الخدمة متاحة أيضًا بلغتك. انقر للترجمةعربسكا
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kanal joylashuvi va tili

barcha postlar arabic.uz (hikmatlar)

 @arabicuz_nahv  (nahv-sarf kanal)  @arabicuz  (hikmat-kanal)  @arabicuz_matn  (hikmat-matnli kanal)  @arabicuz_bot  (hikmat-bot) -  arabic.uz  hikmatlari  @arabicuz_nahv_hikmat  (sharhli hikmat) 
Ko‘proq ko‘rsatish
34 795+5
~10 864
~3
36.04%
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
29 968joy
ning 78 777
164joy
ning 430
da kategoriya
837joy
ning 2 333
Postlar arxivi
12044. Айримлар бор, Рамазон ойида таҳорат олаётиб (рўзаси очилиб кетмаслиги учун ўта эҳтиёткор бўлиб) бир ҳўплам сувни ютиб юбормайдию, мерос тақсимотида синглисининг улушини бемалол “ютиб” юбораверади, қўшнининг икки метр ерини бемалол (ўзига қўшиб олиб) “ютиб” юбораверади ва яна кўчадаги омманинг еридан бир метрини (ўзига қўшиб олиб) бемалол “ютиб” юбораверади... | | | | |
3 606
78
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига лутф-марҳамат кўрсат! Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини дўзахдан озод қил! Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига сайидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳурмати раҳм қил!
4 334
85
12043. Аллоҳумма ирҳам уммата саййидина Муҳаммад! Аллоҳумма ултуф биуммати саййидина Муҳаммад! Аллоҳуммағфир лиуммати саййидина Муҳаммад! Аллоҳумма ъаафи уммата саййидина Муҳаммад! Аллоҳуммаъфу ъан уммата саййидина Муҳаммад! Аллоҳумма акрим уммата саййидина Муҳаммад! Аллоҳумма иҳфаз уммата саййидина Муҳаммад! Аллоҳумма ултуф биуммати саййидина Муҳаммад! Аллоҳумма аътиқ би уммати саййидина Муҳаммад! Аллоҳумма ирҳам уммата саййидина Муҳаммад, Бижааҳи саййидина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам! Маъноси: Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига раҳм қил! Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига лутф-марҳамат кўрсат! Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини мағфират қил! Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига офият бер! Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини афв эт! Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини икром қил! Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини муҳофаза қил! Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига лутф-марҳамат кўрсат! Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини дўзахдан озод қил!
Ko'proq ko'rsatish ...
4 385
119
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига сайидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳурмати раҳм қил! | | | | |
17
0
12042. Имом Шофеий айтадилар: “Ўғил фарзандлар неъматдир, қиз фарзандлар ҳасанотлардир. Аллоҳ неъматлар учун ҳисобга тутиб, ҳасанотлар учун мукофотлайди!”. Зуҳо Шоҳин. | | | | |
7 836
347
Соллаллоҳу алайҳи васаллам عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا : أَنَّهَا سَمِعَتْ رَسُولَ اللهِ ﷺ يَقُولُ قَبْلَ أَنْ يَمُوتَ وَهُوَ مُسْئِدٌ إِلَى صَدْرِهَا : اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَالْحِقْنِي بِالرَّفِيقِ. 📜 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот этишларидан олдин қучоғимда туриб, «Аллоҳим, мени мағфират қилгин, раҳм қилгин ва рафиққа эриштиргин!» деганларини эшитганман». | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
5 956
56
🌙 «Hilol dasturlari» sahifasida katta yutuqli tanlov eʼlon qilamiz! 👉 🟢

COVER BN(Android).mp4

8 610
53
12041. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни таълим олинглар ва бир қавм келиб у ила дунёни сўрай бошлашларидан аввал у ила Аллоҳдан жаннатни сўранглар. Албатта Қуръонни уч тоифа ўрганади: “Қуръон билан фахрланиб, мақтанувчи киши, Қуръон билан (тирикчилик воситаси қилиб олиб) ейувчи киши ва Қуръонни Аллоҳ учун тиловат қиладиган киши”. Имом Байҳақийнинг «Шуъабил иймон»даги ривояти. | | | | |
6 338
143
12040. Қуръони каримда “сижн” - зиндон (қамоқ) сўзи 10 ўринда Мисрга боғлиқ ҳолда келтирилган. Уларнинг бари солиҳ муслиҳ бандаларнинг зиддига, уларга қарши баён қилинади. Шундан тўққизтаси Юсуф сурасида, биттаси Шуаро сурасида келади. Унда Фиръавн Мусо алайҳиссаломга қарата: “У (Фиръавн): «Агар мендан бошқани илоҳ қилиб олсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қилурман», – деди”, Шуаро сураси, 29 – оят. Бу ўринда тўрт нарсада ўзаро боғлиқлик борми? 1. Зиндон. 2. Мамлакат. 3. Зиндонбанд этувчилар. 4. Зиндонга солинган кишининг таърифи. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
5 291
32
✅Жума фазилатли кун اقوال السلف في فضل يوم الجمعة لقد قال أبو عبد الله جعفر بن محمد الصادق الملقب بالصادق في فضل يوم الجمعة “انّ للجمعةِ حقّاً فايّاكَ ان تضيّع حرمته أو تقصّر في شيءٍ من عبادةِ الله تَعالى والتقرّب إلَيهِ بالعمل الصّالحِ وَترك المحارم كُلَّها ، فإنّ الله تَعالى يُضاعِف فيهِ الحَسنات وَيَمحو السّيّئات وَيَرفَع فيهِ الدّرجات ، وَيومه مثل ليلته فان استطعت أن تحييها بالدّعاءِ وَالصّلاةِ فَافعل فإن الله تَعالى يَرسل فيها الملائِكة إلى السَّماء الدّنيا لتضاعف فيها الحسَنات وَتَمحو فيها السيّئات ، وَانّ الله واسِعٌ كريم ☪️ Солиҳ салафларнинг жума кунининг фазилати ҳақида айтганлари 🔹Абу Абдуллоҳ Жаъфар ибн Муҳаммад Содиқ жума кунининг фазилати ҳақида айтади: “Жуманинг ўз ҳаққи бордир. Шу сабаб унинг ҳурматини зое қилишдан, у кунда Аллоҳ таолонинг ибодатида нуқсонга йўл қўйишдан сақлангин ва Аллоҳга солиҳ амаллар билан тақарруб ҳосил қилиш ва барча ҳаром ишларни тарк қилиш фурсатини ўтказиб юборишдан сақлангин. Аллоҳ таоло у кунда ҳасанотларнинг ажрини зиёда қилади, ёмонликларни ўчиради ва даражаларни кўтаради. Унинг куни ҳам туни каби фазилатлидир, агар дуо ва намозлар билан унга ҳаёт беришга қодир бўлсанг, бас, шундай қилгин. Аллоҳ таоло жума кунида яхшиликларни кўпайтириш ва ёмонликларни ўчириш учун дунё осмонига фаришталарни юборади. Аллоҳ фазли карами кенг Зотдир”, деди. ومن أقوال الشيخ الطوسي عن هذا اليوم العظيم وخير الأعمال فيه “وَيستحبّ في يَوم الخميس الصّلاة على النبي صلّى الله عليه وآله ألف مَرَّة ، وَيستحبّ أنْ يقول فيه : اللّهُمَّ صَلِّ عَلى مُحَمَّدٍ وَآلِ مُحَمَّدٍ وَعَجِّلْ فَرَجَهُمْ وَاهْلِكْ عَدُوَّهُمْ مِنَ الجِنِّ وَالاِنْسِ مِنَ الاَوَّلِينَ وَالآخِرِينَ ، وَإنْ قالَ ذلك مِنْ بَعد العصر يَوم الخميس إلى آخر نهار يَوم الجُمعة كانَ لَهُ فَضل كثير “. 🔹Шайх Тусий ушбу улуғ кун ва ундаги хайрли амаллар ҳақида: “Жума кунида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга 1000 марта саловот айтиш мустаҳаб саналади. Унда шунингдек: “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва али Муҳаммад, ва ъажжил фарожаҳум ва аҳлик ъадувваҳум минал жинни вал инси вал аввалийна вал аахирийн”, дейиш ҳам яхши саналади. Бу саловотларни пайшанба куни асрдан кейин бошлаб, жума куни наҳоригача айтса, кўп фазилатлар бўлади”, деди. Маъноси: “Аллоҳим, Муҳаммад ва Муҳаммаднинг оиласига саловот йўлла, уларнинг нажотларини тезлашти ва уларнинг аввалгию охиргилардан, инсонлару жинлардан бўлган душманларини ҳалок қилгин”.
Ko'proq ko'rsatish ...
image
7 243
193
12039. Ушбу маданиятнинг бузуқлиги шундаки, ҳийла, фирибгарликни зукколик, пасткашликни эркинлик, разилликни санъат, нарх оширишни эса ёрдам ва мадад деб атайди. Мустафо Сибаъий. | | | | |
6 013
45
12038. Ҳар бир эшитган нарсангни тасдиқлаб кетаверма. Бу ўринда (сен эшитган) қиссанинг уч жиҳати бор: Сен(и тушунчанг), улар(нинг талқини) ва (асл) ҳақиқат. | | | | |
6 941
204
12037. Фойдали илм(ни эгаллаган олим)нинг аломатларидан: “Албатта унинг соҳиби илмни даъво қилмайди, ҳеч кимга илми билан фахрланмайди, суннат ва унинг аҳлига хилоф қилганни истисно қилганда, ҳеч кимни жаҳолат, билимсизликка нисбат бермайди. У илм борасида ўзи ёқтирмаган, ғазаб қилган нарса учун эмас, балки Аллоҳ ғазаб қиладиган нарса ҳақидагина сўзлайди. Ва бирон кимни даража, обрўсини кўтаришни қасд қилмайди”. Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳнинг “Фазлу ъилмис салафи ъалал халафи” асаридан. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
6 800
95
12036. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоздан кейин оятул Курсийни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради, холос», дедилар». Насоий ва Табароний ривоят қилганлар. | | | | |
7 311
175
12035. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Ким Қуръонни хатм қилса, унинг учун мустажоб дуо бордир», деди. Изоҳ: Қуръон хатмида жамоат бўлиб дуо қилиш мақсадга мувофиқ. Бир ўзи ёки икки-уч киши билан дуо қилса ҳам яхши, аммо дуода «омин» деб турувчилар қанча кўп бўлса, шунча яхши. | | | | |
7 632
228
Соллаллоҳу алайҳи васаллам ۲۷۲۷- عَنْ عُبَادَة بن الصامت له قال : كَانَ النَّى له إذا أُنْزِلَ عَلَيْهِ الْوَحْيُ كُرِبَ لِذَلِكَ وَتَرَبَّدَ وَجْهُهُ . 🔖 Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлса, оғирлашиб, юзлари оқариб кетар эди». ۲۷۲۸ - وَعَنْهُ قَالَ: كَانَ نَبِيُّ اللَّهِ ﷺ إِذَا أُنْزِلَ عَلَيْهِ الْوَحْيُ يَأْتِ ـكَسَ رَأْسَهُ وَنَكَسَ أَصْحَابُهُ رُءُوسَهُمْ، فَلَمَّا انْجَلَى عَنْهُ رَفَعَ رَأْسَهُ رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ. 🔖 Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлса, бошларини қуйи солиб олар эдилар. Саҳобалари ҳам бошларини қуйи солиб олар эдилар. (Ваҳий) у зотдан очилганда бошларини кўтарар эдилар». Иккисини Муслим ривоят қилган. ("Ҳадис ва ҳаёт"дан) | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
7 617
39
12034. Уламоларнинг мавқеи заифлашар экан, илмий майдонда жоҳилларнинг зоҳир бўлиши устун кела бошлайди. Натижада, ҳамма нарса аралаш-қуралаш бўлиб, ҳақни танишга, унинг маърифатига кўнмай қолади. Фақатгина унинг талабида бўлган содиқ, мухлисгина бунга эриша олади. Валлоҳу аълам. Муҳаммад Амона. | | | | |
6 557
46
12033. Ато ибн Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳ тилингни дуо учун бўш қўйдими, билгинки, талабинг улуғлигию муродинг кучлигилига қарамасдан, У зот сен нимаики хоҳласанг, ўшани ато этмоқни истамоқда”. | | | | |
8 612
224
12032. Биз у қадар солиҳ инсонлар эмасмиз.. Лекин, Аллоҳдан қўрқамиз... | | | | |
7 496
111
12031. 📚Имом Шофеъий Ғазода туғилди, Маккада улғайди, Мадинада илм олди, Яманда ҳукм иши топширилди, Бағдодга ҳижрат қилди, Искандарияда риботда бўлди ва Қоҳирада вафот қилди... У замонларда миллатчилик, маҳаллийчилик ва чегаралар бўлмаган... | | | | |
9 134
128
12030. Ким иззат истаса... 1. Аллоҳ таоло айтади: “Ким дунё савобини истаса, бас, дунёнинг ҳам, охиратнинг ҳам савоби Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ва Аллоҳ ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир”, Нисо сураси, 134 – оят. 2. “Кимки бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини хоҳласа, бу борадаги амаллари (самараси)ни тўлиқ берамиз. Унда уларга камайтирилмас”, Ҳуд сураси, 15 – оят. 3. “Ким шошган(дунё)ни истаса, ирода қилган кишимизга хоҳлаган нарсамизни унда шошилинч берурмиз. Сўнгра унга жаҳаннамни берурмиз. Унга мазаммат қилинган ва қувғинга учраган ҳолда кириб, куюр”, Исро сураси, 18 – оят. 4. “Ким иззат истаса, бас, барча иззат Аллоҳникидир. Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни. Макр ила ёмонликлар қилганларга шиддатли азоб бордир. Ана ўшаларнинг макри ботил бўлур”, Фотир сураси, 10 – оят. 5. “Ким охират ҳосилини истаса, унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас”, Шууро сураси, 20 – оят. |
Ko'proq ko'rsatish ...
9 022
199
12029. Али ибн Ҳусайннинг олдига камбағал ва тиланчи келса, хурсанд бўларди ва: “Марҳабо, охиратимга йўл озиғимни (савобларимни) элтувчи”, дерди. “Сифатус софва”дан. | | | | |
8 104
79
12028. Шайх, зоҳид, орифи биллоҳ Бишр Ҳофий раҳимаҳуллоҳ: “Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот менга: “Эй Бишр, Аллоҳ таоло сен кабилардан нима учун сенинг даражангни баланд этганини биласанми?”, дедилар. Мен: “Йўқ, ё Расулуллоҳ” дедим. У зот: “Менинг суннатимга эргашганинг, солиҳ инсонларга хизмат қилганинг, биродарларингга насиҳат қилганинг, асҳобларимга муҳаббатинг ва аҳли байтимга муҳаббатинг сабаб У Зот сени аброрлар манзиласига етказди”, дедилар. Имом Абдулкарим Қушайрийнинг “Рисалатул Қушайрия”асаридан. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
11 418
140
Соллаллоҳу алайҳи васаллам 2716. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳар бир набийнинг шаксиз қабул бўладиган дуоси бўлади. Барча набийлар ўша дуоларини (бу дунёда) қилиб бўлдилар. Мен ўз дуоимни қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун беркитиб қўйганман. У менинг умматимдан Аллоҳга ҳеч нарсани ширк қилмай ўлганларга албатта етгувчидир». Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. ("Ҳадис ва ҳаёт"дан) | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
11 597
156
12027. Бир пайтлар илм-фан ва инсон ҳуқуқлари асри бошланди дердилар. Дунё илм воситасида ривожланиш, фаровонлик ва саодатга эришади дея инсонларни адаштирар эдилар... Аслида жоҳилият даври ундан кўра шарафли бўлиб қолди. Сабаби бу замон, бу аср бугунга келиб жаҳолат, зулм, маънавий таназзул, тубанлашиш ва зулмат асрига айланди. Дунё Шарқнинг таназзули ва инсонларнинг оламлар Роббисидан узоқлашиши билан нималарни қўлдан бой берди, йўқотди? Аллоҳ таоло айтади: “Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз”, Тоҳа сураси, 123-124 оятлар. Бу ўринда айрим инсонларгагина эмас, балки бутун бир ҳалқлар агар залолат ва зулмга ўтар экан, шундай оқибат бўлиши шубҳасиздир. Муҳаммад Вофиқ Зайнулобидийн. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
7 857
55
Тарих сўзлаганда 🔹 Олмон шарқшунос олими Ҳенке айтади: “Германия кўчалари милодий XIX-асрдан бошлаб газли чироқлар билан ёритила бошлаган. Ҳодисани Олмониянинг “Кёльн” газетаси “бу иш илоҳий зулматга таҳдид солувчи кенг тарқалган ёмонлик ва зулмдир”, дея қоралаб ёзиб чиққан эди. Андалуснинг Қуртуба шаҳри кўчалари эса, X-асрдаёқ уйларнинг кўча деворларига ўрнатилган чироқлар билан ёришиб турарди. Бундан ташқари, кўчаларда тозалик ишлари ахлатларни йиғиб юрадиган ҳўкизларга қўшилган аравалар ёрдамида амалга ошириларди. Париж шаҳрига келадиган бўлсак, у ривожланиш учун айнан Қуртуба шаҳрини намуна қилиб олганди”. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
8 498
42
12025. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: “Агар сингил эҳтиёжманд бўлса, унинг нафақаси (таъминоти)га ака (ёки ука) мажбурланади”, деди. “Зодул мусофир” асаридан. | | | | |
9 988
298
12024. Гарчи замбарак тўплари қиличимни синдирган бўлсада, ботил асло ҳаққимни синдира олмас. Умар Мухтор раҳимаҳуллоҳ. | | | | |
618
11
Соллалоҳу алайҳи васаллам -۲۰ - وَقَالَ عَلِيّ : كُنْتُ مَعَ النَّبِيِّ ﷺ بِمَكَّةَ فَخَرَجْنَا نَوَاحِيهَا، فَمَا اسْتَقْبَلَهُ جَبَلٌ وَلَا شَجَرٌ إِلَّا وَهُوَ يَقُولُ: السلام علَيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ. رَوَاهُ التَّرْمِذِيُّ. وَاللَّهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ. 2724. Али розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Маккада эдим. Унинг баъзи четларига чиқдик. У зотга дуч келган тоғ ҳам, дарахт ҳам «Ассаламу алайка, йаа Расулаллоҳ!» дер эди», деди». Термизий ривоят қилган. Аллоҳ энг олий ва билгувчироқдир. ("Ҳадис ва ҳаёт"дан)
Ko'proq ko'rsatish ...
9 130
130
12023. Кишининг икки дунёда саодатига эришишининг сабаблари тўрт нарсададир: Биринчидан: Роббиси табарока ва таолога йўналган ҳолда қалбини поклаш Иккинчидан: Расул соллаллоҳу алайҳи васалламга Китоб ва суннатни тутган ҳолда сўз ва амал билан эргашиш. Учинчидан: Аҳбоб ва дўстлар билан меҳр-муҳаббат билан муомала қилиш. Тўртинчидан: Душманла билан адолат асосида муомала қилиш. Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий раҳимаҳуллоҳ. | | | | |
10 527
136
12022. Бомдод намози фақат жисмнинг уйғониши эмас, балки у Аллоҳнинг севгиси ва розилиги сари йўлни таниган ва ҳаётнинг сирларини тотиган қалбнинг уйғонишидир. | | | | |
10 484
263
12021. Хилватдаги ибодат саботнинг улкан сабабларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг одамлар кўрмаган ҳолда адо этадиган татоввуъ -нафл намози одамлар кўзи олдида адо этадиган йигирма беш ракат намозига тенгдир”, дедилар. Абу Яъло ривояти. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг ўз уйидаги фарз намозидан бошқа намози менинг ушбу масжидимдаги намозидан афзалдир», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Ироқий, саҳиҳ, деган. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
9 444
149
Соллаллоҳу алайҳи васаллам ٢٧٦٣- عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدُبٍ هِ قَالَ: كُنَّا مَعَ رَسُولِ الله ﷺ تَدَاوَلُ فِي قَصْعَةٍ عَنْ غُدْوَةٍ حَتَّى اللَّيْلِ يَقُومُ عَشَرَةٌ وَيَقْعُدُ عَشَرَةٌ، قُلْنَا: فَمَا كَانَتْ تُمَدُّ؟ قَالَ: مِنْ أَيِّ شَيْءٍ تَعْجَبُ، مَا كَانَتْ تُمَدُّ إِلَّا مِنْ هَاهُنَا وَأَشَارَ بِيَدِهِ نَحْوَ السَّمَاءِ. رَوَاهُ التَّرْمِذِيُّ بسند صحيح. 📜 2763. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир лагандаги таомни эрталабдан кечасигача еяверар эдик. Ўн киши турса, ўнтаси келиб, ўтираверар эди». «У мададни нимадан олар эди?» дейишди. «Нимадан ажабланасан?! Анави ердан бошқадан мадад олмас эди», деб, қўли билан осмонга ишора қилди. Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилган. ("Ҳадис ва ҳаёт"дан). | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
image
8 551
33
12020. Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Эй нафс! Бироз толиқиб, чарчагин, кейин жаннати Фирдавсда кўп дам оласан” , дер эдилар. “Латоифул маъориф”дан. | | | | |
8 597
144
آخر من توفي من الصحابة رضى الله عنهم : 🖊آخر من مات من الصحابة : أبو الطفيل عامر بن واثلة توفي سنة 102 هـ وقيل 110 هـ 🖊آخر من مات من أهل العقبة : جابر بن عبد الله رضى الله عنه 🖊وآخر من مات من أهل بدر : أبو اليسر كعب بن عمرو رضى الله عنه 🖊وآخر من مات من العشرة المبشرين بالجنة ومن المهاجرين : سعد بن أبي وقاص رضى الله عنه 🖊وآخر من مات بمكة من الصحابة : عبد الله بن عمر رضى الله عنه 🖊وآخر من مات بالمدينة : سهل بن سعد رضى لله عنه وآخر من مات بالكوفة : عبد الله بن أبي أوفى رضى الله عنه 🖊وآخر من مات بالبصرة : أنس بن مالك رضى الله عنه 🖊وآخر من مات بمصر : عبد الله بن الحارث بن جزء رضى الله عنه 🖊وآخر من مات بالشام : عبد الله بن بسر رضى الله عنه 🖊وآخر من مات بخراسان : بريدة بن الحصيب رضى الله عنه @ معالم المدينة النبوية @ Эслатма 📜 Энг охирги вафот этган саҳобалар розияллоҳу анҳумлар 1. Энг охирги вафот этган саҳоба Абу Туфайл Омир ибн Вoсила розияллоҳу анҳудир. У ҳижрий 102-санада вафот қилган (ҳижрийда 110-да ҳам дейишади) 2. Ақаба байъати аҳлидан энг охирги вафот этган саҳоба: Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудир. 3. Бадр аҳлидан энг охирги вафот қилган саҳоба Абул Яср Каъб ибн Амр розиялллоҳу анҳудир. 4. Ўнта жаннат башорати берилган муҳожир саҳобаларнинг охиргиси Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудир. 5. Маккада энг охирги вафот этган саҳоба Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудир. 6. Мадинада энг охирги вафот этган саҳоба Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудир. 7. Кўфада энг охирги вафот этган саҳоба Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудир. (Ҳижрий 87-йилда) 8. Басрада энг охирги вафот этган саҳоба Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудир. (Ҳижрий 93-йилда.) 9. Мисрда энг охирги вафот этган саҳоба Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жузъ розияллоҳу анҳудир. (Ҳижрий 86-йилда. тарж.) 10. Шомда энг охирги вафот этган саҳоба Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудир. 11. Хуросонда энг охирги вафот этган саҳоба Бурайда ибн Ҳусайб розияллоҳу анҳудир. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
image
8 866
164
12019. Дўстлашсанг, икки кишининг бири билан дўстлашгин: 1.Ундан динингни ишида бирон нарсани таълим оладиган ва сенга фойдаси тегадиган киши. 2. Динининг ишидан бирон нарсани унга таълим берадиган ва у сендан қабул қиладиган киши. 3. (Юқоридаги икки хислат топилмаган) учинчи киши бўлса, ундан қочгин. | | | | |
10 575
299
12018. Имом Шаъроний раҳимаҳуллоҳ муриднинг одоблари ҳақида сўзлаб: “Унинг иши шулки, одамларнинг мақтови ва айблаши унинг наздида тенг бўлиши лозим. Яхшилик ва ёмонлик унинг учун Аллоҳнинг ҳузуридан экани, қазони белгилаган Зотнинг қазосига рози бўлиши, Аллоҳ азза ва жалланинг ато этиши ва ман қилишини тенг кўришга рози бўлиши лозимдир. Бу нарсалар муриднинг Роббисига ихлоси ва ибодати нуқсонсиз экани аломатидир”, дедилар. Шайх Аҳмад Шариф. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
8 312
49
12017. Ўзларингизни валюталар курси ва нарх-навонинг (баланд-пастлигини кузатиш) билан машғул қилманг. Балки ўзингизни ризқнинг сабаблари билан машғул қилинг. Улар қуйидагилардир: 1. Тавба. 2. Истиғфор. 3. Ҳусни хулқ, гўзал аҳлоқ. 4. Одамлар орасида яхши муомала қилиш. 5. Яхши амаллар ва саховат. | | | | |
11 516
291
​🔖 Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Уларни буюк даҳшат ғами босмас. Уларни фаришталар: “Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир”, деб кутиб оладилар”. Анбиё сураси, 102-оят. Қиёмат куни одамлар ўйлаганларидек барча учун даҳшатли эмасдир. Балки, у кун берган аҳдида собит бўлган ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси устида вафот этган ва ушбу кунга амал қилган зотлар учун ажойиб ва гўзал кундир. 📜Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қайта тирилсанг ва қарабсанки, фаришталар сенга мунтазирдирлар ва сени кутиб олишмоқда... “Уларни фаришталар: “Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир”, деб кутиб оладилар”. Анбиё сураси, 102-оят. 📜 Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қачонки, сен у кунда кутиб олинсанг ва бутун оламларга қичқирган куйи шодланажак кунингдир. “...Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар! Албатта мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим”, дейдир”, Ҳааққо сураси, 19-20-оятлар. 📜Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қайта тирилсангу, ортингда сенинг шодлигингга шерик бўлаётган ва сенга эргашиб келаётган зурриётингни кўрсанг... “Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик...” , Тур сураси, 21-оят. 📜Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қачонки, сен илк маротаба улардан Аллоҳ рози бўлганлар жамоасида кетиб бормоқдасан, сенинг олдингда йўлбошчи бўлиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам юриб бормоқдалар... “Бир кундаки, унда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир...”, Таҳрим сураси, 8- оят. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
image
12 549
231
12016.  Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таом есалар, учта бармоқларини ялар эдилар, «Бирингизнинг луқмаси тушиб кетса, ундаги азиятни кетказиб, еяверсин, уни шайтонга қолдирмасин», дер эдилар ва бизни идишларни артишга буюриб, «Сиз барака таомингизнинг қайси қисмида эканини билмайсиз», дер эдилар». Имом Муслим ривояти. | | | | |
9 505
175
12015. Синов Қуръон ўқиётганингда телефонинг жиринглаб қолади... Икки ракат намоз ўқишга турганингда хабар (смс) келиб қолади... Ҳар қачон бир яхши ишни амалга оширишни ният қилсанг, сени чалғитувчи ва ишдан машғул қилувчи бир нарса келади... | | | | |
10 896
255
12014. Бир киши айтади: “Шу кунларда қаттиқ мусибат, балога йўлиқдим. Атрофимдагилар барчалари ташлаб кетишди. Ўзимни ёлғиз ҳис қилдим. Сўнгра умримда биринчи бор айтаётгандек “эй Роббим”, дедим. Саждаларда қолиб Роббимга узоқ муножотлар қилдим. Намозимда шуларни тартибга солдим. Масжидга боришда ушбу нолаларни тартибга солиб, одатландим. Сўнгра мусҳафимни устидаги чангни пуфлаб ташлаб, биринчи марта ўқиётгандек ундаги ҳар бир оятни диққат билан, таъсирланиб ўқидим... Натижада, Аллоҳга тоат ва қурбат лаззатининг олдида бало, мусибат арзимас нарсага айланиб қолди. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
9 586
181
Соллаллоҳу алайҳи васаллам 📜 Аллоҳ таоло айтади: "Айт: «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир». Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир", Оли Имрон сураси, 31 – оят. Аллоҳ жалла жалалуҳуни ҳузуридаги мартаба, манзиланг Набий солллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишинг миқдорига кўрадир. Ибодатнинг асли: Аллоҳ таолога муҳаббатдир, муҳаббатда Уни яккалашдир, муҳаббатнинг барчаси Аллоҳга бўлиши, Унга қўшиб бошқа ҳеч кимни севмаслик, севса ҳам фақат Унинг учун ва Унинг йўлида севиш, муҳаббат қўйиш демакдир. Қайтариқдан қайтиш ва амр-буйруққа эргашишда убудият ва муҳаббатнинг ҳақиқати кўринади. Шунинг учун Аллоҳ таоло расулига эргашишни Унга бўлган илм ва (Аллоҳни яхши кўриш ҳақидаги) даъвонинг ростлигига шоҳидлик дея белгилади. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
8 587
95
12013. «Батаҳқиқ, уларнинг айтаётганларидан сенинг кўксинг сиқилишини Биз яхши билурмиз», Ҳижр сураси, 97 - оят. Пайғамбар бўлишларига қарамай, озор берувчи ёмон сўзлар кўнглиларига тегарди, юраклари сиқиларди. Энди у зотдан қуйиларнинг ҳоли нима бўлсин? Кийимларни танлагандай айтадиган сўзларини танлаб, ўйлаб гапирадиганларга салом бўлсин, салом бўлсин ва яна салом бўлсин. Чунки улар сўзда ҳам нозик дид, нафислик борлигини билишади. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
8 770
131
12012. Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Одамларга шундай замонлар келадики, унда жисмлар тирик, лекин қалблар ўлган бўлади”, деди. “Ҳилятул авлиё” асаридан. | | | | |
10 184
144
12011. Аллоҳ азиматларини (қатъий буйруқ ва амрларини) тутганни яхши кўргани каби диндаги рухсатни, енгилликни тутганни яхши кўради. Баззор ва Абу Яъло ривояти. Изоҳ: Худди азиматни тутганни яхши кўрганидек, Аллоҳ таоло Ўзининг раҳматидан бандаларига берган шаръий рухсатни, енгилликни олган мусулмон кишини яхши кўради. «Аллоҳ сизларга осонликни ирода қилади ва сизларга қийинликни ирода қилмайди», (Бақара сураси, 185-оят). | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
10 799
78
12010. Замонавий эркинлик қисқа таърифда: Менинг қарашим билангина қарайсан, мен эргашган нарсагагина эргашасан! | | | | |
9 102
56
12009. Шайтондан сақланишнинг 10 усули 1. Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраш. 2. Муъаввизатайн (Фалақ ва Нас суралари) ўқиш. 3. Уйга киришдан олдин, таом тановул қилишдан олдин ва бошқа ҳолатлар басмала (бисмиллаҳ) айтиш. 4. Кўп сўзлаш, кўп қараш, кўп аралашиш ва кўп ейишдан сақланиш. 5. Бақара сурасини охиригача қироат қилиш. 6. Бақара сурасининг охиридаги икки улуғ оятни тиловати қилиш (“аманар росуулу..”) 7. “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодир”ни айтиш. 8. Аллоҳ таолонинг зикрини кўпайтириш. 9. Уйқудан аввал “оятал курсий”ни ўқиш. 10. Кишига уйқусида шайтонлар ғолиб келса, “Аъузу бикалиматиллаҳит таммаати мин ғозобиҳи ва иқобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», дейиш. (Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.) Шайх Абдурразоқ Бадр. | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
18 136
612
12008.  Абу Масъуддан ривоят қилинади, бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У зот ўша киши билан гаплашдилар. Шунда у дағ-дағ қалтирай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Қўрқма! Мен подшоҳ эмасман. Балки қуёшда қуритилган гўшт ейдиган (оддий) аёлнинг ўғлиман”, дедилар. Ибн Можа, Ҳоким ва Табароний ривоят қилганлар. | | | | |
8 798
48
12007. Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Қуръон овози (тиловати, унинг оҳанги) қалбларни сокин қилади, хотиржам қилади ва унга виқор беради. Мусиқанинг овози эса (қалбни) қўзғатади, безовта қилади ва ҳаяжонга солади”. “Бадоиъут тафсир” | | | | |
9 486
188
12006. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Енгил, мулойим табиатли, одамларга яқин туриб, осонлик келтирувчи кишига дўзах ҳаром қилинган”, дедилар. Имом Аҳмад ривояти. Баъзи инсонларнинг шундай хислатлари борки, у енгил инсон, у билан бирон мавзуда муноқаша қилиш осон, ундан бирон нарсани сўраш осон, у билан сўзлашиш осон, уни рози қилиш осон, уни кечириши осон, у билан тараддудланмай, ортиқча ўйламай муомала қилиш, келишиб олиш осондир. Изоҳ: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизларга дўзахга ҳаром кишининг ёки дўзах унга ҳаром бўлган кишининг хабарини берайми? У биродарларига ҳожат вақтида яқин турадиган, тавозеъли ва мулойим кишидир». Имом Термизий ривояти. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
11 145
253
Соллаллоҳу алайҳи васаллам 📜 “У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан гўзалроқ ҳеч нарсани асло кўрмаганман...” 14. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг ичида юзи энг гўзали, хулқи энг гўзали эдилар, новча ҳам, пакана ҳам эмас эдилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Бошқа ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта бўйли, елкалари кенг, сочлари кўп – қулоқлари юмшоғига тушиб турадиган киши эдилар. У зотни қизил рангли кийимда кўрдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан гўзалроқ ҳеч нарсани асло кўрмаганман», дейилган. Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. 25. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушунарли бўлиши учун сўзни уч марта такрорлар эдилар”. Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган. 26. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни шундай (дона-дона) гапирар эдиларки, агар сановчи санаса, санаб улгурарди”. Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. 28. Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъи розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим". Термизий ривоят қилган. Бошқа ривоятда: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кулгилари фақа табассумдан иборат эди", дейилган. Термизий ривояти. 46. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узуклари нақши уч сатр” “Муҳаммадун” – бир сатр, “Расул” – бир сатр ва “Аллоҳи” – бир сатр эди”. Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган. 56. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса сўралганда ҳеч қачон "йўқ" демаганлар". Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. 86. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадя қабул қилар ва унга яраша мукофот берар эдилар". Бухорий ривоят қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам” китобидан. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
image
11 365
149
Соллаллоҳу алайҳи васаллам 🔰Рабиъул аввал - мавлид ойидир “Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди”. (Тавба сураси, 128 оят). Ҳижрий 1446 йилнинг рабиъул аввал ойининг 4-чиси. Бу ой оламларга раҳмат бўлиб келган зот, севикли пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ойдир. Расулуллоҳ айнан шу ойда, рабиъул аввал ойининг 12-чисида душанба куни дунёга келганлар. Ушбу шарафли ой Пайғамбаримиз ҳаётлари ва сийратлари ила яқиндан танишиш, у зот қолдирган улкан ва буюк илм меросини ўрганиш, ҳадиси шарифларни таълим олиш борасида янада эътиборли бўладиган ойдир. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
9 067
81
12005. Бугунги муаммоимиз солиҳларнинг камлиги ва фосид, бузувчиларнинг кўплигида эмас, балки ислоҳотчиларнинг камлигидадир. | | | | |
8 296
67
12004. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтириб, солиҳ амал қилган, сўнгра ҳидоятда юрганларни кўплаб мағфират қилувчиман”, Тоҳо сураси, 82 – оят. Изоҳ: Авн ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ: “Тавба қилувчи инсоннинг қалби шишага ўхшаб, унга теккан ҳамма нарса таъсир қилади. Уларнинг қалбларига мавъиза, панду насиҳат тезроқ етиб боради. Улар юмшоқликка жуда яқин бўладилар. Шундай экан, қалбларингизни тавба билан даволанглар! Жуда кўп ҳолларда тавба қилиш тавба қилувчини жаннатга чорлаб, охири унга киритади. Тавба қилувчилар билан бирга ўтиринглар! Чунки, Аллоҳнинг раҳмати тавба қилувчиларга яқинроқдир”, деди. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
9 743
139
12003. Зулмга қарши курашиш Қуръоний қатъий кўрсатма бўлиб, жамиятлариимизда маданиятга айланиши лозимдир. | | | | |
393
1
12002. Эй биродарим, Аллоҳнинг Китобини тадаббурида “Саҳиҳайн”, “Сунани Насоий”, Нававий “Риёз”и ва “Азкор”ига назар солишда давомий бўлгин, мувафаққиятга эришасан, нажот топасан. Имом Заҳабийнинг “Сияру аъламин нубало” асаридан. | | | | |
47
0
🕌 Жума фазилатли кун Ибн Аббосдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта бу (жума куни) байрам кунидир. Аллоҳ уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. Шундай экан, ким жумага етса, ғусл қилсин. Агар унда хушбўйлик бўлса, ундан сепиб олсин ва мисвокка маҳкам туринглар”, дедилар. Ибн Можа ривояти. 🔹Имом Суютийнинг “Нурул ламъа фи хасоисил жумъа" асаридан.
15 298
266
🕌 Жума фазилатли кун قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : إن هذا يوم عيد ، جعله الله للمسلمين ،فمن جاء إلى الجمعة فليغتسل ، وإن كان طيب فليمس منه ، وعليكم بالسواك اخرج إبن ماجة عن إبن عباس رضي الله عنه 🤲 Ибн Аббосдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта бу (жума куни) байрам кунидир. Аллоҳ уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. Шундай экан, ким жумага етса, ғусл қилсин. Агар унда хушбўйлик бўлса, ундан сепиб олсин ва мисвокка маҳкам туринглар”, дедилар. Ибн Можа ривояти. 🔹Имом Суютийнинг “Нурул ламъа фи хасоисил жумъа" асаридан. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
1
0
Эслатма 📜 Ҳасаддан қўрқилса, неъматни яширишнинг жоизлиги Аллоҳ таоло айтади: "У деди: «Эй ўғилчам, тушингни ака-укаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар. Албатта, шайтон инсонга очиқ-ойдин душмандир", Юсуф сураси, 5-оят. Ушбудан мавжуд ва зоҳир неъматларни яширишга бўлган амрни олиш мумкин. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда келади: «Ҳожатларни бароридан келиши учун махфий тутиш билан ёрдам сўранглар, чунки ҳар бир неъматга эришувчи кимса ҳасад қилингандир». (Имом Табароний "Муъжам"ида, Байҳақий "Шуъабул иймон"да ва Абу Нуайм "Ҳилятул авлиё"да ривоят қилганлар) Ибн Касир тафсиридан. Изоҳ: Ҳасад ва ҳийла қилишидан қўрқилган киши олдида эришаётган неъматларни то рўёбга тўла чиқиб олгунча беркитиш талаб этилади. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
12 347
292
12002. Эй биродарим, Аллоҳнинг Китобини тадаббурида “Саҳиҳайн”, “Сунани Насоий”, Нававий “Риёз”и ва “Азкор”ига назар солишда давомий бўлгин, мувафаққиятга эришасан, нажот топасан. Имом Заҳабийнинг “Сияру аъламин нубало” асаридан. | | | | |
10 645
95
Изоҳ: Майизда калий, фосфор, кальций, магний, мис, темир, углевод, витамин В, С ва глюкоза моддалари мавжуд. Майиз антиоксидловчи моддаларга бой. Нафас олиш ва ҳазм қилиш органлари касалланишининг олдини олишда катта ёрдам беради. Мутахассислар майизнинг бир қатор тиббий фойдаларини санаб ўтишган. Булар қуйидагилар: 1. Юқори қон босимини туширади. 2. Қондаги холестеринни камайтиради. 3. Юрак саратонидан асрайди. 4. Майиз сувда қайнатиб ичилса, йўтални босади. 5. Балғамни ҳайдайди. 6. Микроб ва вирусларга қарши курашади. 7. Антиоксидловчи хусусиятга эга. 8. Тишларга тош йиғилишига йўл қўймайди. 9. Танани заҳарли моддалардан тозалайди. 10. Ҳайз қонини камайтиради. 11. Қораталоқ, жигар ва ошқозонни фаоллаштиради. 12. Хотирани кучайтиради. 13. Йўғон ичак саратонидан асрайди. 14. Кўзни хасталиклардан асрайди. 15. Яллиғланишларнинг олдини олади. 16. Ични юмшатади. 17. Қонни тозалайди. 18. Овозни тиниқлаштиради. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
23 455
1 020
12001. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Майизни ўзларингизга лозим тутинглар. Албатта у аччиқликни ўчиради, балғамни тўхтатади, асабни тинчлантиради, чарчоқни кетказади ва юракни ҳимоялайди”, дедилар. Абу Нуъаймнинг «Тиббун набавий»даги ривояти. Изоҳ: Ибн Қоййим майиз яхши озуқа бўлишини ва ошқозонни кучайтириб, ёдлашга манфаатли бўлишини айтганлар. Зуҳрий: «Ким ҳадис ёдлашни хуш кўрса, майиз есин», деганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга майизни ивитиб беришар, уни ўша куни, унинг эртасига ва индинига кечгача ичар, кейин бошқаларга бериб юборишга ёки тўкиб ташлашга буюрар эдилар». Муслим ривоят қилган.
Ko'proq ko'rsatish ...
18 873
855
12000. Изз Абдуссалом: “Тоатлардан бирон нарсага мукаллаф бўлган киши улардан айримига қодир бўлиб, айримидан ожиз бўлса, албатта у ўша қодир бўлган амали билан келади, ожиз қолгани эса ундан соқит бўлади”, деди. “Қоваидул аҳком” асаридан. | | | | |
10 035
36
11999. Ислом барча замон ва маконга мос келади, деманг. Аслида замон ва макон фақат Ислом билан ислоҳ бўлади. Зуҳо Шоҳин. | | | | | \
11 571
81
11998. Араб тилининг гўзалликларидан “Саховат”, “жууд” ва “ийсор”нинг ўртасидаги фарқ нимада? Саховат деб, кўпини ўзида олиб қолиб камроғини бошқага беришга айтилади. Яъни, ҳеч малолланмасдан бошқага инфоқ қилиш ва ўзида ҳам мол-мулкидан қолдиришдир. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Сахий ўзининг саховати билан жаннатга кирса керак”, деганлар. Жууд деб, камини ўзида олиб қолиб, кўпроғини бошқага беришни айтилади. Бунга ҳадисдан мисол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ покдир, покликни яхши кўради, тозадир тозаликни яхши кўради, олийжанобдир олийжанобликни яхши кўради, сахийдир саховатни яхши кўради...” , дедилар. Ийсор деб, унга эҳтиёжи борлигига қарамай, ўзига ҳеч нарса қолдирмасдан ҳаммасини бошқага бериб юборишга айтилади. Ийсорга оятдан мисол: “Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар”, Ҳашр сураси, 9-оят.
Ko'proq ko'rsatish ...
9 652
87
Буларнинг ҳар уч кўриниши ҳам муҳтожларга инфоқ-эҳсон қилишнинг турларидир. Аллоҳ таоло бундайларни таърифлаб шундай дейди: “Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар. “Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирамиз. Ва сизлардан мукофот ёки ташаккур хоҳламаймиз”, Инсон сураси, 8,9 – оятлар. | | | | |
10 109
72
11997. Аввалари олим сўзларди, оми эса қулоқ тутарди. Бизнинг замонимизда эса оми сўзлайди, олим эса сўкиш ва озорларга йўлиқишидан қўрқиб сукут қилишга мажбур бўлади. Доктор Назол Иброҳим Оли Роший. | | | | |
15 850
227
11996.  Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Ғариблар кимлар, эй Аллоҳнинг расули?» дейилди. У зот: «Кўп ёмон инсонлар орасидаги озчилик солиҳлар. Уларнинг ичларида итоаткорларидан кўра осийлари кўп бўлиши», дедилар. Имом Аҳмад “Муснад”ида, Табароний “Ал-Авсат”да ривоят қилган. Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Ислом ғариб ҳолда бошланган ва бошлангани каби ғариб ҳолга қайтади. Бас, ғарибларга Тубо бўлсин”, дедилар. Имом Муслим ривояти. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, Аллоҳ учун энг суюкли нарса ғариблардир». «Эй Аллоҳнинг расули, ғариблар кимлардир?» дейилди. У зот: «Ўз динларини олиб қочгувчилар. Улар Қиёмат кунида Ийсо ибн Марям алайҳиссалом билан бирга бўладилар», дедилар». Ибн Муборак “Зуҳд”да, Ожуррий “Ғурабо”да ривоят қилган. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
10 310
91
11995. Улардан эҳтиёт бўл! 1. Шайтон. 2. Нафси ҳаво. 3. Шаҳват. 4. Ёмон дўст. | | | | |
10 362
188
Ибрат 🔖Пес, кал ва кўр қиссаси Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бу зот Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳикояни эшитдилар: «Бани Исроилда уч нафар киши бор эди. Бири пес, бири кал ва бири кўр эди. Аллоҳ таоло уларни синамоқчи бўлиб, бир фариштани одам суратида юборди. Фаришта песни олдига бориб: «Қайси нарса сенга маҳбуброқ?» деди. Пес: «Чиройли ранг, чиройли тери ва кишилар жирканаётган мана бу нарсанинг кетишини яхши кўраман», деганида, фаришта унга қўлини суртди. Бас, ундан жирканч нарса кетиб, чиройли ранг берилди. Фаришта: «Сенга қайси бойлик яхши?» деганида, «Туя ёки мол», (ровий шак қилдилар) деди. Унга бўғоз туя берилди. Фаришта: «Сенга Аллоҳ бунда барака берсин», деди. Фаришта калнинг олдига келиб: «Қайси нарса сенга маҳбуброқ?» деди. Кал: «Чиройли соч ва мендан мана бу кишилар жирканаётган нарсанинг кетишини яхши кўраман», деди. Фаришта унга қўлини суртди. Бас, ундан жирканч нарса кетиб, чиройли соч берилди. Фаришта: «Сенга қайси бойлик маҳбуброқ?» деганида, у киши: «Мол», деди. Унга бўғоз сигир берилди. Фаришта: «Аллоҳ сенга бунда барака берсин», деди. Сўнгра фаришта кўрнинг олдига бориб: «Сенга қайси нарса маҳбуброқ?» деди. Кўр: «Аллоҳ менга кўзимни қайтариб берса ва кишиларни кўрсам», деди. Фаришта унга қўлини суртди. Бас, Аллоҳ таоло унга кўзини қайтариб берди. Фаришта: «Сенга қайси бойлик маҳбуброқ?» деганида, у киши: «Совлиқ қўй», деди. Уларга берилган ҳамма жониворлар болалади. Биринчисида бир водий туя, иккинчисида бир водий мол, учинчисида бир водий қўй бўлди. Кейин фаришта аввалги сурати ва ҳайъатида келиб: «Бечора кишиман. Сафарим захиралари тугаб қолди. Бугун (ватанимга) етмоқлигимнинг иложи йўқ. Фақатгина Аллоҳнинг карами, сўнгра сенинг ёрдаминг билангина етиб оламан. Шунинг учун сендан чиройли ранг, чиройли тери ва бойлик берган Аллоҳ ҳурмати бир дона туя сўрайман. Мен бу сафаримда у туя билан (ватанимга) етиб оламан», деганида, ҳалиги пес: «Бериладиган ҳақлар кўпдир», деди. Фаришта: «Мен сени гўёки (аввал) кўргандекман. Сен кишилар жирканадиган пес бўлмаганмидинг? (Кейин) Аллоҳ сенга бойлик бермаганмиди?» деганида, ҳалиги пес: «Катта боболардан бу бойликни мерос қилиб олдим», деди. Фаришта: «Агар ёлғончи бўлсанг, Аллоҳ сени аввалги ҳолатингга қайтариб қўйсинми?!» деди. Сўнгра аввалги сурати ва ҳайъатида калнинг олдига борди. Унга ҳам песга айтган нарсаларни айтганида, кал ҳам пес жавоб қилган нарсаларни айтди. Фаришта: «Агар ёлғончи бўлсанг, Аллоҳ сени аввалги ҳолатингга қайтариб қўйсинми?!» деди. Сўнгра у аввалги сурати ва ҳайъатида кўрнинг олдига борди. Ва: «Мен мусофир бечора кишиман. Сафарим воситалари тугаб қолди. Мен бугун (ватанимга) етмоқлигимнинг иложи йўқ. Фақатгина Аллоҳнинг карами, сўнгра сенинг ёрдаминг билангина етиб оламан. Шунинг учун сендан кўзингни қайтариб берган Аллоҳ ҳурмати бир дона қўй сўрайман. Мен бу сафаримда у қўй билан (ватанимга) етиб оламан», деганида, ҳалиги кўр киши: «Ҳақиқатда мен кўр эдим. Аллоҳ менга кўзимни қайтиб берди. Сен бу қўйдан хоҳлаганингни олиб, хоҳлаганингни тарк қил. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло йўлида бугун бирорта нарса олсанг, қийинчиликка қўймайман», деди. Шунда фаришта: «Молингни ўзинг ол. Сизлар имтиҳон қилиндингизлар. Аллоҳ сендан рози бўлиб, икки оғайнингдан ғазабланди», деб айтди». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Имом Нававийнинг "Риёзус солиҳийн" асари, "Аллоҳнинг доим кузатувчи эканининг баёни", 5-боб. 65/6 | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
image
10 951
167
11994. Уларга эга бўл! 1. Сабр, чидам. 2. Ҳилм, ҳалимлик. 3. Илм. 4. Карам, саховат. | | | | |
10 305
191
11993. Уларни дўст тутма! 1. Ёлғончи. 2. Ўғри 3. Ҳасадчи. 4. Ўзига бино қўйган, худбин. | | | | |
11 892
271
11992. Уларга яқин бўл! 1. Мухлис, ихлосли киши. 2. Вафодор киши. 3. Саховатли, сахий киши. 4. Садоқатли, ишончли киши. | | | | |
11 242
251
Фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвийнинг таржимаи ҳоли ва илмий фаолияти ҳақида У зот Миср Араб Республикасининг Дақаҳлия муҳофазаси, Мансура шаҳри, Ажа марказига тобе Санбахт қишлоғида 1374 ҳижрий сана, Рамазон ойининг 27 чиси, милодий санага кўра 1955 йилнинг 19 май кунида таваллуд топган. У отаси шайх қори Саййид Бадавий Аҳмад Сулаймоннинг энг кичик ўғли бўлган. Насаблари Али розияллоҳу анҳунинг ўғлилари имом Ҳусайн розияллоҳу анҳумога бориб тақалади. Оталари раҳимаҳуллоҳ қишлоқнинг Қуръон ва илмда шайхи эдилар. Шу билан бирга, аллома имом Шамсиддин Қовуқжи раҳимаҳуллоҳнинг ноиби, қовуқжия, шозилия тариқати шайхи эдилар. Мустафо Надвий Қуръон, илм, зикр ва ибодатга машғул бўлган хонадонда тарбия топди ва келувчиларнинг хизматида бўлди. Унинг онаси ҳам салоҳияти, тақвои ва меҳмонларга иззат-икром билан машҳур аёл бўлган. Унинг ўзидан катта учта акаси бор эди. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22581 🕋
Ko'proq ko'rsatish ...
8 825
65
11991. У ишларни асло қилма, одатланма! 1. Кибр. 2. Ғурур, манманлик. 3. Ҳасад. 4. Адоват, душманлик. | | | | |
10 161
205
11990. Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, нафси гуноҳ ва айблар билан тўлган кимса сифатида айтаманки, Қуръон тиловати ва уни эшитишдан бошқа тавбага йўлловчи, қўрқувни ҳозир қилувчи ва кўзга ёш келтирувчи ва қалбни юмшатувчи нарсани билмайман. Аллома Абдулҳамид ибн Бадийс, “Ал-асар” китобидан. | | | | |
10 606
170
✨ «Hikmatlar» ilovasi yangilandi! Android qurilmalar uchun «Hikmatlar» ilovasiga hikmatlarning 24-qismi joylandi va jami hikmatlar soni 12 000 taga yetdi. Maʼlumot uchun, ushbu ilova ustoz Anvar Ahmad jamlagan hikmatlar asosida tuzilgan. Marhamat, ilovani yangilab oling va saralangan hikmatlarni mutolaa qiling. 😊 📖 * Yangi hikmatlar iOS qurilmalardagi ilovamizga tez orada qoʻshiladi, inshaalloh. 🟢
7 606
22
11989. Ундан қўрққанидан, Унинг ҳузуридаги нарса(афв, мағфират ва жаннат)дан умид қилганидан ва Аллоҳга муҳаббати сабаб бомдод намозини ўқиш учун кўрпасидан турган бандани Аллоҳ раҳм қилсин! У бандани уйқу лаззати ҳам, кўрпанинг юмшоқлиги ҳам (намозни адо этишдан)тўса олмайди. Эй жаннатга рағбат қилувчилар, бомдодга эътиборли бўлинглар! | | | | |
12 748
328
11988. Ким Аллоҳ азза ва жалланинг йўли, тариқатига ихлос билан хизмат қилса, тариқат азизлигига эришади. Кимки тариқат воситасида ўзининг нафсига хизмат қилса, бирон нарсага эришолмайди. “Биз Аллоҳ Ислом билан азиз қилган қавммиз”. Бу эса динлари восита қилиб дунё неъматларини емаган, балки динларида холис бўлганлар эришадиган насибадир. Фазилатли шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий раҳимаҳуллоҳ. Изоҳ: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ бизни Ислом билан азиз қилган қавммиз. Агар азизликни Исломдан бошқа жойдан изласак, Аллоҳ бизни хор қилади”, деганлар. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
9 075
79
‏قال الإمام الشوكاني رحمه الله : إن الباطل وإن ظهر على الحق في بعض الأحوال وعلاه ، فإن الله سبحانه سيمحقه ويبطله ويجعل العاقبة للحق وأهله كالزبد الذي يعلو الماء فيلقيه الماء ويضمحلّ . 📒فتح_القدير 11987. Имом Шавконий раҳимаҳуллоҳ: «Албатта, баъзан ботил ҳақнинг устидан устун келса ва баъзи ҳолатларда олий бўлсада, Аллоҳ таоло уни йўқ қилади, ўчиради ва кетказади. Оқибатни эса ҳақ ва унинг аҳлиники этади. Бунинг мисоли шундайки, кўпик сувнинг устида кўтарилгани билан, барибир сув уни пастга туширади ва у йўқ бўлиб кетади», деди. «Фатҳул қодир» асаридан. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
8 661
56
📜 Илм толибига инфоқ қилиш ризқ калитларидандир Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламинг замоналарида икки ака-ука бор эди. Акаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб турар, укаси эса касби билан шуғулланар эди. Бир куни ака Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўша укасидан шикоят қилди. Шунда у зот: «Балки сен у туфайли ризқланаётгандирсан?» дедилар". Имом Термизий ривояти. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
8 672
178
11986. «Усмон ибн Абу Ос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, шайтон менинг намозим ва қироатимга халақит бериб, қироатда адаштиряпти», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу Хинзаб деган шайтондир. Уни сезсанг, «Аъузу биллаҳи» дегин-да, чап томонга уч марта туфлагин», дедилар. Шундай қилган эдим, Аллоҳ уни мендан кетказди». Имом Муслим ривояти. | | | | |
9 855
296
11985. “Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайди. Унинг асли собитдир, шохлари эса осмондадир”, Иброҳим сураси, 24 – оят. Изоҳ: Яхши сўз, ҳақ сўз иймон сўзидир. У сўзни Аллоҳ таоло бир яхши, соғлом дарахтга ўхшатмоқда. Бу дарахтнинг асли собитдир. Унинг томирлари ерга чуқур илдиз отгани учун мустаҳкамдир. Турли шамоллар, бўронлар ва бошқа омиллар уни жойидан қимирлата олмайди. Айни чоқда, бу дарахтнинг шохлари осмонда, юксакликдадир. У доимо мева бериб туради. Иймон ҳам худди шу яхши дарахтга ўхшайди. Асли мустаҳкам. Ҳеч нарсадан таъсирланмайди. Мартабаси олий. Доимо самарасини ҳам бериб туради. (“Тафсири Ҳилол”дан). | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
9 230
88
11984. Тавсия Бирон иш сенга қийин келса, садақа бер ва Аллоҳга тақво қил! 🔹«Аммо кимки ато берса ва тақво қилса...» Натижа эса қуйидагича бўлади: 🔹«Бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз», (Лайл сураси, 6,7 – оятлар). | | | | |
11 716
277
11983. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Қалб кенгайишини улкан сабаблари қуйидагилардир: Тавҳид: ҳидоят ва тавҳид қалб кенгайишининг улкан сабабларидандир. Илм: албатта илм билан қалб очилади ва ҳатто дунёлардан-да кенг бўлади. Аллоҳга инобат, қайтиш: Унга бутун қалб билан муҳаббат қилиш, Унинг ибодатлари билан неъматланиш ва Унга иқбол, пешвоз чиқиш билан қалб кенгаяди. Барча ҳолат ва ўринда зикрда бардавом бўлиш: кўкснинг кенгайиши ва қалб роҳатланиши учун зикрнинг ажиб таъсири бордир. Халқларга эҳсон қилиш ва имкон қадар уларга фойда етказиш: бунда мол-мулк, бойлик билан эҳсон қилиш, бадан билан наф етказиш ва турли эҳсонлар кўрсатиш ила қалб кенгаяди. Шижоат: Чунки шижоатли инсоннинг кўкси кенг ва қалби очиқ бўлади. Бахил, зиқна эса одамлар ичида кўнгли торроқ ва қалби хасисроқ инсон бўлади. Мазаммат қилинган сифатлардан қалб дағаллигини чиқариш: Ортиқча аралашиш, эшитиш, сўзлаш ва қарашни тарк этиш. Чунки бу ҳаддан ошишлар қалбда ғам, қайғу ва аламларни зиёда этади. “Зодул маъод” китобидан.
Ko'proq ko'rsatish ...
10 762
155
11982. Нифоқ - ёмон нафс, пасткашлик, хорлик ва аҳлоқларнинг тубанлашувидир. Унинг соҳиби жамиятда четга сурилган, қувғин қилинган ва хорланган бўлади. Муҳаммад Хайр Рамазон Юсуф. Изоҳ: Мунофиқликни англатувчи сўзларнинг ўзаги бўлмиш “нифоқ” сўзи ичи бўш, ташқи кўриниши ўзгача деган маънони англатади. Истилоҳда эса сиртдан мусулмонликни эълон қилиб, ичидан унга лойиқ бўлмасликка “мунофиқлик” дейилади. Бу динимизда қаттиқ қораланган иллатдир. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
8 760
70
11981. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон овқат есалар, уч бармоқларини ялардилар. Сўнгра: “Сизлар таомингизнинг баракаси қаерида эканини билмайсизлар-ку”, дедилар. Имом Муслим ривояти. Изоҳ: Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овқатдан кейин бармоқларни ва лаганни ялашга буюрдилар. Ва: «Сизлар таомингизнинг баракаси қаерида эканини билмайсизлар», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
9 635
124
Илм ва уламолар 📕 14 йил давомида ёзилган "Тожул ъаруус" номли луғат китоби ҳақида эшитганмисиз? Оламга машҳур “Тажул ъаруус мин жаваҳирил Қомус” (تَاج العَرُوس مِن جَوَاهِر القَامُوس; “Қомус марваридларидан келиннинг тожи) асари мисрлик олим Муртазо Забидий (баъзи ўринларда Зубайдий ҳам ёзилади) томонидан ёзилган араб тили луғатидир. Шундай бой луғат асарини муаллифининг миллати араб эмас, балки ҳинд бўлган. Саййид Муҳаммад ибн Муҳаммад Ҳусайний Забидий, насаби Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумога тақалади. Муртазо Забидий номи билан машҳур олим (1732 йили Ҳиндистоннинг Билграм шаҳрида туғилган, 1790 йилда Қоҳирада вафот қилган. Мисрлик олим, Усмонийлар султонлиги вақтида яшаган. Ҳанафий мазҳабида, нақшбандийлик тариқатида бўлган. Фақиҳ, муҳаддис, насабшунос, тилшунос, луғат олими, шоир. Араб тилининг машҳур изоҳли луғати “Тажул ъаруус мин жаваҳирил Қомус” ва “Итҳафис саадатил муттақийн би шарҳи асрори иҳяи ъулуумид дийн” китобларининг муаллифидир. У 1732 (1145 ҳижрий) йили Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатининг ҳозирги Ҳардой туманидаги Билкрам шаҳрида туғилган. Унинг оиласи Ироқнинг Восит шаҳридан, ота-онаси Ҳусайний қабиласи яшайдиган шарқий Ямандаги Ҳазрамавт ҳудудига кўчиб келган. Муртазо ўзининг Забидий нисбатини Яманнинг жануби-ғарбидаги Забид деган жой номидан олган. 1753 йилда Муртазо Зубайдий Тоифдан Мисрга келди. Шайх Муртазо ўзининг илоҳий ва маърифий фаолияти туфайли Миср жамиятининг турли қатламлари вакиллари орасида танилди. Шунингдек, Аюббей Дафтардор ва Мустафобей Искандароний каби юқори мартабали амирларнинг эътирофига эришди. Амирлар уни хушмуомалалик билан зиёрат қилиб, дарсларида қатнашиб, турли ҳадялар тақдим этганлар. Мисрда Муртазо Зубайдий араб тилининг Файрузободийнинг “Қомусил муҳийт” изоҳли луғатига “Тажул ъаруус мин жавааҳир Қомус” муфассал шарҳини тузди, бу ерда Файрузободийнинг айрим хатолари тузатилди, мавҳум жойлари аниқланиб, изоҳланди ва кўплаб филологик асарлардан мўл иқтибослар берилди. 🔖Луғат 120.000 га яқин таърифларни ўз ичига олган бўлиб, Файрузободийнинг “Қомус ал-муҳит” ва Ибн Манзурнинг “Лисон ал-араб” асарининг кенгайтирилган шаклидир. Забидий китобни ёзишни 29 ёшида 1760-йилда бошлаган, луғатни якунлашга 14 йил вақт кетган ва 1774 йилда ниҳоясига етказилган. Забидий ўз асарини ёзишда ҳадис, тарих ва бошқа илмларга оид 115 та манбага мурожаат қилган. Тахминан 1781-1782 йиллари (ҳижрий 1196 йилда) Муртазонинг аёли вафот этади, унинг ўлими жуда оғир таъсир қилади. Забидий юқоридаги китобини марҳум аёлининг хотираси учун “Тожул ъаруус” дея номлаган. Олим кейинчалик бошқа турмуш қурган бўлсада, шон-шуҳрат чўққисида турган вақтида яқинлари ва дўстлари билан ўзаро борди-келдини ва дарсларини тўхтатиб, уйига қамалиб, узлатга чиқиб олади. Рамазон ойида Аюббей ад-Дафтардор унга ва ўғлига мўл-кўл назр юборди. Лекин, Муҳаммад Муртазо амирнинг совғаларини рад этиб, қайтариб беради. 📜Буюк олим, аллома Мустафо Забидий 1790 йилда (ҳижрий 1205) Мисрда тарқалган вабо вақтида вафот этган. Олимнинг "Тожул ъаруус"дан ташқари ёзган яна ўнлаб асарлари мавжуд. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
‎Ҳикматлар
‎«Ҳикматлар – саодатга етаклар» Тузувчи ва таржимон: Анвар Аҳмад
7 894
43
6 443
21
11980. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Уйланиш, оила қуришнинг неъматларидан бири пуштикамарингдан Аллоҳга ибодат қиладиган зурриётни чиқишидир”, дедилар. “Бадоиъул фавоид” китобидан. | | | | |
8 916
174
11979. Чин дўст машаққат вақтида пайдо бўлади, ёнингда туради ва сенга ёрдамчи бўлади. Дўзахга равона бўладиган инсондек торликка йўлиққан одам бўлмайди. Шундай вақтда солиҳ дўст келиб, Аллоҳнинг ҳузурида уни шафоат қилади ва у дўзахдан чиқиб жаннатга киришига сабабчи бўлади. Дўстларингизни яхши танланг ва ихтиёрни яхшиланг. Чунки улар нажотингиз сабаби ҳам бўлиши мумкин. Аллоҳим бизни солиҳлар суҳбати, дўстлиги билан ризқлантир! Самир Маҳмуд. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
11 036
349
11978. Устоз адиб Мустафо Содиқ Рофиъий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Мусулмонларнинг ҳар куни беш маҳал азон айтилганда атрофни тўлдириб улуғ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари нидо этилиб, зикр этилишларидан ғафлатда эканлари ажабланарлидир. Сўнгра ҳар бир фарз, суннат, нафл намозларда у зотнинг бутун танани тўлдирган ҳолда пичирлаб зикр этилишларининг ҳикматидан ғофил эканлари ажибдир. Бунинг ҳикмати, Аллоҳ таоло мусулмонлар ўз пайғамбарларидан тарих давомида бирон кун, куннинг бирон қисмида бўлсада узилмасликларини фарз этгани, буюргани эмасмикин? (Бунинг натижасида) гарчи замонлар ўтсада, мусулмон киши худди рисолат руҳияти юборилган Пайғамбари билан биргадек бўлади, қалбини нубувват зиёси ёриштириб туради. Шу билан бирга, ишларида худди ер юзидаги биринчи мусулмондай ҳолатда бўлади”. Салмон Абдулфаттоҳ Абу Ғудда. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
8 646
71
11977. Салоҳиддин Айюбийнинг дуоси: "Илоҳим, дининг нусрати учун ердаги барча сабаблар кесилди. Менда қолгани фақатгина Сенга қайтиш, Сенинг арқонингга маҳкам боғланиш, Сенинг фазлингга суянишгина холос. Сен менинг кифоячимсан ва Сен қандай ҳам яхши вакилсан!" | | | | |
8 664
162
11976. Таом одобларидан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирор таомни айбламасдилар. Агар иштаҳалари тортса, ердилар. Кўнгиллари тусамаса, тарк қилар эдилар”. Имом Бухорий ва Муслим ривояти. Бу таом ва таомланишда таъкидланган одоблардан бўлиб, “шўр бўлибди”, “тузи кам бўлибди”, “тахир бўлибди”, “бўш бўлибди”, “қаттиқ бўлибди” ва “яхши пишмабди” каби таомни айблаш кабилардан сақланишга чақиради. Имом Нававийнинг “Шарҳи Муслим” асаридан. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
9 610
214
Абу Язид Бистомий: "Биз ушбу илмимизни ҳеч қачон ўлмайдиган, доим Тирик зот- Аллоҳдан олдик", деган эдилар, "Бу сўзингизга Қуръон ва суннатдан далил борми?" дея сўрашди. Шунда у зот: "Қуръондаги далилим: "Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради" оятидир. Бақара сураси, 282-ояти. Суннатдаги далилим эса: "Ким ўрганган илмига амал қилса, Аллоҳ унга билмаган илмини ҳам ато қилади", ҳадисидир, деб жавоб бердилар. Абу Нуъайм ривояти. | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
10 627
242
11975. Бу уммат ҳозирги ҳолатида, гарчи Қуръон ўқишни, уни нашр этишни, уни тафсири ва қироатини дарс қилишни кўпайтирса ҳам, унинг оятлари такрорлаб ўқиб турилиши учун Қуръоний фазовий каналлар йўлга қўйсада, шунга қарамай Қуръонни “ҳажр қилиш” (уни ўқимаслик, беэътибор ташлаб қўйиш) ҳолатида турибди. Қуръонни ҳажр қилиш ҳолати деганда, унга амал қилмаслик, унинг маънолари ва далолатларини тадаббур қилмаслик, унда ирода этилган нарсаларда билимни оширмаслик, унинг тақозосига кўра ҳаётни барпо этмасликдир. Шунинг учун тили ва қулоғи Қуръон билан машғул бўлсада, юқоридаги талабларни амалга оширмаса, у “ҳажр”дан ташқари эмасдир. Уммат токи Қуръон лафзлари, маънолари, таъвили, татбиқи ҳамда унинг асосида комил яшашга ўтмас экан, уни ҳажр қилиш ҳолатидан чиқа олмайди. Қуръонни ташлаб қўйиш, ҳажр қилиш улкан хато бўлиб, ҳар бир мўмин ва мўмина унга тушиб қолишдан сақланиш лозим. Улвонийнинг “Ҳивару маъал Қуръан” асаридан. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
11 989
242
11974. Аллоҳ бир ишни буюриб, Ўзидан бошласа, демак билингки у иш жуда улкандир: «Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам Пайғамбарга дуо-ю салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга салавот ва салом айтинглар!» (Аҳзоб сураси, 56-оят). | | | | |
10 043
163
11973. Мусибатлар гуноҳларга каффорот бўлиши мумкин ёки инсоннинг дунёдаги ҳаётида машаққат ва енгиллик аралаш берилишидаги Аллоҳнинг суннатларидан бири бўлиши мумкин. Қуръондаги: “Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер”, (Бақара сураси, 155) ояти инсонлар учун умумий бўлган Қуръоний қарор бўлиб, у ўзида бандаларининг дунё ҳаётида маъсиятлар ва уларга берилиб кетишларидан қатъий назар бу нарса Аллоҳнинг суннати эканини баён қилмоқда. Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий. | | | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
9 911
168
11972. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: “Фақирликка (ҳақиқий) сабр қилиш фақат акобир, забардаст бандаларгина эриша оладиган мартабадир”, деди. “Ал-бидояту ван-ниҳоя” асаридан. | | | | |
8 936
75
Oxirgi yangilanish: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio