Навоий вилояти прокуратураси органлари томонидан вояга етмаганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, болаларнинг қаровсиз қолиши, улар билан шафқатсиз муомалада бўлиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, маҳалла фуқаролар йиғини, болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси ва ички ишлар органлари вакиллари жалб қилиниб, ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганишда, вилоятда ота-оналари томонидан
назоратсиз ва қаровсиз қолдирилиб, ўзга шахслар қўлига ташлаб кетилган
275 нафар вояга етмаганлар аниқланди.
Тадбир давомида, вояга етмаган болаларни қарамоғида вақтинча сақлаб келаётган шахсларнинг (яқин қариндошлар) ижтимоий ҳолати ўрганилиб, болаларнинг
212 нафарига васий ва
63 нафарига ҳомий тайинланди.
Шунингдек, тадбир давомида
275 нафар болалар тўлиқ чуқурлаштирилган
тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда уларнинг барчаси бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун
спорт, фан ва ижодий тўгаракларга жалб қилинди.
Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилишда васийларга уларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ижтимоий
хизмат марказлари томонидан
алоҳида назоратга олинди.
Болаларни тарбиялаш, уларга таълим ва тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаган ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига хабар бермаган
27 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-saytПоказати повністю ...