Xizmat sizning tilingizda ham mavjud. Tarjima qilish uchun bosingEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kategoriya
Kanal joylashuvi va tili

barcha postlar Kun.uz | Расмий канал

 Kun.uz  сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉  @kunuz  Русский 👉  @kunuz ru Тезкор 👉  @kunonline  Сайт:  kun.uz  Реклама: +998 78 113 10 10 
1 194 796-1 458
~370 987
~32
32.03%
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
310joy
ning 78 777
0joy
ning 0
da kategoriya
8joy
ning 2 793
Postlar arxivi
Олимпиада йўлланмаси, Солиқ қўмитасининг “иштаҳаси” ва заифлашган сўз эркинлиги — ҳафта дайжести Ўзбек футболи охирги 30 йилдаги энг катта ютуғини қўлга киритди. Сўз эркинлиги рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни яна пасайди. Уй-жой ва автомобил олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин. Тошкентнинг 100 та маҳалласида кутубхона очиляпти. Расмий камбағаллик чегараси янгиланди. Ортда қолаётган ҳафтанинг шу ва бошқа хабарлари – 📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
101 860
33
2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 4 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан Diversity Visa - 2025 (Green Card) натижалари эълон қилина бошланди. 👉
161 785
1 200
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? Президент ҳузуридаги кенгаш яширин иқтисодиётга қарши қарор лойиҳасининг аксарият бандларига қарши чиққан. Тадбиркор Фахриддин Илёсовнинг айтишича, таклиф этилаётган ўзгаришлар соядаги бизнесга эмас, тўғри ишлаётган тадбиркорларга юк бўлади. Солиқ маслаҳатчиси Мурод Муҳаммаджонов эса бу чораларнинг фойдасидан зарари кўпроқ бўлишини таъкидлади. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Мои видео.mp4

234 278
422
Кўзини йўқотган украин аскарлари ва Токмакдаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари Урушнинг 800-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж. 📸👉
248 201
1
Катта хавф остидаги пиёдалар йўлаги – Давлатободда инсонлар ҳаёти ўйинчоқми? Наманган шаҳри Давлатобод туманида юқори кучланишли электр тармоғи остида пиёдалар йўлаги ҳамда хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилмоқда. суриштирувидан сўнг Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳолат бўйича изоҳ бериб, ушбу ер участкалари тадбиркорлик субъектлари томонидан аукционда сотиб олинганини билдирди. Аммо бошқарма келажакда бу ерда тўпланадиган инсонлар хавфсизлиги қандай таъминланишига тўхталмаган. 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
1
0
Каналдан топилган сирли сандиқ – Попдаги мудҳиш қотиллик тафсилотлари Эл оғзига элак тутиб бўлмайди: 2022 йилнинг август ойида Наманган вилоятининг Поп туманидан оқиб ўтувчи каналда сирли сандиқ топилгани қисқа фурсатда атрофга овоза бўлди. Етти ёшли боладан етмиш ёшли нуронийгача шу сандиқни гапирарди гўё. Сабаби, унинг ичида бўлакларга бўлинган эркак мурдаси бор эди. Жиноят иши очилиб, қотил кимлиги аниқ бўлганида эса ҳамма ҳайратдан ёқа ушлади. 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
271 160
532
АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди Тахминларга кўра, ушбу маблағлар Россиянинг музлатилган активларидан олинган фойдадан қопланади, улар бўйича фоизлар йиғилишда давом этяпти. Вашингтон бунда «якка Қўшма Штатлар» эмас, балки G7 мамлакатлари ҳам иштирок этишини хоҳлаяпти. 👉
263 190
36
Лочиндан Қалқонгача: мудофаа технологияларига оид ноодатий фестивалидан фоторепортаж Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи”да мудофаа соҳасида инновацион технологиялар фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор ишлаб чиқарувчилар, ихтиролар ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. мухбири фестивалда иштирок этиб, фоторепортаж тайёрлади. 👉
252 813
197
Тошкентда халқаро амалий таълим конференцияси бўлиб ўтади Конференция Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги ҳамда бир қатор маҳаллий ва халқаро олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. 👉
254 993
63
“Одамни итдан баландроқ кўришни бошламас экан, аёлим поездга чиқмайди” – журналист “Ўзбекистон темирйўллари” ҳақида “Нукус–Самарқанд” йўналишида поездда йўловчи сифатида келган журналист Исомиддин Пўлатов “плацкарт”даги шароитлар ҳақида ёзиб, вагонлардаги манзарани қўрқинчли тушга ўхшатди. “Ўзбекистон темирйўллари” бу ҳақда ўйлагунча асрлар ўтиб кетмаса бўлди. Чунки “катта”ларнинг хотини, қизлари бу вагонлар ҳақида тасаввурга эга эмас, деб ёзади у. 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
264 898
638
«Реал» бугун чемпион бўлиши мумкин, АПЛда пойга давом этади, «Ювентус» Римда меҳмон — ҳафта ўйинлари анонси Кечадан Европада навбатдаги тур ўйинлари бошланди. Италияда ЕЧЛ йўлланмаси масаласи ҳали очиқ турган бўлса, Англияда «Арсенал» ва «Манчестер Сити» бош соврин учун сўнгги ҳамлаларни амалга ошириш арафасида турибди. Ла Лига ғолиблигини «Реал»га бой берган «Барселона» Каталониядаги 82 йиллик норасмий чемпионлигини ҳимоя қилади. Албатта, бу паллада ҳар бир ўйин, ҳар бир ҳаракатнинг қиймати олтинга тенг. 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
270 443
68
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" Қўшма Штатлар олийгоҳларида Фаластин халқини қўллаб ўтказилаётган намойишлар АҚШ демократиясини синовдан ўтказаётгандек. Намойиш ва норозилик акциялари билан боғлиқ энг катта қарама-қаршиликлар қандай ва уларнинг асосий талабларини сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Ҳамид Содиқ билан таҳлил қилдик. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

1.mp4

281 568
108
Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди «Ўзгидромет» 6-8 май кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. 👉
283 172
44
Ўзбекистонга ин қурган молиявий пирамидалар: “Blue culture” - навбатдаги “қопқон” Ўзбекистонда “Blue culture” номли лойиҳа тобора оммалашиб бормоқда. Ташкилотчилар одамларни ушбу лойиҳа орқали мўмайгина даромад олиш мумкинлигига ишонтирмоқда. Афсуски, “Parker” ёки “Sun Eco”дан хулоса чиқармаганлар “Blue culture” сиртмоғига ҳам ўз ихтиёрлари билан бўйин тутмоқда. Бирдан бойиб қолиш йўлидаги бу истак молиявий пирамидачиларнинг тегирмонига сув қўймоқда холос. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

1 Qism Yutub.mp4

300 936
831
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поезди ҳаракатини йўлга қўяди The Samarkand Express 2026 йилда ишга туширилади, поезд Тошкент–Хива йўналиши бўйича Самарқанд ва Бухорода тўхтаб ҳаракатланади. 👉

video_2024-05-03_19-28-37.mp4

278 367
188
Исроилга экспортни тўхтатган Туркия, Украинадаги урушнинг янги босқичи ва Россияга қарши санкциялар — кун дайжести Ўтган сутка давомида жаҳон саҳнасида содир бўлган эътиборга молик воқеа-ҳодисалар ва янгиликлар тафсилоти билан одатдагидек таништиришда давом этамиз. 👉

y2mate_com_Ukrainadagi_urushning_yangi_bosqichi_va_Rossiyaga_qarshi.mp4

286 905
82
Мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда ҳар бир вилоятда биттадан умумий ўрта таълим муассасаларида 10-11-синф ўқувчиларини педагог касбига тизимли тайёрлаш учун педагогик синфлар тажриба-синов тариқасида ташкил этилади. 👉
290 197
288
Чилонзорда дарахт қулаши оқибатида ёш бола вафот этиши ҳодисаси юзасидан тергов бошланди Ўтказилган текширишда сув қувурларини таъмирлаётган ишчилар хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан, махсус техника ёрдамида қазиш ишларини олиб боришгани, бунинг оқибатида бир туп дараҳтнинг илдизи очилганлиги ҳамда ўз вазнини кўтара олмай йиқилганлиги аниқланган. суриштирувида ҳам дарахт қулашига Veolia Energy Tashkent иссиқлик етказиб бериш компанияси ходимлари ва бошқа масъул идораларнинг масъулиятсизлиги сабаб бўлгани ойдинлашганди. 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
289 351
137
Тошкентда кўчадаги қизга нисбатан одобсиз ҳаракатлар содир этиб, юзига урган шахс 2,5 йилга қамалди Тошкентда «танишиб, кейин турмуш қуриш» мақсадидаги эркак 17 ёшли қизга нисбатан қўпол ва одобсиз ҳаракатлар содир этган. Қиз қаршилик кўрсатганида, унинг юзига урган. Суд уни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. 👉
287 345
166
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи уч вилоят ҳиссасига тўғри келяпти Ўзбекистонда бир ойда салкам 60 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. 👉
289 983
35
🚚✈️Ўз юкингизни бугун "TRANSCEKA LOGISTIC SERVICES" корхонаси билан юборинг! 🚛Биз кичик бизнесдан тортиб йирик корхоналарнинг танловимиз. Тайёр ва қўшимча юкларни Ўрта Осиёнинг исталган жойига етказиб берамиз Россия | Европа | Туркия | ✈️Халқаро ҳаво юкларини ҳам таклиф этамиз! 📦Ўз омборларимиз билан сизнинг юкингиз хавфсизлигини таъминлаймиз ва ҳар бир қадамни назорат қиламиз. !🌟 📞 Наргиза: +998 93 007 83 07 📞 Маржона: +998 93 007 82 07 📞 Анна: +998 94 660 38 00
Ko'proq ko'rsatish ...
288 975
154
🌎 Жаҳон хабарлари 🇮🇱 WSJ: Исроил ҲАМАСга ўт очишни тўхтатиш масаласи бўйича 🇷🇺 Россиядаги асосий ҳарбий қабристонда 🇩🇪 Берлин ва Париж университетларида Фаластин тарафдорларининг норозилик 🇨🇳 Хитой Ойнинг тескари томонига учувчисиз зондни ❌ Россия шакар экспортини вақтинча
291 778
34
Шамол ҳам, ёмғир ҳам бўлмаган кунда дарахт қулади. Бунга VEOLIA ходимлари айбдорми? Тошкентда кўп йиллик дарахт қулаб тушди. Оқибатда 1 ёшли бола нобуд бўлди, бир аёл жароҳатланди, яна бир фуқаронинг қимматбаҳо автомобилига зарар етди. на ҳодиса сабабларини ўрганди. Суриштирувда дарахт қулашига Veolia Energy Tashkent иссиқлик етказиб бериш компанияси ходимлари ва бошқа масъул идораларнинг масъулиятсизлиги ҳамда ҳаракатсизлиги сабаб бўлгани ойдинлашди. 👉
Ko'proq ko'rsatish ...

tg~1.mp4

305 507
472
Тошкентда дарс пайтида қарта ўйнаб ўтирган ўқувчиларнинг ота-онаси жаримага тортилди Юнусобод туманидаги мактабда дарс вақти қарта ўйнаган мактаб ўқувчиларининг ота-оналари ва синф раҳбари жазоланди. 👉
322 989
1 175
Зеленский: Украинани урушнинг янги босқичи кутмоқда Россия ўз ҳужумларини кенгайтирмоқчи, Киев ва унинг иттифоқчилари бу режаларни барбод қилиши керак, деди Украина президенти. 👉
311 504
35
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди Киров шаҳрида 21 ёшли мигрант одам савдосида гумонланиб ушланди. 👉
317 868
69
Миллий боғлар худди эркинлик каби қадрланиши, ҳимоя қилиниши керак – АҚШ элчиси Ўзбекистондаги АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник ўзбекистонликларнинг парклар ва тоза ҳавони ҳимоя қилиш сайъ-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади. 👉
320 735
70
Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни TePe Sigeman турниридаги ғалабаси билан табриклади Нодирбек Абдусатторов TePe Sigeman Chess Tournament 2024 турнири чемпионига айланди. Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Нодирбекни ушбу ғалаба билан табриклади. “Швециянинг Малмё шаҳрида ўтказилган нуфузли TePe Sigeman 2024 турнирида Нодирбек чемпион бўлди ва Ўзбекистон эканини яна бир бор исботлади”, - дейди Саида Мирзиёева. 👉
339 059
103
«Бундай урушлар фақат келишувлар билан якунланади» — Украина разведкаси генерали Украина разведкаси раҳбари ўринбосари Вадим Скибицкий урушни фақат жанг майдонида ютиб бўлмаслигини айтди. 👉
366 645
70
Осиё кубоги U23. Ўзбекистон финалда Японияга мағлуб бўлиб, кетма-кет иккинчи марта қитъада иккинчи ўринни эгаллади Осиё кубоги U23 финали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Японияга аламли тарзда мағлуб бўлди. Темур Кападзе шогирдлари Олимпиада йўлланмасига эга чиққач, турнирни Осиёнинг вице-чемпиони сифатида якунлади. Вакилларимиз 90+9-дақиқада пеналтидан фойдалана олишмади. 👉
375 667
291
3 майнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар Инвесторлар кенгашининг ялпи мажлиси, матбуот эркинлиги рейтингида пасайиш, 6 йилга кесилган «Зики эски шаҳар», Германия, Қатар ва Саудия Арабистони билан меҳнат миграцияси бўйича музокаралар, 4,65 млрд долларлик пуллик йўл лойиҳаси — кун давомида ’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг. 👉

y2mate_com_6_yilga_kesilgan_Ziki_eski_shahar_va_matbuot_erkinligi.mp4

358 137
76
Нодирбек Абдусатторов – «Tepe Sigeman-2024» турнири ғолиби У асосий даврада 4,5 очко тўплади ва Аржун Эригайси ҳамда Петер Свидлер билан бир хил очко жамғарди. Тай-брек баҳсларида эса Нодирбек иккала рақибини ҳам мағлуб эта олди ва чемпионга айланди. 👉
361 560
313
«Бундай урушлар фақат келишувлар билан якунланади» — Украина разведкаси генерали Украина разведкаси раҳбари ўринбосари Вадим Скибицкий урушни фақат жанг майдонида ютиб бўлмаслигини айтди. 👉
1
0
Ўзбекистон фуқаролари Россияга киришда тўсиққа учрамаяпти — Миграция агентлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киритилмаётгани ҳақида интернетда тарқалган хабарларни рад этди. 👉
365 971
418
“Ўзбекнефтгаз” “Ўзтрансгаз”нинг 46,8 фоиз улушини сотиб олди 29 март куни расмийлаштирилган битимга кўра, “Ўзбекнефтгаз” “Ўзтрансгаз”нинг 46,8 фоиз улушини 292,8 млрд сўмга сотиб олган. 👉
358 363
496
Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатди Эрдўған Исроил билан йилига 9,5 млрд долларлик савдо тўхтатилганини тасдиқлади. 👉
361 572
202
Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди Учрашувларда инвестициявий ва инновациявий шериклик, «яшил» энергетикани ривожлантириш, сув таъминоти, фуқаролик авиацияси, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, туризм ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. 👉
351 341
67
Тошкентда жаҳон даражасидаги шоу бўлиб ўтди! 👉 Реклама
336 662
119
Тошкентда 1 ёшли қиз устига дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлди Уни 55 ёшли энагаси болалар аравачида олиб кетаётган бўлган. Чилонзор туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда. 👉
353 237
492
Охирги 3 йилда 2,5 млрд долларга яқин хусусийлаштириш амалга оширилди — Давактив директори “2,5 млрд доллар нимадан иборат деган савол бўлса, катта рақамларни айтиш мумкин. 252 млн долларга Coca Cola Uzbekistan'даги 57 фоиз давлат улушини сотганимиз, Ипотекабанкни 324 млн долларга сотганимизни айта оламан”, деди Акмалхон Ортиқов. У йирик битимлар қаторида “Фарғона азот”, Фарғонадаги ойна ва спирт заводлари ҳамда Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасини ҳам тилга олди. 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
349 385
122
Тошкент-Андижон пуллик йўлининг қиймати 4,65 млрд долларни ташкил этади Жорий йилнинг июн ойи охиригача Тошкент-Андижон пуллик йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий ишлари якунланади. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 км бўлиб, унинг қиймати 4,65 млрд долларни ташкил қилади. 👉
361 087
537
Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади «Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилотининг матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон бир йил олдингига қараганда 11 поғонага пастлаб, 180 та давлат орасида 148-ўринни эгаллади. Кузатувчилар Ўзбекистонда сўз эркинлиги бўйича вазиятни «оғир»дан «жуда жиддий»га ўзгартиришган. 👉
351 461
261
Бир оиланинг уч аъзоси ўлдирилди. Мурдалар ёқиб юборилган Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик тафсилотлари Сирдарё туманида ёнғин содир бўлган уйдан икки аёл ва бир боланинг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. мухбири ҳолатни ўрганиш учун Зиёкор маҳалласида бўлиб, қурбонларнинг қўшнилари ва яқинлари билан суҳбатда бўлди. Тафсилотларини эшитган одам даҳшатга тушади. 👉

tg.mp4

347 296
691
ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича йиллик рейтингига кўра, рекорд миқдордаги мамлакатларда оммавий ахборот воситалари эркинлиги деярли имконсиздир. Вазият сезиларли даражада ёмонлашган давлатлар қаторига Россия ва Гуржистон ҳам киритилди. 👉
339 678
34
Chery бренди Бухоро вилоятидаги автомобил эгаларини WCWL лойиҳаси доирасида бирлаштирди 👉 Реклама
338 144
69
Испаниями ёки Исроилга қарши реванш? Ўзбекистоннинг Париж-2024даги эҳтимолий рақиблари ҳақида Ўзбекистон олимпия жамоаси футболимиз тарихида илк марта Олимпиадага йўлланма олди ва бугун, 3 май куни Японияга қарши ўтадиган финалдан сўнг Париж-2024даги рақибларимиз номи ҳам аниқ бўлади. Темур Кападзе шогирдлари Тьерри Анри мураббийлигидаги Франция ва Маскерано бошчилигидаги Аргентина билан бир гуруҳдан жой олмаcа-да, Испания ёки Исроил билан бир квартетдан ўрин олиши мумкин. Турнирда бир қатор юлдузларнинг ҳам иштирок этиш эҳтимоли бор. 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
349 862
84
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди Тошкентда «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган, декабр ойида ўтказилган рейд чоғида қўлга олинган Лутфулла Умаров 6 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди. 👉
340 520
556
Касаллик ўчоғига айланаётган Ғазо, Америкада тўхтамаётган намойишлар ва Россияга қайтаётган релокантлар — кун дайжести Ўтган сутка давомида жаҳон саҳнасида содир бўлган эътиборга молик воқеа-ҳодисалар ва янгиликлар тафсилоти билан одатдагидек таништиришда давом этамиз. 👉

ДАЙЖЕСТ 03-05.mp4

336 895
124
Хорижий инвесторлар кенгаши доирасида 4 йўналишда ишчи гуруҳлар ташкил этилади Давлат раҳбари кенгаш доирасида тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этиш ва уларни тўлиқ амалга оширишда фаол иштирок этишга таклиф этди. 👉
337 620
34
Чорсуда заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди Эски жўва бозорида жойлашган заргарлик дўконига аёл 12 ёшли бола билан келиб, заргарлик буюмларини узоқ вақт кўрган. Сўнг у 49 млн сўмлик тилла буюмларни танлаган ва сотиб олиш истагини билдириб қўлига олган ҳолда ўғлига берган. 12 ёшли бола эса номаълум томонга қочиб чиқиб кетган. 👉
346 780
314
Россиянинг Курск областида мигрантларга такси ҳайдовчиси сифатида ишлаш тақиқланди Россия регионларининг тахминан учдан бир қисмида мигрантлар ишлаши мумкин бўлган соҳалар бўйича чекловлар мавжуд. 👉
331 513
148
Давлатободда юқори кучланишли ток линиясининг таги хизматлар кўчасига айлантирилмоқда Юқори кучланишли электр тармоғи таги аукцион савдоларига чиқарилган. Ғолиблар ҳудудда сервис ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини амалга оширади. Лекин тармоқнинг ҳимоя зонасида бундай лойиҳаларни амалга ошириш хавфли ва белгиланган талабларга зид ҳисобланади. 👉
338 796
224
Россияда одамларни ёнғиндан қутқарган ўзбекистонликка пул йиғиб берилди Олимжон Иброҳимов учун маҳаллий аҳоли пул тўплаб берди. 👉
335 469
228
Kia К5 автомобилининг чекланган партиясига қулай шартлар эълон қилинди! ✔️1 кунда муддатли тўлов асосида Kia автомобили соҳибига айланинг! - Бошланғич тўлов 30% дан; - Ортиқча тўловларсиз 24 ойгача; - Даромад ҳақида маълумотнома талаб қилинмайди. - 7 та хавфсизлик ёстиқчаси; - 4 та ҳар томонлама кўриш камералари; - 18 дюймли дисклар; - Премиум акустик тизим; - 10,25 мультимедиа тизими дисплейи. Батафсил маълумот учун Kia дилерлик марказларига ташриф буюринг. 📞 998555001331 Автомобиллар сони чекланган Реклама
Ko'proq ko'rsatish ...
336 259
889
«ГУР» раҳбари ўринбосари: Россия Украинани беқарорлаштириш учун «уч даражали режа»дан фойдаланмоқчи Вадим Скибицкийнинг сўзларига кўра, яқин ойларда Россия Украинани беқарорлаштириш учун «уч даражали режа»дан фойдаланади, жумладан, Украина Қуролли кучлари позицияларига кенг кўламли ҳужум ва мамлакат ичида дезинформация кампанияси кузатилади. 👉
327 313
59
Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди Франция президенти ўзининг аввалги позициясини такрорлаб, Россиянинг ғалабасини олдини олиш учун ҳеч нарсани истисно қилмаслигини айтди. Макрон The Economist нашрига берган интервюсида қайси ҳолатда Украинага қўшин юборишга тайёр бўлишига аниқлик киритди. 👉
328 417
69
Тошкент қувур заводи янги станцияни ишга туширди Тошкент қувур заводи Ўрта Осиёда биринчи бўлиб, диаметри 426 мм дан 1420 мм гача бўлган тўғри чокли қувурларни ишлаб чиқарувчи пайвандловчи станцияни ишга туширди. Бу станция нефт ва газ, саноат, қурилиш ҳамда коммунал соҳалар учун муҳим аҳамият касб этади. Мазкур станция қувурларни ички ва ташқи томонидан изоляциялаш имкониятини таъминлайди, бу эса қувурларнинг узоқ муддат хизмат қилишини ва коррозияга қарши туришини кафолатлайди. Янги станция фаолияти билан танишинг: 👉 Реклама
Ko'proq ko'rsatish ...
333 834
158
Амударёда сувни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилиши кутиляпти Ўзбекистоннинг Туркманистонда жойлашган сув хўжалиги объектлари хатловдан ўтказилади ва «Туямўйин» гидроузелининг «Султонсанжар» тўғонида «сув филтрациясига қарши девор қуриш» лойиҳалари жадаллаштирилади. 👉
337 058
202
“Саноат рақобатининг хавфли босқичидамиз” — Ар-Риёддаги форумда энергетика вазирлари нималар деди? Саудия Арабистони пойтахтига, Халқаро иқтисодий форумга йиғилган қатор давлатларнинг энергетика вазирлари энергия борасидаги ечимлар устида қандай бош қотирилаётгани ва барқарор энергияга ўтиш масалаларини муҳокама қилди. 👉
341 758
36
Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонлик доимий иш билан таъминланиши мумкин Жиддада араб ишбилармони Аҳмад Алхутами билан музокаралар бўлиб ўтди. Унда тил ва турли касбларга ўқитиш марказлари ташкил этиш ҳамда 100 минг нафаргача ўзбекистонликни Саудия Арабистонида доимий иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди. 👉
361 577
1 332
Қирғизистон ҳукумати ўз фуқароларига Россияга бормасликни тавсия қилди Россияга сафар қилиш учун «ўта муҳим сабабларга эга бўлмаган» Қирғизистон фуқароларига сафардан тийилиш тавсия этилди. 👉
358 694
207
Кэмерон: Украина Россияга Британия қуроллари билан зарба беришга ҳақли Британия ташқи ишлар вазири Киевга ташрифи чоғида Лондон ўзининг барча техника ва қурол-яроғ захираларини тугатганини тан олди, бироқ Украинага ҳар йили 3,5 миллиард евро миқдорида ёрдам беришини ваъда қилди. 👉
360 680
35
«Нега доим Украина ён бериши керак?» Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди Украина ТИВ раҳбари «тажовузкорни тинчлантириш» сиёсати янада каттароқ урушга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. 👉
383 710
35
2 майнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар Тошкентда иш бошлаган халқаро инвестиция форуми, судда ёпиқ тарзда кўриладиган Жўраевлар иши, пуллик йўл қурмоқчи бўлаётган хорижий компаниялар, 100 млн сўм жаримадан қочиб юрган автомобил — кун давомида ’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг. 👉

Toshkentda_investitsiya_forumi_va_sudda_yopiq_tarzda_ko‘riladigan.mp4

381 625
88
Тошкентдаги ноёб Усмон мусҳафи реставрация қилинади Халқаро мутахасислар жамоаси дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмаси – Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони)ни реставрация қилади. Лойиҳани президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева қўллаб-қувватламоқда. 👉

Мои видео.mp4

382 170
657
Тошкентда совуқ қутили араваларда сотилаётган музқаймоқлар бўйича рейд ўтказилди Санэпидқўм Тошкент шаҳар бошқармаси кўчаларда ғилдиракли араваларда музқаймоқлар сотилишида санитария талабларига риоя этилиши ҳолати юзасидан рейд ўтказди. 👉
372 685
348
“От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим – ўзга элда ёлғиз қолиб кетган одам (Ҳаётий ҳикоя) Пул масаласида муаммо йўқ, мени қийнаётган ҳолат ёлғиз қолганим. Ўзбекистонда қолиб кетган қизим турмушга чиққан, ҳозир фарзандлари бор. У бошқа бировни ота деб улғайди. Украинадаги ўғлим ҳам 16 ёшга кирди, у ҳам мени умуман танимайди. Ҳозир ҳувуллаган квартирада бир ўзим яшайман. Соғлигимда муаммо йўқ, бироқ иссиқ жон, билиб бўлмайди. Бехосдан ўлиб қолишдан қўрқаман. 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
366 281
480
9 миллиондан ошиқ уй ташлаб кетилган – нега Япониядаги ҳар 8 уйдан бирида ҳеч ким яшамайди? Мамлакатда барча уйларнинг 14 фоизида ҳеч ким яшамайди. Бўш уйлар “Акия” деб аталади. Бу уйларнинг ҳар бирига 3 кишидан жойлаштирилса, бутун Австралия аҳолисини уй билан таъминлаш мумкин. 👉
365 091
650
Фронтдаги кекса кўнгиллилар ва Москвада ҳарбий ўлжалар кўргазмаси. Уруш суратлари Урушнинг 798-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж. 📸👉
368 072
24
2024 йилдаги давлат бюджети дефицити 25 трлн сўмдан ошди Жорий йил январ ойида давлат бюджети тақчиллиги 5,7 трлн сўмни, февралда 7,2 трлн сўмни, мартда 6,8 трлн сўмни, апрелда эса 5,7 трлн сўмни ташкил этди. Умумий ҳисобда ўтган тўрт ойликдаги дефицит 25 трлн 586 млрд сўмга етди. 👉
368 133
727
Британия менежмент университетида “Бизнес ва банк учун молиявий технологиялар ва киберхавфсизлик” форуми якунига етди 👉 Реклама
348 863
62
Боғчаларда ота-оналар тўлови ошгани юзасидан изоҳ берилди Мактабгача таълим агентлиги вакилининг маълум қилишича, 2021 йилда ота-оналарнинг боғча тўловлари болаларнинг овқатланиш харажатларини 60 фоизга қоплаган, ўтган 3 йил ичида эса озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар нархи ошиши ҳисобига бу кўрсаткич 35 фоизга тушиб қолган. 👉
356 913
319
Абдулла Арипов Қамбарота ГЭСи ҳақида: “Бу Ўзбекистон учун стратегик лойиҳа” Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон иштирокида Қирғизистонда қуриладиган 1860 мегаваттлик Қамбарота ГЭСи қиймати 2,9 млрд долларни ташкил этади. Станцияда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг Қирғизистон эҳтиёжидан ортган қисмини Ўзбекистон ва Қозоғистон кафолатли сотиб олади. Бу ҳақда Тошкент инвестфорумидаги нутқида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди. 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
354 137
108
Қирғизистонда юк машинаси 29 нафар болани уриб юборди Ҳолат Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида “Манас” достонини ижро этишга жамланган ўқувчилар билан содир бўлган. Ўқувчилардан 3 нафарининг аҳволи оғир. 👉

video_2024-05-02_17-48-40.mp4

377 113
1 246
Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди Жавобгар томон – ака-ука Жўраевларнинг ишни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқиш ҳақида киритган илтимосномаси қаноатлантирилган. 👉
347 283
131
Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди Дам олиш масканидан қайтаётган бир неча йигит Traverse машинасини бошқариб келиб, ЙПХ инспекторлари олдида тўхтаган ва сирена чалган. Инспекторлар эса “сизга мумкин” дегандай шунчаки кулиб қўя қолишган. Кейинроқ ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Traverse вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган. 👉
355 690
192
Infinix Note 40 сериясидаги смартфонларни 70W ультратез қувватлаш билан тақдим этди 👉 Реклама
343 516
91
Ўзбекистонда йил бошидан бери инфляция қарийб 2,6 фоизни ташкил этди Январ-апрел ойларида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ошиши 2,59 фоизни ташкил этди. Апрел ойида истеъмол нархлари 0,93 фоизга ошди. 👉
351 421
77
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди Уларнинг раҳбарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланган. 👉
351 731
253
Япония ва Туркия Ўзбекистонда пулли йўл қурилишида иштирок этмоқчи Япониянинг Sojitz ҳамда Туркиянинг Rönesans компаниялари давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. 👉
351 833
226
Xon Saroy қурилиш компанияси навбатдаги лойиҳани қуриб битказди! 👉 Реклама
343 128
67
«Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ». Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди Саудия Арабистонида Бутунжаҳон иқтисодий форумининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда жуда кўп масалалар муҳокама қилинди ва кўпчиликнинг эътибори Ғазодаги уруш муҳокамасига қаратилди. Саудиядаги форумнинг асосий меҳмони – уруш бошланганидан буён Яқин Шарқ бўйлаб еттинчи турнесини ўтказган АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен бўлди. 👉
351 858
69
Ўзбекистон АҚШ ва Британия билан ўта муҳим хомашё соҳасида стратегик битим имзолайди Давлат раҳбари стратегик хомашёларни чуқур қайта ишлаш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш учун етакчи компанияларни Ўзбекистонга таклиф этди. 👉
342 823
101
Рафаҳда қочқинлар лагерига авиазарба, бойкотнинг оқибатлари ва Ғарб томонидан огоҳлантирилган БАА — кун дайжести Ўтган сутка давомида жаҳон саҳнасида содир бўлган эътиборга молик воқеа-ҳодисалар ва янгиликлар тафсилоти билан одатдагидек таништиришда давом этамиз. 👉

ДАЙЖЕСТ 02-05.mp4

346 591
171
«Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва инвесторлар ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини кафолатлайди» – Президент Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, давлат бозор муносабатларини ривожлантиришни, инвесторлар ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини, қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришни, ҳалол рақобат учун янада кенг шарт-шароитлар яратишни, хусусий мулк дахлсизлиги ва суд тизимининг мустақиллиги таъминланишини ўз зиммасига олмоқда. 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
351 795
117
Фаластин тарафдорлари Колумбия университети биносини эгаллаб олиши. Фотосуратлар 12 соат ўтиб уларни полиция тарқатиб юборди — 300 киши ҳибсга олинган. 📸 👉
348 526
37
«Асакабанк» хусусийлаштирилади Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилишича, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган “Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди. 👉
347 966
800
Хорижий сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 49 йилгача узайтирилади Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 25 йилдан 49 йилгача - икки баробар узайтирилади. Бунда, қонунлар билан кафолатланган амалдаги имтиёз ва преференциялар тўлиқ сақлаб қолинади. 👉
339 823
236
Хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан 3 йилга озод этилади Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилишича, эндиликда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади. 👉
342 288
190
Тошкентдаги кўчалардан бири бир ойга ёпилди Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги кўчалардан бири бир ой муддатга ёпилди. 👉
343 330
354
Британияда Руандага депортация қилиш учун дастлабки мигрантлар қўлга олинди Британия ҳукумати ноқонуний равишда келган муҳожирларни уларнинг бошпана сўровларини ҳисобга олмасдан Руандага депортация қилмоқчи. Йил охиригача Шарқий Африка давлатига 5700 нафар ноқонуний муҳожирни депортация қилиш режалаштирилган. 👉
344 607
69
Хитой АҚШнинг янги санкцияларини «ноқонуний» деб атади АҚШнинг Кремлга қарши жорий қилган янги санкциялар пакетига Хитой ва Ҳонгконгда рўйхатдан ўтган 20 та компания ҳам киритилган. 👉
347 302
35
Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди «Чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунга қарши чиққан митинг иштирокчилари парламентнинг ён эшикларини чиқинди қутилари билан тўсиб қўйди. 👉
357 439
34
АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади АҚШ Давлат департаментининг даъво қилишича, Россия қўшинлари жанг майдонида Украина Қуролли кучлари аскарларига қарши заҳарли модда бўлган хлоропикриндан фойдаланган. 👉
351 594
65
CNH: қишлоқ хўжалиги техникалари етказишда етакчи компания корхоналари ҳақида 👉 Реклама

готовый1~1.mp4

348 794
82
АҚШ суди Binance криптовалюта биржаси асосчисини 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди Чанпэн Чжао биржада ноқонуний фаолиятни молиялаштириш билан боғлиқ транзакциялардан хабардор бўлгани исботланди. Қамоқ жазосидан ташқари у 50 миллион доллар жарима ҳам тўлайдиган бўлди. 👉
371 595
352
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов вафот этди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида ҳаётдан кўз юмди. 👉
385 326
789
ЕЧЛ. «Боруссия» яримфиналнинг биринчи ўйинида «ПСЖ»ни мағлуб этди Жавоб беллашуви 7 май куни Парижда ўтказилади. 👉
390 244
78
Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида Жаҳон иқтисодий форуми – глобал миқёсдаги иқтисодий-сиёсий масалалар муҳокама қилинадиган етакчи платформалардан. Саудия пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтган навбатдаги форум Ғазодаги уруш фонида Энтони Блинкеннинг Яқин Шарқдаги амалдорлар билан учрашувлари ва АҚШ–Хитой зиддияти борасидаги фикрлар билан ёдда қолди. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Мои видео.mp4

389 712
100
1 майнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар Жамоатчилик муҳокамасига ташланаётган қарор, Бухоро ва Андижондаги янги ҳокимлар, бемор болалар учун платформа, Бухорода талон-торож қилинган маблағлар — кун давомида ’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг. 👉

Talon_toroj_qilingan_mablag‘lar_va_pora_bilan_qo‘lga_tushgan_prokuror.mp4

384 769
117
Oxirgi yangilanish: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio