The service is also available in your language. To switch the language, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Категорія
Гео і мова каналу

всі пости Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали Веб-сайт:  fergana.uz  Facebook: facebook.com/fvhokimligi Инстаграм: instagram.com/fviloyatihokimligi Мурожаат учун: t.me/fvhmurojaat_bot Ишонч телефони: 1083 e-mail: info @ferghana .uz Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй 
Показати весь опис
15 598-23
~6 612
~16
46.05%
Загальний рейтинг Telegram
В світі
47 018місце
із 78 777
У країні, Узбекистан 
251місце
із 430
У категорії
797місце
із 1 121
Архів постів
Марғилон шаҳридаги Ижодкорлар боғининг амфитеатрида олтинчи халқаро анъанавий тўқимачилик фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. _____ В амфитеатре Парка творцов города Маргилана прошла церемония закрытия шестого международного фестиваля традиционного текстиля . _____ The closing ceremony of the sixth international festival of traditional textiles was held in the amphitheater of the Park of Creators in Margilan. ||
Показати повністю ...
997
8
953
4
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Окуда Такефуми бошчилигидаги япониялик ишбилармонлар делегациясини қабул қилди. Учрашувда "Micado Development” компанияси томонидан Экошаҳардаги 3 гектар майдонда барпо этишга киришилаётган қиймати 15 млн. долларлик “Shogun city” япон боғи, меҳмонхона, ресторанлар мажмуасини ўз ичига олган лойиҳа муҳокама қилинди. “Fergana Shogun” мажмуаси қурилишига тайёргарлик ҳамда лойиҳани тезлаштириш масалаларига эътибор қаратилиб, амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, ноябрь ойида Фарғона шаҳрида Япониядаги қурилиш, савдо, саноат, тиббиёт, фармацевтика, Ай-Ти, таълим, хизматлар, ипакчилик, туризм, инвестициялар ва бошқа соҳаларда фаолият олиб борувчи компаниялар иштирокида Фарғона-Япония бизнес-форуми ҳамда кўргазма ташкил этишга келишилди. ||
Показати повністю ...
1 922
4
Айни кунларда вилоятимизда махсус саноат зонаси - “Қўқон” технопаркини ташкил этиш ишлари бошланган бўлиб, дастлаб 70 гектар майдондаги ер тайёрланмоқда. Ҳозирга қадар инвесторлар ва тадбиркорлар турли йўналишларда 10 дан ортиқ йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни билдирган. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда бу ерда бўлиб, технопаркдаги ишлар билан танишдилар. Вилоят ҳокими ер майдонларини тайёрлаш билан боғлиқ ташкилий масалаларни муҳокама қилиб, техникаларни кўпайтириш, технопарк бош режасини тезлаштириш, экспортбоп, импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларни жойлаштириш бўйича топшириқлар берди. ||
Показати повністю ...
1 930
12
#Ҳудудларда Бағдод туманида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят Халқ қабулхонаси билан хамкорликда сайёр қабул ўтказилди. Ўтказилган қабулда 100 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаати тингланиб, булардан 78 та мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, 22 та мурожаатлар эса кўриб чиқиш учун алоҳида назоратга олинди. Масъулларга ҳар бир мурожаатни тўлиқ ўрганиб чиқиш ҳамда натижаси бўйича ўз вақтида қонуний қарор қабул қилиш топширилди. ||
Показати повністю ...
3 288
9
#Тарихий_обидалар Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдаси XIX асрнинг муҳташам обидаларидан саналади. Бир пайтлар бу ерда Амир Умархон саройи бўлган. Муҳаммад Алихон даврида мазкур иншоот мукаммал таъмирланиб, “Зарринсарой” деган ном олган, баъзан “Қирқустун” деб ҳам аталган. 1842 йил Бухоро амири Насруллохон томонидан вайрон этилган. Мазкур сарой қурилиши Худоёрхон фармони билан 1865 йилда бошланади. Иншоот расман 1873 йилда битказилади. Ўрда биносининг майдони саккиз гектарни эгаллаган. Қалъанинг атрофи баланд бинолар, қалин деворлар ва хандақ билан ўраб олинган. Иншоот тўрт ташқи сарой, ўрта сарой, боғ ва ҳарамни ўз ичига олган. Мазкур тарихий ёдгорлик дастлаб 3 та қисм ва 114 хонадан иборат бўлган. Ҳозирги кунда фақатгина сўнгги қисми ва 19 та хона сақланиб қолган. ||
Показати повністю ...
6 111
24
Марғилон шаҳрида ўтказилаётган "Атлас байрами" халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали давом этмоқда. Фестиваль дастури доирасида ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази қошида "Ҳунармандчилик бизнеси ва тадбиркорликни ривожлантириш таълим маркази" ташкил этилди. Марказнинг тантанали очилиш маросимида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Расулжон Мирзааҳмедов, шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхоновлар иштирок этди. Ушбу ташаббус “Марказий Осиёдаги Ипак йўли мероси йўлаклари – Европа маданий мерос йилининг халқаро кўлами” лойиҳасининг бир қисмидир. Бу ерда ҳунармандчилик ва тадбиркорлик соҳаларида салоҳиятни ошириш, инновациялар ва билим алмашиш мумкин. Қолаверса, рассомлар ва ҳунармандларга бизнесни бошқариш, маркетинг ва электрон тижорат каби соҳаларда ўз малакаларини ошириш имкониятларини таклиф этади. “Атлас байрами” халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали ривожланиш тарихи суратларда” номли фото кўргазмадан ўрин олган тарихий суратларда Марғилон шаҳрида 6 йилдан буён ўтказилиб келинаётган “Атлас байрами” хотиралари жонланди. Марғилон ҳунармандчилик тарихи ҳақида ҳам суратлар сўзлайди. Ёш дизайнерларнинг дефиле кўргазмасида эса республикамиз дизайнерлари билан бир қаторда Марказий Осиё ва Европа давлатларидан келган машҳур либослар дизайнерларининг миллийликка асосланган коллекциялари намойиши иштирокчиларнинг ҳайратини оширди. ||
Показати повністю ...
5 564
13
"Янги Фарғона" газетасининг 21 сентябрь, шанба кунги ||
3 287
5
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларда амалга оширилаётган микролойиҳалар билан танишди. Ислом маҳалласида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказида фаолият олиб бораётган тикувчилик корхонаси фаолияти ҳам кўздан кечирилди. “Яйпан диамонд” МЧЖ томонидан ташкил этилган тикувчилик тармоғида 80 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди. Маҳсулотлар асосан Россияга экспорт қилиняпти. Шу ердаги яна бир тикувчилик корхонасида эса 30 та иш ўрни яратилган. Вилоят раҳбари тадбиркорларга тармоқни янада кенгайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида кўрсатмалар берди. Батафсил: ||
Показати повністю ...
4 012
11
3 745
3
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон туманига ташрифи давомида маҳаллаларни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганди. Айни йўналишда Ислом маҳалласида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Маҳалладаги мавжуд 550 дан зиёд хонадоннинг аксарияти касаначилик асосида қуруқ ва хўл меваларни қайта ишлаш ҳамда саралаш билан шуғулланади. Батафсил: ||
Показати повністю ...
3 867
11
Аҳоли фаровонлиги ва бандлигини таъминлашда тадбиркорликнинг ўрни катта. Шу боис, бугунги кунда тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланяпти, уларни ривожлантириш учун имкониятлар ишга солиняпти. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон туманида бўлиб, бу йўналишда амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Батафсил: ||
3 803
12
3 877
1
Ўзбекистон туманида Хитой компанияси инвестицияси ҳисобидан 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилмоқда. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда Ўқчи қишлоғида Хитойнинг “China Energy Construction Gezhouba Overseas Investment Co., Ltd.” компанияси томонидан амалга оширилаётган қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини бунёд этиш ишлари билан танишди. Батафсил: ||
Показати повністю ...
4 327
24
Вилоятимизда етиштирилаётган узум ва бошқа мевалар қадоқланиб, АҚШ, Европа ва бошқа давлатларга экспорти йўлга қўйилмоқда. Хусусан, Олтиариқ туманидаги “Sherakhun” хусусий корхонаси томонидан бунинг учун замонавий қадоқлаш технологияси олиб келиниб, ўрнатилди. Вилоят раҳбари мазкур корхонанинг логистика марказида иш жараёнини кўздан кечирди. Айни кунларда бу еда узум, шафтоли ва бошқа маҳсулотлар қадоқланиб, экспортга жўнатилмоқда. Хусусан, АҚШ ва Польшага сотиш учун шартномалар тузилди. Ўтган йилда синов тариқасида Қўшма Штатларга юборилган 1 тонна узум “NetCost” озиқ-овқат савдо марказлари тармоғининг Нью-Йорк нуқталарига қадоқланиб тарқатилди ва икки куннинг ичида талаш бўлиб сотилди. Бу йил ҳам сархил меваларга талаб катта ортмоқда. Вилоят раҳбари томонидан қадоқлаш дастгоҳларини янада кўпайтириш, экспорт ҳажмини ошириш борасида кўрсатмалар берилди. ||
Показати повністю ...
6 075
26
Марғилон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Атлас байрами” олтинчи халқаро анъанавий тўқимачилик фестивалидан фоторепортаж ||
5 289
13
Жорий йилда Фарғона вилоятида "Мезон" фермер хўжалиги тажрибаси асосида пахта етиштиришнинг янги технологиялари қўлланиляпти. Шу асосда Ёзёвон туманидаги мазкур фермер хўжалигида амалий семинар ўтказилди. Семинарда ҳар бир тумандан 50 нафардан фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишиб, янги усул ва агротехнологиялар билан танишдилар. Батафсил: ||
6 977
27
Останнє оновлення: 11.07.23
Політика конфіденційності Telemetrio