ДАДАМГА!
Ори бор, баланд қўрғон,
Бизга ғаним йўлолмас.
Минг аскарли шоҳ, султон,
Дадамга тенг келолмас.
Ёв келса олов пуркар,
Келбатидан от хуркар,
Бир Худога тиз чўкар,
Дадамга тенг келолмас.
Биз бормизми кўксинг кер,
Пойин ўпиб, мехринг бер,
Қироличам онанг дер,
Дадамга тенг келолмас.
Уста, чилангар, дехқон,
Мехнат қилиб тинмас жон,
Қирқ хунарли зўр инсон,
Дадамга тенг келолмас.
Бургутдек теран кўзли,
Қиличдек кескир сўзли,
Мехрибон офтоб юзли,
Дадамга тенг келолмас.
Минг чиранган эрлар ҳам,
Нара тортган шерлар ҳам,
Зўринг борми дерлар ҳам,
Дадамга тенг келолмас.
Пешонадан оқиб тер,
Кетмон урса, ер дод дер,
Худо берган ризқни ер,
Дадамга тенг келолмас.
Бундай бахт борми бойда,
Дам олар сўлим жойда,
Ҳуш кўргани кўк чойда,
Дадамга тенг келолмас.
Залворли оғир қадам,
Ош қилиб, дамлар дадам,
Уста пазандаси ҳам,
Дадамга тенг келолмас.
Умри бўлсин зиёда,
Хеч тенги йўқ дунёда,
Чиқса ҳамки мабодо,
Дадамга тенг келолмас.
Ори бор баланд қўрғон,
Билиб қўй, еру-осмон,
Минг аскарли, шоҳ-султон,
Дадамга тенг келолмас.
📙-Камронбек Исмоилов. 2024.24.04.
T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy
T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIyПоказати повністю ...