Келинг бегим
Қалбларга бериб малҳам,
Дунё ғамига бархам,
Бериб топайлик нажот,
Намоз ўқайлик биз ҳам.
Ўзингизда ихтиёр,
Сажда бўлар бизга ёр,
Келинг бегим юрайлик,
Жаннатларда бахтиёр.
Шайтонларни чўллатиб,
Саловатни йўллатиб,
Таёрланиб борайлик,
Охиратни гуллатиб.
Хурлар бўлсин парвона,
Рабим ишқида ёна,
Ғафлатни орда қолдириб
Иш кўрайлик мардона.
Синовга етсин сабримиз,
Нурга тўлсин қабримиз,
Келинг бегим у дунё,
Баланд бўлсин қадримиз.
Юсупова Зулфия.