این سرویس به زبان شما نیز موجود است. برای ترجمه ، مطبوعات را فشار دهیدفارسی
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber

всі пости abdulbositqoriuz

Устоз Абдулбосит қори Қобиловнинг телеграм тармоғидаги расмий саҳифаси Саҳифаларимиз👇 www. abdulbositqori.uz    https://www.youtube.com/@abdulbositqoriuz   http://Facebook.com/AbdulbositQoriOfficial   https://Instagram.com/abdulbositqoriuz  
Показати весь опис
19 509-5
~10 295
~41
52.34%
Загальний рейтинг Telegram
В світі
39 332місце
із 78 777
210місце
із 430
У категорії
1 212місце
із 2 333
Архів постів
#Қуръони_каримдан Анъом сураси 111-165-оятлар 2022-йил таровеҳдан, бу ерда томоша қилинг👇
A'nom surasi 111-165-oyatlar
Abdulbosit qori Qobilov 2021-yil taroveh namozidan
3 659
3
#Қуръони_каримдан Анъом сураси 111-165-оятлар 2021-йил таровеҳдан, бу ерда томоша қилинг👇
A'nom surasi 111-165-oyatlar
Abdulbosit qori Qobilov 2021-yil taroveh namozidan
1
0
#Қалбнинг_давоси МУҚАДДИМА Эй азиз инсон! Шуни билгинки, дунё барча ёмонликларнинг бошидир. Дунёни яхши кўриш эса ҳамма гуноҳларнинг асосидир. Бундан ёмон яна нима бўлиши мумкин? Дунё Аллоҳ ва Унинг дўстларининг душмани, Аллоҳнинг душманларининг эса севгилисидир. Ҳақ таолога душманлик қилиш бандаларнинг Аллоҳ таолога борадиган йўлларини ёпиб қўйиш ила бўлади. Дунё ясанади, пардоз қилади, безанади, Аллоҳнинг дўстлари қаршисида жилва қилади. Унинг асл мақсади банданинг синов ва  машаққатлар йўлида аччиқ шарбатлар ичиши ҳамда азоб чекишидир. Ҳақ таолонинг душманларига дунёнинг севгили бўлиши эса бундайдир: у кишиларни алдаб, ўз муҳаббатига чорлайди. Чунки уларнинг ўзига ошиқ бўлишларини истайди. Сўнгра эса улардан йироқ бўлиб, фалокатнинг домига тушишларига сабаб бўлади. Дунё эрдан чикиб, эрга теккан номуссиз аёлга ўхшайди. Йўлидагиларнинг баъзиларига захмат беради, баъзиларига ҳасрат чектиради. Дунёга кўнгил қўйганлар шу тарика охиратда Аллох таолонинг ғазабига учрайдилар ва азоб ичра коладилар. Дунёнинг бу тузоғидан қутула олганлар унинг хакикий юзини кўриб, офатларини билиб, ундан жодугардан қочгандек кочадилар. Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва саллам бундай марҳамат қиладилар:" Дунёдан узок туринг. Ундан қочинг. Чунки дунё Ҳорутдан хам, Морутдан ҳам кучли сеҳргар ва афсунгардир". Биз бу китобда дунё ва унинг инсон калбига етказадиган ёмонликлари ҳақидаги хабарларни келтириб, уларни кўздан кечирамиз. Куръони Карим ва бошқа пайғамбарларга нозил бўлган китобларда келган бу каби хабарлардан мақсад- дунёнинг офатлари, зарарлари ҳақида инсонларга билдириб, уларни бу балодан йирок килишдир. “Қалбнинг давоси” китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
Home | Abdulbosit Qori
9 718
77
#Рамазон_1445_2024 Таровеҳ 27-кун, Хатмона дуоси 2024-йил ▶️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 Сайт | Youtube | Facebook | Instagram
10 618
20
ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ ❓183-CАВОЛ: Рамазон ойидан кейин тутиладиган олти кунлик рўза ҳақида батафсил маълумот берcангиз. Олдиндан раҳмат. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон ойидан кейин ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўнинчи ойи ҳисобланадиган Шаввол келади. Ушбу ой ҳам фазилатли ва баракотли ойлардандир. Айниқса бу ойда соғлиғи ва имкони бор кишилар нафл рўза тутсалар, кўплаб ажру-савобга эга бўлишлари ваъда қилинган. Жумладан Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَأَتْبَعَهُ سِتّاً مِنْ شَوّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدّهْرِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ وَالإِمَامُ أَبُو دَاوُدَ وَالإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ) яъни: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари). Демак, ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, шавволнинг олти кунида рўза тутган киши умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: ﴿ مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا ﴾ (سورة الأنعام / الآية 160) яъни: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят). Бу олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутиш мумкин. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Бу ҳақда “Зоҳирийя” ва “Хулоса” номли фатво китобларимизда Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани кетма-кет тутилиши шарт эмаслиги, балки ой давомида тутиб ҳам адо этиш мумкинлиги айтиб ўтилган. Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки, у Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорат бўлади. Зеро беайб – Парвардигори олам! Банда камчилик ва хатолардан холи эмас. Бу – худди фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарзда билиб-билмай йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилади. Қиёмат куни банданинг нафл ибодатлари унинг фарз-вожиб амалларда йўл қўйган нуқсонларини тўлдиради. Қолаверса, шавволнинг олти кунида рўза тутиш ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганига, балки унга рағбати кучли эканига далолат қилади. Зеро бу ойдаги рўзанинг ҳикмати ҳақида Аллома Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ бундай деган: “Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

🗣 GA 🌐
Показати повністю ...
11 447
154
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
46 274
1 493
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳим ибодатларингизни қабул қилсин ва Ўз Раҳмати ила гуноҳлардан покласин! Келаси Рамазонга ҳам саломат қалб ва офият ила боришни насиб айласин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 

file

24 704
707
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳим ибодатларингизни қабул қилсин ва Ўз Раҳмати ила гуноҳлардан покласин! Келаси Рамазонга ҳам саломат қалб ва офият ила боришни насиб айласин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 

file

9 780
156
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ? 🤲 Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #roza #tabrik MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
6 921
66
Шундай қилиб, рамазон тугади, ийд байрамининг биринчи кунидамиз. Бир оз ўтгач, байрам намозини ўқиймиз. Бу ёғи энди шаввол ойи. Бу хусусда ҳадиси шарифлар ривоят этилади, « Шаввол ойида ким олти кун рўза тутса, йил бўйи ифтор қилмасдан рўза тутган каби бўлур ». Кетма- кет ҳам, айри- айри ҳам бўлаверади ; яъни кетма- кет тутиш мажбурияти йўқ. Бугун мустасно, Чунки ҳайитнинг илк куни рўза тутиш таъқиқланган. Байрам қиламиз, қувончли кунлар бугун. Кейин тутилади. Рамазон ўттиз кун. Рўза тутилган бир кунга ўнта савоб берилади. Шунга кўра савоби 300 кун... Олтитаси эса бу ойдан, у ҳам олтмиш кун... Демакки, 360 кун, бутун йилни рўзадор холда ўтказгандек ажр қозонади инсон... Иншоаллох, бу шаввол ойининг ҳам рўзасини тутамиз!.. Бу хусусда Аҳмад Ибни Ҳанбал ҳазратларининг китобларида, Муслимнинг машҳур саҳиҳ китобларида, Абу Довудда, Насоийда, Термизийда, Ибни Можада, Ибни Ҳиббонда ҳадислар нақл этилади... Бу ҳадиснинг ровийси бошимизнинг тожи Абу Аййуб ал- Ансорий ҳазратларидир. Бу кадар соғлом ҳадис манбаларида зикр этилган бу рўзани тутинг!.. « Бас, ( Эй Муҳаммад), қачон сиз ( кишиларни ҳақ йўлига даъват қилишдан) фориғ бўлсангиз ( ўрнингиздан) туринг. Ва ёлғиз Парвардигорингизга юзингизни буринг! ». Инсон дам олганидан кейин қайтадан жонланади, кучга тўлади. Чунки ичида муҳаббат бор, севги бор ; уни бўш қўймайди турган жойида... Демак, рамазон тугади, энди шаввол рўзасини тутамиз. Кейинги рамазонни шавқ билан кутамиз. Иншоаллох, Аллоҳ у рамазонга муҳаббатимиздан, шавқимиздан, орзумиздан, бу рўзага бўлган муҳаббатимиздан бутун йилимизни ҳам рўзадор каби мақбул санасин. Модомики, жомеъда намозни кутаётган инсонга, намоздаги каби савоб бериларкан, рамазонни севганга хам бутун йил бўйи рўзадор бўлганлик каби Аллоҳ ажр беради. Рамазон ўтди, ибодат тугади, дегани эмас. « Рамазонда ибодат қилдик ; рамазон кетди, энди тамом... Рамазонда қилолмаганимиз таъқиқланган бутун ишлар йиғилиб колди, энди уларни қилишга чопамиз! »- деб ўйлаган одамнинг рамазонини Аллоҳ қабул этмагандир. Бу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари ила собитдир. Чунки рамазон ибодатлари қабул бўлиши, инсоннинг рамазондаги гўзал ҳолатининг рамазондан кейин ҳам давом этишида кўринади. Демак, Рамазондаги ҳолимизни давом эттиришлик- эътибор бермоғимиз лозим бўлган энг муҳим иш бўлади. “Рамазон ва тақво” китобтдан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
Home | Abdulbosit Qori
8 355
50
🌙 Рамазон ҳайити намозини ўқиш тартиби 🌐 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #Ramazon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵

Namoz Final muslim sd.mp4

9 964
112
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!  🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди. 🌙 Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади: 1. Андижон вилояти   06:00 2. Наманган вилояти   06:00 3. Фарғона вилояти   06:00 4. Тошкент вилояти   06:10 5. Тошкент шаҳри   06:10 6. Сирдарё вилояти   06:10 7. Жиззах вилояти   06:15 8. Самарқанд вилояти  06:20 9. Сурхондарё вилояти   06:25 10. Қашқадарё вилояти   06:30 11. Навоий вилояти   06:30 12. Бухоро вилояти   06:30 13. Хоразм вилояти   06:50 14. Қорақалпоғистон       Республикаси   06:50  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
10 678
107
#бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ҳафтанинг сешанба куни  9-апрел 2024-йил,   30-рамазон 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
8 452
93
#Кунлик_рамазон_тақвим (Тошкент вақти билан) Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
7 017
16
#Рамазон_1445_2024 Кўз ёшлари фақат қалб қотгани учунгина қуригандир, қалблар эса, фақат гуноҳларнинг кўплиги учунгина қотгандир. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
7 277
32
РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
9 377
90
#бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ҳафтанинг якшанба куни  8-апрел 2024-йил,   29-рамазон 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
7 090
45
#Кунлик_рамазон_тақвим (Тошкент вақти билан) Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
5 785
16
#Рамазон_1445_2024 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра: ЗАКОТ Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди. Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради. ФИТР Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди: буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм; арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм; майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм; хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди. Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади. ФИДЯ Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
8 869
185
#Рамазон_1445_2024 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!!! Бугун, Рамазоннинг 29-кечасини кутиб оламиз. Шом намозидан бомдод намозигача имкон қадар бедор бўлиб, ибодат билан шуғулланишимиз зарур. « Ким рамазон рўзасини тутса, рамазон рўзасининг ҳаққини бериб, таъқиқларига тажовуз этмаса, оёк босмаса ва рўзадор ҳолида сақланиши керак бўлган нарсалардан сақланса, эски гуноҳлари авф этилур ». Демак, рўзадор рўзанинг шартларига, аҳкомларига риоя этади. У аҳком нималар экан? Ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам буюрадиларки: « Беш нарса рўзадорнинг рўзасини худди овкат еб, рўзасини бузган каби бузади ва савобини кетказади: 1. Ёлғон. Ёлғон гапирдими, савоби кетди. 2. Ғийбат. Ҳақиқатан ҳақли бир қусури бўлсада, бировнинг орқасидан гапирса. 3. Сўз ташимоқ: унинг сўзини бунга, буникини унга бориб айтишлик, бузғунчига ўхшаб ўрталарини бузмоқ. 4. Шахват ила номахрамга боқмоқ. 5. Ёлғонга қасам ичмоқ ». Одамлар, одатланиб қолган, энг кичик нарсалар учун ҳам « Худо ҳаққи, Худо кўриб турибди... »,- дея қасам ичаверадилар. Ҳолбуки, бу рўзанинг савобини кетказади. Рўза тутган кимса нафсига ҳоким бўлиши, ахлокини чиройли қилиши, тилини беҳуда сўзлардан тийиши керак. Бу шартларга риоя қилган тақдирда, рўза туфайли унинг эски гуноҳлари авф этилади, раҳмати илоҳиййага, мағфирати Раҳмонга эриштиради. Рамазон ойининг охирги ўн кунида минг ойдан кўра хайрли бир кечанинг- Қадр кечасининг борлиги ҳадисларда билдирилади. Аниқ вақти сир тутилади, аммо « Сўнгги ўн кундан изланг! » деганлар Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратлари. Ўзлари ҳам бизга намуна бўлсин деб рамазоннинг сўнгги ўн кунини масжидда ўтказадилар. Тоат- ибодат қиладилар. Чунки ҳадиси шарифда келадики « Бир банда масжидда намоз вактини кутаркан, кутган вақти ибодат килгандек кабул этилади. Демак, эътикофга кирган инсон намоз ўқимаса ҳам, ухласа ёки тасбеҳ, ўгирса, Қуръон ўқиса, ибодат билан машғул бўлса, масжидда бўлгани учун улуғ ажрларга эришади. Шунинг учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайхи васаллам буюрадиларки: « Рамазоннинг сўнгги ўн кунида эътикофга кирганларга икки ҳаж ва икки умра савоби берилади » дея марҳамат этадилар Пайғамбар саллаллоху алайхи васаллам юқоридаги ҳадиси шарифда. Аллоҳ қодир, хоҳласа беради. Бунга шубҳа йўқ! Кандай бахт Аллоҳнинг йўлида юрганларга, ана шундай ибодатларни ўрнига қўйиб, Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламнинг суннатига тобеъ бўлганларга!.. “Рамазон ва тақво” китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
Home | Abdulbosit Qori
6 295
54
#xatmi_quron 📖 ҚУРЪОН МЎМИНЛАРГА ШИФО ВА РАҲМАТ 📖 28-жуъз(Мужодала сураси 1-оятидан Таҳрим сураси 12-оятигача) 🌐 ☪️ Абдулбосит қори Қобилов ("Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом ноиби) “(Эй Муҳаммад!) Биз Сизга бу Қуръонни (дин ишида) машаққат чекишингиз учун эмас, балки (Аллоҳдан) қўрқадиган кишилар учун эслатма сифатида нозил қилдик” (Тоҳо сураси, 2-3-оятлар). Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #Quron_mominlarga_shifo_va_rahmat #ramazon #quron MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
Показати повністю ...

28_pora Abdulbosit qori tg.mp4

5 682
22
#бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ҳафтанинг якшанба куни  7-апрел 2024-йил,   28-рамазон 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
6 625
45
#Кунлик_рамазон_тақвим (Тошкент вақти билан) Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
5 905
21
#тил_офатлари Умар розийаллоҳу анҳу айтади: « Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: « Аллоҳ таоло сизларни ота-боболарингизнинг номи билан қасам ичишдан қайтаради. Ким қасам ичмоқчи экан, Аллоҳ номи билан қасам ичсин ёки жим бўлсин! » Аллоҳга қасамки, шу сўзларни эшитганимдан буён уларнинг номи билан қасам ичмадим, дейди Умар. Абу Ҳурайра Расули акрамнинг шундай деганларини ривоят қилади: « Сизлардан бирортангиз « менинг қулим, менинг чўрим » демасин. Барчангиз Аллоҳнинг қулларисиз, барча аёллар Аллоҳнинг чўриларидир. Балки « гуломим, жориям, ходимим » денглар. Мамлук ( кул қилинган киши) « робби », « роббати » демасин. Балки « саййиди », « саййидати » десин ( Яъни, « Робб » дейилганда яратувчи Зот Парвардигор тушунилади. « Қул » лар бу сўзни сўзни хўжайинига нисбатан ҳам ишлатганлар. Пайғамбар алайҳиссалом уларни бундан қайтариб, « саййидим » деб мурожаат қилишга буюряптилар). « Барчангиз Аллоҳнинг қулларисиз. Аллоҳу субҳанаху ва таоло Парвардигордир. Фосиққа « хожамизсиз » деманг. Чунки уни хожа билсангиз, албатта Парвардигорингизнинг газабига сабабчи бўлибсиз » ( Абу Довуд ривояти « хожам » Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: « Кимки « менинг Исломга алоқам йўқ » деса ва бу айтгани рост бўлса, айтганидек бўлади. Агар ёлгондан айтган бўлса, Исломга соглом ҳолатда кайтолмайди » ( Насоий ривояти). Кимки юқорида зикр қилинган тил офатлари хусусида чуқурроқ ўйласа, тилга эрк бериб юбориш қандай хатарларга олиб боришини яхши билади ва Расули акрамнинг: « Сукут этган киши нажот топади » деган сўзларининг мағзини чақади ( Термизий ривояти). Чунки бу офатларнинг барчаси зиён ва ҳалокатдан бошқа нарса эмас. Сукут килсанг, ҳаммасидан жонинг омонда, акс ҳолда, нафсингни хатарга қўясан. Аммо, гапирар экансан, тилинг фасих, кенг қамровли, бузуқликлардан холи, ўзинг зийрак ва сўзинг камроқ бўлса, балки бу хатарлардан саломат қоларсан. Ҳар ҳолда барибир гапирар экансан, хатарлар сендан ажралмайди. Яхшиси, кўпроқ сукут қилавер. Сукут қилган киши саломат бўлади. Саломатлик эса қўлга кирадиган икки ўлжанинг биридир. “Тил офатлари” китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
Home | Abdulbosit Qori
6 413
16
#Рамазон_1445_2024 Минг ойдан афзал бўлган хайрли бир кеча ўрин олган Рамазон ойини ўтказдик. Рўзалар тутдик, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида рўзани шундай мадҳ этадилар: Яъни, « Тонгни рўзадор ҳолда кутиб олган бирор банда йўқдирки, унга само эшиклари очилмасин! » Аллоҳ таоло унинг учун ўртадаги маънавий тўсиқларни кўтаради. Дуоларнинг кўкка кўтарилиши учун тўсиқ бўлувчи сабаблар бордир, осмоннинг дарвозалари бор ; у ердан ўтолмайди. Аммо Аллоҳ таоло осмон дарвозаларини у рўзадор учун очади. « Рўзадорнинг бутун аъзоси тасбеҳ айтади ва у ажрни қозонур. Оқшом тушиб, қуёш ботгунга қадар кўкдаги мавжудотларнинг ҳаммаси, осмон аҳли рўзадор учун тавба ва истиғфор айтар. Рўзадор икки ракат намоз ўқиса, унинг учун осмон нур сочади. Унинг учун жаннат ҳурлари: Ё Рабби, уни бизга насиб эт! Келсин бизга... « Биз у рўзадорнинг дийдорига муштоқмиз »,- дейдилар. Агар « Ла илаҳа иллаллоҳ » деса, « Субханаллох » деса, « Аллоҳу акбар » деса, унинг ҳузурига етмиш Минг малак ташриф буюради ва унинг савобини куёш ботгунгача ёзиб турадилар ». Биз ана шундай муборак ойни ўтказдик. Бу ҳадиси шарифни Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо волидамиз нақл этганлар. Динимизнинг таянчи Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат асосида қурилгандир. Ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни севмасдан, унинг суннатига эргашмасдан инсоннинг бирон мартабага эришиши, маълум босқичга кўтарилиши мумкин эмас. Тасаввуфдаги илгарилаш ҳам шунга ўхшаш бўлиб, шайхига муҳаббат орқали бўлади. Аллоҳ таолонинг раҳмати шу қадар кенг бўлмаса, бу қадар гуноҳ, қусур, кабоғатлари билан инсоннинг жаннатга кириши мумкин бўлармиди!.. Шу қадар авф эттирувчи нарсалар бўлгани учун инсон улар сабаб жаннатнинг жамолига эришади. Бир бошқа ҳадиси шарифда Пайғамбар саллаллоху алайхи васаллам ҳазратлари буюрадиларки: « Ким ҳаж ёки умра қилса ва ўша йилда ўлса, жаннатга киради ». Чунки ҳажга борди, умрага борди, покланди, тозаланди. Ўша йилда ўлса, жаннатга киради. « Ким ғазотга чиқса ва ўша йилда ўлса, жаннатга киради ». « Ким рамазон рўзасини тутсада, ўлса, жаннатга киради ». “Рамазон ва тақво” китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
Home | Abdulbosit Qori
6 787
56
#бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ҳафтанинг шанба куни  6-апрел 2024-йил,   27-рамазон 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
9 015
65
#Кунлик_рамазон_тақвим (Тошкент вақти билан) Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
6 422
11
#Рамазон_1445_2024 Таровеҳ намози 27-кун "Шайх Зайниддин" жоме масжиди Хатмона Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram

file

6 584
55
#Рамазон_1445_2024 Таровеҳ намози 27-кун "Шайх Зайниддин" жоме масжиди Хатмона Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
5 213
5
#Рамазон_1445_2024 Таровеҳ намози 27-кун "Шайх Зайниддин" жоме масжиди Хатмона Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
5 206
3

file

6 995
49

file

6 049
42

file

6 147
47

video.mp4

5 988
41

video.mp4

5 898
28

video.mp4

5 628
39

video.mp4

5 107
30

file

5 053
34

video.mp4

4 962
25

video.mp4

4 904
24

video.mp4

4 940
37
Хатмонага марҳабо ✅ Улашинг |
4 921
5
#таровеҳ_27_кун 🔴JONLI EFIR: 🟣 Instagram : 🔵 Facebook: 🔻 YouTube: ✅ Улашинг |
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
4 798
15
#таровеҳ_27_кун 🔴JONLI EFIR: 🟣 Instagram : 🔵 Facebook: 🔻 YouTube: ✅ Улашинг |
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
1
0
#зикр_ва_дуолар Қадр кечасида ўқиладиган дуо Абдулбосит қори (албатта ёдланг!) Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналга уланиш👇

014.mp4

5 374
78
Лайлатул қадрнинг яна бир фазилати, бу кечада фаришталар ва Руҳ (яъни, Жаброил алайҳиссалом) Аллоҳ таолонинг изн-ихтиёри ила йил давомида қилинадиган барча ишларни белгилаш учун осмондан заминга тушадилар. Қадр кечаси то тонг отгунга қадар тинчлик, осойишталик ва саломатлик кечасидир. Аслида Рамазони шарифнинг ўзи раҳмат, мағфират ва тинчлик-омонлик ойидир. Шу боис ойлар султони Рамазонни хотиржамлик ва осойишталикда ўтказишимиз, унинг ҳар бир кун ва соатини ғанимат билишимиз лозим. Дуолар қабул бўладиган, тақдирлар белгиланадиган бу кечада юртимиз янада тинч, турмушимиз бундан-да фаровон бўлишини, яна бу заминдан дунё илм-фани ва маданиятига буюк ҳисса қўшадиган улуғ алломалар, буюк мутафаккирлар етишиб чиқишини Раббимиздан сўрайлик. Абдуқаҳҳор домла ЮНУСОВ Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
Home | Abdulbosit Qori
7 430
115
МИНГ ОЙДАН АФЗАЛ КЕЧА Ойларнинг энг улуғи Рамазон, кунларнинг энг улуғи жума бўлганидек, кечаларнинг ҳам фазилатлиси қадр кечасидир. Аллоҳ таоло бу кеча ҳақда алоҳида сура нозил қилди ва унинг номини ҳам айнан шу кеча билан атади. بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴿ إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ. وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ. لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ. تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ مِنْ كُلِّ أَمْرٍ. سَلَامٌ هِيَ حَتَّى مَطْلَعِ الْفَجْرِ ﴾ «Албатта, Биз уни (Қуръонни “Лавҳул маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир». Сура муборак Қадр кечасига бағишланган. Бу кечада бир йиллик ишлар, ҳукмлар, ризқлар, ажаллар белгиланади. Аллоҳ таоло бир йиллик тақдирни фаришталарга билдиради ва бу йил тақдир қилинган нарсаларни уларга ёзиб қўйишни амр этади. Бу муборак кечанинг қадри улуғдир. “Қадр” сўзи икки хил маънода – қадри улуғ, иккинчиси, миқдор, яъни бандаларнинг тақдирини белгилашдир. Аллома Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ суранинг нозил бўлиш сабаби ҳақида: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига кўпроқ хайрли ишлар қилиб, улуғ савобга эга бўлишини орзу қилиб: “Эй Раббим, менинг умматимни умматлар ичида умри қисқа, амали оз қилдинг!” дедилар. Шунда Парвардигори олам: “Сиз ва умматингиз учун, эй ҳабибим, Қадр кечасини минг ойдан афзал қилдим, деди. Шунда Расулуллоҳ ва барча саҳобалар қувониб кетишди”, деганлар». Буюк ватандошимиз, аллома Абул Қосим Замахшарий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Бу сурада Аллоҳ таоло Қуръони каримни уч усул билан улуғлаган: биринчиси, Қуръонни нозил этишни фақат Ўзига мансуб қилган. Иккинчиси, унинг улуғлиги ва шарафини билдириб, номини очиқ айтмай, ишора билан келтирган. Учинчиси, Қуръон нозил қилинган вақтнинг қадрини оширган”. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг ўтган барча гуноҳлари мағфират қилинади” (Имом Бухорий ривояти), дедилар. Ривоят қилинишича, бир куни Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога нидо қилиб: «“Илоҳо, сенинг яқинлигингни билишни истайман”, деди. Аллоҳ таоло: “Мен Қадр тунида уйғоқ бўлганларга яқиндирман”, деди. Мусо алайҳиссалом яна: “Илоҳо, сенинг раҳматинг орзусидаман”, деди. Аллоҳ таоло: “Менинг раҳматим Қадр кечасида мискинларга раҳм қилганларгадир”, деди. Мусо алайҳиссалом: “Илоҳо, сирот кўпригидан яшиндек ўтишни истайман”,  деганларида, Аллоҳ таоло: “Қадр кечасида фақирларга садақа берганларни олдинроқ ўтказаман”, деди. Мусо алайҳиссалом давом этиб: “Илоҳо, жаннат боғларида бўлишни ва уларнинг мевасидан тановул қилишни истайман”, деди. “Қадр кечасида тасбеҳ айтиб, Мени зикр этиш билан машғул бўлганлар жаннат боғларига сазовор бўлишади”, деди Аллоҳ. Мусо алайҳиссалом: “Илоҳо, дўзахдан нажот топишни истайман”, деганларида, Аллоҳ таоло “Қадр кечасида кўп истиғфор айтганлар дўзахдан нажот топадилар”, деди. Мусо алайҳиссалом яна илтижо қилиб: “Илоҳо, Сенинг розилигингни истайман”, деганларида, Аллоҳ таоло: “Эй Мусо, Менинг розилигимни қадр кечасида икки ракат нафл намоз ўқиганлар топадилар”,  деди (“Зубдатул воизин”). Қадр Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули сир тутган. Бандалар Рамазон ойининг ҳар кечасини қадр билиб, уни бедор ўтказиши учун шундай қилинган. Лекин саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан уни аниқлаб айтиб беришларини кўп сўраганларидан кейин дастлаб Рамазоннинг учинчи ўн кунлигида, кейинроқ тоқ кечаларидан излаш кераклиги ҳақида айтганлар. Охири, у кечанинг аломатлари Рамазоннинг 27-кечаси экани маълум бўлди (“Тафсири Бағавий”). Ойша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кунларида кутинглар”, деб айтдилар» (Имом Бухорий ривояти).
Показати повністю ...
Home | Abdulbosit Qori
8 459
189
#Кунлик_рамазон_тақвим (Тошкент вақти билан) Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
6 440
22
#тил_офатлари Ўн тўққизинчи офат ГАФЛАТ Гапнинг мазмунидаги нозик хатоларни илғамаслик, улардан ғафлатда қолиш ҳам тил офатларидандир. Айниқса, Аллоҳнинг зоти ва сифатларига, диний масалаларга тааллукли гапларнинг мазмунида хато кетса, бу хавф. Фақат фасоҳатли олимларгина бу хавфдан огоҳ бўладилар ва тезда лафзларни ўнглаб, хатони бартараф қилоладилар. Илмда, фасоҳатда қосир кишининг гапи адашишдан холи бўлмайди. Лекин билмасдан килгани учун Аллоҳ таоло уни кечиради. Мисоли, Ҳузайфанинг гапи каби. Пайғамбар алайҳиссалом Ҳузайфанинг гапига ишоратан бутун умматни огоҳлантириб айтдилар: « Сизлардан бирортангиз « Аллоҳнинг ва менинг хохлаганим бўлди » демасин, балки « Аллоҳнинг хоҳлагани бўлди, кейин мен хоҳладим » десин » ( Абу Довуд ривояти). Чунки аввалгисида Аллоҳнинг феълига Ўзини шерик қилиш, ўзини Унга тенглаштириш маъноси англашиляпти, бу ҳурматсизликдир. Ибн Аббос розийаллоҳу анҳума дейди: « Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдига келиб, баъзи ишлар ҳақида гапираркан: « Аллоҳнинг ва сизнинг хохлаганингиз бўлди » деди. Шунда Расули акрам: « Мени Аллоҳга тенглаштирдинг, балки, ёлгиз Аллоҳ нимани хоҳласа, шу бўлади, дегин дедилар » ( Насоий ривояти). Расули акрам ҳузурида бир киши: « Ким Аллоҳга ва унинг расулига итоат қилса, албатта тўғри йўлдадир. Ким у иккисига итоатсизлик қилса, аниқки, йўлдан адашибди »- деди. Шунда Расули акрам: « Аллоҳга ва унинг расулига итоатсизлик қилса, аниқки, йўлдан адашибди » деб у кишининг гапини тўғрилаб қўйдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга у кишининг « у иккисига итоатсизлик қилса... » жумласи маъқул бўлмади. Чунки « иккисини » деган сўзда Аллох, билан пайгамбарини тенглаштириш, жамлаш маъноси бор эди. « Аллоҳдан ва сендан паноҳ тилайман » дейилишини Иброҳим Нахаъий карих, ( ёмон) санарди ва: « Аллоҳдан паноҳ тилайман, кейин сендан » дейилишини жойиз дерди. Баъзилар: « Аллоҳим, бизни дўзахдан халос қил » жумласини ҳам маъқул кўришмайди. Айтишардики, « халос бўлиш » ( дўзахга) киргандан сўнг бўлади. Ҳолбуки улар дўзахдан сакланиш учун ёрдам сўраяптилар, дўзахнинг ёмонлигидан паноҳланишни сўраяптилар. Бир киши: « Аллоҳим, мени Муҳаммад алайҳиссаломнинг шафоати етадиган бандаларинг жумласидан кил! » деган эди, шунда Ҳузайфа унга: « Албатта Аллоҳ мўминларни Муҳаммад алайхиссаломнинг шафоатидан беҳожат қилади. Муҳаммад алайҳиссаломнинг шафоати гуноҳкор мусулмонлар учундир» деди... “Тил офатлари” китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
Home | Abdulbosit Qori
6 683
23
#бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ҳафтанинг пайшанба куни  4-апрел 2024-йил,   25-рамазон 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
7 521
76
#Рамазон_1445_2024 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!!! Бугун, Рамазоннинг 25-кечасини кутиб оламиз. Шом намозидан бомдод намозигача имкон қадар бедор бўлиб, ибодат билан шуғулланишимиз зарур. Қадр кечаси учун тавсия қиладиган зикрлар. Астағфируллоҳ 100та. Астағфируллоха ва атувбу илайх 100та.  Роббиғфирлий Валивалидайя 100та.  Лаа илааха илла анта субхаанака инни кунту миназзолимийн 100та. Субхааналлоҳ. Валхамдулиллаҳ. Ва лаа илаҳа. иллаллоҳу. Валлохуакбар 100та. Лаа илааҳа иллаллох 100та. Лаа хавла валаа қуввата илла биллах 100та. Лаа тахзан инналлоха маъанаа 100та. Аллоҳумма солли ъалаа Мухаммадив-ва ъалаа али Мухаммад 11та. Субханаллоҳи ва бихамдиҳи, Субхааналлоҳил Азийм 100та. Лаа илааҳа иллаллаҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шай-ин қодиир 100та. Хасбиналлох ваниъмал вакийл 100та. Яa муқоллибал қулууб саббит қолби ъалаа дийник 3та. Аллохумма иннака ъафуввун кариймун тухииббул ъафва фаъфу ъаннии 100та. Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉
Показати повністю ...
29 043
1 371
#Кунлик_рамазон_тақвим (Тошкент вақти билан) Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
5 868
17
#Рамазон_1445_2024 Таровеҳ намози 25-кун "Ҳасанбой" жоме масжиди Абдулбосит қори қироати

file

5 710
28

file

5 797
21

file

5 600
21
#Қуръон_мусобақаси ▪️Саъдуллоҳ қори Солижонов Иорданиядаги Халқаро Қуръон мусобақасида чиқиш қилди 🔗 диний-маърифий канал! 🌐

0403_tg.mp4

5 354
48
#Қуръон_мусобақаси ▪️Саъдуллоҳ қори Солижонов Иорданиядаги Халқаро Қуръон мусобақасида чиқиш қилди ▫️Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Исломий ишлар ва муқаддас қадамжолар вақф вазирлиги томонидан 2024 йил 30 март – 5 апрель кунлари 49та давлат қорилари иштирокида 31-Халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда. ▫️Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси талабаси Саъдуллоҳ қори Солижонов Аммон шаҳрида ҳифз ва тиловат йўналишларида ўтказиладиган мазкур мусобақада чиқиш қилди. 🔗 диний-маърифий канал! 🌐
Показати повністю ...
4 693
9
#Рамазон_1445_2024 АЛВИДО РАМАЗОН Алвидо, эй моҳи раҳмат, шаҳри ғуфрон, алвидо! Айладинг азми сафар, бўлдук паришон, алвидо! Афв қил нуқсонимиз, эй яхши меҳмон, алвидо! Боиси савму солоту хатми Қуръон, алвидо! Алвидо, эй раҳмати Ҳақ, моҳи тобон, алвидо! Бир неча кун хони эҳсонингга ҳожатманд эдук, Ҳам салоту хатми Қуръонинг билан хурсанд эдук, Банд эди иблислар, меҳринг-ла шаккарханд эдук, Сан ото маънидаким, бизлар санга фарзанд эдук, Тифл янглиғ айладинг бизларни гирён, алвидо! Ҳурматингдин кечаву кундуз дуо эрди қабул, Ҳамди Аллоҳ, бизга бўлдунг хоси мероси Расул, Келганингга шод этиб, кетгонинга қилдинг малул, Гар ато азми сафар қилса, қолур йиғлаб ўғул, Тез кел, бизларни қилгин шоду хандон, алвидо! Шомдин илгори амр айлар малакларга Ғафур: «Бир қаранг бандамға, таъом олдида, оби таҳур, Бийм этиб Мандин, емайким, интизори шом эрур, Ҳам таъому обин устига тўкунглар пок нур, Афв қилдим қанча қилган эрса исён», алвидо! Бир ажаб маҳсан – ҳама маҳлар аро қурбинг азим, Ким сани эъзоз қилса, Ҳашрда бехавфу бийм, Ҳурматингдин жаннат ичра бўлди ҳурлар кўҳликим, Соҳиби ифтор эрур Маҳшарда озоди жаҳим, Қайси моҳ сан каби соҳиб хайру эҳсон, алвидо?! Ҳурматингдин ғарқи нур эрди бу жисму жонимиз, Равшан эрди хатми Қуръонинг билан иймонимиз, Хаста эрдук, сандин эрди неча кун дармонимиз, Алвидо, эй раҳмати Ҳақ, кўп эрур нуқсонимиз, Журми исёнимни қил – Ҳақ сўрса – пинҳон, алвидо! Лағв қилиб эрдим, кетиб қилсанг мани ошуфта ҳол, Гарчи бадман, яхши арз эт сўрса гар Вожиб Таъол, Умрга йўқ эътимодим то келунча янги сол, Хизматинг эрди манга айни ризойи Зулжалол, Эй маҳи фархундайи нури шабистон, алвидо! Ким санинг борингда беҳад эрди эҳсону савоб, Эмди хуш кет, то келунча бўлди аҳволим хароб, Ким сани эъзоз этар, жаннат эгаси – беҳисоб, Хатм қилдим арзими, валлоҳу аълам бис-савоб, Машрабингдин рози бўл, эй яхши меҳмон, алвидо! БОБОРАҲИМ МАШРАБ (раҳматуллоҳи алайҳ) Манбаа: Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
Home | Abdulbosit Qori
7 681
137
#бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ҳафтанинг чоршанба куни  3-апрел 2024-йил,   24-рамазон 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
6 310
50
#Кунлик_рамазон_тақвим (Тошкент вақти билан) Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
5 447
14
#Рамазон_1445_2024 Таровеҳ намози 24-кун "Айри ота" жоме масжиди Абдулбосит қори қироати

file

5 337
14

file

5 320
18

file

5 205
15
#Рамазон_1445_2024 Таровеҳ намози 24-кун "Айри ота" жоме масжиди Абдулбосит қори қироати

file

5 389
15

file

5 287
15

file

5 294
15
#xatmi_quron 📖 ҚУРЪОН МЎМИНЛАРГА ШИФО ВА РАҲМАТ 📖 22-жуъз (Аҳзоб сураси 31-оятидан Ясин сураси 83-оятигача) 🌐 ☪️ Абдулбосит қори Қобилов ("Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом ноиби) “(Ўз) бандаси (Муҳаммад)га Китоб (Қуръон)ни нозил қилган зот (Аллоҳ)га – ҳамд!” (Каҳф сураси, 1-оят). Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #Quron_mominlarga_shifo_va_rahmat #ramazon #quron MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
Показати повністю ...

22_pora Abdulbosit qori tg.mp4

5 593
20
#тил_офатлари Мақталаётган кишига нималар вожиб? Билгин! Мақталаётган киши кибр, ман-манлик, мақтовдан эриб кетиб, сустлашиш офатларидан ўта эҳтиёт бўлмоғи лозим. Бу офатлардан ўзини танийдиган, хатарли окибат ва риёнинг нозикликлари ҳақида чуқур ўйлайдиган одамгина нажот топиши мумкин. Макталаётган киши ўзини мақтовчидан кўра яхшироқ билади. Агар у ичидаги барча сирларидан, хотирида кечаётган нарсаларнинг ҳаммасидан мақтовчини огоҳ этса, мақтовчи уни мақташдан тийилган бўларди. Шунингдек, мақталаётган киши мақтовчини камситиш йўли билан мақтовнинг яхши нарса эмаслигини билдириб қўйиши керак. Пайгамбар алайҳиссалом айтдилар: « Маддоҳларнинг юзига тупроқ сочинглар » ( Муслим ривояти). Суфён ибн Уйайна дейди: « Ўзини таниган одамга мақтов зарар бермайди ». Солиҳ кишилардан бири мақталди. Шунда у: « Эй Аллоҳим! Булар мени билмайди, деб дуо қилди. Бошқа бири Сен биласан! ». ўзига нисбатан мақтовлар ёғилганида шундай дуо қилди: « Эй Аллоҳим! Албатта Сенинг бу банданг ғазабингга яқинлашяпти. Унинг нафратингга лойиқлигига гувоҳлик бераман ». Алий розийаллоҳу анҳуни мақташганида: « Эй Аллоҳим! Улар билмайдиган нарсаларимни магфират қил. Улар айтаётган нарсалар билан мени жазолама. Улар гумон қилаётган нарсалардан бир яхшиликни менга ато эт! » деб дуо қилди. Бир киши Умар розийаллоҳу анҳуни мақтаганида: « Мени ҳам, ўзингни ҳам ҳалок қилмоқчимисан?! » деди. Биттаси Алий каррамаллоҳу важҳаҳуни юзига мақтади, худди шу кишининг ҳазрати Алийни ёмонлагани ҳақидаги хабар ҳам етиб келган эди. « Мен юзимга айтганларингдан пастман, ичда сақлаётганларингдан эса юқориман » деди Алий розийаллоҳу анҳу унга. “Тил офатлари” китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
Home | Abdulbosit Qori
5 358
26
#бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ҳафтанинг сешанба куни  2-апрел 2024-йил,   23-рамазон 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
6 620
60
#Кунлик_рамазон_тақвим (Тошкент вақти билан) Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
5 993
26
#Рамазон_1445_2024 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!!! Бугун, Рамазоннинг 23-кечасини кутиб оламиз. Шом намозидан бомдод намозигача имкон қадар бедор бўлиб, ибодат билан шуғулланишимиз зарур. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:   «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:»   «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларида изланглар», дедилар. Бухорий, Муслим, Термизий ривоят қилишган. Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Home | Abdulbosit Qori
7 518
64
#бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ҳафтанинг душанба куни  1-апрел 2024-йил,   22-рамазон 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
8 570
92
#Кунлик_рамазон_тақвим (Тошкент вақти билан) Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
6 261
16
#Рамазон_1445_2024 Кун давомидаги рўзасида рўзадор учун тили Аллоҳнинг зикри ва дуоси ила ҳўл бўлмоғи яхши саналади. Чунки, рўза уни Аллоҳ таолога яқин қилувчи руҳий ҳолатга ва дуосининг ижобати кутиладиган ҳолатга етказади. Юсуф Қарзовий Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
6 702
35
#бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ҳафтанинг якшанба куни  31-март 2024-йил,   21-рамазон 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
7 254
56
#Рамазон_1445_2024 Лайлатул қадр кечалари бошланди Ғафлатда қолманг! Убода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қадр кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунлигидадир. Ким унда иймон билан Аллоҳ розилиги учун ибодат қилса, албатта, Аллоҳ аввалгию кейинги гуноҳларини кечиради. У тоқ кечада бўлади. Тўққизинчи ёки еттинчи ёки бешинчи ёки учинчи ёки охирги кеча қадр кечасидир”, дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).   Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
Home | Abdulbosit Qori
7 947
69
#Кунлик_рамазон_тақвим (Тошкент вақти билан) Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
5 793
11
#Рамазон_1445_2024 ФИТР САДАҚАСИ ВА ФИДЯ Ибн Умар розияллоҳ анхумо шундай деганлар: « Каттаю кичик, эркагу аёл, хуру қул мусулмонга бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа фитр садақаси бериш вожибдир ». Фитр садақаси ҳар бир жоннинг садақасидир. У Рамазон рўзасидан чиқиш закоти ҳам дейилади. Баъзи уламолар: « Фитр садақаси Рамазон рўзасининг қабул бўлишига, ўлим аччиғининг даф бўлишига, қабрда азобдан қутулишга сабаб бўлади », дейишган. Рамазон ойи осмон билан ер ўртасида муаллақ туради, фитр садақаси берилгач, осмонга кўтарилади. Фитр садақаси ийд намозигача берилса, мақбул бўлади. Ийддан кейин берилса, оддий садақа ўрнига ўтади. Фитр садақаси ҳар бир мусулмонга вожибдир. Шунинг учун у ҳатто она қорнидаги боланинг номидан ҳам берилади. Рамазон ойида тузалмайдиган бетоб бўлиб қолган мусулмон рўза тутмаган ҳар бир куни учун бир мискиннинг бир кунлик таомини фидя қилиб беради. Агар бемор тузалиб кетса, тутилмаган кунларининг қазосини тутиб беради. Ҳайз ёки нифосдаги, ҳомиладор ёки эмизиклик аёллар Рамазон рўзасининг тута олмаган кунларини кейин тутиб берадилар. “Моҳи рамазон муборак” китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
Home | Abdulbosit Qori
8 836
120
#бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ҳафтанинг шанба куни  30-март 2024-йил,   20-рамазон 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
7 210
50
#Кунлик_рамазон_тақвим (Тошкент вақти билан) Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
6 465
16
#Рамазон_1445_2024 Таровеҳ намози 20-кун "Иттифоқ" жоме масжиди Абдулбосит қори қироати

file

5 886
17

file

6 144
19

file

6 321
18
#Рамазон_1445_2024 Таровеҳ намози 20-кун "Иттифоқ" жоме масжиди Абдулбосит қори қироати

file

6 013
13

file

5 660
13

file

5 599
14
#Рамазон_1445_2024 Таровеҳ намози 20-кун "Иттифоқ" жоме масжиди Абдулбосит қори қироати

file

5 562
14

file

5 588
14

file

5 542
14
#Рамазон_1445_2024 Ҳадиси шарифларда баён этилишига кўра рамазон ойининг боши-раҳмат, ўртаси-мағфират. Намоз ўқиб, рўза тутган кишининг мукофотлари кўпаяди ва мағфиратга эришади. Охири эса нажот-жаҳаннамдан озод бўлишдир. Мусулмоннинг гуноҳлари сабабли дўзахга тушиш эҳтимолининг йўқ бўлишидир. Яъни жаҳаннам таҳликасини ўзидан узоқлаштиради ва: « Бас, ким дўзахдан четлатилиб, жаннатга киритилса, муҳаққақ ( бахт саодатга) эришгай ». Бу гўзал ой уч муборак ойнинг охири, ҳосилот замони ва ҳақиқатдан ҳам ўн бир ойнинг султонидир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу фақиҳ бир саҳоба бўлиб, « Абодилаи арбаа » да келган тўрт Абдуллохдан бири. Ундан: « Ойларнинг энг хайрлиси қайси бири? » дея сўраганларида, у киши: « Ойларнинг энг хайрлиси бу- рамазон ойи »- деб жавоб берган эканлар. Абу Зарр Ғифорийдан розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилинади: Рамазон ойининг ҳилоли кўринган вақт Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: « Агар инсонлар рамазон ойидаги мукофотлар, савоблар, неъматлар ва раҳматларни билсалар эди, рамазоннинг йил бўйи давом этишини хоҳлаган бўлардилар ». Ҳаммамиз бир оз рўза тутамиз ва кечалари кўп ракатлар намоз ўқиймиз. Бунинг мукофоти жуда ҳам буюк! Бунинг кийматини билганлар ҳақиқатда ҳам Пайғамбар алайҳиссалом айтганларидек: « Қани энди бутун йил рамазон рўзаси бўлса эди »,- деб орзу қиладилар. Демакки, бу ойни қанча эҳтиром қилсак, канча севсак ва унда қанча ғайрат қилсак, шунча оз. Шундай гўзал бир ойга етишиб турибмизки, Аллоҳга ҳамду санолар айтмасликнинг иложи йўқ! Абу Хусаймадан шундай ривоят қилинади: Яъни, « Катта гуноҳлар қилинмаган бўлса, рамазон билан рамазон, ҳаж билан ҳаж, жума билан жума, намоз билан намоз орасидаги гуноҳларга каффорат бўлади ». Рамазонни яхши ўтказсак, ўтган рамазондан бунисигача қилган гуноҳларимиз ва қусурларимизни Аллох кечиради. Жума намозини ҳам маромига етказиб ўқиган вақтимизда, олдинги жума билан буниси орасидаги гуноҳлар ўчирилади. Албатта, унинг баъзи шартлари бор. Масалан, яхшилаб ғусл қилиб, таҳоратни янгилаб, жумага камоли ҳурмат билан эътибор берса... Бир намоз олдингиси билан орасидаги гуноҳларни ўчиради. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу рамазон ойи келиши билан айтар эканлар « Хуш келдинг, эй яхшиликларга тўла ой, кундузлари рўзага, тунлари эса намозга бой бўлган ой! ». Мен юқорида кечки намоз деб айтганимда, тарових намозини назарда тутдим. Аммо, баъзи ошиқу содиқлар таровиҳ намози ўқигандан кейин уйларига бориб, таҳоратлари бор, яна бир озгина намоз ўқийдилар. Уларнинг бу гўзал амалларини Аллоҳ қабул қилсин! “Рамазон ва тақво” китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
Home | Abdulbosit Qori
7 141
32
#Рамазон_1445_2024 Рамазон саломатлик ойи   Аллома Муҳаммад Башир Иброҳимий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Рамазон – (йил ичидаги) вақтинчалик касалхона бўлиб, ҳар бир бемор унда дардига даво топади: У ойда бахиллик касалига чалинганлар эҳсон билан шифо топади, қорин дардига мубтало бўлганлар очлик ва чанқоқлик билан даво топади. Шунингдек, очлик ва муҳтожлик касалига йўлиққан беморлар эса, тўқлик ва кифоят билан шифо топадилар”. arabicuz Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉   |    |    | 
Показати повністю ...
Home | Abdulbosit Qori
6 370
27
Ўзингиз учун Жаннатда уй қуринг! Чаноқ жоме масжиди қурилишига ҳисса қўшинг! "Чаноқ" Жоме Масжиди қурилиши учун очилган гуруҳ. Тошкент вилояти Бекобод тумани Ойбек пости ёнида. Uzcard: 8600 0609 2008 2238 Humo: 9860 0101 3179 1153 Boyxojaev Abdivali Hurshid Mamasabir Мурожаат: 998935385257
6 546
33
Останнє оновлення: 11.07.23
Політика конфіденційності Telemetrio