳадисда у зот (алайҳиссалом) марҳамат қилдилар: «Кечада дуолар ижобат бўладиган шундай бир соат борки, агар мусулмон банданинг дуоси шу соатга тўғри келиб қолса, яхши тилагини Аллоҳ унга ато этади. Бу соат ҳар тунда бўлади». ​👉
Показати повністю ...
image
6 200
66
#Видеолавҳа ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАННИНГ ҚИРОАТИ ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

61.mp4

5 707
26
​​Югуриш инсон хотирасини мустаҳкамлайди ва бош мия фаолиятини яхшилайди. 30 ёшдан кейин одам организми кичрайишни бошлайди. Бир кунда 4 соатдан кам ёки 10 соатдан кўп ухлаш жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Олча саратон ҳужайраларининг ўсиши ва тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради. Ёлғизлик жисмоний оғриқлар келтириб чиқариши мумкин. Ундан халос бўлиш учун дўстлар билан илиқ муносабатда бўлишнинг ўзи кифоя. Биз бурун бўшлиғида кўп миқдорда аллергенлар, микроблар, чанг ва бошқа қўзғовчилардан қутулиш мақсадида акси урамиз. Одам бадани 30 дақиқада 4 литр сувни қайнатишга етадиган иссиқлик ишлаб чиқаради. Одам суяги гранит тоши сингари қаттиқ. Гугурт қутисига тенг ҳажмдаги суяк 9 тонна оғирликни кўтара олади. Йиғлаш стресс, қайғу ва жаҳлни туширишга ёрдам беради. Одам организми танадаги ҳар бир ортиқча 1 килограмм мушак ёки ёғлар учун 10 километр узунликдаги қон томирлар ишлаб чиқаради. Одам хотираси 1 дақиқада 1000 сўз ўқиши мумкин. 👉
Показати повністю ...
image
7 379
94
🌸 Тун пардасин ёйди осмонга, 🌸 Ой ҳам чиқди чиройли тўлиб! 🌸 Шукр айлайлик ўтган ҳар онга, 🌸 Эртагача ухланг ширин туш кўриб! ☺️ 🌙 ХАЙРЛИ ТУН! НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇

animation.gif.mp4

5 897
30
ФАРИШТАЛАР САЛОМ БЕРГАН САХОБА Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

36d50462-8ebc-473d-bb64-0aee68ce4e9f.mp4

5 982
90
#Exson Канал Админи тарафидан текширилган. Ман фарзандими Хозир ахволи огир. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан Аллох йулида йордам берилар Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан. Дея ҳабар бермоқда беморимиз оналари! Ноиложликдан бизга мурожаат қилмоқдалар Зудлик.билан.болажонимизга ёрдам керак! Бу бемор болажонимиз сиз азизларнинг мурувватингизга мухтож! Синов ва имтихон учун келинган хайотда турибмиз ҳар бир қилган эҳсонимиз ажри ҳам.улкан бўлади! ❗️Савоб учун хабарни тарқатинг Уз кард: 8600490435809710 Рузматжон Каххаров Хумо:9860020135457883 Рузматжон Каххаров Мурожат учун тел:939734440 Жаннатни хохлаб килган яхши амалларингни Жаннатда жамоли билан сийласин
Показати повністю ...

file

file

4 425
1
​​САҲОБАЛАРНИНГ ДУОЛАРИ Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг дуоси «Аллоҳумма ҳаблий ийманан ва яқийнан ва муъафатан ва нийятан». Маъноси: “Ё Аллоҳим! Менга иймон, сидқидиллик, соғлик, офият ва соғлом ният бер”. «Аллоҳуммажъал хойро умурий ахироҳу ва хойро амалий ховаатимаҳу ва хойро аййамий явма алқок». Маъноси: “Ё Аллоҳим! Умримнинг охирини энг хайрлиси, амалимнинг ниҳоясининг хайр­лиси ва Сенга йўлиқадиган кунимни кунларимнинг энг хайрлиси қил!” Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг дуоси: «Аллоҳумма инний аъузу бика ан та‘хузаний ъала ғирратин ав тазарний фий ғоф­латин, ав тажъалний минал ғофилийн». Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мени ногаҳон ўлимдан ё ғафлатда қолдиришинг ёки ғофиллардан қилишингдан асрашингни сўрайман”. «Аллоҳумма таваффаний маъал аброр, ва ла тажъалний фил ашрор, ва қиний ъазабан­нари ва алҳиқний бил-ахйар». Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мени яхшилар ораси­да ўлдир, ёмонлардан қилма, оташ азобидан асра ва яхшилар қаторига қўшгин”. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг дуоси «Аллоҳумма аъузу бика мин жаҳдил балаи ва даркиш-шиқа‘и ва шамататил аъда‘и ва аъузу бика минас-сижни вал-қойди вас-савт». Маъноси: “Ё Аллоҳим! Бало ва мусибатлардан, омадсизликдан, душманлар билан тортишишдан, ҳибс этилишдан, кишанланишдан ва калтакланишдан мени асра”. «Аллоҳумма инна зунубий ла тазуррука ва инна раҳматака иййая ла танқусук». Маъноси: “Ё Аллоҳим! Менинг гуноҳларим Сенга зарар қилмайди. Сенинг менга марҳамат қилишинг Сенинг марҳаматингни камайтирмайди”. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг дуоси «Роббана аслиҳ байнана, ваҳдиний субулал-Ислами, ва нажжина миназ-зулумати илан-нур. Васриф ъаннал-фаваҳиша ма зоҳаро, вама батан. Ва барик лана фий асмааина ва абсорина ва қулубина ва азважина ва зурриййаатина ва туб ъалайна иннака антат таввабур роҳийм. Важъалнаа шакирийна линеъматика, муснийна биҳа, қобилийна биҳа ва атмимҳа ъалайна». Маъноси: “Эй Раббимиз! Келишолмаганларимизни яраштир, бизни Ислом йўлига ҳидоят айла, бизни зулматлардан нурга чиқар. Биздан ошкор ва яширин барча ёмонликларни кетказ. Кўзларимизга, қулоқларимизга, қалбларимизга, ишларимизга, аёлларимизга ва фарзандларимизга барака ато айла, гуноҳларимизни кечир. Шубҳасиз, Сен марҳаматли ва гуноҳларни кечиргувчисан. Бизни неъматингга шукр этувчи, ҳамд айтувчи қил ва неъматингни биздан аяма!” («Ал-Канз», «Ал-Мунтаҳаб»дан). 👉
Показати повністю ...
image
5 001
71
#Видеолавҳа ФАРЗ НАМОЗГА ТЎРТИНЧИ РАКАТДА ЕТИШГАН КИШИ ҲАҚИДА ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

106 tg.mp4

5 068
45
Канал Админи тарафидан текширилган.... Ассалом алейкум сахий инсонлар фарзандими ток урган орқа бош суяги тизза тўпиғи суяги ёрип кетган. Хозирда ахволи оғир реаниматсияда йотибди шароитимиз огирлиги сабабли аператсияга маблагимиз колмади. Барча якинларимиз хам йордам бериб болишди. Бошимни егиб сизлардан йордам суреман. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан 😭 Узкард :8600060725105101 Охунова М. Хумо 9860060933466348 Охунова М Teл ракам:911392816 ЕХСОН МУКОФОТИ ФАКАТ ЕХСОНДУР..

file

file

3 891
2
​​ЕРНИНГ НИДОСИ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: "Ер юзи ҳар куни ўн жумла ила овоз беради: Эй Одам фарзанди! Сиртимда айланиб юрибсан, қайтажак жойинг қорнимдир; ● Устимда исён қилмоқдасан, қорнимда азобда қоласан; ● Устимда кулмоқдасан, қорнимда йиғлайсан; ● Устимда севиняпсан, қорнимда хафа бўласан; ● Устимда мол тўплаяпсан, қорнимда пушаймон бўласан; ● Устимда ҳаром емоқдасан, қорнимда қурт-қумурсқалар сени ейишар; ● Устимда ҳийлагарлик қилмоқдасан, қорнимда хор-залил бўласан; ● Устимда шод - қувноқ юрибсан, қорнимга хафа ҳолда тушасан; ● Устимда ёруғликда юрибсан, қорнимда қоронғулик қаърига тушасан; ● Устимда кўпчилик орасида кезяпсан, қорнимда ёлғиз ўзинг қоласан". "Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан. 👉
Показати повністю ...
image
7 803
72
✨ Хайрли тун, қадрдонларим! ✨ Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин! ✨ Тунингиз сокин бўлсин! ✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин! НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇

23a3f3b23dbada139900ab7c93cda524_out_304995117.mp4

5 024
28
☝️ Нима учун намоздан кейин истиғфор айтилади Шайх Муҳамммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллох ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

IMG_1459.mp4

4 754
42
Канал Админи тарафидан текширилган!! Оила жудаям оғир ахволда!! Ассалому алайкум Мехрибон Саховатпеша инсонлар Ман 5 нафар қизни онасиман. Йордам берилар Ахли МУСУЛМОНЛАР Фарзандларимдан 2 нафари туғма Микрасафения касали билан туғулган. Қизларим юролмийди ўтиролмийди хатто овқат хам ўзлари мустақил ея олмиди. Ўзимиз 14 йилдан буён ижарада яшемиз Хозирда дори дармонларига даволатишим учун Моддий томонлама шароитимиз оғирлиги сабаб сизларга мурожаат қиляпан. Муолажа учун Керакли сумма 5️⃣минг$ 😔😔 Илтимос Ушбу синовли кунларда Аллоҳ розилиги учун ёрдам берилар. Хали бу маблағ йиғилгани йўқ😔 Фарзандларим хам бошқа қизлар қатори юриб ўйнаб ўзи мустақил овқатланишини хохлийман Аввало умидим Аллоҳдан ва Сиз каби сахий инсонлардан илтимос ЕХСОН килиб Ёрдам берилар. (УЗКАРД) 8600120483620533 Холмирзаева Д ХУМО:9860160124415664. Холмирзаева Д Мурожат учун: 940382098 Эҳсонларинг Махшарда Соябон болсин Жаннатда Ота Оналаризга Тож кийдирилар
Показати повністю ...

file

4 100
0
Расулуллоҳ буюрганлар Абу Зар розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени етти нарсага буюрганлар: 1. Мискинларни дўст тутишга ва уларга яқин бўлишга; 2. Дунёвий ишларда ўзимдан қуйи одамларга қарашга, ўзимдан юқориларга қарамасликка; 3. Қариндошларим юз ўгирсалар-да улар билан борди-келди қилишимга; 4. Бировдан бирон нарса сўрамасликка; 5. Аччиқ бўлса-да ҳақни гапиришга; 6. Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка; 7. “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни кўп айтишга, зеро бу калималар аршнинг остидаги хазинадан олинган”. (Имом Аҳмад “Муснад”) 👉
Показати повністю ...
4 641
54
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋 💐🍃Авф этилмаган БАНДА; 💐🍃Қабул бўлмаган ДУО; 💐🍃Даф бўлмаган БАЛО; 💐🍃Шифо топмаган ХАСТА; 💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ; 💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин! 🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда, 🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда, 🍃💐 Шодлик қалби муслимда 🍃💐 Жума айём муборак! 💐🍃 Динимиз доим омон, 💐🍃 Дилларда ишқу имон. 💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон, 💐🍃 Жума айём муборак! 🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹
Показати повністю ...

file

13 122
480
Бенамозлар учун аччиқ ҳақиқат. Солиҳон домла ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

237400805_566012688144967_4361668472848301730_n.mp4

5 611
55
​​НАМОЗ ВАҚТЛАРИ Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: “Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вақти кирганда, жанозани ҳозир бўлганда ва эрсиз аёл тенгини топганда”, дедилар” (Имом Термизий ривоят қилган). Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир”, дедилар” (Имом Термизий ривояти). Аллоҳ таоло фарз қилган намозларнинг вақти қуйидаги пайтларда бўлади: 1. Бомдод намози вақти – субҳи содиқдан (чин тонг отгандан) кун чиққунча. 2. Пешин намози вақти – қуёш заволга (оғишга) кетганидан сўнг то нарсаларнинг сояси ўз узунлигига нисбатан икки баравар ортгунига қадар. 3. Аср намози вақти – ҳар бир нарсанинг сояси ўзига нисбатан икки баравар ортганидан қуёш ботгунча. 4. Шом намози кун ботган пайтдан кунботар томонда шафақ кўринмай қолгунча. 5. Хуфтон намози – шафақ батамом йўқолгандан кейин. Витр намозининг вақти хуфтон ўқилгандан кейин киради. Хуфтон ва витр намозларини субҳи содиққача ўқиса бўлади. • Бомдод намозини тонг ёришганда ўқиш мустаҳаб, аълороқдир. Соат бўйича ҳисобланса, бомдодни кун чиқишидан 40 дақиқача илгари ўқиш мустаҳаб вақтга мувофик бўлади. • Пешин намозини ёз фаслида бироз кечиктириб, қиш фаслида эса вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир. • Аср намозини қуёш тиғини ўзгартирмай, нурсиз ҳолатга киришидан олдинроқ ўқиш мустаҳабдир. • Шом намозини доимо қуёш ботиши билан ўқиш мустаҳабдир. • Хуфтон намозини кечанинг учдан бирининг охирида ўқиш афзал ва ниҳоятда аъло бўлади. Витр намозини эса тун охирида уйғонишга қодир бўлганлар субҳ олдидан ўқиса, мустаҳабга амал қилган бўлади. • Ҳаво булутли кунларда аср ва хуфтон намозларини аввалги вақтларида ўқиш, бомдод, пешин, шом намозларини эса (вақти киргани маълум бўлмаса) бироз кечиктириб ўқиш мақсадга мувофикдир. Қуйидаги вақтларда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш, жаноза намози ўқиш жоиз эмас (мумкин эмас): - қуёш чиқаётган пайтда; - қуёш қиём (тикка)га келганида; - қуёш ботиш чоғида. Бу пайтларда намоз ўқиш, Қуръони каримдан сажда ояти ўқилганда сажда қилиш, жаноза намозини шу вақтга тўғрилаб ўқиш мумкин эмас. Аммо шу кунги аср намози кун ботаётган бўлса ҳам адо этилаверади. «Муснади Кеший» китобидан. 👉
Показати повністю ...
image
5 527
79
Аллоҳнинг адолатига сиғининг Абдукарим Мирзаев ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

file

5 100
69
​​10 та ҳаёт ҳикмати! 1️⃣ Бахтли инсонлар бошқаларни ҳам бахтли кўришни исташади! 2️⃣ Ҳеч қачон омадсизликдан бош эгманг, чунки  бахтқуши ҳам эгик бошларга қўнмайди! 3️⃣ Ҳақиқий бахт - бу энг аввало саломатлик ва ота-онанинг меҳридир...! 4️⃣ Сизни ранжитган инсонларни кечиринг, аммо ўзингизга қайта яқинлаштирманг! 5️⃣ Аллоҳ инсонлар елкасига, улар кўтара олмайдиган юкни ташламайди! 6️⃣ Барчамизга ҳақиқат ёқади, аммо ҳақиқатни айтган одам ёқмайди! 7️⃣ Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, дангасалик белгиси ҳамдир! 8️⃣ Бойлик - пулнинг кўплиги эмас, нафснинг тўқлигидир! 9️⃣ Ростгўй инсон - ҳаммага душман! 🔟 Натижа ниятингизга боғлиқ эканлигини унутманг! 👉
Показати повністю ...
image
6 343
130
🌸 Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан, 🌸 Тонг уйғотсин, майин шамоли билан, 🌸 Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан, 🌸 Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан! 🌙 НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇

Хайрли тун азизлар.gif.mp4

5 037
38
🌙 ИНСОНЛАР НЕГА БИР-БИРЛАРИГА ИШОНМАЙ ҚЎЙДИЛАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

ISHONCH+.mp4

8 242
66
Канал Админи тарафидан текширилган. Ассалому алайкум Ватандошларим Имконингиз борича Йордам берилар Мани фарзандими бошида кистаси бор Хозир хам ахволи огир. Хали хайот нималигини билмай жажжигина жонига шунча азоблар куряпти😥😥 Мани Фарзандимга кулларингдан кеганча йордам беряпсизлар Аллох рози болсин. Лекин хали йетарли маблаг йигилгани йук Илтимос Яна йордам берилар. Фарзандими хайотини саклаб колиш учун. Аллох хич кимга фарзанд догини курсатмасин. 😥😥Фарзандим учун бошим егиб халкдан йордам сурайман Илтимос дори дармонларига Яна 1️⃣5️⃣ млион зарур Яна озгина йордам берилар АХЛИ МУСУЛМОНЛАР Аллохим фарзанд догини курсатмасин Сахий инсонлар фарзандим согайиши учун Ехсон килиб йордам берилар Дуоларингизда хам еслаб куйинг Уз кард:8600120474371476 Ю Усманов Хумо:9860160124389240 Ю.Усманов Мурожат учун тел:940381292 Аллох Жаннатни хохлаб килган яхши амалларини ажрини Жаннати билан сийласин. 🤲🤲
Показати повністю ...

file

4 484
1
​​Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади. Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир: 1. Намоз дарвозаси – бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради. 2.  Ғазот дарвозаси – бундан ғазот қилганлар киради. 3. Райён дарвозаси – бундан рўзадорлар киради. 4. Садақа дарвозаси – бундан садақа берувчилар киради. 5. Айман дарвозаси – бундан ҳисоб китоб қилинмайдиганлар киради. 6. Афв қилувчилар дарвозаси – бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради. 7. Зикр дарвозаси – бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради. 8. Ҳаж дарвозаси – Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради. Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни  насиб этсин барчамизга 👉
Показати повністю ...
image
6 863
142
▫️Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу. ▫️Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу. ▫️Агар кипригингиз силаса уйқу. ▫️Сизга хайрли ТУН, хайрли УЙҚУ! ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!🌙 ➥Линкни босиб расмий "НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇

4_304877523362120707.mp4

4 399
18
Сиз нимага эришган бўлсангиз, у ота-онангиз сабабидандир Раҳимберди домла Раҳмонов ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

Siz_nimaga_erishgan_bo lsangiz,_u_ota_onangiz_sababidandur.mp4

6 086
112
Канал Админи тарафидан текширилган!! Оила жудаям оғир ахволда!! Ассалому алайкум Мехрибон Саховатпеша инсонлар Ман 5 нафар қизни онасиман. Йордам берилар Ахли МУСУЛМОНЛАР Фарзандларимдан 2 нафари туғма Микрасафения касали билан туғулган. Қизларим юролмийди ўтиролмийди хатто овқат хам ўзлари мустақил ея олмиди. Ўзимиз 14 йилдан буён ижарада яшемиз Хозирда дори дармонларига даволатишим учун Моддий томонлама шароитимиз оғирлиги сабаб сизларга мурожаат қиляпан. Муолажа учун Керакли сумма 5️⃣минг$ 😔😔 Илтимос Ушбу синовли кунларда Аллоҳ розилиги учун ёрдам берилар. Хали бу маблағ йиғилгани йўқ😔 Фарзандларим хам бошқа қизлар қатори юриб ўйнаб ўзи мустақил овқатланишини хохлийман Аввало умидим Аллоҳдан ва Сиз каби сахий инсонлардан илтимос ЕХСОН килиб Ёрдам берилар. (УЗКАРД) 8600120483620533 Холмирзаева Д ХУМО:9860160124415664. Холмирзаева Д Мурожат учун: 940382098 Эҳсонларинг Махшарда Соябон болсин Жаннатда Ота Оналаризга Тож кийдирилар
Показати повністю ...

file

4 489
1
​​ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЗИНОДАН УЗОҚЛАШИШ МУМКИН? Аллоҳ ҳаром қилган ўринлардан кўзингни тий, зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Кўз ҳам зино қилади, қалб ҳам зино қилади. Кўзнинг зиноси назардир. Қалбнинг зиноси орзу қилишдир. Фарж эса бу нарсаларни тасдиқлайди ёки инкор қилади» (Имом Аҳмад ривояти). Ҳеч қачон бирор аёл билан ёлғиз қола кўрма. Номаҳрам эркак-аёллар аралаш бўладиган ўтиришлардан узоқда бўл. Набий алайҳиссалом айтдилар: «Маҳрам бўлмаган эркак ва аёл асло ёлғиз қолмасин» (Имом Бухорий ривояти). Агар уйланган бўлсанг, У ҳолда шаҳватингни Ҳабибимиз Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисда ўргатганлари каби ҳалол йўл билан қондир: «Arap бирортангизни бирор аёл қизиқтириб, қалбига ўрнашиб қолса, ўз аёлига юзлансин ва унга воқе бўлсин (яъни жимо қилсин). Албатта, мана шу нарса қалбидаги нарсани кетказади» (Имом Муслим ривояти). Нима учун Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида зикр қилган иффатли бўлиш «дори»сини синаб кўрмайсан: «Никоҳ (имкони)ни топа олмаганлар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича, иффатларини сақласинлар» (Нур сураси, 33-оят). Нима учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланишга қодир бўлмаганларга тавсия қилган иффатни сақлаш рўзасини синаб кўрмайсан? У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Сизлардан кимда-ким уйланишга қодир бўлса, бас, уйлансин. Зеро, у кўзни тияди ва фаржни сақлайди. Ким қодир бўлмаса, ўзига рўзани лозим тутсин. Албатта, у (рўза) унинг учун бичилишдир» (Имом Бухорий ривояти). Нима учун шайтон қалбингга кириб бориши мумкин бўлган учта воситани ҳам кесиб ташламайсан? Назарни мутолаа ва ишингга қаратиш билан. Тўқликни имкон қадар кўпроқ рўза тутиш билан. Фикрни «Аллоҳ уни кўриб туришини билмасми?» (Алақ сураси, 14-оят) оятини шиорингга айлантириш билан. Нима учун сен бир кун келиб ўғилларинг ва қизларинг олдида ўтириб, «Отангиз шундай киши эдики, уни бирор-бир шаҳват бука олмаган», дея фахланиб гапиришни ўйламайсан?! “Ёш йигитга насиҳат” китобидан. 👉
Показати повністю ...
image
4 512
49
МАСЖИДДА ҚАЧОН ОЛДИ-СОТДИ ҚИЛИШ МУМКИН? ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

file

4 462
12
Канал Админи тарафидан текширилган... Ассалому алайкум Мусулмон Ахли Сахий Саховатпеша инсонлар мусофирда йурган ватандошлар бахтсиз ходиса сабаб кизим 70%куйиш билан шифохонага йетказилган хозирда сиз тасвирда куриб турганингиздек шу холатдалар Шифокорлар пластик апиратсия килиш кераклигини айтишди.Апиратсия дори дармонларига йордам сураб мурожат киляпман. Моддий томонлама апиратсияга шароитимиз огир. Маблагимиз йук. Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан 😔😔 Уз кард: 8600030461542973 Тошболтаева Д Хумо: 9860020135950804 Тошболтаева Д Мурожат учун тел: 500040014 Илтимос Ахли МУСУЛМОНЛАР Аллох йулида Ехсон килиб йордам берилар
Показати повністю ...

file

5 719
4
​​ҲИКМАТ Турмуш қурган ва қурмаганлар ва турмуш қуриш арафасида турганлар ҳамда дўстлар ва ёр-у биродарлар учун фойдали. Бир йигит уйлангач отаси уни муборакбод этиш учун уйига меҳмонга борибди. Бир оз суҳбатдан сўнг ота ўғлидан оқ қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришини сўрабди. Йигит хайрон бўлиб "нима учун эй ота" деб сўрабди. Ота яна гапини такрор айтиб талаб этган нарсаларини келтиришини буюрибди. Йигит қоғоз ва қалам келтирибди аммо ўчирғич топа олмабди. Шунда ота ўғлига: - Ундай бўлса, бориб ўчирғич сотиб олиб кел, дебди. Йигит отасининг гапларига тyшунмай атайин бозорга бориб, ўчирғич сотиб олиб келибди. Сўнгра отасининг ёнига келиб ўтирибди. Ота: Ёз Ўғил: Нимани ёзай? Ота: Истаган нарсангни ёз. Йигит бир жумла ёзибди. Сўнгра ота: Энди ёзганларингни ўчир. Йигит ўчирибди. Ота яна: «Ёз», деб буйруқ берибди. Ўғил: Ота, Роббимиз ҳаққи менга айтинг, мендан нима истайсиз ўзи? Ота: «Ёз» дебди. Йигит ёзибди. Ота: Ўчир. Йигит ўчирибди. Ота яна: «Ёз» дебди. Ўғил дебди: Сиздан Aллоҳ ҳаққи буларнинг сабабини айтишингизни сўрайман. Ота: «Ёз» Ўғил ёзибди... Ўчир деганакан ўғил яна ўчирибди. Сўнгра ота ўғлига боқиб сўрабди: - Вароғинг ҳали ҳам оқ тусдами? Ўғил: - Ҳа, аммо нима учун эди булар? Ота ўғлининг елкасига қоқиб дебди:. - Эй ўғлим, турмуш дойимо ўчирғич деган нарсага муҳтож бўлади. Турмушингда аёлинг томонидан сени суюнтирмайдиган воқеалар содир бўлса-ю сен уларни ўчириб турмасанг ёки аёлинг ўзи билан ўчирғич олиб юрмаса ва сен томондан содир бўлган баъзи бир уни суюнтирмайдиган воқеаларни вақтида ўчириб турмаса турмуш саҳифаларингиз бир неча кунда тўлиб, қора тусга киргай! Нақадар ҳикматли сўзлар! Ҳаётингиз осойишта ва саодатли давом этиши истасангиз дойимо хатоларни ўчирувчи, кечирувчи, мағфиратли ва гўзал хулқ соҳиби эгаси бўлинг! Дўстлик, ака укачилик ва қариндош уруғлик ришталари (дарс кетмасин) давом этсин десангиз хатоларни ўчириб туринг. 👉
Показати повністю ...
image
8 678
149
ҒАЙРИДИНЛАРГА БЕРИЛАДИГАН САЛОМ Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉

file

5 482
22
Останнє оновлення: 11.07.23
Політика конфіденційності Telemetrio