Xizmat sizning tilingizda ham mavjud. Tarjima qilish uchun bosingEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kanal joylashuvi va tili

auditoriya statistikasi Sof.uz | Соф хабарлар

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www. sof.uz  Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@ sof.uz  Хабар жўнатиш:  @Sofuzgaxatbot  Тижорий ҳамкорлик:  @almmedia  
Ko‘proq ko‘rsatish
6 7090
~0
~0
0
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
64 955joy
ning 78 777
1 815joy
ning 2 295
da kategoriya
1 494joy
ning 1 704

Obunachilarning jinsi

Kanalga qancha ayol va erkak obuna bo'lganligini bilib olishingiz mumkin.
?%
?%

Obunachilar tili

Til bo'yicha kanal obunachilarining taqsimlanishini bilib oling
Ruscha?%Ingliz?%Arabcha?%
Kanal o'sishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Kanalda foydalanuvchining qolish muddati

Obunachilar sizning kanalingizda qancha vaqt turishini bilib oling.
Bir haftagacha?%Eskirganlar?%Bir oygacha?%
Obunachilarning ko'payishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Hourly Audience Growth

    Ma'lumotlar yuklanmoqda

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    Ўзбекистон 23 та давлатга мош экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 23 та давлатга қиймати 35,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 45,5 минг тонна мош экспорт қилган. Мош экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг тоннага ошган. Ўзбекистон энг кўп мош экспорт қилган давлатлар: — Хитой – 42 минг тонна — Покистон – 1,0 минг тонна — Қозоғистон – 588 тонна — Тожикистон – 559 тонна — Россия – 257 тонна — Нидерландия – 191 тонна — Туркия – 163 тонна — Корея – 48 тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 095
    3
    Россиялик олимлар сув ўтлари ва чиқиндилардан бионефть ишлаб чиқди Иммануил Кант номидаги Болтиқбўйи федераль университети мутахассислари бионефть синтезининг янги технологиясини ишлаб чиқди, дея хабар беради Kazinform сайтига таяниб. Моддани сув ўтлари ва биологик чиқиндилардан ажратиб олиш таклиф қилинмоқда ва технология табиий муҳитда содир бўладиган жараёнга асосланган. Бионефтни олиш учун йирик сув ўтлари, кўп миқдорда лой, канализация лойи ва ёғоч чиқиндилар талаб қилинади. Кейин масса автоклав типидаги реакторга жойлаштирилади ва 260-300 даражада иситилади, бу эса босимнинг 3-6 МПа га ошишига олиб келади. Катта органик молекулаларда қайта ишлаш жараёнида боғланишлар бузилади, бунинг натижасида нефтга ўхшаш моддалар ҳосил бўлади. Олимларнинг таъкидлашича, ана шундай жараёнлар Ернинг қадимги океанларида содир бўлган ва бу табиий нефть пайдо бўлишига олиб келган. Янги технология бир қатор экологик муаммоларни ҳал қилади. Бу органик чиқиндиларни йўқ қилишга, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, углерод синтетик нефть табиий нефтни ўрнини босиши мумкин. Тадқиқот муаллифлари биринчи марта нефть ҳосил бўлишида катализатор бўлган бир қатор оғир металлар катионларини ажратиб олди. Бу кашфиёт бионефть синтези саноатини янада ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга, дейилади хабарда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    779
    1
    Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк 1 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 400,17 сўм (-5,67); 1 Евро – 12 170,82 сўм (-55,10); 1 Россия рубли – 141,89 сўм (+0,85). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    793
    1
    Қозоғистонда атом энергетикасини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда Қозоғистонда атом энергетикасини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқиляпти. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири ўринбосари Жандос Нурмағанбетов маълум қилди. «Вазирликка атом саноатини ривожлантириш стратегияси бўйича топшириқлар берилди. Вазифани бажаришни бошладик. Ҳозирда стратегия тайёрлаяпмиз. Биз хавфсизлик технологияси, атом саноатида аниқ технологияни танлаш, энергия баланси таркибида ядро ишлаб чиқариш ҳажми билан боғлиқ масалаларни ёритамиз ва уларга тегишли жавоб берамиз. Ҳужжатни Ҳукумат кўриб чиқиши учун тақдим этамиз», – деди Ж. Нурмағамбетов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    814
    1
    Мамлакатимизда концерт ташкилотлари сони қанча? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар сони 70 тани ташкил этган. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган концерт ташкилотлари сони: Қорақалпоғистон Р. — 2 та Андижон вилояти — 3 та Бухоро вилояти — 1 та Жиззах вилояти — 1 та Қашқадарё вилояти — 3 та Навоий вилояти — 2 та Наманган вилояти — 2 та Самарқанд вилояти — 2 та Сурхондарё вилояти — 2 та Сирдарё вилояти — 2 та Тошкент вилояти — 2 та Фарғона вилояти — 5 та Хоразм вилояти — 1 та Тошкент шаҳри — 42 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 257
    1
    Автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлади “Tashkent city”даги “Congress Hall” мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтди. Партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловолди дастури билан таништирди. Тўртта нуфузли хорижий компаниянинг лойиҳалари ишга туширилиб, автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлиши ва ишлаб чиқариш ҳажми йиллик 1 миллион донага етказилиши (ҳозир 350 минг) қайд этилди. Бунда йилига 300 мингта электромобиль ишлаб чиқарилади. Умуман, саноатда қўшилган қиймат ҳажми 20 миллиард доллардан 45 миллиард долларга етказилади. Юқори қўшилган қийматли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади ва унга 1 миллиард доллар ажратилиши . Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 430
    3
    Апрель ойида 2545 та “Onix” автомобили ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг апрель ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони: “Cobalt” - 9 965 дона “Lacetti-Gentra” - 9 531 дона — “Onix” - 2 545 дона “Damas” - 2 197 дона — "Tracker" - 1 958 дона “Nexia T-250” - 142 дона Махсус енгил автомобиллар - 985 дона Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    1 543
    1
    16-20 октябрь кунлари Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессияси Самарқандда ўтказилади Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)нинг Мадрид шаҳридаги қароргоҳида 16-20 октябрь кунлари ташкилот Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясини Самарқандда ўтказиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати ва ташкилот ўртасида битим имзоланди ва тадбирни юқори савияда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили, Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов ҳамда “Ипак йўли” халқаро туризм университети ректори Азиз Абдуҳакимов Самарқанд шаҳрида UNWTO Халқаро туризм академиясини ташкил этиш юзасидан меморандум имзоладилар. Айтиш керакки, мамлакатимиз тарихида илк маротаба БМТ оиласига кирувчи халқаро ташкилот Бош Ассамблеясини қабул қилиш йўлида яна бир муҳим ташламоқда. Бош Ассамблея нафақат Ўзбекистоннинг бой маданияти, туризм салоҳияти, инвестицион жозибадорлигини жаҳон ҳамжамиятига кенг намойиш этади ва балки халқаро туризм индустрияси учун янги даврни очиб берувчи тадбирга айланади. Аслида бу ташаббус хусусида Шавкат Мирзиёев ва ташкилот Бош котиби ўртасида кечган учрашувда илгари сурилган ва Президент томонидан қўллаб-қувватланган эди. Ўз навбатида Самарқандда Халқаро туризм академиясининг ташкил этилиши UNWTO ва Ўзбекистон ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, туризм соҳасида халқаро миқёсдаги мутахассисларни тайёрлаш имконини яратади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 072
    8
    Ўзбекистон Саудия Арабистонидан 107 тонна хурмо импорт қилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга 8 та давлатдан қиймати 6,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 9,1 минг тонна хурмо импорт қилинган. Хурмо импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг тоннага ошган. 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон энг кўп хурмони Эрондан 8,5 минг тонна импорт қилган. Шу даврда Саудия Арабистонидан 107 тонна хурмо импорт қилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 019
    2
    Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 31 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 405,84 сўм (-14,36); 1 Евро – 12 225,92 сўм (-13,11); 1 Россия рубли – 141,04 сўм (-1,72). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    2 209
    5
    Қозоғистонда нефть ва газ саноатига инвестициялар ортиб бормоқда Қозоғистонда нефть ва газ саноатига сармоя киритилиши ортиб боряпти. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform. Унга кўра, жаҳон мамлакатларида инвестицияларнинг тармоқ структураси ўзгарган. Шу нуқтаи назардан нефть ва газ соҳасига инвестициялар ҳажми ортди. 2020-2021 йилларда инвестициялар 7 баравардан ортиқ камайди. 2022 йилда геосиёсий шароитлар туфайли давлатлар бу йўналишдаги сармояларни кўпайтира бошлади. Унинг даражаси аслида 2019 йил даражасига етди. «Мураккаб ташқи шароитларга қарамай, Қозоғистонда 2022 йилда реал иқтисодий ўсиш 3,2 фоизни ташкил этди. 18 фоиз ўсиш ҳисобга олинган ҳолда мамлакатимизга 28 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди. Бу кўрсаткич 2012 йилдан буён рекорд даражада бўлди», – деди Вазир. Унга кўра, асосий капитал қўйилмалари реал кўрсаткичларда 8 фоизга ошган. Ташқи савдо айланмаси 32 фоизга ошиб, 134 миллиард долларни ташкил этди. «Ишлаётган кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 27 фоизга кўпайиб, 1,8 миллиондан ошди. Бу соҳада банд бўлганларнинг умумий сони 13 фоизга ошиб, 3,9 миллион кишига етди. Натижада кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улуши 33,5 фоиздан 36 фоизгача ошди», – деди Вазир. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 266
    2
    АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди. — 1 АҚШ доллари — 11 420.20 (+5.20) сўм; — 1 евро — 12 239.03 (-14.97) сўм; — 1 Россия рубли — 142.76 (+0.20) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    2 139
    4
    IT бўйича раҳбар ўринбосарлари махсус курсларда ўқитилади 2024 йил 1 апрелдан давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ва ходимлари рақамлаштириш соҳасидаги қоидалар ва қонунчилик талаблари бўйича “ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида . Бунда ўқувлар махсус ахборот платформаси орқали ташкил этилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    2 181
    2
    UnionPay дебет карталари бозорида Visa’дан ўзиб кетди Ўтган йили Хитойнинг UnionPay тўлов тизими дебет карталари бозоридаги улуши бўйича Visa’ни ортда қолдирди. Бу ҳақда “Известия” газетаси Nilson Report’га таяниб ёзмоқда. Қайд этилишича, UnionPay дебет карталари бўйича транзакцияларнинг улуши 40,03 фоизни, Visa’ники эса, 38,78 фоизини ташкил қилган. Бундан ташқари, биринчи тўлов тизимининг карталари бўйича амалга оширилган операциялар ҳажми 16,2 миллиард долларни, иккинчиси эса 14,1 миллиард долларга етди. Тадқиқот шуни кўрсатадики, UnionPay транзакциялари дебет карталари ёрдамида 75,12 фоизни, Visa учун эса, 63,91 фоизни ташкил қилган. Бундан ташқари, таъкидланишича, 2011 йилдан бери АҚШ тизимидаги дебет карталари бўйича транзакциялар деярли 80 фоиздан 39,53 фоизга камайган, Хитойники эса нолдан 38,68 фоизгача ошган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 168
    2
    4 ойда қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлди? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми (АҚШ доллари):     — Қорақалпоғистон Р. – 158,3 млн         — Андижон вилояти – 1,6 млрд     — Бухоро вилояти – 445,4 млн     — Жиззах вилояти – 373,5 млн     — Қашқадарё вилояти – 179 млн     — Навоий вилояти – 376 млн     — Наманган вилояти – 414 млн     — Самарқанд вилояти – 796 млн     — Сурхондарё вилояти – 103 млн     — Сирдарё вилояти – 286 млн     — Тошкент вилояти – 1,9 млрд     — Фарғона вилояти – 571,4 млн     — Хоразм вилояти – 276 млн      — Тошкент шаҳри – 7,7 млрд Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 008
    4
    Калифорнияда «Кўринмас уй» сотувга қўйилди «Кўринмас уй» Калифорния штатида сотувга қўйилди, деб хабар беради CNBC. Джошуа-Три миллий боғидаги уй 18 миллион долларга баҳоланмоқда, бу эса Лос-Анжелесдан икки соат жануби-шарқда жойлашган Сан-Бернардино округидаги шаҳарчада сотиладиган энг қиммат мулк ҳисобланади. Уйга «кўринмас» лақабини қўйишди, чунки у саҳронинг теварак-атрофини акс эттиради, гўё уни тошлоқ ландшафтга яширади ва ичкаридагиларга бутунлай кўринмасдан, манзарани томоша қилиш имконини беради. Объект Джошуа-Три миллий боғидан бир неча қадам нарида жойлашган. Яшаш майдони деярли 5500 квадрат футни ташкил этади, ичида учта ётоқ хонаси, тўртта ҳаммом ва 100 футлик ёпиқ ҳовузи бор. Уй кино продюсери ва ҳозирги эгаси Крис Хэнли ва архитектор Томас Осински томонидан ишлаб чиқилган. Уй сотувга қўйилганидан буён тўрт ой давомида ҳеч ким уни сотиб олишга қизиқмаган, бироқ уни сотиш билан шуғулланувчи иккала риелтор ҳам муваффақиятга ва уй ўз харидорини топишига ишонади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 918
    5
    Дубай сайёҳлик рекордини яна янгилади Статистик маълумотларга кўра, 2023 йилнинг биринчи чорагида Дубай меҳмонхоналарида, камида, бир кеча-кундузни ўтказган хорижлик сайёҳлар сони 4,67 миллионни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоиз кўп. Бу ҳақда Дубайнинг Иқтисодиёт ва туризм департаменти ахборот агентлигига маълум қилди. «2023 йил биринчи чоракда халқаро сайёҳлар сони сезиларли даражада ўсиши Дубайнинг глобал туризм секторида тикланишга олиб келадиган асосий йўналишлардан бири эканидан далолат беради», – дейилади хабарда. Дубай ишбилармонлик туризми бизнес ва ҳордиқ чиқариш йўналишига сайёҳларни тобора кўпроқ жалб қилмоқда. Биринчи чоракда Дубай савдо, спорт, адабиёт, санъат фестиваллари, «Dubai International Boat Show» жаҳон ҳукумати саммити, шунингдек, 125 мамлакатдан 5000 га яқин иштирокчи келган дунёдаги энг йирик озиқ-овқат ва ичимлик кўргазмаси – «Gulfood» сингари нуфузли тадбирларни ўтказди. Йил давомида яна кўплаб анжуманлар – «Dubai Summer Surprises» оилавий ёз фестивали, «Dubai Esports and Games Festival», шунингдек шаҳар аҳолиси учун «Dubai Fitness Challenge» ўтказилиши кўзда тутилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 899
    4
    Руминияда 150 дан ортиқ ўқитувчи иш ташлаш эълон қилди Руминияда ўқитувчилар уч кундан бери иш ташламоқда. Ўқитувчилар маошни оширишни талаб қиляпти. Ҳозирда руминиялик ўқитувчининг маоши тахминан 480 еврони ташкил этади. Бу мамлакатдаги ўртача маошдан икки баравар кам, дея хабар беради Euronews агентлиги. 150 дан ортиқ одам кўчаларга чиқди. Уларнинг 70 нафари ўқитувчиларнинг ёрдамчилари, яна бир қанчаси дарс олиб бормайдиган мактаб ходимларидир. Маҳаллий касаба уюшмалари янги ўқитувчининг маоши камида мамлакатдаги ўртача иш ҳақи даражасида бўлишини талаб қиляпти. Бу ҳолат таълим соҳаси мутахассислари меҳнатининг давлат учун аҳамияти кўрсаткичи бўлади. Шунингдек, улар ойлик иш ҳақини ҳар йили инфляция даражасида индексация қилинишини хоҳлайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 917
    2
    Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра,  2023 йил 1 май ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 989 тани ташкил этган. Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони: — Россия – 2 905 та — Хитой – 1 807та — Туркия – 1 798 та — Қозоғистон – 986 та — Жанубий Корея – 712 та — АҚШ – 297 та — Қирғизистон – 258 та — Тожикистон – 253 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 984
    0
    4 ойда энг кўп қайси давлатларнинг капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилган? Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрел ойларида республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони: — Россия – 341 та — Хитой – 187 та — Туркия – 99 та — Қозоғистон – 74 та — Жанубий Корея – 42 та — Тожикистон – 27 та — Қирғизистон – 25 та —Туркманистон – 24 та — Озарбайжон – 17 та — АҚШ – 14 та — Германия – 14 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 115
    3
    Silicon Valley Bank'нинг янги эгаси юзлаб ходимларни қисқартиради Silicon Valley Bank'ни янги зарбалар кутяпти. Банкнинг янги эгаси First Citizens 500 га яқин ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди, деб хабар беради BBC News. Қарор компания томонидан банк сотиб олинганидан атиги икки ой ўтгач қабул қилинди. Silicon Valley Bank'нинг қулаши АҚШнинг бошқа банклар инқирози хавфини кучайтирди ва бу мамлакат расмийларини аралашишга мажбур қилди. Банкнинг Буюк Британиядаги бўлими март ойида Лондонда жойлашган HSBC томонидан номинал 1 фунт стерлингга (1,25 доллар) сотиб олинган эди. Шу ой бошида HSBC банкни сотиб олиш натижасида унинг фойдаси 1,5 миллиард долларга ошганини айтди. First Citizens ижрочи директори Фрэнк Холдинг банк жорий йил бошида дуч келган қийинчиликларни қайд этди ва қисқартиришлар мижозлар билан ишлайдиган ходимлар эмас, балки корпоратив функциялардаги ходимлар учун бўлишини айтди. BBC News хулосасига кўра, иш ўринларини қисқартириш умумий ишчи кучининг тахминан 3 фоизини ташкил қилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 065
    1
    Маданият ва туризм вазирлиги "Пикник маданияти" тадбири ташкил қилмоқда Жорий йилнинг 27 май куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказий ҳиёбон ва боғларида ҳамда Тошкент шаҳридаги “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номидаги марказий эко-боғда, соат 10.00 да “Пикник маданияти” тадбири бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали . Тадбирда қўшиқчи-хонандаларнинг чиқишлари, рақслар, цирк томошалари, спорт мусобақалари, расмлар кўргазмаси, кинофильмлар намойиши ўтказилади. Шунингдек, вазирлик барча юртдошлар ва республика меҳмонларини мазкур тадбирга таклиф қилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...

    video_2023-05-26_16-31-45.mp4

    1 931
    6
    Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 29 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. — 1 АҚШ доллари – 11 415,00 (-10,15) сўм; — 1 Евро – 12 254,00 (-7,47) сўм; — 1 Россия рубли – 142,56 (-0,57) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    2 006
    2
    Қайси ҳудудда оилавий корхоналар сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республикамизда 2023 йилнинг 1 май ҳолатига 47 813 та оилавий корхоналар фаолият юритмоқда. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони: — Самарқанд вилояти – 8 477 та — Фарғона вилояти – 5 261 та — Хоразм вилояти – 4 878 та — Қашқадарё вилояти – 4 642 та — Сурхондарё вилояти – 4 302 та — Тошкент вилояти – 3 990 та — Навоий вилояти – 3 690 та — Бухоро вилояти – 2 987 та — Тошкент шаҳри – 2 883 та — Қорақалпоғистон Республикаси – 1 996 та — Жиззах вилояти – 1 734 та — Андижон вилояти – 1 645 та — Наманган вилояти – 1 082 та — Сирдарё вилояти – 246 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 084
    1
    Дунёнинг энг бой одами бир кунда 11,2 млрд доллар йўқотди Дунёнинг энг бой одами Бернард Арно АҚШ иқтисодиётининг заифлашиши ҳашаматли товарларга бўлган талабни камайтиради деган таҳдид туфайли бир кун ичида 11,2 миллиард доллар бойлигини йўқотди. Бу ҳақда хабар беради. Louis Vuitton, Moet & Chandon ва Christian Dior каби брендларни ўз ичига олган Франциянинг LVMH трансмиллий компанияси асосчиси Б.Арнонинг бойлиги 2023 йилда тез ўсишни кўрсатди. Чунки Европа ҳашаматли товарлар ишлаб чиқарувчи компанияларининг акциялари қиймати дарҳол ошди. Бироқ, вазият бироз ўзгарди. Парижда LVMH акциялари 5 фоизга тушди (бир йил ичида энг юқори кўрсаткич). Шундай қилиб, Европа ҳашаматли сегменти бир кунда жами 30 миллиард доллар йўқотди. Бироқ, Bloomberg миллиардерларнинг индексига кўра, Б.Арнонинг қимматли қоғозлар нархининг пасайганлиги сабабли бойлиги ҳамон 191,6 миллиард долларни ташкил этади. Бу йил унинг хазинаси 29,5 миллиард долларга тўлди. Эслатиб ўтамиз, Бернард Арно ва дунёнинг иккинчи энг бадавлат одами Илон Маскнинг бойлиги ўртасидаги тафовут 11,4 миллиард долларга камайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 950
    2
    Германия иқтисодиётида рецессия бошланди Статистика ходимлари Германия ялпи ички маҳсулотининг икки чорак кетма-кет пасайишини қайд этишди. Бу Германия иқтисодиёти рецессияга юз тутганини англатади, деб хабар беради Euronews. Федерал статистика бошқармаси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот олдинги уч ойга нисбатан 0,3 фоизга камайди. Ўтган йилнинг тўртинчи чорагида ЯИМ ўтган чоракка нисбатан 0,5 фоизга камайган. Мутахассислар аҳолининг харид қобилияти пасайганини ҳам таъкидлади. Шунга қарамай, жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатда бандлик даражаси ошди ва инфляция бироз пасайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 935
    0
    Қайси ҳудудда саноат корхоналари сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига республикамизда жами фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 76 236 та бўлиб, улар жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 6,4 фоизини ташкил этди. Шундан 75 357 таси кичик бизнес субъектларидир. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони: Тошкент шаҳрида – 12 192 та Фарғона вилоятида – 8 475 та Тошкент вилоятида – 7 745 та Самарқанд вилоятида – 6 766 та Андижон вилоятида – 6 695 та Наманган вилоятида – 5 837 та Қашқадарё вилоятида – 4 928 та Бухоро вилоятида – 4 290 та Хоразм вилоятида – 4 102 та Сурхондарё вилояда – 3 620 та Навоий вилоятида – 3 542 та Қорақалпоғистон Р. – 3 348 та Жиззах вилоятида – 3 002 та Сирдарё вилоятида – 1 694 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 052
    3
    Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 26 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 425,15 so‘m (+7,15); 1 Евро – 12 261,47 so‘m (-40,28); 1 Россия рубли – 143,13 so‘m (+0,33). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    2 198
    0
    Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари нархлари эълон қилинди Бугундан Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари учун шартнома бериш бошланди. ➖ Chevrolet Tracker Аввалги комплектациялар: LS - 211 454 880 сўм; LTZ - 231 196 000 сўм; Премьер - 251 142 080 сўм; Янгиланган комплектациялар: LS Plus - 223 824 160 сўм; LTZ Plus - 246 981 280 сўм; Премьер Плюс - 276 016 160 сўм; Redline - 285 834 080 сўм. ➖ Chevrolet Onix Аввалги комплектациялар: Премьер 1 - 207 347 000 сўм; Премьер 2 - 214 748 000 сўм; Янгиланган комплектациялар: Премьер 2 Плюс - 221 640 160 сўм; Redline - 230 624 800 сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 437
    20
    Ўзбекистон импортидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар: — Хитой – 2,7 млрд — Россия – 2,2 млрд — Қозоғистон – 1,1 млрд — Корея – 788 млн — Германия – 762 млн — Туркия – 598 млн — Туркманистон – 258,5 млн — Бразилия – 233,5 млн — Литва – 196,5 млн — Швейцария – 169 млн АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
    2 050
    2
    Oxirgi yangilanish: 11.07.23
    Privacy Policy Telemetrio