Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kategoriya
Kanal joylashuvi va tili

auditoriya statistikasi UzA | Расмий канал

🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.  https://uza.uz  •facebook.com/uzauz •instagram.com/ uza.uz  •twitter.com/uzauz • https://www.youtube.com/c/UzAuzb  •Тезкор:  @uzauz   @UzA_admin_bot   @uzareklama , Мурожаат учун, 712361256  @uzasport  
Ko‘proq ko‘rsatish
230 699-198
~36 998
~53
20.55%
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
5 161joy
ning 78 777
31joy
ning 430
da kategoriya
250joy
ning 2 793

Obunachilarning jinsi

Kanalga qancha ayol va erkak obuna bo'lganligini bilib olishingiz mumkin.
?%
?%

Obunachilar tili

Til bo'yicha kanal obunachilarining taqsimlanishini bilib oling
Ruscha?%Ingliz?%Arabcha?%
Kanal o'sishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Kanalda foydalanuvchining qolish muddati

Obunachilar sizning kanalingizda qancha vaqt turishini bilib oling.
Bir haftagacha?%Eskirganlar?%Bir oygacha?%
Obunachilarning ko'payishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
22 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 22 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади. Батафсил:   | | |
1
0
Мусодара қилинган 16 та енгил машина аукционда сотилади МИБ Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани бўлими суд қарори билан давлат даромадига мусодара қилинган чет элда ишлаб чиқарилган 16 турдаги енгил автомобилни аукцион савдосига чиқарди. Батафсил:   | | |
7 912
5
Энергетика вазирлиги ҳудудларда электр ва газ таъминоти бўйича сайёр қабуллар ўтказмоқда Вазирлик ахборот хизматига кўра, куни кеча энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов иштирокида Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларидаги жисмоний ҳамда юридик шахсларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш юзасидан сайёр қабул ташкил этилди. Батафсил:   | | |
9 571
5
Экология вазири бошчилигида Тошкент денгизи бўйлари чиқиндилардан тозаланди (+видео) 20 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб “Бутунжаҳон тозалик куни” нишонланди. Хусусан, шу куни Бўстонлиқда “Ҳаёт учун жой ажратинг” шиори остида ўтказилган кенг кўламли плоггинг эко-акциясида экология вазири — Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги жамоа томонидан Тошкент денгизи бўйида тўпланиб қолган 575,13 кг чиқиндилар йиғиштирилиб, махсус машиналарда олиб кетилди. 📽 Батафсил:   | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
10 197
7
“Атлас байрами”дан фоторепортаж Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида “Атлас байрами” VI халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали дастури доирасида халқ сайли ўтказилиб, унда аския ва катта ашула ижрочилиги, дарбозлар, қўғирчоқбозлар чиқишлари ва “Ҳунармандлар шаҳарчаси”да ҳунармандчилик буюмлари намойишлари бўлиб ўтди. Батафсил:   | | |
10 627
3
Украинанинг ғалаба режаси ва Исроилнинг Ливанга “юриши” (+видео) “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ айтишича, бу ҳафта Ливан ва Сурияда ҳаракат аъзоларига пейжер ва радио орқали қилинган ҳужумлар “барча қизил чизиқлар”ни кесиб ўтди. 📽 Батафсил:   | | |
11 260
2
Испания Ливия учрашуви йирик ҳисобда якунланди Мамлакатимизда футзал бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати “D” гуруҳи доирасидаги учинчи турда Испания ва Ливия терма жамоалари баҳс олиб борди. Батафсил:   | | |
11 326
1
Марказий Осиё ва Германия мулоқоти: муштарак манфаатлар йўлида Минтақавий шериклик масаласи Марказий Осиё давлатлари тараққиёти кун тартибида доимо устувор ўрин эгаллаган. Барқарор ривожланишга кўп жиҳатдан ижтимоий-сиёсий жараён динамикаси, ўзгарувчан ички ва ташқи коньюнктура таъсир кўрсатади. Батафсил:   | | |
10 756
2
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик еттинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ 21 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенати мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди. Батафсил:   | | |
11 288
3
“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар: - Олаф Шольц Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифининг тафсилоти ва натижалари; - "Марказий Осиё - Германия" саммити: минтақамиздаги ҳамжиҳатликнинг мевалари; - Креатив иқтисодиёт нима дегани ва у Ўзбекистон учун қайси жиҳатлари билан муҳим? Кўрсатувни бугун, 21 сентябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин. Эртага, 22 сентябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.
Ko'proq ko'rsatish ...

МЕНИМЧА.MP4

11 376
3
#Saylov2024 Сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотига оид одоб-ахлоқ қоидаларини имзолади 27 октябрь куни юртимизда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови кампанияси тобора қизғин паллага кирмоқда. Батафсил:   | | |
13 032
10
Икки теннисчимиз халқаро турнир финалида ўйнайди Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида теннис бўйича J60 таснифига кирувчи ўсмирлар ўртасидаги “Tajikistan tennis Federation Cup” турнирининг яккалик баҳсларида икки теннисчимиз финал йўлланмасини қўлга киритди. Батафсил:   | | |
13 408
4
Қайрағочларни кестирган фермер жазога тортилди Сайхунободлик фермер дала майдонида ўсиб турган дарахтларни кесиш қонунга зид эканлигини билса-да, икки нафар ишчиси ёрдамида 21 туп қайрағочни кесиб, сотиб юборган. Батафсил:   | | |
16 249
4
Аҳоли саломатлиги ҳимояси: миллий ҳаракатлар режаси (+видео) Тошкент шаҳрида аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим сиёсий мулоқот бўлиб ўтди. 📽 Батафсил:   | | |
15 169
5
Илм-фан ривожи учун сарфланадиган маблағ харажат эмас, келажак камолоти учун қўйилган энг самарали сармоядир Илм-фан ривожисиз юксак тараққиётга эришиб бўлмайди. Шу сабабли дунё мамлакатларининг аксарияти асосий эътиборни илм-фанни ривожлантиришга, илм-фан орқали ишлаб чиқаришни, саноатни ва бошқа тармоқларни юксалтиришга қаратмоқда. Батафсил:   | | |
15 893
12
Сувдан самарали фойдаланиш мақсадида соҳада бошқариш тизими такомиллашади Сувдан фойдаланувчилар ва истеъмолчиларга қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланишга “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари томонидан рухсатнома берилиши мумкин. Батафсил:   | | |
15 485
9
Сенатда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги учинчи миллий маъруза қандай қабул қилинди? Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги учинчи миллий маъруза муҳокама қилинди. Батафсил:   | | |
16 556
4
Олий суд раисининг ўринбосарлари сайланди Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Батафсил:   | | |
16 974
8
Сохта табиблар учун жавобгарлик белгиланмоқда Сенат ялпи мажлисида маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун билан қонунчиликдаги айрим бўшлиқлар тўлдирилмоқда. Батафсил:   | | |
15 756
5
Ташқи савдо юкларини ташишда МДҲ давлатларида юзага келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатлар кўриб чиқилди Тошкент шаҳрида Божхона брокерлари уюшмасининг 15 йиллиги муносабати билан “Билим ва тажриба алмашиш савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш воситаси сифатида” мавзусида хақларо давра суҳбати бўлиб ўтди. Батафсил:   | | |
15 902
4
22 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 22 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади. Батафсил:   | | |
14 668
8
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги қонун ижроси ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлил қилинганда, унда қайта ўрганиб чиқиш ҳамда такомиллаштириш лозим бўлган нормалар мавжудлиги аниқланди. Батафсил:   | | |
13 047
11
Давлат харидида рақобат муҳити кучаяди, жараёнга тадбиркорлар ҳам жалб қилинади Икки босқичли давлат харидлари, кичик қийматдаги харид учун соддалаштирилган тартиб, марказлашган давлат харидлари ва ҳадли келишув каби янги механизмлар жорий қилинмоқда. Батафсил:   | | |
13 426
9
Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари очиқ ва ошкора бўлади Давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатлар тартибга солиниб, қулай инвестиция муҳити яратилмоқда. Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича тизимли ислоҳотлар давом этмоқда. Батафсил:   | | |
12 733
13
"APEX INSURANCE" АЖ FIFA Futsal World Cup Uzbekistan 2024™ ўнинчи жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлганини фахр билан маълум қилади Минтақамиз учун улкан аҳамиятга эга бўлган ушбу жаҳон чемпионати мамлакатимизда профессионал футболни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, APEX INSURANCE ушбу йирик спорт тадбирининг юқори савияда ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятидан мамнун. Шунингдек, APEX INSURANCE 2024 йилги ФИФА футзал бўйича турнир ташкилотчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталади, ушбу суғурта халқаро спорт тадбирининг ҳар бир ўйинини ишончли ҳимояда ўтказилишини таъминлайди. Мурожаат учун: 1188 Батафсил:   | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
11 901
11
Сенатнинг эллик еттинчи ялпи мажлисиўз ишини давом эттирмоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда. Батафсил:   | | |
11 178
5
Олимпиада йўлидаги кураш давом этади 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси якунланишига 2 та тур қолганда ғолиблик учун даъвогарлик қиладиган жамоалар номи деярли маълум бўлиб қолди. Батафсил:   | | |
11 658
2
Остонада минтақадаги сув ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди Президент маслаҳатчиси Ш.Ғаниев бошчилигида Ўзбекистон делегацияси18–19 сентябрь кунлари Остона шаҳрида бўлди. Батафсил:   | | |
10 499
5
Мағлубият кетидан яна мағлубият ФОТОРЕПОРТАЖ Батафсил:   | | |
9 882
2
“Сўғдиёна” ўз майдонида яна қимматли очколарни йўқотди Шу кунларда футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигасида навбатдаги 19-турдан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтмоқда. Куни кеча ушбу тур доирасида Жиззахда “Сўғдиёна” клуби Андижоннинг “Андижон” жамоасини қабул қилди. Батафсил:   | | |
10 158
2
Oxirgi yangilanish: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio