👨🎓Бой ота сабоқлари👩🎓
❇️➡️ Бойлар пул учун ишлашмайди. Бойлар билим ва тажриба учун ишлайди. Чунки билим ва тажриба инсонга пул олиб келади.
❇️➡️ Одамларда одатда кўриш қобилятлари чегараланганлиги учун кўра олмайдиган нарсалари бор, базан эса ўзлари тушиб қоладиган тузоқни ҳам сезмайдилар.
❇️➡️ Ҳар бир кишининг қалбида зиқналик ва заифлик бор. Улар ёрдамида ҳар кимни ъъсотиб олишъъ мумкин.
❇️➡️ Дархақиқат ҳар бир кишининг қалбида сотилмас куч ва қатиятлилик бор. Масала қалбнинг қайси қисми кучлироқ бўлиб чиқишида.
❇️➡️ Кўпчилик одамларнинг ўз нархи бўлади. Бу қўрқув ва очкўзлик деб аталадиган хиссиётлар туфайли бўлади.
❇️➡️ Аввалига пулсиз қолиш қўрқуви бизни тиришқоқлик билан ишлашга, кейин эса очкўзлик билан буни пулга олиш мумкин бўлган нарсаларни орзулашга мажбур қилади. Шунда бузуқ доира ҳосил бўлади.
❇️➡️ Бузуқ доира вакиллари - эрталаб турадилар, ишга борадилар, хисоб варақларини тўлайдилар...! Бунда уларбинг ҳаёти икки ҳиссиёт: қўрқув ва очкўзлик билан бошқарилади.
❇️➡️ Ҳақиқатни айтиш биринчи қадамдир. Фақат уни аввал ўзингизга айта олишингиз керак.
❇️➡️ Одамлар кўпчилиги ҳаракат қилади, аммо ўйламайди. Бундай инсонлар хис ҳаяжонларига қараб иш кўради, ақлига эмас.
❇️➡️ Одамлар ишхонага иш учун эмас, қўрққанларидан борадилар. Бу - пулсиз қолиш қўрқуви.
❇️➡️ Анашундай тузоқни четлаб ўтинг. Шунчаки бадавлат бўлиш асосий масала эмас, чунки бадавлатлик ҳам қўрқувни даф қилмайди.
❇️➡️ Хоҳиш ва ъъхасисликъъни адаштирмаслик керак. Янада яхшироқ, чиройлироқ, қувноқроқ ва қизиқроқ нарсани хоҳлаш ўринлидир.
❇️➡️ Роҳатни пулга сотиб олиб бўлмайди. Пул қалбга таскин бермайди.
❇️➡️ Кўп бадавлат одамлар хоҳиш туфайли эмас, қўрқув туфайли бадавлатдирлар. Улар қўрқувдан халос бўлиш учун катта маблағ тўплайдилар. Аммо қўрқув ҳам катта бўлиб бораверади. Зеро улар иккинчи ҳаф - бойликни йўқотишдан қўрқа бошлайдилар.
❇️➡️ Қўрқувдан қашшоқлар эмас бойлар кўпроқ азият чекади.
❇️➡️ Пулдан қочиш ҳам унга ортиқ даражада боғланиб қолишга ўхшаш ҳол.
❇️➡️ ъЪМени пул қизиқтирмайдиъъ дейдиган одамлар, кунига 12 соат ишлашга рози бўлишади. Улар ҳақиқатни инкор қилгувчилардир. Агар пул уларни қизиқтирмаса, унда нимага ишлайдилар?
❇️➡️ Қўрқув ва очкўзлик йўқолмагунча пул учун ишламаслик ҳам вақтни бехуда сарфлашдир.
❇️➡️ Ҳис-ҳаяжон бу бизни одам қиладиган туйғудир. Тирик инсонга ҳос ҳиссиётларингизни англанг, уларни ва фикрларингизни ўз зарарингизга эмас, фойдангизга ишлатинг.
❇️➡️ Бор йўғи ҳиссиётларингизни кузатинг, муносабат билдиришга ошиқманг.
❇️➡️ Хиссиётлар сиз учун ўйламасин. Ўзингиз учун ўзингиз ўйланг.
❇️➡️ Мисол учун одам: ъЪИш топишим керакъъ деса, у ҳиссиётлари орқли ўйлаётган бўлади.
❇️➡️ Иш - узоқ муддатли муоммонинг қисқа муддатли ечимидир.
❇️➡️ Институт дипломи ва иш муҳим. Аммо улар қўрқувдан ҳалос қилмайди.
Ⓜ️анба: Р.Киёсакининг ъЪБой ва камбағал ОТАъъ номли китобидан.
🍎
@Stiv_JobsПоказати повністю ...