Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Категорія
Гео і мова каналу
Не визначено

статистика аудиторії Доктор Акрамов | Блог

Доктор, ижодкор, блогер Абдулазизхон Акрамовнинг телеграм канали. Фикрлар, таҳлиллар ва тиббий хабарларга муносабатлар. Шахсий фикрлар ИМҲО Доктор Акрамов 👉  @acromov  🧧Каналдан маълумот олинса, манзил кўрсатилсин! 
Показати весь опис
16 8420
~0
~0
0
Загальний рейтинг Telegram
В світі
42 926місце
із 78 777
У категорії
506місце
із 960

Стать підписників

Ви можете дізнатися, яка кількість чоловіків і жінок підписані на канал.
?%
?%

Мова аудиторії

Дізнайтеся який розподіл підписників каналу по мовах
Російська?%Англійська?%Арабська?%
Кількість підписників
ГрафікТаблиця
Д
Т
М
Р
help

Триває завантаження даних

Період життя підписника на каналі

Дізнайтеся на скільки затримуються користувачі на каналі.
До тижня?%Старожили?%До місяця?%
Приріст підписників
ГрафікТаблиця
Д
Т
М
Р
help

Триває завантаження даних

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Оғирлигингиз нормасини кўрсатувчи фойдали жадвал. Қандай фойдаланиш керак? 1. Энг юқори горизантал ( энига) биринчи қаторда ( оқ рангли) бўй узунлигингизни топасиз. У ерда сантиметрда кўрсатилган. 2. Чап тарафда биринчи вертикал ( бўйига) қаторда оғирлигингизни топасиз. 3. Шу иккаласи тўғри бурчак остида кесишадиган қатордаги сонни кўрасиз. Агар ўша сон 📘 Кўк рангда бўлса - Вазнингиз нормадан кам, семиришингиз керак. 📗 Яшил рангда бўлса Вазнингиз нормада 📙 Тўқ сариқ рангда бўлса Семириш олди холати. Ортиқча вазн бор 📕 Қизил рангда бўлса Семизлик. 🔖 Масалан, Бўйи 172 си ли Эркакни оғирлиги 84 кг бўлса жадвалдан кесишган жойни топамиз. Бу 28 сони. Бу ортиқча вазн ва семизлик чегараси. Яқинларга улашинг. 👈 обуна бўлинг
Показати повністю ...

animation.gif

3 352
160
⚡️ Диққат, эълон ✍Телеграмнинг имкониятларидан фойдаланиб, аудиосухбатлар орқали тиббий билимлар ва фойдали маслахатларни бир биримизга етказиш мақсадида бир гурух очдим. Бу гурухда, куннинг маълум соатига вақт белгилаб аудиоэшиттиришлар қилмоқчиман. Аудиосухбатлар аввалдан каналга овозга қўйиш орқали сайланган бирор актуал мавзуга бағишлаб ўтказилади. Бундан ташқари, тиббий профиликтик савол жавоблар ҳам қиламиз. 🙏Сиз азизлардан ягона илтимосим, гурухга аъзо бўлинг ва яқинларингизни ҳам гурухга қўшинг. Қўшилиш учун устига босамиз👇
Показати повністю ...
1 153
5
БЎЙИН ОСТЕХОНДРОЗИ ВА УНДАН ҚУТИЛИШИ УСУЛЛАРИ Бўйин остеохондрози нима? Бу касалликдан қандай қилиб қутулиш мумкин? ✅ Тиббий луғат Бўйин остеохондрози бу — умуртқанинг бўйин қисмидаги умуртқааро дискнинг шикастланишидир. Халқ орасида эса уни бўғимлар орасига туз йиғилиши деб  аташади. ✅ Келиб чиқиш сабаблари Узоқ давом этувчи юмушдан сўнг умуртқага катта зўриқиш тушади. Бу ҳолат остеохондроз пайдо бўлишининг асосий сабабларидан саналади. Шунингдек:  👉 ўтирганда гавдани нотўғри тутиш, 👉 букчайиб юриш 👉 оғир сумкани бир елкада кўтариш натижасида ҳам умуртқа оғриқни сезади ва бу оғриқ бўйиннинг юқори қисмига тарқалади. Баъзан оғриқ қўлга (ҳатто юрак соҳасига) ҳам ўтиши мумкин. Бунда кўпинча бармоқ ёки қўлнинг увишиб қолиши юзага келади. Оғриқ яна бошни бурганда, гавданинг кўринишини ўзгартирганда кучаяди. ❗️ Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бўйин остеохондрози нам ҳавода кучаяди. ✅ Бир вақтда юз берадиган белгилари: 👉 бош териси оғриши; 👉 ҳаракат мувофиқлигининг бузилиши; 👉 артериал босимнинг «ўйнаши»; 👉 бош айланиши, бош оғриғи; 👉 кўнгил айниши, қайт қилиш. ✅ Даволаш қандай олиб борилади? Бўйин остеохондрози дори-дармонлар билан эмас, балки турли машқлар ва физиотерапия муолажалари орқали даволанилади. Унутманг дори-дармонлар фақатгина оғриқларни қолдириш учун қўлланилади. ✅ Даволовчи гимнастика Ушбу ҳаракатларни бир маромда, секин, ҳар томонга қараган ҳолда 5 марта бажариш тавсия этилади. 1️⃣-машқ. «Ҳа-ҳа» машқи Бошингизни олдинга бир оз эгиб, 5 дақиқадан сўнг орқага ташланг (бунда бошни охиригача орқага ташлаш яра- майди. Шунчаки шифтга қаралса бас). 2️⃣-машқ. «Йўқ-йўқ» машқи Ойна олдига туриб, кўзингиз қаршисида ётиқ (горизонтал) чизиқ чизинг. Кўзларни чизиқдан узмаган ҳолда бошни аввал чап, сўнг ўнг томонга қаратиб ҳаракатлантиринг. Машқни худди шундай тарзда 5 марта бажаринг. 3️⃣-машқ. «Бай-бай» машқи Бошингизни худди елкангизга қўй-моқчи бўлгандай ўнг ёнбошга эгилтиринг. Кейин эса аксинча чапга. Мазкур машқни ҳам 5 марта бажариш тавсия этилади. 4️⃣-машқ.  «Айлана» машқи Иякни кўкракка туширган ҳолда бошингизни соат стрелкаси бўйича аввал ўнг томонга, сўнг чап томонга айлантиринг. Агар бошингиз айланса, машқни шу заҳоти тўхтатиб, дам олинг. Кейин яна бош айлантиришда давом этинг.  ❗️ Унутманг! Умуртқанинг бўйин қисми доим машқларга эҳтиёж сезади. Шундай экан, машқларни ҳеч бўлмаганда кунига бир маҳал бажариш мақсадаг мувофиқ. ✅ Халқ табобатига мурожаат ➖ 1 дона ўртача катталикдаги хом картошкани олиб, майда тишли қирғичдан чиқаринг. Уни асал билан 1:1 нисбатда аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашмани оғриган жойга қўйиб, 1-2 соатга қолдиринг. Даволаниш муддати — 10 кун. ➖ Тоғ райҳон (душица)нинг 1 ҳовуч майдаланган кукунига 2 пиёла ўсимлик ёки кунгабоқар ёғидан қуйиб, 8 соат тиндиринг. Сўнг докадан ўтказиб, қолган ёғни бўйинга суртинг ва яхшилаб уқаланг. Мазкур муолажа 1 ҳафта давомида кечки уйқуга ётиш олдидан бажарилади. 👈 обуна бўлинг
Показати повністю ...
1 824
132
Ошқозон-ичак тизимига зарар етказадиган маҳсулотлар Глютен Глютен донли, буғдой ва арпа сингари маҳсулотлар таркибида бисёр бўлади. Аксарият одамларда глютен осон ҳазм бўлади ва ҳеч қандай салбий оқибатлар келтириб чиқармайди, аммо айримларнинг организмни уни қабул қила олмаслиги, бундан бехабар инсоннинг глютенли маҳсулотларни канда қилмаслиги эса яллиғланишга олиб келиши мумкин. Шунингдек, чарчоқ, қорин шишиши, қабзият ва вазн йўқотиш ҳам кузатилиши мумкин. Глютенсиз парҳез организмни шлак ва токсинлардан тозалашга қаратилган бўлади. Аммо донли маҳсулотларда глютендан ташқари, клетчатка, B витамини, темир, магний бўлгани сабаб ҳам ушбу фойдали модда ва витаминларни бошқа маҳсулотлардан олишга ҳаракат қилиш керак. Гречка, гуруч, киноа сингари маҳсулотлар бу борада яхши самара беради. Лактоза Лактоза ҳайвон сути таркибидаги «сутли шакар» ҳисобланади. Сут истеъмол қилгандан кейин организмда лактоза сўрилишидан аввал уни парчалайдиган лактаз ва фермент ишлаб чиқарилади. Лактозани организми қабул қилмайдиган айрим инсонларда, ингичка ичакда ишлаб чиқариладиган лактаз етишмайди. Бунда қорин дам бўлиши ва оғриққа сезувчанликнинг ортиши сингари ҳолатлар кузатилади. Верба Майр мутахассислари оддий сут маҳсулотларини лактозасиз ёки ўсимлик сути маҳсулотларига алмаштиришни тавсия қилади. Фруктоза Аксарият мева, резавор ва асал таркибида бўладиган моносахарид ҳисобланадиган фруктоза одамни бир зумда энергияга тўла бўлиши, кайфият кўтарилишига ҳисса қўшади. Аммо уни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш диарея, вазн ортиши, қандли диабет ва жигар касалликларига олиб келиши мумкин. Парҳезшунослар 40 грамм фруктоза бир кунлик меъёр эканини таъкидлайди. Қандли диабетнинг келиб чиқиш хавфини камайтириш учун рационда таркибида фруктоза бисёр бўлган мева ва ширинликлар меъёрда бўлишига эътибор қаратиш керак. Бу организмдаги яллиғланиш жараёнлари ва аллергиянинг камайишига ёрдам беради. 👈 обуна бўлинг
Показати повністю ...
2 920
27
⚡️Остеопороз – суяк мустаҳкамлигининг бузилиши, суяк синиш хавфи ортиши - Бирламчи остеопооз (жинсий гормонлар дефитсити, калсий камлиги) - Иккиламчи остеопороз (бошқа касалликларга ёндош ҳолда келиши) ◀️САБАБЛАРИ: - Наслий мойиллик - Калсий, Вит Д камлиги - Жисмоний зўриқиш - Орган трансплантатсиясини бошдан кечирганлар - Ёшга хос ўзгаришлар - Кортикостероидлар, тутқаноққа қарши воситалар - Гормонал ўзгаришлар. ◀️БЕЛГИЛАРИ: - Умуртқа поғонасида доимий оғриқлар - Букрлик - Бўйнинг аста-секин пасайиши - Кечаси мушаклар титраши - Кўкрак қафаси деформатсияси - Пародонтоз - Тирноқ синиши - Тез чарчаш ◀️ДИАГНОСТИКА: - Қон умумий ва бохимик таҳлили - Умуртқа поғонаси рентгенографияси - Денситометрия - Компютер томография ◀️ДАВОЛАШ: - Махсус парҳез - Калсий ва вит Д таркибли воситалар - Ўрин босувчи гормонал терапия (биофосфонат, эстрогенлар) ◀️ПАРҲЕЗ: - Сут ва сут маҳсулотлари - Кашнич, салат барглари, балиқ, ёнғоқ, ситруслилар - Брокколи, гулкарам - Дуккаклилар ◀️АСОРАТЛАРИ: - Тез битмайдиган синишлар - Кифоз (умуртқа поғонаси тепа қисми қийшайиши) - Ташқи дефектлар - Ҳаракат қийинлашуви. ◀️ҲАВФ ГУРУҲИ: - Кексалар – айниқса аёллар - Жинсий гормонлар камлилиги - Наслий мойиллик - Кам ҳаракат ҳаёт тарзи - Вазн дефитсити - Кўп терлаш. ◀️ПРОФИЛАКТИКА: - Жисмоний машқлар - Калсий, вит Д етарли даражада истеъмол қилиш. 👈 обуна бўлинг
Показати повністю ...
3 708
76
🌵Ракни яширин белгилари Ракни кўпинча кутилмаган касаллик дейди. Холбуки у йиллар сигнал бериши мумкин Яширин белгилари 1. Бирор аъзони узоқ вақт тузалмаслиги. Масалан ошқозон ёки сийдик пуфагини нима қилса хам тузалмайди. Чунки у ерда хосила бор. 2. Доимий чарчоқ ва жамиятга эътиборсизлик. Бу хам мухим белги 3. Сабабсиз иситма. 4. Сабабсиз ич кетиши ёки сийдик ўзгаришлари. 5. Бўғимлар қақшаб оғриши, бош оғриқ ва кўчиб юрувчи оғриқлар. 6. Захарланиш белгилари. Баъзан кўнгил айниб қусиб туриш. Вақтида эътибор берилса даво хақида гап бўлиши мумкин. Агар кечиксангиз қаёққа тезроқ кетиб қолишингизни ўзингиз биласиз. 👈обуна бўлинг
Показати повністю ...
7 013
133
Оилада битта бўлса ҳам тиббиётни тушунадиган одам бўлиши керак. Тез ёрдам чақирилганда тез етиб кела олмагани туфайли касал оғирлашиб қолиши ёки ўлишига айбдор қидирмасдан, уйимизда тиббий маданиятни шакллантиришимиз керак. Ҳеч бўлмаганда биринчи ёрдам кўникмалари ва тиббий муолажаларни оддийларини қилиш малакасига эга бўлиш керак. Бир ойлик курслар ёки ютуб орқали мустақил ўрганиш ҳам мумкин. Ҳеч бўлмаганда твда реклама қилинаётган дориларни бир пулга қимматлигини англаш учун ҳам тиббий маданиятни уйда шакллантириб қўйиш керак. Ўзингиз буни қила олмадингизми фарзандингизда буни шакллантириш имконияти бор. Унутманг, соғлиқдан хеч нарса ва хеч ким устун эмас. 👈 Обуна бўлиш
Показати повністю ...
5 392
66
⚡️Қандли диабети борлар учун Аввало яхши хабардан бошласам. Қандли диабетнинг иккинчи тури яъни инсулинга боғлиқ бўлмаган тури давоси оддий- тўғри овқатланиш. Инглизлар айнан шу касалликка чалинганида бир жихатдан хурсанд бўлар экан. Сабаби касаллик туфайли энди зарарли овқатларни ейишдан ўзимизни тийишга мажбур бўламиз бу эса бутун танамизни ёшартиради дейишаркан. Жуда кўп тадқиқот ва амалиётларни кўрдим. Қандли диабетнинг иккинчи турини бемалол даволаса бўлади. Фақат тез парчаланувчи углеводлар, трансёғлар ва бошқа глекемик индекси юқори бўлган махсулотлардан воз кечиш керак ⚡️Шундай экан Семизлик ёки ёшингиз 35-40 дан кейин сахар аниқланса унақа қаттиқ хавотирга тушманг. Бунинг ечими бор ва осон. Қандли диабетнинг биринчи тури эса хозирча хар куни инсулин олиб юришга мажбур. Умид қиламанки бу холат тезда ечимини топади.
Показати повністю ...
5 746
97
⚡️Простатитни аниқлаш тести. Кўпгина мухлислар талаби билан, ушбу тестни ҳам ютуб каналга жойладим. Эркакларнинг нозик муаммоси бўлган Простатит хасталиги бугунги куннинг оғриқли муаммосидир. Сабаби касаллик 30 ёшлиларда ҳам учрамоқда. Уролог ёки Андрологга текширувга боришдан уялаётган бўлсангиз ёки вақтингиз бўлмаётган бўлса ушбу видеодаги саволларга жавоб бериб, ўзингизни текшириб олинг! Саволларни коментда қолдиринг. Видеони кўриш учун босинг👇👇
7 857
113
Ютуб каналимизга қўйилган видео остида илиқ фикрлар қолдирган мухлисларимизга ташаккур. Изланиш ва мехнатларимизга беъэтибор бўлмаганларинг учун рахмат. Қолганларни хам савол ва фикрларини кутиб қоламиз👇👇
4 049
5
⚡️​Гижжага қарши дори воситалари. 🔥Дори воситаларини ўзингизча, ўзбошимчалик билан ичиш тўғри эмас. Албатта, шифокор тавсиясидан сўнг қабул қилинг! Сабаби айрим дорилар зарари кучли бўлиши мумкин. Шу туфайли шифокор назорати остида қилиниши керак. 💧Катталар учун самарали хисобланган дори воситалари. 🗼Гeльминтoкс 🗼Aльбeндaзoл 🗼Пиpaнтeл 🗼Дeкapиc 🗼Вepмoкс 🗼Нemoзoл 💧Болалар учун ( шифокор тавсияси билан ичиринг! ) 🎢Вopмил 🎢Пиpaнтeл 🎢Нигeллa Caтивa 🎢Зентел Халқ табобати услубида, хавфсизроқ даволаш тўғрисида кейинги постимда ёзаман. 👈 обуна бўлинг
Показати повністю ...
4 179
106
⚡️Гижжаларни даволаш тартиби. Хар бир ишда тартиб бўлгани каби гижжалар даволашнинг ҳам ўз кетма кетлиги мавжуд. Ушбу тартибга амал қилсангиз гижжалардан бутунлай қутилиш мумкин бўлади. 1. Ташхислаш Ичакда Ўзбекистонда ўртача, 70 хил атрофида ичак паразитлари, гижжалар, аскаридалар ва бошқалар кўпаяди ва касаллик чақиради. Ташхислаш учун ахлат анализи, умумий қон тахлили ва Гелминтолог, Гастроэнтеролог, Терапевт, УАШ каби мутахасислар қабулида бўлиб, қайси турдаги паразит борлиги аниқланади. Бундан ташқари ютуб каналимда ҳам бирламчи ташхис учун қўлланма қўйдим. Видеога хавола учун босинг 👉 Қўлланма 2. Даволаш Ичак паразитини тури аниқлангач, унга мос тушивчи дорилар тайинланади. Унутманг, ҳар хил гижжаларга хар хил дорилар ишлатилади! Даволаш одатда махсус схема орқали қилинади. Масалан, 3-5 кун дори ичилади, пауза қилиниб яна 3-5-7 кун дори ичилади. Бунга сабаб, ичакдаги гижжалар ўлгач, тухумлари очиб чиқади. Ўшаларни хам ўлдириш мақсадида шундай қилинади. 3. Даволанишдан кейинги тозалов ва тиклаш. Даволашдан сўнг клизма амалиётини кўпчилик қилмайди. Гижжалар чақирган ёмон аломатларни хам даволаб қўйиш зарур. Бу кўпинча анемия, тошмалар ва хокозо бўлиши мумкин. 4. Яна юқмаслигини олдини олиш. Шахсий гигиена қоидаларига доимий амал қилиш ва гижжа юқмаслиги чораларини кўриш мухим хисобланади. Дорилар ҳақида кейин постда маълумот бераман. 👈 обуна бўлинг
Показати повністю ...
6 137
149
⚡️Каналдан маълумот олиб, бирор жойда фойдаланганингизда албатта муаллиф ва канал манзилини кўрсатинг. Бўлмаса бу ўғриликка тенгдир. Инсофсизларга эса Аллох кифоя қилсин.
3 706
9
⚡️Болада гижжа борлигининг аломатлари. Болаларда гижжалар пайдо бўлиши энг катта хавф-хатарлардан биридир. Организмда бундай паразитларнинг пайдо бўлиши боланинг ривожланишига ёмон таъсир кўрсатишидан ташқари, овқат ҳазм қилиш тизимида ҳам намоён бўлади. Гижжалар бола организмига қандай тушади? Болаларда меъда-ичак йўллари мутлақо ҳимоясиз бўлгани учун, унинг бу соҳадаги таъсирларга дучор бўлиш ва юқтириш имконияти каттароқ бўлади. Бактерияларнинг бола организмига тушиши асосий вариантлари: уй ҳайвонлари, сифациз озиқ-овқатлар (гўшт, балиқ, сут, сабзавотлар ва бошқалар) орқали. Шунингдек, асосий сабаб – боланинг шахсий гигиенаси бузилиши. ✍Болаларда гижжалар пайдо бўлгани аломатлари ▪️ кўнгил айниши; ▪️ сўлак ажралиши; ▪️ киндик атрофидаги оғриқлар; ▪️ ич келишининг издан чиқиши; ▪️ тез чарчаб қолиш; ▪️тез-тез бош оғриши; ▪️ уйқусида тишини ғижирлатиши; ▪️безовта уйқу; ▪️ дерматит кўринишидаги тери реакциялари. 🌵Ширинликка ўч бўлиши ва кайфиятининг тез ўзгариши ҳам белги Бу масалада боланинг ва унинг оиласидаги бошқа аъзоларнинг шахсий гигиенага риоя қилиши жуда муҳим ҳисобланади. Шунинг учун бу сизнинг кун тартибингиздаги энг муҳим ишлардан бири бўлиши лозим. Шунингдек боланинг уй ҳайвонлари билан бўлган алоқасини чеклаш ҳам жуда муҳим ҳисобланади ва агар бунга йўл қўйилса, унда бунга ўхшаш алоқалардан кейин гигиена қоидаларига риоя қилиш жуда муҳим. Яна ташхислаш бўйича ютубдаги видеодан фойдаланишингиз мумкин. Даво чоралари тўғрисида келгуси постларимда ёзаман. 👈 обуна бўлинг
Показати повністю ...
6 141
143
⚡️Ичак паразитлари ва гелминтларни уйдан чиқмай аниқлаш тести. Дунёдаги хар 10 та одамнинг 5-6 тасида ичак паразитлари мавжуд. Айниқса, болалар ва ёшлар ўртасида бу кўплаб учрайди. Гелминтларни бор йўқлигини осон аниқлаш учун ютуб каналимга беш дақиқалик видео жойладим. Унда сиз 21 та саволга жавоб бериб, ўзингизда паразит бор ёки йўқлигини аниқлашингиз мумкин! 🔥Ссилка орқали ўтиб, видеони кўришингиз мумкин. Саволлар бўлса коментда қолдиринг, жавоб бераман! Обуна бўлмаганлар обуна бўлиб олинглар. 👇👇👇
Показати повністю ...
5 711
106
Эрталаб 10 дақиқа бадантарбия қилиш 50 фоизга шамоллаш хавфини камайтиради. Рақс тушиш эса 76 фоизга ақлий сусайиш, алцгеймер ва ақлий заифликни олдини олади. Сабаби нозик харакатларга мияча жавоб беради. Рақс тушганда миячага қон келиши яхшиланади. Ўйнанг ва жисмоний тарбия билан шуғулланинг. 👈 обуна бўлинг
6 856
284
🌵​Дори харид қилишда нималарга эътибор берган маъқул? Дори сотиб олаётганда, аввало, унинг сақланиш шароитига эътибор бериш лозим. Масалан, айрим дорилар музлаткичда сақланиши керак. Лекин у дорихонанинг пештахтасида турибди. Бу ҳолатда мижоз, менга музлаткичдагисид ан беринг, дейишга ҳақли. Шунингдек, ҳар бир дорининг сақланиш муддати, қутисининг бутунлигига аҳамият бериш лозим. Ҳайдовчилар қайси турдаги дориларни қабул қилмаганлари маъқул? Айрим дори воситаларининг таркибида уйқу чақирадиган моддалар бор. Ана шуларни ҳисобга олиб, эътибор талаб қиладиган ишда ишлайдиганлар, шу жумладан, ҳайдовчилар бу турдаги дориларни уйқуга кетишдан олдин қабул қилганлари маъқул. Дори қабул қилишда кўп кузатиладиган хатолар… Бемор дори қабулидан кейин бир-икки кун мобайнида шифокор билан алоқада бўлиб, дорининг таъсири ҳақида уни огоҳлантириши керак. Шифокор беморнинг аҳволига қараб, унга дори қандай таъсир қилганини билади ёки аксинча бўлса, бошқа дори тайинлайди. Аммо айрим беморлар буни унутишади. Шунингдек, ҳар қандай дорини қабул қилган вақтда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас 👈 обуна бўлинг
Показати повністю ...
4 503
24
🌱Паррранда гриппидан ўлим Россияда қайд этилган. Шу эпидемия деса кайфият бузиладиган бўлди. Бир ойча олдин Марбург вируси қўзғалганлиги ва бутун дунё мамлакатлари тайёр туриши кераклигини эълон қилишганди. 👈 обуна бўлинг
4 440
10
Яна бир пластик операция туфайли ўлим. Дунё бўйича кучли бешликка кирувчи ўзбекистонлик қиличвозлик хаками, пластик операциядан сўнг ўзини ёмон хис қилиб, вафот этган. Тергов ва текширувлар давом этмоқда. Хурматли аёллар. Бирор жойингизни ўзгартиришдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг, бу сизга қанчалик керак? 👈 обуна бўлинг
4 794
61
⚡️Диета қилолмаяпман. - Ҳар қандай чекловни онг салбий қабул қилади. Ҳар сафар сиз диетани бузганингизда ўзингизни айблайсиз. Бу эса стресс. Стрессдан қутилиш учун онг сизни кўпроқ ейишга мажбур қилади. Узилмас халқа ичидасиз. -Диетани жуда қатий ва қийинидан бошлаганингиз учун икки уч кунга бормай куч тугайди. Яна душанбани кутиш керак. Унгача эса тунда кўп овқат еб қўйиш ва эрталаб катта қоринга қараб жахл қилишлар. Ечим нимада унда? ⚡️Аввало чекловдан эмас алмаштиришдан бошланг. Масалан бир ой оқ нонни қора нонга алмаштириб енг, кейин нон ўрнига қийин хазм бўладиган углеводлар ва охирида нонни мевага алмаштиринг. 20 кг озишни бир ойгамас масалан 6 ойга мўлжалланг. 6 ой баттар семиргандан кўра 20 кгга енгиллаган яхшику! Шошилманг ва организмни қийнаманг. Харакатни кўпайтиринг, ишингизга бир км етмасдан автобусдан тушиб қолинг. Яқинроқ бўлса пиёда боринг. Ҳаммаси сиз ўйлагандан кўра жуда осон. Организмни қийнаб эмас эркинроқ қўйиб оздириш керак. 👉 👈
Показати повністю ...
5 091
93
эрталабки иштахасизликнинг 3 сабаби. 1. Ўт димланиши. Ўт димланиши натижасида кечаги овқат яхши парчаланмайди. 2. Овқатланиш режими ва биологик соатни издан чиққанлиги. 3. Организмни етарли даражадаги уйғонмаганлиги. Организмни эрталаб яхшилаб уйғотиш керак. Бунга бадантарбия, совуқ душ ва бошқа актив амалиётлар билан эришиш мумкин. Хеч қурса, совуқ сув билан юз қўлларни ювиш мумкин. 👈обуна бўлинг
5 414
78
ОИВ вируси хақида маърузада ажойиб терминга дуч келдим. Халқ орасида СПИД деб ном олган касалликларни маърузасида ажойиб термингу дуч келдим. Бу касаллик вирусни энг кўп РЭЖАК лар тарқатар экан. РЭЖАК бу рағбатлантириш эвазига жинсий алоқага киришувчилар. Содда тилда фохишалар. Энг ёмони эркак фохишлар кўпаётгани. Огох бўлишимиз керак. 👈 обуна бўлинг
5 336
27
Мухлис саволи: ♦️Ўт қопимни олиб ташлаш керак экан. Битта аъзосиз қандай яшаш мумкин? Жавоб: Ўт қопи бу жигардан ажралиб чиқувчи ўт суюқлигини маълум холатлар учун захира ( резерв) холатда ушлаб турувчи аъзодир. Ўт суюқлигини асосий вазифаси таомдаги ёғларни эмулсия қилиб парчалаш ва ичакка хазм учун тайёрлаб беришдир. Ўт қопи олиб ташлаш қарори кўпинча тошли холециститда кузатилади. Йирик хажмдаги тошларни эритиб чиқариб юбориш имкони йўқлиги туфайли шу қарорга келинади. Сабаби ўт суюқлиги димланиб жигарга қайтиши ва токсик гепатит бўлиш эхтимоли бор. Ўт суюқлиги олиб ташлангач оддий қоидага амал қилинса етарли. Ўта ёғли овқатлардан воз кечилади ва овқат хажми камайтирилади. Бунда бўлиб бўлиб ейиш тавсия этилади. 🔔 Одамлар миясиз яшаётган замонда ўт қописиз бемалол яшаш мумкин. 👈 обуна бўлинг
Показати повністю ...
6 483
113
🌵Хар бир махсулотга ошқозон муносабати турлича. Куни кеча диетология принциплари хақида ўқиётиб, ажойиб ва ўринлидай туюлган фикрга дуч келдим. Австриялик олимни фикрича: - Махсулотларни аралаштириб еб бўлмайди ва ошқозон учун юкламадир. Чунки хар бир махсулот учун ошқозон алохида сок ажратади ва харакат қилади. Масалан, бодринг есангиз камроқ, помидорда кўпроқ. Аччиқ чучук салатида эса иккаласи аралашиб кетгани туфайли, ошқозон аниқ қанча сок ажратишни била олмайди. Бу эса келажакдаги унинг касал бўлишига шароит яратади. Ажойиб принцип. Сизнинг фикрингиз қандай? 👈 обуна бўлинг
Показати повністю ...
7 365
72
🌵Украинадаги уруш туфайли дорихоналарда кўп дорилар дефицити кузатилмоқда. Шу кунларда Диазолин қидириб кўп аптекалардан топа олмадим. Диазолин аллергия учун хавфсиз ва самарали восита. Уйга аллергия сезон учун 2-3 қадоқ олиб қўймоқчи эдим, афсуски дорихоналарда йўқ. Урушнинг бундай таъсирлари хам одамни нафратлантиради. 👈 обуна бўлинг
6 907
42
⚡️Болажонни ичи нега яшил келади? Энг кенг тарқалган белги бу ёш болалар ичини яшил келишидир. Бунга асосан онанинг нотўғри пархези сабабчи бўлади. 🪴Таркибида хлорофилл бор ўсимлик махсулотлари хусусан зелин, салат барг, укроп кашнич умуман яшилликлар. 🪴 Тортлар, пишириқлар ичидаги красителлар 🪴 Овқат қўшимчалари, темир, магнийлар 🧨 Ичини яшил кўпиксимон келавериши эса хавотирли белги. Педиатрга кўрсатиб қўйинг. 👉 👈
6 882
91
🎒овқатни 4 тага бўлиш услуби. овқат олиб келганда уни хаёлан тўрт қисмга бўлинг. ва хар бир қисмни еб тугатганингизда, тўйдимми йўқми деб ўзингизга савол беринг. кўпинча қорин эмас кўз тўйиши керак бўлади. қорин тўйиши эса алохида мавзу. молни қорни тўйиши керак сизникида эса ошқозон бор. ошқозон эса етарли миқдорни хохлайди. қўллаб кўринг. 👈 обуна бўлинг
5 944
56
🌵Хар бир махаллага битта WorkOut мажмуси бўлиши керак. Соғломлаштариш майдончалари ахолини бепул спорт билан шуғулланиши учун махсус майдончалар ташкил қилишни ўз ичига олади. Президент томонидан бунга махсус қарор ва буйруқлар қабул қилинган. Ташкил қилиниши учун пул ажратилган. Аммо бу WorkOut майдончалари фақат Пойтахтда, бошқа регионларда шахар марказида бўлмаса бошқа жойда йўқ. Ажратилган пул хокимликлар томонидан еб юборилган. Хеч бўлмаса еб юборганинггга яраша, ахолига яқин жойдаги мактабларни ахоли учун очиб бериш ва спорт мақсадида фойдаланишга рухсат бериш керак. Спорт билан шуғулланиш бепул бўлиши соғлиқни сақлашга кетадиган пулларни иқтисод қилади. Вазиримиз қаерда эканлар? 👈 обуна бўлинг
Показати повністю ...
5 712
19
⚡️Нега диетологлар сув ичишни буюради? Бир қарашда, бу саволга организмнинг 90 фоизи сувдан иборат ва шунинг учун тана массаси нормада юришида сув мухим деб жавоб берилади. Аммо коса тагида нимкосалар етарлича. Биз қуёшли ўлкада яшаймиз ва иқлимимиз аксари, қуруқ иссиқ. Бу дегани танамиз кўп сув буғлатади. Камайган сувни ўрнини тўлдириш учун организм бизга ягона сезги - ташналик билан мурожаат қилади. Аммо биз кўпинча биз ташналикни вақтида қондирмаймиз. Хатто болаларимизнинг мактабга кетаётганда рюзакларига сув жойлаб қўймаймиз. Яъни ташналикни қондиришни кечиктирамиз. 🪴 Бир неча юз бор вақтида қонмаган ташналик сувни ейилган озуқа хисобига тўлдиришни ўрганиб олади. Айнан мана шу ходиса семиришга сабабчи бўлиши мумкин. Организм аслида сув сўради аммо биз бермадик. Энди у овқатни кўпроқ сўрайди ва буни таг замирида сувни қондириш ётибди. ✍ Шу туфайли, сувни етарлича ичиш жуда мухимдир. Аслида сизга кўп овқат керак эмас ва буни етарлича сув ича бошлаганингизда англайсиз. Фарзандлар сумкасига, ўзимизнинг ёнимизда ҳам идишда сув олиб юришни одат қилайлик. Каналга уланиш⤵️ 👉
Показати повністю ...
7 002
213
ТОМИРЛАРИНГИЗ ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ? Бугунги кунда кўпчиликда томирлардаги бузилишлар анча эрта, қирқ ёшгача пайдо бўлмоқда. Шу сабабли томирлар ҳақида қайғуришни қанча эрта бошласангиз шунча яхши. 1️⃣ Сизни бош оғриқлари ва бош айланиши тез-тез безовта қилиб турадими? 2️⃣ Тез чарчайсизми, ҳеч бир сабабсиз умумий ҳолсизлик ва дармонсизлик сезасизми? 3️⃣ Об-ҳаво ўзгарганда сизнинг аҳволингиз ҳам ёмонлашадими? 4️⃣ Қулоқларингиз шанғиллайдими? 5️⃣ Кўз ўнгингизда қора нуқтачалар пайдо бўлиши ва кўз олдингиз қоронғилашиши каби ҳолатлар сизга танишми? 6️⃣ Юракнинг тез уриши каби хуружлар бўлиб турадими? 7️⃣ Энг кам жисмоний ҳаракатда ҳам ҳансираш пайдо бўладими? 8️⃣ Юрак соҳасида оғирлик, босим сезасизми? 9️⃣ Қўл-оёқларингиз муздай бўлиб турадими? 🔟 Оёқ ва қўл бармоқларининг жонсизланиши ва санчиғи кузатиладими? 1️⃣1️⃣ Кечалари оёқларнинг симиллаб оғриши ва уларда оғирлик ҳиссининг пайдо бўлиши каби белгилар сизга танишми? 1️⃣2️⃣ Оёқлар томири тортишиб турадими? Агар сиз ушбу саволларнинг ҳеч бўлмаганда икки-учтасига «ҳа» деб жавоб берган бўлсангиз, демак томирлар ҳолати унчалик яхши эмас. Агар кўпгина саволларга «албатта» дея жавоб берган бўлсангиз, вазият анча жиддий ва сиз шифокор кўригидан ўтишингиз керак. Kanalga obuna bo'ling👇👇
Показати повністю ...
10 396
174
Останнє оновлення: 11.07.23
Політика конфіденційності Telemetrio