БИТТА КУЛИНГ, ЖОНИМ ОНАЖОН
Бу дунёда азиз инсоним,
Меҳрибоним, ўзимнинг борим,
Ғаниматим, ширинзабоним,
Битта кулинг, жоним онажон.
Сал йўқ бўлсам, кутган йўлларим,
Гўдакликдан ушлаб қўлларим,
Қадрлидир, ҳар бир онларим,
Битта кулинг, жоним онажон.
То танамдан чиққунча жоним,
Пойингизни ўпай ҳар оним,
Юрагимга малҳамим дорим,
Битта кулинг, жоним онажон.
Гар оғрисам, бўлади бедор,
Бошим силаб, бўлади мадор,
Дилингиз ҳеч, чекмасин озор,
Битта кулинг, жоним онажон.
Қоламанда қойил сабрга,
Оилам дея чидар барига,
Ташвишларни ташлаб қарига,
Битта кулинг, жоним онажон.
Доим сизни асрасин, Аллоҳ,
Бизлар учун қилсинда паноҳ,
Тополмайман сиздай гўзал моҳ,
Кулиб юринг доим онажон.
Битта кулинг, жоним онажон.
✍Солиҳабегим
(Дилафрўз Шахрихоний)
Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻
https://t.me/+3DY3uc9J-j04YmNiПоказати повністю ...