#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманининг 3-мавзесида пиёдалар йўлаклари, йўл четидаги майдонлар таъмирталаблиги
танқид қилинган.
Айни пайтда туманнинг кўплаб маҳаллаларида босқичма-босқич кенг қамровли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари
олиб борилмоқда.
Жумладан, “3-Катта Чилонзор” маҳалласида ҳам биринчи босқичда канал бўйи ҳудудлари сайилгоҳ шаклида таъмирланиб, ўриндиқлар, ёритиш чироқлари ўрнатилди. Дарахтларга шакл берилиб, турли гуллар экилди.
Таъмирлаш ишларининг иккинчи босқичида эса маҳалладаги мавжуд 57 та кўпқаватли уйларнинг атрофини ободонлаштириш, пиёдалар йўлаклари қуриш, суғориш тизимлари ўрнатиш, 32- ва 39-сонли кўпқаватли уйлар орасидаги болалар ўйингоҳларини таъмирлаш каби қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Маҳаллаларда қурилаётган пиёдалар йўлаклари техник назорат олиб борувчи ташкилот ҳамда буюртмачи ташкилот ва бевосита туман ҳокимлиги томонидан назорат қилинади ва таъмирлаш ишларининг сифати талабга жавоб бермаган тақдирда қабул қилинмайди.
Шунингдек, пудратчи ташкилот томонидан маҳалладаги 35- ва 36- кўпқаватли уйлар ўртасидаги пиёдалар йўлаги сифатсиз таъмирланганлиги боис, техник назорат жараёнида камчиликлар аниқланди ва қайтадан таъмирлаш ишлари олиб борилиши тўғрисида қурувчи ташкилотга кўрсатмалар берилди. Ҳозирда қурувчи ташкилот томонидан айни манзилдаги тротуарда қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда маҳаллада таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
https://t.me/hudud_informПоказати повністю ...