The service is also available in your language. To switch the language, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Категорія
Гео і мова каналу

всі пости Геосиёсат | News

Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал! Mурожаат учун:  @Siyosatchialoqabot  
30 868-38
~16 439
~23
55.13%
Загальний рейтинг Telegram
В світі
30 172місце
із 78 777
У країні, Узбекистан 
944місце
із 2 295
У категорії
1 291місце
із 2 793
Архів постів
Эрдўған Сурия билан муносабатларни тикламоқчи Эрдўған суриялик ҳамкасби Башар Асад билан учрашишга тайёрлигини, Сурия тарафидан тегишли таклифга жавоб кутаётганини айтди. 👉
5 526
3
ЦАХАЛ сўнгги бир соат ичида Ливанга 100 дан ортиқ зарба берди, - маҳаллий ОАВ. Исроил армияси Ҳизбуллоҳ нишонларига ҳужум қилинаётганини айтди. Тimes of Israel газетасининг ёзишича, бунга жавобан Ливандан 25 та ракета учирилган. 👉

file

file

6 636
8
🇷🇺 “Россияда Ғарб учун жиддий оқибатларга олиб келадиган қуроллар бор, улар тўлиқ жанговар шай ҳолатда”Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 👉

file

7 342
17
Al-Hadath: Ҳизбуллоҳ ташкилотнинг оператив штаб-квартирасининг йўқ қилинган раҳбари ўрнига ўринбосар топди Ҳизбуллоҳнинг раҳбари Оқил тугатилгандан сўнг, Ҳизбуллоҳнинг оператив штаб-квартирасини назорат қилиш ташкилотнинг юқори мартабали аъзолари - Али Каракий ва Талал Хамига ўтказилди. Бу ҳақда Саудиянинг Al Hadath телеканали ўз манбаларига таяниб ёзмоқда. Қайд этилишича, улар "урушнинг кейинги босқичида" Ҳизбуллоҳнинг ҳарбий фаолияти учун жавобгар бўлишади. Каракий Ҳизбуллоҳнинг Ливандаги жанубий фронти қўмондони, Ҳамия эса хорижда терактлар уюштириш учун масъул бўлган 910-махсус кучлар қўмондони эди. 👉
Показати повністю ...
7 782
6
🇰🇿 Қозоғистонда Туркистон вилоятидаги колониядаги маҳбуслар исён кўтаришди - Қозоғистон Жиноят тизими қўмитаси. Аниқлик киритилишича, маҳкумларнинг айримлари қамоқда сақлаш режимига рози бўлмагани учун итоат қилишдан бош тортган. Натижада Миллий гвардиянинг икки аскари, шунингдек, жиноий ахлоқ тузатиш тизими бўлимининг бир ходими жароҳатланган. Қайд этилишича, вазият барқарорлашган. 👉
7 649
8
"Мини астероид Ернинг вақтинчалик йўлдоши бўлиши мумкин" – Карлос де ла Фуенте Маркос 29 сентябрдан 25 ноябргача узунлиги тахминан автобусга тенг бўлган астероид Ернинг тортишиш кучи таъсирида сайёрамизда айланиб юриши кутилмоқда "Ушбу объект Aржуна астероид камарига тегишли бўлиб, Ер орбиталарига жуда ўхшаш ва космик тошлардан иборатдир"– дейди Cомплутенсе де Мадрид университети профессори ва тадқиқот бош муаллифи Маркос Шунингдек Маркос, унинг узунлиги тахминан 10 метр бўлиши ва бу Ернинг ойига нисбатан жуда кичик, диаметри тахминан 3474 км, одатий ҳаваскор телескоплар ва дурбинлар учун жуда кичик ва хира бўлишини қўшимча қилади. Маълумот ўрнида, тадқиқотчилар ўз мақолаларида бу ҳодиса биринчи марта емаслигини, 1981 ва 2022 йилларда иккита мини-ой ҳодисаси содир бўлганлигини ёзишган. 👉
Показати повністю ...
7 732
8
Telegram энди махфий эмасми? Тармоқ кибержиноятлар бўйича тергов доирасида бошқа мамлакатларнинг сўровларига жавоб беришни бошлади, деб ёзади Le Figaro газетаси. Масалан, Европа Иттифоқи давлатларидан бири юзга яқин қотилликка буюртма бериш учун фойдаланилган Telegram гуруҳи ҳақида маълумот олди. 👉
8 368
17
🇩🇪 Германия Мудофаа вазири Писториус: Украинанинг мағлубияти немисларга ҳозирги ва келажакдаги ёрдамдан кўра кўпроқ қимматга тушади. Украина Россия Федерацияси билан ҳеч қандай муроса қилишга мажбур эмас. 👉
9 430
8
🇺🇸 АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Трампга суиқасддан сўнг юқори давлат лавозимларига номзодлар ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади. 👉
9 658
7
Хабар қилинишича, АҚШ Оқил ҳақида маълумотни хабар берганларга 7 миллион доллар ваъда қилган. Иброҳим Оқил 1983 йилда Байрутдаги АҚШ элчихонасини портлатиш ташкилотчиларидан бири бўлган. 👉
11 172
6
Камала Харрис ва Доналд Трамп келаси ҳафта АҚШда Владимир Зеленский билан учрашиши мумкин Bloomberg ўз манбаларига таяниб, витсе-президент билан учрашув ҳақида хабар берди. Республикачи номзод эса Reuters журналисти билан учрашиш имкониятини тасдиқлади. Зеленский АҚШга келганида у билан мулоқот қиладими, деган саволга "Эҳтимол, ҳа", деб жавоб берди. Украина президентининг штатларга ташрифи 24-30 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бироқ, Жо Байден билан учрашув ҳали тасдиқланмаган. 👉
Показати повністю ...
11 284
8
🇺🇸🇨🇳 АҚШ Хитой билан эҳтимолий тўқнашувга тайёргарлик кўриш мақсадида Тинч океанидаги Тиниан оролида ҳарбий аэродромни қайта тикламоқда, деб ёзмоқда "Newsweek" сунъий йўлдош тасвирлари ва АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари вакилига таяниб. Айнан шу аэродромдан 1945-йил август ойида АҚШ бомбардимончи самолётлари ҳавога кўтарилиб, Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаларини ташлаган. 👉
10 776
16
Россиядаги меҳнат муҳожирларининг энг катта қисми Ўзбекистон фуқаролари РФ ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 2024 йил январь-август ойларида ушбу мамлакат бўлиб турган, шунингдек келган ва чиқиб кетганларнинг энг кўпи Ўзбекистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келади. 👉
12 551
37
🇱🇧🇮🇱 Исроилнинг Байрутга ҳужуми оқибатида “Ҳизбуллоҳ” нинг асосий етакчиларидан бири ва ҳарбий амалиётлар бўйича қўмондони Иброҳим Акил ҳалок бўлган — Аl Hadath телеканали Акилнинг ўлими ҳали расман тасдиқлангани йўқ. Телеканал маълумотларига кўра, Иброҳим Акил 2024 йилнинг 30 июлида Исроил ҳаво ҳужуми натижасида Байрутда ҳалок бўлган Фуад Шукрдан кейинги муҳим шахс ҳисобланган. 👉
10 897
4
🇺🇸🇷🇺 АҚШ Россия томонидан нефтни жаҳон бозорига етказиб берилиши ва уни ташишга нисбатан санкциялар режимини янада кучайтирмоқчиАмерика президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Далип Сингх 👉
11 396
13
11 587
9
🇮🇱 Исроил Ливанда портлатилган пейжерларга портловчи моддаларни улар ишлаб чиқарилаётганда жойлаштирди, деб хабар берди "ABC News". 15 йилдан бери олиб борилаётган операцияда ёлланма компаниялар ва Исроил агентлари иштирок этди. Пейжерларда портловчи моддалар ва масофадан бошқариш механизми бўлган. Венгриядаги расмий ишлаб чиқарувчи эса фақат сотувчи бўлган. 👉
12 092
22
🇮🇱🇮🇷🇸🇾 ОАВнинг хабар беришича, Исроил кучлари Эрон Ислом инқилоби корпусининг юқори мартабали қўмондонини ўлдирган. Унинг машинаси Дамашқ аэропорти яқинидаги йўлда портлатилган. Воқеа бугун эрталаб содир бўлган. 👉
12 444
25
🇨🇳 Хитойда 2024 йил кузги ҳарбий хизматга чақирув бошланди. 👉

file

12 568
33
🇮🇱 Исроил томонидан ташкил этилган фронт пагер компанияси Венгрияда рўйхатга олинган Таъкидланишича, BAC Consulting Тайваннинг Gold Apollo компанияси билан тузилган шартнома асосида пейжерлар ишлаб чиқарган, аммо "Исроил фронтининг бир қисми" эди. Манбага кўра, у оддий пейжерларни йиққан, аммо мижозлар Ҳизбуллоҳ аъзоси бўлганида, пейжерлар алоҳида ишлаб чиқарилган ва уларда ПЕТН (пентаэритритол тетранитрат) портловчиси билан тўлдирилган батареялар бўлган, улар қиздирилганда портлайди. 👉
Показати повністю ...
13 128
55
Исроилнинг 12-каналининг хабар беришича, мамлакат  Маҳкамаси Ливанда Ҳизбуллоҳга қарши кенг кўламли ҳужум амалиётларини бошлаш учун Бош вазир Бенямин Нетаняху ва Мудофаа вазири  Йоав Галантга "яшил чироқ ёқди". 👉

file

12 515
17
Россиянинг TG каналлари: Ливанда алоқа мосламалари портлаши билан бир вақтда Москвада телефон портлади Москвада Ливанда алоқа воситалари портлаши билан бир вақтда эркакнинг қўлида телефон портлади. Бу ҳақда Россиянинг Mash TG телеканали ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда . Қайд этилишича, Хитойнинг Honor 70 смартфони портлаб кетган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қўлидан жароҳат олган эркак воқеа жойидан номаълум томонга қочиб кетган. Полиция қурбонни қидирмоқда. Қайд этилишича, телефон батареянинг ҳаддан ташқари қизиши туфайли портлаган бўлиши мумкин. ТГ каналининг таъкидлашича, Huawei ва Honor смартфонлари 2023 йил 7-октабрда Исроил жанубига бостириб киришдан олдин ва вақтида ҲАМАС жангарилари томонидан тез-тез фойдаланилган. 👉
Показати повністю ...
12 850
47
⚡Венесуэла Бош прокуратураси Буэнос-Айресда жойлашган Венесуэла Эмтрасур самолётининг АҚШ томонидан мусодара қилиниши муносабати билан Аргентина президенти Хавер Майлини ҳибсга олиш учун ордер беришни сўради. Бу ҳақда Боливар республикаси бош прокурори Тарек Уилям Сааб маълум қилди. 👉
12 163
8
🇷🇺 Охирги 10 йил ичида Россиядаги меҳнат муҳожирлари сони икки баробарга камайди 👉
12 620
13
🇹🇷 Туркиянинг "Baykar" аэрокосмик компаниясининг техник директори Селчук Байрактар бир неча кун олдин жойлашувни аниқлаш глобал тизимларининг (GPS) заифлиги ҳақида огоҳлантирган ва Туркияни ўзининг маҳаллий GPS технологиясини ишлаб чиқишга чақирган: “Жойлашувни аниқлаш глобал тизимлари соатлардан тортиб транспорт воситаларигача, телефонларгача ҳамма нарсага кириб бориши мумкин. Мустақил GPS-ни ишлаб чиқиш суверенитетимиз ва стратегик манфаатларимизни ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга”. 👉
Показати повністю ...

file

13 071
38
Германия Исроилга қурол экспорт қилиш лицензияларини тўхтатишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Reuters манбаларга таяниб. 👉
12 991
5
🇮🇱 Исроил мудофаа вазири урушнинг янги босқичи бошлангани ва ҳарбий ҳаракатлар маркази шимолий фронтга кўчирилишини эълон қилди. 👉
12 982
13
🇮🇷 Эроннинг марҳум президенти Иброҳим Раиси ҳам пейжердан фойдаланган Кеча Ливандаги кучли портлашлар билан боғлиқ воқеа Эрон раҳбарининг ўлими Исроилнинг иши деган версия муҳокамасига янги туртки берди. Эслатиб ўтамиз, Раиси ҳалок бўлган вертолёт Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятида қулаган эди. 👉
13 697
73
🇺🇳🇮🇱 БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни босиб олинган Фаластин ҳудудларини тарк этишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. “Исроил” бу резолюцияни “аҳмоқлик паради” ва “сиёсий театр” деб ҳисоблаб, рад этди. 👉
12 977
33
🇮🇷🇺🇸 The Washington Post газетаси АҚШ расмийлари ва Эрон ўртасидаги алоқалар ҳақида хабар беради Америка матбуоти хабар қилишича, Вашингтон расмийлари сешанба куни "орқа каналлар" орқали Эрон билан боғланиб , сионист режимнинг Ҳизбуллоҳга қарши террорчилик ҳужумида АҚШнинг роли йўқлигини айтишган 👉
13 035
6
🇱🇧 Ливандаги янги портлашлар оқибатида камида 100 киши жароҳат олди — Аl Hadath телеканали Маълумотларга кўра, рациялар билан бир қаторда скутерлар, автомобиллар, ноутбуклар, телефонлар ва турли электрон қурилмалар портламоқда. Ливан оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, рациялар “Ҳизбуллоҳ” томонидан пейжерлар билан бир вақтда, тахминан беш ой олдин сотиб олинган. "Алоқа қурилмаларининг портлаши каттароқ можаро бошланганидан дарак беради", — дея муносабат билди Ливан Ташқи ишлар вазири. 👉
Показати повністю ...

file

file

file

13 154
63
Эроннинг собиқ президенти Саид Муҳаммад Хотамий: "Биз АҚШга Ироқ ва Афғонистонга бостириб киришга ёрдам бердик." 👉

file

13 473
105
🇺🇦🇷🇺 Залужний Курск вилоятига ҳужумга қарши бўлган — Politico "Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони, генерал Валерий Залужний Россия ҳудудига бостириб киришга қарши чиққан, чунки Украина раҳбарияти чегарани бузиб ўтганидан кейинги ҳолат учун “кейинги қадам учун аниқ режа”га эга бўлмаган", деб ёзади Politico. "Залужний бу масалада Зеленскийдан ҳеч қачон аниқ жавоб олмаган", — дея маълум қилди Politico манбаси. Залужнийнинг ўзи Украина Қуролли кучларининг Курск яқинидаги амалиётига изоҳ бериш сўровига жавоб бермади. Журналистларнинг ёзишича, Курск вилоятидаги операцияга рози бўлмаган иккинчи шахс Украина Қуролли кучларининг 80-ҳаво ҳужуми бригадаси қўмондони Эмил Ишкулов бўлган. Кейинчалик Украина оммавий ахборот воситалари унинг ишдан бўшатилиши ёки бошқа лавозимга ўтказилиши ҳақида ёзишган. "Президент Володимир Зеленскийнинг Ялта Европа стратегияси (YES) конференциясидаги нутқида Донбассдаги вазият оғирлигича қолса ҳам, нисбатан нормаллашаётганини таъкидлади", дейилади Politico мақоласида. Бироқ нашр суҳбатлашган ҳарбий хизматчилар Украина Қуролли кучларининг Донецк вилоятидаги йўқотишлари ортиб бораётгани, натижада мудофаа учун ушбу ҳудудга Курскдан бир неча бўлинмаларни олиб ўтишга мажбур бўлинганлиги ҳақида айтди. 👉
Показати повністю ...
13 101
8
🇺🇦 Украиналик қўмондонлар Зеленскийни Курск вилоятига бостириб кирмасликка чақиришди, лекин у барибир буни қилди — Politico Ҳужумни муваффақиятига шубҳа билдирган командирлар ишдан бўшатилган. 👉
12 982
8
🇫🇷 Бугун Франция Миллий Ассамблеяси "Забт этилмаган Франция" партияси таклиф қилган Макронга импичмент эълон қилиш бўйича резолюцияни муҳокама қилади. Ташаббус сўлларнинг янги ҳукумат таркибидан чиқарилишидан кейин пайдо бўлди. Резолюцияни 81 депутат, жумладан Яшиллар, сўл демократлар ва республикачилар вакиллари қўллаб-қувватлади. 👉
13 168
3
🇮🇷 Эрон президенти Масуд Пезешкиан АҚШ президенти билан учрашишга тайёрлиги ҳақида гапирди: "Америкаликлар биздан бирор нарса талаб қилишдан аввал биродарлигини исботласин. Ишончимиз комил бўлиши керакки, АҚШ биз эришган келишувларни бузмайди. Шундан сўнг мулоқот ҳақида гапириш мумкин. Биз уларни ака-ука деб биламиз". 👉

file

13 529
28
🇺🇸 Байден суиқасддан сўнг Трампга қўнғироқ қилишга уринганини айтди: Мен унга қўнғироқ қилдим. Унинг рақамига тушиб бўлмади, деди АҚШ президенти 👉

file

13 662
16
🇷🇺 Россия армияси Путиннинг уни кўпайтириш ҳақидаги фармонидан кейин дунёдаги иккинчи йирик армияга айланди 👉
13 697
25
Ливандаги портлашдан кейин сўнгги вазият - 2300 ярадор - 200 нафари оғир яраланган - 8 та ўлим, шу жумладан 1 бола Исроил ТВ 14: "Олинган маълумотларга кўра, алоқа қурилмалари Эронда ишлаб чиқарилган компанияга тегишли". 🔹 Ҳизбуллоҳ портлашларда расман Исроилни айблади 👉
14 196
25
Путин Мўғулистонга шаманларни кўриш учун, ядро қуролидан фойдаланишга рухсат олиш учун ташриф буюрди. Россиялик мухолифатчи журналист Михаил Зйгар немис нашри Der Spiegel нашри учун мақоласида манбаларга таяниб ёзишича, ҳозирда Москвада бундай миш-мишлар тарқалмоқда. Уларнинг таъкидлашича, Путин шаманларнинг розилигисиз "ядровий" қурол бўйича қарор қабул қилишга журъат этмаган, чунки у руҳларнинг ғазабини қўзғатишдан қўрқади, аммо ҳозир "у Мўғулистондан мамнун бўлиб қайтган". Шу билан бирга, Зйгар унинг манбаларидан ҳеч бири бу миш-мишларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлай олмаслигини аниқлади. 👉
Показати повністю ...
14 137
30
🇷🇺 Путин ўз фармони билан Россия Қуролли кучлари штатларини 2 миллион 389 минг кишига, жумладан, 1,5 миллион ҳарбий хизматчиларга етказди. 👉
13 962
27
🇬🇪 Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе: Грузия ҳукумати илгари 2008 йилда Жанубий Осетиядаги урушни собиқ президент Михаил Саакашвили бошлагани ҳақида ҳақиқатни айта олмаган "Грузия ҳукуматининг 2008 йилги урушни ким бошлагани ҳақидаги позицияси ўзгариши бўйича саволга жавоб оддий ва мен буни икки сўз билан ифодалашим мумкин — Гаага ва Страсбург. Гаага ва Страсбург суд қарорлари туфайли биз бу мавзу бўйича қатъий ва аниқ баёнотлардан қочдик. Лекин биринчидан, суд жараёнлари якунланганини, иккинчидан, худди ўша сиёсий куч ҳозирда мамлакатда уруш бошлашга ҳаракат қилаётганини инобатга олиб, Грузия жамиятига 2008 йилнинг 7 августида мамлакатда урушни айнан Саакашвили режими бошлаганини айтмаслигимиз хато бўлади", — деди Кобахидзе брифингда. 👉
Показати повністю ...
13 778
12
🇺🇸🇳🇪АҚШ Нигердан қўшинларини олиб чиқишни расман якунлади — ОАВ АҚШ ҳозирда Гана ва Кот-дИвуар каби Ғарбий Африканинг бошқа давлатлари билан янги потенциал ҳамкорликни ўрганмоқда. 👉
13 423
6
Тўқаев: "Ўрта коридор" Европага олиб борадиган энг қисқа ва ишончли йўл "Ўрта коридор" Европага олиб борадиган энг қисқа ва ишончли йўл бўлиб, салоҳияти 10 миллион тоннагача юк ташиш имкониятига эга. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Тўқаев Қозоғистон-Германия бизнес-форумидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди. У, шунингдек, Шарқ ва Ғарб ўртасида ўсиб бораётган савдо ҳажмини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Ўрта коридор"ни Транс-Европа транспорт тармоғи ва Европа Иттифоқининг "Global Gateway" ташаббуси билан боғлашни таклиф қилди. Тўқаев Қозоғистоннинг стратегик жойлашуви уни Евроосиёдаги муҳим ички минтақавий савдо ва логистика марказига айлантиришини таъкидлади, дея хабар беради Акорда матбуот хизмати. Транскаспий халқаро транспорт коридори ("Ўрта йўлак") Хитой-Қозоғистон чегарасидан Қозоғистон, Каспий денгизи, Озарбайжон ва Грузия орқали Европага ўтади. 👉
Показати повністю ...
13 971
55
🗣Жо Байден журналистнинг Путин ҳақидаги саволига қўпол жавоб берди. АҚШ президенти Жо Байден журналистга қўпол жавоб қайтарди ва Россия президенти Владимир Путин томонидан таҳдид ҳақида сўрагач, икки марта сукут сақлашни талаб қилди. 👉

file

13 063
25
🇮🇱 Исроил яна бир ноқулай вазиятга дуч келди Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги Халқаро жиноий суднинг бош вазир Беньямин Нетаньяху ва мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер бериш бўйича мавжуд бўлмаган қарорини қоралаб, муддатидан аввал баёнот берди. Хабар кейинроқ ўчирилган. Бироқ, бу воқеа илгари хабар қилинган Халқаро судга нисбатан Исроилнинг разведка фаолиятига оид ишларига кўпчиликни эътиборини қаратди. Маълум бўлишича, Исроил суд ишларига жосуслик қилиш билан танилган ва тез-тез бўлажак қарорлар ҳақида дастлабки маълумотларни олади. 👉
Показати повністю ...
13 485
21
Дунёдаги энг йирик оффшор зоналар 👉
14 390
85
Илон Маск Трампга уюштирилган иккинчи суиқасд ҳақида: "Ва ҳеч ким Байден ёки Камалани ўлдиришга уринмаяпти ҳам." 👉
14 295
17
Россия ҳукумати ҳижобларни маҳаллий тақиқлаш тўғрисидаги қонунни маъқулламади Россия ҳукумати Давлат думаси депутати Владислав Даванковнинг мактаблар ва маҳаллий ҳокимликларга диний либосларга маҳаллий тақиқ ўрнатиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламади. Россия ҳукумати қонунчиликда "диний либос", "диний атрибутлар ёки диний рамзларга эга кийим" тушунчаларига изоҳлар йўқлигига эътибор қаратди. Бу тузатишлар "ноаниқ ҳуқуқни қўллаш амалиётига олиб келиши" мумкинлиги қайд этилди. 👉
Показати повністю ...
15 586
38
Инфляция бўйича дунё мамлакатлари статистикаси. 👉
14 923
41
НАТОда Россияни душман деб билишади — Пушков Бу ҳақда Федерация Кенгашининг ахборот сиёсати комиссияси раҳбари Алексей Пушков ўзининг Telegram-каналида НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг баёнотларига изоҳ берди. “Биз бундай баёнотларни ўнлаб марта эшитганмиз, лекин мулоқот ўрнига ҳар сафар кучайиб, янги турдаги қуроллар етказиб берилаётганди. Бу сафар ҳам шундай бўлади. НАТО билан ҳеч қандай мулоқот бўлмайди. НАТОда бизни мулоқот бўйича ҳамкор эмас, душман деб билишади”, — деб ёзади Пушков. 👉
Показати повністю ...
13 885
8
АҚШ Давлат котиби Блинкен бутун дунё мамлакатларини Россия оммавий ахборот воситаларини цензура қилишга мажбурлаш учун глобал цензура кампанияси бошланганини эълон қилди. 👉

file

13 516
22
🇷🇺 Медведев мигрантлар оиласини Россияга олиб келишини тақиқлашни таклиф қилди Шунингдек, у рус тилини билмаган мигрантларнинг боласига мактабга боришни тақиқлаш кераклигини айтди. 👉
14 108
20
Яқинда Монтанадаги Америка ядро базаси яқинида гувоҳлар жуда кўп ёруғлик тарқатган "улкан НУЖ" деб атаган нарса суратга олинди, деб ёзади Daily Mail. Конгресс келгуси ҳафталарда НУЖлар бўйича мунтазам оммавий тингловларни ўтказади. Бутун ёз давомида Америка ҳарбийлари ўзга сайёраликлар билан мумкин бўлган алоқаларнинг турли эпизодлари ҳақида гаплашдилар. Пентагоннинг собиқ амалдори ҳатто ҳарбий одам танасидан олиб ташланган "ўзга сайёралик" имплант билан шахсан шуғулланганини айтди. 👉
Показати повністю ...

file

13 736
38
🇺🇦🇷🇺 Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина Россия ҳудудига зарба бериш учун Ғарб қуролларидан фойдаланишга ҳали рухсати йўқ. 👉
13 153
5
🇺🇦🇺🇸Вашингтон Украина бу қишки урушда мағлуб бўлишидан қўрқади - Politico Нашрнинг қайд этишича, россиялик қўмондонлар Украина энергетика тизимини йўқ қилиш учун ҳаво ҳужумлари тактикасини ўзгартирмоқда. Украина расмийларининг фикрича, учта атом электр станциясининг фалажланиши иқтисодиётни вайрон қилиши ва мамлакатнинг тинчлик музокараларидаги позициясини заифлаштириши мумкин. Айнан шу хавотирлар Байден маъмуриятининг ATACMS ва Storm Shadow каби қурол-яроғларни узатишга чекловларни қайта кўриб чиқиш қарорига таъсир қилди, деб ёзади газета. 👉
Показати повністю ...
13 544
13
Яқинда Марсдан тасвирга олинган суратлар эълон қилинди. Бу суратларда интернет фойдаланувчилари улкан ҳайвоннинг скелетини пайқашди. 👉
13 058
44
🇺🇸 Трампга ҳужумда гумонланаётган шахс Украинани фаол қўллаб-қувватлаган. У Украина Қуролли Кучларига афғон ҳарбийларини ёллашга уринганини айтди — NYT "АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштирилганидан кейин ҳибсга олинган 58 ёшли Райан Уэсли Рут Х ижтимоий тармоғида Украина армиясига кўнгилли сифатида қўшилишга тайёрлигини билдирган", деб ёзади The New York Times. Шунингдек, у Signal мессенжерида “Тинч аҳоли бу урушни ўзгартириши ва келажакдаги урушларнинг олдини олишлари керак” деб ёзган. Ўтган йили бу шахс New York Times нашрига америкаликлар Украина армиясига кўнгилли сифатида ёрдам бераётгани ҳақидаги мақола учун интервью берган эди. Рут интервьюда "Россия Федерацияси кенг миқёсли босқин бошлаганидан кейин Украинага борганини, шунингдек, Толибондан қочган афғон аскарларини Украина Қуролли кучлари таркибида урушда қатнашиш учун ёллашга ҳаракат қилганини" айтган. Қайд этилишича, Рут уларни Покистон ва Эрондан Украинага ноқонуний олиб ўтишни режалаштирган. 👉
Показати повністю ...

file

13 020
6
"Бу кўпроқ сунъий интеллект бюрократиясининг бир тури бўлади" Халқаро иқтисодий форум етакчи маслаҳатчиси Юваль Ной Харарининг башорат қилишича, 10 йилдан кейин дунёни сунъий интеллект бошқаради. Унинг фикрича, миллионлаб сунъий интеллек -бюрократлари ҳамма жойда пайдо бўлади: банклар, ҳукуматлар, компаниялар ва университетларда. Улар бизнинг ҳаётимизга таъсир қиладиган кўпроқ қарорлар қабул қилишади. 👉

file

13 335
37
🇬🇧🇮🇱 Британиядаги яҳудий газетаси ХАМАС маҳбусларни Эронга ўтказишни режалаштиргани ҳақида Исроил разведкасининг сохта маълумотларини чоп этди. 👉

file

13 855
19
🇺🇦 Украина дунёдаги энг юқори ўлим даражаси ва энг паст туғилиш даражасига эга АҚШ Ҳозирда ўлим даражаси ҳар 1000 кишига 18,6 кишини ташкил этади, бу дунёдаги барча мамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткичдир. Туғилиш даражаси бўйича Украина 1000 кишига 6 та туғилиш қиймати билан охирги ўринда туради. Ўлим ҳолатлари бўйича иккинчи ўринда Литва. Туғилиш даражаси бўйича етакчи Нигер - 1000 кишига 46,6 та туғилиш кўрсаткичга эга. 👉
13 869
15
🇺🇿🇩🇪 Ўзбекистон ва Германия етакчилари Регистонда учрашдилар 👉

file

15 279
44
🇪🇺🇵🇱🇺🇦 Европа Иттифоқи украиналик эркакларни ижтимоий имтиёзлардан маҳрум қилиши керак — Полша Tашқи ишлар вазири "Полша Европадаги ҳарбий хизматга чақирув ёшдаги украиналик эркакларга ижтимоий тўловлар тўлашни тўхтатиш, уларни ватанига қайтишга ва Россия босқинига қарши курашишга ундаш тарафдори", —дея фикр билдирди Полша Taшқи ишлар вазири Радослав Сикорский Киевда бўлиб ўтган Ялта Европа стратегияси анжуманида. Сикорский Полша қочқинларга бундай тўловлар тўламаслигини таъкидлаб, Европанинг бошқа давлатларини ўз таклифини амалга оширишга чақирди. Сикорский Германияни мисол қилиб келтирди: "Ҳозирда Германияда вақтинчалик ҳимоя остида бўлган украиналикларга катта ёрдам кўрсатилмоқда". Вазирнинг аниқлик киритишича, гап 500 евродан ошиқ миқдордаги тўловлар ҳақида бормоқда. Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Европада эркакларни ижтимоий имтиёзлардан маҳрум қилиш ғоясини қўллаб-қувватлашини, аммо бунинг учун тегишли шартлар кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ташқарисида миллионга яқин, жумладан, Полшада 300 минг нафар сафарбарлик ёшидаги эркаклар бор. 👉
Показати повністю ...
13 613
9
🇮🇷 Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг биринчи қўмондони Жавад Мансурийнинг айтишича, Эронда Ислом инқилобидан кейин масонлар гуруҳларининг айрим аъзолари ҳибсга олинган ёки қочиб кетган, бироқ масонлар тармоғи мамлакатда ўз фаолиятини давом эттирган. Унинг таъкидлашича, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ, чунки уларнинг таъсири тахминан 250 йил давом этиб келмоқда. Мансурий масонларнинг Эроннинг барча асосий тузилмаларига кириб боришга муваффақ бўлганини таъкидлаб, диний мактабларга 200 йилдан кўпроқ вақт олдин жосуслар кириб келганини ва бу муаммо бугунги кунгача долзарблигини қўшимча қилди. 👉
Показати повністю ...

file

14 065
91
🇬🇧 Буюк Британия бош вазири рафиқаси учун қимматбаҳо харидлар қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Буюк Британия бош вазири Кей Стармер рафиқаси Виктория учун қимматбаҳо кийим-кечакларни декларация қилинмаган ҳолда сотиб олгани бўйича судга тортилиши мумкин, деб ёмоқда "The Times". Гап мультимиллионер бизнесмен ва унинг партиясига донорлик қиладиган сиёсатчининг рафиқаси учун совғалар ҳақида кетмоқда, дея аниқлик киритди журналистлар. Материалда айтилишича, бош вазир мультимиллионер бизнесмен ва ўз партиясининг донори бўлган рафиқаси учун қимматбаҳо кийим сотиб олаётганини эълон қилмай, парламент режаларини бузган. 👉
Показати повністю ...
14 407
30
🇺🇦🇺🇸 Зеленский Байденга режани тақдим қилмоқчи, унга кўра Киев маҳаллий ўт очишни тўхтатишга ва "маълум ҳудудларда" Россия Федерацияси билан ҳарбий можарони вақтинча тўхтатиб қўйишга тайёр - Bild. 👉
13 676
15
🇵🇱 Полша жанубида кучли ёмғир туфайли жиддий сув тошқинлари юз берди, RMF FM радиостанцияси. Қутқарув ишларига 4 минг ҳарбий хизматчи жалб қилинган, Силезия воэводелигининг бир неча юз нафар аҳолиси эвакуация қилинган. Расмийлар вазият келгуси кечада сезиларли даражада ёмонлашиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. 👉

file

13 937
31
Германия Кениядан 250 минг ишчи қабул қилади, дея хабар беради BBC Мамлакатлар икки томонлама ҳамкорлик шартномасини имзоладилар, унга кўра Берлин иммиграция қонунларининг айрим қоидаларини юмшатди. "Шартноманинг асосий мақсади Германияда ишлашни хоҳловчилар учун қонуний иммиграция учун кўпроқ имкониятлар яратишдир". 👉
14 221
30
Дубайда ўзбекистонлик миллионерларнинг қанча уйи бор? Европа Иттифоқи экспертлари АҚШ маълумотларига асосланиб, Дубайда қиймати миллиард доллардан ортиқ кўчмас мулкка эга бўлган Марказий Осиёдан келган муҳожирларни аниқлади: 🇰🇿 Қозоғистон: 1500 дан ортиқ фуқаролар 2700 та уйга эга; 🇺🇿 Ўзбекистон: 470 нафар фуқаронинг 780 та уйи бор; 🇹🇲 Туркманистон: 220 фуқаронинг 360 та уйи бор; 🇹🇯 Тожикистон: 110 фуқаронинг 340 та уйи бор; 🇰🇬 Қирғизистон: 110 фуқаронинг 240 та уйи бор. 👉
Показати повністю ...
16 363
116
🇷🇺🇺🇸 Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Америка Россия билан ҳарбий можарони истамаслигини айтди "Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррисга овоз бериш орқали сиз Россия билан урушни қўллаб-қувватлаяпсиз. Кимдир Россия билан урушни хоҳлайдими? Агар зарурат бўлса буни ҳам қиламиз. Лекин бунга йўл қўймаслик тавсия этилади", — деди у ўз нутқида. 👉
13 577
13
Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда бир миллиард обуначи йиғган дунёдаги биринчи одам бўлди Роналдунинг ўзи обуначилари сони миллиардга етганини эълон қилди. "Энг яхши кунлар ҳали олдинда ва биз биргаликда курашишда, ғалаба қозонишда ва янги тарих яратишда давом этамиз", — де б ёзди футболчи Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. BBC'нинг ёзишича, Роналду турли платформаларда миллиард обуначи йиғган биринчи инсон бўлди. Бироқ, бу унинг постларини миллиард одам ўқийди ва томоша қилади дегани эмас — кўпчилик бир вақтнинг ўзида бир нечта ижтимоий тармоқлардан обуна бўлган. Бундан ташқари, унинг обуначилари орасида ботлар ҳам бор. BBC ҳисоб-китобларига кўра, америкалик қўшиқчи Селена Гомес ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони бўйича Роналдудан кейин иккинчи ўринда туради, уни жами 690 миллион киши кузатиб боради. Учинчи ўринни 630 миллион обуначига эга футболчи Лионел Месси эгаллаган. 👉
Показати повністю ...
13 845
29
🇺🇦 "Бизда демографик фалокат. Украина фуқаролигидан воз кечиш учун юз минглаб аризалар бор” - Украина депутати Николай Княжицкий. 👉

file

13 060
24
Қўшма Штатлар "Russia Today" медиа гуруҳи ва унинг бош директори Дмитрий Кисилёвга қарши санкциялар жорий қилди —  АҚШ молия вазирлиги 👉
13 549
7
🇬🇧🇺🇸 Британия ва Қўшма Штатлар Россия ҳудудига ҳужумлар учун "Сторм Shadow" ракеталаридан фойдаланишга рухсат берди, аммо бу ҳақда расман эълон қилишга ҳали тайёр эмас - The Guardian. Ғарб расмийси PBS News телеканалига берган интервьюсида "биринчи ракета Россия ҳудудига тушганида биринчи эълон қилинади", деб таъкидлади. Байден, шунингдек, Россияга ҳужум қилиш учун "Storm Shadow" дан фойдаланиш НАТОнинг Москва билан урушини бошлаш билан баробар эмаслигини айтди. 👉
13 697
8
Маскнинг йиллик хавфсизлик харажатлари маълум бўлди Тесла ва SpaceX асосчиси Илон Маск ҳар йили хавфсизлик учун миллионлаб доллар сарфлайди. Сўнгги пайтларда тадбиркор мунтазам равишда таъқибчилар ва ўлим таҳдидларига дуч келмоқда. 👉
14 371
15
Financial Times: Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни 36 ойга узайтиришни муҳокама қилмоқда "Бугун Еврокомиссия Европа Иттифоқи элчиларига чекловларни ё 36 ойга узайтиришни ёки янада узоқ вақт амалда қолдиришни таклиф қилади", деб ёзади нашр. Қарор қабул қилиш учун барча 27 аъзо давлатнинг розилиги талаб қилинади. 👉
13 923
4
🇹🇲 Туркманистонда пахта терими мавсуми бошланди 👉

file

16 731
74
Донецк вилояти, Покровск шаҳридаги вайронагарчилик видеоси. 👉

file

14 396
13
🇺🇸 Камала Харрис сайловолди кампаниясида Украинани қўллаб-қувватлашга янги реклама роликларини эълон қилди. 👉

file

file

file

13 318
25
🇮🇱 Мета Исроилнинг ташвиқот воситасига айланди Мета компаниясига тегишли Facebook компанияси TRT Arabi томонидан ишлаб чиқарилган Исроилнинг Ғазо сектори ва Ливан жанубида журналистларга қарши жиноятларини фош этган ҳужжатли фильмни олиб ташлади. "Журналистика геноциди" деб номланган ҳужжатли фильм қарийб уч ойлик суратга олиш ва ишлаб чиқариш ишларидан сўнг 30 август куни намойиш этилди. Режиссор Халдун Фаҳмавийнинг сўзларига кўра, фильм хавфли шароитларда суратга олинган ва Ливан жанубидаги TRT Arabi, Al Jazeera, Reuters ва AFP жамоаларига қилинган ҳужумларга қаратилган. 👉
Показати повністю ...
13 952
20
🇰🇵 Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин махсус кучлар ўқув базасига ташриф буюриб, маҳаллий ишлиб чиқарилган янги автоматни ўзи синаб кўрди. 👉
13 164
12
Ўзбек-Қирғиз Республикалари чегарасида жойлашган “Учқўрғон” ва "Кенгсай" чегара божхона постлари очилди. 👉

file

13 839
35
🇷🇺 Россия президенти Владимир Путин ғарб давлатларининг Украинага олис масофаларга уча олувчи ракеталар билан РФ ичкарисига чуқур зарба беришга рухсат этиши НАТОнинг Россияга қарши уруш очганини англатишини таъкидлади. 👉

file

14 158
48
🇧🇾 Лукашенко Беларусни ҳеч ким забт эта олмаслигини айтди "Бизда етарлича дўстлар бор ва биз бегона эмасмиз" дея қўшимча қилди у. 👉
13 721
14
Исроил ҳарбий кучлари Сурияда яширин операция ўтказди ва эронлик зобитларни қўлга олди. Сурия телевидениеси Эрон зобитларини ўғирланишига оид Исроил ҳарбийларининг қуруқликдаги махфий операцияси ҳақида хабар берди. Яқинда эронлик юқори мартабали зобитлар бўлган Масьяфдаги кимёвий қурол тадқиқот марказига ҳужум қилинди. Ҳаво ҳужумларидан сўнг Исроил вертолётлари десантчиларни қўндириб, улар яшин тезликда операцияни амалга оширган. Бу операция давомида 2-4 нафар эронлик зобит қўлга олинган ва номаълум томонга олиб кетилган. Асирга олинган зобитларнинг аниқ сони Эрон ва Сурия томонидан қаттиқ махфийлик чоралари туфайли ҳозирча ошкор этилмаган дея хабар қилди Сурия телеканалларидан бири. 👉
Показати повністю ...
13 501
14
Африканинг Саҳройи Кабир чўли жанубий ҳудудлари жорий йил яхшигина ёғингарчиликлар кетидан яшил рангга бурканмоқда. Жорий йил Эль—Ниньо феномени Африканинг энг сувсиз маконларида ғайритабиий нам ҳаво оқимларидан тинимсиз ёғинли вазиятларни тақдим этиб, Сахара чўли жанубий минтақаларида яшил фитомасса майдонини шимолга томон кенгайтириб юборди Юқоридаги икки фотосуратда 2023 ва 2024 йилларнинг мос даврига нисбатан Африкада яшиллилик билан боғлиқ фарқлар намойиш этилган. 👉
14 537
54
🇺🇸 ⛴АҚШ Яқин Шарқдан Теоdor Roosvelt авиаташувчи кемасини чақириб олади. Американинг "Теоdor Roosvelt" авиаташувчи кемаси Яқин Шарқдаги миссиясини якунлаб, АҚШга қайтиб келди. Бу қарор Эроннинг минтақа хавфсизлигига доир таҳдидлари амалга ошмаганидан кейин қабул қилинган. Шу билан бирга яна бир кема Уммон ҳудудида ҳарбий мавжудликни сақлаб қолиш учун қолади. Исроил ички хавфсизлик вазири Ави Дихтер Ғазодан Исроилга таҳдид камайганини айтди. Бу баёнот минтақадаги кескинлик пасайганини кўрсатиши мумкин, бу АҚШнинг самолёт ташувчи кемасини олиб чиқиш қарорига таъсир қилган бўлиши мумкин. Шундай қилиб, "Теоdor Roosvelt"нинг қайтишини ҳарбий ҳаракатларни пасайтириш ва ушбу стратегик муҳим ҳудуддаги вазиятни барқарорлаштириш йўлидаги қадам сифатида қабул қилиш мумкин. 👉
Показати повністю ...
14 037
14
1870 йил. Америкалик географ Августус Митчелл томонидан тузилган Фаластин харитаси 👉
14 305
42
🇺🇦 Зеленский Хитой ва Бразилиянинг ҳарбий ҳаракатларни тугатишга қаратилган тинчлик режасини танқид қилиб, уни "бузғунчи" деб атади. "Уларнинг таклифи ҳам ҳалокатли, бу шунчаки сиёсий баёнот. Мен Бразилия президентига: "Келинг, бирга ўтириб гаплашайлик", дедим. Сизлар бизнинг душманимиз эмасмиз, биз сизга душман эмасмиз. Нега бирдан Россия томонини олиб, ўртада бўлишга қарор қилдингиз? Биз аҳмоқ эмасмиз. Бу театр нима учун?". Хитой-Бразилия режаси фронт чизиғида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни назарда тутади. 👉
Показати повністю ...

file

13 610
12
Агар АҚШ ракеталари Осиё-Тинч океани минтақасига жойлаштирилса, Хитой "қатъий чоралар" кўради, деди ХХОА генерали. 👉
13 636
13
🇺🇦 Европа давлатларида украиналик қочқинларнинг сони 👉
14 092
27
Telegram, Дуров ҳибсга олинганидан сўнг, Франциядаги терговчиларнинг сўровларига жавоб бера бошлади ва "жиноятчиларни аниқлаш"га ёрдам берувчи маълумотларни тақдим эта бошлади, Liberation. Нашр маълумотларига кўра, эндиликда Франция прокурорларига Telegram билан боғлиқ, мессенжердан жавоб йўқлиги сабабли тўхтатилган терговларни қайта бошлаш талаб қилинмоқда. 👉
14 421
15
The Wall Street Journal: Ғарб Украинадан ҳақиқий уруш мақсадларига эга "Б режаси"ни талаб қилмоқда. 👉
13 848
12
Россия Европа Иттифоқида 70 миллиард еврога яқин маблағини очиш бўйича ўз ишини ютқазди - Bloomberg Энди маблағларни Украинага ёрдам бериш учун ишлатилиши мумкин. 👉
13 855
12
Останнє оновлення: 11.07.23
Політика конфіденційності Telemetrio