Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Категорія
Гео і мова каналу

статистика аудиторії Gyneco.uz - GINEKOLOGIYA

Аёлларимиз саломатлиги учун қайғурувчи шифокорлар жамоасидан оддий тавсиялар ва маълумотлар! Реклама:  @Dr_Jamshidovich  
3 9470
~0
~0
0
Загальний рейтинг Telegram
В світі
70 504місце
із 78 777
У країні, Узбекистан 
2 003місце
із 2 295
У категорії
940місце
із 960

Стать підписників

Ви можете дізнатися, яка кількість чоловіків і жінок підписані на канал.
?%
?%

Мова аудиторії

Дізнайтеся який розподіл підписників каналу по мовах
Російська?%Англійська?%Арабська?%
Кількість підписників
ГрафікТаблиця
Д
Т
М
Р
help

Триває завантаження даних

Період життя підписника на каналі

Дізнайтеся на скільки затримуються користувачі на каналі.
До тижня?%Старожили?%До місяця?%
Приріст підписників
ГрафікТаблиця
Д
Т
М
Р
help

Триває завантаження даних

Погодинне зростання аудиторії

    Триває завантаження даних

    Час
    Приріст
    Всього
    Події
    Репости
    Згадування
    Пости
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    Assalomu alaykum! kanali sotiladi. Olishni xohlovchilar lichkaga 👇 @Dr_Jamshidovich
    3 179
    2
    МАГНИЙ ТАНҚИСЛИГИ ✅ Магний кун давомида юз берадиган 300 дан ортиқ биокимёвий реакциялар учун зарурдир. Магний юрак уриш тезлигини сақлашда, юракни озиқлантириш учун муҳим ҳисобланади. 🔸Юрак уришини яхшилаш билан бирга, магний асаб ва мушакларнинг функцияларини, иммун-тизимининг ишлашини қўллаб-қувватлайди. 🔸Қонда глюкоза миқдорини тартибга солишда ёрдам беради. 🔸Суяк мустаҳкамлигини сақлашда кальций билан ҳамкорликда ишлайди. 🔷 Магний етишмаслиги иштаҳа йўқолиши, стресс, хотира пасайиши ва диққатни жамлашга салбий таъсир қилади. 💊 Магнийнинг кунлик миқдори катта ёшдаги аёл ва эркакларда ҳар бир кг тана вазнига ўртача 4,5 мг ни ташкил қилади. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда бу миқдор бироз юқори, 15 ёшгача бўлган болаларнинг суяклари яхши ривожланиши учун ҳар бир кг вазнига 6 мг миқдорида магний қабул қилиш лозим. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    8 298
    71
    ​​ЭКО АМАЛИЁТИ АСОРАТЛАРИ Аёл тухум ҳужайрасини олиш мақсадида гормонлар суперстимуляцияси амалга оширилади бу албатта ўзига яраша ножўя таъсирлари мавжуд. Оғир ҳолатларда буйрак, нафас етишмовчилиги, тромбоемболик асоратлар содир бўлиб, бемор ҳаётини хавф остига қўяди. ➡️Кейинги бўлиши мумкин бўлган асорат: ❗️Тухум ҳужайра биопсияси пайтида кичик чаноқ аъзолари зарарланиши; бунда ички аъзоларда қон кетиши кузатилиши мумкин, яллиғланишли ҳолатлар учраб туриши мумкин. ❗️Аёл тухумдонлари буралиб қолиши ва аъзога ўткир қон айланиши етишмовчилиги кузатилиши мумкин (зудлик билан оператив даво талаб қилинадиган ҳолатдир). ❗️Бачадондан ташқари ҳомиладорлик кузатилиши мумкин. ❗️Ҳомила тушиб қолиши мумкин, турли сабаблар ҳисобига. Юқорида биз энг хавфли ва асосий бўлиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида маълумот бердик, аммо юқоридагилардан бошқа асоратлар муолажа ҳисобига бўлувчи кичик ножўя таъсирлардир. Бемор ҳар бир амалиёт ва операциядан олдин ножўя таъсирлари ҳақида огоҳлантирилиши зарур ва беморларимиз бу нарсага тўғри муносабатда бўлишни ўрганишлари лозим, билиб қўйинг фақатгина Оллоҳ таоло сизга 100% кафолатни бериши мумкин, инсонлар эмас‼️ @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    image
    7 875
    26
    ФОЛИ КИСЛОТАСИ! Туғилажак фарзандингнинг барча аъзолари соғлом ва тўлиқ ривожланган бўлишини хоҳласанг, бунга ҳомиладор бўлишингдан олдин тайёргарликни бошла! ❗️Ҳомила ривожланишида энг зарур витаминлардан бири - бу Фоли кислотаси бўлиб, унинг бошқача номи - витамин Б9. Ҳомиладорликнинг дастлабки 3 ойлигида эмбрион органлари пайдо бўлади. Барча органлар ривожланишида, айниқса нерв системаси шаклланишида фоли кислотаси бевосита иштирок этади. Унинг етишмаслиги боланинг нуқсонли туғилишига олиб келади. 📌 Витамин Б9 га кунлик эҳтиёж: • Катта одамда - 400 мкг. • Ҳомиладор аёлда - 1 мг. Аёл киши ҳомиладор бўлишни режалаштирган пайтданоқ, яъни ҳомиладорлик бошланмасидан фоли кислотасини профилактик дозада, кунига 1 мг дан қабул қилишни бошлаши керак. Курс давомийлиги ҳомиладорликнинг 4-ойигача. ✔️ Профилактик доза: кунига 1 мг. ✔️ Даволовчи доза: кунига 5 мг. 📌 Чиқарилиш шакли: 1 мг ва 5 мг лик таблетка кўринишида алоҳида. 200 ёки 400 мкг дан витамин комплекслар таркибида. Витамин Б9 нинг табиий манбалари ва шу маҳсулотнинг 100 г миқдорида қанча фоли кислотаси бўлиши расмда кўрсатилган 👇 @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    image
    6 827
    139
    #homiladorlik ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ АНИҚ БЕЛГИЛАРИ Тахминий ва эҳтимолли белгилар ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида юзага чиқар эди. Аниқ белгиларнинг асосий қисми ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида аниқланади. 📌 Ҳомиланинг юрак уриши эшитилади (врач-акушернинг стетоскопи ёрдамида); 📌 Ҳомиланинг ҳаракатлари сезилади (биринчи марта туғувчиларда- 18-20 ҳафтада, қайта туғувчиларда - 16-18 ҳафтада); 📌 Ҳомиланинг йирик ва майда бўлаклари ёки шу бўлакларнинг ҳаракати пайпасланади (2- уч ойликнинг бошларида); 📌 Рентгенограмма ва УТТ да ҳомиланинг скелети кўринади; Аниқ белгилар барчаси ҳомиланинг бачадонда жойлашганига асосланади. ⚡️ Аммо энг ишончли ва аниқ маълумотни УТТ (УЗИ) беради. Яна бир қулай тарафи шуки, бу усул билан ҳомиладорликни анча вақтли аниқлаш мумкин. 📌 Қорин орқали одатий УТТ да ҳомилани 4-5 ҳафталикда, қин орқали УТТ да эса 3,5-4 ҳафталигида аниқлаш мумкин. Расмда: Чапда - қин орқали УЗИ. Ўнгда - қорин орқали УЗИ; @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    image
    5 769
    21
    ХОМ ТУХУМЛАР ейиш хомиладорликда мумкин эмас Шунингдек, таркибида тухум мавжуд бўлган маҳсулотлар: гоголь-моголь, уйда тайёрланган майонез, хом хамир, пашот-тухумлари, тирамису. Хавф нимадан иборат? Биргина сўзнинг ўзи кифоя: сальмонеллёз. Бу ўткир ичак инфекцияси, ўлимга сабаб бўлмайди, бироқ кучли диарея ва қайт қилиш билан кечади. Улар эса сувсизликни келтириб чиқаради. Бу ҳолат эса ёмон: ҳомилада нормал қон айланиши ва бачадондаги амниотик намлик даражасига боғлиқ. Сув етишмаслиги бўлажак бола ривожланишидаги бузилишлар, шунингдек, бола тушиш хавфига айланиши мумкин. Нима қилиш керак? Агар тухумдан воз кечишга кучингиз етмаса, улар яхшилаб ювилган ва термик қайта ишланган бўлишига эътибор беринг. Яхшилаб қайнатилган тухум, омлет, пишириқлар хавфсиз. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    image
    5 407
    29
    ​​ЭКО ⚡️ Экстракорпоральное оплодотворение - танадан ташқарида уруғлантириш! Юқоридаги номлар билан аталади. Демак оддийроқ тасаввур қилишингиз учун жараённи изоҳлаб берамиз, дастлаб аёл кишига гормонал дорилар бериб тухум ҳужайраси ривожланиб олиниши таъминланади. Етилган тухум ҳужайраси ва эркак уруғи лабаротория шароитида суъний уруғлантирилгач, маълум вақт ривожланади ва улар кейинчалик аёл бачадонига ингичка нина орқали кўчирилиб ўтказилади. Босқичларга бўлган ҳолда жараённи тасвирлаб берамиз: 📌 1-босқич. Тухум ҳужайралар стимуляцияси (аёл кишидаги тухум ҳужайра миқдори кўпайтириб ва етилтириб олинади); 📌 2-босқич. Тухум ҳужайраларни ажратиб олиш (бунда УЗИ остида тухум ҳужайра махсус нина билан ажратиб олинади); 📌 3-босқич. Лабаротория шароитида эркак уруғ ҳужайраси ва аёл тухум ҳужайраси қўшилади; 📌 4-босқич. Тайёр эмбрион 3-5 кун давомида бўлиниши кузатиб борилади лабаротория шароитида ва аёл бачадонига эҳтиёткорлик билан ингичка най киритилади ва маълум миқдордаги суюқлик билан эмбрион (бўлажак фарзанд) бачадон бўшлиғига юборилади. Албатта жараёндан олдин эркак ва аёл жараёнга тайёрланади, шифокор томонидан белгиланган тўлиқ текширувлардан ўтади. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    image
    5 263
    30
    🤰 ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ ЭҲТИМОЛЛИ БЕЛГИЛАРИ ўзингизда ҳис қилган ноодатий ҳолатлардан иборат эди, яъни субектив белгиларга қараб сизнинг ҳомиладорлигингиз тахмин қилинарди. Эҳтимолли белгилар эса обектив маълумотларга асосланади. Уларни нафақат ўзингиз, балки атрофингиздагилар ҳам кўради ёки сезади. Улар қуйидагилар: 📌 Ҳомиладорликка экспресс-тест (кўнглим айнияпти десангиз алдаяпсан дейиши мумкин, лекин "2 та чизиқ" ни кўрсатсангиз ишонишади); 📌 Аменорея (ҳайз келмаслиги) - охирги марта қачон ҳайз кўрганингизни эслаб қолинг, чунки бу ҳомиладорлик муддати ва туғруқ қачон бўлишини ҳисоблашда керак бўлади; 📌 Сут безларининг катталашиши, улардан шаффоф ажралма (молозиво) чиқиши - ҳомиладорлик бошланиши билан болани эмизишга тайёргарлик ҳам бошланади; 📌 Қин шиллиқ қавати ва бачадон бўйни кўкаради - буни гинеколог кўради! Ўзи одамни хурсанд қиладиган кўкариш фақат шу 😉 📌 Бачадоннинг шакли ва ҳажми ўзгаради, бачадон юмшайди. Бўлажак она сифатида ҳомиладор эканингизни сезиш учун шу белгилар етади. ❗️Аммо ҳушёр бўлинг, ҳомиладорман дейишга шошилмангда гинеколог қабулига боринг. Чунки бу белгилар бирор касалликда ёки гормонал ўзгаришда ҳам бўлади. Аниқ гапни врач айтади. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    image
    5 270
    27
    БАЧАДОН МИОМАСИ Миома - бу бачадон девори мушак қаватининг патологик ўсиши. 📌 У хавфсиз, гормонга боғлиқ ўсма бўлиб, гормонал фон нормаллашгандан кейин ўз ҳолига қайтиши мумкин. 📌 Аёл қонида эстрогенларнинг ошиқча миқдорда бўлиши миомани пайдо қилади. Бу гормон таъсирида бачадон девори ҳужайралари ўсади ва ўсмага ўхшаш тугунлар шаклланади. 📌 Аммо, нормал гормонал фонда ҳам миома пайдо бўлиш ҳоллари учраб туради. 📌 Климакс бошланиши билан аёл жинсий гормонларининг даражаси пасаяди. Бу эса ўз навбатида миоманинг тўлиқ орқага қайтишига олиб келади. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    5 106
    44
    ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ ТАХМИНИЙ БЕЛГИЛАРИ Бу белгилар ҳомиладорликнинг илк ҳафталарида пайдо бўлади. Уларга қуйидагилар киради: 📌 Кўнгил айниши ва қайт қилиш (асосан тонгда), иштаҳанинг ва овқатга интилишнинг ўзгариши (гил кесак, бўр, оҳактош ейиш хоҳиши), таъм сезишнинг ўзгариши; 📌 Нерв системасининг фунционал ўзгаришлари: кайфият тез ўзгариши, йиғлоқилик, бош айланиши, тундлик, таъсирчанлик, эшитиш ва ҳид сезишнинг кучайиб кетиши. 📌 Тез-тез сийиш; 📌 Сут безларининг қаттиқлашиши ва сезгирлигининг ошиши; 📌 Юзда, кўкрак сўрғичлари ва уларнинг атрофидаги ҳалқада, қориннинг ўрта чизиғи бўйлаб тери рангининг ўзгариши, яъни тўқлашиши; 📌 Сут безлари, сонлар ва қорин терисида йўл-йўл чизиқлар пайдо бўлиши; 📌 Қорин ҳажмининг катталашиши (бу ҳомила туфайли эмас, балки қорин терисида ёғ тўпланишидан юзага келади); 📌 Овқат билан боғлиқ нохуш ҳиссиёт, ошқозон соҳасида оғирлик сезиш. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    image
    5 243
    69
    ҚИННИ ТОРАЙТИРИШ ОПЕРАЦИЯСИ ⚡️ Колпорафия - (юнонча: kolpos-қин, raphe-чок) қин деворига чок қўйиб тикиш амалиёти бўлиб, асосан, қинни торайтириш мақсадида ишлатилади. Пластик операцияларнинг кенг тарқалган турларидан бири. Олдинги ва орқа колпорафиялар фарқланади. Мос равишда улар қиннинг олдинги ёки орқа деворларидан маълум қисмини олиб ташлаш ва иккала четини тортиб тикиш орқали уни торайтиришдан иборат. Расмда: Олдинги колпорафия амалиётининг қисқача кўриниши. @GYNECOUZ
    image
    4 677
    39
    ҲОМИЛАДОРЛИК давридаги ХАВФЛИ ҲОЛАТЛАР ✅ Ҳомиладорлик касаллик эмас, табиий жараён ҳисобланади. Ҳомиладорлик даврининг асоратларсиз ўтиши учун организмга ёрдам бериш лозим. ▫️Ушбу даврда она газли ичимликларни чеклаши зарур; ▫️Консерва маҳсулотлари, ярим тайёр маҳсулотлар, нотабиий шарбатлар истеъмол қилиш организм учун зарарли ҳисобланади; ▫️Ҳомиладорлик даврида оғир кўтармаслик, эгилган ҳолда узоқ вақт бўлмаслик, иссиқ хона, сауна ва бассейнларга тушмаслик керак. Уларнинг ўрнига ҳомиладор аёллар учун махсус спорт турлари тавсия этилади; ▫️Бу давода стресс ҳолатларидан узоқ бўлиш тавсия этилади; ▫️Шовқинли жойларда узоқ вақт бўлиш она ва бола асаб тизимига салбий таъсир кўрсатади, унинг ўрнига тинч машғулотлар билан шуғулланиш мумкин; ▫️Узоқ вақт чалқанча ҳолатда ётмаслик керак. Бу даврда ён томонга ётиш зарарсиз ҳисобланади. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    image
    4 975
    81
    БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ МУМКИНМИ? Жуда мураккаб бўлсада ҳозирги замонавий тиббиёт ҳолатида касалликни даволаш фоизи жуда юқори ҳисобланади. Энг аввало бепуштлик сабабини аниқлаш зарур. Кейинги қадам бепуштликни юзага келтирган сабабни бартараф этишга қаратилади: ✔️ Дори воситалар ёрдамида; ✔️ Операция ёрдамида. 📌 Агарда шунда ҳам уруғ суюқлигида сперматозидлар аниқланмаса, демак, кейинги қадам, тухумда сперматозоидлар жуда кам миқдорда ҳам бўлса ТЕСЕ ва микроТЕСЕ муолажалари ёрдамида спермани ажратиб олиш ва ундан фойдаланган ҳолда ЭКО, ИКСИ каби муолажаларини бажариш мумкин. ❗️Агарда юқоридаги текширувларда ҳам сперматозоид аниқланмаса демак донор сунъий уруғланитириш амалга оширилади, аммо катта фоиз ҳолатларда малакали шифокор томонидан муаммо ижобий ҳал қилинади. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    4 803
    11
    МАСТОДИНОН Гинекологик касалликлар учун самарали зарарсиз восита 📖 Қўлланилиши: 🔹ҳайз олди синдроми (сут безларининг таранглашиши, руҳий лабиллик, қабзиятлар, шишлар, бош оғриғи/мигрен); 🔹мастопатиялар; 🔹ҳайз циклини бузилиши ва/ёки сариқ тана етишмовчилиги чақирган бепуштликда қўлланади. 📝 Қўллаш усули ва дозалари: ➖Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар 1 таблеткадан 2 махал. ⛔️Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар: хомиладорлик ва емизиш даврида. Манба: APTEKA_TV @GYNECOUZ
    4 499
    32
    Абу Али ибн Сино эмизикли аёлнинг сути кўп бўлиши учун, энг аввало, унинг асаби тинч бўлиши ва кўп ухлаши кераклигини айтиб ўтган. Она қанчалик кўп дам олса, сут келиши шунчалик яхшиланади. ➖ Сут кўпайиши учун эмизикли аёллар сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилишлари зарур. Фақат янги соғилган ёки яқинда қайнатилган сут ичишни тавсия қилмайман. Сутни ширчой қилиб, ичига ёғ ёки ёнғоқ солиб ичиш жуда фойдали. ➖ Эмизишдан 20 дақиқа олдин, албатта, бирор-бир суюқлик ичиш зарур. ➖ Кунда камида икки маҳал иссиқ суюқ овқат истеъмол қилишга одатланиш ҳам она сутини кўпайтиради. ➖ Гуручли таомлар, айниқса, палов ҳамда мошли таомлар она сутини кўпайтириш хусусиятига эга. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    5 721
    253
    Мактаб вақтида: «Ўғлим қизларга қарама, ўқи!» Коллеж вақтида: «Ўғлим қизларга қарама, ўқи, ўқишга киришинг керак!» Институт вақтида: «Ўғлим қизларга қарама, ўқи, тугатиб ишга кир, муҳими шу!» Ишга киргач: «Уйлансанг уйланда энди, шунча пайтдан бери бирорта қиз топмагансан, тезроқ топ». © Ҳумоюн Худаёров @GYNECOUZ
    5 100
    107
    Эркак киши Сизни ҳақиқатда ёқтириб қолганда ишлатадиган 11 та жумла: 1. Бу нарса менга сени эслатди. 2. Шу масалада сенга бирор ёрдам бера оламанми? 3. Кўринишинг ажойиб! 4. Сен ҳақингда онам билан гаплашдим... 5. Мен хавотир олдим/ хавотир оляпман. 6. Қаерда эдинг? Ишларинг қалай? 7. Сен жудаям эҳтирослисан! 8. Мен англадимки, сен... 9. Мен сени соғиндим. 10. Ёнингда бўламан. 11. Охиргиси, у Сизни қандайдир лақаб билан чақиради. @GYNECOUZ
    4 994
    104
    Ҳомиладорликнинг нечанчи ҳафтасидан КАЛЬЦИЙ қабул қилиш керак? ✅ Ҳомиладорликда ҳар бир дақиқа аҳамиятли бўлади. Бунинг сабаби бола тинимсиз ривожланишда бўлади. Ушбу даврда бола ривожланиш учун барча витамин ва минералларни, қурилиш материали ҳисобланган оқсил моддаларини она организмидан олади. Шу сабабли ушбу даврда она соғлом бўлиши, турли касалликлар юқтирмаслиги, тўғри овқатланиши жуда муҳим ҳисобланади. ☑️ Ушбу ҳолатларни ҳисобга олиб шифокорлар томонидан ҳомиладорлик даврида турли тавсиялар берилади. Кальций препаратларини қабул қилиш қанча эрта бошланса, шунча фойдали ҳисобланади. Чунки биринчи уч ойликда ҳомила суяк тўқималарининг ривожланиши кузатилади. 🧀 Ҳомиладорлик даврида фақатгина кальций препаратларига ишониб қолмасдан, овқат рационига ҳам кальцийга бой маҳсулотларни киритиш лозим. Сут маҳсулотлари, қатиқ, творог, пишлоқ, тухум, дуккаклилар ва денгиз маҳсулотлари кальцийга бой ҳисобланади. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    5 654
    86
    БРУЦЕЛЛЁЗ 🐄 Бруцеллёз уй ҳайвонлари орасида кенг тарқалган касаллик бўлиб, касаллик билан одамлар ҳам касалланади. Бруцеллёз касаллигининг яширин даври 3 дан 6 ҳафтагача, баъзан 2 ойгача давом этади. ☑️ Касалликнинг юқиш йўллари: 🔹 қўй ва эчкилар касаллик манбаи бўлиб, бруцеллёз касаллиги микроби ташқи муҳитга сўлак, сут, қон, чала туғилган қўзичоқ ва бузоқ орқали ажралади; 🔹 ҳайвон маҳсулотлари бўлган хом сут ва чала пиширилган гўштни истеъмол қилиш жараёнида оғиз орқали юқади. ❇️ Касаллик аломатлари: ҳароратнинг кўтарилиши, эт увишиши, асабийлашиш, уйқусизлик, тилнинг караш билан қопланиши, бўғимлар ҳаракатининг чекланиши, бола тушиши. ✅ Профилактик тадбирлар: ▪️ чорва моллари сақланадиган молхоналарни вақти-вақти билан 10 фоизли хлорли оҳак эритмаси ёрдамида зарарсизлантириш; ▪️касал ҳайвонлар билан ишловчилар махсус кийимлар кийиб ишлаши; ▪️болалар ва ҳомиладор аёлларни касал ҳайвонлар билан ишлашларига йўл қўймаслик. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    4 618
    22
    ҲОМИЛАДОРЛИКДА ГЕМАТОМА ✅ Ҳомиладорликда гематома бачадон шиллиқ қавати кичик қон томирларининг зўриқишидан юзага келади. Сабаблари: ➖ оғир жисмоний ҳаракатлар, ➖ сакраш, ➖ эрта даврларда йиқилиш, ➖ олдинги туғруқ асоратлари, ➖ абортлар, ➖ миома, ➖ эндометриоз касалликлари, ➖ стресс ҳолатлари. 📌 Гематомалар УТТ текшируви орқали аниқланади. Гематомалар ҳомиладорликнинг қийин кечишига, туғруқнинг қийин ўтиши ва бола ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Ҳомиладорликнинг эрта босқичларида ҳомила тушишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. 🥦Гематома аниқланганда гинеколог назорати остида бўлиш, даво муолажаларини тўлиқ олиш, оғир кўтармаслик, жинсий ҳаётни чеклаш, стрессдан узоқ бўлиш ва овқат рационига риоя қилиш лозим. Таомномага аҳамият бериш, мева, сабзавот ва кўкатларни кўп истеъмол қилиш, аччиқ чой, қаҳва, хамирли овқатлар ва пишириқлар истеъмолини чеклаш лозим. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    4 854
    25
    ЭРКАКЛАР ВА АЁЛЛАРДА ЖИНСИЙ МОЙИЛЛИКНИ ОШИРАДИГАН ВОСИТАЛАР ❤️ Бундай дори воситаларни турли касалликлар сабаб бўлиб жинсий муаммога учраган инсонлар қабул қилишади. Эркакларга кўпинча таблетка кўринишида, аёлларга суюқлик кўринишида ишлаб чиқарилади. Силденафил таркибли, эркаклар ҳам аёллар ҳам қўллашлари мумкин бўлган дорилар: ▪️Виагра, Эрегра ▪️Виасил, Циклон ▪️Максигра, Лаватра ▪️Визарсин, Камагра ▪️Пемегра, Тадалафил Силденафил ва дапоксетин таркибли, фақат эркаклар учун мўлжалланган дорилар: ▪️ Силдап ▪️ Нижагара лонг ласт ▪️ Циклон дх @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    4 557
    51
    ҲОМИЛАДОРЛИКДА БАЧАДОН ТОНУСИ ✅ Бачадон тонусининг ошиши бу унинг қисқарувчанлигининг ортишидир. Меъёрий ҳолатда бу ҳолат туғуруқ вақтида бўлиши керак. Айнан бачадоннинг қисқариш функцияси туфайли бола дунёга келади. 🔹Ҳомиладорлик даврида тонуснинг кузатилиши бола озиқланишига салбий таъсир кўрсатиши, бола ривожланишида бузилишларни келтириб чиқариши мумкин. Бачадон тонуси ҳомиладорликни эрта босқичларида спонтан абортга сабаб бўлиши мумкин. Ҳомиладорликнинг сўнгги даврларида эса эрта туғруқ кузатилиши мумкин. 🔸Бачадон тонусига бачадонда ўтказилган жарроҳлик амалиётлари, аёлнинг ёши (20 ёшдан кичик ва 40 ёшдан катта), эндокрин касалликлар, тухумдонлар поликистози, стресс, уйқуга тўймаслик, фолий кислотаси етишмовчилиги сабаб бўлади. ☑️ Шу сабабли ҳомиладорлик даврида мунтазам гинеколог назоратида бўлиш, стресс ҳолатларидан узоқ бўлиш, яхши ухлаш, яхши кайфиятда бўлиш, яхши овқатланиш тавсия этилади. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    5 100
    53
    ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАР КЕСАРЧА КЕСИШГА КЎРСАТМА БЎЛАДИ? ✅ Туғруқ табиий жараён бўлиб, она организми ҳомиладорлик вақтида бунга тайёрланиб боради. Аммо айрим ҳолатлар сабабли туғруқ она ёки бола ҳаётига хавф солиши мумкин. Ушбу ҳолатларда кесарча кесиш жарроҳлик амалиёти қўлланилади. Кесарча кесиш амалиёти 2 хил бўлиб, режали ва шошилинч бўлади. Режали кесарча кесиш шифокор томонидан тавсия этилиб, белгиланади. 🔻Шошилинч кесарча кесиш учун кўрсатмалар (расмда): • Ҳомила сувининг эрта кетиши, • Йўлдошнинг барвақт кўчиши, • Ҳомила боши билан эмас тананинг бошқа қисмлари билан келиши. 🔹Режали кесарча кесиш учун кўрсатмалар: • Она чаноқ қисмининг тор ва кичиклиги, • Ҳомила ҳажмининг катталиги, • Йўлдошнинг нотўғри жойлашиши, • Онадаги буйрак ва юрак касалликлари, • Бачадон миомаси, • Кўриш ўткирлиги билан боғлиқ муаммолар. ❗️ Ушбу жарроҳлик амалиётидан сўнг қайта ҳомиладорликни режалаштириш 2-3 йилдан кейин амалга оширилади. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    4 666
    52
    ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ 💊 Биламизки, ҳомиладорлик даври 3 та 3 ойлик, яъни триместрга бўлинади. Буларнинг ичида биринчи 3 ойлик энг нозик давр ҳисобланади. Бу даврда назоратсиз истеъмол қилинган дорилар ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, оқибатда нуқсонли туғилиши ёки ривожланмай қолиб она қорнида нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Биринчи 3 ойликнинг бундай "бомба" давр эканига сабаб ҳомила ва она ўртасида йўлдош (плацента) шаклланмаганидир. У биринчи 3 ойликнинг охирида шаклланади ҳамда иккинчи ва учинчи 3 ойликларда ҳомилага турли дорилар ва вирусларни ўтказмайди. ❗️Ҳурматли янги келинлар! Ҳомиладормисиз ёки йўқлигини аниқ билмасангиз қайнонангиз айтган дориларни врач маслаҳатисиз ичманг! Бу ҳолат ўзингиз ва бўлажак фарзандингиз ҳаётига жиддий хавф солади!!! ❗️Иккинчи ва учинчи 3 ойликларда ҳам дориларни албатта врач маслаҳати билан ичинг! @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    4 905
    49
    НИМА УЧУН ОДАМЛАР ТИРНОҚЛАРИНИ КЕМИРИШАДИ? 🤔Ўйчанликдан тортиб асабийлашишгача. Тирноқларни тишлаш одати стрессдан келиб чиқади. Стрессдан қутулиш учун шу одатни бажаришади. 👨‍👩‍👧‍👧Оиладаги носоғлом муҳит. Бола ота-оналарнинг тирноқларини қандай тишлаётганини кўради. Худди шу тарзда болалар ҳам буни одатий ҳол сифатида қабул қилишади. 😡Агрессияни ҳис қилиш. Бошқа бир назария тирноқларни тишлаш одатини инсон ўзига нисбатан бўлганда такрорлайди. 😔Нимадандир безовталик. Одамларни доимо нимадир безовта қилади ва хавотирни жиловлаш учун улар турли хил одатларни ўзлаштиришади. Масалан, сочларни бармоғига ўраш, ёқаларини доимий равишда тўғрилаш ёки тирноқларини тишлаш. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    4 947
    57
    Бир кўкракка сут келиб, иккинчи кўкракка келмаслигининг сабаби нима? 🟠 Она сути - бу бола учун энг мақбул озуқа ҳисобланади. Она сутида бошқа ҳеч қандай маҳсулотда бўлмаган витамин, иммуноглобулин ва микроэлементлар мавжуд. 🟢 Сут келиши учун бола она кўкрагини эмиши лозим, чунки сут келишига масъул гормон - пролактин гормони бола кўкракни эмганида кўпроқ ҳосил бўлади. Она сути қайтиб кетиши бола кўкракни эммай қўйса, содир бўлади. 🔵 Бола кўкракни тўлиқ, узоқ вақт давомида эмиши лозим. Иккала кўкрак ҳам бир хил берилиши керак. Сут яхши келиши учун онанинг яхши дам олиши, яхши овқатланиши, асабийлашмаслиги муҳим ўрин тутади. ✅ Эмизиш вақтга қараб белгиланмайди, бола қачон хоҳласа, шу вақтда эмизилади. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    5 073
    70
    ҲОМИЛАДОРЛИК ТОКСИКОЗИ Ҳомиладорлик токсикози - организмнинг ҳомиладорликка бўлган мослашувининг бузилиши бўлиб, сабаблари эмбрион ривожланаётган вақтида ҳосил бўлган турли моддаларнинг таъсири, она организмидаги гормонал ўзгаришлар, ошқозон-ичак касалликлари, ирсий мойиллик. 🔹Ҳомиладорлик токсикози бола учун безарар ҳисобланиб, ҳомила жинсига боғлиқ эмас. Ҳомиланинг қиз ёки ўғил бўлишидан қатъи назар кўнгил айниши кузатилиши мумкин. 🍇🍏🥦 Токсикознинг енгил ўтиши учун ҳомиладор аёл кўп дам олиши, ёқимсиз ҳид ва таъмлардан узоқ бўлиши, хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш, тоза ҳавода сайр қилиши, кун давомида оз-оздан мева ва сабзавотлар истеъмол қилиши ва лимонли ёки минерал сувлар ичиши керак. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...

    Мое видео1.mp4

    5 402
    102
    8 ойлик ҳомиладорман, кальций глюконат таблеткасини истеъмол қилгим келяпти, бу ҳомилага зарарли эмасми? 🟠 Ҳар хил ғайритабиий маҳсулотларни ейишни, ҳидлашни исташ камқонлик касаллигида учрайдиган ҳолатдир. Бундай ҳолатда энг мақбул чора камқонлик касаллигини даволашдир. Ҳомиладорлик даврида истеъмол қилинган ҳар қандай дори воситасини бола организмига таъсири бор. ✅ Камқонлик касаллигини даволашда гўшт ва балиқ маҳсулотларини, оқсилга бой маҳсулотларни ҳамда сабзавотларни истеъмол қилиш ҳамда терапевт ва гинекологга мурожаат қилишингиз тавсия қилинади. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    5 386
    32
    Эмизикли аёллар қандай маҳсулотларни тановул қилиши мумкин? ✅ Кўпчилик эмизикли аёллар болада диарея ёки ич қотиши юзага келмаслиги учун кучли парҳез қилишади. Лекин бу нотўғри бўлиб, бола ўсиши ва ривожланиши учун онанинг рациони тўлиқ ва тўғри бўлиши зарур. Янги туғилган чақалоқларнинг ичак фаолияти ташқи муҳитга мослашгунга қадар оналари парҳез қилиши лозим. 🍧 Бунда аллерген ҳисобланган цитрус мевалар, асал, ширинликлар, газли, спиртли ичимликлар, аччиқ ва шўр маҳсулотлар емасликлари тавсия этилади. Кейинчалик эса оз-оздан истеъмол қилиб, бола организмини бунга ўргатиб бориш лозим. @GYNECOUZ
    Показати повністю ...
    5 877
    70
    ЭМИЗИКЛИ АЁЛЛАРГА ВАКЦИНА ҚИЛИНАДИМИ? 🔵 Ҳомиладор ёки эмизикли аёлларга эмлаш амалга оширилмайди. ❗️Бола она сути орқали онаси қабул қилган дори препаратлари ҳамда озиқ моддаларни қабул қилади. Шунинг учун ҳар икки ҳолатда ҳам вакцина қўлланилмайди. @GYNECOUZ
    5 135
    25
    Останнє оновлення: 11.07.23
    Політика конфіденційності Telemetrio