Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber

статистика аудиторії abdulbositqoriuz

Устоз Абдулбосит қори Қобиловнинг телеграм тармоғидаги расмий саҳифаси Саҳифаларимиз👇 www. abdulbositqori.uz    https://www.youtube.com/@abdulbositqoriuz   http://Facebook.com/AbdulbositQoriOfficial   https://Instagram.com/abdulbositqoriuz  
Показати весь опис
19 509-5
~10 295
~41
52.34%
Загальний рейтинг Telegram
В світі
39 332місце
із 78 777
210місце
із 430
У категорії
1 212місце
із 2 333

Стать підписників

Ви можете дізнатися, яка кількість чоловіків і жінок підписані на канал.
?%
?%

Мова аудиторії

Дізнайтеся який розподіл підписників каналу по мовах
Російська?%Англійська?%Арабська?%
Кількість підписників
ГрафікТаблиця
Д
Т
М
Р
help

Триває завантаження даних

Період життя підписника на каналі

Дізнайтеся на скільки затримуються користувачі на каналі.
До тижня?%Старожили?%До місяця?%
Приріст підписників
ГрафікТаблиця
Д
Т
М
Р
help

Триває завантаження даних

Погодинне зростання аудиторії

    Триває завантаження даних

    Час
    Приріст
    Всього
    Події
    Репости
    Згадування
    Пости
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    #Қуръони_каримдан Анъом сураси 111-165-оятлар 2022-йил таровеҳдан, бу ерда томоша қилинг👇
    A'nom surasi 111-165-oyatlar
    Abdulbosit qori Qobilov 2021-yil taroveh namozidan
    3 659
    3
    #Қуръони_каримдан Анъом сураси 111-165-оятлар 2021-йил таровеҳдан, бу ерда томоша қилинг👇
    A'nom surasi 111-165-oyatlar
    Abdulbosit qori Qobilov 2021-yil taroveh namozidan
    1
    0
    #Қалбнинг_давоси МУҚАДДИМА Эй азиз инсон! Шуни билгинки, дунё барча ёмонликларнинг бошидир. Дунёни яхши кўриш эса ҳамма гуноҳларнинг асосидир. Бундан ёмон яна нима бўлиши мумкин? Дунё Аллоҳ ва Унинг дўстларининг душмани, Аллоҳнинг душманларининг эса севгилисидир. Ҳақ таолога душманлик қилиш бандаларнинг Аллоҳ таолога борадиган йўлларини ёпиб қўйиш ила бўлади. Дунё ясанади, пардоз қилади, безанади, Аллоҳнинг дўстлари қаршисида жилва қилади. Унинг асл мақсади банданинг синов ва  машаққатлар йўлида аччиқ шарбатлар ичиши ҳамда азоб чекишидир. Ҳақ таолонинг душманларига дунёнинг севгили бўлиши эса бундайдир: у кишиларни алдаб, ўз муҳаббатига чорлайди. Чунки уларнинг ўзига ошиқ бўлишларини истайди. Сўнгра эса улардан йироқ бўлиб, фалокатнинг домига тушишларига сабаб бўлади. Дунё эрдан чикиб, эрга теккан номуссиз аёлга ўхшайди. Йўлидагиларнинг баъзиларига захмат беради, баъзиларига ҳасрат чектиради. Дунёга кўнгил қўйганлар шу тарика охиратда Аллох таолонинг ғазабига учрайдилар ва азоб ичра коладилар. Дунёнинг бу тузоғидан қутула олганлар унинг хакикий юзини кўриб, офатларини билиб, ундан жодугардан қочгандек кочадилар. Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва саллам бундай марҳамат қиладилар:" Дунёдан узок туринг. Ундан қочинг. Чунки дунё Ҳорутдан хам, Морутдан ҳам кучли сеҳргар ва афсунгардир". Биз бу китобда дунё ва унинг инсон калбига етказадиган ёмонликлари ҳақидаги хабарларни келтириб, уларни кўздан кечирамиз. Куръони Карим ва бошқа пайғамбарларга нозил бўлган китобларда келган бу каби хабарлардан мақсад- дунёнинг офатлари, зарарлари ҳақида инсонларга билдириб, уларни бу балодан йирок килишдир. “Қалбнинг давоси” китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    Показати повністю ...
    Home | Abdulbosit Qori
    9 718
    77
    #Рамазон_1445_2024 Таровеҳ 27-кун, Хатмона дуоси 2024-йил ▶️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 Сайт | Youtube | Facebook | Instagram
    10 618
    20
    ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ ❓183-CАВОЛ: Рамазон ойидан кейин тутиладиган олти кунлик рўза ҳақида батафсил маълумот берcангиз. Олдиндан раҳмат. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон ойидан кейин ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўнинчи ойи ҳисобланадиган Шаввол келади. Ушбу ой ҳам фазилатли ва баракотли ойлардандир. Айниқса бу ойда соғлиғи ва имкони бор кишилар нафл рўза тутсалар, кўплаб ажру-савобга эга бўлишлари ваъда қилинган. Жумладан Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَأَتْبَعَهُ سِتّاً مِنْ شَوّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدّهْرِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ وَالإِمَامُ أَبُو دَاوُدَ وَالإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ) яъни: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари). Демак, ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, шавволнинг олти кунида рўза тутган киши умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: ﴿ مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا ﴾ (سورة الأنعام / الآية 160) яъни: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят). Бу олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутиш мумкин. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Бу ҳақда “Зоҳирийя” ва “Хулоса” номли фатво китобларимизда Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани кетма-кет тутилиши шарт эмаслиги, балки ой давомида тутиб ҳам адо этиш мумкинлиги айтиб ўтилган. Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки, у Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорат бўлади. Зеро беайб – Парвардигори олам! Банда камчилик ва хатолардан холи эмас. Бу – худди фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарзда билиб-билмай йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилади. Қиёмат куни банданинг нафл ибодатлари унинг фарз-вожиб амалларда йўл қўйган нуқсонларини тўлдиради. Қолаверса, шавволнинг олти кунида рўза тутиш ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганига, балки унга рағбати кучли эканига далолат қилади. Зеро бу ойдаги рўзанинг ҳикмати ҳақида Аллома Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ бундай деган: “Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
    
    
    🗣 GA 🌐
    Показати повністю ...
    11 447
    154
    Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    46 274
    1 493
    Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳим ибодатларингизни қабул қилсин ва Ўз Раҳмати ила гуноҳлардан покласин! Келаси Рамазонга ҳам саломат қалб ва офият ила боришни насиб айласин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 

    file

    24 704
    707
    Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳим ибодатларингизни қабул қилсин ва Ўз Раҳмати ила гуноҳлардан покласин! Келаси Рамазонга ҳам саломат қалб ва офият ила боришни насиб айласин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 

    file

    9 780
    156
    🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ? 🤲 Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #roza #tabrik MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
    6 921
    66
    Шундай қилиб, рамазон тугади, ийд байрамининг биринчи кунидамиз. Бир оз ўтгач, байрам намозини ўқиймиз. Бу ёғи энди шаввол ойи. Бу хусусда ҳадиси шарифлар ривоят этилади, « Шаввол ойида ким олти кун рўза тутса, йил бўйи ифтор қилмасдан рўза тутган каби бўлур ». Кетма- кет ҳам, айри- айри ҳам бўлаверади ; яъни кетма- кет тутиш мажбурияти йўқ. Бугун мустасно, Чунки ҳайитнинг илк куни рўза тутиш таъқиқланган. Байрам қиламиз, қувончли кунлар бугун. Кейин тутилади. Рамазон ўттиз кун. Рўза тутилган бир кунга ўнта савоб берилади. Шунга кўра савоби 300 кун... Олтитаси эса бу ойдан, у ҳам олтмиш кун... Демакки, 360 кун, бутун йилни рўзадор холда ўтказгандек ажр қозонади инсон... Иншоаллох, бу шаввол ойининг ҳам рўзасини тутамиз!.. Бу хусусда Аҳмад Ибни Ҳанбал ҳазратларининг китобларида, Муслимнинг машҳур саҳиҳ китобларида, Абу Довудда, Насоийда, Термизийда, Ибни Можада, Ибни Ҳиббонда ҳадислар нақл этилади... Бу ҳадиснинг ровийси бошимизнинг тожи Абу Аййуб ал- Ансорий ҳазратларидир. Бу кадар соғлом ҳадис манбаларида зикр этилган бу рўзани тутинг!.. « Бас, ( Эй Муҳаммад), қачон сиз ( кишиларни ҳақ йўлига даъват қилишдан) фориғ бўлсангиз ( ўрнингиздан) туринг. Ва ёлғиз Парвардигорингизга юзингизни буринг! ». Инсон дам олганидан кейин қайтадан жонланади, кучга тўлади. Чунки ичида муҳаббат бор, севги бор ; уни бўш қўймайди турган жойида... Демак, рамазон тугади, энди шаввол рўзасини тутамиз. Кейинги рамазонни шавқ билан кутамиз. Иншоаллох, Аллоҳ у рамазонга муҳаббатимиздан, шавқимиздан, орзумиздан, бу рўзага бўлган муҳаббатимиздан бутун йилимизни ҳам рўзадор каби мақбул санасин. Модомики, жомеъда намозни кутаётган инсонга, намоздаги каби савоб бериларкан, рамазонни севганга хам бутун йил бўйи рўзадор бўлганлик каби Аллоҳ ажр беради. Рамазон ўтди, ибодат тугади, дегани эмас. « Рамазонда ибодат қилдик ; рамазон кетди, энди тамом... Рамазонда қилолмаганимиз таъқиқланган бутун ишлар йиғилиб колди, энди уларни қилишга чопамиз! »- деб ўйлаган одамнинг рамазонини Аллоҳ қабул этмагандир. Бу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари ила собитдир. Чунки рамазон ибодатлари қабул бўлиши, инсоннинг рамазондаги гўзал ҳолатининг рамазондан кейин ҳам давом этишида кўринади. Демак, Рамазондаги ҳолимизни давом эттиришлик- эътибор бермоғимиз лозим бўлган энг муҳим иш бўлади. “Рамазон ва тақво” китобтдан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    Показати повністю ...
    Home | Abdulbosit Qori
    8 355
    50
    🌙 Рамазон ҳайити намозини ўқиш тартиби 🌐 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #Ramazon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵

    Namoz Final muslim sd.mp4

    9 964
    112
    🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!  🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди. 🌙 Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади: 1. Андижон вилояти   06:00 2. Наманган вилояти   06:00 3. Фарғона вилояти   06:00 4. Тошкент вилояти   06:10 5. Тошкент шаҳри   06:10 6. Сирдарё вилояти   06:10 7. Жиззах вилояти   06:15 8. Самарқанд вилояти  06:20 9. Сурхондарё вилояти   06:25 10. Қашқадарё вилояти   06:30 11. Навоий вилояти   06:30 12. Бухоро вилояти   06:30 13. Хоразм вилояти   06:50 14. Қорақалпоғистон       Республикаси   06:50  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    Показати повністю ...
    10 678
    107
    #бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ҳафтанинг сешанба куни  9-апрел 2024-йил,   30-рамазон 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    8 452
    93
    #Кунлик_рамазон_тақвим (Тошкент вақти билан) Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    7 017
    16
    #Рамазон_1445_2024 Кўз ёшлари фақат қалб қотгани учунгина қуригандир, қалблар эса, фақат гуноҳларнинг кўплиги учунгина қотгандир. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    7 277
    32
    РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    Показати повністю ...
    9 377
    90
    #бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ҳафтанинг якшанба куни  8-апрел 2024-йил,   29-рамазон 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    7 090
    45
    #Кунлик_рамазон_тақвим (Тошкент вақти билан) Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    5 785
    16
    #Рамазон_1445_2024 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра: ЗАКОТ Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди. Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради. ФИТР Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди: буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм; арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм; майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм; хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди. Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади. ФИДЯ Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    Показати повністю ...
    8 869
    185
    #Рамазон_1445_2024 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!!! Бугун, Рамазоннинг 29-кечасини кутиб оламиз. Шом намозидан бомдод намозигача имкон қадар бедор бўлиб, ибодат билан шуғулланишимиз зарур. « Ким рамазон рўзасини тутса, рамазон рўзасининг ҳаққини бериб, таъқиқларига тажовуз этмаса, оёк босмаса ва рўзадор ҳолида сақланиши керак бўлган нарсалардан сақланса, эски гуноҳлари авф этилур ». Демак, рўзадор рўзанинг шартларига, аҳкомларига риоя этади. У аҳком нималар экан? Ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам буюрадиларки: « Беш нарса рўзадорнинг рўзасини худди овкат еб, рўзасини бузган каби бузади ва савобини кетказади: 1. Ёлғон. Ёлғон гапирдими, савоби кетди. 2. Ғийбат. Ҳақиқатан ҳақли бир қусури бўлсада, бировнинг орқасидан гапирса. 3. Сўз ташимоқ: унинг сўзини бунга, буникини унга бориб айтишлик, бузғунчига ўхшаб ўрталарини бузмоқ. 4. Шахват ила номахрамга боқмоқ. 5. Ёлғонга қасам ичмоқ ». Одамлар, одатланиб қолган, энг кичик нарсалар учун ҳам « Худо ҳаққи, Худо кўриб турибди... »,- дея қасам ичаверадилар. Ҳолбуки, бу рўзанинг савобини кетказади. Рўза тутган кимса нафсига ҳоким бўлиши, ахлокини чиройли қилиши, тилини беҳуда сўзлардан тийиши керак. Бу шартларга риоя қилган тақдирда, рўза туфайли унинг эски гуноҳлари авф этилади, раҳмати илоҳиййага, мағфирати Раҳмонга эриштиради. Рамазон ойининг охирги ўн кунида минг ойдан кўра хайрли бир кечанинг- Қадр кечасининг борлиги ҳадисларда билдирилади. Аниқ вақти сир тутилади, аммо « Сўнгги ўн кундан изланг! » деганлар Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратлари. Ўзлари ҳам бизга намуна бўлсин деб рамазоннинг сўнгги ўн кунини масжидда ўтказадилар. Тоат- ибодат қиладилар. Чунки ҳадиси шарифда келадики « Бир банда масжидда намоз вактини кутаркан, кутган вақти ибодат килгандек кабул этилади. Демак, эътикофга кирган инсон намоз ўқимаса ҳам, ухласа ёки тасбеҳ, ўгирса, Қуръон ўқиса, ибодат билан машғул бўлса, масжидда бўлгани учун улуғ ажрларга эришади. Шунинг учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайхи васаллам буюрадиларки: « Рамазоннинг сўнгги ўн кунида эътикофга кирганларга икки ҳаж ва икки умра савоби берилади » дея марҳамат этадилар Пайғамбар саллаллоху алайхи васаллам юқоридаги ҳадиси шарифда. Аллоҳ қодир, хоҳласа беради. Бунга шубҳа йўқ! Кандай бахт Аллоҳнинг йўлида юрганларга, ана шундай ибодатларни ўрнига қўйиб, Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламнинг суннатига тобеъ бўлганларга!.. “Рамазон ва тақво” китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    Показати повністю ...
    Home | Abdulbosit Qori
    6 295
    54
    #xatmi_quron 📖 ҚУРЪОН МЎМИНЛАРГА ШИФО ВА РАҲМАТ 📖 28-жуъз(Мужодала сураси 1-оятидан Таҳрим сураси 12-оятигача) 🌐 ☪️ Абдулбосит қори Қобилов ("Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом ноиби) “(Эй Муҳаммад!) Биз Сизга бу Қуръонни (дин ишида) машаққат чекишингиз учун эмас, балки (Аллоҳдан) қўрқадиган кишилар учун эслатма сифатида нозил қилдик” (Тоҳо сураси, 2-3-оятлар). Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #Quron_mominlarga_shifo_va_rahmat #ramazon #quron MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
    Показати повністю ...

    28_pora Abdulbosit qori tg.mp4

    5 682
    22
    #бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ҳафтанинг якшанба куни  7-апрел 2024-йил,   28-рамазон 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    6 625
    45
    #Кунлик_рамазон_тақвим (Тошкент вақти билан) Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    5 905
    21
    #тил_офатлари Умар розийаллоҳу анҳу айтади: « Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: « Аллоҳ таоло сизларни ота-боболарингизнинг номи билан қасам ичишдан қайтаради. Ким қасам ичмоқчи экан, Аллоҳ номи билан қасам ичсин ёки жим бўлсин! » Аллоҳга қасамки, шу сўзларни эшитганимдан буён уларнинг номи билан қасам ичмадим, дейди Умар. Абу Ҳурайра Расули акрамнинг шундай деганларини ривоят қилади: « Сизлардан бирортангиз « менинг қулим, менинг чўрим » демасин. Барчангиз Аллоҳнинг қулларисиз, барча аёллар Аллоҳнинг чўриларидир. Балки « гуломим, жориям, ходимим » денглар. Мамлук ( кул қилинган киши) « робби », « роббати » демасин. Балки « саййиди », « саййидати » десин ( Яъни, « Робб » дейилганда яратувчи Зот Парвардигор тушунилади. « Қул » лар бу сўзни сўзни хўжайинига нисбатан ҳам ишлатганлар. Пайғамбар алайҳиссалом уларни бундан қайтариб, « саййидим » деб мурожаат қилишга буюряптилар). « Барчангиз Аллоҳнинг қулларисиз. Аллоҳу субҳанаху ва таоло Парвардигордир. Фосиққа « хожамизсиз » деманг. Чунки уни хожа билсангиз, албатта Парвардигорингизнинг газабига сабабчи бўлибсиз » ( Абу Довуд ривояти « хожам » Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: « Кимки « менинг Исломга алоқам йўқ » деса ва бу айтгани рост бўлса, айтганидек бўлади. Агар ёлгондан айтган бўлса, Исломга соглом ҳолатда кайтолмайди » ( Насоий ривояти). Кимки юқорида зикр қилинган тил офатлари хусусида чуқурроқ ўйласа, тилга эрк бериб юбориш қандай хатарларга олиб боришини яхши билади ва Расули акрамнинг: « Сукут этган киши нажот топади » деган сўзларининг мағзини чақади ( Термизий ривояти). Чунки бу офатларнинг барчаси зиён ва ҳалокатдан бошқа нарса эмас. Сукут килсанг, ҳаммасидан жонинг омонда, акс ҳолда, нафсингни хатарга қўясан. Аммо, гапирар экансан, тилинг фасих, кенг қамровли, бузуқликлардан холи, ўзинг зийрак ва сўзинг камроқ бўлса, балки бу хатарлардан саломат қоларсан. Ҳар ҳолда барибир гапирар экансан, хатарлар сендан ажралмайди. Яхшиси, кўпроқ сукут қилавер. Сукут қилган киши саломат бўлади. Саломатлик эса қўлга кирадиган икки ўлжанинг биридир. “Тил офатлари” китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    Показати повністю ...
    Home | Abdulbosit Qori
    6 413
    16
    #Рамазон_1445_2024 Минг ойдан афзал бўлган хайрли бир кеча ўрин олган Рамазон ойини ўтказдик. Рўзалар тутдик, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида рўзани шундай мадҳ этадилар: Яъни, « Тонгни рўзадор ҳолда кутиб олган бирор банда йўқдирки, унга само эшиклари очилмасин! » Аллоҳ таоло унинг учун ўртадаги маънавий тўсиқларни кўтаради. Дуоларнинг кўкка кўтарилиши учун тўсиқ бўлувчи сабаблар бордир, осмоннинг дарвозалари бор ; у ердан ўтолмайди. Аммо Аллоҳ таоло осмон дарвозаларини у рўзадор учун очади. « Рўзадорнинг бутун аъзоси тасбеҳ айтади ва у ажрни қозонур. Оқшом тушиб, қуёш ботгунга қадар кўкдаги мавжудотларнинг ҳаммаси, осмон аҳли рўзадор учун тавба ва истиғфор айтар. Рўзадор икки ракат намоз ўқиса, унинг учун осмон нур сочади. Унинг учун жаннат ҳурлари: Ё Рабби, уни бизга насиб эт! Келсин бизга... « Биз у рўзадорнинг дийдорига муштоқмиз »,- дейдилар. Агар « Ла илаҳа иллаллоҳ » деса, « Субханаллох » деса, « Аллоҳу акбар » деса, унинг ҳузурига етмиш Минг малак ташриф буюради ва унинг савобини куёш ботгунгача ёзиб турадилар ». Биз ана шундай муборак ойни ўтказдик. Бу ҳадиси шарифни Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо волидамиз нақл этганлар. Динимизнинг таянчи Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат асосида қурилгандир. Ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни севмасдан, унинг суннатига эргашмасдан инсоннинг бирон мартабага эришиши, маълум босқичга кўтарилиши мумкин эмас. Тасаввуфдаги илгарилаш ҳам шунга ўхшаш бўлиб, шайхига муҳаббат орқали бўлади. Аллоҳ таолонинг раҳмати шу қадар кенг бўлмаса, бу қадар гуноҳ, қусур, кабоғатлари билан инсоннинг жаннатга кириши мумкин бўлармиди!.. Шу қадар авф эттирувчи нарсалар бўлгани учун инсон улар сабаб жаннатнинг жамолига эришади. Бир бошқа ҳадиси шарифда Пайғамбар саллаллоху алайхи васаллам ҳазратлари буюрадиларки: « Ким ҳаж ёки умра қилса ва ўша йилда ўлса, жаннатга киради ». Чунки ҳажга борди, умрага борди, покланди, тозаланди. Ўша йилда ўлса, жаннатга киради. « Ким ғазотга чиқса ва ўша йилда ўлса, жаннатга киради ». « Ким рамазон рўзасини тутсада, ўлса, жаннатга киради ». “Рамазон ва тақво” китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    Показати повністю ...
    Home | Abdulbosit Qori
    6 787
    56
    #бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ҳафтанинг шанба куни  6-апрел 2024-йил,   27-рамазон 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    9 015
    65
    #Кунлик_рамазон_тақвим (Тошкент вақти билан) Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
    6 422
    11
    #Рамазон_1445_2024 Таровеҳ намози 27-кун "Шайх Зайниддин" жоме масжиди Хатмона Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram

    file

    6 584
    55
    #Рамазон_1445_2024 Таровеҳ намози 27-кун "Шайх Зайниддин" жоме масжиди Хатмона Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
    5 213
    5
    #Рамазон_1445_2024 Таровеҳ намози 27-кун "Шайх Зайниддин" жоме масжиди Хатмона Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
    5 206
    3
    Останнє оновлення: 11.07.23
    Політика конфіденційності Telemetrio