Сервис доступен и на вашем языке. Для перевода нажмитеРусский
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber

всі пости 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун  @Solixa_Qiz   https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig  
Показати весь опис
51 731-188
~7 538
~23
13.75%
Загальний рейтинг Telegram
В світі
18 979місце
із 78 777
У країні, Узбекистан 
116місце
із 430
У категорії
865місце
із 2 793
Архів постів
Nahotki haliyam to’g’ri makiyaj qilishni bilmasangiz? 👀 Hozirda yuzingizni chaplab tashlash modada emas 🥲 Keling men sizga bo’yanishni 0dan o’rgatadigan kanalni linkini beraman axir SIZ HAM CHIROYLI BO’LIB YURISHINGIZ KERAK 🙈❤️ Salonga borishga ham hojat qolmaydi ishoning 🤫💄
654
1
💐🌸💐🌸💐🌸💐🌸💐🌸 •••Ассалому алайкум азизлар, барчангизга янги кун муборак булсин. Кеча бажаролмай колган ишларингизни бугун якунлашингиз учун Аллох узи сизларга мадад берсин... •••Бугунги кунингиз унумли файзли барокатларга тула булсин...😊 Яна бир тинч ва осуда тонг отди бу учун яратганга хамд санолар булсин...!💐🌷🌸 Барчангиз яхши инсонсизлар , кунгли , дили , юраги пок , гузал табиатли , гузал хулкли . Шу шанба тонгига етказган Аллохга шукрлар ва мактовлар булсин ! Эртанинг ғамини деб бугунингни қийинлаширма, чунки эртанинг ғами ҳали келиб улгургани йўқ! Агар шундай қилсанг, бугуннинг шодлигидан ҳам маҳрум бўласан! 🌸💐🌷🎋🌸💐🌷🎋 Барча нарса кетиб, қайтиб келмайди. Фақат дуо ундай эмас. Умид билан кетиб, туҳфа билан қайтиб келади. Бир биримизга дуода ., гузал табассумда булайлик ! 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇
Показати повністю ...
913
46
​​📝ЕТИМ БОЛАНИНГ АРЗИ..... ​​ (ёки уни дардли мактуби) Бисмиллахир Рохманир Рохийм... Ассалому алейкум азизларим... Сог саломатмисизлар... Келинг сизларга хозирги кун муаммоларидан бири булган мавзу хакида фикр юритадиган, личкамга келган бир мактуб асосида ёзган ҳикоямни хавола этай...мархамат. -- Менга ухшаганларни такдирини доим кейинга колдиришади. Катта катта мансабдор хола ва тогаларни биз билан иши йук. Биз киммиз оддий ташландик етим болалармиз. -- Болалар бизни келажагимиз, уларга ёрдам беришимиз керак!- деган гаплар хар доим гапирилади. Аммо хеч хам амалда йук. Кундан кун, йилдан йил биз каби етим болаларни сони купайиб бормокда. Биз узимизни айбларимизни суд килсак улар барчани суд килишадилар. Нимага...кучли булганликлари учунми ёки ёлгонларга куникиб колишганми? Шу учун мен уларни хакикатпарвармиз деган гапларини тан олмайман. Уларга ишонмайман. -- Болалар уйимизда бир дустим бор. Аникроги бор эди. Бир куни у огриб колди. Уни касалхонага олиб кетишди. Мен уни кургани касалхонага бордим. Асосан касалхонага биз ёшларни беморни кургани куйишмайди. Уни устига болалар уйидан кочиб чиккандим. Шу сабабли дераза токчасга тирмашиб чикдим. Дераза токчасида бир кулим билан дераза ромини ушлаганча ичкарига караб турардим. Ичкарида уша дустим краватда ётарди. Уни ёнида урта ёшлардаги хамшира опа укол килиш учун тайёргарлик курарди. Шунда уша дустим: -- Хамшира хола...майлими мен улмасам?- дея гап бошлади. Бирдан хамшира хола ажабланганча дустимга бокди. -- Э болажоним, нега унака дейсан? Албатта сен улмайсан!- деди. -- Холажон...биласизми шанба куни мени тугилган куним. Майлими мен шанба кунгача улмасам? - дея кузчаларидан мул мулт ёш окар, хамшира хола уни юпатишга харакат киларди. Канака сонли АЙФОН ларни ишлаб чикараяпсизлар....6 ёки 7 чими? Музлатгичларда мусика янграйдиган программалиларидан ишлаб чикараяпсизлар. Космосларга учиб хар хил планеталарни кашф киляпсизлар... Лекин нима учун давоси йук касалликларга даво ёки олдини олиш йулларини кидирмаяпсизлар? Нимага???? Сизлар узларинг хохламаяпсизлар буни тан олинг. Мен хозир касалхона дераза токчасида утирибману, дустимни озиб кетган ахволини куриб рахмим келяпти. Уни согайиб кетиб, болалар майдончасида мен билан футбол уйнашини, уйнаб кулишини хохлаяпман. Афсуссс.....дустим факат шанба кунгача аранг етиб борди. У улди....мени дустим улди.... Бир йилда ер юзида ун минглаб биз каби болалар шунака касалликлардан улишяпти. Сизларни эса бундан бошка зарур ишларингиз купда. Бундай ишларни олдини олишга вактларингиз йук. Бизга ухшаган етим болаларни такдирини кейинга колдирсангиз хам булади тугрими....биз киммиз. Болалар уйида тарбиячи опамизни хонасига кирганимда стол устида бир хатга кузим тушди. Ичим кизиб олиб укидим. Унда шундай сузлар ёзилганди: ※ Кадирли углим. Хар доим мен сен яшаётган болалар уйи ёнига бораманда у ердаги болаларни кузатаман. Ва улар орасидан сени тахмин килиб топишга уринаман. Чунки сени уша ерга ташлаб кетганимга мана 7 йил булибди. Мен сен кандай куринишдалигингни хам билмайман углим. Кечир мени углим. Агар кечиролсанг албатта....сен Онанг.※ Мана азизлар бир етим боланинг дарди ёзилган мактуби. Келинг биз хам кулимиздан келганча уларга хеч булмаса мехр мурувват курсатайлик. Чунки буни хам савоби узгача. Аллох уз панохида асрасин барча мехрибонлик уйидаги мехрга ташна болаларни. Кейинги хикояларимда учрашгунча деб коламан... Ҳикоям ёққан бўлса лайк ва коментларингизни кутиб қоламан Крикдуши Шухрат 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
3 851
5
​​📝 ЕТИМНИ ХЎРЛАГАН АЁЛ ҚИСМАТИ (дахшатли хикоя) Очликдан, куркувдан, огрикдан кизалокнинг митти гавдаси эгилди.Ойи демадинг майли демагин сен итдан таркаган барибир эл булмайсан караб тургин дея бакирди.Тусатдан ошхона эшикларини ойнаси чил чил синиб кетди, деразадан каттик шамол кирди зарб билан Саидага урилди.Карганиб бошини кутарган Саида куркувдан тили калимага келмай колди. Холасининг беаёвкалтагини еб хушидан кетган кизалокнинг боши тепасида бир парча булут хосил булди ва бир оз турдида Саида томон кела бошлади.Якинлашган сайин одам шаклига кира бошлади.Саида куркувдан карахт булиб бакрайиб турарди.Сояга ухшаган шарпада у опасини кургандек булди.Саидани бутун вужудини карахтлик кандайдир коронгулик коплай бошлади.Шу дамда корниниг пастки томонида каттик огрик турганини пайкади.Саида кулини корнига босиб суянганча утириб колди. Тунда ишдан кайтган эри уйнинг чироклари учиклигини куриб ажабланди.У эшикни узининг калити билан очиб кирдию дахшатдан котиб колди.Шундоккина эшик ёнида Саида хушсиз ётарди. Саида деди эри ва хотининг елкасидан ушлаб силкитди.Хотинини кутариб ичкарига олиб кириб ёткиз кейин нима булганини билмокчи булиб кизини хонасига кирди. Дилнавоз кизим. Бирок Дилнавоз жойида йук эди. У кунгирок килиб тез ёрдам чакирди Саидани шифохонага олиб кетишди. Тонг отганда эрига Саидани боласи нобуд булганини айтишди, хотинингиз каттик куркканиданми хомиласидан айрилди ва эс хуши хам узида эмас дейишди.Саида эрини танимади, узини кимлигини хам унутганди. Хотини аклдан озгани, нобуд булган фарзанди, кизчасини йуколгани унга каттик таъсир килди. Дилнавоз кишлокка бувисиникига кандай бориб колганини эслолмайди.Бувиси тунда тараклаган овоздан уйгониб чикиб караса дарвоза ёнида конга беланган набираси ётарди.Кизчани хушига келтириб хамма вокеадан хабар топди. Бувиси шахарга келганда Саида кизи ёруг оламни унутган савдойи булиб колган, куёви эса бу мусибатларга чидолмай ичкилик ичиб юрган экан. Ёмонлик истаманг одамлар.. Ёмонлик Худодан кайтади.. Бир норасида сагирнинг дилини огритган одамни Аллох жазосиз колдирмайди. 🕌 🕌 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇
Показати повністю ...
image
3 532
2
​​— Ҳа... — Бизникилар билан бирга ётган экансизлар-да? — Ҳа, эрта-индин жавоб беришаркан. Уйга қайтамиз. — Агар бирор ёрдам керак бўлса...— деди у шоша-пиша. — Йўқ, раҳмат. Ҳаммаси яхши. Сиз ҳам омон бўлинг, — деб тез-тез юриб, кириб кетдим. Қизим тузалиб, уйга қайтдик. Мана орадан етти йил ўтиб, янги йил арафасида бу воқеани эслаяпман. Ҳар йили янги йилга саноқли кунлар қолган пайтда ўша карнавал ва У хаёлимга келади. У ҳам қаердадир соғ-омон юргандир. Худодан унинг бахтини, омадини беришини тилайман. Ҳар гал дуо қилганимда унга ҳам нимадир сўрайман. Инсон ўзи яхши кўрганига фақат яхшиликни тилаб яшаркан... Ахир, муҳаббат аталмиш туйғудан бехабар ўтиб кетишим ҳам мумкин эди. Бу туйғуни эса менга у... фақат у ҳис қилдира олди. ТАМОМ Саида ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ) 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
4 275
3
Бир куни марказий кутубхонадан қайтарканман, ёнимга машина келиб тўхтади. — Нозима, уйгами? — деган овоздан чўчиб тушдим. Ўгирилиб қарасам Жасур ака. Индамай бош силкидим. Уни кўрганимдан хурсанд эдим. Уни деб ўз ёғимда қоврилиб юрибман-у, бу кишимнинг эса парвойи фалак... Йўлда кетарканмиз у: — Нозима, нима бўляпти сизга? Нега ўзгариб қолдингиз? — деб сўради. — Бу нима деганингиз? — ўзимни гўлликка солиб сўрадим. — Билишимча, қизлар севиб қолишсагина шундай одамови, камгап, хаёл суриб юрадиган бўлиб қолишади. — Ичимда кимдир “Унга борини айт”, дерди. Ниҳоят, қарор қилдим. Бугун ҳаммасини гаплашиб оламан! — Жасур ака яхши кўрганингиз борми? — Нимайди? — Шунчаки қизиқдим. — Йўқ, мен ҳеч кимни яхши кўришим мумкин эмас... — унинг овози шу қадар маҳзун чиқди. — Нега? — ҳайратланиб сўрадим. — Сабабини сўраманг, барибир айтмайман. — Ўзингиз биласиз, — дедим қуруқ қилиб. У эса: — Ўзингиз-чи, кимнидир севасизми? — деб сўради. — Ҳа! Сизни! — бу гап қандай қилиб оғзимдан чиқиб кетганини билмай қолдим. У шу лаҳзадаёқ машинани тўхтатди. Ўгирилиб ортига қаради-да: — Биламан! — деди. Дув қизардим. — Сиз ҳам менга ёқасиз. Аммо менинг ота-онам бошқага унаштириб қўйишган. Бир ўғил бўлганим учун мен уларнинг гапини икки қилолмайман. У отамнинг бизнес ҳамкорининг қизи. — Бир гап айтсам ранжимайсизми? — дедим ичимдаги аламни аранг ютиб. — Сўранг. — Нега ўшанда мени қаҳвахонага таклиф қилдингиз? Мақсадингиз нима эди? Кўнглимни ўйинчоқ қилишми? — йиғлаб юбордим. — Сизни ёмон кўрардим. Кейин яхши кўриб қолдим. Энди яна ёмон кўраман... — У эса гапларимни эшитиб, чуқур хўрсинди. — Мени кечиринг. Ўша куни туғилган кунимда, отам мени ўша қизга унаштирилганимни эълон қилди. Ўша пайтда еру осмонга сиғмадим. Мен сизни яхши кўрардим, аммо ўзингизга айтолмасдим. Урушиб ташлашингиздан чўчирдим. Бировларнинг олдида мулзам бўлиб қолишдан қўрқиб, дилимни ёрмагандим. Лекин ўша куни отамнинг гапи таъсир қилибми, ё бошқа сабабми негадир сизни кўргим келди. Сиз билан танҳо, ширин суҳбат қуришни истадим. Сизни яхши кўраман, аммо бирга бўлолмаймиз. Шунинг учун умид беришга ҳаққим йўқ! — Сизни кўргани кўзим йўқ! — бақириб юбордим, машина эшигини очиб, тушдим-у, югуриб кетдим. Тўйиб-тўйиб йиғлагим келарди. Жасур ака кўзимга балодек кўринарди. Нега уни? Келиб келиб шуними? Мен ёмон кўрган одамимни яхши кўриб қийналардим. Жасур ака билан умуман гаплашмай қўйдим. Ҳеч қанча ўтмай, у олийгоҳни битириб кетди. Бир йилдан сўнг эса унинг тўйи бўлгани ҳақида эшитдим. Ўқишни ҳам тугатдик. Тез орада турмушга беришди. Эримни ҳурмат қилардим, аммо уни севаман деб айтолмайман. Дунё шу қадар тор эканки, Жасур ака билан яна кўришишим мумкинлиги ҳақида ўйламаган эканман. Кетма-кет фарзандли бўлдим. Кичик қизимнинг бетоблиги туфайли касалхонага жойлашдик. Мен билан бир палатада бир аёл ҳам ётарди. Унинг кўринишлари, муомаласидан анчайин бадавлат одамнинг фарзанди эканлигини билиш қийин эмасди. Унинг ўғли бетоб эди. Кунларнинг бирида уни кўргани эри келди. Унинг эри... мен бир пайтлар севиб, севолмаган инсон — Жасур ака эди! Остонада уни кўрдим-у, шу заҳоти танидим. У ҳам менга қараганча жойида қотиб турарди. — Нозима! — менинг исмимни айтганини эшитиб, хотини унга ҳайратланиб қаради. — Жасур ака, — деди унга эркаланиб. — Нозимани танийсизми? — Ҳа, биз бир пайтлар бир олийгоҳда ўқиганмиз, — дедим мен унда шубҳа уйғотмаслик учун. — Жасур ака яхши юрибсизми? Қаранг, Дилбар сизнинг аёлингиз эканлигини билмабман-а... — Ҳа, ўзингиз яхшимисиз? Уйдагилар, болаларингиз... — Раҳмат, шукр. Ортиқча гап чиқмаслиги учун қизимни кўтарганча ҳовлига чиқиб кетдим. Орадан бир мунча вақт ўтиб, яна палатага қайтиб кирмоқчи бўлдим. Шу пайт у билан эшик ёнида тўқнашиб қолдик. — Нозима, яхши юрибсизми? Озиб кетибсиз, — деди у. — Сиз эса тўлишибсиз, — дедим жилмайиб.
Показати повністю ...
3 754
4
- Тўхтанг, Қизил қалпоқча мен сизни кузатиб қўяман, - деди у. - Йўқ, ўзим етиб оламан, - деганча унга ўгирилмасликка ҳаракат қилдим. У шу заҳоти қўлимдан тутди-да: - Бирам ўжар қиз экансиз- да! - дея сал нарида турган машинасига етаклади. Қўрқиб кетдим. - Қўйворинг қўлимни, -дея бир силтаб қўлимни тортиб олдим. - Сиз мени ким деб ўйлаяпсиз? Бир марта рақсга тушганидан кейин машинамга ҳам ўтиради, деб ўйладингизми? Бекорларни айтибсиз, - деганча югуриб кетдим. Такси тўхтатиб, ўтирдим. Негадир йиғлагим келарди. У мени ким деб ўйлади.? Йигитларнинг ҳаммаси шунақами? Уни жуда ёмон кўриб қолгандим. Эртаси куни институтга борганимда, Рухсора қўлимга хат тутқазиб: “Жасур ака бериб кетди”, деди. Очиб қарасам “Узр, мендан ўтди”, деб ёзилганди. Бироз кўнглим ёришди. Аммо сездирмадим. Бу орада ўқиш тугаб, қишки таътилга чиқдик. Жасур ака хақидаги хаёллар баъзан кўнглимни қаеридадир кезиб қоларди. Аммо уни ўйламасликка интилардим. Янги йил кириб келди. Бу йил ўзгача келишини кўнглим сезарди. Негадир ўзимни осмонларда учиб юргандек ҳис қилардим. Бир куни дугонам Рухсора қўнғироқ қилиб, Жасур ака ўзининг туғилган кунига таклиф қилаётганини айтди. Мен бормаслигимни маълум қилдим. - Жиннимисан, у алоҳида сени тайинлади. - Йўқ! - дедим қатъий тарзда. Икки кундан сўнг кутилмаганда эшикнинг таққилаши хаёлимни тўзғитиб юборди. “Ким бўлдийкан”, деганча эшикни очдим. Остонада... у... кулимсираганча... Жасур ака турарди. — Сиз? — тилимга келган биринчи гап шу бўлди. — Ҳа, аразчи қиз. Дугонасидан айттирганим учун учун келмагандир, ўзим бориб олиб келай, деб келдим-да... — деди жилмайган кўйи. Тахта бўлиб қолгандим. Ўлай агар, ҳар не бўлса ҳам, унинг уйимга мени излаб келиши етти ухлаб тушимга кирмаганди. Шу маҳал ичкаридан ойим чиқиб қолдилар. — Ким экан Нозима? — талмовсираб қолдим. — Ҳалиги... — Биз газданмиз, — деганча дарҳол Жасур ака менга билдирмай кўз қисиб қўйди. — Биз ҳамма тўловларни тўлаганмиз, — деди онам соддаларча. — Унда майли, мен кетдим. — Ойим кириб кетиши ҳамоноқ, — Бугун борасиз-а, деди самимий нигоҳ билан боқаркан. Бошимни қимирлатдим. У эса хурсанд бўлиб пастга тушиб кетди. Вақт тушга яқинлашганда, дугонамникига бориб келаман, дея уйдан чиқдим. Кўча бошига етганимда ортимдан бир машина келиб тўхтади. — Қизил қалпоқча, — деган овоз эшитилди. Ўгирилиб қарасам Жасур ака. Секин машина эшигини очди. Уни ранжитмаслик учун машинасига ўтирдим. Аммо ўзимни ноқулай ҳис қилардим. — Туғилган кунингиз билан, — дедим унинг таваллуди ёдимга тушиб. — Фақат шуми? — Омадли, бахтли бўлинг. Ота-онангиз роҳатингизни кўрсин, — дедим доимо айтиб юрадиган гапларимни такрорлаб. — Кейин... севиб... — Давом этаверинг. Атайин сизнинг табригингизни эшитиш учун келдим. — Кўзларига қараб ичимдан нимадир узилгандек бўлди. Беғубор эди унинг нигоҳлари. Ўзига асир этиб қўярди кишини. — Севиб... севилиб... яшанг... Шинамгина қаҳвахонага кирдик. Ним ёруғ хонадаги стол устида тўртта шам ёқилганди. Ич-ичимдан ҳайратда эдим. Жасур ака нимани режалаштиргани ҳақида ўйлай бошладим. Хаёлимни қарама-қарши ўйлар эгаллаб олди. Нимага чақирди? Дўстона муносабат учунми ёки бошқа сабаб борми? Нега бундай қиляпти? — Сиздан узр сўрашим керак эди, — дея гап бошлади Жасур ака шамдан кўзини узмай. — Ўша куни қўполлик қилдим. Мени кечиринг. Шу гапни ўзим айтмасам енил тортмасдим. Шунинг учун сизни бу ерга таклиф қилдим. — Сизни аллақачон кечирганман, — дедим мен ҳам самиий оҳангда. Хуллас, ўша кун Жасур акани севиб қолишим учун етарли бўлди. Унга ипсиз боғланиб қолдим. Йўқ, у мени “севаман”, демади. Шунчаки, мен уни севиб қолдим. У эса мен билан оддий муносабатда эди. Назаримда, у мени севарди-ю, бироқ айтолмасди. Хаёлим саволлар билан тўлган: “Нега ўша куни алоҳида қаҳвахонага олиб борди? Нега менга бундай мулозамат қилди? Нима сабаб? Наҳот, у ҳам мени яхши кўрса?” деган саволлар миямни тешиб ташлагудек қиларди. Мен у ҳақида ўйлайвериб, ўзимни, ўзлигимни йўқотиб қўйгандим.
Показати повністю ...
2 516
1
📝КАРНАВАЛДАГИ МУҲАББАТ У билан янги йил арафасида танишгандим. Қайсидир бир кўрсатувнинг янги йил сонини суратга олишаётган эди. Институтимиз талабаларини таклиф қилишди. Кўрсатув суратга олиб бўлингунча бирам кўп гапирдики, кўзимга нақ балодек кўринди. Туришидан маҳмадона, гапдон, шу билан бирга анчайин ўзига бино қўйган йигит эканлиги маълум эди. Съёмка тугагач, ҳамма ўз йўлига равона бўлди. Бироқ негадир шу йигит хаёлимдан кетмасди. “Йигит киши ҳам шунақа кўп гапирадими”, деб ўйлардим у ҳақда. Орадан бир неча кун ўтгандан кейин билдимки, у биздан икки курс юқорида ўқиркан. Курсдош қизларнинг айтишларича Жасур ака (унинг исми) бадавлат хонадонинг ягона меросхўри экан. Бу маълумотни эшитганимда “Бой бўлгани учун ҳам бошқаларни менсимай фақат ўзи гапирарканда”, деб ўйладим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай институтда Янги йил карнавали бўлиши эълон қилинди. Ҳар ким ўзи хоҳлаган эртак қаҳрамони либосида келиши кераклиги алоҳида шарт қилиб қўйилганди. Курсдош қизлар билан ким нима либос кийиши ҳақида баҳслашдик. Бир кўнглим карнавалга келгим келмасди. Очиғи, ўрта ҳол оиланинг қизи бўлсам. Қолаверса, шартнома асосида ўқисам. Яна дадамдан либос учун пул сўрайманми? Яхшиси, келмай қўя қоламан. Ичимдан шу қарорга келдим. Бироқ биринчи курсда бўлганимиз учунми, қизиқиш ҳам устун келарди. Чорасиз дардимни опамга айтдим. - Вой, жиннивой-э, шунақа имкониятдан ҳам кечасанми? Нега бормайсан? Боравер, - деди опам мени иккиланишимга ҳайрон бўлиб. - Опа, нима кияман? Ҳамма қизларимиз чиройли кийиниб боришса, мен нима кияман? Кимдир қор маликаси, яна кимдир Золушка бўляпти. - Менинг гапимни эшитган опам бир муддат ўйланиб турди-да, қувончдан кўзлари порлаб гапирди: - Топдим, сен Қизил қалпоқча бўласан. Ўзим чиройли қилиб тикиб бераман. Кўрасан, ҳеч ким сени танимайди. - Қувониб кетганимдан опамни маҳкам қучоқлаб олдим: “Ҳаммадан ҳам яхшисиз-да”, дедим. Карнавал куни яқинлашгани сари кўнглим ҳаяжондан шошарди. “Ишқилиб, чиройли либос бўлсин-да”, дея тиланардим ич-ичимдан. Ўша кун келди. Опам мени шунақанги чиройли қилиб кийинтирди-ки, нақ эртакдаги Қизил қалпоқчанинг ўзи бўлдим. “Сени ҳеч ким танимаслиги аниқ”, деди опам ўз санъатига ўзи қойил қолиб. Институт остонасидан кириб борарканман, юрагим бирам тез урардики, худди ниманидир топиб оладигандек эдим. Шу пайт ортимдан биров келиб: - Ҳой, қизил қалпоқча қаерга кетяпсан? - деб сўради. Ўгирилиб қарасам, ортимда Бўри қиёфасида бир йигит турарди. Аввалига ҳайрон бўлдим. - Карнавалга, - дедим мен ҳам шартта. - Юр бирга кириб борамиз, ҳамма ҳайрон қолади, - деди у янада яқинлашиб. Индамадим. Бўри билан олдинма-кетин залга кирдик. Ҳамма негадир қарсак чалиб юборди. Карнавални бундай кўтаринки руҳда ўтади, деб ўйламагандим. Рости, роса шодландим ўша куни. Мени бу ерга келишга ундаган опамдан миннатдор бўлдим. Ҳаётимдаги илк карнавал бир умрга ёдимда қолгулик даражада ўтганди. Курсдош қизлар мени таниб қолишди. - Бўрининг кимлигини билдингми? - Деб сўради Золушка либосидаги Рухсора. - Йўқ, - деганча елка қисдим. У ўша маҳмадона Жасур ака экан. Аксига олгандек нуқул атрофимда айланарди. Жаҳлим чиқди. - Нарироқ борасизми-йўқми? - чидолмай бақириб бердим охири. - Қизил қалпоқча, менга бақирманг, акс ҳолда сизни еб қўяман, - деганча мендан узоқлашди. Карнавал шартига кўра йигитлар истаган қизларини вальсга таклиф килишлари керак эди. Майин мусиқа садолари янграй бошлаганда, ёнимда Бўри қиёфасидаги йигит пайдо бўлди-да, қўл узатиб рақсга таклиф қилди. Қизлар кулиб юборишди. Ноқулай вазиятда қолгандим. Бироқ Рухсора секингина қўлимни ушлаб унинг қўлига тутқазди. У билан валсга тушарканман, ўзимни худди эртакдаги маликадек ҳис қила бошлагандим. Ё тавба, инсон ўзини бахтли қилиши учун кўп нарса керак эмаскан-а, деб ўйлагандим ўша оний лаҳзаларда. Уйдагилар вақтлироқ қайтишимни тайинлашгани боис кетишга чоғландим. Ортимдан таъқиб қилиб келаётган Бўрини кўриб яна ғазабим қўзиди..
Показати повністю ...
2 572
3
❌ БУ ONLINE МАГАЗИН ЭМАС‼️ Қизлажонлааа😍 янги ўқув йилига асал кийимлар керакми?🤨👇🏻 ❤️• Асал кофта юпкалар 99.000 ❤️• Чиройли двойкалар 85.000 ❤️• Нежний сумкалар 29.000 ❤️• Асалка туфлилар 89.000 ~ ва турли хил кийим кечакларни тўғридан тўғри Хитой ва Туркия бозорларидан ҳарид қилишни ўргатаман🔥 👇Каналга тезроқ қўшилиб олинглар ~ бозор нархидан 3 баробар арзонга олиб келтиришни ўргатаман🔥💣
2 790
1
​​Майли, факат бир-икки кундан кейин, xўпми, ака? — деди гарчи ёнида пули бўлмаса-да, акасининг сазасини ўлдирмаслик учун. Кейин жўраларидан ишлаб кайтариш шарти билан карз олиб, акасига берди. — Энг чиройлисини олинг, ака, — деди кейин кулиб, — етмаса, яна бериб тураман. Самариддиннинг феъл-атвори кўпчиликни хайрон колдирарди. Качон карама, елкасида сомонми, ўтинми кўтариб юрадиган бу боланинг ўзини тутиши ажабланарли эди. Юзида норозилик, чарчок ифодаси сезилмасди. Бу орада ука акасининг уйини куриб битказди. Хатто дарвозасигача ўрнатиб берди. Бахорда сел келиб, молxонани окизиб кетганди, уни хам бошкатдан тиклади. Сўнг яна ишлагани кетди. Акасига яxшигина пул жўнатиб, савдо ишини бошлашига ёрдам берди. Сирожнинг хам омади келиб, савдоси гуркиради. Бирок Самариддиннинг оxирги ишлари ўxшамади. Аммо тушкунликка тушмай, акасининг уйига борди. Эшикни янгаси очди. — Акам керак эди, — деди Самариддин ховлига мўралаб. — Акангиз йўк эди-я, — деди янгаси кўзларини олиб кочиб. Самариддин икки-уч сафар келиб, акасини уйдан тополмагач, нима килишини билмай юрганида, уни кўчада учратиб колди. — Сизни учратганим яxши бўлди, ака, — деди ёш болаларча кувониб. — Тинчликми? — деди Сирож укасига синчков тикилиб. — Ха, менга озрок пул керак эди, шунга… — Менда хозир пул йўк эди-ю… — кўзлари олма-кесак терди Сирожнинг. — Нега керак эди? — Гул сотиб олмокчи эдим… — бу сафар Самариддиннинг гаплари дардли чикди. — Гул?! Тинчликми?! — Бўлажак келинингизга… Самариддин «Акам бу гапимдан кувонади», деб ўйлаганди. Бирок Сирож укасига бошдан-оёк караб чикди-да: — Ука, хали сенга севишга бор. Бундай ахволингни тўғрила, уст-бошингга кара, одам башара бўл, кейин сев, — деди ғалати жилмайиб. Биринчи марта Самариддиннинг ичида оғрик турди. Аммо яна лом-мим демади. «Шу холга сизларни деб тушдим, анави уйингиз, томингиз, зиналарингиз, молxонангиз, дарвозангизни деб шу холга тушдим», демади. Деса бўларди, аммо демади! Акасига бир каради-да, тўғри дўконга жўнади. «Ўғлинг ичиб юрибдими?» Салим ака биринчи марта одамлардан ўғли хакида шундай гап эшитди. Хайрон колди. Бу гапга ишониб-ишонмай уйига келганида, ўғли сўрида бир ахвол бўлиб ётарди. — Бу нима килганинг, аблах?! — дея ўғлини тепкилай кетди Салим ака. — Нега ичасан?! Мен сенга ичгин, деб тарбия бердимми?! Гапир?! — Тарбия? — деди Самариддин отасининг тепкисига парво хам килмай. — Тарбия бердингизми?! Сиз… ўзи умуман менга тарбия бердингизми?! Сиз… сиз мени ишлатдингиз, xолос! Бу Самариддиннинг биринчи марта ёрилиши эди. Эхтимол, ичмаганида бугун хам шу гапларни айтмасди. Бирок… Салим ака алам аралаш кўчага чикиб кетди. Шу кўйи пича муддат кўчада юрди. Танишларидан ўғли хакида хар xил гапларни эшитди. Айникса, Олим оксоколнинг гаплари унга бошкача таъсир килди. — Сен хам отамисан, тошбағир?! — деди оксокол уни кўриб. — Шошма, сен бундок ўғлингга ота бўлсанг-чи! Бечора эзилиб кетди-ку! Оxирги пайтларда ўзгариб колган, шу пайтгача мени кўрса, икки кўлини кўксига кўйиб салом берадиган Самариддин кеча кайрилиб хам карамади, хатто ёнидан ўтганимни сезмади хам! Ўғлинг жуда паришонxотир, эътиборли бўлгин! Хадеб пулу машинани ўйлайвермасдан! Салим ака яна бир-икки кишидан шунга ўxшаш гапларни эшитгач, уйга кайтди. Ховлига кирганида сукунат хукм сурарди. Отанинг кўнгли кандайдир ғашликни сезди. Бўлмаса хамма моллар подага кўшилганида моллардан xабар олиш учун оғилxонага кирармиди? Кирди-ю, кўллари калтираб, жойида ўтириб колди. 🕌 🕌 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇
Показати повністю ...
image
3 146
8
📝 Ажалга айланган андиша — Йўк, болам! Болажоним! Йўк! Йў-ў-ў-ўк! Салим аканинг фарёди бутун кишлокни оёкка турғизди. Бир зумда ховли одамга тўлди. Хамманинг кўзи Самариддиннинг жасадида эди. Салим ака эса жуда ўйчан холда нукул: — Нега сезмадим, нега эътибор бермадим?! — дея ўзини-ўзи койир, йиғлашдан тўxтамасди. * * * Самариддин мехнаткаш бола эди. Хеч ким унинг бир оғиз «Чарчадим», деганини эшитмаганди. Кишлок ахли боланинг фавкулодда ишчанлигидан хайрон колганди. Сабаби, отаси Салим ака каттиккўл, бўйни мехнатга ёр бермайдиган, онаси бугунини ўйлайдиган одамлар эди. Самариддин эса ота-онасининг ғирт тескариси бўлиб чикди. Тун ярмидан оккан. Соат миллари тунги ўн иккини кўрсатяпти. Шу махал дарвоза тараклаб очилиб, ховлида кўйларнинг маърагани эшитилди. Салим аканинг уйкуси кочди. «Хе, падарингга…» дея сўкинди уйкуси бузилганига чидай олмай. Кейин эшикни очиб, ховлига чикди-да, кўйxонага кўйларини камаётган ўғлига жахл аралаш бакирди: — Дарвозани секинрок очсанг бўлмайдими, ховлини бошингга кўтармасдан?! Самариддин отасига илтижоли тикилди, аммо хеч нарса демай, кўйларини камади. Сўнг энди кўлини ювмокчи эди, отаси: — Молларнинг тагиниям тозалаш керак, — деди керишиб. — Тез бўл, ўзи кеч бўлди. Кейин чой-пой ичиб ол. Самариддин яна лом-мим демади. Оғилxонага кирди-да, молларининг тагини тозалаб, таш¬карига чикди. Бу пайтда отаси аллакачон xонасига кайтиб кириб кетган, ичкаридан xуррак овози эшитиларди. Самариддин тараклатиб юбормаслик учун обдастани секин ушлаб, кўлини нари-бери ювди-да, сўридаги дастурxонни очди. Икки бурда нон билан чой бор экан. Ошxонага кириб, козонни очди — бўм-бўш. Кейин индамай нон еб, устидан чой ичди-да, сўрининг ўзига чўзилиб ётди. Самариддин хеч нарсадан шикоят килмагани учунми, ота-онаси ўғлининг хамма ишлари жойида деб ўйлашар, юкоридаги каби кун тартибига одатланиб колишганди. Салим ака хаммага ўғлининг мехнаткашлигини айтиб мактанарди. Отанинг мактанганича хам бор эди, Самариддиннинг бир ўзи анча ишни койиллатар, йигитнинг бир муддат дам олиб ўтирганини хеч ким кўрмаганди. Самариддин биринчи марта битирув кечасида янги кийим кийди. Бунгача акасидан колган кийимларни кийиб, катта бўлди. Ўша пайтларда оиласининг шароити хам хаминкадар эди. Шунинг учун Самариддин юрак ютиб, «Бирор нарса олиб беринг», демади. Битирув куни эса дадаси биринчи марта ўғлига оппок кўйлак, коп-кора туфли олиб берди. Ўшанда Самариддин шунака кувондики… Аммо кейинчалик бу татимади. Карзни узиш учун икки хисса ишлашига тўғри келди. Бир йили Салим ака катта ер олди. «Екин экиб, мўл хосил оламиз, бойиб кетамиз. Хозир хамма нарсам — оилам, фарзандим, колаверса, сендек ўғлим бор, аммо жарак-жарак пулларим, машинам йўк, биз хам бошкалардек яшашимиз керак-ку», деди орзуга берилиб. Дадасининг орзуси Самариддинга каттик таъсир килди. Ўша далада тиним билмай ишлай бошлади. Тонг сахардан кечгача тер тўкди. Мўл хосил олишди, оила ўзини бироз тиклаб олди. Самариддин эса… Бу орада акаси Сирож уйланадиган бўлди. Кўнгил кўйган кизи бор экан. Оила аъзолари маслахат солишди — уй куриш керак. Нима килишни билмай турганларида Самариддин ташаббус билан чикди: — Ишлагани кетаман. Бошида ота-онаси каршилик килди, аммо Самариддин гапида туриб олди. — Акамнинг ёши ўтиб боряпти, уйланиши керак. У каториларнинг боласи мактабга чикади хадемай, — деди. Самариддин ишлагани кетди. Олис-олисларда ишлаб, уйга яxшигина пул жўнатди. Кайтиб келганида эса акаси энди уй курилишини бошлаган экан. Самариддин «Нега халигача уйни куриб бўлмадингиз?» демади. Жўнатган пулининг чўғи камайиб колганини кўрганида эса «Бу уйингиз учун аталган пул эди-ку!» демади. Борига курилиш материаллари сотиб олиб, уйни тиклашга киришди. Жўралари билан хашар килди, ўзи ярим кечасигача — то кўзга хеч нарса кўринмай колгунгача ишлади. Ой ёруғ бўлган кечаларда эса эрталабгача ишлаган пайтлари хам бўлди. — Самариддин, — деди бир куни акаси Сирож. — Халиги… Бўлажак янгангга узук олиб бермокчийдим. Шунга… Самариддин акасининг нима демокчилигини тушунди. —
Показати повністю ...
3 578
9
​​📝ЎСМА ЎҒРИСИ.... Қизалоқ орқа қўшнилари ҳовлилари этаги билан девор вазифасини ўтайдиган шохчалар терилган чаварани ўзи сиғадиган оралиғидан ўтиб, кечагидек қўшниларининг томорқаси четига экилган ўсмасидан ўғирлаб чиқиб, янги онасини ҳурсанд қилмоқчи бўлди. Томорқа этагига экилган бедаларнинг ариқчасидан ўрмалаб бориб , япроқлари чети варақлаган ўсма баргчаларини ўнтачасини узди-да, ортига боягидек ўрмалаб қайтди. Орқасидан вовулганча ҳовлидаги Алабай зотли ит харсиллаб қувиб келди ва қизчани ярми чаварага кирган танасини бутун гавдасига кўппак бор оғирлиги билан ташланганча, ёшига нисбатан гавдаси кичик қизалоқ оёғидан тишлаб тортида, панжалари билан босиб таталади, катта боши, оғзидаги йўғон тишлари орасидан сачраётган сўлак, важоҳати ваҳима қаҳрли нигоҳларидан қўрққан қизалоқ дод солди. Итининг гавдасидек йўғон овози шовқинига уй эгаси холпишлаб қўлига, йўғон хода кўтарганча югуриб ҳовли этагига, етиб келди. Итини ортга ҳайдасада, қишлоқда эл орасида фақат мақтангани ушбу итини, яна эркалатиб мақтаганича, ---Тихо, спокойся мой малыш дея, русчалаб тинчлантира, тозисини ўлжаси нима эканлигига қизиқиб, қўлидаги ходасига суянганича , ерга ёпишиб қўрқувдан титраб ётган, ориқ бадани эгнидаги итнинг ҳамласидан йиртилган кўйлаги қонга бўялган қизалоқнинг, қўлидаги бир тутам ўсма баргларини кўриб, юзини қўшни томонга бурганча; ---Ҳой, Мирқуруқ !?! Ўғри қизингни йиғиштир дея, қизни отасини чақиргандек қўшни ҳовлига қараб бақирди. Қизчанинг аҳволи анча оғир , болдирини ит тишлаб узиб олган. Танасини талаб, ўйиб ташлаган, рангги бир аҳвол. ---Нима қилардинг болам, ўша уч тўртта дона ўсма оламан деб ? Ушоқдек бўлиб қолган қизни аҳволига ачинган, бувиси кўз ёшларини арта, неварасидан сўради. --- Дадам ичиб келиб, ўзимни аямни роса урган, лўлига ўхшайсан, чўлоқ бўлганинг камдек, афтинггам хунук, деган. Аям ўша куни эрталаб менга, сенга ука олиб келаман деганди, ичиб келган дадамдан калтак еб йиқилганидан кейин касал бўлди, уч кун ётиб иштонлари қон бўлиб ўлиб қолди. Кеча янги аямам, сенга укача опкеламан деди. Бу аямам дадамдан калтак емасин. Ўсма қўйса, чиройли бўлиб қолади, менга укача олиб келсин, дадам ичиб келганда укам билан бирга беркинамиз, билла бўлсак, , тунда ташқарига хайдаса қўрқмаймиз ўтирган жойимизда деди, қўрқув ва оғриқдан юзи оқарган қизча . Буви додлаб юборди... Қизалоқни аҳволи оғир деган хабарни «кўтара олмаганидан» жиндак отиб олган, эшик ортида турган алкаш ота ва маҳалла исми ортига “миср ” қўшимчасини қўшиб айтувчи бахил, бефарзанд қўшнисини ёш гўдагини ўғриликда айблаб, касалхона чиқимидан қочиб , милицияга арз ёзган жабрланувчи жабрдийда , ёш қизалоқни тортаётган қалбан ва жисмонан оғриқ изтиробларини тушунишмас, у кўра олган одамлар ва у яшаётган олам муҳитини кўра била олишмасди... 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
3 751
10
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🦶 KANALIMIZ SIZGA ANIQ YOQADI ❣️ 🩵 ENG ORIGINAL VA TAKRORLANMAS OILAVIY RASMLAR 👀 👅FARZANDINGIZGA ISMLI RASMLAR🩵 💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕 💕    KIRISH    KIRISH           💕 💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕 https://t.me/+ct94KAhLdkYzZmU5 https://t.me/+ct94KAhLdkYzZmU5 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟
3 487
1
​​Жавлоннинг уйига йўл олди. Дарвозани тақиллатган эди, хотини очди. — Ҳозиргина бир жойга чиқиб кетдилар, — деди. — Балки бизникига кетгандир? — Билмадим. Махмуд индамай орқасига қайтди. Кунлар кетидан кунлар ўтаверди. Жавлонни қидириб борган Маҳмуднинг укаси уни яна тополмай келди. Шундан сўнг Маҳмуд ҳам сўрамади. Бироқ ran нимада эканлигини, Жавлон нега бундай қилаётганини у сира тушунолмасди. Бир кун оқшом Маҳмуд газета ўқиб ўтирганди, кўчадан келган отаси: — Жавлон келдими? — деб сўради. — Йўқ, — деди Маҳмуд ажабланиб, — нима эди? — Ҳалигина кўчамиздан ўтиб кетди-ку! — Билмадим, келмади. Бу гапдан сўнг Маҳмуднинг ҳайрати янада ошди. «Наҳотки, Жавлон шу кўчадан ўтса-ю, бирров кирмаса». Отаси Маҳмуднинг фикрини англагандек гап қотди: — Тўғрисини айтсам, шу жўранг менга унча ёқмайди. Илгари ҳам бир-икки гапирганимда хафа бўлувдинг. Мана кўрдингми, иши битди — эшаги лойдан ўтди. Энди сенинг керагинг йўқ. Илгари шаҳарга тез тез бориб турарди — сен яхши эдинг, қадрдон эдиларинг. Қани энди ўша пайтдаги жўрачиликларинг... Отасининг гаплари Маҳмудни ўйлантириб қўйди. Бирон нарса дейишга тили бормасди. «Рост-да, бўлмаса нега бирон марта келмади? Унинг ўзи неча бор дўстлигимиз абадий бўлади деганди-я». Лекин кўнгли ишонмасди. «Йўқ, Жавлон унақа пасткаш эмас, бу қадар тубанликка бормайди у». Маҳмуднинг отпускаси ҳам тугади. У эрта шаҳарга жўнайман деган куни Жавлоннинг уйига борди. Дарвозани унинг ўзи очди. — Э, салом, шаҳарликларга! Қани, марҳамат, — деди Жавлон. Унинг гаплари, таклифи Маҳмудга ясама, сохта бўлиб кўринди. — Рахмат Жавлон. Эртага қайтаётган эдим, бир кўриб кетай, дедим. Бир неча марта қидириб тополмадим сени. — Шу десанг, жуда иш кўпайиб кетди. Бораман деб ҳеч қўлим тегмади. — Ҳозир каникул эмасми? — Мактабда каникул бўлгани билан уйнинг ишларини айтмайсанми. Диплом ёзамиз, деб шаҳарда санғиб юраверган эканмиз, ишлар йиғилиб қопти. Бош қашишга қўл тегмайди. Ҳозир ҳам бир жойга бормоқчи бўлиб турувдим. Илгари бирон марта Жавлондан ишим кўп, деган гапни эшитмаган эди. Икки-уч куплаб дўсти билан юрар, бақор кезлари тоғларга олиб чиқарди. Шунда Маҳмуд хижолат бўлиб, «Сени ишдан қолдираяпманку», деса «Эй, жўра, иш топилади, аммо дўст топилмайди, одам топилмайди. Унинг устига сенинг бақонангда ўзим ҳам бироз дам оламан», деб Маҳмудни хижолатдан чиқарар эди. Маҳмуд ўйланиб қолди: «Наҳотки, отамнинг гаплари рост бўлса? Одам одамга иши тушгани учун дўст тутинадими?» Бу фикрларни сиртига чиқармади. — Шаҳарга борганингда албатта киргин. — Шаҳарда нима қиламан энди? — деди Жавлон тиржайиб. — Ўқиш бўлса битди. Тушиб қолган ишим борми... Маҳмуд индамади. У хайрлашиш учун қўл узатди. — Кирсанг бўларди, — деди Жавлон хайрлашар экан. — Раҳмат, бир жойга бормоқчи экансан. Йўлдан қолма. Мен ҳам шошиб турибман. — Шундайми?! Майли, яхши бор. Оқ йўл. Маҳмуд индамай йўлга тунтди. ...Шундай қилиб, Махмуд қадрдон дўсти Жавлон ҳақидаги турли хаёллари билан шаҳарга келди. У бу гапларнинг сабабини тушунгандай бўлар, аммо кўнглида ҳамон «наҳотки» деб иккиланарди. Иккиланган кезларида отасининг гаплари ёдига тушар, шу заҳоти фикрлари тингандай, тарозининг отаси томондаги палласи босиб кетгандай туюлар эди... Ўша воқеадан кейин бугун улар тасодифан учрашиб қолдилар. Бу учрашувдан сўнг Маҳмуд Жавлон ҳақидаги фикрларига нуқта қўйди. Сўнгра кундалигига бугунги числони ва шоирнинг қуйидаги икки мисрасини ёзиб қўйди: Мен дўстимдан айрилдим бугун, Тирик туриб айрилиб колдим. Ҳазратқулов Маматқул. 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
3 452
7
— Ҳечқиси йўқ, Жавлон. Сиртқига бўлса ҳам кирдинг-ку! Келаси йили кундузгига ўтказиб оларсан. — Холамнинг эри ректормидики кундузгига ўтказиб қўйса мени, — зарда қилди Жавлон. — Хафа бўлма, жўра, — деди Маҳмуд яна, — шунга ҳам шукур қилсанг-чи. Уни овутарди-ю, ўзи Жавлонга ич-ичидан ачинарди. ... Махмуднинг ўқишлари бошланиб кетди. Жавлон ҳар сессияга келганда дўстининг олдига боради. Йўқ, Маҳмуднинг ўзи уни хонасига бошлаб келади. Яна биргалашиб дарс тайёрлашар, суҳбатлашарди. У Жавлонга қўлидан келганча ёрдам берди. Ўқишни битиргандан сўнг Маҳмудни институтда ишга олиб қолишди. Ж авлон ундан бир йил кейин тугатди. Шу сўнгги йил давомида уларнинг дўстлиги яна ҳам мустаҳкамланди. Жавлон диплом ёзиш учун отпуска олиб шаҳарга келди. Маҳмуднинг ётоқхонасида туриб диплом ишини ёзди. Жавлон давлат имтиҳонини ҳам, диплом ишини ҳам аълога топширди. Маҳмуд доим унинг ёнида бўлди. Кечқурун ётоқхонага қайтгач, иккови икки каравотга оғир чўкди. Униси ҳам, буниси ҳам жим. «Яхши бўлди, Жавлон ҳам битириб олди. Кўп қийналди бечора», деб ўйлади Махмуд. У дўстига ҳазил қилди: — Мана Жавлон, институтниям битирдинг. Диплом киссада: энди бир ювсанг бўлармиди. У ётган жойидан аста Жавлонга кўз қирини ташлади. Жавлон икки кўлини боши остига қўйганча шифтга термилиб ётаркан аста деди: — Қўйсанг-чи, сиртқи дипломини ҳам ювадими? Маҳмуд ёстиққа тирсаклади. — Энди шундай дейсан-да. Шу вақтгача битирармиканман-йўқми, деб ташвишда эдинг. — Шу заочниниям битиролмасам тоза саводсиз эканман-да, — деди Жавлон ўша ёттанича қимирламай. — Кундузгида ўқиганларнинг ҳам ҳаммаси бир хилда билимлими?! Ана, мактабимизда кундузгида ўқиб борган саводсизлар қанча... Жавлоннинг бу гапи Маҳмудни ҳайратга солди. «Нега бундай деяпти? Гапимни бошқача тушунди чоғи...» — Гап сиртқию кундузгида эмас-ку, — деди Маҳмуд. — Ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ... Маҳмуднинг гапи чала қолди. Жавлон жойидан ирғиб турди. — Ичасанми? Нима олиб берай? Маҳмуд кўзларига, қулоқларига ишонмасди. — Тинчликми, Жавлон? Жавлон индамай ташқарига чиқиб кетди. Эртасига Жавлон қишлоққа жўнаб кетди. Маҳмуд автобус бекатигача кузатиб қўйди. — Бирор ҳафталардан кейин бориб қоламан, — деди Маҳмуд. — Отпуска оламан. Жавлон индамай қўл узатди. Маҳмуднинг қишлоққа келганига уч кун бўлди, аммо Жавлондан дарак йўқ. Илгарилари Маҳмуднинг келганини эшитган заҳоти дарров етиб келарди. Ҳоли жонига қўймай уйига олиб кетарди. Ҳамма ўртоқларини уйига тўплаб, Маҳмуднинг «шарафига зиёфат» берар эди. Маҳмуднинг: «Бунча тарадду-ташвишнинг нима кераги бор, Жавлон. Ундан кўра, бироз гаплашиб ўтирайлик», деган гапига «Қўйсанг-чи, энди. Бир кеп қопсан-да. Суҳбатам, улфатчиликам — ҳаммаси бўлади», деб уни ўз ҳолига қўймас эди. Ўртоқларига Маҳмудни мақташдан бўшамасди. Бундан Маҳмуд қанчалар хижолат чекмасин, у сира тинмас эди. Ҳозир эса ундан хабар йўқ. «Ёки эшитмадимикан?» Рости, Маҳмуд ҳам унга ўрганиб қолган, қишлоққа келиб уни учратмаса, озгина бўлса-да, гурунглашмаса кўнгли жойига тушмайди. Ётоқхонадаги ran, автостанциядаги хайрлашув Маҳмуднинг ёдига тушди. «Нега ундай деди? Жуда совуқ хайрлашди. Нима учун? Уни хафа қиладиган ran бўлгани йўқ-ку. Аксинча, қўлимдан келгунча диплом ишига ёрдамлашдим, имтиҳонда домлаларга тайинладим...» Жавлоннинг диплом ишини машинкалатишни, муқовалатишни Маҳмуд зиммасига олганди. «Нега келмаяпти экан?» Охири сабри чидамади, укасини Жавлонни чақириб келгани юборди. «Аканг келганини эшитдим. Ишим кўп. Вақт топсам бирор кун борарман», депти. Махмуд бу жавобни эшитиб, жуда ажабланди. «Нега унақа қилади? Наҳотки, кечқурун ҳам вақти бўлмаса? Ёки мендан хафамикан? Нима учун? Уни ранжитадиган бирон иш қилмагандим шекилли! Балки чиндан ҳам иши кўпдир. Қишлоқчилик ахир...» Ана шу фикрлар билан Маҳмуд ўзига-ўзи таскин берди. Аммо эртасига ҳам, индинига ҳам Жавлондан дарак бўлмади. «Мен бекорчиман-ку, Жавлонни ўзим йўклаб боришим керак».
Показати повністю ...
2 812
5
📝КЎНГИЛ. Хаётий хикоя. У қаноти синган қушдек пирпираб тушаётган баргларни босиб, секин борарди. Касалдан тургани учун руҳсиз. Автобус бекатида Жавлонни учратди. — Жавлон! — У дўстини учратганидан севиниб кетди. Гўё танасидаги оғриқлар бирдан тарқаб кетгандай туюлди. — Салом, Маҳмуд, — қўл узатди Жавлон. — Қандай шамол учирди? Қачон келдинг? — Малака ошириш курсига келгандим, йигирма кун бўлди. — Нега уйга бормадинг? — Бир марта ишхонангга телефон қилувдим, касал дейишди. Уйингга боришга, тўғриси, вақт тополмадим. — Ҳа, анчадан бери ётувдим, бугун ишга чикдим... Қани кетдик, бир отамлашамиз. Уйда ётавериб жуда зерикканман. — Раҳмат, мен бугун кечки поезд билан кетяпман. — Ҳали вақт бор-ку, бир оз ўтирайлик. — Йўқ, Маҳмуд, ҳали бошқа ишларим бор, бир кишининг олдига боришим керак... Хайр, яна келганимда гурунглашамиз. Жавлон шундай дедию жойидан кўзғалаёттан автобусга лип этиб чиқиб олди. Маҳмуд ҳайрон бўлганча унинг орқасидан қараб қолди. Бу учрашув тушида содир бўлдими, унгидами — билолмади. Дилида ҳалиги қувончидан асар ҳам қолмади, аксинча, танаси баттар оғирлашиб, дили хуфтон бўлди-қолди... У уйига қандай етиб келганини билмади. Ўзини каравотга ташлади. Кичкина хона янада тор, совуқ туюлди. Истар-истамас Жавлон билан кечган дамларини эслаб кетди... Жавлон иккаласи синфдош. Бирга дарс тайёрлар, бирга ўйнашарди. Сира сан-манга боришмаган. Дарвоқе, бир марта сал қизаришиб қолишганди. Мактаб ҳовлисида Маҳмудни биров туртиб қочди. Нарирокда қиқирлаганича Ж авлон чопиб боряпти, Орқасидан югурди. У мактабнинг ёзлик спорт майдончаси томонга қочди. Маҳмуд етиб олди-да, уни уриб ортига югурди, сўнг синфга кириб кетди. Бироздан сўнг шоп мўйловли, жуссадор бир киши югуриб кирди-да, кўзларини бежо ўйнатиб сўради: — Ж авлонни уриб қочган ким?! Болалар жим, Махмуд қўрққанидан дағ-дағ титрайди. Синфга Жавлон кириб келди. Ҳалиги киши ундан сўради: — Қани, сени урган бола? — Ана, — деди у Маҳмудни кўрсатиб. Маҳмуд ўзини батамом йўқотиб қўйди. Мўйловли киши унинг юзига тарсаки тортди. Маҳмуднинг кўзидан олов чиқиб кетгандай бўлди. Бу — Жавлоннинг отаси эди... Ўшанда Жавлондан Маҳмуднинг кўнгли қолди. «Отасига нега чакди? Ўйинни ўзи бошлади-ку!» Анча пайтгача у билан гаплашмай аразлаб юрди. Болалик-да, яна ярашиб кетишди. Жавлоннинг ўзи яқинлашди. Аразлаб юрса баҳолари тушиб кетиши аниқ. Уй вазифаларини ҳам бош қотириб, ўзи ишлаши керак... Орадан йиллар ўтди. Улар мактабни тугатгач, пединститутга ўқишга отланишди. Уларни шаҳарга кузатгани Жавлоннинг отаси ҳам чикди. У кишини кўриши билан Маҳмуднинг хаёлига болаликдаги ўша воқеа келди. Энди, Маҳмуджон, Жавлон билан бирга шаҳарга кетяпсанлар. Эҳтиёт бўлиб юринглар. Бир-бирингга ҳушёр бўлинглар. Бегона жой, шаҳарда юриш осон иш эмас. Маҳмуд индамади. Бир-биридан кўмак олиб имтиҳонларни топширди. Иккови ҳам ҳамма имтиҳонлардан ўтди. Бироқ Жавлоннинг бали бироз кам бўлиб қолди. Бундан у хафа. «Мен мандатдан ўтолмасам керак». Маҳмуд дўстига далда берди: «Нимага ундай дейсан, ўтасан, жўра...» У шундай дейди-ю, ўзи ичида иккиланди: «Ўтармикин? Ишқилиб ўтсин-да. Бир-биримизга ҳамроҳ бўлиб ўқир эдик...» Орзиқиб кутилган кун ҳам келди. Ҳавонинг иссиғи, ҳаяжон қўшилиб, ҳамманинг юзлари қизариб кетган. Барчанинг нигоҳи икки тавақали залворли эшикда. Бир маҳал бино пештоқидаги катта радиокарнай тилга кирди: «Ҳурматли абитуриентлар! Ҳозир мен кимнинг фамилиясини ўқисам, ичкарига киради». Сув сепилгандан сўнг чанг босилгандай ҳамма жим. Тўпланганлар бутун вужудини қулоққа айлантириб тинглайди. Баъзилар қулоғи эшитмай қоладигандек, оғзини ҳам очиб карнайга термилади. Ярим соатлардан кейин Маҳмуднинг фамилиясини ўқиди. У Жавлонни ҳам эсидан чиқаргандек эшикка ўзини урди... Бали камлиги учун Жавлон сиртқи бўлимга қабул қилинди. Маҳмуднинг севинчи ичига сиғмайди. Жавлоннинг қовоғи солиқ. Махдгуд дўстининг кўнглини кўтарди:
Показати повністю ...
2 857
5
🛍 БУ ONLINE МАГАЗИН ЭМАС‼️ 🧣Қишги қалин курткаларни 130.000 сўмдан✓ 👢Этиклар ва сапокларни 80.000 сўмдан✓ 👙Двойкаларни 60.000 сўмдан✓ 👗Кòйлакларни 60.000 сўмдан✓ 👜Сумкаларни 35.000 сўмдан✓ 📱чехоллар 15.000 сўмдан✓ 💍Узукларни 2000 сўмдан✓ ~ ва турли хил кийим кечакларни тўғридан тўғри Хитой ва Туркия бозорларидан ҳарид қилишни ўргатаман🔥 👇Каналга тезроқ қўшилиб олинглар ~ бозор нархидан 3 баробар арзонга олиб келтиришни ўргатаман🔥💣

IMG_1165.MOV

1 619
2
​​​​Шу пайт эшикда тиланчининг овози эшитилди: “Эй уй эгалари, Аллоҳ сизга бергандан менга ҳам беринг!” Фақир киши эшикни очиб: “Шу пайтда Аллоҳ бизга ҳеч кутмаган жойимиздан 14000 дирҳам ҳадя қилди. Модомики, сен Аллоҳ ризоси учун Аллоҳ берганидан сўраяпсан, мен ҳам шу пулнинг ярмини сенга берай, қолган ярми бизники бўлсин”. Биргина сўзи учун 7000 дирҳамга эга бўлганидан хурсанд тиланчига пулнинг ярмини олиб чиқиш учун уйига кириб кетди, чиқиб қараса тиланчи йўқ. У ер-бу ерни қараса ҳеч қаерда кўринмади. Уй эгаси ўша куни ғам-ташвишлардан холи уйқуга кетди ва тушида бояги тиланчини кўрди. Ундан нега кетиб қолганлигини сўраганда, тиланчи: “Мен тиланчи эмас эдим, Аллоҳнинг фаришталаридан бири эдим. Хайрли ишларни қай даражада яхши кўришинг ва Аллоҳга боғлиқлик даражангни билиш учун инсон шаклида сенинг уйингга келдим. Мени Аллоҳ сени охирги марта синаб, даражангни юксалтириш учун хонадонингга юборди. Олдинги куни аёлингнинг рўмолини сотиб, икки дирҳам олганингда ўша икки дирҳамни олган ҳам мен эдим. Ўша икки дирҳамни хотиржамлик билан Аллоҳ ризоси учун менга берганинг учун Аллоҳ сенга инжуни берди. Бугунги сахийлигинг учун эса нариги дунёда тенгсиз неъматлар билан тўла Жаннатга эришасан”. Сенингдек энг қийин вазиятларда ҳам Аллоҳ ризосини барча нарсадан устун қўювчиларга хушхабар бўлсин… Аллоҳ барчамиздан, дунё мол-мулкларидан устун қўйган барчадан рози бўлсин! 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
3 014
11
📝Болалари оч қолган ота ва тиланчи Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз  қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, “иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: “Кўряпсизми болаларни? Очликдан юзлари сарғайиб кетди. Биз-ку майли чидаймиз, лекин улар бунга чидолмайдилар. Бу ишнинг охири нима бўлади? Ўйлаб кўрдингизми?” деди. Эр эгилган бошини аёли томон қаратиб: “Неча кундан бери бормаган жойим қолмади. Энг кам ойликка бўлса ҳам иш қидирдим, бир кун бўлса ҳам қорнингиз тўйсин, деб. Лекин ҳеч ким менга иш бермаяпти. Болаларимнинг бу ҳоли менинг ҳам юрагимни эзиб юборди. Лекин кўриб турибсанки, қўлимдан бирор нарса келмаяпти” деди. Шунда аёли: “Ундай бўлса менинг келинлик кунларимдаги рўмолимни олиб бориб сотинг, неча пул бўлса ҳам бирор нарса олиб келинг, болаларимизнинг қорнини тўйдирайлик. Қолганига Аллоҳ Каримдир. Ризқ бергувчи Удир. Бизга албатта бирор хайрли эшик очилади” деди. Эр уятдан қизариб, тушиб қолган қийин вазиятни ўйлаб, аёли сандиқдан олиб берган ҳали яп-янги турган рўмолни олиб, бозорга борди. Рўмолни ўша пайтда икки дирҳамдан ортиғига олмасдилар. Олган пулига бирор егулик олиш учун кетаётганда йўлда тиланчига дуч келди. Тиланчи ўтган-кетганга шундай дер эди: “Аллоҳ ризоси ва Пайғамбарининг ишқи учун бўш ўтманг. Аллоҳни хурсанд қилиш учун менга ёрдам беришни хоҳловчи йўқми? Дунёда ҳеч нарсаси йўқ, ҳақиқий муҳтожман. Рўмол сотган одам тиланчининг олдига келди. Аёлининг рўмоли пулини — неча кундир ҳеч нарса емаган болалари учун бирор нарса олмоқчи бўлган пулини тиланчига берди. Энди бўш қўл билан уйга бориш ҳам ноқулай эди. Рўмолнинг пулини сўраган аёлига нима деб жавоб беради? “Рўмолингга икки дирҳам беришди, уни тиланчига бериб юбордим, унинг ялиниб-ёлворишига чидолмадим” деб қандай айтади? Шу ўйлар билан масжидга кириб шом намозини ўқиб, бўш қўл билан уйига қайтди. Аёли ва болалари уни бирор егулик опкелади деб кутиб ўтиришган эди. Кеч қолганига яхшироқ бирор нарса олиб келса керак, деб ўйладилар. Ота умидсизлик билан эшикдан қаради, аёли бу ҳолатга ҳайрон эди. Болалари эса бу кеча ҳам оч қолишларини ўйлаб мажолсиз овозда йиғлай бошлашди. Аёл ҳам ҳайрон, ҳам жаҳл оҳангида рўмолни нима қилганлигини сўради. Эр аёлига ҳаммасини бирма-бир айтиб берди. Аёл ишнинг аслини билгач, сабрли оҳангда: “Рўмолнинг пулини Аллоҳ йўлида берган экансиз, У улуғ ва бойдир. Сахийлигингиз эвазига бизга хоҳлаган вақти унинг эвазини беришга Қодирдир. Сиз тўғри иш қилдингиз, қани кўрамиз, қайси эшикни очар экан?” деди. Эрталаб аёл турмуш ўртоғига отасининг уйидан олиб келган девор соатини берди ва: “Буни сотинг ва эвазига қанча егулик келса олиб келинг” деди. У бозорга бориб, соатни сотишга ҳаракат қилади. Лекин ҳеч олувчи тополмайди. Чарчаб, ҳорғин келаётганда бир балиқ сотувчисига йўлиқди. Балиқчи баланд овозда: “Балиқ бор, балиқ” деб бақирарди. Қўлида икки донагина балиқ қолган эди. Фақир киши балиқчининг ёнига бориб: “Бу соат менга, бу балиқлар сенга наф келтирмайди, шунинг учун шу икки балиғингни менга бер, мен сенга шу соатни берай” деди. Мижоз йиғиш учун эрталабдан бери бақираётган балиқчи бу одамнинг таклифини қабул қилди. Балиқларни бериб, соатни олиб кетди. Неча кундан бери уйига биринчи марта егулик олиб кетаётганндан жуда хурсанд бўлаётган ота балиқларни қўлига олиши билан уйига югурди. Оталарининг егулик олиб келганини кўрган болалар жуда хурсанд бўлиб кетишди. Аёл балиқни тозалаш учун ошхонага кирди. Бироз ўтиб хайратланиб хожасини чақирди. Балиқлардан бирининг қорнидан каттакон инжу чиқди. Фақир одам инжуни олиб заргарнинг олдига борди. Заргар инжунинг бебаҳо эканлигини, агар ўзига сотишса 14000 дирҳам беришини айтди. Фақир одам қийинчиликлар ортда қолганини сезди. Аллоҳ унга неъмат эшикларини очганини тушунди. Заргарга уни 14000 дирҳамга сотиб, пулини олиб уйга қайтди. Бўлиб ўтган воқеани уйига келиб, аёлига ҳам айтиб берди. Ҳаммалари ғамларни аритган Аллоҳга шукроналар айтишди.
Показати повністю ...
2 936
8
#YANGILIK Куришни 7 кун ичида тикланг! Буни қул-лаган инсон очки тақмайди...😍 "Зрение" си паст дўстларга юборамиз 🔔БАТАФСИЛ (Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг) ▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
2 911
8
​​📝 Ҳунарли бўлиш фазилати Тарихда бир бой савдогар бўлган экан. Унинг бойлиги етти пуштига етар экан. Шунга қарамасдан у ўғлига гилам тўқиш ҳунарини ўргатибди. Бир куни бола дўстлари билан сайрга чиқибди. Пул ундириш илинжида пойлаб юрган қароқчилар уни ўғирлаб, олиб қочишибди. Шаҳар четидаги бир хароба уйга олиб бориб қамаб қўйишибди. Отасига хат юбориб ўғлининг эвазига катта пул сўрашибди. Лекин савдогар пулни беришга шошилмабди. Қароқчиларнинг тоқати тоқ бўлиб, болани ўлдирмоқчи бўлишганда бола уларга шундай дебди: "Мени ўлдирсангиз, ҳеч нарсасиз қоласиз. Агар айтганларимни қилсангиз, мендан фойда кўришингиз мумкин. Менга гилам тўқиш учун ип ва дастгоҳ олиб келинглар. Мен гилам тўқийман, сиз уни бозорга олиб чиқиб сотасиз ва яхшигина пул ишлаб оласиз". Қароқчилар тез орада биринчи гиламни бозорга олиб чиқишибди. Бозор айланиб юрган савдогар ўғлининг тўқиган гиламини танибди ва бир киши орқали катта пулга сотиб олибди. Уйга келиб гиламни диққат билан текширибди. Ўғли гиламдаги нақшлар орасига ўзи турган жойнинг харитасини усталик билан жойлаштирган экан. Савдогар дўстларини олиб ўша жойга борибди ва ўғлини тутқунликдан халос этибди. Ҳунар бойга ҳам, камбағалга ҳам бирдек керак экан. Агар бой бўлсангиз, эртаю кеч бойлигингизни сақлайсиз. Агар ҳунарманд бўлсангиз, ҳунарингиз сизни асрайди. 🕌 🕌 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇
Показати повністю ...
image
3 122
9
​​📝 Ҳасад учқунлари Бир маҳаллада икки қўшни иноқ яшашарди. Вақтлар ўтиб, улар орасидан ола мушук ўтди: “Уйни ким баландроқ қуради”, деган рақобат бошланди. Агар биринчи қўшни уйининг томи иккинчи қўшниникидан озроқ баланд бўлса, иккинчиси ёз келиши билан томни очиб, қўшнисиникидан ҳеч бўлмаса бир қарич баланд қилиб қайта қурарди. Шу зайлда йиллар ўтди. Кунларнинг бирида содир бўлган зилзила оқибатида ҳар икки уй қулаб, ҳовлилар қўшилиб қолди. Оқибатда, қўшниларга эс кириб – уйларини тиклар экан, бир-бирига ёрдам беришиб, аввалгидай яна иноқ яшай бошлашди. Чунки ҳасад учқунлари ўша зилзила туфайли ер қаърига сингиб, йўқолган эди. Ҳа, инсон ўз хатоларини тузатиш, ҳусусан, юқорида зикр этилган қўшнилар каби кибр балосидан қутулиш учун бу дунёда Аллоҳдан ишоратлар бор... Байт: Кўп кибрланма, бўлгин сен хокисор, Камтарлик-ла камол топгайдир инсон. Акбаршоҳ РАСУЛОВ 🕌 🕌 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇
Показати повністю ...
image
2 848
4
​​📝 Мукаммал аёл ва эркак ҳақида масал. Уйланишдан қочиб келган бир 90 ёшли эркакдан сўрашибди: -Шундай қилиб сиз уйланмадингиз ва бунинг сабабини ҳам ҳеч кимга айтмагансиз. Умрингизнинг оҳирги дамларида бизга сабабини тушунтириб беринг. Агарда қандайдир сир бўлса, буни бизга очиб беринг ва балки бу нарса бошқаларга ёрдам бўлар. Кекса шундай жавоб берди: -Ха менда бир сир бор. Мен турмушга қарши эмасман, аммо мен доим мукаммал аёлни қидирганман. Мен вақтимни қидирувга ўтказдим, шундай қилиб ҳаётим ўтиб кетди. -Наҳотки бутун ер юзида, миллионлаб инсонлар орасида ягона мукаммал аёлни топмаган бўлсангиз? Кекса кўз ёшлари билан жавоб берди: -Йўқ, биттасини топган эдим. Сўраган киши ҳайратда қолди. -Нима бўлди, нима учун уйланмагансиз? Кекса жавоб берди: -Ўша аёл ҳам мукаммал эркакни қидирган эди... 🕌 🕌 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇
Показати повністю ...
image
2 964
12
​​📝 ҚАРЗ Менинг ёшлигимни қайтариб бер, Ҳаёт! Қарзимни сўраб турибман эшигинг олдида. Сен эса эшитмаганга оласан ўзингни. Мен эса ўзингдан ўрганган ақидамни қўллайвераман — эшигинг олдида сурбетларча туравераман — Сенинг чиқиб қолишингни кутиб. Сен барибир чиқасан-ку, тўғрими? Мени кетган дея гумонсираб барибир чиқасан-ку… Ўшанда мен Сенинг оёқларингга йиқиламан. Йиғлаб ёлвораман: Ёшлигимни қайтариб бер, Ҳаёт! Фақат сен ҳеч нарса сўрама… “Сен ҳам олган қарзларингни қайтар”, дема. Менинг олганларим олдида сеники ҳеч нарса эмас… Уларни сўрай кўрма. Уларга тегма. Ахир фарзандларим олдида ёшлигим нима деган гап. …Ҳаёт, мени кечир. Ҳеч йўқ титраётган қўлларим ҳаққи, кундан кунга нурсизланиб бораётган кўзларим ҳаққи, мени кечир. Мен сендан ҳеч нарса сўраганим йўқ. Сен ҳам сўрама… © Хосият Рустамова 🕌 🕌 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇
Показати повністю ...
image
3 240
5
ТОПИНГ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ???
3 083
1
Ассалому алейкум ва рахматиллохи ва баракатух мен учун қадрли ва азиз Яхшилар. Бугунги кунларнинг Султони Жума тонги муборак бўлсин. Бугунги дуоларингиз, ошкор, яширин амалларингизни Аллохим қабул қилсин. Хонадонингиздан, тинчлик, хотиржамлик, сихат саломатлик, барака аримасин. Амин. 🍀💐🍀 💐🤲 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин. 💐🤲 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 💐🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 💐🤲 ЖУМА Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин. 💐🤲 ЖУМА кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
12 242
576
​​📝САХОВАТ ЭЗГУ ТИЛАКЛАР . ​​Поезд тўхтади. ​​Мен сумкамни олиб тушдим. Тўғри меҳрибонлик уйи ётоқхонасига бордим. Қоровул бува мени танирди. Мени ўз хонасига жойлаштириб чой-пой қилди. Мени хаёлимдан ўша отахоннинг эгизак аканг бор деган гапи ҳеч ҳам кетмасди. Эртасига ўз акамни, эгизагимни суриштира бошладим. Албатта меҳрибонлик уйидан. Меҳрибонлик уйининг олдинги директоридан баъзи бир маълумотлар орқали шубҳаланиб, уни қидириб бошқа шаҳарга жўнадим. Чунки ўша киши аллақачон нафақага чиқиб кетганди. Уни уйини суриштириб топдим. Уйига боргач дарвозани қўнғироғини чалдим. Ишонасизми дарвозани худди ўзимга ўхшаган йигит очди. Иккаламиз ҳам бир-биримизга ҳайрон қолиб қотиб турардик. Бир пайт ичкаридан ўша нафақадаги директор чиқиб келди. Бизни бирга кўрди. Мени ичкарига таклиф қилди. Мен отахонни гапларини гапириб бердим. Бир пайт директор ҳаммасини айтиб берди. Ота-онам автоҳалокатга учраб оламдан ўтгач, бизни меҳрибонлик уйига беришган экан. Директорни фарзанди бўлмаганлиги учун акамни ўғил қилиб олишган экан. Мен акамни топганимдан жуда хурсанд эдим. У ўзини уйида, мен эса бошқа шаҳарда ётоқхонада яшаб юрдик. Доим хат ёзишиб юрардик акам билан. Орадан тахминан ўн йил ўтгач менга ёмон хабар келди. Телеграмма жўнатишибди. Акам автоҳалокатга учраб вафот этибди. Мен албатта жанозасига етиб бордим. Уни қабрга кўмиб келдик. Эҳ Художонн....биттаю битта қондош жигарим бор эдия... Шуниям кўп кўрдингми, дея Аллоҳга нола қилардим тунлари. Уч кун таъзияда ўша уйда яшаб турдим. Кейин орада ётоқхонага келиб яшашни бошладим. Иш қидирдим ҳам қулайроқ ҳам даромадлироқ. Иш ҳам деярли топилди. Ўша ишга жойлашиб ишлай бошладим. Орадан бир ой ўтгач, дам олиш кунларимда акамни эслаб уни қабрини зиёрат қилиш учун жўнадим. Бир кун уларнинг уйида меҳмон бўлиб қолдим. Биласизми, директорни хотини акамга ўрганиб қолган экан, куюнавериб жуда чарчаб қолибди. Мен эртаси куни қайтиш учун улар билан хайрлашмоқчи бўлганимда: -- Ўғлим, аканг бизга ўз ўғлимиздек бўлиб қолганди. Энди у йўқ, ундан айрилиб қолдик. Агар йўқ демасанг бизга ўғил бўлиб биз билан яшагин!- деб қолди директор. Мен бизни ёшликдан ажратишганидан аччиқланиб юргандим. Йўқ дея жавоб бердим. Шунда директорнинг хотини, шунақа йиғлаб илтимос қилди. Онамни меҳрига зор бўлиб юрганим учун рози бўлдим. Ўшандан бери улар билан бирга яшаймиз. Мени уйлантиришди. Уйли ҳам, машинали ҳам бўлдим. Ҳозир икки нафар фарзандим бор. Ҳаётда бахтлиман. Аллоҳга беҳисоб шукрлар дейман. Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса ўн беши ёруғ бўлади деб бежизга айтишмас экан 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
4 957
8
🔮Психологик тест🔮 Суратдаги оилалардан қайси бири сохталигини топинг! Жавобингиз сиз хақингиздаги сирларни сўзлаб беради!
3 941
0
​​-Рахмат, мушкулимизни осон килдиз! Ака, рахмат сизга! -Арзимайди,-деди Шермат жавобан. Санамнинг хам чехраси очилди.Бу гал хуш-хандон хайрлашди кайнисинглиси билан. Ханифа кетгач Шермат нимадир ёдига тушгандай тикилди хотинига. ​​-Нимага карз сураганди Ханифа? Санам елкасини кисиб, лабини бурди: -Билмасам, керак булиб колди,деди, холос. Шермат: -Хмм, тушунарли,деди-да столда турган телефонини олиб, синглисини ракамини тера бошлади. Иккинчи гудокданок Ханифадан жавоб келди: -Алло, -ханифа, сурамапман,узи нима ташвиш билан карз сурагандинг? -Э-э, куяверинг, ака. Хозир хаммаси изига тушди.Агар иложи булса онамни бир куриб кетинг келиб, анча бупди келмаганингизга.Сизни согинибди. -Узи яхшими? -Ха, яхши. -Майли , эртага якшанба, келинойингни олиб. бир утиб келаман... Шермат онасиникига келиб. бироз сухбатлашиб утиргач, хайрлашув пайтида волидаси уни узундан узок дуо килди.Гап орасида онасининг айтган гапи Шерматни хайрон колдирди. -Болам, барака топ! Ханифа уйингга борганида шунча пулни йук демай берибсан. Кам булма! Ханифа хаммасини дори-дармонга ишлатди. мана, сизларнинг харакатларинг билан отдайман-да , болам! Илоё,давлатинг бунданам зиёда булсин!... Шермат онасининг уйидан чикди-ю, кушни ховлига- синглисининг уйига кирди. Ханифа уни хурсанд кутиб олди.Куёви: "Бир асрда бир марта келибсиз, шундай куйиб юбормайман!" дея товук суйди. Ханифа ошнинг харакатига тушди. Шермат кулай фурсат топиб,ошхонага- Ханифанинг олдига борди. -Нима сабабини айтмадинг?-деди синглисига тикилиб. -Ниманинг сабабини? -Онамнинг ахволи ёмонлашгани учун пул сўраган экансан.Ахир мен хам шу онанинг боласиман-ку. Билишга хакким бор эди! Нимага айтмадинг бир огиз?! -Кечиринг, ака,- паст овозда сузланди Ханифа.-Шунчаки... Эшитиб сизнинг яна нафасингиз кисиб колмасин, дегандим.Сизга асабийлашиш мумкиин эмас-ку ахир. Шунга ... Кечиринг мени! Шерматнинг кузида ёш айлана бошлади. Базур узини тийиб турарди у. Агар бир киприк кокса, бас, кузидан шовуллаб ёш окиб кетиши аник эди.Синглисини секин багрига босди. Куз ёшини унга курсатмасликнинг бошка иложи хам йук эди. 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
3 999
15
📝СИНГИЛНИНГ КАРЗИ. -Бир ойлардан кейин кайтариб бераман.Албатта, бераман! Ханифа акасининг уйидан кетар чогида худди шу гапни кайта-кайта такрорлади. Янгаси у билан хушламайгина, кискагина хайрлашди.Карз сураб келган одамни ким хам яхши курарди? Шундаям Санамга колса, бировга бир тийин бермасди. Айникса, мана шу юмшок супурги кайнисинглисига-ку,икки дунёда хам эримаган буларди. Бирок Ханифа ялинчок охангда гапни чузиб утиравергач, охири эрига телефон килди. -Качон кайтараркан Ханифа?- дея суради бирданига эри хам. -Келаси ойга дияптию. --Хааа узок чузмас экансиз, деб бервор,- деди Шермат. Шундан кейингина санам кайнисинглиси айтган пулни берди. ханифа йиглагудек булиб миннатдорчилик билдирди. Кейин кетди. Окшом эри келгач. кариндошларининг хали унга, хали бунга карз сураб келаверишлари жонга текканини айтиб, нолиди Санам. "Куявер, келаётган билан биронтасига бир тийин бераётганинг йук-ку", деди эри янада асабини какшатиб. -Нима?!-бакириб юборганини узи хам сезмай колди Санам.- Бугун синглингизга берилган нак икки юз мингим бир тийинми?! Кетди-борди!Энди кайтаради,Худо билади! -Бас!- деди Шермат кескин.-Ханифа келаси ой дедими, келаси ой кайтаради. Кейин менга бунака охангда гапирма! Сен... Шермат гапини давомини зурга пичирлаб айтди.Хатто узининг овозини узи хам эшитмади. асабийлашганда шунака булиб коларди. Астмаси хуруж килиб, нафас олишга кийналарди. Хозир хам худди шу хол такрорланган эди. Санам эрининг мазаси кочганин куриб,типирчилаб колди. Оёги куйган товукдай хал у ёкка, хали бу ёкка югуради. Кошки, бундан бирон маъни чикса! Унгача Шермат кукрагини гижимлаб диванга утириб колди. Унинг кузлари тина бошлаганди. Боши лукиллар, огзини катта очиб, упкасини тулдириб нафас олишга тиришар, бирок хаммага етиб турган шу табиат инъоми булган оддийгина хаво унга етишмасди.Буйинбогини ечиб, бир бурчакка улоктирди.кулагини ёкасини кенгрок очишга уриниб, бир неча тугмасини узиб юборди. Игнанинг кузидан утаётган каби жуда ингичка хаво окимигина уни ушлаб тургандек эди. Шу пайт Санам ингаляция киладиган дорини топиб келиб, шоша-пиша эриниг кулига тутказди. Шермат калтирок тутган куйи огзини катта очиб, ингалептни томогига тугрилаб, кетма-кет бир неча бор тугмани босди. Аввал томоги, кейин нафас йуллари ва упкасига кадар муздек.ёкимли хаво ёйилгандек булди. Бир неча сониядан сунг эркин нафас ола бошлади. Шермат анчайин узига келган,бирок бояги хаво етишмаслиги юрагини зуриктиргани учунми, энди чап кукрагини каттик-каттик сикиб куяётганди. -Дадаси, мени кечиринг!-деди бироздан сунг чой дамлаб кирган Санам.- Шу дардингиз хеч сизни тинч куймади-кумади-да.Бирам куркдим, бирам куркдим-э! -Ойим калай экан?- дея суради Шермат ёкимсиз мавзудан узоклашиш максадида. Яхшимикан? Ханифа онаси билан девордармиён кушни. Кунда-кунора онасидан хабар олгани чикиб туради..Шермат хам онасининг ахволини биладиган шу синглиси булгани учун ундан сураб турарди. -Ха, отдай. Синглингиз айтди, сурига жой килиб беришибди. ётибди экан соягинада... -Яхши. Куёв тузукмикан? -Юрган экан пул топишнинг маънисини билмайдиган куёвингиз лаллайииииииб. -Ханифа шунака дедими? -Каёкда, синглингиз ула колсаям эрини ёмонламайди! Хо-о, факат кукка кутаргани-кутарган! -Санам!- хотининиг сузини кесди Шермат.-Мени яна бир нарса килмокчимисан? Кел, асабимни уйнамайдиган килиб гапира кол! Агар бунинг иложи булмаса, мавзуни узгартирамиз. -Хуп-хуп, дадажониси мавзуни узгартиргинимиз маъкул экан.Узи ишхонангизда нима гаплар? Шермат хотининг гапига жавоб бериш урнига пулътни олиб телевизорни ёкди. сана овкат сузгани ошхонага чикди.юриши секин. Огироёк. Шунинг учун бироз жиззаки ва урушкок булиб коляптимикан, деган уйда Шермат унга босиклик билан муомала килишга харакат килади. Янги ой бошланиши билан Ханифа келди. Шермат уйда эди. ака-сингил роса чакчаклашиб утиришди. Кетар чогида ханифа олган пулини кайтариб берди.
Показати повністю ...
3 562
16
Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊 Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊 🍃 Tayyor bo‘lsangiz, boshladik: 👇👇👇👇👇👇👇 Javoblar👇 ( - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)
Показати повністю ...
2 117
1
​​📝 Бойликдан илм афзал (Ҳикоя) Ўтган замонда бир қария яшаган экан. Чол “ўзим саводсиз қолган эдим, қани энди ўғилларим ўқиб, олим бўлса”, деб орзу қилар экан. Бобонинг саккиз ўғли ва бир қизи бор экан. Қизи ақлли, зийрак экан. Ота қизига: – Сендек оқила қизим борлигидан жуда хурсандман. Лекин акаларингдан хафаман. Уларнинг меҳнат қилишга бўйни ёр бермайди, ўқиб илм олиб, одам бўлинглар, десам, гапимга қулоқ солишмайди. «Шунча молимиз, еримиз бор, ўқиб нима қиламиз?!» дейишади. Мен қариб қолдим, бу дунёдан кўз юмсам, акаларингнинг ҳоли не кечади. Уларнинг аҳволи шу бўлса, вафотимдан сўнг менга лаънат келтирадилар, деб қўрқаман, қизим, – дея ҳасрат қиларкан. – Отажон, сиз акаларимни ёнингизга чақиринг. Кейин улардан “Илм афзалми ёки бойликми? - деб сўранг. Ҳаммаларидан жавобни эшитиб бўлгач, менга ҳам акаларимга берган саволингизни қайтаринг. Ақлим етганча жавоб бераман, акаларим эшитиб турсинлар, – дебди қиз. Чол қизининг ақлига тасанно айтиб, кечқурун ўғилларини меҳмонхонага чақирибди. – Ўғилларим, сизларни едирдим, кийдирдим, вояга етдинглар. Бировдан кам эмассизлар. Мендан кейин рўзғор ташвиши бошингизга тушади. Ўқиб илм олинглар. Ўйлаб кўрсам, илм билан ҳунарда гап кўп экан, – дебди ота. Ота тўнғич ўғлидан сўрабди: – Сен катта фарзандимсан. Режанг қандай? Илм яхшими ёки давлатми? Ўғли: – Эй, ота, худога шукр сиз ҳаётсиз, еримиз, молимиз бор. Ўқиб нима қилдим, – дебди. Иккинчи ўғил отасига: – Пулу мол бўлмаса илмдан нима фойда, – дебди. Учинчи ўғил: - Ёшим катта бўлиб қолди, илм олган билан қаерга бораман, давлат яхши-да ота, – дебди. Шу тариқа бошқа ўғиллари ҳам «давлат яхши», деб жавоб беришибди. Гал кенжа ўғилга келибди. – Отажон, мен давлат эмас, илм афзал дейман. Мени мактабга беринг ўқийман. Насиҳатингизга амал қиламан. Сиз борингизда илмли бўлиб олай. – Баракалла ўғлим, – деб фарзандининг пешонасидан ўпибди чол. – Қани қизим, навбат сенга келди, гапир болам, бу саволга сен нима деб жавоб қиласан? – Э, отажон, кенжа ўғлингизнинг берган жавоби тўғри жавобдир. Давлат бугун бор, эртага йўқ бўлиб кетади. Акаларимнинг еттови давлат зўр, дедилар. Бу нотўғри. Мен бўлсам, илмни афзал, деб айтаман. Акаларим эшитиб олсинлар: илмни қанча сарфласанг, шунча кўпаяди. Давлатни сарфласанг, у камайиб боради. Илмли одам ширинсухан, одобли бўлади, олим одам дунёда доимо фароғатда умр кечиради. Чунки унинг бошидаги илмни ҳеч ким ўғирлаб кета олмайди, илм эскирмайди, чиримайди. Мол-мулкни зах ерга қўйсанг чирийди. Эй, отажон, акаларим ёшлик даврни зое кетказишяпти, қолган вақтдан фойдаланиб қолишсин. Меҳнат илмини, ҳунарни эгаллаб олсинлар. Зеро, охирги пушаймон ўзларига душман. Қария ҳам, акалари ҳам оқила қизга қойил қолиб, офарин дебдилар. Қария қизи билан кенжа ўғлини мактабга берибди. Бошқа ўғиллари эса, меҳнат қилишга киришиб, меҳнат илмини эгаллаб, ҳунар ўрганиб, мурод-мақсадларига етибдилар. 🕌 🕌 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇
Показати повністю ...
image
3 738
10
​​📝 Тунги қўнғироқ (ҳаётий воқеа) — Бу уйда тинчлик бўлмайди ўзи, ҳой бола, нимага пойабзалга шампунь суртиб ювасан, ота-онангнинг шампунь заводи борми? — қайнонамнинг овози болаларникига қўшилиб кетди. Яна бир ёқда эрим, буларнинг оёқ кийимини ўзига ювдирмай, ўзинг ювгин, деб танбеҳ бераркан, унинг овозига чақалоғимнинг йиғиси уланиб кетди. Йўқ, бу аҳволда жинни бўлиб қолиш ҳеч гапмас. Ҳамма иш ҳам менга, норозилиг-у, алам ҳам менга. Болаларни ухлатиб, кир-чирни ювгунимча ярим кеча бўлди. Тунги сукунатни қўл телефонимга келган хабарнинг овози бузди. Ярим кечада ким менга хабар ёзди экан, ёки яна бемаъни рекламалардир-да , деб ҳафсаласизлик билан хабарни ўқий бошладим. “Айёмингиз билан, опажон. Бу дунёнинг тугамас ташвишлари олдида таслим бўлмай, кулишга куч топиб юрибсизми? Аслида, байрамдан бошқа вақтда сизни йўқламайдиган мендек ношуд укангиздан қанча хафа бўлсангиз, шунча кам. Жиянларим ҳам катта бўлиб қолишгандир? Узоқда бўлсам ҳам, кўнглим сизда. Сизнинг синиқ жилмайиб туришингиз, доим нималаргадир куйиб-пишиб юришингизга ўрганиб қолган эканман, мусофирчиликда ўрнингиз жудаям билинди. Иш, иш деб, ҳатто қўнғироқ қилолмаётганим учун узр. Байрам сизга жамики яхшиликларни олиб келсин, сабрингизга яраша ажр албатта қайтсин. Мен сизга бир сирни айтайми? Аслида, сизнинг, уйда ҳамма яхши, поччанг мени ер-у кўкка ишонмайди, қайнонам ҳам қизидек кўради, деган ёлғонларингизни соғиндим. Бу ерда эса, ҳамма рост гапиради. Қанийди, опагинамга ўхшаб чиройли алдашни биладиган биттагина одам бўлса эди, деб ўртаниб кетаман. Ёлғонларингиз тугамасин, опа, ҳаётнинг фақат яхшилигини айтадиган ёлғонларингизнин г хумори тутганида, сизга етиб боролмаётганим алам қилади. Ҳар урганида жигарларини эслаб ёнадиган юрагингизга улкан матонат тилаб қолувчи укангиз”. Негалигини билмайман, аммо кўзимдан ёш чиқиб кетди. Балки укам ростдан ҳам узоқ юртдалиги учундир. Кейин рақамга қарадим. Мутлақо нотаниш. Бу хат балки бегонаникидир. Лекин шу тобда у менга ўзим анчадан бери кутаётган далдани бера олганди. Эртасига рақам эгасига хат ёзиб, кимсиз, деб сўрадим. “Кечирасиз, янглишиб, сизга жўнатибман” деган жавоб келди. Мен эса, “тез-тез янглишиб туринг, ука” деб жавоб юбордим. Сени юпатса, ярим кўнглингга малҳам бўлолса, ўша сўз эгаси омон бўлсин, деб юбораркансан. Эҳтимол, ўша вақтда бирор қимматбаҳо буюм ҳам айни ўша нотаниш кимсанинг юпанч бериб ёзган табрикномаси ўрнини тўлдиролмасди. Яқинларингизни кўришга вақт тополмаяпсизми? Унда бир энлик хат ёзинг, ўзининг ёлғиз эмаслигини сезсин, ҳаётида сиздек меҳрибони борлигини икки оғиз гап билан етказингки, сўзнинг улкан қудратини у ҳам ҳис қилсин. 🕌 🕌 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇
Показати повністю ...
image
3 889
9
#ФОКУС #ТEСТ Қайси санада туғилганизни танланг! Натижасини ўзиз кўрасиз 😄 Яқинларга ҳам улашиб уларни ҳам хурсанд қилинг😉
2 583
1
​​-Севинч касалхонага тушиб колибди,-дейишди уни кургани борган дугоналари. Орадан бир ой утгач, унинг туйи кайтгани маълум булди. -Кимдир Севинчнинг телефонидан йигитига жуда ёмон гаплар ёзиб юборибди,-деди кизлардан бири. ​​-Хабар жунатилиб, бирдан учирилган экан. Севинч кимлигини билолмапти,-деди иккинчига. -Лекин йигити «Узинг ёзгансан» деб ишонмапти. Чунки бир кун олдин урушиб колган экан-да… Барно бу гап-сузларни эшитаркан, килган ишидан пушаймон чекар, виждони кийналар, вактни оркага кайтаргиси келар. Аммо, бунинг иложиси йуклигини билгани сари уз-узидан нафратланиб борарди…. Муаллиф: МАРЖОНА 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
4 284
7
-Зур йигит, укиган, узининг кафелари бор,дея мактади уртада турган холаси огиз купиртириб мактар экан. -Мана расмини кур. Барно сураидаги гудайиб турган йигитни курдию унга кизикиб колди. -Келишган йигит экан. Аммо намунча керилиб тушган?-деди холасига. -Сениям куша-куша кафеларинг булса, бундан баттар керилардинг. Барно: «Ха, энди шу эканда хаёт деганлари», дея унга турмушга чикишга ррозилик билдирди. Аммо йигит билан учрашувга чикди-ю, хафсаласи пир булди. Кеккайган, узига бино куйган бу йигит Барнони бир хасча курмаслиги унинг гап-сузлари-ю, узининг тутишидан хам билиниб турарди. -Хотин киши эркакнинг кули булиши керак-деди йигит гуё Барно унга ялиниб-ёлвориб тегаётгандекю -Менга укимишли «Ишлайман»-деган кизлар ёкмайди. -Менга эса сиз ёкмадингиз,-дегандиБарно ушанда йигитнинг юзига тик караб. Эххе, шундан кейин уйида оз мунча тупалон булганмиди? Онаси йиглаган.холаси: -Энди кари киз булиб уйингда утириб колсанг хам сенга куёв топмайман,- деганди бакириб. -Топманг, ким сизга куёв топинг деди?-дея холаси билагн урушиб колганди Барно. Энди эса… -Мана, яна кара… - Унинг ичидаги истиробларидан бехабар дугонаси хамон телефондаги СМСларни курсатиш билан овора эди. -Булди, бунча мактанчоксан? Икки киши уртасидаги гап бировга айтилмайди,- деди Барно уни жеркиб. -Тугри , лекин кил утмас дугонамсан-ку, айтмасам ёрилиб кетаман. Хуршид акамга хам сен хакингда куп гапирганман. «Дугонангни расмини юбор, курай» деди кизикиб. «Курсангиз, севиб коласиз»- дея хазиллашаман. -Рашк килдингми? -Йугей, нега рашк киларканман?! Юбораман расмингни. Компьютеримда битта зури бор. Шуни жунатаман. Барно дугонасига «Йигитининг узига ухшаган бирорта уртоги билан таништириб куйсин» демокчи булди-ю, аммо уялди.Севинч бошкача тушуниши мумкин. Шу боис: -Узинг биласан-дея куйди бепарво. Эртаси куни Севинч дарсда негадир хомуш куринди. -Сенга нима булди, касалмисан? – хайрон булди Барно. -Кеча у билан урушиб колдик. -Нега? «Лолагулим, тонгда очилган чечагим» дейишлари жуда бошкача эди-ку. -Эй, узимдан булди. «Нима киляпсан?» дея сураганди «odnoklassniki» да дустларим билан гаплашяпман деб тугрисини айтиб куйибман. Жахли чикиб кетди. «odnoklassniki» тартибли одамларнинг жойи эмас. Сени шундай кизсан деб уйламагандим» деб телефонни учириб куйса буладими? СМс ёздим, кунгирок килдим, кани энди гаплашса… Эрталабгача ухлолмадим. Энди нима киламан? -Шунга шунчами? Бироз кут, узига келиб колар… Севиинч хомуш булиб юрди. -Уйга кетаман- деди охирги дарсга киргиси келмай. -Нега ? -Мазам булмаяпти. «Баттар бул, унаштирилган йигитинг булла туриб сенга ким куйибди однода йигитлар билан гаплашишни?» Ичидан уни масхаралади. Барно ва бир узи охирги дарсга киргиси келмай уйига жунаб колди.Эртаси куни Севинч дарсга кайфиятсиз ахволда келди. -Энди нима киламан?- деди Барнога мултираб. Мен билан умуман гаплашгиси келмаяпти. -Уфф …. -Бупти, бупти, гапирмадим сенга… Дарсда маъруза тинглаб утираркан гурух рахбари Севиняни йуклаб келди. -Домла шу кизга бир соатга рухсат беринг. Илмий иши буйича бир иккита хужжатлдарга имзо чекиши керак эди… Севинч эшикдан чикиши билан унинг сумкасида колган телефони жиринглай бошлади. Барно шоша-пиша дугонасининг сумкасини ковлаб, телефонини овозсизга куяркан, беихтиёр экрандаги ёзувга кузи тушди. «Хуршид» деган ёзув бор эди унда. Демак , йигити ярашиш учун Севинчга кунгирок киляпти.Телефон овозсизга утказилгандан кейин хам экранда тинимсиз шу ёзув учиб, ёниб турди. Сунг экранда хабар келганлигини билдирувчи белги пайдо булди. «Очиб укисаммикан?» Деди Барно кизикиб. Аммо бировни хатини укиш одобсизлик эканлигини билгани учун узини тийди. Аммо орадан бироз вакт утиб, экранда яна шу белги пайдо булди. Барно беихтиёр телефонга кул чузди… Эртаси куни Севинч дарсга келмади, ундан кейин хам. Барнонинг унга кунгирок килиб хол сурашга юраги бетламасди.
Показати повністю ...
4 128
5
📝БУЗИЛГАН ТЎЙ...... (оддий бир смс хабари сабаб) Осмонда сузиб юрган увада булутлар бир жойга жам булди-ю, хаво айниб, аста-секин ёмгир томчилай бошлади.Хаял утмай,унинг шиддати кучайди.Хозиргина куклам шабадасида чайкалганча кийгос гулларини куёшга куз-куз килиб турган дарахтлар бир зумда эгилиб колди.Ерга дувва тукилган гулбарглар эса йулак четидаги арикчаларда гир-гир айлана-айлана,лойка сувга коришиб ока бошлади. Момокалдирок гумбирлаб, осмоннинг аллакаерида чакмок чакди-ю, асфальт йулакларда ёмгирдаг кунгирокчалар хосил булди. -Улдик, энди уйга кандай кетамиз?-деди Севинч кулранг сумкачасини боши узра кутараркан. -Панада бироз кутиб турамиз, тиниб колар,-кошлари чимирилди дугонаси Барнонинг. У нега Севинч дарсдан чикибок уйига укдек учишининг сабабини яхши билади. Чунки унаштирилган йигити чет элда укийди ва у билан хар куни уйидаги компьютерда интернет оркали гаплашиб туришади. -Даданг кандай рухсат беради?- дейди Барно баъзан дугонасининг эрталаб дарсга келиши билан йигити хакида энтикиб,хаяжонланиб гапиришидан гаши келиб. -Дадамнинг узи онамла «Майли, гаплашиб туришсин», деган. -Тавба,хозирги оталар хам замонавийлашиб кетяптими дийман? -Нима бупти,унаштирилганмиз-ку, хадемай туйимиз булади… Барнога унинг ана шу «Туйимиз булади» деган гапи ёкмади.»Мактанишини-чи» дейди жахли чикиб ва ич-ичидан уни нимадир кемира бошлайди..»Уни куролмаяпманми?» дея уйлайди баъзан хайрон булиб.Аммо шу ондаёк миясида карама-карши фикрлар пайдо булла бошлайди. Нега энди дугонасига шундай келишган, укимишли, билимли ва замонавий йигит учрайди-ю,унга эса йук,нега?! Унинг Севинчдан каери кам? Хунукми ё кийшикмикан? Дарсдан чикиб,уйига бориши билан ойиси дийдиёсини бошлайди: -Бу йил магистратурани хам тугатасан, юравер кари киз булиб, сен тенгилар… -иккита болали булишган,- дейди Барно онасининг гапини шарт булиб. -Шуни билсанг ноз килмай келаётган совчилардан бирига розилик бер, качонгача юрасан? -Уша совчиларингиз сураб келаётган кингир-кийшик йигитлар менга ёкмайди! -Вой-эй, куклимнинг кучасидан. Узинг осмондаги оймидингки, бировларни камситасан? «Эшагига яраша тушови», деган гап бор.Нима бупти, сураётган йигитлар узимиз тенги оиланинг фарзандларида. Ундан ортиги бизникига совчиликка келармиди? Барнога онасининг анна шу «ундан ортиги» деган гапига чидай олмайди. Нега энди у узи орзу килган йигитга турмушга чика олмас экан, нега? Мана дугонаси Севинч оддий оиланинг кизи булса хам, зур йигитга унаштирилди-ку… -Аксига олиб, соябон хам олмапман,- ёмгир тинмаётганлигидан хамон ташвишга тушиб, типирчиларди дугонаси,-кетаверсаммикан ёки?... --Вой-эй, бунча шошиласан?Уйда йиглаб колган боланг борми?-уни жеркиб ташлади Барно. -Ха, компьютерда йиглаб коладиган чакалогим бор, хушнуд жилмайди Севинч. -Хар куни нимани гаплашасизлар узи? -Хамма нарсани.У билан гаплашиш жудаям ёкимлики, буни бошингга тушса биласан хали. Хар куни кимдир сени кутса, ширин сузлар билан эркалатса,хар соатда, бу бахт-ку, урток. -Ха, камига телефонингга хам СМС келиб турса-а?- дугонаси кувониб гапирган сайин энсаси котарди Барнонинг. -Вой, сенам сездингми шуни? -Буни сезмаслик учун кур ва кар булиш керак одам. Барнонинг гапидан ках-ках отиб кулди Севинч. Сунг кузлари ёниб, яна у хакда гапира бошлади. -«Фариштам, гузалим, чарчаб колмаяпсанми?» деб ёзади.Умримда эшитмаган гапларим, манна, кара,- Севинч шундай деб, шоша-пиша телефонидаги СМСларни дугонасига курсата бошлайди. Барно унинг телефонидаги ёзувларга бепарво куз ташларкан. Ичидан ЗИЛ кетгандай булди: «Салом, калбим маликаси. Яхши дам олдингми? Бугун университетга борасанми?Йулларда эхтиёт бул.Хеч ким карамасин сенга. Биласан рашк бобида Отелломан.Севаман». «Лолагулим, тонгда очилган чечагим. Сени согиндим…» «Вактида овкатланиб, узингни эхтиёт килиб юр, менга кераксан…» Мана шу охирги СМСни укиркан Барнонинг бугзига аччик бир нарса тикилгандек булди. «Сен менга кераксан» деди ичида такрорлаб.»Кимдир менга хам качондир шундай сузларни айтармикан, ёниб севармикан мени хам…» Шу дам бир вокеа лоп этиб эсига тушди. Бундан икки йил олдин бир йигитдан совчи келганди уйига.
Показати повністю ...
3 873
5
Ёш бир жувон ўз қилмишига яраша кўп йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган эди, аммо у умрини бандиликда ўтказишга рози бўлмай, турмадан қочиш йўлларини излай бошлади. Шу мақсадда у турма ходимларидан бири билан дўстлашиб олди. Бу ходимнинг вазифаси вафот этган маҳбусларни турма яқинидаги қабристонга элтиб дафн этишдан иборат эди. Агар турмадагилардан кимдир ҳаётдан кўз юмса, у дастлаб махсус ўрнатилган катта қўнғироқни чалиб, маҳбусларни ораларидан яна бири жон таслим қилганидан огоҳ этарди. Сўнг марҳумнинг танасини махсус хонага элтиб, тобутга жойлар эди. Ундан кейин турмахона идорасига бориб, тегишли ҳужжатларни тўлдирар, сўнг қайтиб келиб, тобутни махсус машинасига ортиб, қабристонга олиб бориб кўмар эди. Буларни аниқлаб олган маҳбус аёл турмадан қочишнинг айёрона режасини ўйлаб чиқди ва янги дўстига айтиб, қочишга ёрдам беришини сўради. Режага кўра, кейинги сафар қўнғироқ чалинганида, аёл дарҳол тобутхонага бориб, жасад солинган тобут ичига кириб олиши, дўсти – турма ходими идорада ҳужжатларни тўлдириб келгач, бу тобутни олиб чиқиб дафн этиши лозим эди. Қабристонга элтиш ва дафн маросимлари бошқа назоратчилар иштирокида амалга оширилиши сабабли, аёл бу паллаларда «миқ» этмай, жон сақлаб ётиши, дўсти эса тунда келиб, тобутни қазиб олиши ва уни озод этиши лозим эди.
Показати повністю ...
4 103
3
​​Ҳатто тилини ҳаракатга келтириб, гапиролмасди ҳам. ​​Бир йил шифохонада тил-забонсиз ётди. Ҳеч қандай ўзгариш йўқ эди… Бўлмасди ҳам. Уйга бориб ота-онамни Шаҳлоларникига совчиликка жўнатдим. Уни шу ҳолга тушишида мен айбдор эдим, айбимни ювишим учун, бир умр севгилимнинг хизматини қилиб юришга, уни қўлларимда кўтариб юришга ҳам тайёр эдим! Уйдагилар зор қақшаб совчиликка боришибди. Шаҳлонинг ота-онасига ҳам қатъий ниятимни айтгандим. Кўз ёшларига ғарқ бўлиб икки томон унаштирув маросимини ўтказишибди. Тўйни тезлаштирдик. Севгилимнинг ҳамма орзуларини рўёбга чиқаришга ҳаркат қилдим. Уни қўлларимда кўтариб, оппоқ либос кийдириб, тўйхонага олиб чиқдим. Тўй тўйдан кўра азага кўпроқ ўхшарди… Бизникилар ҳам, уникилар ҳам кўз ёшларини тўхтатолмай қолишганди. Базмга ўхшаган маросим тугаб, бизни никоҳлаш учун домла келди. ўшанда ҳам севгилим бир тутам чўп бўлиб, қўлларимда ҳушсиз ётарди. Домла ҳар икки томондан рози-ризолик сўради. Келин тилидан гувоҳлик қилаётган янгаси синиқ овозда розилик берди. Домла хутба ўқиб, бизни никоҳлагач, «энди сизлар шаърий эр-хотин сизлар», деган эди, севгилим «ярқ» этиб кўзини очди. Эр-хотин, сўзини эшитган Шаҳло нурсиз кўзларини менга тикиб, ғўлдираганча нималардир демоққа чоғландию… жон берди… Шўрлик, тўй кўришга, оқ либос кийишга муштоқ бўлиб, омонатини топширолмаётган экан… Шундай қилиб, менга хиёнат қилди. Севгимизга, орзуларимизга вафо қилмай мени ташлаб ўзи қайтмас бўлиб ке-е-етди… Шундан бери уйланган бўйдоқман.- Шаҳло иккимиз ҳайдовчининг маҳзун ҳикоясидан ўпкамиз тўлиб, аранг ёшларимизни тийиб турардик. Бир муддат дардчил сукунат аро жим қолган ҳайдовчи машинани ўт олдирди. Музаффар акам тайёрлаб қўйган жойга бир оғиз ҳам гапирмай, эшитганларимиз таъсирида етиб бордик. - Ҳа келардиларингиз-да, бу ёқда сизларни кутиб қоринлар ҳам ҳуштак чалиб қўяпти.- Ҳар галгидек Музаффар акам бизни хушнудлик билан кутиб олдилар. Тоғ бағрида палос тўшалиб, кўрпа-кўрпачалар ёзилган, дастурхон устидаги ноз-неъматлар иштаҳани қитиқларди. Бизни олиб келган ҳайдовчи йигит пазанда чиқди, бир соатча гурунглашиб, лола сайли қилиб келсак, дастурхондаги кабобнинг буғи кўтарилиб, ошқозонларни «дийдор»га чақираётган экан. Кабобхўрликдан кейин яна тоғларга маҳлиё бўлиб, сайрга чиқдик. Шаҳло толиққанини баҳона қилиб, Музаффар акам иккимизга шерик бўлмади. Кечга томон қайтсак, Суҳроб ака (Музаффар акам ҳайдовчи йигитни шундай деб чақирдилар) билан бизнинг чаққон Шаҳло ўнг қўлларини ўйнатиб қозон кабоб қилишибди. Уч кунлик тоғ бағридаги сайёҳатимиз ниҳояланиб, ортимизга қайтдик. Бизни Суҳроб ака уйга опкелди. Қайтаётиб у Шаҳлога ташриф қоғозини узатди: - Шаҳлохон, менга қўнғироқ қиласизми? Жуда хурсанд бўлардим, агар… Тоққа чиққингиз келса, истаган пайтингиз қўнғироқ қилинг. Бошим осмонга етади…- Ийманибгина ташриф қоғозини йигитнинг қўлидан олган дугонам, оппоқ «Нексия» оққушга ўхшаб учиб кетганидан кейин ҳам анчагача ортидан термулиб қолди. Эртаси куни Музаффар акам қўнғироқ қилиб, Шаҳлога телефонни беришимни сўрадилар. Салом-аликдан кейин нариги томондан қандайдир ҳазил гап бўлди, чоғи, Шаҳло шарақлаб кулиб юборди. Нима гап экан деб, мен ҳам қулоғимни телефонга яқинлаштирдим. Музаффар акам, «Сизга қойил аммо, ҳали биздан аввал тўй қиласизлар-а? Аммо ғамга чўкиб қолган йигитни ҳаётга қайтарибсиз, яшанг. Сизларга бахт тилайман» дедилар. Мен шу пайтда Шаҳлонинг сочига чанг солдим, шундай ажойиб янгиликни менга айтмабди-да, энди таъзирини бераман уни!… 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
5 438
8
- Сизни синглим дейми?.. - Сизга нима маъқул келса… - Унда синглим деб гапираверман. Биласизми, ёзганларингизни кўп ўқийман. Баъзан юракни эзиб, кўзларни ёшлатасиз, баъзида ҳаётни жудда чиройли, оддий тасвирлайсиз. Шундай ҳикояларингизни ўқиганимда, қанийда ҳаёт ҳам худди шунда ёзилгандай оддий ва гўзал бўлса, эди деб қоламан. Мен шу пайтгача ҳеч кимга дардимни айтмаганман. Айтолмасдим ҳам. Ўз ёғимга ўзим қоврилиб, қийналиб яшашни маъқул кўрардим. Тўғриси, эрталаб дугонангизга «Шаҳло, Шоҳ» деб мурожаат қилганингизда, олис хотираларим уйғониб, юрагим алланечук ғамдан, аччиқ ва ширин соғинчдан энтикиб кетди… - Севганмисиз?.. Хиёнат азобими?..- Истамайгина шу саволни бердим. - Севганман. Хиёнатга учраганман… У менга, севгимизга, орзуларимизга хиёнат қилиб, мени ташлаб кетмади. Садоқатимга, муҳаббатимга, соғинчзада юрагимга раҳм қилмади… - Оббо, шунга аза тутиб юраверасизми, энди?! Аламига сиз ҳам шартта бир сулув жононга уйланинг-да мазза қилиб яшайверинг.- Ҳар галгидек романтик тасвирлардан Шаҳлонинг энсаси қотди. Йигит эса ўзига ўзи гапиргандай, сўзида давом этди: - Ўшанда ҳам баҳорнинг сўлим кунлари эди. Ўқишдан икки кунга рухсат сўраб, уни қишлоғимга — тоғ бағрида яйраб дам олишга опкелдим. Қишлоғимизни, тоғларни, қизғалдоғу бинафшаларни кўриб унинг завқи келиб, чунонам яйради-ки, назаримда бир ҳуснига минг ҳусн қўшилди-ёв. Ўқишга қайтадиган кунимиз, шаҳарга кетишга уни зўрға кўндирдим. Қишлоғимиздан Тошкентга борадиган йўловчи машинада йўлга чиқадиган бўлдик… Шўрликнинг икки кўзи орқасида қолди…- Йигит бир муддат жим қолиб, киприкларини артиб қўйди. - Тоғ ҳавосига ишониб бўлмайди. Бир қарасангиз офтоб бошингиздан аямай нур сочиб, қиздириб ташлайди. Бир қарасангиз борлиқни қуюқ туман қоплаб, жала қуяди. Бирор соатча йўл юрганимиздан кейин, қуёш булутлар остига яшириниб, шамол турди. Ҳайдовчи аранг машинани ҳайдар, ҳаётимизни Худога таваккал қилиб йўлда давом этдик. Кўз очиб юмгулик вақт ичида шунақанги жала қуйди-ки, бир неча дақиқалар мобайнида сой тўлиб- пишиқириб, даралардан сув оқа бошлади.- Йигитнинг ҳикоясидан кўз ўнгимда тасвирлар жонланиб, бирданига қўрқувга тушдим. У ёш томчилаётган кўзларини бир нуқтага тикка куйи гапида давом этарди:- Мен даҳшатли туш кўраётгандек эдим… Бир пайт қарасам, машинамиз пастда думалаб ётибди. Оёқларим ўриндиққа қисилиб қолган. Ўзимнинг аҳволим кўзимга кўринмай, жон талвасасида ёнимга ўгирилишга уриниб, унга қарадим. Пешонасидан қон оқаётган, кўзлари юмуқ ҳушсиз ётарди… Ҳайдовчи эса умуман нафас олмас, у ўша заҳотиёқ жон берган эди… Кейин нима бўлганини эслолмайман. Кўзимни очганимда, туман касалхонасининг реанимация бўлимида эканман. Тепамда қариндошлар, яқинларим. Биринчи сўраганим, «Шаҳло тузукми, у қаерда?! » деган савол бўлди… - Исми Шаҳломиди?- боядан бери суҳбатдошимизни индамай эшитиб турган дугонам, секингина сўради. - Ҳм… - Йигит Шаҳлога яна ўша ғамгин кулимсираш билан қаради.- Онам у ҳам шу ердалигини, қўшни палатада ётқизишганини, аммо ҳануз ҳушига келмаганини айтдилар. Жон ҳолатда ўрнимдан туришга тиришдим. Қайда?! Оёғим синган, қўлларим гипсда, бошим дока билан ўраб ташланган. Аъзойи баданим зирқирраб қақшарди. Шифокорлар тинчлантирувчи укол қилишди. Яна бир суткадан кейин кўзимни очибман. Менга муолажаалар тез таъсир қила бошлади чоғи, аҳволим ўнглана бошлади. Бу орада Шаҳлонинг ота-онаси уйимизга келиб тўполон кўтаришибди. Ўша пайтлари онам менга индамабдилар, дўхтирлар Шаҳлонинг ҳаёти хавф остидалигини, реанимациядан чиқмаслиги мумкинлигини, касалхонадан чиққан тақдирда ҳам бир умр фалаж бўлиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмаслигини айтишган экан. Ёзда мен ўқишга бориб баҳорги сессиядан қарз бўлиб қолган имтиҳонларимни топшириб келдим. Шаҳлони ота-онаси пойтахтдаги касалхоналардан бирига ётқизишди. Уларнинг мени кўргани кўзи йўқ эди. Ичкарига киритишмаса, касалхона ҳовлисида, севгилим ётган хона деразаси тагида тонг оттирардим.​​​Ҳамшира, шифокорлар ҳам мени таниб қолишганди. Аста-секин Шаҳло ўзига кела бошлади. Аммо дўхтирларнинг ўша мудҳиш башорати тўғри чиқаётганди. Жонимдан ортиқ кўрган инсонимнинг қўл-оёғи буткул ишламас эди.
Показати повністю ...
4 828
6
📝ЧИМИЛДИККА ЕТМАГАН СЕВГИЛИМ... (Хикоя) Шаҳло тоққа чиқишимизни икки ой аввал режалаштира бошлади. Ётса ҳам, турса ҳам, овқатланганда ҳам, уй тозалаганда ҳам шу гапни такрорлайверади. «Тоққа борадиган кунимиз бунақа кийинаман, сен қанақа кийинасан? Пишириқлардан кўпроқ пишириб оламиз. Тоғда тоза ҳаво, иштаҳа очилади. Бир мазза қиламиз-да. Сойда чўмиламизми?» Хуллас, кўзини тоғ деб очади-ю, тоғ деб юмади. Ваниҳоят менинг сергапгина дугонам орзусига етадиган бўлди. Музаффар акам қўнғироқ қилиб, янги ҳафтанинг дам олиш кунлари машина юборишларини, тоққа чиқиб дам олиб келишимизни айтиб қолдилар. Оқар сувдай ўтиб кетадиган ҳафта бирам чўзилди-ки, оқибатда жума куни туни билан иккимиз ҳам ухлаёлмадик. Шанба тонг-саҳарда Музаффар акам юборган машинада йўлга тушдик. Шаҳардан икки ярим соатлик йўл экан. Ҳайдовчи йигит камгап, нигоҳлари ғамгин йигит, тоғ бағирлари билан юриб бораётганимизда, биз — икки қизнинг қийқириб кулишимизга, атрофдаги ям-яшил гўзаллик, виқорли, осмонга елка тутиб турган тоғлар салобатига маҳлиё бўлиб тикилишимизга ҳавас билан қараб турар, баъзида чуқур уҳ тортиб, ғамгин жилмайиб қўярди. - Шу ерларда дам олса бўлмайдими, жуда баҳаво жойлар экан?- Шаҳло орқа ойнадан бошини чиқариб, «ҳе-е-ей, тоғлаа-а-аа-р» деб овоз берди. Бир муддатдан кейин чор-атрофдан акс-садо эшитилиб, завқимизга завқ қўшилди. - Музаффар акам дала ҳовлида жой тайёрлаганлар. У жойлар бу ердан ҳам хушманзара.- Ҳайдовчи йигит рулдан кўз узмай жавоб берди.- Айтишларича, бўлажак келинойимиз ижодкор эканлар, меҳмонлар ишидан рухсат сўраб келишади, уч-тўрт кун дам олиб, ҳордиқ чиқаради, дедилар. - О-о-о!!!- гап бўлиши мумкин эмас! Бу ерларда бир умр қолиб кетишга ҳам тайёрмиз!- Шаҳло шундай деб чапак чалиб ўз фикрини ўзи олқишлаб қўйди. Кейин ҳайдовчи йигитга пешойнадан тикилиб:- Бўйдоқ танишларингиз борми? Ўзингизни илинтириб олай, десам уйланган кўринасиз. Уйланмаган жўраларингиз бўлса, таништириб қўйинг, тоғ йигитлари мард бўлади, дейишади.- Унинг гапидан иккимиз ҳам мириқиб кулдик. Йигит эса боягидек ғамгин кулимсираганча суҳбатга муносабат билдирмади. - Болалардан нечта, ака?- Негадир саволим қулоғига кирган йигитнинг ранги ўзгарди. - Қийналиб-қийналиб нафас олиб: - Болаларим йўқ…- деди. Ноўрин савол бериб, қовун туширганим учун хижолатда қолдим. Салдан кейин Шаҳло ўртадаги ғашлик пардасини юлқишга уринди: - Худо хоҳласа, энди бўлади-да. Фарзанд билан давлатнинг кечи йўқ, дейишади-ку. - Гапингиз тўғри, аммо фарзанд кўришим учун аввал уларнинг онасини топиб олишим керак- да.- Ҳайдовчи шундай деб яна маҳзунгина жилмайди. - Оббо, юрагимни чиқарвордингиз-е! Савол берганимга пушаймонлар бўлиб, тилимни чайнаб ўтирибман, боядан бери,- дедим йигитга ясама жаҳл билан. - Тавба, сиз ҳам тоғликмиси, дейман? Жуда ҳазилкаш экансиз-ку.- Шаҳло шундай деб, «Кока-кола» ичимлигини идишидан ичди. Сўнг, пешонасидаги реза терларни артиб, яна ҳайдовчига гап қотди:- Ҳой бўйдоқ ҳайдовчи, намунча дала ҳовлингиз узоқлашиб кетди-а? Ё иккита чиройли қизни машинангизга соволиб, айлантириб юраверасизми? Биласиз-а, ман «пустой» бўлганим билан, дугонам «занять». - Хотиним, болаларим йўқ, аммо бўйдоқ эмасман… Дала ҳовлига етай деб қолдик. Бу ерларда машина бошқариш хавфли. Шунинг учун секинроқ юряпман. Ахир сизларнинг ҳаётингизга масъулликни Музаффар акам ишониб менга топширганлар.- Йигит шундай деб пешойнадан бир-бир бизга тикилди. - Ҳаётимизга масъулият билан қараганингиз-ку, яхши, лекин қанақасига хотинию болалари йўқ бўйдоқ эмас бўлишингиз мумкин?- Энди Шаҳлонинг ростакамига энсаси қота бошлади. - Ҳайдовчи эса кутилмаганда йўл бўйидаги арча соясида машинани тўхтатди. Бир муддат рулга бошини қўйиб ўйланиб қолди. Биз овоз чиқармай уни кузата бошладик. Тўғрироғи мени аллақандай қўрқув, хавотирга ўхшаган ҳаяжон босди. Титраб-қақшаб қўл телефонимни олиб, Музаффар акамга қўнғироқ қилмоқчи бўлдим. Аппаратда антенна белгисини билдирадиган тайёқчалар кўринмасди. Дамим ичимга тушиб кетди.- Нега тўхтатдингиз? Тинчликми?- Шаҳло ҳайдовчини енгилгина туртди. У жавоб ўрнига чуқур хўрсиниб, менга қаради:
Показати повністю ...
4 211
5
#Диққат_савол Аллоҳ таоло биринчи бўлиб яратган нарса нима? Кўрамиз жавобини ким топа оларкан 👇
1 781
1
​​📝Эртага ўғлининг туғилган куни – етти ёшга тўлади. Ота севимли ўғли учун нима қилиш кераклигини узоқ ўйлади. Ниҳоят, хат ёзишга қарор қилди, чиройли сўзлар ахтара бошлади. Кейин бу иши ўзига эриш туюлди: "Жимжимага ҳожат борми? Кўнглимдагиларни ёзсам, кифоя- ку!" Шундай хаёллар билан қўлига қалам оларкан, жилмайиб қўйди: "Хат ёзмай қўйганимга ҳам анча бўлибди", дея ёза бошлади: «Севимли ўғлим! Сени жудаям яхши кўраман, ҳаммадан кўпроқ соғинаман! Кичкинагина кулочингни катта очиб: "Дадажон, сизни шууунча яхши кўраман",деганингдек, қўлларини дунёни сиғдирар даражада очишни ва "Мен ҳам сени шууунча яхши кўраман", дейишни истайман. Икковимизнинг куч синашишларимиз эсингдами? Ишон, ҳар гал ростдан ҳам кучли бўлганинг учун енгдинг, сенга атайлаб ён берганим йўқ... Менинг туғилган кунимни эслайсанми? Бобонг сенга олиб келган шоколадни емасдан, "Дадам келсалар, бераман", деб мени кутиб-кутиб ухлаб қолганинг... Ўшанда юзчаларингга термилиб, кўнглим қувончга тўлганди. Бугун эрталабдан бери: "Яна кеч келасизми, дада?" деб сўраганинг, кейин: "Майли, ухлаб қолмай, кутиб ўтираман, хўпми?" деб кулиб қўйганинг сира хаёлимдан нари кетмаяпти. Ухла, ўғлим. Хотиржам ухла. Чунки ёнингга қачон боришимни билмайман. Сени яхши кўраман. Даданг». Туни билан кўзёши тўкиб, ёзган мактубини эрталаб севимли ўғлининг жажжи қабри чеккасига кўмиб келди... 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇
Показати повністю ...
image
4 570
8
Кўпчилик топа олмайдиган мантиқий савол! Нималар ҳақида гап кетяпти? 1. Дунёда ягона; 2. Икки дугона; 3. Беш тикувчи; 4. Ўттиз ўқувчи.
3 991
5
​​- Аввал огрирди, энди огримайди, хавотир олма, кизим. Мен ундай угилдан кечдим, - отанинг бу катъий овозидан Бахора хам, Махфират ая хам бир чучиб тушишди. Бахора ота-онасини бир хонали квартирасига жойлаштирди. ​​Уч опа-сингил ва уларни угил-кизлари чол-кампирни иссик-совугидан хабар олиб туришди. Дилшода келин хам болаларини етаклаб кириб келди. Эрининг урнига кечирим суради. Опа-сингиллар, якин кариндошлар Бахтиёрни инсофга чакиришди. "Бориб ота-онангдан кечирим сура, уларни уйингга кайтар. Ота-онанг ганимат, ховлингни фариштаси улар. Кейин бир умр афсусланасан. Сен хам фарзанд устиряпсан, аклингни йигиб ол", дейишди. Бахтиёр хеч кимни гапини назарига илмади. "Мен уларни хайдаганим йук. Узлари кетишди. Керак булса келишсин", деди совукконлик билан. Орадан олти ой вакт утди. Бахтиёр бир марта булса-да ота-онасидан хабар олмади. Опалари хам ундан юз угиришди. Хотини болаларини олиб, отасининг уйига кайтиб кетди. Бойлик кузини кур килган Бахтиёр бундан хам кайгурмади. Хар куни маишатбозлик, журабозлик, янги-янги жононлар... у осмонларда учиб юрарди гуё... хамма узи билан узи... хаёт уз маромида давом этарди... Ёз кунларининг бирида тог багридан одатдаги маишатбозликдан кайтаётган Бахтиёр автохалокатга учради. Машина ичидаги уртоги ва икки аёл вокеа жойида халок булишган. Бахтли тасодиф туфайлигина шундай дахшатли автохалокатдан Бахтиёр тирик колганди. Уни огир ахволда касалхонага олиб боришди. Бу шум хабар бир зумда хамма ёкка таркалди. Махфират ая кизлари билан касалхонага чопди. Эридан мехр курмаган, бахт излаб келган уйидан кувилган Дилшод хамма гина-кудуратни унутиб эрини ёнига югурди. Улар биргалашиб кузларида ёш билан операция хонаси олдида тупланишган, улим билан олишаётган Бахтиёрга Аллохдан умр, шифои комил сурашарди. Шундай огир кунда кариндошлар уларни ёлгиз колдиришмади. Лекин кунгли огринган ота келмади. Хотини, кизлари йиглаб-сикташди. "Углингизни гунохидан кечинг. Унга сизнинг дуойингиз керак. Бунча тошбагир булманг", дейишди. Ота индамади. Улар кетгач эса жойнамоз устига бехол утирди. - Эй, Яратган Эгам, - отанинг овози калтирарди. - Мени кечир, каргишимни кайтариб олдим. Углимни умрини узун кил, инсофини бер. Агар жон керак булса, менинг жонимни ол. Лекин углимга шифо бер. Сочимни тукидан оёгимни тирногигача музлаб кетяпман. Унинг жонини омон сакла. Норасида фарзандлари отасиз колишмасин. Гулдай хотини тул булиб колмасин. Онаизори фарзанд догида адо булмасин. Тугри, мен уни каргадим, ок килдим. Онасини хурлатганига чидолмадим. Лекин хозир бутун аъзои баданим какшаб огрияпти. Ахир у менинг бору жахоним эди. Уни узим шундай аклсиз килиб тарбияладим ва жазосини тортдим. Углимга мол-дунё, олам шодликларини берибману энг зарур нарса тарбия, одобни бермабман. Ортик даражада берган мехрим узимга нафрат, зиён булиб кайтди. Мен хатоимни англадим кеч булсаям. Углимга шифо бер... Аллохнинг шафоати, ота-она дуоси, шифокорларнинг саъй-харакати билан Бахтиёрни хаёти саклаб колинди. Лекин у бир умрга тушакка михланиб колди. Мана бир йилдан бери хотини, онаси атрофида парвона. Ёш боладек уни парваришлашяпти. Опалари доимо хабардор. Лекин ота келмади. Углини ахволидан хабар топган ота куйиб ёнса-да хабар олгани бормади. Шу хасрат билан бу дунёдан куз юмди. "Мен углимни кечирдим. У хам мен тошбагир отасини кечирсин", дебди куз юмар чоги хотинига... Канча йиллар утди. Тушакка михланиб, шифтга тикилиб ётган Бахтиёр хамон хотини, болалари ардогида. Кексайиб колган онаси унинг дуогуйи, сирдоши, мехрибони. - Онажон, мен у дунёга Аллох даргохига, отам олдига кайси юз билан бораман? - дейди у аламли кузёшларини окизиб... простоЯ 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
4 778
7
Махфират ая хам йиглаганча эрининг ёнига келиб утирди. Дилшода кайнотасига ялинди. - Жон, дадажон, каргишингизни кайтариб олинг. У кишини кечиринг... нима булсаям углингиз-ку! - Э, бас килларинг, дийдиёларингни, - каргиш урса бу дунёда одам колмасди. Хар куни одамлар бир-бирини каргайди. Катта килганингизни миннат килманг, дада. Мен хам фарзанд катта киляпман. Сиз мени едирган булсангиз, мен сизни едиряпман хозир. Мени пулимга курилган мана шундай кошонада яшаяпсиз маза килиб. Ургилдим каргишингиздан, - Бахтиёр кечирим сураш урнига яна дилларни хуфтон килиб хонасига кириб кетди. Дилшода эрининг оркасидан эргашди кузларида ёш билан. Чолу кампир остонада мунгайибгина колаверишди. Эрталаб эса Ниёз ота хотинини куярда куймай кучага етаклаб чикди. Улар тунгич кизлари Бахоранинг уйига мехмон булиб келишди. Бахора ота-онасини катта кувонч билан кутиб олди. Елиб-югуриб дастурхон ёзди. - Куёв кунгирок килиб турибдиларми Россиядан? Ишлари дурустми, кизим? Угил-кизларинг катта буляптими? - ота кизидан хол-ахвол суради. - Рахмат дадажон, бизда хаммаси яхши. Узингизлар тинчмисизлар? Укам, келин, жиянлар яхшими? - Бахоранинг кунгли бир нохуш нарсани сезиб турарди. - Бизда тинчликмас, кизим, - хурсинди ота. - Биз онанг билан уйдан бутунлай чикиб келдик. Кизларимга хабар бермасам, ноинсофлик булар деб сенинг уйингга келдим. - Бу нима деганингиз, дадажон? Уйдан нега бутунлай кетасиз? Мени куркитманглар, нима булди узи? - Бахорани хавотири баттар ошди. - Укангни хурмача киликларидан хабаринг бор, кизим, - сузида давом этди ота. - Пичок суякка келиб такалди. Биттагина углим деб, эркалатиб, бошимга чикариб олибман. Мана жабрини тортаяпман. Кейинги вактда хаддидан ошиб кетди. На отани билади, на онани. Кадримизни, хурматимизни ер билан яксон килди, кизим. Хар куни ишидан ичиб келиб, ярим кечаси уйда туполон бошлайди. Хотинини уради, болаларига кун йук. Бизни умуман писанд килмай куйди. Кеча эса онангни итариб юборди. Мен уни каттик каргадим. Ок килдим. Энди бундай фарзанд билан бир ховлида яшолмайман. Махфират хола хунграб йиглаб юборди. - Вой, улмасам, укам шунчалик тубанликка бордими? - Бахора онасини кучоклаб олди. - Шундай мунис онажонимни какшатдими? Лекин уйдан бекор чикиб келибсизлар. У сизларнинг уйингиз. Узи чикиб кетсин. - Йук, кизим, бу мени карорим. Биз онанг билан мехр-мурувват уйига борамиз, уша ердан куним топамиз. Уч опа-сингил вактларингиз булганда хабар олиб турарсизлар. Набираларни етаклаб борарсизлар. Сизлардан мингдан-минг розиман, кизларим. Углим инсонийлик киёфасини йукотди. У хозир бойлиги, мансабидан сармаст. Кузига айшу ишратдан бошка хеч нарса куринмаяпти. Унга инсоф тилайман. Унинг бу даражада ноинсоф булишида менинг айбим бор. Бу хакда куп уйладим. Савдо сохасидаги харом лукмаларим, алдов йули билан топган пулларим, бойлигим тешиб чикяпти, кизим. Бу аччик хакикат. Утинаман, угил-кизларингга халол нон топиб едир. Харом барибир харомга чикаркан. Ниёз ота шундай деб дастурхонга фотиха тортди. Хотинига "кетдик" деб ишора килди. Кузидаги ёшларини яшириб, эшикка йуналди. Кизи йулини тусди. - Дадажон, мен сизларни хеч каёкка юбормайман, - у йигларди. - Биз кизларингиз ор-номуслимиз. Ота-онасини кариялар уйига топшириб куядиган имонсизлар эмасмиз. Менинг уйимда яшайсизлар. Зериксаларингиз сингилларим уйига мехмонга бориб турасизлар. Биз кизлар хизматингиздамиз. - Йиглама кизим, - ота кизини багрига босди. - Рахмат сенга. Лекин сенинг уйингда хам, сингилларинг уйида хам кололмаймиз. Кудалар, куёвларим олдида тилим кисик булишини истамайман. Хайр, кизим. - Унда шахар марказидаги бизнинг бир хонали уйимизда яшаб туринглар, дадажон, - ялинди Бахора. - Унгача укамни акли кирар. Аллох инсоф бериб, олдингизга кечирим сураб, бош эгиб келар, дадажон. Кейин минг ёмон булсаям укамни ок килганингиз, каргаганингиз яхши булмабди. Ахир пушти камарингиздан булган углингиз-ку, дадажон. Оёгига тикан кирса, жонингиз огрийди.
Показати повністю ...
3 847
4
📝ОҚ ПАДАР..... Махфират ая хар доимгидек мижжа кокмай, углини кутиб утирибди эшик пойлаб. Вақт эса тунги икки... Ана, машина овози эшитилди! Узуууууун сигнал берди угли тушмагур! Демак, яна маст! Эртага яна кушнилардан дакки эшитадиган булди. Дарвозани очай деб энди урнидан кузгалганида келини уйидан чопкиллаб чикди. Дарвозани очди. Машинасини ичкарига киритган угли Бахтиёр гандираклаб тушиб, хотинига ташланди. - Нега тез очмадинг дарвозани? Уласанми кутиб утирсанг? Неча марта айтганман машинамни овози эшитилиши билан.дарвоза очилиши керак деб? Качон одам буласан? - Бахтиёр бакир-чакир килиб, хотини Дилшодани ура бошлади. Хонасининг деразасидан хаммасини кузатиб утирган Махфират ая шоша-пиша урнидан туриб, ухлаб ётган чолини уйгота бошлади. - Дадаси, туринг, дадаси. Углимиз яна ичиб келган. Келин бечорани аямай дуппослаяпти. Турсангиз-чи? - Махфират ая чоли тургунча узи ховлига чикди. Бора солиб углининг кулларига ёпишди. - Хай, болам, нега урасан келинни? Хар куни ухламай, йулингни пойлаб утиргани учунми? Ёш болали аёл булса, югуриб чикди-ку дарвозани очай деб. Шунга шунча туполонми? Куни-кушни нима дейди? - йиглаб гапирди онаизор. - Э, ойи. Мени оиламга кушилманг, хупми? Бу мени хотиним. Ураманми, сукаманми, бу мени ишим! Боринг чолингизни олдига! - Куп ичганидан кузлари кизариб кетган, аклини йукотган Бахтиёр кулларини ушлаб олган онасини каттик итариб юборди. Махфират ая узини унглолмай, ерга йикилди. Келини "ойижон" деб ёнига келди. Хонасидан чикиб келаётган отаси Ниёз ота бу манзарани куриб тош котди. - Уз туккан онангга кул кутардингми, номард!?! Ахир бу куллар сен ифлосни кутариб катта килган-ку! Бу куллар сени бешигингни тебратган-ку! Бу куллар сени бошингни силаган-ку! Кандай хаддинг сигди онангни силташга, итаришга! Онангни итарган кулларинг жаханнамда куйишидан куркмайсанми? Беш йилдан бери хаётимизни дузахга айлантирдинг. Канча жабру ситам курсатдинг бизга. Чидаб келяпмиз. Лекин бугун онангга кул кутардинг. Унга озор етказдинг. Менга канча озор етказсанг, кечиришим мумкин, лекин онангга берган озорингни у дунёю бу дунё кечирмайман! Кечирмайман! Сени ок килдим! Окпадарсан! Кузларинг окиб тушсин, онангни итарган кулларинг шалвираб тушсин, илойим! Курнамак, окпадар! - Ниёз ота кузида ёш билан гапирарди. - Йууук, йуук, дадаси! - Махфират ая калтираб турган эрининг оёкларига ёпишди. - Хоки пойингиз булай. Пойингизга бош эгай. Биттаю битта углимиз бор. Уни каргаб, балога гирифтор килманг. Утинаман сиздан, кайтариб олинг, каргишингизни. Ота каргиши ёмон дадаси! Углингизни ок килманг! Уни кечиринг, у хозир маст дадаси! Ичиб, аклини йукотган углингизни кечиринг, илтимос дадажониси! Унга бир кору хол булса, узимиз куямиз-ку, нега ок киласиз, нега каргайсиз? Шунча йил бирор марта каргамаган эдингиз-ку, нима булди сизга? Мен онаман, ичим куйиб кетаяпти, каргишингиздан куркаяпман дадаси. - Шунча йил кечирдим уни, - остонага утириб колган Ниёз ота ёш боладек йигларди. - Уч киздан кейин Аллох угил берди деб элга туй бердим. Икковимиз уни эркалай, суйиб, хеч нимага зориктирмай катта килдик. Огзидан чикканини мухайё килдик. Хеч кимдан, хеч нимадан кам килмай вояга етказдик. Университет талабаси булди. Энг гузал кизга уйлантирдик дабдабали туйлар килиб. Юкори лавозимларга эришиши учун бор-будимизни сарфладик. Энди набиралар куршовида кексалик гаштини сурамиз деганда бошимизга ит кунини солаётган бундай угил кимга керак, онаси? Шундай ниятлар билан уни катта килганмидик? Бизни оёкости килишга уни нима хакки бор? Сендай мехрибон, мушфик онани хакоратлашга, силташга ким хукук берди унга? Хотини-чи? Гулдай покиза аёл, хизматкор, ширинсуз, сабрли... уни нега хурлайди, нега уради онаси? У хам бировни жондан азиз фарзанди-ку! Шу ифлосга чидаб юргани-чи. Худо унга угил-киз берди. Нега шукур килиб яшамайди бу ноинсоф углимиз? Эл-юрт олдида бош кутаролмай колдик-ку! Бу холга кандай чидаймиз, онаси?
Показати повністю ...
3 649
7
🤰Кўпгина аёлларда туғруқдан кейин қорин қисми осилиб қолади. Агар бу ўз вақтида бартараф этилмаса, қоматнинг бузилишига олиб келади. Slim body бу муаммонинг олдини олишга ёрдам беради: 💃 тери осилиб қолишининг олдини олади; ✂️ ортиқча ёғларни эритади; 🌿 кийим остида билинмайди; 💃 қоматни чиройли ва тик кўрсатади. Эски нархи: ❌ 157 000 ❌ сўм; Акция нархи: 🎉 84 000 сўм https://100k.uz/oqim/524946 https://100k.uz/oqim/524946 https://100k.uz/oqim/524946 🚗 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ туман марказигача! 💸 Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.
Показати повністю ...

PKNie8IAVLSaf02ENqks5clGbByyyvszkH5tyi1q.mp4

2 410
4
​​Беш вакт номоз укиман, тахажжуд номозини, ва буш булсам овозим борича Есинни, саловатларни едлаб айтиб юрсам, оркамдан Муборак хам такрорлаб юриб, хаммасини едлаб олган. Бир куни грипп булиб, кизим билан леченияга боролмадим. Урнимга онам борди. Муборакга укол солмокчи булса, бола тили билан Бисмиллох деб калима келтирибди. Йигламайди, шунака саволлари бор, эхееее омон булсин, хамма ишимда ердамчи, уй ишини хаммасини, кичкина булиб, килади. ​​Холажонлари кунгирок килса, уй йигяпман чанг артяпман холажон деб жавоб беради. Тогасини эркаси, тогаси канча эркалик килиб, хархаша килса хам кутаради. Акалари хам синглисидан колмаслик учун, бирма-бир колишмай хамма суралар едлаб олишди. Киз бола мехрибон булади дегани рост экан. Дадажон, онажон анашим, деб эркалайди. Хаммамизга мехрибон бахтмизга омон булсин. Синглисини ер кукга ишонмайди, хеч кимга бермайди. Муборакни биз хам уришмаймиз. Рахмат сабр килиб укиганларингиз учун, хеч кимни фарзанди огримасин, хамма касал болаларга Оллохим шифо берсин. Амииииин....... МАЛИКАМ СИЗГА ХАМ РАХМАТ, БОРИЗГА ШУКУР. 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
3 676
6
Чунки инсонларни ишончини козонишимиз керак. Сизларни курган, касал болаларни ота-оналари, болам хали чакалок, оператцияни кутара олмайди демасдан, вахлирок олиб келарди. Шунда канчадан-канча, болларни хаетини саклаб колардик деди. Тез-тез кийиниб олдим. Бирин-кетин шифокорлар, профессорлар телевидение ходимлари киришди. Шифокор мени кизимни текшириб, гапиряпти. Биз кутмаган мужиза булди, умуман умид йук деб онасини маслахатлашиб реанимацияга киргиздик, шу махал онаси кизини кулогига йиглаб туриб гапирди. Шифокор менга юзланиб, айтингчи шунда нима дедиз кизингизга? Ассалом алейкум аввалом бор, Оллохга бехисоб шукур ва сизларга катта рахмат, мени кизимни шунчали, ва хамма болаларга партал билан шароит килиб, шунчалар мен билан бирга кулиб, йиглаб кизимни биз кутмаганда, Оллох кизимни кайтариб берди. Оллохга хамду санолар булсин, ва сизларга мингдан минг рахмат, матабалариз бунданда юксакларга чиксин. Мен кизимни кулогига сени яхши кураман, сени хаммамиз кутяпмиз, сени согиндим жоним, сен кучлисан, мен сен билан биргаман тезрок согай дедим. Сизга савол яна канака шароит булишини хохлардиз? Мен узимизда бахтсиз ходиса туфайли, оламдан утаетган инсонлар юрагини, ота-оналари юрак алмаштириш керак булган, бошка болаларни хаетини саклаб колиш учун, имкон беришларини сурардим. Шундай карор чикса экан. Бахтлимисиз? Албатта хеч кимни фарзанди билан синамасин, Бахтлиман. Кундан кунга кизим согайиб, августьда рухсат беришди, узи хаммаси билан хайрлашдим. Улар йиглаб колишди. Укам янги телефон олиб берди, жигарим кенжа укам етти кунда оламдан утканди. Пахловондек палвон йигит булганида, ажал экан опа кулимиздан хеч нарса келмади. Ун олти кунда жияним хаетга кайтди, табриклайман, кул телефон совга килди, хурсанчилигимдан нима беришни билмадим дейди жигарим. Кувончдан ота оналарим йиглашди. Вилоятдан яна телевидение ходимлари, синглим якинларим, кутиб олишди. Бахтлиман Оллохга шукур, икки ешгача куним касалхонада утди. Йилига бир марта пойтахтга бориб, кулидан юракгача борадиган улама билан узида текширишади. Хозирча йигирма бешга усди, агар киркгача томир усса, уланса ун ешида оператция килишмайди. Усмаса ун ешда такрор оператция килишади. Шу учун йилида узига олиб бораман. Хар йили икки марта леченияга етамиз, ун саккиз кун массаж олади, уколлар витаминлар. Кизим урганиб колди, колганини езсам тугамайди. Уйга келдик атаган молни суйиб, Курон багишладик. Бир Муборакни текширтиргани пойтахтга борганимда, депутатни кизини сурадим. Афсус...... Юрак топилди Хиндистондан, дадаси билан бирга кетишди. Лекин.... афсус.... борганида йулни кутара олмай юрак отказ килиб, оламдан утди. Куз олдимдан гузаллиги, сочини узунлиги, ва гапирган гаплари, мени юрагим алмаштириши керак опа, яшиманми еки йук, лекин сизни кизингиз яшасин уз юраги узидаку? Хар куни улишингни билиб яшаш огир, худди сезганидек. Жойинг жаннатда булсин, у дуненгни берсин, имонинг саломат булсин синглим роса йигладим.... Ха азизларим бирни куриб шукур, бирни куриб фикр килдим. Бази эркаклар болани касал тугдинг деб, кулига ажрим когозини, касалхонага келтирганин курдим. Хурсандчиликдан йиглаган оналарни курдим, боласидан айрилиб, дооооод деб йиглаган оналарни курдим. Боласини ташлаган онани курдим. Хаетда хар хил вазиятларни курдим. Бази оналар билан опа, сингил дугона булдим. Оила мукаддас ака-ука, опа-сингилларим хаетингизда тусикларни биргалашиб мададкор булиб, енгиб утишларингизга тилакдошман. Хозир Муборак кизим анча яхши эрта йигирма саккизинчи мартда, беш ешга тулади. Котта килгунимча, касалхонада умрим утди, ун кун уйда, ун беш кун касалхонада. Бир куни Муборак онажоним хаммани синглиси бор, нега мени синглим йук? Синглим булишини хохлиман. Оллохга шукур яна кизчали булдим. Хозир кичкина сингилчаси бор. Уни исми Мияссар. Мен эса Оллохимга вада берганим учун, эримни рухсати билан хижоб урадим.
Показати повністю ...
3 695
3
📝ОХИРИ. ГУЗАЛ САБРДАН СУНГ....., АЛБАТТА ЧИРОЙЛИ БАХТ БЕРИЛАДИ. БУ ОЛЛОХНИ ВАДАСИДИР.....! Оллохим курсатган кунингга шукур, хамшира чикиб, укамга шикилдок уйинчок олиб келингчи деди. Нега? десам. Билмайман деб елка кисди. Укам олиб кириб берди. Шифокор чикиб яхши ахволи, хаф ортда колди деди. Оллохим узингга шукур дейман. Чой хам овкат хам бир кун емаганим, ва жуда очиккимни хис килдим. Соат учларда иккинчи каватга, перевод деб кунгирок килишибди. Палатада утирсам хамшира кирди, сизни иккичи каватга перевод деяпти деди. Нима у переводи десам? Оператциядан олдин биринчи каватда, кейин эса иккинчи каватда етишади, демак сизни кизингизни, енизга беради дегани деб тушунтирди. Кувонганимдан шунчали шкафдаги, кийимларни пала-партиш тахламай солдим. Кутяпман..., кутяпман икки соат утди, хали чакиргани йук. Хамшира кириб, чойингизни бемалол ичиб олинг, кейин бола билан ичолмай коласиз, чакирса узим нарсаларингиз билан олиб чикиб куяман, деса хам каекда бориб келавердим, бориб келавердим. Соат беш булганида, хамшира кириб кетдик юринг, иккинчи каватда палатангиз тайер булди. Палатага кириб кизимни изладим. Хамшира мени холатимни куриб, хозир олиб киради. Беш минутдан кегин, реанимация хамшираси Муборакни ялонгоч оппок простиняда, кандай оператцияга ураб чикиб кетган булса, шундай олиб кирди. Югуриб бориб кулидан олдимда, узооок хидладим, юзидан упдим. Оллохимга шукур кизим, вой мунча домбок булганмисан? Оллохни берган нематидан айланай, сени согиндим жоним, йиглаяпман хеч узимни тутолмайман. Хамшира менга караб, хой олиб келинг, бурнида зонд бор. Хамшира кизимни олиб, караватга еткизди. Кизимни кийимларини беринг деса, сумкамдан кулимга кийимларини олиб, уни яна сумкамга солиб. Хамшира нима киляпсиз? дейди. Кийимларини, Бу нима? Мана кулизда турибди-ю, беринг, кулимдан олиб тез-тез кизимни кийинтирди. Шунчали кувончданми, кизимни кийимлари, кулимда эканлиги едимда йук. Хамшира менга караб, ана булди. Кани энди узиз етиб, эмизиб курингчи деди. Одатда чакалоклар оператциядан сунг, умуман эмишни унутиб куйишади, шу учун бурнидаги зондни олмадик. Агар эмолмаса, олдингидек сутини зонд билан куямиз, тугри ошкозонга боради деди. (Узр очик езганим учун). Эмиздим е Кудратингдан, кизим кийналмасдан корнини туйгазяпти. Хамшира бошимда тураверди кейин, шифокор, шифокор деб чакирди. Бола кийналмай корнини туйгазди, энди зондни олиб ташлайвераман деди. Мен булсам, йук зонд тураверсин болам хали кучсиз, олдингидек сутни беравераман дейман. Йук мамаша сиз тушунмаяпсиз, зондни олганимиз яхши, бола узи эмяпти, зондни узунлиги кирк см огритади деди. Шифокор кириб, бурнидан ушлаб туриб, зондни тортиб олди. Хакикатданам узунлиги ярим см келаркан. Шифокор менга караб, Кизингиз харакати яхши, узи эмяпти. Бошка боллар томокларида хириллаш пайдо булиб, эмолмаяпти. Нега куркасиз? Худо холаса кундан-кунга яхши булади, ТАБРИКЛАЙМАН. Мен йиглаб утирибман, булдида энди, ха деб йиглайверасизми? Жасур кизни ойиси хам йиглайдими? Тез-тез корнини туйдириб туринг, кутариб юринг, лекин йулакчага чикманг, инфекция юктириб оласиз. Энди узига келганда деб, тайинлаб чикиб кетди. Палатада кизим иккимиз колдик. Кутараман, гаплашаман, хидлиман кучоклиман, тушликга хам чикмабман, телефоним каерда билмайман хам. Палатамизга хеч ким, киришга рухсат йук. Хамма нарсаларни спиртьлаб туришади, эшик туткичини хам. Узим хам хонадан, чикмай куйдим. Касалхонада нима буляпти бехабарман. Тонг отди телевидениедан келишган экан. Хамшира югуриб кириб, хонани тез-тез тартибга келтиряпти. Тезрок кийининг сизни телевизорга чикаришмокчи. Энди тонг отдику, бизни хонага киргизмай куя колингчи, озгина ухлайчи, туни билан ухлолмай чикдим...... Йук... бу телевидениени айнан жасур киз учун чакирдик. Бу мужиза шифохонамиз учун, сенсация булди, бундай диагнозни биринчи марта килишимиз, яна узооок комадан кегин, узига келишини телевизорда курсатишимиз керак.
Показати повністю ...
3 961
4
💛ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЁНАТ КИЛАДИГАН АЁЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР. 👄 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУ́НГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇👇 ФАКАТ АËЛЛАР УЧУН👇

file

2 677
0
Ассалому алайкум ва рахматиллохи ва баракатух Азизлар! Пайшанба кунингиз хайрли, сермазмун ўтсин. Ҳар бир лаҳзадан бахтни ҳис қилиб яшашни ўрганайлик. Қалбимизда қолиб кетган ғам, алам, нафратдан бўшатиб, қалбимизга яхши нарсаларни олиб кирайлик. Доимо қалбингиз пок, фикрингиз соф бўлсин. Шундагина ҳаёт тарзи жуда гўзал эканлигини ҳис қилишимиз осон бўлади. Ҳаммага омад!😊 💐💐💐 Бир йигит вафот қилди. Дўстлари унинг номидан масжид қуришди…🕌 Бир йигит вафот қилди. Дўстлари унинг номидан қудуқ қазишди💦 Яна бир йигит вафот қилди. Дўстлари унинг номидан (кўчага) сув совуткич ўрнатишди. ❄ Уларнинг бири ҳар ой дўстининг номидан садақа қилар эди.💵 Яна бири кечаси уйғониб, вафот қилган дўстининг ҳаққига дуо қилар эди 🙌 Мана шу ҳақиқий дўстликнинг мевасидир!✨ Роббим, ўлимимдан кейин бизни эслайдиган дўстлар ато қил! 🌺 🌺 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇
Показати повністю ...
6 213
113
​​📝 Зийраклик Ҳар бир ишда эҳтиёткорлик ва зийракликни қўлдан бермаслик лозимдир. Бу хислатларни йўқотган киши хийлакор, доғули, товламачиликни ўзига касб этиб олган фирибгар, қаллобларга алданиб, кейин пушаймон бўладилар. Вақти ўтгандан кейин пушаймон бўлиш фойда бермайди. Қадим замонда Эрон шаҳарларининг бирида Алоуддин номли мўътабар бир киши яшарди. Кунлардан бир кун кечаси яхши кийинган хушбичим бир йигит хизматчисига бир сандиқни кўтартириб Алоуддиннинг уйига келди, унинг хизматчисини чақириб: — Ҳожанга айт, мени қабул қилсин, унга айтадиган яширин сўзим бор,— деди. Хизматчи йигитнинг илтимосини ҳожасига етказди. Алоуддин киришга рухсат берди. Йигит сандиқ кўтарган хизматчиси билан Алоуддиннинг ҳузурига кириб, таъзим билан салом берди. Алоуддин йигитни иззат-икром билан қабул қилиб, нима иш билан қадам ранжида қилганини сўради. Йигит таъзим қилиб: — Мен қароқчи, ўғриларданман. Шу касбимнинг ярамаслигини билиб тавба қилдим. Мана бу сандиқ ичида эллик минг олтин баҳосида бўлган нарсалар бор, буларни сизга назр этиб келтирдим. Буларни олиб, ўз ҳалол пулингиздан минг олтин берсангиз, уни дастмоя қилиб ишлатаман,— деди ва сандиқни очиб кўрсатди. Сандиқ ичи олтин идишлар, лаъл, ёқут, гавҳарлар билан лиқ тўла эди. Алоуддин буни кўриб ҳайратда қолди. Дарҳол у йигитга минг олтин санаб берди. йигит минг олтинни олгандан кейин Алоуддин билан хайрлашиб, хизматчиси билан бирга чиқиб кетди. Эртаси кун эрталаб Алоуддин гавҳаршуносларни чақириб, уларга сандиқдаги нарсаларни кўрсатди. Ҳамма олтин, гавҳар идишлар, лаъл, ёқутлар олтин ҳалли шиша эканлиги билинди. Алоуддин қаллобнинг ишидан жуда ранжиб хизматчиларига уни топиб келтиришни буюрди. Хизматчилар у йигитни суриштирдилар, изладилар, лекин ҳеч ердан дарак топмадилар. Ҳатто Алоуддиндек киши ҳам эҳтиётсизлик туфайли алданиб қолди. Байт: Эҳтиёт бўл ҳар ишингга бўлма қаллоб ўртоғи, Йўқ эса, тушгай бошингга бир куни қайғу тоғи. 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇
Показати повністю ...
image
5 021
8
💔ХИЁНАТ 😳😱ФОЛБИН ЭРИМГА, ХОТИНИНГ СЕНГА ХИЁНАТ ҚИЛАДИ ДЕБ АЙТИ ФОЛБИНГ ИШОНСА БЎЛАДИМИ?... 🤬 Мен Оилалиман, бир куни турмуш ўртоғим фолбинга борибдилар. Фолбин сенинг хотининг хиёнат қилади, сени уйинга бир Қора Кепкали Йигит келади сен йўқлигинда,сен кетишингни кутади,кетишинг билан уйига чақиради,Фолбин нимани кўрса фолда шуни айиб ташлайди,Бир оилани бизаяпману Гунох бўлади демайди, Эр ғазабда буни эшитиб, хотини олдига боради ва.... ХОЗИРГИ КУНДА ЖУДА КЎП УЧРАЁТГАН ВОҚЕА ТАРҚАТИНГ❗️ 😢ИНТЕРНЕТНИ ЛАХЗАГА СОЛГАН ХИКОЯ😱 ДАВОМИНИ ЎҚИНГ 👇
Показати повністю ...
3 088
0
​​Ўғлим дарҳол шифохонага қўнғироқ қилди. Зум ўтмай эшик оғзида турган икки бақувват тиббиёт ходимини кўриб, бўйсунишдан бошқа чора топмадим... Ҳаким Микойилнинг гапларини бўлмасдан эшитди.  — Ўғлингиз ва келинингиз тўғри айтишибди, - деди беморни яна бир бор кўздан кечираркан. – Сиз даволанишингиз керак. Камида бир йил бизнинг назоратимизда бўласиз. Уйга кетганингиздан кейин ҳам тез-тез йўқлаб турамиз. Насиб қилса оёққа туриб кетасиз.  — Энди уйга кетаверсам майлими? – сўради Микойил.  — Шу ерда қолганингиз маъқул эди. Нега бунча уйга шошилмасангиз? — Болаларимни хавотирга қўйдим. Кейин итим ҳам... Унга ким қараяпти, билмадим. Менинг тирик эканимни кўрсин.  Ҳаким яна бир бор беморни назардан ўтказиб, ишнч билан бош ирғади.  — Майли, фақат эртага соат 11 да шу ерда бўлишингиз шарт.  Бемор хурсанд бўлиб, текширув хонасидан чиқди. Беморнинг ўғли ва келини уни коридорда кутиб туришарди. Улар савол аломати қоришиқ нигоҳларини ҳакимга қадашди.  — Хавотир олманглар, отангизнинг руҳий аҳволи яхши. Эртага олиб келасизлар.  Микойил ўз уйига шошиларди. У итини кўришни истарди. Жонивор ўғлининг дарвоза олида узаниб ётган экан. Уни эргаштириб ўз уйига йўл олди. Каравотга чўзилиши билан тахтадек қотди.  Эрталаб уйғонганида ит бошининг устида турарди. Итнинг бўйнидан қучоқлаб йиғлади.  — Бўлди жонивор, энди бунақа бемаънилик қилмайман, — деди унинг пахмоқ жунларини сийпалаб.  Ит шу заҳоти ортига бурилди. Микойилнинг чақириғига ҳам қулоқ осмай кўчага отилди. Бироздан сўнг яна пайдо бўлди. Оғзида ўзининг эски, пишиқ арқонини тишлаб турарди.... Р.Жабборов таржимаси. Самад Некном 1963 йилда Эрон Ислом Республикасининг Ардабил вилоятида туғилган. 1994 йилда Бокудаги Озарбойжон тиббиёт университитети, 2011 йилда Швециядаги Линкоипнг тиббиёт университетини психиатрия йўланиши бўйича тамомлаган. Узоқ йиллардан бери тиббий фаолият билан бирга бадиий ижод билан ҳам шуғулланиб келади. Бир қатор китоблари чоп этилган. Айни пайтда Швецияда истиқомат қилади. 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
4 073
3
📝ҚАСД Микойилни руҳий касалликлар шифохонасига келини ва ўғли олиб келганди. Ичкари кирганларида, ҳакимга унинг ўзини ўлдирмоқчи эканин айтишди. Микойил эса “энди фикримдан қайтдим, уйга кетмоқчиман” деганди.  Ҳамшира ўз ишларини битириб, Микойилга қарата: Сиз бош ҳаким билан гаплашиб кўринг, — деди. — Ҳаким сизни текширмай туриб, уйга рухсат беролмаймиз.  Ҳаким ҳамширадан янги беморнинг истаги ҳақида эшитиб, бироз бош қашлаб турди: — Беш ўн дақиқа кутиб турсин, ўзим текшириб кўраман.  Бемор нега бунча уйига ошиқмаса? Балки чала қолган ишини битирмоқчидир? Йўқ, агар ўзини ўлдирмоқчи бўлса, шу ерда ҳам бир бало қилиши мумкин. Шу сабабли ҳаким қўлидаги ишини чала қолдириб, бемор ётган хонага ошиқди.  Ҳаким хаста ётган хонага кирганида, яна икки кишининг унинг тепасида ўтирганини кўрди. Улардан бири беморнинг ўғли, наригиси эса, келини экан.  — Мумкин бўлса бемор билан холи гаплашсам, — деди ҳаким ва қўлидаги журналга текилди:  — Микойил... – деди ўзига-ўзи гапиргандек. Беморнинг киприклари пирпиратди. Ҳакимнинг қарашлари, елкасига тушган оқ сочлари Микойилнинг диққатини тортди: тажрибали ҳакимга ўхшайди. Бунинг қўлидан қутулиш осон кечмайди. Демак, бу кечани руҳий касалликлар шифохонасида ўтказишги тайин. Охир хўрсиниб бошини қуйи солди.  — Хўш, Микойил оға, бу ерга нима учун келдингиз? – сўради ҳаким бошини журналдан кўтариб.  — Мен келмадим, ўғлим билан келиним олиб келишди, — ердан кўз узмади Микойил. — Нима бўлганди ўзи? Нимага ўзингизни ўлдирмоқчи бўлдингиз? — Аёлимнинг вафотидан кейин дунё кўзимга тор кўриниб кетяпти. Яшашга кучим етмаяпти, чарчадим, бу ҳаётда мен учун қизиқарли нарсани ўзи қолмади. Сўнгги пайтларда яна анча-мугнча ишлар бўлди. Тоқатим қолмади. Ниҳоят ўзимни осишга қарор қилдим.  — Ҳалиям шу фикрдамисиз ё қайтдингизми? Микойил бир дақиқа жим қолди.  — Икки марта қатъий қарорга келгандим. Ҳар икковида ҳам ип узилиб кетди. Учинчи мартасига итнинг ипини қўлимга олдим. Ит буни кўриши билан “соҳибим мени далага олиб чиқмоқчи шекилли” деб думини ликиллатганча ортимдан эргашди. Дала четидаги эски оғилхонага кириб, шифтга ипни боғламоқчи бўлдим. Ит мендан кўзини узмай турарди. “Ўзимни ўлдирсам, бу жонивор нима қиларкин?” деган хаёлга бордим. Лекин яшагим ҳам келмасди. Яна итимнинг бўйнидан қучдим. Ҳўнг-ҳўнг йиғладим. “Мени кечир, яшагим келмаяпти” деб шифтга қарадим. Атайин қилингандек, шифтдан темир илгак туртиб чиққанди. Бир пайт қарасам, оёғим остида турган ип ҳам, ит ҳам йўқ. Беш-олти дақиқадан кейин қайтиб келди. Лекин оғзида ип йўқ эди. Худди шу пайт келиним қўнғироқ қилиб қолди. “Ота, кечки овқатни биз билан бирга қилсангиз?” Ўғлимникига йўл олдим. Ит ҳам ортимдан эргашди. Бир пайтлар уни то бўйнидан боғлаб қўймаса, дайдиб аллақааёқларга кетиб қолар, бир-икки кунлаб йўқолиб кетарди. Ҳозир эса...илгаригидек ўйноқилиги қолмаган, бошини қуйи солганча қадам-бақадам мени таъқиб этарди.  Келиним тавозе билан қарши олди. Ўғлим ҳам уйда экан. Аввал менга, кейин орқамда турган итга қаради.  Биз ичкари кирдик. Ит остонада узанганча мендан кўз узмасди. Ҳар ҳар замонда ниманидир эслатмоқчидек бир ғингшиб қўярди. Жимгина овқатландик. Ўғлим қаршимда ўтирганча мени зимдан кузатарди: — Ота, сизга нима бўлди? – сўради кўзларини мендан узмай. Ўзимни тутолмай йиғлаб юбордим. Келиним сув олиб келди. Икколвшиб мени тинчлантирган бўлишди.  — Гапирсангиз-чи? – деди ўғлим.  Ҳаммасини – кейинги кунлардаги маҳзун кайфиятимни, икки марта ўзимни осганим ва ип узилиб кетганини, учинчисида ит ипни опқочиб кетганини айтиб бердим. Ит ҳам худди шуни кутиб тургандек ўрнидан туриб, ташқарига отилди. Иккови мени жим ўтириб эшитишди. Кейин ўрнидан туриб, менга яқинлашди. — Ота, сизни бир дўхтирга кўрсатмасам бўлмайди.  — Йўқ ўғлим, кетмайман, - дедим ёш боладек тирғалиб. – Бошқа бундай қилмайман.  — Ота, барибир боришингиз керак, дўхтирлар сизни бир кўриб қўйишади. Дарров қайтамиз. 
Показати повністю ...
3 731
2
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУ  БОМБА ЯНГИЛИК🔥 БЕЖИРИМ ЛИБОСИ БИЛАН БОШҚАЛАРДАН АЖРАЛИБ ТУРИШНИ ХОХЛОВЧИЛАР УЧУН ЗЎР КАНАЛ ТОПДИМ! 😍 КЕЛИНЧАКЛИКДА КИЙИШГА 🤗 КЎЧАГА КИЙИШГА 🥰 УЙГА КИЙИШГА 🤩 ИШГА КИЙИШГА 🫠 ОҚШОМГА КИЙИШГА ҲАММА ЭНГ ЗЎРЛАРИ ШУ КАНАЛДА ЭКАН! ҚАНИ КЕТТИКМИ? 👇👇👇👇👇👇👇 👉 https://t.me/+4nhdPquWs9hjMWVi 👉 https://t.me/+4nhdPquWs9hjMWVi ҲАМКОРИМИЗ БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИ! 👉 https://t.me/+J2nL3uh60dFiZjli 👉 https://t.me/+J2nL3uh60dFiZjli

file

1 999
1
​​— Товуқ шўрвадан ичиб кетинг, бобоси! Иссиғида яхши-да! — Бу овқатинг совуса яхши-да, келин! Дарров қайтаман, кетмай тур! ​​Шундан сўнг қассоб тўғри нариги қассобхонага жўнади: ярим оқшомда бир амаллаб гўшт топиб келди, лекин ҳамма унинг гўшт излаб юрганига ҳайратланди. Яна денг, ўзи қассоб бўлса. Бу ёғи энди, ўзбекчилик-да, шундай қилмаса, бу урф — қассобнинг кўнгикетарларга илинадиган доимий ушури тугайдими?.. 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
3 889
2
📝Гўшт қидирган қассоб Ҳўкизни Асқар қассоб чошгоҳга етиб саранжомлади: сомсахонага тарқатди, полвон «қиз узатди»га деб олди. Кейин ўзининг чори қўчқорини бўғизлади, униям сотди. Элда тўй-маърака кўп, гўшт қолармиди. Кеч тушгач, Асқар қассоб гўштхонани ёпиб, уйга кетишга чоғланди. Қумқайроқ, пичоқларни энди латтага ўраган ҳам эдики, аёл кишининг чақириғидан ўнгланиб, эшик томонга бир-икки одим ташлади. — Бобоси, бир кило гўшт тортинг! — деди Муқаддас келин чангакда осиғлиқ чарви ортидан мўралаб. — Куни билан қаёқда эдинг? — деди қассоб уни койигандек. — Суяги қолди. — Югур-югурдан қўл тегармиди? Иши қурғурнинг охири йўқ. Тугади деманг, ҳамма масаллиғини тайёрлаб қўйганман. — Шукрда ҳам гўшт бориди… — У ёққа бориб келгунча… Асқар қассоб кулди: — Учган-тушгани бор, келин! Яна қовурға гўшт! Бир кило чиқмаса, хафа бўлмайсан. Биласан-ку, бизнинг бўрдоқининг суягиям гўштдай гап. Шўрва қилсанг, бетидаги мойни кўравер. Муқаддас келиннинг юзи ёришди: — Барибир, суяги камроқ бўлгани яхши. — Овқат суяк билан ширин-да, таъм беради. Қассоб қолган қовурғани тарозига қўйди, икки палла қимирласа-да, тенглашмади. — Айтдим-ку сенга, чиқмайди. — Нега чиқмас экан! Сизга граммигача тенглашмаса, беҳисоб. Бераверинг! — деди бўйнини чўзиб келин. — Кеч қолиб кетмасин. Қассоб гўштни тезда қоғозга ўраб, Муқаддасга узатди. — Темир дафтарингизга ёзиб қўйинг! — деди келин кулиб. — Ҳа, бунча қовоғингизни уйдингиз, кўчиб кетяпмизми, берамиз. Асқар қассоб қўлини докага артди: «Оббо, сал кам бўлди-да! Меҳмонга бораман, дедими? Ярим оқшом кимнинг кўзи учиб турибди. Доим шу, кеч тушгач келади…» Муқаддас келин шошиб кетаркан, хаёлидан ўтказди; «Ҳам ошга, ҳам кўргалига камлик қилади-ёв! Юз грамм кўпроқ бўлганда, бола-чақанинг тилига таъм тегарди. Буни кимнинг оғзидан топаман, ҳайронман?!» У йўлда тўхтаб, Шукур қассобнинг гўштхонаси томонга қадам ташлади-ю, тағин фикридан қайтди. Дарвозадан ичкарига ҳатлаганида, тўнғичи Ойдин қозон бошида тимирскиланиб юрар, ўчоққа ўтин қалаб, аланглаб кўчага қараб қўярди. Онасига кўзи тушгач, қизгина саллониб чопиб келди-да, деди: — Сиз кетгач, у ёқдаям борми, йўқми деб, дугонамникига чиқувдим, топилди. Ўшани амаллаб пиширдим. Бобомникидан берган экан… — Ҳа, ўтган сафар бизга берувди, бунисида дугонангга… Қишлоқда нечта уй бор, ўҳ-ҳў, унга ўнта қўчқор ҳам етмайди. Ҳа, барибир, ўзимизники-да. Қўрққанидан эмас, сийлаганидан беради, — деди Муқаддас қизига гўштни узатаркан ва тўсатдан хаёлига келган фикрдан қувонди. — Қассобникидан гўшт узилмайди. Укангга айт, хўрозни ушласин! Қассобнинг хотини Ойсулув момо кун бўйи меҳмон кутди, кузатди. Энди каравотга кўрпа тўшаб, ётмоқчи эди, эрининг овози эшитилди: — Дарров чўзилиб олибсан! Момо эрини қаршилади. — Келин тушириб, бемалол ўтираманми девдим, қаёқда! — Тегирмон тош юргиздингми, кундаги меҳмонда! Кўрдингми, қўчқор семиз чиқди. Қолганини кўнгилетарларга тарқатдингми? Муқаддас келин гўшт излаб, тентираб юрувди, бергандирсан! Момонинг лаблари учди: — Туёғигача тарқатдим, бу сафар… Унинг гапи тилида қолди. — Яхши қипсан, қўни-қўшни қўй сўйибди, деб эшитса, томоғи тушади. — Гап сўраб, охиригача эшитмайсиз. Муқаддас овсин қуруқ қолди. Қассобнинг пешонаси тиришди: — Оббо, аввал гўштни бўлиб, кейин тарқатмайсанми? Аёл зотига соч мўл бериб, ақлдан қисганда. Момо тўнғиллади: — Меҳмон келувди, нима, тишининг кавагини сўриб ўтирадими? Асқар қассоб белбоғини ечиб, хотинига узатди. Момони ўй тутди. Бобо чарчаган эса-да, аллақандай ғайрат билан дарвоза томон юрди. — Чой қайнатсин, келинга айт. Шу пайт дарича ғийқиллаб, бир қора кўринди. — Момоси оёқ узатиб ётибдими, дейман! Муқаддас келин каравот томон келаверди: қўлида устма-уст қўйилган лаган. — Нима ташвиш, келин? — сўради қассоб. Муқаддас келин момо билан кўришди. — Тўйга ҳормага келганим йўқ эди, шунга? Қассобнинг негадир юзига иссиқ қон югурди. У секин изига қайтиб, пул тугулган белбоғни очиб, ип ўралган бир даста беш юз сўмликни олди-да, кўчага ошиқди.
Показати повністю ...
4 392
3
😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶 Батафсил видеода🎥👇👇
2 618
2
​​Эрталабгача етти-саккиз танишимни уйғотиб, болага қон учун чақирдим. Барака топинглар, ким эканликларини айтмайман, "Одноклассники" даги икки йигит ҳам, бир оғиз гапим билан етиб келишди ва қон беришди. Касалхонамизга қайтганимда, бу воқеадан ҳамма хабардор бўлган. Ўз дарди ўзига етарли беморлар ҳам бири қўйиб, бири боланинг аҳволи ҳақида сўрарди. Жуда чарчаган бўлсам ҳам уйга қайта олмадим. ИИБ га бориб гувоҳлик беришимиз шарт эди. Қоровулнинг ҳолига қараб бўлмаҳолига қараб бўлмайди. Оппоқ соқоли титраб, ҳалиям кўзлари нам. Мен ҳар йигирма дақиқада, қаҳрамонимиз ётқизилган касалхонага қўнғироқ қилиб ҳамкасбларимни саволга тутаман. Биз ҳолат бўйича тушунтириш хати ёзиб бергунимизга қадар, бечора норасиданинг онаси ҳам топилибди. Мен гўдак ноқонуний туғилган, гуноҳнинг меваси шунинг учун ташқарида қолдирилган ва итларга таланган деб ўйлаган эдим. Адашибман. Уни туққан ҳайвон(кечирасизлар!) Бировнинг хасми ҳалоли, никоҳидаги хотини экан. Нима учун кичкинтой бу ахволга тушганини сўрарсиз? Келинчак Россияга ишлагани кетган эри, телефонда сал қаттиқроқ гапириб қўйгани учун, аламини зурриёдидан олибди. — Нима деди? Гапиринг Мирзаева? Нима, жим ўтирасизми? Қия эшикдан кузатар эканман, она номига номуносиб бағритош махлуқ қорнида тўққиз ой кўтариб юрган ўғилчасининг ахволи хақида қизиқмаётгани учун бўғиб ўлдиришга тайёр эдим. —Гапиринг, эрингиз нима деганди? Талоқми? —Йўқ деди у, энсаси қотиб, — Ўғил туғсанг, {Брилиант кўзли комплект} олиб бераман деганди. Энди ўшани обера олмасмиш. "Россияда кризис, чида! " деб баҳона қилди. Кейин нима бўлганига ақлим етмай қолди. Аёлга савол бераётган терговчи бир мушт билан у малъунани йиқитиб, дуч келган жойига аямай тепа бошлади. Миршабларни вахший деб эшитганман.Аммо хозир вахшийлашиб, кўзи қонга тўлган терговчини харакатларини ёқлаб, унга қўшилишга хам тайёр эдим. У тунда касалхонамизга борган ва милт-милт йиғлаган кўнгли бўш мелисага сира ўхшамасди. Агар уч киши аранг тўхтатиб қолишмаганда жазога лойиқ иблисанинг ўлиб қолиши аниқ эди... Уйга қайтяпману ўзимга савол бераман. – Битта брилиант кўзли зирак Аллоҳ берган бебаҳо омонатдан қиммат турадими? Эрининг бир оғиз гапи учун қийналиб туққан арзандасидан кечиш мумкинми? Мен ҳам аёлман, онаман! Турмуш ўртоғим баъзан нималар демайди. У ваъда берган қанча нарсалар иккаламизнинг ҳам эсимиздан чиқиб кетади. Аммо бирор марта ўша арзимас матохларни деб қоракўзларимдан аламимни олмайманку! Дунёда минглаб тирноққа зор инсонлар бор. Битта бола учун, ҳамма брилиантларидан воз кечишга тайёр аёллар кўп. Эрига аччиқ қилиб фарзандини телефонда гаплашиб ўтирган жойига ( кўчадаги ўриндиққа) қолдириб, кириб ухлаб қолган келин ўзбекми, мусулмонми? Минг афсуски у ўзбек, минг афсускЭрига аччиқ қилиб фарзандини телефонда гаплашиб ўтирган жойига ( кўчадаги ўриндиққа) қолдириб, кириб ухлаб қолган келин ўзбекми, мусулмонми? Минг афсуски у ўзбек, минг афсуски у муслима! Ё алхазар! Нафс қулларига ўзинг инсоф бер! Бу нобакорларга бола эмас, бўйи баробар тилла ва брилиантлар бериб, уларни шу ҳолатда кўмиб ташласанг бўлмайдими? Кун бўйи кайфиятим бўлмади. Чопқиллаб юрган кичкинтойимга қарасам, ҳамма жойи йиртилиб ётган болакай кўринаверади. Унинг ҳаётга қайтгани мўжиза. Илоҳим, отаси тезроқ қайтиб, уни бағрига олсин! Она номига номуносиб бу алвастини эса ўша итларга талатишса ҳам розиман. Зеро, унда Момо Хаводан қолган муқаддас туйғу—оналик меҳри борлигига заррача ишонмайман. Балки нотўғри хулоса қилаётгандирман. Қайдам.... простоЯ 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
5 011
10
📝ЧАҚАЛОҚ...... Бизда оғир беморларнинг ўзи йўқ, шунинг учун навбатчилик осуда ўтарди. Хўдди кеча навбатчилигим сабаб туни билан касалхонада қолдим. Соат иккилардан ўтганида, ташқаридан шовқин келди. Итларнинг ирриллаши, акиллаши ва эркак кишининг даҳшатли чинқириғини эшитиб ҳамшира билан ташқарига отилдик. Овоз қоровул Эркин амакиникига ўхшарди. Хаёлимизда битта савол тинчликмикин? Нега бунақа ёввойи тарзда бақиради. Қоровулнинг кулбачасига қандай чопиб борганимизни ҳам билмайман. У ерда ҳеч ким йўқ эди. Шундагина овозлар боғ томондан келаётганига амин бўлиб, ўша томонга чопдик. Катта ўрик тагига етганимизда қоровулнинг ўзи пайдо бўлди. Қоронғу бўлгани учун қўл телефонларимизнинг чироғи ёқилган. Нурни Эркин амакига тўғирладим.Унинг ҳамма ёғи қон, яктаги ва шими йиртилиб кетган. Ўн чоғли жангари билан ёқалашганга ўхшар, дағ-дағ қалтирар, яқинроқда эса ҳамон итларнинг аккиллаши эшитилиб турарди. -- Тинчликми? деб савол беришим билан, икки хатлаб ёнимга келди. Шундагина унинг қўлларида нимадир борлигига аҳамият бердим. Қарасам....Ундан кўра қарамаганим, кўрмаганим яхши эди. Унинг қўлида ҳамма ёғи тишлаб, бир оёғи деярли ғажиб ташланган чақалоқ бор эди. Врачман. Бундан баттар ахволдаги болаларни кўрганман десам муболаға эмас. Аммо ҳозир кўзим тушиб турган манзара даҳшатнинг ўзгинаси, унча-мунча одам қараб тура олмасди. -- Қизим, қаранг балки тирикдир. Итларнинг оғзидан тортиб олдим... Жон болам, ёрдам беринг! Уни қўлимга олиб ичкарига югурдим Мурғаккинанинг устидаги кийимлар илма -тешик бўлиб кетган, болдири ва елкасидан тиззиллаб қон кетарди. Муолажа хонасига етиб келиб, чироқни ёқдик. Ташқарида, қоронғуда кўрганимиз холва экан. Тахминимга кўра, хали чилласи чиқмаган чақалоқнинг бирорта тишланмаган жойи йўқ, бел томонида эса бир бўлак лаҳта гўшт дафтар варроғидек очилиб, қовурға ва умуртқа поғонасининг бир қисми, асаб ва қон томирлари кўриниб турарди. Юракчаси , ўпка ва жигарлари жойлашган кўкрак қафаси ҳам илма-тешик, юзига хам тиш изи ботганди. Болада жон аломати сезилмасди. Шундай бўлсада тез тиббий ёрдамни беришга уриниб кўрдик. Ҳамшираларга нима қилиш кераклигини буюрар эканман, кўзимдан тирқираётган ёш тўхтамайди. – Қандай қилиб бола бу аҳволга тушди? Нега дайди итларнинг емишига айланди? Онаси ким? Қани? деган саволлар миямда миямда ғужғон, аммо жаррохлик столида ётган бу тилсиз , бегуноҳ норасида жавоб беришга қодир эмасди. Клиникамиз янги. Кўп ускуналар ўрнатилмаган. Аммо чақалоқ ҳам ўликку! дейману, барибир нимадир қила оладигандек, ҳамкасбим билан юрагини ишлатишга уриняпмиз. Тинмай Аллохга ёлвораман. Нима деётганимни билмайману, кўзим болажонда, қалбим эса муножот билан банд эди. Жаррохни чақирдик. Кап—катта қирққа кирган эркак изиллаб йиғлар экан, " бу холатда катталар ҳам тирик қолиши даргумон, бекор уриняпмиз опа" деб қўллари қалтирарди. - Қалтирамай, жарохатларини тикинг, у кўп қон йўқотяпти! Қалтирама!!! Ғайритаббий оҳангда янграган буйруқдан сўнг жаррох ўзига келиб, ғажилган оёқчадан чиқиб турган қон томирини қисқич билан қисиб, ишга киришди. Бир унга эмас, ҳаммага бақиряпману, бундан натижа чиқишига ишончим тобора сўниб борарди. Ҳамширанинг қўнғироғидан сўнг етиб келган ички ишлар ходимлари ҳам боланинг холатига қарай олишмади. Бир муддат, карахт туришгач, энди кечлигини такидлаб, ташқарига чиқишимизни ва ишларига халақит бермаслигимизни талаб қилишди.. Аммо, шу вақт мўжиза рўй берди.Ха мўжиза! Меҳрибон Аллоҳ ўзинга шукур! Чақалоқ мушукчанинг миёвлашига ўхшаган ожиз сас берди. Сунъий нафас берилаётганими, тўхтаган юракни ишлатишга уринганимиз ёки илтижоларимизми билмадим, у қанақа куч бўлди экан, болани нариги дунёдан қайтарди... Уни жарохатларини тикиб, керакли биринчи ёрдамни бердигу ортиқ ушлаб тура олишга ҳаққимиз йўқ эди. Сабаби клиникамиз хусусий, боя айтганимдек янги очилгани учун керакли ускуналар йўқ. Яхши жиҳозланган ва ихтисослашган каттароқ касалхонадагина гўдакнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. У нафас ола бошлагани билан, ахволи ўта оғир эди. Етиб келган Реанимомобилда гарчи шифокор бўлсада, ўзим у билан бирга жўнадим...
Показати повністю ...
4 472
11
Йигитлар уйлангиси келса ковушга сабзи солишади, қизлар эрга теккиси келса нима қилади Ўзбекларда «Йигит уйлангиси келса отасининг ковушига сабзи солиб қўяди» деган гап бор. Хўш, қизларчи..? Улар турмушга чиққиси келса нима қилишади..? Қизлар турмушга чиқса шундай қилишарканки, бундан унинг эрга тегиш нияти борлиги билинаркан, яъни қизлар..🤦‍♀
3 266
2
​​-- Кемачаларми? Улар....- дея катта кемалар ҳақида, денгизда сўзишлари ҳақида эртак қилиб сўзлай бошладим. Гапиряпману икки кўзим болакайда эди. Гапираётган гапларимни тинглаб, секин кўзларини юмиб ухлаб қолди. Орадан бир неча кун ўтди. Болакай кундан кун оғирлашиб борар...у энди ўрнидан турмас ва деярли гапирмай ҳам қўйди. Мен эса ҳар куни унинг олдида эдим. Унинг ёнидан ҳечам жилмасдим. Фақатгина соқол олиш учун ёки бирор нарса еб келиш учун...ёки кийимларини алиштириб келиш учунгина уйга бориб келардим. Кўзларим уйқусизликдан қизариб кетган....болакайни ёнидан узоқлашмасдим. Унга ҳали соғайиб кетишини, кейин иккаламиз саёҳатга чиқиб шаҳарларни айланиб сайр қилишимни ҳам айтардим. Ўша куни кечки пайт болакай ўзига келди. Менга меҳр билан, оғриқлари бўлса ҳам миннатдорлик нигоҳи билан тикилиб турганини сездим. Бироз кўзим илинган экан уйғониб кетдим. Нодиржон....болажоним...шунча кунлардан бери энди ўзингга келиб уйғондинг...Аллоҳга шукр... сени яхши кўраман. - дея ўрнимдан туриб уни қучдим....кўзимдан эса ёноқларимни куйдирадиган ёшлар шовуллаб оқарди. Болакай мени гапларимга жавоб қайтаргиси келиб, бор кучи билан қўлларимни сиқиб лабларини қимирлатди....лекин овози чиқмас фақат инграган оғриқли овоз чиқди. Худди ўша тунда Нодиржон бўлмади...вафот этди. Унинг дафн маросимлари қандай ўтди, мен ҳеч нарсани эслолмасдим....чунки уни ўлимидан кейин ҳали ўзимга келолмагандим. Шундай қайғули дамларда фақатгина шок ҳолати туфайлигина яшашлигини шунда билдим. Кейин ўтмас оғриқлар... ҳеч қаерга шошилмайдиган маъносиз кунлар....... Болакайни қабри устига тош ўрнатиб, унга исми шарифи билан бирга Сени ҳар доим эслаб юраман.....деб ёздириб қўйдим. Бироз ўзимга келгач, албатта орадан анча кунлар ўтгандан кейин эди ўшанда. Мен ишим юзасидан меҳрибонлик уйига бордим. Эхх эшигидан кираверишдан менга болакайни эслатарди ҳамма нарса. Хотираларим билан у ҳар доим мени кутиб ўтирадиган яъни эшикдан кираверишдаги стулчага эътиборим билан хаёл суриб турганимда. -- Ассалому алейкум мухбир ука....келинг! Яхшимисиз....қани мени хонамга ўтайлик сизда гапим бор.- дея хонаси томон мени бошлаб кетди директор опа. Менга ўзим болакайга берган совғам.... рангли расмлар билан безалган эртак китобни менга берди. Бу китоб айнан иккита меҳрга зор ўксик юракларни яқинлаштиришда асосий омил бўлган эди. Ўтирган жойимда уни эслаб китобни варақлай бошладим. Китобнинг охирги вароғини очишим билан бир вароқчада ёзилган мактубчага кўзим тушди. Болалар почеркида ёзилган бу мактубчада шундай сўзлар битилган эди. < МЕН БИЛАМАН СИЗ МЕНИ ДАДАМСИЗ!!!> Янги ҳикояларимда кўришгунча..... айтмоқчи ҳикоям ёққан бўлса сизлардан лайк ва коментларингизни кутиб қоламан... Крикдуши Шухрат 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
4 439
2
Айнан ўша кун янги йил байрами арафаси эди. -- Мухбир ука рахмат сизга....катта раҳмат Нодиржон учун раҳмат Аллоҳ рози бўлсин сиздан. - деди директор опа сўз топишга қийналиб. -- Опа.... мен бу ишларни болакайни яхши кўрганимдан қилаяпман.- деб гапимни тугатмасимдан эшик очилиб югурганча болакай келиб бўйнимга осилиб қучоқлаб олди. -- Мухбир амаки салом....мен сизни хона деразасидан кўргандим..... сизни жудаям кутгандим.- деди шивирлабгина паст овозда. -- Салом.... Нодиржон қарагин мен сенга кўп нарса олиб келдим. Пакетни очиб ҳоҳлаганингни олавер. -- Менга ҳеч нарсани кераги йўқ! Асосийси сизни келганингиз.... бугун ҳам айлангани сайрга чиқамизми?- бошини эгиб деди болакай -- Албатта борамиз....бор иссиқ кийимларингни кийиб олгин.-дедим унга. Кунлар энди мана шундай изма из ўтаверди... изидан хафталар, ойлар ўтди. Бахтли эдик иккаламиз ҳам....нима десам бўлади... буни тасвирлашга тилим ожиз. Рости оилам билан кўп яшамадим.... фарзандимиз бўлмаслигини билгач мени ёлғиз қолдириб ўзи турмушга чиқиб кетди. Тўғри уни ҳам бахтли бўлишига ҳаққи бор. Мени эса ҳаётга бўлган қизиқишим аллақачон йўқолганди. Шу болакай мени ҳаётга қизиқишга ўргатди. Ишонасизми.... болакайга шунақа ўрганиб қолдимкии....у фаришта эди мени ҳаётга қайтарган. Мана баҳорга ҳам етиб келди.... ҳаво илиқ, қуёш эрталабдан ўзининг заррин нурларини коинотга сочиб турарди. Бу фаслда қушчаларни сайрашини эшитишни ўзи бир мароқли.... Бугун ҳам болакайни олдига борадиган куним. Ҳа деганда ишим ҳам битавермагач бироз асабийлашдим. Соатимга қарадим.... ярим соатга кечикяпман. Мени болакай кўпроқ хавотирга соларди.....уни ўзини ғамгин ҳолатга тушишини ҳечам ҳоҳламасдим. Бугун иккаламиз қоғоздан кемача ясашимиз керак эди. Шифохонага яқинроқ жойда кўл бор... худди ўша кўлда ясаган кемачаларимизни суздирмоқчи эдик. Автобусдан тушибоқ, шошиб ичкарига отландим. Тезроқ мени интизорлик билан кутаётган болакайни хурсанд кулгусини кўрмоқчи эдим. Унинг ўрнига афсусс... директор опанинг ғамгин ҳолатда кўрдим. -- Ассалому алейкум....опа яхшимисизз... Нодиржон қани ?- сўрадим шошиб. -- Мухбир ука яхшимисиз....сизга қўнғироқ қилдим гўшакни кўтармадингиз. Болагинам кутилмаганда мазаси бўлмай қолди. У ўляптиии......- дея қўллари билан юзини яширди. -- Опа мен хизмат сафарига кутилмаганда кетиб қолгандим...у томонларда алоқа ўзига яраша эди. Қани у? .....- дея оғир ютуниб сўрадим....худди томоғимга нимадир тиқилгандек бўлди айни дамда. -- У махсус хонада ётибди....сиз ҳақингизда сўради.- деди хавотирли овозда. Хона эшигига яқинлашиб ойна ортидан болакайни кўрдим. У кўзларини юмган ҳолда ётарди. Қўлчасида осма уланган...бу ҳолатни кўриб жудаям ачиндим. Болакайга раҳмим келди. Чуқур нафас олиб, бироз ўзимга келиб куч топдим ва ичкарига кирдим. Эшикни очиб ёпилган товушидан болакай кўзчаларини очди... худди ҳаммаси яхшидек болакай ётган жойида жилмайиб : -- Мана мухбир амаки сиз келдингиз мен билан кемачаларни суздириш учун....мен эса бу ерда ётибман.- деди болакай. -- Ҳечқиси йўқ....сен бироз ётиб дамингни оволгин, кучингни жамлаб ол....кейин кўлга бемалол бораверамиз. - дедим кўз ёшимни исимга ютиб. -- У кемачалар қанақа бўлади?- оғриқдан зўрға овозини пастлатиб сўради болакай.
Показати повністю ...
3 953
2
📝ДОИМ ЁДИМДАСАН...... (2 - қисм) (воқийлик асосида ёзилди). Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм... Ассалому алейкум дўстларим... Соғ саломатмисизлар.... Биласизми....мен негадир ўша болакайга жудаям ўрганиб қолдим. Доим уни ёнига боргим, уни кўнглини олиб хурсанд қилгим келаверарди. Болакай ёш бўлишига қарамасдан ўзини тута билиши....ҳар хил гапни таваккал гапирмаслик одоби билан мени ўзига жалб қилганди. Бир куни дўконга кириб ширинликлар олдим ва меҳрибонлик уйи сари жўнадим. Асосий эшикдан кираверишда директор опани учратиб қолдим. Мен билан сўрашгач, хонасига таклиф қилди. -- Ука.....нега яна келдингиз?- дея асабий тарзда гапида давом этди.. -- Ахир бола сизга ўрганиб қоладику...келавериб уни ўргатиб қўясиз....бир кун жонингизга теккач келмай қўясиз...у эса сизни кутади, истироб чекади.... -- Опа....кечирасиз мен ёмон иш қилаётганим йўқку....болакай мен билан яхши, кечирасизу мен энди доим келиб тураман...бошқа менга унақа гапни гапирманг. Мен ўзим ҳам болакайга боғланиб қолдим. - дедим опани гапларидан ранжиб. -- Ким билади дейсиз....ортиқча жароҳатни болакай бу аҳволида кўтаролмайди.... -- Опа....ҳаммаси яхши бўлади Худо хохласа...мен сизга ишонтириб айтаман. Яхшиси бизга жавоб беринг паркни айлантириб келай. Об ҳавоям жуда яхши...болакайга ҳам бундай об ҳавода сайр қилиш фойдалику....-дедим. Истироҳат боғида иккаламиз айланиб юрардик....гоҳида уни юқорига кўтариб олардим. У эса жавобан қиқирлаб куларди. Унинг кулгуси жудаям самимий бўлиб, димоғи чоғ эди. Бизни ёнимиздан ўтиб кетаётган инсонлар бизга ҳавас билан қарар... Қандай меҳрибон отаси бор экана мана бу болакайни деб бир бири билан гаплашиб ҳавасда ўтиб кетарди. Худди шу куни бошқа кунларга қараганда бошқача кун бўлди. Ҳалгинчакга учди, каруселда айланди...Пони лақабли кичкина отга ҳам миндириб қўйдим... мазза қилиб айланди. Болакай туни билан ўтган кунни эслаб, юзида ажойиб самимийлик билан жилмайиб хаёл суриб ётди. У ҳам менга.....мен ҳам унга меҳримиз тушиб ўрганиб қолгандик. Мен доим унинг ёнига боришни ҳоҳласам, у ҳам мени интизорлик билан кутарди. -- Духтир....наҳотки болакайни қутқариб қолиш учун ҳеч нарса қилолмасак....ҳечам иложи йўқми даволашни?- дея сўрадим шаҳар марказий шифохонасининг онкология бўлими бошлиғидан. -- Буни энди ҳечам иложи йўқ....вақти ўтказиб юборилган. - деди врач болакайнинг касаллик варақасини варақлаб. -- Фақатгина қиммат дори дармонлар билан умрини узайтиришимиз мумкин холос. Кечирасиз ўзи сиз болкайга ким бўласиз? Билишимча болакай етимхонадан эди чоғим? Етимхона деганига бироз жахлим чиқди.... иложсиз ўзимни тийдим....бироз ўзимни босиб олиб саволига жавоб бердим. -- Мен унга узоқроқ қариндоши бўламан. -- Тушунарли....ўртоқ қариндош, агар болакай ўзоқроқ яшашини ҳоҳласангиз мана бу дори дармонларни топиб келишингиз керак.-дея бир вароқ тўлдириб ёзилган рўйхатни узатди. Қўлимда дорилар рўйхати....болакайни сақлаб қолиш учун қаердандир пул топишим керак эди. Яқин танишларимдан, ошна оғайниларимдан сўраб суриштирдим. Афсус ҳеч кимдан пул чиқмади.....бўлса ҳам қарзга бергиси келмади. Машинамни бозорга олиб чиқдим...бир иккита мошинфуруш танишларим орқали яхши нархда сотдим. Кейин кўтара дори олиб келиб аптекаларга тарқатадиган танишим билан боғланиб болакайга керак бўладиган рўйхатдаги барча дори дармонларни олдим. Бир қўлимда ўйинчоқ ва ширинликларга тўла пакетни ҳам кўтариб меҳрибонлик уйига жўнадим.
Показати повністю ...
3 858
1
‼️ШОК ХАБАР ТАРҚАЛДИ😱 МУНИСА РИЗАЕВА ЎЗИНИ ЁЛҒОНДАН ХОМИЛАДОР ҚИЛИБ КЎРСАТИБ ЮРГАН РОСТМИ?!😨 МУНИСА ЎЗИ БУ ҲАҚДА ДАХШАТ ХАБАРНИ АЙТИ😳 ЭРИ БУ ҲАҚДА НИМАЛАР ДЕБ ТАШЛАДИ КЎРГАНЛАР ШОККА ТУШМОҚДА😱 ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТЛАРНИ КАНАЛГА ЖОЙЛАДИК👇
3 162
0
​​-- Салом Нодиржонн....-дея унга яқинлашдим....қўлимдаги китоб ва шоколад солинган пакетни унга узатиб. -- Мана бу сенга. -- Салом мухбир амаки...урра.....раҳмат сизга. Менда ҳеччам бунақа катта китобим бўлмаганди....ҳатто бу ердагиларда ҳам йўқ, менда эса энди бор. - дея хурсанд бўлиб жавоб берди. -- Энди оз оздан бўлса ҳам ўқийверасан...ҳоҳлайсанми ташқарига сайрга чиқиб келамиз?- дедим. -- Албатта ҳоҳлайман...ҳам бугун қуёшли кун, чунки менга фақат қуёшли кунда ташқарига чиқиш мумкин. - дея қўлидаги китоби ва ширинликлар солинган пакетни шкафини тортмасига солиб. Ташқарида олтин куз фасли ўзининг тилла рангларига ҳамма нарсаларни бўяганча ўз гаштини сурарди. Фақатгина ёзнинг жазирамасида бизни қуёш нурларидан асраган барглар энди сарғайиб оёқ остида ётиши бироз ачинарли эди. Иккаламиз истироҳат боғига кирдик....айландик, ҳалинчакларга учирдим болакайни. Иккаламиз узоқ суҳбатлар қурдик....осмондаги қушларни учишини томоша қилдик. Болакай жудаям хурсанд, хандон отиб самимий куларди. Ҳатто уни қўлимга кўтариб тепага бир икки отиб илиб ҳам олдим. Нодиржооонн ....болажоним ҳамшира келди тез кел муолажаларингни қилиш керак.- деган овоз иккаламизни ҳаловатимизни бузди. -- Мухбир амаки...ҳамширамиз келибди, мен боришим керак. -дея ғамгин ҳолга тушиб, гапида давом этди.-- Амаки сиз яна келасизми мени ёнимга? -- Албатта келаман болакай...- дея уни меҳрибонлик уйи эшигини олдигача кузатиб қўйдим. ( давоми бор ) Крикдуши Шухрат 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
4 001
3
-- Ҳозир келади болам....ҳозир. Сен яна чопқиллаб юрибсанми болам? Ахир нечи марта айтдим сенга кучингни кўп ҳаракат қилиб беҳудага сарфлама деб. - дея оҳисталик билан эркалаган оҳангда опа гапирди болакайга. -- Холажон...озгина югурдим кўпмас....фақат краватда ётавериб сиқилиб кетдим холажон.- деди бир томондан яширин нигоҳлари билан келган мен томон ҳам қараб. -- Холажон.......бу одам ким?- сўради яна болакай шивирлаган овозда. Мен уни гапларини эшитдим ва : -- Мен мухбир амаки бўламан...мен ҳар хил воқеа ва ҳодисаларни газетага ёзиб чиқараман.- дедим стулдан туриб. -- Қандай яхшия....мухбир амаки эртак ҳам ёзасизми қизиқ қизиғидан? Мен эртакларни эшитишни яхши кўраман. Фақат ҳозирги кунларда менга ҳеч ким менга ўқиб беришга вақти йўқ. - дея ғамгин бошини эгди. -- Нодииржонн....-дея эшик очилиб ҳамшира кириб келди. -- Қаерларда юрибсан ? Сени бутун бино бўйлаб излаб юрибманку...юр дорингни иичишимиз керак.-дея болакайни келиб эркалаб елкачаларидан қучди. -- Хайр мухбир амаки....- деди ўзининг чучук тилида ва жилмайиб ҳамшира билан эшикдан чиқиб кетишди. -- Бечора болакайй.....гўдаклигидан бошига шунча азоб тушган. - деди шивирлаган овозда директор Рисолат опа. -- Опа...сиз Нодир ҳақида гапирдингизми? Унга нима бўлган опа?- сўрадим қизиқиб. -- Ҳа у оққанд (лейкоз) касалига чалинган.- дея деразага яқин борди ва гапида давом этди : -- Уни асраб олишга келиб олиб кетган ота онаси уни касаллигини билиб қайтариб ташлаб кетишди....воз кечишди. Даволаш жудаям қиммат. Шифохонага ётқизганимизда, духтирлар олиб кетинглар, буни даволаш учун кўп пул керак....тўлайдиган одам эса йўқ жавоб бериб юборшиганди. Иложимиз йўқ бошқа...ўзимиз тинчлантирувчи дори бериб тупибмиз холос. Духтирлар олти ой умри қолди дейишди.... бошида туғриқхонани ўзида онаси рад қилиб боласидан кечганди, кейин асраб олганлари..... Ишонасизми.....бир неча кун ўша меҳрибонлик уйидаги болакай ёдимдан кетмади. Болакайни ўша маюс нигоҳлари жудаям эътиборни ўзига тортарди. Орадан бир хафта вақт ўтди....мени мақолам газетада босилиб чиқди. Шундан сўнг бир иккита ишбилармонлар меҳрибонлик уйига холис ёрдам бериш истагини билдиришди. Шу орада мен бу янгиликни меҳрибонлик уйининг директори Рисолат опага айтиш учун ҳам бордим. Эшикдан киришим билан ортимдан келаётган оёқ товушлари эшитилди. -- Салом мухбир амаки.... сиз яна эртак ёзиш учун келдингизми?- дея болакайни овози эшитилди. -- Нодиржоон...салом, яхшимисан....ҳа яна эртак ёзгани келдим. Ҳоҳлайсанми сенга эртак китоб олиб келаман?- дедим уни ёнига ярим тиззанлаб. -- Албатта ҳоҳлайман....каттакон, ҳар хил рангдаги эртак китобим бўлишини....фақат у китобда қизил шапкача ва қор маликаси эртаги бўлсин. Мен ҳам оз моз ҳарфларни ўқий оламан энди.- дея болакай мағрўр ўзини чучук тилида гапирди. -- Бўпти келишдик...келаётган дам олиш куни мени кут.- дея уни бошини силадим ва ишим юзасидан директорни хонасига кириб кетдим. Шанба куни эди....эрталабдан катта расмлари бор эртак китобни олдим, ёнига ўнталик сникерс шоколад ҳам олдим. Чиройли қилиб пакетга солиб меҳрибонлик уйига жўнадим. Кеч куз бўлишига қарамасдан бугун ҳаво яхши....ёмғир йўқ , қуёш жилмайибгина осмондан заминга боқиб турарди. Худди бу кун бошқача ўзгача кундек эди. Меҳрибонлик уйига яқинлашиб борганим сари болакайни хурсанд чеҳрасини тасаввур қилиб ҳис ҳаяжонимни ичимга сиғдиролмасдим. Ана...кириш эшиги олдида турибдику ўзиям. Ҳозир уни хурсанд қиламиз.
Показати повністю ...
4 108
3
📝ДОИМ ЁДИМДАСАН..... (1- қисм) (воқийлик асосида ёзилди) Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм... Ассалому алейкум дўстларим... Соғ саломатмисизлар.... Мусофир ҳикоямни кечагина охирги қисмни бир нечта груҳларга қўйдим. Мени ҳикояларимни ҳалиям севиб ўқийдиган мухлислар кўп экан. Коментларда ёзган илиқ фикрлари ва тилаклари мени янаям яхшироқ ижод қилиб янги , қизиқарли ҳикоялар ёзишимга мотивация бўлди. Ҳикояларимни ўқиётган инсонларга катта раҳмат дейман.... Янгиси....бизни груҳимизда ҳикояларимни доим биринчи сизлар ўқийсизлар....марҳамат Кеч куз фасли эди ўшанда. Ташқарида шаррос ёмғир қуяр..... бугун учинчи кун ҳечам тинай демасди бу ёмғир....худди осмон тешилиб кетгандек эди гуё. -- Хизмат сафари билан кўп жойларда, ҳар хил шаҳарларда бўлганман. Ҳар хил характердаги инсонларни учратганман, суҳбат қурганман. - дея сўз бошлади суҳбатдошим. Суҳбатдошим узоқроқ қариндошимиз ҳам ҳисобланади... жўрналистикани тамомлаб мана кўп йиллардан бери редакцияда маҳаллий газетада мухбир бўлиб ишлаб келади. Келинг ҳикоямни унинг номидан қандай бўлган бўлса шу ҳолатида сизга ҳавола қилай. Ўша куни эрталабдан ёмғир бўлгани сабаб уйдан чиққунимча соябонни ҳам ўзим билан оволдим. Мен меҳрибонлик уйи ҳақида, унда яшаётган меҳрга зор болалар ҳақида, уларни яшаш тарзи, уларга янаям қулай бўлиши учун нималар кераклиги ҳақида мақола ёзмоқчи эдим. Шу сабаб шаҳарчамизда жойлашган меҳрибонлик уйига ёмғирли ҳавода бўлса ҳам жўнадим. Эшикдан кираверишда соябонимни йиғиштириб , сувларини силкилаб , ўзини махсус қистириб қўйгичи билан қистириб қўйдим. Тўғри эшикдан киргач узун зал бўйлаб кириб боравердим. Директорни хонасига рўпару бўлдим. Эшикни секин таққиллатиб ичкарига кирдим. -- Ассалому алейкум, хуш келибсиз.-дея меҳрибонлик уйи директори кутиб олди. Рисолат опа билан анчадан бери танишмиз. Чунки шаҳардаги байрам тантаналарида кўп дуч келамиз, фикр алмашамиз....баъзида долзарб мавзулар ҳақидаям гаплашардик. Ҳол аҳвол сўрашганимиздан сўнг опа меҳрибонлик уйиди етишмаётган инвентарлар ҳақида сўзлай кетди. -- Кичик ёшдаги болачалар учун айниқса тагликлар керак (памперс)....яхшиямки баъзи ўзини ўнглаб олган тадбиркорларимиз саховат қилиб маблағдан ёрдам беришади. -- Опа тўғри айтасиз, ҳозир шундай саховат пеша инсонлар анча кўпайишди. Давлат берсаку яхшия....аммо давлат ҳам баъзида оқсаяпти. Тўғрироғи берганиниям маҳаллий ҳокимият туя қилиб кетяпти.- дедим куйуниб. -- Нимасини айтасиз....кўп бора ҳокимиятга чиқдим. Бўлади, бажарамиздан у ёққа ўтишмаяпти....иложимиз йўқ мана газета мухбири яъни сизга мурожаат қиляпмиз. Ҳатто баъзи бемеҳрлар эса болалар озчилик бу шахобчани ёпса ҳам бўлади, болаларни эса олис вилоят марказига юбориш керак ҳам дейишди. Хўп бола озчилик экан ўзинг ҳам савоб иш қилиб қўлингдан келганча ёрлам бер.- дея опа куйуниб гапириб қолди. -- Бўлди опа...шу муаммоларингизни мақола қилиб газетамизда чоп этамиз.- дедим. Анча гаплашиб ўтиргач....редакцияга боригим кераклигини айтиб энди чиқмоқчи бўлиб турганимда, эшик таққиллаб қолди. Ҳали таққиллаш тугамаси эшик очилиб тўрт ёшдаги бир болакай шошиб ичкарига шошиб кириб келди. У болакайнинг юзида медицина ниқоби тақилган эди. Кўзчалари кўриниб турарди холос. -- Рисолат хола....қачон ҳамшира келиб мени дориларимни ичиради?- деди чучук тили билан...(р ҳарфинини ўрнига е ни қўйиб)
Показати повністю ...
4 213
3
#қотил_дори 7 ёшли қиз шу оддий дори туфайли вафот етди! Бу доридан ўлим холатлари кўпаймоқда. Бу дори ҳамманинг уйида бор лекин кўпчилик қанчалик хавфли эканини билишмайди. ☠ Бу доридан эхтиёт бўлинг❗️❗️
1 955
0
​​📝 СОХИЛ БЎЙИДАГИ ОНА Икки йигит сохил бўйида ўтириб кечки таом тановул қилаётган эдилар. Ёнларига келиб овқат қолдиқларини териб еб юрган бир кампирга кўзлари тушди. Қари кампирдан: — Қорнингиз очми? — дея сўрашди. Кампир: — Эрталабдан бери шу ердаман, бирон нарса емадим. Мени бу ерга ўғлим олиб келди. Бироздан сўнг келиб олиб кетишини айтди, — деди. Кампирга овқат егуликлар бердилар. Тун чўккач нарсаларини йиғиштириб кетишга тайёргарлик кўрдилар. Вақт алламаҳал бўлиб қолган, кампирни бир ўзини ташлаб кетиш ҳам яхши эмас. Йигитлардан бири: — Сизда ўғлингизни рақами борми телефон қилсак. Кампир: — Ҳа, рақами ёзилган вароқ берган эди. Қоғозда: "Ким бу кампирни топиб олса уни қариялар уйига олиб борсин" —деб ёзилган эди. Йигитлар бундан дахшатга тушдилар. Кампирни ўзлари билан кетишини сўраб бир соатча ялиниб ёлвордилар. Лекин кампир ўғли олиб кетишга ваъда қилганини ва ҳозир келиб қолишини айтиб уларнинг таклифига кўнмади. Фарзандидан ҳавотир ола бошлади. Икки ўртоқ ўғли келиб олиб кетишини беҳуда кутиб ўтирган кампирни қолдириб уйга қайтди. Лекин улардан бири ухлай олмади. Кампирнинг қисмати нима бўларкин деган ҳаёлда эди. Шартта ўрнидан турди, кийинди ва машинасига миниб соҳилга келди. Соҳилда тез ёрдам машинаси ва зобитлар бор эди. Одамлар тўпланиб турар эдилар. Бечора кампирнинг жасадига кўзи тушди. Ўлимининг сабабини сўраган эди: — “Қон босимини кескин кўтарилиши" — деган жавобни олди. Бу кампир фарзандини ўйлаб ҳавотирланганини, унга бирон нарса бўлдимикин дея қаттиқ қўрқувидан ўлиб қолганини тушиниб етди. Субҳаналлоҳ.! Шундай қалблар борки ўз ота—онасидан кечадиган, тошдан қаттиқ. Ва яна шундай меҳрибон қалблар борки, бошқаларнинг ота—онаси учун ҳам ғамхўр. Аллоҳим.! Қалбларимизни мусаффо қил ва ризойинга уйғун бўлган амал ва ибодатлар томон йўналтир...! 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇
Показати повністю ...
image
4 601
8
❗️Ҳеч қачон пластик картангизни телефон ёнида сақламанг Нима бўлишини кўринг, бефарқлик қилманг 😳
3 415
6
​​Йиллар ўтаверди. Тўсатдан дадамнинг ишлари юришмай қолди. Мол-давлат ҳам аввалгидек эмасди. Бир куни онам мени етаклаб, бир жойга бориб келишимизни айтди. Биз ўша аёлнинг уйига бордик. Дадам улардан хабар олмай қўйган экан. Буни онам қаердан билганини билмайман-у, аммо у аёл икки фарзанди билан ночор яшар экан. У онам билан анча гаплашиб ўтирди. Улар кундошлардек аламзада эмас, балки дардлашаётганга ўхшарди. Онам болаларга майда-чуйда, пул берди. Яна келиб хабар олишини айтди. Мен ўша вақтлар пойтахтда ўқирдим. Қайтаётиб онамдан нега бу ерга келганини сўрадим. Онамнинг жавоби ҳалигача қулоғим остида жаранглайди: “Отангни шу норасидаларнинг уволи тутишидан қўрқаман. Менинг фарзандларим тўкинликда катта бўлса-ю, бу бечоралар чор-ночор ўсса, бунинг жавоби оғир бўлади. Қолаверса, болада нима айб?” Уйга қайтгач, онам дадамдан улардан хабар олишини сўраганини ҳам эшитганман. Дадам онамга у аёл ҳақида бемалол сўзлай оларди. Нима қилиш ҳақида маслаҳатлашарди ҳатто. Турмушга чиқаётганимда келин кўйлагимгача дадам танлади. Орзу-ҳавас учун ўнта қизга етадиганини сарфлади. Бир куни ота уйимга келганимда ярим тунда дарвоза қаттиқ тақиллади. Дарвозани очган укамни дадамнинг иккинчи аёли итариб, уйга бостириб кирди. Остонада дадам, онам ҳайратда қараб туришарди. Айтишича, уйнинг эгаси уларни чиқариб юборибди. Энди дадамдан уй талаб қилиб келибди. Онам ўша куни у аёлни бағрига босиб, роса далда берди. Аёл дадамни эртага кутишини айтиб, эшикдан чиқиб кетди. Бу пайтда дадамнинг имкониятлари чекланиб, рўзғорни аранг тебратаётган вақтлари эди. Фарзандлар улғайган, укаларим шартнома асосида ўқийди. Хуллас, унга уй олиб беришнинг иложи йўқ эди. Эртасига дарвозани очсам, машинада икки гўдак: бири уч ва бири беш ёшлар чамасидаги укаларим турарди. Онаси уларни дадамга бериб юборибди. Дадам онамга олиб келди. Фарзандлар касалмандгина экан. Уларни катта қилгунча онам ниҳоятда қийналди, лекин умуман сездирмади. Болалар ҳам онамни она деб атай бошлашди. Туғилганини ўзим билмаган укамга, у аёлнинг ўғлига суннат тўй қилдик. Дадам билан онам тўйхона эшигининг ёнида келди-кетдига қараб туришибди. Иккинчи аёл ҳам барча қариндошлари билан меҳмон бўлиб келди. Шунда улар кўришаётганда хаёлимда онам қалқиб кетгандек бўлди, лекин тўй охиригача сездирмади, мардона туриб берди. Мен ҳам бир фарзандли эдим ўша вақт. Ҳар ҳолда кўп нарсани тушуниб қолгандим. Аммо онам ўша куни қийналди. Лекин буни сездирмади. Тўйда у аёлнинг онаси сўз олди. “Қизимнинг гуноҳи учун шу аёлнинг олдида тиз чўкаман” деб онамни қучоқлаб роса йиғлади. Нафақат у, балки тўйхонадаги ҳамма кўзига ёш олди. Бугун болалар онамда. Ўзларининг онасини билишади, бориб туришади. Уларнинг онаси ҳам доим келиб онам билан дардлашиб кетади. Дадам билан муносабати узилиб кетган. Ҳаётида кимдир борми, йўқми билмайман. Бугун дадам онамсиз ҳеч қаерга боролмайди. Жуда суяниб қолишган. Онам эса ҳалиям дадамни айбламайди. Энг яхши эр, энг яхши ота деб ҳисоблайди. Дадам ишга кетгунича онам доим коридорда, дадамнинг туфлисини ўнг қилиб, кетишга шай қилиб кузатади. Дадамнинг овқатланиш тартиби бор. Уни келинларга ишонмайди онам. Дадамнинг хизматини ўзидан бошқага қилдирмайди... Яқинда ўша укамизнинг туғилган куни бўлди. Онам бир кун олдин болани онаси олдига етаклаб борди. Йўлдан торт, майда-чуйда олди. Хуллас, онасининг олдида нишонлаб, болани олдига олиб бориб, яна ортга қайтди. Эртасига оиламиз даврасида биз нишонладик. Шунчаки, ўз онасининг бизнинг даврага келолмаслигини билгани учун онам шу ишни қилган эди... Аброр Зоҳидов ёзиб олди. 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
5 126
15
📝Ҳаётий ҳикоя: Онам кундошининг икки фарзандини катта қилди... Нуфузли ташкилотда ишловчи аёл сўзлаб берган онаси тақдири ҳар қандай кишини ўйга толдиради. Бу ҳаётий ҳикоя аввало она матонатининг бепоёнлиги, қолаверса, шукронасининг мукофоти борлиги исботидир. Аёл учун умр йўлдошининг ҳаётида иккинчи инсоннинг борлиги фожиа бўлса, шу тақдирга кўниб, исён кўтармасдан, вақти келганида кундошининг фарзандларини ҳам бағрига олгани сизни ҳам бефарқ қолдирмас. “Бахтли болалик нималигини жуда яхши биламан. Ҳавас қилса арзигулик оилада катта бўлганман. Ота-онам зиёли инсон бўлиш билан биргаликда, отам юқори лавозимда фаолият юритган. Онам табиатан оғир, босиқ, вазмин аёл эди. Дадам эса уларнинг мутлақо акси: жиззаки, инжиқ, таъби нозик инсон бўлган. Касб тақозоси уни шу ҳолга келтириб қўйган бўлса ажаб эмас. Онам асли ўқитувчи бўлган. Аммо турмуш қургач, дадам унинг ишлашини истамаган. Шу сабабли уйда, уй-рўзғор ишлари билан андармон бўлишларига тўғри келган. Дадам тўнғич фарзанд бўлгани сабабли, оиладаги бор масъулият унинг елкасида эди: укаларини ўқитиш, уйли қилиш ва ҳатто ишга жойлашгача бош-қош бўлган. Беш ука ва уч сингил шу тарзда ўз ҳаётларини йўлга қўйишган. Дадам ярим тунга қадар ишлар, аммо ҳар тун кириб, биз фарзандларнинг пешонамизни силаб, ўпиб қўйишни канда қилмасди. Улар биз учун фахрланишга арзигулик инсон эди, десам адашмаган бўламан. Элас-элас эслайман. Бизнинг оилада тарбиявий усул ғоятда мураккаб, аммо намунага арзийдиган эди наздимда. Ҳайронман, дадам ҳеч қачон бизга уришиб, жеркиб ёки қовоқ солиб гапирмаган. Аммо негадир улар бизнинг бирорта хатомизни билса кечирмайди, деган тушунча бор эди мурғак юрагимизда. Чунки онам ҳар доим бир гапни такрорларди: “Дадангга айтиб бераман, бошқа чора қолдирмаяпсан...” Ҳафта сўнгида онамга ялинишга тушардик, дадамга бизнинг айбимизни айтмаслигини илтимос қилардик. Яна шундай одат бор эдики, дадам ва мактаб ўртасида дафтар юритиларди. Дафтар устига “Ўқитувчи билан мулоқот” деб ёзиб қўйилар эди. У дафтарни ҳаёт-мамотимиз десам адашмаган бўламан. Онам ўқишимизга нимагадир аралашмас, одатда жуда банд бўларди. Рўзғор катта, ташвиши ундан ҳам кўп. Ҳар якшанба уйимизда оилавий йиғинлар ташкил этиларди. Бундай базмлар учун алоҳида тайёргарлик кўрар эдик. Бир гап айтсам балки ишонмассиз: оиламизда ҳеч қачон ота-онамизнинг уришганига ва ҳатто, бақириб гаплашишганига гувоҳ бўлмаганмиз. Чунки онам ҳаддан зиёд итоаткор аёл бўлган. Балки шунинг учун оилада тинчлик муҳити устун бўлган. Яшиндек хабар оиламизни зирқиратиб ташлади. Ана шундай осуда кунларимизнинг бирида дадамнинг бошқа аёли борлиги ҳақида гаплар тарқалди. Дадам раҳбар, ҳамма танийди. Яхши гап ҳам, ёмон гап ҳам тез тарқаларди. Шов-шувлар авжига чиқди. Уйимиз эса негадир доимгидек сокин. Фақат онам қанақадир ғамгин кўринишда юрадиган бўлиб қолганини эслайман. Лекин дадамга муносабати доимгидек эди. Миш-мишлар исботини топди. Ўша кезлар юқори синфда ўқир эдим. Уйда жанжал кўтардим. Онамни қўрқоқликда айбладим. У эса жим туриб, аралашмаслигим кераклигини айтди. “Дадангни қандай айблайман: уйга ўз вақтида келса, менга зулм қилмаса, болаларига меҳрибон ота бўлса... Рўзғоримиз тўкис”. Ҳақиқатан ҳам уйимизда муаммо йўқ эди. Фақат онам тез-тез касалланар, дадам эса ундан вақтини ҳам, пулини ҳам аямас эди. Фақат хиёнати... Ўша аёл ҳам бегона бўлмаган. Уйимизга келиб кетиб юрадиган котиба қиз эди. Турмуш шароити оғирроқ бўлгани учунми билмадим, ҳар ҳолда иккинчи аёл бўлишга рози бўлган. Кейинчалик уларнинг икки нафар фарзандлари борлигини эшитдим. Шуни аниқ биламанки, бу масала ота-онамиз ўртасида қолиб кетди. Ҳеч ким бунинг ҳисобини сўрагани ҳам йўқ. Иккинчи синглим ўқишни битириб, дадам ишлайдиган ташкилотга ишга чиқадиган бўлди. У аёл ҳам ўша ерда ишларди. Шунда онам синглимга шунчалар узоқ насиҳат қилганки... “У аёлга дуч келасан. Ҳамманинг кўзи сенда бўлади. Қўлингни кўксингга қўйиб салом бер. Ҳурматини жойига қўй ва ҳеч нарсани сездирма”, дея таъкидлаган. Синглим барибир узоқ ишлолмади, ғурури йўл қўймади.
Показати повністю ...
4 425
17
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди. Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди. Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади. Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
Показати повністю ...
1 618
1
​​​​Манзилга етгунча у билан гаплашиб кетдик. 50 ёшлар чамасидаги йўловчи асли Боғдод туманидан бўлиб, ҳар куни 25 км йўл босиб, Олтиариқ туманидаги мардикор бозорига келар экан. У қиш кунида иш камайиб кетгани, бир кунда 70–80 минг сўм пул топаётгани ҳақида айтди. Соатга қарадим — 15:34. — Бугун ишни эртароқ тугатибсизми? — Ҳа, ука. Йўл бўйидаги коттежлардан бирида ҳовли томорқасига гўнг ташидим. Ҳаво совуқлигидан ишни тез тугатай, деб илдамроқ ҳаракат қилдим. — Фарзандларингиз борми? — Бир ўғил бир қизим бор Баҳоргача мардикорлик қилиб турай. Баҳордан ўғлим ишлайдиган мебел цехига ишга кириб оламан. Ўғлимни мебелчига шогирдга берганман. Қўлидан анча иш келиб қолди. Йўловчи ўғли ҳунар ўрганганини тўлқинланиб ҳикоя қилар, ич-ичидан хурсандлиги билиниб турарди. — Бир кунда 70 минг ишлаб топар экансиз. Уйингиз эса бошқа туманда. Олтиариққа ҳар куни келиб кетишингизга йўл кира кетади-ку? — Энди, ука, ўрганиб қолганмиз-да. Олтиариқда қишда ҳам иш кўп бўлади-да... Риштон марказига кириб келдик. Машинани йўл четига тўхтатдим. Энди у каловланганича чўнтак титкилай бошлади. Ҳамёнидан 5 минг сўм чиқарди. — Ака, бир ўзим кетаётганим учун суҳбатлашиб кетгани атай сизни йўлдан олгандим. Ҳали яна уйингизгача бошқа транспортга чиқасиз. Менга бермоқчи бўлган пулингизни Боғдодга етиб олиш учун ишлатинг... — Ука... хижолатга қўйманг одамни... — Мен сизга жиддий айтяпман... Қора пальтоли йўловчи бир зум ўйланиб қолди-да, раҳматлар айтганича иягига туширилган қора маскасини бурнигача кўтарди. Ҳолбуки, ўша атрофда маска таққан ягона инсон шу эди. Сўнг у турнақатор тизилиб турган «Дамас»лардан бирига бориб ўтирди. Эҳ... йўлда шунча бирга суҳбатлашиб келиб, қора пальтоли йўловчининг исмини ҳам сўрамабман... 📝Орзу ва томорқа Қишлоққа етиб келиб бувимга егулик сотиб олгани йўл четидаги дўконлардан бири қаршисида тўхтадим. Дўкон эшиги олдида маҳалламизда яшовчи Илёс акани учратдим. Анчадан бери кўришмаган қўшни билан озроқ суҳбатлашдик. Ўзи ўқимаганига «алам» қилиб фарзандларини олийгоҳда ўқитаётган Илёс ака билан ҳар гал учрашиб қолганимизда мавзу фақат ўқиш ва илмдан бўларди. Шунинг учун бу сафар ҳам унинг ўғлининг ўқиши ҳақида гап очдим. — Ўғлингиз ўқишни тамомладими? — Яқинда бир йил бўлди, худога шукр. Ўқиши тугаган. Амаллаб ўқитиб олдим. Бахтимизга сигиримиз ҳар йили биттадан туғиб бериб турди. Бу ёқда сут-қатиғини пуллаб, рўзғорга ишлатиб турдик. Ҳар йили боласини сотдик. Контрактининг бир қисмини кўтарди-да... — Яхши бўлибди ака. Энди укамиз нима иш қиляпти? Ишга жойлашгандир? — Ҳали янгиликни айтмадим. Зўр янгилик бор бизда... — Э, яхши-ку! Сиздаги янгилик доим яхшиликка бўлади. Қани эшитайлик-чи... — Э, ука, ўғлимни биласанку, ўртоқларига қизиқиб, четга кетишга қизиқиб юрарди. Ўқишда ўқиб юрганида «Айлтс» деган нарса ўқиб турарди. Баллни яхши олган экан, Кореядаги ўқишлардан бирига кириб кетибди. Бошида биздан яширди четга ўқишга ўтганини. Университетни тамомлаб қишлоқда инглиз тилидан болаларга дарс ўтиб юрувди. Пулниям яхши топаётганди. Энди нима деймиз? Кетаман, деб туриб олса... — Майли Илёс ака, омадини берсин. Ёшларга қўйиб беринг. Келажагини ўзи қурсин. Шуни хоҳлабдики... — Ўтишга ўтиб олдику-я, у ёғиям контракт эканда... — Кореяга ҳам контрактга ўтдими? Ҳа-а, майли ака, шунгаям ўта олмаганлар бор. Ўғлингизнинг омади бор экан. — Майлику-я, ҳужжатларига ҳам анча пул кетди-да. Бир пайтлар болаларимга иморат қуриб берарман, деган яхши ниятда томорқа олиб қўйгандим. Шуни сотиб, контрактларига тўладим. Чет элга ҳам кетиш осон эмас экан-да, ука... — Ўғлингиз Кореяда ўқиб келиб, ҳали яхши лавозимларда ишлайди. Бундай томорқалардан ҳали сизга кўпини олиб беради. — Гапинг тўғри. Айтганинг келсин, ука. Мен ҳам хотинимга худди сен айтган гапни айтдим. Ўғлимни уйласам тўйга айтаман. Келасан-а?! Мен албатта тўйда хизмат қилишимни айтиб, дўконга кирдим. Сарвар Зияев, журналист 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
4 006
5
📝Оталар. Уч ҳаётий ҳикоя Фожиадан умидгача. Бугунги кун одамлари орасидаги турфа тақдирлар ҳақида. Иш юзасидан одамлар орасида кўп бўламиз. Қуйида ўзим гувоҳи бўлганим, фарзандларини илмли-ҳунарли қилиш учун ўзини ўтга-чўғга ураётган оталар тақдири ҳақидаги уч ҳикоя. 📝Икки ойлик сафар Фарғона халқаро аэропортида мен кутаётган рейс Новосибирск шаҳридан соат 15:00да келиб қўниши керак эди. Аэропортга кираверишда тумонат одам тўпланган. Кимдир кузатгани чиққан, яна кимдир яқини чиқишини кутяпти. Соат 15:00дан ўтди. Рейсдан дарак йўқ. Номаълум сабабларга кўра, кутилаётган рейс соат 16:00да келишини айтишди. Маҳаллий аэропортларда йўловчиларни кузатувчилар ва кутиб олувчилар учун алоҳида кутиш биноси йўқ. Фарғона аэропорти ҳам бундан мустасно эмас. Ташқарида эса этни жунжиктирадиган совуқ. Кечиккан рейс сабаб яқинини кутиб олгани чиққанлар аллақачон совқота бошлаган эди. Бундай пайтда термосда иссиқ қаҳва тайёрлаб сотувчиларнинг бозори чаққон... Чиқиш йўлаги яқинида тўрт киши давра қуриб суҳбатлашиб турарди. Улардан бири ички ишлар ходими билан салом-алик қилганимга эътибор қаратиб, ундан рейс кечикиши сабаби тўғрисида маълумот олган-олмаганимни сўраб қолди. Савол баҳона уларнинг даврасига беихтиёр қўшилдим. «Шу совуқда яқинингизни кутиб олгани чиқибсизлар-да?» дея сўрадим орадаги жимликка барҳам бериш учун. Улардан бири, ёшроғи «Ҳа-а, поччамизни кутиб олишга чиқдик», дея оғир хўрсинди. — Поччангиз Россияга кетганига анча бўлганмиди? – Икки ой... икки ойча бўлганди. «Эҳ, ука, нималарни айтасиз. Бошимизда шу кўргулик ҳам бор экан-да. Нима бўлганда ҳам Яратганнинг айтгани бўлди. Қўлимиздан нима ҳам келарди?» — дея бошидаги телпагини қўли билан тўғрилагандек бўлиб, аэропорт ичкарисига назар ташлаб қўйди ёши олтмишларга яқинлашган амаки. Савол нигоҳи билан тикилиб турганимни кўриб, ёш йигит воқеани сўзлаб берди: «Поччам икки ой аввал Россиянинг Кемерово областига ишлагани кетган эди. Аввал у ҳеч қаерга чиқмаган. Қишлоғимиздаги ёнилғи қуйиш шохобчасида ишлаб, бир яхши кун кечираётган эди. Икки ўғли олийгоҳга контрактга ўқишга кирди. Поччам севинганидан «ўзим ўқимаганимга яраша, фарзандларимни ўқитай», деб яхши ният қилганди. Бу ёғи рўзғор дегандек. Пул етказа олмай ноиложликдан Россияга кетганди. Камеровода қурилишда ишлаётган экан. У ернинг ҳавоси жуда совуқ бўлгани учун шамоллаб, ётиб қолибди. Муолажаларга қарамай ўша шифохонада жонини топширибди... Ҳали уйига бир сўм ҳам жўнатгани йўқ эди. Бечоранинг жасади келиши ҳам қийин бўлди. Яхшилар бор экан. Россияда ишловчи ўзбеклар пул жамғариб, келишига ёрдам қилишди. Барака топишсин! Уйдагилар ҳам қараб туришмади. Мана энди бу рейсда учиб келяпти... Ўзиям барваста, бақувват эркак эди. Ажал келса шу экан-да...» Бу кишининг сўзларини эшита туриб, аэропортга нима учун келганим ёдимдан чиқди. Самолёт ҳам келиб қўнди. Ичкаридан йўловчилар бирин-кетин чиқиб кела бошлашди. Совуқда қунишиб, яқинларини кутиб ўтирган одамлар бирин-кетин кўздан ғойиб бўлишди. Мен ҳам ўз ишимни (съёмкани) бошладим. Негадир панжара ортидаги одамлар орасидан яқинининг жонсиз танасини кутиб турган кишиларни ахтарар эдим... 📝Қора пальтоли йўловчи Якшанба. Қишлоққа бориб, бувимнинг дуосини олиб келишни дилимга тугдим. Заправкага бориб, машинага газ қуйдирдим. Хайрият, навбат йўқ экан. Сўнг машинамни Риштон томон ҳайдадим. Фарғона шаҳридан Риштон туманига енгил машинада ўртача ҳисобда 45 дақиқа юрилади. Ташқари жуда совуқ эди. Олтиариқ ҳудудидан ўтаётганимда узоқдан қора кийимда, қора «маска» таққан одам машинани тўхтатгандек бўлиб, илкис қўл кўтарди. Тўхтадим. — Риштон томонга кетяпсизми? — Ҳа, ўша томонга. Сиз ҳамми? — Ҳа. Майлими сиз билан кетиб олсам? — Ўтиринг, ака... Йўлда туриб қолган нотаниш йўловчи шошганича машинага ўтирди. Унинг қўлида кирлигидан қорайиб кетган бозор халтаси бор эди. Йўловчининг ҳолатини кўриб, машина печкаси иссиғини янада баландлатдим.
Показати повністю ...
3 822
2
ДУНЁНИ ШОККА ТУШИРГАН ЧАҚАЛОҚ...😱 👼Австралия туғруқхонасида Илон исмли чақалоқ дунёга келди ва шу захоти дунёдаги энг ақиллий чақалоқ эканлигини аниқланди. Болакай ушбу қобиляти эвазига Гиннес рекордларига кирди! 😯Бу болакайни қобилятини кўрган шифокор ва хамширалар хайратдан лол қолишди! Гап шундаки, чақалоқда хеч кимда учрамайдиган...
1 906
1
​​— Ундан кўра мени ўлдириб ташланг! — деди аччиқ билан. — Қачонгача давом этади? Бўлди қилинг-да энди! — Тсс! — дея бармоғини бурнига қўйди Анвар ака. — Бу охиргиси. Ювмасам, уят бўларди. Мен хурсандлигимдан. У ёқдан эсон-омон келганим учун шукрона қилиб ўтирдик. — Ўша ердан келмаганингиз яхши эди! — деб юборди Шоҳрух алам билан. — Ўзи мана шундай юришингиз сабаб уч йил дам олиб келгандингиз. Энди бир ойдан бери қайтиб келганингизни ювасиз. Бўлди-да, энди. Уйда бошқа пул йўқ. Ўзингиз бир тийин топмайсиз-у, рўзғорда борини кўчага сарфлайсиз… Анвар ака ўғирлик билан қўлга тушган эди. Шу қилмиши туфайли уч йил қамоқда ўтириб чиқди. У қамоқдалик пайтида рўзғорнинг барча юки Шоҳрухнинг зиммасига тушди. Ўғил ўн саккизга тўлиб-тўлмай турли ишда ишлади. Рўзғорни бутлашда онасига кўмакчи бўлди. Укаларига ота ўрнида тарбиячилик ҳам қилди. Бу оғир меҳнат Шоҳрухни чиниқтирган бўлса-да, отасининг ўғирлик сабабли қамалиб кетгани унинг кўнглини ўкситарди. Гўёки бошқалар уни қўли билан кўрсатиб гапираётгандай эди. Баъзан пичир-пичир гаплар орасида отаси ҳақидаги сўзларни ҳам эшитиб қолар, бундай пайтда ер ёрилса-ю, кириб кетсам дерди. Шу сабаб отаси қайтиб келганида қанчалар қувонганди. Шу сабаб аввалига отасининг бугунгидай улфатчилиги учун ўз ихтиёри билан пул берганди. Аммо Анвар ака ҳар куни уйга кайфи тароқ ҳолда қайтарди. Шоҳрух эсини таниганидан буён отасининг аҳволи шунақа. Кўпинча рўзғорнинг юки онасининг зиммасида бўлган. Лекин Шоҳрух отам у ёқдан яхши одам бўлиб қайтган, деб умид қилганди. Йўқ, адашган экан. Отаси ичишни канда қилмабди. Аксинча, мана шу ўтган йилларнинг ҳам бадалини ундирмоқчи бўлгандай аввалгидан ҳам кўпроқ ичарди. Шундай пайтларда Шоҳрух отам қамоқда юравергани яхши экан, деган хаёлга ҳам борди. Ахир вақт ўтиши билан Анвар аканинг қамоқда эканини унутиб юборишган эди. У ҳақда гапирмай қўйишганди. Лекин отаси уйга қайтиб ҳам, ҳар куни кўчада маст юриши, кафе ва дўконлардан қарз бўлиб қолиши ён атрофдагиларнинг суҳбат мавзусига айланди. Кўпчилик Шоҳрухга ачиниб, самимий насиҳат ёки тасалли берарди. Шунга қарамай, бу гаплар Шоҳрухга оғир ботарди. Отасининг бугунги иши эса ҳаммасидан ошиб тушди. Шоҳрухнинг жони ҳалқумига келди. Уйдаги ҳамма пулни сарфлаб бўлгани камлик қилгандай отаси ўзини айбдор ҳис этмасди ҳам. Аксинча, Анвар ака ўғлига: — Нега борасан?! Борма эди! Ўзим еб-ичдимми, ўзим тўлаб келардим! — деди. Сўнг Шоҳрухнинг «тарбиясиз»лигидан ўкиниб, унга «сабоқ» бермоқчи бўлди. Лекин Шоҳрух ўзини олиб қочди. Бу тўс-тўполондан қўшнилар ҳам бохабар эди. Шу боис Шоҳрух барчанинг ёнида изза бўлиб, ўпкаси тўлди… Суд залида ўтирган Анвар акага қарши кўрсатилган далилларни инкор этиб бўлмасди. У ён қўшнисининг уйига ўғирликка тушган. Оёқ изи-ку, майли, аммо у доим кийиб юрадиган бош киймини ҳам тушириб қолдирганди. Бу ҳам етмагандай уни пайқаб қолган қўшнини урган. Кейин девор оша уйига ўтиб кетган. Қўшниси милиция чақиргунча, уйидан чиқиб кетган. Лекин ўғирланган пуллар хонасидан топилганди. Бу сафар ҳам уни озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм ўқилди. Анвар ака қамоққа кетаркан буларнинг бари туҳмат эканини исботлашга уринди. Аммо бу бесамар эди. У ўзича янги режаларни тузиб, шу каби ишга ҳозирлик кўриб юрганини тан олса-да, ҳали иш бошламаганди. Шулар ҳақида ўйлаганида бу сиртмоққа қандай тушиб қолгани тўғрисида бош қотирарди. Анвар ака ўғли бундай ишга қўл уришига ишонмас, лекин барча далиллар бу ишда номусдан юраги аламга тўлган Шоҳрухнинг қўли борлигидан далолат берарди. тамом. Муаллиф??? 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
3 897
4
📝ХУДБИН ОТА УЧУН ЭНГ СУНГГИ ЧОРА.. — Бугунги байрам — Анвар аканинг уйга қайтиши учун оламиз! Кафенинг иссиқ ва дим хонасида ўтирган улфатлар Анвар акани мақтай кетди. Анвар ака қўлини кўксига қўйиб, уларнинг гапини маъқуллаб турарди. Анчадан буён давом этаётган улфатчилик ниҳоясига етай демасди. Аксинча, даврага янги улфатлар қўшилиб, зиёфат тобора кучайиб бораётганди. Энди улфатлар нима учун йиғилганини ҳам унутиб қўйишган, Анвар ака эса бир четда қолиб кетганди. У ўтирган жойида бошини столга қўйиб, пинакка кетди. Улфатлар устма-уст буюртма бериб, еб-ичиб бўлгач, бирма-бир тарқалишди. Охирида Анвар аканинг ёнида қолган шериги уни турғизишга уринди. Аммо у бошини кўтариб ҳам қарамади. Ахийри ҳафсаласи пир бўлган улфат атрофга олазарак қараб олди-ю, кафе хизматчиларининг кўзини шамғалат қилиб, жўнаб қолди. Бир маҳал хизматчи йигит келди ва Анвар акани уйғотди. У базўр кўзини очиб, атрофга қаради. У қаерда, нима учун бундай ўтирганини ҳам унутиб қўйганди. Ёнида турган йигитнинг сўзларидан сўнг унча-мунча нарса ёдига тушгандай бўлди. Официант йигит тоқати-тоқ бўлиб, қўлидаги ҳисоб қоғозни тутқазди-да. Анвар ака юзига сепилган совуқ сувдан бироз ўзига келди. Сўнг ҳисобни кўриб, кўзларини катта-катта очди. Кейин недандир умид қилиб, кафеда ўзига таниш қиёфаларни излади. Йўқ. Ҳамма аллақачон кетиб бўлган. Кафеда одам сийрак. Хизматчи йигит-қизлар бир четда ўтириб гурунглашяпти. Гоҳ-гоҳида мижозларга кўз қирини ташлаб қўйишини айтмаса, бу ердагилар билан иши йўқдай бепарво ўтирибди. Анвар ака буларни зимдан кузатиб, ўзича ҳисоб-китоб қилди. Чўнтагидаги бор-будини чиқариб, официант йигитга кўрсатиб, ҳисоб қоғозга қўшиб столга қўйди. Тағин пул сочилиб кетмасин деб стаканни бостирди. Кейин официантнинг етиб келишини кутиб ўтирмай, жўнаб қолди. Официант келиб пулни олди-ю, санашга тушди. Сўнг шаҳт билан ташқарига чиқиб Анвар акани излай бошлади. У ҳали узоққа кетмаган эди. Анвар ака ортидан чақиришаётганини эшитиб қадамини тезлатди. У катта йўлга чиқиб, машина тўхтатиш учун қўл кўтарди. Аммо ўтиб-қайтаётган машиналар ҳа деганда тўхтамасди. Бу орада официант етиб келди. — Пулни кам берибсиз, — деди официант Анвар акага қараб. Анвар ака эса таажжубланиб: — Сен кимсан? — деб сўради. — Ким дейсизми? Масхара қиламан, деб ўйламанг! Пулни тўлиқ тўлаб қўйинг. Официантнинг жиддий оҳангда айтилган гапидан Анвар ака ўзига келгандай бўлди. Аммо сир бой бермай: — Ҳа-а-а, узр, узр, укам, — деди. — Пул кам дейсанми? Одамни хафа қиляпсан лекин. Пулни бердим-ку. — Мен бермадингиз демадим. Кам деяпман. Мана, санаб кўринг. — Бўпти, кўчада шовқин қилма. Ҳамма бизга қараяпти. Мана, етмаганига телефонимни ол. Қайтими керакмас. Бўладими? — деб телефонини узатди Анвар ака. Официант эски ва оддий телефонни кўриб: — Буни бошимга ураманми, пулни беринг! — деди. Лекин бу гапларнинг фойдаси бўлмади. Ахийри официант телефонни олиб, Анвар акани етаклаб, кафега қайтди. Анвар ака йигитчага бўйсунмасди. Лекин официант унга қараганда бақувват ва тетик бўлгани боис куч ишлатиб, Анвар акани измига юргизди. Анвар ака кафега қайтиб, бояги жойига ўтирди. Официант унинг телефонидаги рақамларни бир-бир кўздан кечираётганди. Шу пайт Анвар ака: — Менга туҳмат қиляпсизлар, ҳозир милиция чақираман. Пулини тўлаб қўйганман. Қўйиб юбормасаларинг ўзларингдан кўринглар! — деб дағдаға қила бошлади. Бу орада официант Анвар аканинг ўғли Шоҳрухнинг рақамига қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтирди. Сўнг ҳамон айбсизлигини иддоа қилаётган Анвар аканинг ёнига келиб: — Жим ўтирмасангиз охири яхши бўлмайди, — деди. Йигитнинг бу гапидан сўнг Анвар ака жим бўлди. Бу вақтда Шоҳрух ишидан рухсат олиб, топган-тутгани билан йўлга чиққанди. У айтилган манзилга етиб келгач, қарзни тўлаб, отасини олиб уйига жўнади. Уйга етиб бормагунча иккиси ҳам миқ этишмади. Уйга киришгач, Шоҳрух бирдан отасига юзланиб:
Показати повністю ...
3 919
6
#ТЕЗКОР Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим! 2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин... Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим. Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇👇👇 (Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)
Показати повністю ...
2 727
4
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин. Бугунги Чоршанба кунингиз қувончли ва файзли ўтсин! 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇
Показати повністю ...
6 301
100
​​📝Мактублардан қисқартмалар - Опа, қизингизни телефонида уятсиз видеолар бор экан. Хабарингиз борми? - Ҳа, ёшларни биласан-ку, нима ҳам дердим... Ҳали ёш, шунақа нарсаларга қизиқадиган пайти... ••• - Ўғлим 12 га кирганида, телефонида жуда ёмон нарсаларни кўриб қолдим. Уялиб ер билан битта бўлиб кетдим. Қаёқдаги исқирт ўртоқлари борлигини тахмин қилдим. Ва ўғлим диний таълим олиш кераклигини тушуниб, ҳижратга чиқиб кетдим. ••• - Қизим 18 га кирди. Келаётган совчиларни қайтаргани-қайтарган. Кечагида яна бир совчи келганди, менга бақириб ташлади. "Эрга тегмайман, тамом вассалом". Эрга тегмай нима қилмоқчилигини сўрадим. Жавобини эшитиб шокка тушиб қолдим. "Мени телефонда виртуал ҳаётим бор. Нима керак бўлса, ана ўша севгилим менга беради эшитдизми? Эрга бериш ҳақида бошқа гапирманг", деди-ю зарда билан хонасига кириб кетди. У виртуал ҳаёт нима эканлигини сўраб билдим-у юрагим сиқилиб, касалланиб қолдим. Лекин қизимдан сўролмаяпман "қизмисан" йўқми деб. - Сўраб билинг онасиз-ку... Ўшанга қараб иш қиласиз-да... - Сўрадим ҳам дейлик, "қизмасман" деса нима қиламан? - Маслаҳат беришга ожизман. Сизни ҳолингизга Роббим туширмасин! ••• Ота вояга етган (10 ёш, 14 ёш) қизларига телефон совға қилибди. Қизлар ўша куниёқ инстаграм деган балони ўтказиб олишибди. Чунки уларнинг дугоналари ҳар куни ўшаёққа расм қўйишар экан. Бу опа-сингиллар ҳам орқада қолмаслик учун, расмларини қўйишни бошлабдилар. Бир қанча вақт ўтгач, уларнинг қариндоши отага қизларининг юриш-туришидан хабар олиб қўйишини маслаҳат бериб, расмларини кўрсатибди. Расмлар кўп жойларга тарқаб кетган экан. Ота қизларини кўрибди-ю оғзи ланг очилиб қолибди. Чунки қизлар ич кийимларда, бемалол, беҳижолат суратларга тушган эканлар... ••• - Қизимга ишонар эдим. Жуда қаттиқ ишонганимдан ҳеч тергаб, сўроқ қилмасдим. Бир куни телефонини бир сабаб билан "ковладим". Не кўз билан кўрай-ки, телеграмдан кўп нотаниш йигитларга ярим-яланғоч, очиқ расмларини жўнатиб, кўрпа-тўшак ҳақида суҳбатлар қурган экан. 16 ёш болани шу нарсаларга ақли етгани мени жинни қилиб қўяй деди. Эндиликда телефонни қайтариб ололмаяпмиз. Адаси иккаламиз ҳарчанд уринмайлик, иложисини қилолмаяпмиз. Ишонган болам мени куйдириб, адо қилди. ••• Қизимнинг бир дугонаси бор эди. Кечалари ухламай ўша дугонаси билан ёзишиб, гаплашиб чиқарди. Кўпам эътибор бермаганман. Бир куни ўша дугонасини уйимизга ётиб қолишга чақирди. Ҳа, эрга тегса шундоқ ҳам ўртоқлари билан гаплашишга вақти бўлмайди деб рухсат бердим. Ярим кечаси кулгу овозидан уйғониб кетдим. Ва чиқиб, қизимнинг хонасига мўраладим. Икки дугона қип-яланғоч бир-бирини қучоқлаганча, ғалати қилиқлар қилиб, ўзларини расмга олиб интернетга жойлашаётган эдилар... ••• Қизим ҳадеб телефонни жанжалини қилаверди, қилаверди... Охири дадаси кичикроқ телефон кўтариб келдилар. Телефонлик бўлди-ю, айниди қўйди... 24 соат қўлидан тушмайди. Уй ишлари ҳаммаси ўзимга қолган. Телефон балога ўхшаган нарса экан... ••• Келин туширдим. Сабзи тахтадек телефони билан бирга келди. Эрталабдан кечгача қўлида... Ошхонада овқат қилади, кўзи ўша матоҳда... Неча марта насиҳат қилдим. Ўғлим кўп гапириб, тушунтирди. Фойдаси бўлмаяпти. Шартта хотинини қўлидан олиб қўйганди, аразлаб уйига кетиб қолди. Одам дегани шунчалик ҳам ёпишиб қоладими-я телефонга...? ••• Шу кунларда хотиним айниб қолди. Сабабини билолмадим. "Ошхонада ишим бор", деб кечаси ётоқдан туриб чиқиб кетадиган одат чиқарди. Ошхонадаги "иши" билан бирга қўлга туширдим. Бегона эркак билан телефонда ёзишиб, гаплашиб ўтирар экан. Роса кечирим сўради. "Юзиниям кўрмаганман, ўзиниям кўрмаганман интернетта танишганман", деди. Жаҳлим чиқиб, телефонини майда-майда қилиб синдириб ташладим. Зулфия Махмуд 🌺 🌺 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇
Показати повністю ...
image
5 407
23
Она ўлган боласини 20 йил уйда сақлади ва бу бежизга эмас экан...😢 2019 йилда шаҳар шифохоналаридан бирига, ўлик боласи билан, бир аёл келган. Она шифокорларга, боланинг ўлганига ишона олмаслигига ва унинг танаси билан яшашга қарор қилганини айтди. Сўнг, шифокорлар, ўлган боланинг танасини ДНК тестидан ўтказишга қарор қилишди ва ўтказишди. Натижани кўришгач, шокка тушиб қолишти. Гап шундаки, ўлган бола…Давоми👇🏻👇🏻
3 967
0
​​Энди Ҳамида кунда Миродилга "Жонингга жазо бўлган Онангни кечир , болам" дея юм- юм йиғлар эди. Тоғалари барака топишсин. Онасига қараб туриш учун Замира опани топишди. Миродил ўқишни битириб , ишга кириши билан "Онангга ҳамроҳ бўлади" дея Севарани келинликка танлашди. Миродил шу ёшга киргунча бирорта қизнинг қўлидан ушлаш у ёқда турсин , тикилиб юзига қарамаган эди. Севарага ҳам тоғалари қизнинг оиласини маъқул деб топишгани учун уйланишга рози бўлди. Турмуш қургунларича у билан тўрт бор кўришди , у ҳам бўлса тўйга тайёргарликнинг ташкилий ишлари бўйича. Никоҳ базми ўтиб икки ёш ёлғиз қолишгач эса қиздан бир нарсани ўтиниб сўради : "Шу уйда чиндан ҳам бахтли яшайман десанг , ойижонимнинг кўнгилларига қарагин, майлими ?! Қачонки улар сендан рози бўлсалар , мен ҳам сени бахтли қилишга ваъда бераман. Ойижоним менинг жон-у жаҳоним бўладилар..." Севара мунчоқдек кўзларини жовдиратиб Миродилга аста бош ирғади : "Хўп бўлади". Миродил бугун ишдан эртароқ чиқди. У онасининг қўли ишламай қолгандан буён волидасини ёлғиз қолдирмаган эди. Шу чоққача Ҳамида опанинг ёнида ё тоғасининг аёли , ёки холаси ёинки бўлмаса Замира опа пайдам бўлганча, ҳизматга шай туришар эди. Ойижониси бугун илк бор хонадонига янги тушган келин - Севара билан ёлғиз қолган эди. Миродил номигагина юзига ёпилган дарвозадан аста ҳовлига кириб келди. У бир- бир қадам босиб Ҳамида опанинг хонасини хиёл очиқ турган ойнаси орқали ичкарига аста мўралади. Ўғил кўзи тушган манзарадан ажабланди. Севара қайнонасини орқасига ёстиқ қўйиб ўтказиб қўйибди. Дивандан осилиб тушган оёқларини чуқурроқ тоғорадаги сувга ботирибди. Ўзи эса диванда қайнонасининг ёнига чўк тушганча Ҳамида опанинг елкалари ва майиб қўлини аста уқалаб ўтирган экан. - Ойижон , - деди ширин жилмайиб Севара , - ҳадеб ётавериб зада бўлиб кетгандирсиз. Ҳали ўғлингиз ишдан келсалар овқатланиб олганингиздан сўнг сизни аравачага ўтказиб айлантириб келамиз. Ҳозир оқшом пайти кечки Тошкент бирам чиройли бўлиб кетган вақт. Баҳор барибир бошқача фаслда , Ойижон. Севара қайнонасининг устига енгил рўмол ташлади . Ўзи дивандан пастга сирғалиб тушиб Ҳамида опанинг оёқларини сувдан чиқарди ва оппоқ сочиқ билан авайлаб арта бошлади. Миродил Онасининг кўзларига ёш қалққанини кўриб юраги гурсиллаб уриб кетди. Ҳамида опа ҳаракатлана оладиган ёлғиз ўнг қўлини дуога очди : - Амийн , - деди у титроқ овозда ,- илойим болам билан қўша қаринг. Ҳамиша бахтли яшанг. Ували - жували бўлинглар... - Ойижон ... - деди Севара қайнонасига мулойимлик билан,- кеча ўғлингиз сизни шавлани яхши кўришингизни айтгандилар. Ҳализамон овқат ҳам пишиб қолади. Унгача ўғлингиз ҳам келиб қоларлар. Мен ҳозир қайноққина чой олиб келаман... Севара боя ўзи четга суриб қўйган тоғоранини қўлига олиб ташқарига йўл олди. У эшикдан чиқар экан йўлакда турган Миродилга дуч келди : - Воой келдингизми ? Ассалому алайкум... Миродил Севаранинг маъсум чеҳрасига мамнунлик билан ўз нигоҳларини қадар экан дилидан бир роз ўтарди : "Аллоҳ, ўзингга шукр..." Муаллиф: Хазонрезги 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
4 764
8
📝 ЖОН-У ЖАҲОНИМ МЕНИНГ... (ҳикоя) Миродилнинг уйланганига бугун тўрт кун бўлди. У ишхонасидан олган руҳсат муддати тугагани учун тонгда яна фирмага қайтди. Миродил компьютерида харф терар экан, хаёллари уй тарафга улоқиб кетиб қолаверар эди. "Севара ойижонимга яхши қараяптимикан ? Унга ойижоним тез- тез сув ичишларини айтгандим-а... Ишқилиб кўрсатмаларимга амал қиляптимикан ? Ё ойижоним ундан тортиниб таомлангилари келса ҳам чурқ этмай ўтирганмиканлар ?!" Миродил кун бўйи келинчакга уч бор қўнғироқ қилди. Севара унинг қўнғироғига "Ҳавотир олманг, биз яхшимиз" деди-ю , гапни калта қила қолди. Миродил хўрсинди: "Севара ойижонимга ўрганиб олгунча уларга қараб туришни Ҳафиза холамдан илтимос қилиб турсам бўлар экан. Аксига олиб ойижонимга қараб туришга келишилган Замира опа ҳам шу кунларда қишлоққа тўйга кетадиган бўлиб қолганлари кўнгилни сал ҳижил қилди-да. Аммо уларнинг ҳам қариндош - уруғидан хабар олишга , дил ёзишга ҳақлари бор... Майли . Севара ҳам энди бегона эмас. Келин бўлгандан кейин қайнонага қарайди- да. Барчасидан хабардор бўла туриб менга турмушга чиқди-ку ўзи . Ўша мен билган , мен таниган Севара бўлса ойижонимга яхши қараши аниқ..." Миродилнинг онаси Ҳамида турмушга чиқиб ана шу ёлғиз ўғлига ҳомиладор бўлганидан сўнг , боши ғавғодан чиқмай қолганди. Шифокорлар жувоннинг юраги ёмонлиги сабаб унга туғиш мумкин эмаслигини , ўша дардманд аъзо тўлғоқ жараёнини кўтара олмай қолиши ва ҳаттоки ҳаёт билан видолашиш эҳтимоли баландлигини , бу вазиятда энг мақбул чора ҳомиладорликни ташқаридан аралашиш орқали тўхтатиш эканлигини бот- бот такрорлашларига қарамай, Ҳамидани ўз қароридан қайтара олишмади. "Аллоҳ берган неъматни рад қилишга мени хеч ким мажбур қила олмайди,- дерди у ҳар сафар ҳомиладан кечишга кўндирувчиларга қарата лаблари титраб,- мен унинг иродасига қарши чиқмайман. Агар шу мурғак вужуд яшаб қолиши учун мени дунёдан кетишим зарур бўлса , бунга ҳам тайёрман, зеро Қодир Эгамнинг амрисиз вужудимизга биргина тикан ҳам санчилмас..." Барча бир тараф бўлди , Ҳамида бир тараф. Унинг аҳдидан ҳатто уни суйиб никоҳга олган эри Миркомилнинг "Сен менинг бутун дунёимсан. Сен йўқ дунёни фарзанд чароғон қила олмайди. Мен сенга ҳеч қачон бу ҳусусда таъна қилмаймайман" деган сўзлари ҳам қайтара олмади. Миркомил узоқ вилоятдан Тошкентга ишга келиб, шу ерда қолиб кетган етим йигит эди. Ҳамиданинг оиласи бир бурда нонини ҳалол топиб қаноатни ҳамроҳ қилиб яшайдиган ўртаҳол оила эди. Миркомил Ҳамиданинг акаси билан қурилишда ишлаб мазкур оила аъзоларининг меҳрини қозонган, алал- оқибатда куёвликка муносиб кўрилган эди. Миркомил устачилик қилиб бирмунча пул тўплаб қўйган экан. Дастмояси тўйдан олдин шаҳар чеккароғидан икки хонали квартира сотиб олишга бемалол етганди. Белгиланган муҳлатда Ҳамиданинг эсон - омон кўзи ёриди. Аллоҳ ўз ҳифз-у ҳимоясида икки жонни соғ ва саломат сақлаганди. Оила аъзолари бахтли эдилар ... . Аммо кутилмаганда ... Миродил уч ёшга тўлганда Миркомил оила аъзоларини тоққа дам олиш баҳонасида айлантиришга олиб бормоқчи бўлди... Қайтишда эса Миркомилнинг эски жигулиси "ҳунар" кўрсатди... Автоҳалокат оила бошлиги Миркомилнинг ҳаётига нуқта қўйди, Ҳамидани бир умр ногиронлик аравачасига михлади. Оилада ёлғиз Миродилгина ушбу ҳалокатдан буст - бутун чиққан эди. Ҳамидани оила аъзолари ўғли билан бирга ўз уйларига олиб кетишди . Она - бола у ерда Миродил то мактабни битириб ўқишга киргунча яшашди. Миродил олийгоҳнинг иккинчи босқичига ўтгач, ўзларига яқин жойдан тиклаб беришган ҳовлига чиқишларига фотиҳа беришди. Ҳамиданинг оёқлари ишламаса-да, қўллари кунига ярар , шу ҳолида ўзини ҳам эплар, ҳам тикувчилик қилиб , яхшигина сармоя топар эди. Миродил тўртинчи босқичга ўтган йили тўсатдан Ҳамиданинг чап қўли ишламай қолди.
Показати повністю ...
4 737
8
😱КАЛТА КЕСАК ҚИЗ НОМУССИЗ БЎЛИШИГА САБАБЧИ БЎЛДИ😳 (барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас) Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти. Ота Онаси номусдан уятда колди. Опаси акаси буйни эгилди. Нега ? Нима учун ? Қачон. Сабаби нима ? Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган. Фарзанд нахотки номусга куйса. Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...
Показати повністю ...
1 956
3
​​Ёзиш биздан ибрат олиб хулоса чиқариш ҳар бир инсоннинг ўзига ҳавола.... Коментларда фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламан... айтганча ҳикоям ёққан бўлса лайк босишни унутманг Крикдуши Шухрат 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
image
4 407
4
Шундай бурилиб ошхонага кириб кетдим. Жудаям ҳўрлигим келди...йиғладим...тўҳмат балосига биринчи марта дуч келганим учун жинни булай дедим. Нонушта қилишгаям қўлим бормай қолди. Худди шу пайт турмуш ўртоғим ишдан келиб қолдилар. Одатда доим кечки сменами кундузги сменадан ишдан келсалар ҳам....тўғри ошхонага келардилар. Тўғри келиб мени йиғлаб ўтирганимни кўриб : -- Ҳа тинчликми Фарида....нимага кўз ёш қилиб ўтирибсан, нима бўлди ?- дея сўради. Мен эса йиғи аралаш бўлган воқеани сўзлаб бердим ва айбдор эмаслигимни исботи учун ҳамма нарсага таёрлагимниям айганимда. Турмуш ўртоғим мени овутиш илинжида қучиб : -- Қўй онаси....шунгаям сиқилиб йиғлайверасанми....Аллох борку кўриб турибди, сен исботлашинг ва йиғлашинг шарт эмас. Аксинча синглимни ўзи аҳмоқ. - деди. -- Ўша яхшиликни билмайдиган туҳматчи синглингизгаям жазо бордир...майли индамай қўйдим сизни ҳурматингиз бор. -дедим кўз ёшимни артиб. Ўша куни кечроқда қайнсинглим Москвага самалётда учиб кетди. Турмуш ўртоғи мусофирда анча йилдан бери ишларди унинг олдига ишлаш учун кетганди. Шу орада кунлар, ҳафталар....ойлар ва ҳаш паш дегунча икки йил ўтиб кетди. Вақт жудаям шавфқатсиз....ҳеч қачон кутиб ўтирмайди. Қайнсинглим шу вақт мобайнида ҳомиладор бўлиб , туғиш учун уйга қайтди. Тўғри бизни уйимизга кириб келди. Юзни қаттиқлиги жонни роҳати деганларидек ҳеч нарса кўрмагандек келиб қучоқлашиб кўришди. Мени эса ҳали ҳали ўша ноҳақ тўҳмати юрагимда санчилган ҳанжардек турарди. Шундай бўлса ҳам турмуш ўртоғимни оиламизда ўрни бор, болаларимни отаси ҳурмати борлиги учун ҳеч нарса булмагандай қучоқ очиб кутиб олдим. Товба қилдим....Аллохдан қўрқаман... қайнсинглимни боласи туғилди аммо нобуд булди. Аллох бор ҳечам уни қарғамаганман. Шундаям кўнгли ўксимасин деб кўнглига қараб далда бердим. Бизникида қайнонам билан битта хонада яшаб юрди. Билмадим менга орада нима гап ўтгани қоронғу... аммо қайнсинглим қайнона билан келишмай қолиб , ижарага чикиб кетди. Турмуш ўртоғи Москвада эди. Ижарада уй эгаси билан яшади. (бунга ўзим гувоҳи бўлмаганману эшитганман холос... гуноҳини бўйнимга олгим келмайди) Кунлардан бир куни, ўша ижарадаги уй эгаси қайнсинглимга ўн минг пулимни ўғирладинг.... деб ҳайдаб юборибди. Биламан қайнсинглим ҳам ўғри эмас... олмаганигаям ишонаман. Мени эшитмасин деб янги ижара уй излашиб қолишибди . Ахир биз бир уйда яшаймизку.....шу гаплар мени ҳам қулоғимга чалингандек бўлди. Бир куни овқатланиб ўтирганимизда қайнонамдан : -- Ойижон.... нега янги уй излаяпсизлар.... ўша ижарада турган уйи нима бўлди?- деб сўрагандим. Қайнонам айтиб қолди... уй эгасини пули йуқолибди деб. Ҳатто сўммасиниям айтиб қолдилар. Шунда мен эшитиб ҳайратдан : -- Ўн минг сўмми?....Эй Аллох суммадаям адашмадинга... қайтар дунёга келганида - дедим. Қайнонам гапларимни эшитса ҳам жим қотди. Эҳтимол эслагандирлар икковлашиб туҳмат қилганларини...Аммо мен қайнонамни олдиларида бу гапни айтмоқчимасдим тўғриси. Аммо Худони ишини қаранг...ҳатто суммадаям адашмадия. Тарозиси жудаям адолатлида яратганни. Аллоҳим ўзингдан қўймасин.... ёлғиз ўзинггагина ишонамиз Азизларим.... бу ҳикоя фақат ибрат учун ёзилди. Суҳбатдошимиз ҳам ёзинг токи ҳеч бир инсон ноҳақдан бирор кишига тўҳмат қилмасин... дегани учун ҳам ёздим. Бекорга айтишмаган экан туҳмат балосидан , сув балосидан ва ўт балосидан сақла деб эскидаям.
Показати повністю ...
4 179
8
📝ТУҲМАТ..... (воқийлик асосида ёзилди) Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм... Ассалому алейкум дўстларим... Соғ саломатмисизлар.... Биласизми....ўзи бу яшаб турган ёлғон дунё беш кунлик. Шунда ҳам инсонлар бир бирига ёмонликлар қилишади, бир бирига тўҳматлар қилишади....кўнглини оғритишади. Балким кимдир бойлиги сабаб кимнидир писанд қилмасдан камситар.... ёки кимдир Аллох берган дардини нўқсон деб тушуниб устидан кулар....аммо ҳеч ҳам ёдингиздан чиқарменг ҳаммамизни борар еримиз қабристон.... У ерга бойликни ҳам мансабни ҳам олиб кетолмайсиз... Кўп гапириб юбордима....бу мени эмас бобом рахматли кўп шундай насиҳат ва маслаҳатлар бериб гапирарди. Ҳозир мен сизга баён қилмоқчи ҳикоям қайнона келин муносабати, қайнсингил муносабати акс этган. Мен асли Сирдарёликман...-дея гап бошлаб, сўзини давом эттирди мени суҳбатдошим. Келинлик уйимиздан.....албатта турмуш ўртоғим катта ўғил бўлганлиги учун уй қилишимиз керак эди. Биз бошида ижарада турдик, кейинчалик ишимиз юришиб кетгач уй сотиб олдик. Биз ижарада яшаганимиз ҳам кейинчалик уй олишимиз ҳам албатта Тошкентда бўлди. Биз энди ўз уйимизда пойтахтда яшардик. Сирдарёдан ким бозор қилмоқчи бўлиб борса ҳам бизникига борарди. Кечаси яъни тунги соат учларда оптом товар бозорига олиб чиқардим.... кўпроқ арзонроқ нарса олиб кетсин деган мақсадда. Шундай кунларнинг бирида бизни уйга қайнсинглим борди. Айнан Москвага учиб кетишидан бир кун олдин. Ўзига кийим кечак ва еераели нарсалар олгани борганди. Мен доимгидай яхши кутиб олдим... турмуш ўртоғимни синглиси ҳарақалай. Ярим тунда уни бозорга олиб чиқдим..... уйқумдан кечиб. Бу воқеага қарийб ўн йил бўлди... ўша пайтлари пулни ҳам анча қадри бор эди. Қайнсинглимни бир миллион пули бор экан. Бозорга кирдик қайнсинглимни сўмкасини мен кутариб юргандим. Пулиям менда эди сумкада. Миннати эмас айланиб керакли кийим кечакларни олиб бўлгунича ҳам уйқусизлик уни устига жудаям чарчадим. Итдек ҳориб бор пулини керакли нарсалар харид қилиб тамомладик. Катта сўмкасини кўтариб уйга келдик. Қайнонам ҳам уйқудан турган экан.... ошхонага кириб чой қўйдим. Нонуштага бирор нарса қилай деб тухумга ун аралаштириб пишириш учун ҳаракатни бошладим. Нимадир керак бўлиб чиқдим ошхонадан. Доим суҳбатлашиб ўтирадиган хонада қайнонам билан қизи яъни қайнсинглим... ҳамма нарсаларни ёйиб, кўриб ўтиришган экан. Уларни ёнига кирдим... ошхонада нонуштага бир нарсалар тайёрлашни ҳам бошлаб қўйганман....қарасам иккаласиниям кайфиятлари йўқ.... ҳайрон бўлиб улардан сўрадим : -- Тинчликми... нима гап? Она болани қовоқлариздан қор ёғаяпти?- деб ҳазил қилиб кулдим. -- Э келинн.... қизимни ўн минг сўм пули чиқмаяпти... кам. - деди. Қайнонам қайнсинглим барча олган кийим кечакларни ҳисоблабди эмиш кам чиққанини айтди. Тўғриси мен бошида унчалик эътибор бермасдан улар ҳазиллашаяпти деб ўйлаб..... -- Ҳаа... ўгри ким экан... ёки менми?- деб кулиб юбордим. Қайнонам шундай менга қарадида.... қовоғини уюб жиддий ҳолда : -- Бошқа ким булмаса ? - деса бўладими. Астоғфурулллоҳ..... ишонасизми мен шокка тушиб колдим. Илк марта тўҳмат балосига учрадим . Жудаям жахлим чиқиб кетди... итдек кечаси сумка кўтариб ўғрига чиққаним шундай алам килдиии. Кўзим ёшланиб қайнонамга карадим ва : -- Ойижон.... қизингиз шу гапни ўйламай гапирсаям сиз унинг гаплари нотўғри эканини айтиб тушунтирсангиз булмасмиди?- дедим....-- Ёки биз билан яшаб туриб ( қайн укам билан овсиним ўз уйига сиғдиришмагач бизникига кўчиб келганди ) мени билмасмидингиз? Қизингиз келинойим олган деса маъқуллаб ўтирибсизми.........- дедим
Показати повністю ...
4 196
7
🔥ЧИМИЛДИҚҚА КИРМАЙ ЎЗИНИ ОСГАН КУЁВ 😢😭 ...Тўйдан уч кун олдин... Жамшидни қўл телефони жиринглади - Алло. - Жамшид мен Бобурман. Сенга айтадиган жуда муҳим гапим бор… - Тинчликми нима бўлди… - Тез етиб кела оласанми…? - Ққаердасан ? - "Мерси” кафесида. - Ҳозир бораман. Жамшид кафега кирганда Бобур чеккадаги столда ўзи ёлғиз ўтирарди. - Қандай муҳим гап экан жуда шошилтирдинг одамни. - Бир ой олдин дачада дам олганимиз эсингдами? - Ҳа эсимда. - Нигорачи?...😳😱 ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇
2 398
1
​​Фарзанд оиламиз гултожи, ҳаёт мазмунидир. Ўзбек халқининг болажонлиги, улар учун барча нарсадан воз кечиши ҳеч кимга сир эмас. Афсуски, ушбу бахт ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Фарзанд илинжида юрганларга “савоб” қилиш пардаси остида ўз қора ниятларини амалга оширган Салима Юлдашева ва унинг шериклари аёл номига доғ туширишди. Жамият олдидаги ўз бурчларини унутиб, республикамизда хотин-қизларга берилаётган эътибордан фойдаланган ҳолда жиноятга қўл уришди. Бундай аёллар сиз ва бизнинг қўшнимиз, махалладошимиздир. Уларнинг хатти-ҳаракатларига бефарқлик, жойлардаги махалла, хотин- қизлар  қумиталаридан  уларнинг хатти-ҳаракати эътибордан четда қолаётганлиги учун ҳам бундай жиноятлар содир бўлмаётганмикин? Сиз нима дейсиз? (Мақоладаги қаҳрамонларнинг исм-шарифлари ўзгартирилган) 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
Показати повністю ...
image
5 068
9
📝ЧАҚАЛОҚНИНГ БАҲОСИ ҚАНЧА? - Неча минглаб  оналик бахтга етиша олмаётган инсонлар бор. Худойим ҳам, келиб –келиб уларга эмас, сизга фарзанд берганини қаранг-а? Гапи жувонга таъсир қилмаслигини сезгач, Салимахон бошини сарак-сарак қилганича палатадан чиқиб кетди. Хонасига кетар экан, ҳамон миясида бир гап айланарди. Оналик бахтидан бенасиб аёллар.... бенасиб аёллар.... Бирдан миясига келган фикрдан чеҳраси ёришди. Ахир унга омад эшигининг ўзи очилаяпти-ку. Боласини ташлаб кетадиган аҳмоқлар бор бўлсин. Ўтган куни  дугонаси келин ойиси 8 йилдан бери фарзанд кўрмаётганлигини, бунинг орқасидан турмуши бузилиб кетиши мумкинлигини айтган эди. Шундайларга бола берсачи? Албатта текинга эмас. Аммо қандай қилиб? Буни бир ўзи уддалай олмайди. Шифокорлар хонасига кириб, Салимахон врач-неонотолог Нодира Толиповани четга имлади: “Бу ёққа юринг, сизда гапим бор”. Унга фикрини  тушунтиргач, ҳамкасбининг иккиланаётганини кўриб, юпатди. Қўрқманг, ҳамшира ва доя билан ўзим гаплашаман. Қўчқоровага ўхшаган аҳмоқлар кўп. Ўзингиз кўраяпсиз, индамай боласидан воз кечиб кетишаяпти. Ҳам болага яхши ота-онали бўлади, ҳам бизга бир-икки сўмлик бўлиб оламиз. Бунинг устига болани олган ота-онанинг дуоси ҳам бизники. Ҳўш, қалай? Нодирахон бир оз ўйланиб турдида, маъқул дегандек бош ирғади. Салимахон шу куниёқ ҳамширалар  Н.Фозилова, навбатчи доя Ш.Юнонова, эмлаш ҳамшираси М.Холиқовани бола сотишга кўндирди. Илк “харидор” ўз ҳамкасбларидан топилди.  Обсервация туғруқ бўлими кичик тиббий ходими М.Жасурова ташлаб кетилган қизалоқни бефарзанд бўлганлиги сабабли  асраб олишга тайёр эканлигини айтиб, Салимахондан ёрдам сўради. -Салима опажон, ўзингиз биласиз. Болам йўқлигидан эрим билан ажрашиш даражасида турибмиз. Қайнонам кўзимни очирмай қўйди. Гўдаклар уйидан асраб олишга улар кўнмаяптилар. Бунинг устига унинг қанақа ҳужжатбозлиги кўплигини ўзингиз биласиз. Албатта, сизни рози қиламан, жо-o-oн опажон, бир йўлини қилинг. Иш қил суғургандек осон битди. 2012 йилнинг 1 ноябрь куни Муқаддам Жасурова аслида хомиладор бўлмаган бўлсада навбатчи ҳамшира Н.Фозилова «туғруқхонага тушган хомиладор, туғадиган ва туққан аёлларни ҳисобга олиш журнали»га М.Жасуровани  қайд қилиб, унинг номига туғилиш тарихи расмийлаштирди. Салимахон эса  унга М.Жасурованинг қиз бола туққанлиги ҳақида сохта ёзувлар кирит беш кун давоми юритди. Энди навбат туҳруқхона дояси Ш.Юноновага келди. У М.Жасуровани «Стационарда туғруқни қайд қилиш журнали»га қайд қилиб, унинг номига 1818 рақамли янги туғилган чақалоқнинг ривожланиш тарихи расмийлаштирди. Врач неонотолог Нодирахон эса унга  чақалоқнинг соғлиғи ҳақида сохта ёзувлар киритди. Ўз навбатижа эмлаш ҳамшираси М.Холиқова М.Жасурованинг номига қалбаки «Туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома» ёзиб, унинг асосида ФХДЁ бўлимидан Зоирова Эътиқод Одил қизи номи билан расмийлаштирилган туғилганлик ҳақида гувоҳнома олди.  Осонгина амалга оширилган жиноят жиноятчиларни руҳлантириб юборди. Салимахондан Гулнисо Абдураззоқовалар сотиб олиш учун чақолоқ топиб беришни сўраганларида, енг шимариб, ишга киришишди.  Бир неча кундан сўнг бефарзанд она 1.200.000 сўм эвазига ўғил фарзандлик бўлди. Жамиятимизда турли сабабларни рўкач қилиб,  ўз жигарбандидан воз кечган аёллар учраши натижасида Салимахон сингари нафси хакалак отган шифокорларнинг ошиғи олчи бўлаверади. Аммо кўза кунда эмас кунида синади. Орадан маълум вақт ўтгач, Гулнисо  сотиб олган болада тузатиб бўлмас “доун” касаллиги борлигини билгач, туғруқхонага  қўнғироқ қилиб, пулини қайтариб беришни талаб қила бошлади. Телефон гўшагини кўтарган бўлим бошлиғи Д.Пўлатова  “жабрдийданинг давосини” эшитиб, ҳайрон қолди. Суд ҳайъати, судланувчи C.Юлдашевага нисбатан жазо тайинлашда унинг шахсини, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий моддий аҳволини, турмушидан ажрашганлигини, оилада ягона боқувчи ўзи эканлигини инобатга олиб, уни соғлиқни сақлаш тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди ва  озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Показати повністю ...
5 009
7
🩵🩵🩵🩵🩵🩵🩵🩵🩵🩵🩵🩵🩵 🧘‍♀️🤸 Suyukli rafiqa bo’lish osonmi? Hozirgi zamonda yoringizga suyukli rafiqa bo’lish uchun biroz ter to’kishingizga to’g’ri keladi 🔥 🌟Nega deysizmi? Chunki ko’cha to’la boshi ochiq go’zal ayollar 💃 😁Xullas yoringizga suyukli rafiqa bo’lishni istasangiz sizga ushbu kanalni tavsiya qilamiz, bu kanalda 😀Oilaviy muammolarning psixologik yechimlari 👠 Romantik oqshom uchun har xil ideyalar 👄 Suyukli rafiqa bo’lish uchun ko’plab mutaxassis maslahatlari ❤️ Kanalga qo’shilib oling va go’zal betarkror va albatta suyukli bo’lib yuring.👇👇👇
Показати повністю ...
3 315
2
​​Энди мени деб хам куйишларини хохламайман.Нима килишни билмай азобдаман,менга сизларнинг маслахатларингиз керак.. Хурмат ва эхтиром билан аросатда колган нотаниш синглингиз.. 🌸 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ!
image
4 701
11
Бир куни ўша қизга смс ёзгандим, "Оиламни тинч қўй, орада боламиз бор, уволига қолиб кетасан барибир, нима қиласан эримга осилиб” деб ёзгандим, жавобига"Қўлингдан келса, эрингни ушлаб қол, хозир замон шунақа” деб ёзди. Бу дардимни кимга айтишни билмаяпман, ойимга хам айтолмайман. Хозир хаёлимда фақат шу нарсалар, нима қилаётган бўлсам хам эрим барибир юради, хозир қаердадир ким биландур деб ўйлаб юраман. Эрталаб ишига кузатаман, кечқурун келгунигача шу қизлар билан гаплашиши хақида ўйлайман. Мен уйда ўтираман болага қараб, уй юмушлари билан, эрим қўчага умуман чиқармайди, ишлашимга хам, ўқишимга хам рухсат бермайди. Шундай бўлса хам, ўзимга қарашни эсдан чиқармаганман, доим ясаниб бўяниб, озода бўлиб, ўзимга яхши қарашга харакат қиламан. Шундай бўлса хам эрим қизлар билан гаплашишдан ўзини тия олмайди. Хозир уятли гап бўлса хам айтаман, бир икки шундай вазият хам бўлдики, эрим сал тегинишни бошлаганида хам хеч яқинлаштиролмадим ўзимга. Қўнглим шу даражада совиб кетган хозир, куним ўтса бўлди шу уйда, фақатгина болам учун юрибман. Шу сизларнинг сайтингларга эрим кириб туради , зора шу гапларни ўқиб ўзи учун яхши хулоса чиқарса... ўзига ўзи шу саволларни бериб озгина ўйлаб кўрса.. тўғри йўлга қайтса, «мен хам шунақа юраманку, нега хотинимни қийнаяпман» деб ўйлар, балки берилган фикрлардан ўзим учун хам, у хам ўзи учун бир хулоса олса.. чунки мен шу пайтгача гапираётган гапларим унга таъсир қилмаган. Мен биламан, эрим ўша қиз билан халигача гаплашадилар, буни билиб яшаш жуда хам қийин. Тўғри, айбим телефонларини ковлаганим.. Бундан олдин Сайёд айтгандилар "Аёл киши эркак кишининг телефонига тегиши керакмас” деб, лекин мажбур бўлгандим, билишим керак эди. Мана хозиргача алдайдилар мени, гаплашмайман, юрмайман дейдилару, лекин эрталабдан кечгача Айфонларига тикилиб ўтирадилар. Ватсап чиқди, бало чиқди ўзи. Шу ватсап орқали қизлар билан гаплашиб ўтирадилар. Лекин менга хам муомаласи ёмонмас, барибир алам қилади. Хозир худога шукр қайнонамнинг муносабати яхшиланган, нисбатанку, лекин қайнсинглим уйимизга келганида, яна аввалгидай силталаш бошланади. Ўзим тўғрисини айтсам, ўзига тўқ, обрўли оиладан ўрта хол оилага келин бўлиб тушганман. Шахарда оиламизни кўплар танишади. Буни айтаётганим, мени тили қисиқ жойим ёки бошқа муаммо йўқ, шундай бўлса хам, бойлигимни гапирган ёки манманлик қилган қиз эмасман. Балки эрим ўзи яхши кўрганини олиб беришмагани учун шундай қиладими, билолмаяпман. Бир куни қайнонам, "Сиз , чиқиб кетамиз бу уйдан, қайнота ва қайнона билан яшамаймиз, уларнинг хизматларини қилмайман деб кўп айтган экансиз, овсинингиз айтиб берганди” деб айтиб қолдилар. Мен эса ундай эмаслигин, бу овсинимнинг гаплари эканлигини тушунтирдим. Ростдан хам овсиним шунақа дерди доим, менга эса фарқи йўк эди, қаерда бўлсам хам, эрим ёнимда бўса бўлди менга дердим, чунки уни севардим жуда хам. Овсиним бир куни бир нарса учун узр хам сўрадилар. Менга хасад қилганликларини ва кўп ишларни атайин қилганликларини тан олиб гапириб бердилар, чунки оилада менинг эрим яхшироқ пул топарди, хатто қайнсинглимнинг сепларини хам эрим қилган ва шундан келиб чиқардики, қайнота ва қайнона биз билан қолгиси келарди. Бошқаларда билмадим қандайку, лекин бизнинг уйда шундай эди. Хозир овсиним мени анча тинч қўйганлар. Ота онамга бу муаммоимни айтолмаслигимнинг хам жиддий сабаби бор... эримнинг яқин қариндоши укамнинг энг яқин дўсти бўлади, орага совуқчилик тушади дейман.. ва яна битта сирни айтаман, мен ўзим хам отасиз ўсганман. Адамлар хам худди шунақа бўлганлар. Қизлар билан юриб, гаплашиб кетганликлари учун ойим ажрашиб кетганлар. Мен оилада тўнғич фарзандман, ота онам ажрашиб кетишганидан кейин ойим ишга тушиб кетганлар, мен эса ўша пайт 5-6 синфда ўқишимга қарамай, икки болага қараб ва уй ишларини эплаб ўтирардим. Ёшлигимдан шу эркакларнинг қизлар билан гаплашганию, шу сабаб оиламиз бузилиб кетганини билиб шу мавзуни ёмон кўрар эдим, энди худди шундай холат ўзимнинг бошимга тушиб турибди. Жуда хам чарчаганман. Отам ўша ўзи топган қизга уйланиб кетган. Шунинг учун хам бу нарсаларни ойимга айтолмайман, чунки улар шу нарсадан куйганлар.
Показати повністю ...
4 435
9
Кейин очиғини эримга айтдим, телефонидан кирганимни, у ерда қизлар билан гаплашишини айтганимда тан омадилар, охири кириб ўзларигакўрсатдим, "Мана шу гапларни сиз ёзгансизку, гаплашгансиз қизлар билан” деб айтганимда, тан олиб, "Бошқа қайтарилмайди, бу шунчаки ёзилган гаплар, зерикканимдан кирганман” дедилар. Бундай ишларни бошқа қилмасликка сўз бердилар. Яна орадан анча вақт ўтиб кетди. Эрим тўйимиздан олдин бир қиз билан учрашиб юрган эканлар. Ота оналарини совчиликка юборганларида у қизнинг оиласи қайнонамга маъқул келмаган экан. Ўша қиз билан тўйдан кейин хам анча пайтгача гаплашиб юришган экан. Кейин у қиз билан орани очиқ қилдилар. Энди эримга ишониб, яхши яшай бошлаганимизда, эрим яна шу қилиқларини давом эттираётганликларини билиб қолдим. Бу орада анчасини билдим, уйда жандал хам бўлди, хатто аразлаб уйимга хам кетиб қолдим. Эрим бориб қайтариб олиб келди. Мана яқин 1 – 2 ой ичида бўлаётган воқеа.. Эрим бир қиз билан ўтган йилдан буён гаплашарканлар, унинг исми Лола экан ( исм ўзгартирилган) У қизнинг телефон рақамини билардим, чунки эримга ишончим қолмаган эди умуман, телефонларини текшириб юрардим. У қизнинг рақамини эримни телефонига ватсапдан хабар келганида кўрган эдим, ўшанда "қачон қўнғироқ қиласиз, жоним?” деган хабар келганди. Ўшанда шу рақам ёдимда қолганди. Эрим бир куни хонада телефонини қолдириб чиқиб кетганида, қўнғироқ бўлди, қарасам айнан ўша рақам, телефонни кўтарсам овозимни эшитиб қўйиб қўйди. Кейин қайта - қайта қўнғироқ қилдим ўша рақамга, олмади. Бир оз вақтдан кейин ўша рақамдан бир йигит қўнғироқ қилиб, "Нега бу номерга телефон қиляпсиз, бу менинг номерим” деди, унга бу номер уники эмаслигини, у бир қизнинг рақами, уни исми Лола, танийман уни деб айтдим. Эримни 1 – 2 маротаба тушида алахсираб, у қизнинг исмини айтиб чақирганини билардим. Хаттоки, мен билан гаплашиб туриб хам Лола деб юборган пайтлари бўлган. Ўзимни билмаганликка олардим, лекин жуда хам оғир ботарди. Бир куни уйда яна жанжал бўлди, эримга шу қиз билан юрар экансиз, қўнғироқ қилди десам, иш юзасидан эди у дедилар. Иш юзасидан бўлса, нега унда телефонни мен кўтарганимда, тўғриликча ишим бор хўжайинингизда, чақириб беринг демасдан, қўйиб қўяди десам, барибир тан олмадилар. Кейин орадан яна вақт ўтди. Шу мавзу очиқлигича қолиб кетди. Озгина вақтдан сўнг, яна улар гаплашишаётганини билиб қолдим. Энди бу сафар улар одноклассники сайти орқали топишишибти. Бир куни мени яқин орадалигимни билмасдан, ўша қизга телефонда «Энди одноклассники орқали гаплашамиз, бир қанча муддат телефон ва ватсап орқали гаплашмай турамиз, фақат ўша сайт орқали гаплашамиз» деб бемалол гапирдилар. Сўнг пойлай бошладим, бир куни эрим одноклассники сайтига кириб, ўша сайтни ўчирмай чиқиб кетибтилар, қизиқиб кирдим, чунки жуда қийин ахволда эдим. Нима қилишни билмай юргандим, орада боламиз бор, мана бир ёшга кирди, халигача шу қилиқларини давом эттиряптилар. Мендан нима айб ўтаётганини билолмасдим. Кириб гапларини ўқидим, ишонсангиз, мени кўчага таклиф этмайдиган одам, у қизни кино, концертларга ва бошқа хар хил жойларга олиб борар эканлар. Ўртоғим билан тушаман дегандилар менга, шу қиз билан бирга тушишган экан. Ўша ерга ёзилган гапларни хаммасини ўқиб чиқиб, бу хақида эримга айтишнинг фойдаси йўқлигини тушундим, чунки барибир тан олмайдилар. Кейин бир куни ўзлари айтдилар: "Мен у қиз билан шунчаки иш юзасидан гаплашганман, ўқишини хал қилиб берганимда танишиб қолганмиз, орамизда хеч қандан гап сўз бўлмаган” деб мени алдадилар. Майли шунда хам ярашишга харакат қилиб ёлғон ишлатяпти деб кечиришга харакат қилдим. Энди бўлса иккиланяпман, чунки кўнглим хамма нарсадан совиб бўлган. Хатто эримнинг оиласидан хам, менга муносабатлиги жуда ёмон, мен эса айбимни халигача билмайман. Орада бола бор, шу хам эримни тўғри йўлга қайтаролмади. Хозир юрмайман, гаплашмайман деб айтади, лекин тўғрисини айтсам, эрим билан бирга бўлишга хам хатто кўнглим бормайдиган бўлиб қолган. Кўнглим совиб кетган хаммасидан. Эримга ишонмаяпман, нима қилишга хайронман.
Показати повністю ...
3 920
9
📝ИНТЕРНЕТ ДЕБ ОИЛАМ БУЗУЛМОКДА (бир синглимизнинг илтимосларига биноан сизларнинг хукмингизга хавола килаябман) Фикр ва мулохазаларингизни ва шу синглимизга маслахатларингизни кутиб коламиз, Тўйим бўлганига икки йил бўлди. Мен келин бўлиб тушган хонадонда тўртта фарзанд эди, мен энг кичик келинман. Бу уйга келганимда мендан 5 – 6 ёш катта қайнсинглим бор эди, хали узатилмагандилар. Келин бўлиб келганимда ховлига чиққанимнинг эртаси куниданоқ овсиним мени чиқиштирмасликни бошладилар. Мени қайнонамга, уларни эса менга ёмонлаб, бесабаб уйда жанжал чиқарадиган бўлдилар. Бир куни уйда катта жанжал чиқди, Қайнсинглим ва овсиним урушишаётганди, мен янги келин бўлганим учун индамай бир четда турдим. Бундан қайнсинглимни жахли чиқиб, "Сен келгандан бери уйимизда жанжал чиқадиган бўлди, ўшандан бери уйимиздан барака қочди ” деб, мени туртиб юбордилар. Шундан кейин билдимки, бу уйда қайнсинглимнинг айтгани айтган, дегани деган экан. Хатто қайнонам хам қайнсинглимнинг чизиб берган чизиқларидан чиқа олмасдилар. Билардилар, мен улар айтгандек ёмонлик қилмаслигимни, овсиним ва қайнсинглим айтаётган гапларни мен гапирмаслигимни, лекин барибир уларнинг олдидан ўтиб мени ёнимни ололмасдилар. Кейин овсиним уйдагилардан келин бўлганимга бир ой бўлмасдан ишлаш учун рухсат сўрадилар. Уйдагилар эса рухсат беришмади, чунки уларда ёш болалари бор эди. Шундан кейин мен билан бўлар бўлмасга тортишавериб, умуман гаплашмайдиган бўлдилар. Бундай хол қайтарилавергач, уйдагилар вазият жиддийлигини билиб, овсинимнинг тушлик пайтигача ишлашларига рухсат беришди. Эмизикли чақалоғи эса менга қолди. Эрталабдан кечгача ош овқат, қайнота ва қайнонанинг хизматидан ташқари, уларнинг боласига қарашим керак эди. Бошида тушликкача ишлаб юрдилар ва бир қанча вақт ўтиб тўлиқ иш тартибига ўтдилар. Эрталаб 9 дан кечки соат 18:00гача ишлар эдилар. Бола баъзида сут эмгиси келиб йиғлаб, онасини соғинганида , мен телефон қилиб, шуни айтсам, "Мен сизга ўхшаб бекорчи эмасман, ишдаман, вақтим йўқ” деб телефонни жахл билан қўйиб қўярдилар. Орадан 4 ёки 5 ой ўтди. Бу орада ўзим хам хомиладор бўлдим. Хомиладор бўлганимни уйдагиларга айтганимда, улар ишонмай, "19 ёшида қандай қилиб бундай тез хомиладор бўлиши мумкин” деб яна жанжал чиқаришди. Қайнсинглимга бу хабар ёқмади. Уларни хам тушунаман, улардан ёш бўлиб, улардан олдин келин бўлганим, хам улардан олдин хомиладор бўлганим балки уларга ёқмагандир. Шундан кейин мени турткилай бошладилар, бир куни зинадан тушиб кетаётганимда орқамдан келиб итариб юбордилар. Мен эса ерга зарб билан қаттиқ тушганимдан, қорнимдаги 5 ойлик хомилам нобуд бўлди. Касалхонадан уйга келганимда билдимки, мени ёнимни хеч ким олмас экан. Барибир янги келиннинг гапларига ким хам ишонарди.. Индамасдан яна ўзимнинг вазифаларимни қилиб юравердим. Бу орада овсинимнинг оиласига уй олиб бердик, алохида бўлиб кўчиб чиқиб кетишди. Қайнсинглимни хам узатдик. Орадан бир ой ўтиб, яна хомиладорлигимни билдим. Бу сафар ўзимни эхтиёт қилишга харакат қилар эдим. Лекин шунда хам олдингидек турткилашлар, қайнонам ва қайнсинглим томонидан давом эттириларди, қайнсинглим хар 15 кунда уйига келганида, қилган ишларимдан айб топиб, "мени қайнонам ундай ёки бундай ишларни қилишга мажбур қиладилар, сиз хам шундай қилинг, келинингизга қаттиқроқ туринг, ойи!” деб, ишларни қалаштириб ташлашар эди, кўпинча битта ўзим улгуролмай хам қолардим. Лекин ўша пайт энди улар билан бирга яшамаслигимдан хурсанд бўлардим. Бу орада эримнинг қизлар билан гаплашаётганини билиб қолдим. Одноклассники сайтидан гаплашар эканлар. Бир куни телефонларига одноклассникидан смс хабари келди. Телефонларидан кирганимда қизлар билан гаплашганларини хаммасини ўқиб қолдим. Биламан, киришим керак эмасди, лекин кейин индамадим, арқонни узун ташлаб қўйдим, давоми нима бўлар экан деб кутдим. Эримда ўзгариш бўлмасди, инсофга келай хам демади. Ўша вақтда хомилам 4 ойлик хам бўлмаган эди.
Показати повністю ...
4 038
11
Останнє оновлення: 11.07.23
Політика конфіденційності Telemetrio