Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kanal joylashuvi va tili

auditoriya statistikasi ИБРАТЛИ ДУНЁ

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Реклама админи:  @Saxiy_Sodiqjon  Админ:  @Ibratli_admini  
Ko‘proq ko‘rsatish
117 287-97
~45 014
~20
42.49%
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
10 321joy
ning 78 777
68joy
ning 430
da kategoriya
219joy
ning 2 333

Obunachilarning jinsi

Kanalga qancha ayol va erkak obuna bo'lganligini bilib olishingiz mumkin.
?%
?%

Obunachilar tili

Til bo'yicha kanal obunachilarining taqsimlanishini bilib oling
Ruscha?%Ingliz?%Arabcha?%
Kanal o'sishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Kanalda foydalanuvchining qolish muddati

Obunachilar sizning kanalingizda qancha vaqt turishini bilib oling.
Bir haftagacha?%Eskirganlar?%Bir oygacha?%
Obunachilarning ko'payishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
​​ 1. Қуръоннинг маъноси нима? Ўқиш. 2. Дастлабки тушган жойи. Макка, Хиро ғори 3. Дастлабки тушган куни. Қадр туни. 4. У кимнинг сўзи? Аллоҳ таолонинг. 5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима? Жаброил(а.с) 6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким? Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. 7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким? Аллоҳ таоло. 8. Уни қандай ушлаш керак? Таҳоратли ҳолда. 9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган? Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо. 10. Маккада нечта сура тушган? 86 та. 11.Мадинада нечта сура тушган? 28 та. 12. Қанча порадан иборат? 30 та пора. 13.Қанча сура бор? 114 та. 14. Қанча оят бор? 6.666 та. 15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган? 2 минг 698 марта. 16. Намоз ҳакида неча марта айтилган? 700 марта. 17. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ном билан номланган? Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан номланган. 18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта зикр қилинган? Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам- 4 марта, Аҳмад соллаллоҳу алайҳи ва саллам-1марта. 19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган? Пайғамбар Мусо (а.с) нинг. 20. Қуръон оятларига дастлаб ким ҳаракатлар қўйган ? Асвад Дуалий р.а. 21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси? Масжидул харом. 22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган? Пайгамбар Исо (а.с) Марям ўғли. 23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи. Қиёмат куни. 24. Энг узун сура қайси? Бақара сураси. 25. Энг қисқа сура қайси? Кавсар сураси. 26. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди? 40 ёшда. 27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар бўлганлар? 13 йил. 28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар? 10 йил. 29. Қуръон неча йилда тушган? 22 йилу, 5 ой,14 кун. 30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади? Фотиҳа сураси. 31. Аллох Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси? Фотиҳа сураси 32. Қуръондаги энг биринчи сура. Фотиҳа сураси. 33. Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл. Марям (а.с). 34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган? Намл сурасида. 35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор? 6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси. 36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган? 99 та. 37.Куръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи? Иброхим (а.с). 38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган? Одам имонининг синови. 39. Қуръонда номланган масжидлар нечта? 5 та. Улар: Масжидул-Харам,  Масжидул-Зирор, Масжидул-Набавий, Масжидул-Ақсо, Масжидул-Қубо. 40. Номи айтилган фаришталар. Жаброил, Микоил, Ҳорут, Морут. 📖     - Асл ибрат макони...
Ko'proq ko'rsatish ...
10 930
549
Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин! 1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг: (Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад). 2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг. 3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг! 4⃣ - Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни хам унутманг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ko'proq ko'rsatish ...
14 244
472
#Жума_муборак                      Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан хаж ва умра  ибодатини  Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг!

file

30 197
2 193
🤲 ДУО ҚИЛИНГ, АЗИЗЛАР... ​​Жума кунида дуолар ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллох йўлида тарқатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

file

29 048
1 381
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим! Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор... Дуоси мустажоблар бор... Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор... Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор... ДУО ҚИЛИНГ: Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар... Шифосини кутаётганлар... Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар... Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин... Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг! Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг! Фаришталар хар дуонгизда "Сенга ҳам бўлсин" деб айтади... Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади... Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ko'proq ko'rsatish ...

Новый проект.gif.mp4

29 738
1 218
Дуолар ижобати бериладиган кун - Жума ахли - қадрдонларим,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин! 📖     - Асл ибрат макони

file

43 837
3 180
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Дуолар ижобати бериладиган Жума кунида дуоларингиз қабул бўлсин. Кун давомида жуманинг барокати хамрохингиз бўлсин! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

file

44 326
2 995
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин. Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.         ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ  МУБОРАК  БЎЛСИН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг!
Ko'proq ko'rsatish ...

file

67 300
4 054
#Жума_муборак Ассалому алайкум! Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар. 🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

file

50 665
2 514
🕌    ЖУМА  МУБОРАК! Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар. Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...           ХАЙРЛИ  ТУН!     Аллохга  омонатсиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!

file

40 083
1 410
✔️Баъзан кўнглим ҳолдан тояди. ''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим" дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан. ✔️Баъзан ақлим қалбим билан тортишади. ''ҲасбунАллоҳи ва ниъмал Вакил" дейман.  Енгил тортаман. ✔️Баъзан сукут қилишимни билсам ҳам кўп нарсаларни айтиб ташлашни хоҳлайман. ''Мени Аллоҳ билсин, етар!" дейман. Сассиз қоламан. ✔️Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади.  "Албатта, бир қийинчилик билан енгиллик бордир" дейман. Ҳар қандай муаммо бу жумладан кейин ўтади. ✔️Баъзан маҳзун бўламан, йиғлайман. "Мен синиқ қалблардаман!" дейди Роббим. Яна бироз йиғлайман. Ки Аллоҳим мудом қалбимда қолсин дея... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг!
Ko'proq ko'rsatish ...
29 254
797
​​📖 ЭНГ ГЎЗАЛ АЁЛ «Деразадан боқаётган энг гўзал аёл» мавзусида шедевр расм чизишни ният қилган мусаввир неча ойлаб шаҳардаги кўп қаватли уйларга кўз тикиб, ўзига қаҳрамон қидириб юрди. Бироқ ҳеч омади келмади: деразалардан дунёга нафрат билан боқаётган кампирлар, уришқоқлигию шаллақилиги нигоҳида акс бериб турган хотинлар, сигарет тутатганча, оламга бефарқ боқаётган жувонлар, болаларини қарғаб уйга чақираётган калтафаҳм аёллар дуч келаверди. Кунлардан бир куни скамейкада хаёл суриб ўтирган рассомнинг кўзи ажойиб манзарага тушди. Рўпарасидаги маҳобатли уйнинг учинчи қаватидаги бир дераза секин очилди. Ундан юзи офтобдай, фариштамисол аёл кўринди. У меҳр билан ювган кирини дераза дорига ила бошлади... Шошиб қолган рассом шартта ашқол-дашқолини тайёрлай бошлади. Бу маҳалда аёл бир оёғи кесилиб, учи буклаб тикилган шим ва кўпгина бир пой пайпоқларни дорга илиб бўлганди... Жасур Кенгбоев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг
Ko'proq ko'rsatish ...
22 704
136
😏Эримни семизсан деган гапидан 20 кунда 10кг озиб қутулдим! Эрим ҳар куни нозик қизларни гапириб, мени рашкимни келтирарди, бу ҳолат мени ич-ичимни эзарди. Дугонам бир ретцептни ўргатганди - Сув ўрнига ушбу мазали эритмани кунига 8 стакандан ичиб 20 кунда 10 кг га оздим. Қизиғи юзимдаги угри ва ажинлардан асар ҳам қолмади. Танамдаги гижжалар қопи билан тушиб кетди! (Эрим нозик қизларга қарамай қўйди😍) Рецептни ёзиб олинг: 2 л оддий сув: 4 ош қошиқ
19 809
14
​​📌 СИЗ КУЧЛИСИЗ... ✔️ Ҳаётингизда шундай воқеа-ходисалар бўлганки, "ҳамма нарса тугади!" деб ўйлагансиз! Ўшандаям енгиб чиққан эдингизку! Енгасиз! ✔️ Ҳаётингиздаги энг оғир муаммонгизни эсланг... Шуни ҳам ечганмидингиз? Ахир ўшанда бу муаммонинг ечими йўқ деб ўйлаган эдингизку! Енгасиз! ✔️ Ҳаётингизда энг оғир йўқотиш бўлганида бу "жудоликни кўтара олмайман!" деган эдингиз... Ҳаёт давом этди-ю.... Енгасиз! ✔️ Сиз бугун тажрибалироқсиз, сабрлироқсиз, ақллироқсиз. Шунинг учун янаям осонроқ енгасиз оғирликларни! Енгасиз! ✔️Ҳар бир муаммони ечганингиздан кейин кучлироқ бўлганингизни эсланг! Ўша муаммога сабаб бўлганларни ёмон кўрганингизни эсланг! Ёмон кўриш, нафрат аслида хақиқий енгилишдир! Нафрат, ёмон кўриш хақиқий кучсизликдир! Кечиринг, хафа бўлманг! Кечирасиз, хафа бўлмайсиз! Енгасиз! ✔️ Шу нарсаларни эслаб яна бир бора ўзингизга ишондингиз. Ичингиздаги ишонч, мехр, кечирим аслида сиздан таралаётган кучдир. Бу кучга ҳар бир ичида нафрати бор, сиздан хафа бўлган, сизга ишона олмаётган ҳар бир кучсиз енгилади! Енгасиз! ✔️ Аслида енгиш ўзингизни енгишдан иборат экан! Нафратни сочмаслик! Жахлни жиловлаш! Ўзига ишониш! Мехр кўзи билан дунёга қараш! Очлик кўзи ўрнига нафс кўзи ўрнига, қизғониш сўзи ўрнига.... 👇🏻 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг!
Ko'proq ko'rsatish ...
23 728
387
Ҳеч бир одам ёнимизда абадий қолгувчи эмас. Одамлар ҳаётимизга келади, ўргатади ва ўз вазифасини бажариб бўлиб бизни тарк этади... Тан олиш оғир, лекин бу — ҳаёт ҳақиқатидир... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!

file

24 088
317
​​📌 СИЗ КУЧЛИСИЗ... ✔️ Ҳаётингизда шундай воқеа-ходисалар бўлганки, "ҳамма нарса тугади!" деб ўйлагансиз! Ўшандаям енгиб чиққан эдингизку! Енгасиз! ✔️ Ҳаётингиздаги энг оғир муаммонгизни эсланг... Шуни ҳам ечганмидингиз? Ахир ўшанда бу муаммонинг ечими йўқ деб ўйлаган эдингизку! Енгасиз! ✔️ Ҳаётингизда энг оғир йўқотиш бўлганида бу "жудоликни кўтара олмайман!" деган эдингиз... Ҳаёт давом этди-ю.... Енгасиз! ✔️ Сиз бугун тажрибалироқсиз, сабрлироқсиз, ақллироқсиз. Шунинг учун янаям осонроқ енгасиз оғирликларни! Енгасиз! ✔️Ҳар бир муаммони ечганингиздан кейин кучлироқ бўлганингизни эсланг! Ўша муаммога сабаб бўлганларни ёмон кўрганингизни эсланг! Ёмон кўриш, нафрат аслида хақиқий енгилишдир! Нафрат, ёмон кўриш хақиқий кучсизликдир! Кечиринг, хафа бўлманг! Кечирасиз, хафа бўлмайсиз! Енгасиз! ✔️ Шу нарсаларни эслаб яна бир бора ўзингизга ишондингиз. Ичингиздаги ишонч, мехр, кечирим аслида сиздан таралаётган кучдир. Бу кучга ҳар бир ичида нафрати бор, сиздан хафа бўлган, сизга ишона олмаётган ҳар бир кучсиз енгилади! Енгасиз! ✔️ Аслида енгиш ўзингизни енгишдан иборат экан! Нафратни сочмаслик! Жахлни жиловлаш! Ўзига ишониш! Мехр кўзи билан дунёга қараш! Очлик кўзи ўрнига нафс кўзи ўрнига, қизғониш сўзи ўрнига.... 👇🏻 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг!
Ko'proq ko'rsatish ...
3 013
67
❗️Эрим менга айтмаган мўъжиза! 👨🏻 Эрим хар куни ухлашдан аввал, ётоғимиз остига икки бўлак пиёз қўйиб ухлар эди! Сабаби мени жуда қизиқтирди. Буни қарангки эрим жуда хам ақлли инсон экан! Пиёзни кароват тагига қўйиш сабабини билиб, мен хам бу ишни такрорлайдиган бўлдим! 🤔 Гап шундаки, агар кароватингиз тагига пиёз қўйиб ухласангиз, эрталаб ақлбовар қилмас... БАТАФСИЛ ЎҚИШ👇🏻👇🏻
21 963
25
#масал – Сен энг кераксиз аъзолигингни биласанми? Инсонлар сенсиз ҳам яшай оладилар! – деди бир куни кўз киприкка қараб. Бу сўздан киприк ўксиниб дебди: – Сен инсонларга қанчалик зарур бўлсанг, мен хам сенга шунчалик кераклигимни унутма! Мен ахир фақат сени асраш учунгина яшаймаяпманми? 🥀 Сизни асраш учунгина яшаётганлар бор, қадрдон... қадрига етинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 715
303
Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг... - Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф қиладилар... - Бошқа тоифадагилари эса сиз учун қимматли вақтини ажратадилар. - "Вақтим бўлмади"... "Вақтим йўқ эди"... "Иложини қилолмадим"... каби сўзларга асло ишонманг... У инсонни вақти эмас, аслида ҳоҳиши бўлмаган. - Ҳоҳиш бўлса вақт ҳам, имконият ҳам топилади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇
28 761
514

file

24 837
397
БУГУН МЕНИ ДУОЛАРГА ЎРАНГ ОНАЖОН! Бугун дуоларга ўранг онажон, Ғамини елкамга ташлади осмон, Хатто тахир экан булутнинг ёши, Татими юракда қолдирар туғён. Бугун дуоларга ўранг онажон ! Зора мадор топса қуриган бу жон, На, ўлиб бўлади, ва лекин тирик, Нафас базўр олар қилолмас исён. Бугун дуоларга ўранг онажон ! Умидим ўзингиз оқиб борар қон, Нигоҳлар душмандир бариси сохта, Ёлғон қарашларга ўрнатиб қўрғон. Бугун дуоларга ўранг онажон ! Юмшоқ бағрингиздан топаман макон, Яҳшиям сиз борсиз ёруғ дунёда, Яна туғилмоққа бормикин имкон. Бугун дуоларга ўранг онажон ! Кўнглим кўчасидан ўтмасин карвон, Ахир бандаман-ку, ёлғиз Худога, Дуолар асрашин унутган нодон. Бугун дуоларга ўранг онажон ! Куч олиб яшагим, асрасин иймон Қаддим эголмасин ҳар қандай излар, Дуолардан қочсин шайтоний инсон. Шалола •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам  улашинг!
Ko'proq ko'rsatish ...
29 416
490
📖 ИБРАТЛИ ҲИКОЯ Кундалик ризқини ҳаммоллик орқали топувчи бир йигит намозларида: “Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт”, деб дуо қилар экан. Ҳаммолнинг мудом бир хил дуони такрорлайвериши атрофидагиларнинг эътиборини тортибди. Улардан бири сўрабди: – Эй дўстим, нима учун сен намоз ўқиб бўлгач, "Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг, хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт", деб Аллоҳга илтижо қиласан. Ноннинг ҳам хайрсизи бўладими? Ҳаммол жавоб берибди: – Биродар, менинг бошимга тушган савдони билсайдинг, сен ҳам шундай дуо қилган бўлардинг. Атрофидаги одамлар қизиқиб сўрабдилар: – Бошингдан ўтган воқеани сўзлаб бер, биз ҳам эшитайлик. Ҳаммол сўзлаб берибди: – Бир куни оғир юк кўтариб қияликдан юқорилаётган эдим. Ҳолдан тойиб, устимдаги юкни бир муддатга ерга туширишга мажбур бўлдим. Пешонамдан оқаётган терни артар эканман, ич-ичимдан фарёд чекдим: "Эй Аллоҳ, насибам бўлган бир бурда нонни қандай қийинчилик­лар билан берасан-а! Мени жиққа терга ботирмай, ейдиган нонимни ўтирган жойимдан қўзғатмай, эҳсон қилиб қўя қолсанг бўлмайдими?!" Бу илтижо оғзимдан чи­қар-чиқмас, бирдан қаршимда икки киши бир-бирини савалаётганини кўриб қолдим. Жим қараб тура олмай, уларни ажратишга уриндим. Шу пайт улардан бири шундай мушт туширдики, оғзи-бурним қонга бўялди. Етиб келган миршаб­лар мени ҳам жанжалкашларга қўшиб, ҳибсга олдилар. Қамоқдалигимда миршаблар ҳар куни нон олиб келардилар. Шифтга термулганча ётар эканман, қайғуга ботганим учун томоғимдан бу текин нон ўтмасди. Ўз-ўзимга: "Энди юк ҳам ташимаяпсан, пешонангдан тер ҳам қуйилмаяпти. Мана сенга текинга келган нон. Тўйгунингча еб ол”, дердим. Чунки озодликда манглай терим эвазига топилган кулча тутқунлиқда берилган текин нондан лаззатли эди. Нотўғри дуо қилганимни тушуниб етдим. Ўша кундан эътиборан дуоимни ўзгартирдим. Аллоҳдан доим хайрли ризқ беришини сўрайман. -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
Ko'proq ko'rsatish ...
33 561
401
СЎНГСИЗ ҲАЁТ Виктор Гюгодан: «Қарилик йилларингизда ҳам бу қадар уриниб ишлашингизга сабаб нима? Бошқаларга ўхшаб дам оламайсизми?» деб сўрашганда у шундай жавоб берган экан: — Дам олиш учун ҳали олдимда сўнгсиз бир ҳаёт бор... 🥀 Ҳар ўтган кунингиз жаннат сари қўйилган бир қадам бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг!
31 868
525
КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир... КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир... Бугунни бизла қарши олган БУГУН аҳли–Сиз азизларга КУН ХАЙРЛИ  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!
31 672
643
#Ассалому_алайкум #Хайрли_тонг Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга      КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

file

52 362
2 445

file

87 248
4 009
Мени соғинганни мен ҳам соғиндим... Гоҳ нафрат этишди, гоҳида ҳасад, Ҳаттоки айбимни билмай оғриндим. Бировдан ранжишга тополмай фурсат, Мени соғинганни мен ҳам соғиндим. Тушга айтилган таъбирдан нолиб, Қадарда битилган тақдирдан тониб, Муз каби совидим...ўт каби ёниб, Мени соғинганни мен ҳам соғиндим. Сабримни синаган йилларга қасам, Туташиб айрилган йўлларга қасам, Юзимга термулса, тўйиб йиғласам, Мени соғинганни мен ҳам соғиндим. Ранжишган бўлсада битта сўзимдан, Дуога қўл очсам, ўтиб кўзимдан, Энди айб ахтариб фақат ўзимдан, Мени соғинганни мен ҳам соғиндим. ХАЙРЛИ ОҚШОМ, ҚАДРДОН! Яқин инсонингизни соғинган бўлсангиз... агар ҳаёт бўлсалар... «соғиндим қадрдоним» деб қўйинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ko'proq ko'rsatish ...

file

34 924
1 016
Дунёдаги энг қийин нарса яқин инсонингни йўқотишдир. Шунинг учун яқинларингизни асранг! Энг кучли туйғу номини биласизми? - Севги... - Йўқ... - Нафрат... - Йўқ... Бу Соғинч! Севиб ҳам соғинасиз... Нафратланиб ҳам соғинасиз... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг

file

30 338
681
#Ибратли_воқеа Кашмирлик бу аёл 4 та фарзанд туғди. Уларга чиройли меҳр берди, ўзи емай фарзандларини тўйдирди, ўзи киймай кийдирди. Тўртта фарзандига мукаммал тарбия бериб вояга етказди ва уйлайдиганини уйлаб, эрга берадиганини бериб оҳири шу тўрттала фарзандини катта қилган бешикни ёқиб юборди. Атрофдагилар ҳайрон қолган ҳолда онадан сўрашди: — Нега сиз учун қадрли бўлган бешикни ёқиб юборяпсиз? 🥹Она кўзида ёш ила жавоб берди: — Ҳар гал шу бешикка қарасам... 👈
23 968
12
"Севаман" деб туринг, гоҳи - гоҳида... 🎙Шерзод Карим •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

file

28 278
710
Oxirgi yangilanish: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio