Xizmat sizning tilingizda ham mavjud. Tarjima qilish uchun bosingEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kanal joylashuvi va tili

barcha postlar FATVO.UZ | Расмий канал

 Fatvo.uz  веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Lotincha 👉  @fatvouzlotin   https://taplink.cc/diniysavollar  
Ko‘proq ko‘rsatish
144 631-10
~41 263
~6
35.59%
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
9 233joy
ning 78 777
0joy
ning 0
da kategoriya
190joy
ning 2 333
Postlar arxivi
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 22 сентябрь Якшанба (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
471
2
#Ҳидоят_таваллуди Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидларидан кўра хушбўйроқ на бирор анбар, на бирор мушк ва на бирор нарса мутлақо ҳидламадим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра майинроқ бирор нарса, на бирор ипак ва на бирор шойига ҳеч қачон қўлим тегмаган". 📚Имом Муслим ривоят қилган. 🔗 Улашинг:
18 279
140
​​КАФАНГА ОЯТ ЁЗИШ МУМКИНМИ? ❓1385-CАВОЛ: Айрим жойларда оқ сурпга Қуръони карим оятларидан ёзиб кафанликка солиб қўйишади. Бу ҳолат Қуръони каримга нисбатан одобсизлик эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу нарса жоиз эмас. Маййитнинг танаси чирий бошлаганда нажосат оятларга тегади ва бу Қуръони карим оятларига нисбатан беҳурматлик саналади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган: وَقَدْ أَفْتَى ابْنُ الصَّلَاحِ بِأَنَّهُ لَا يَجُوزُ أَنْ يُكْتَبَ عَلَى الْكَفَنِ يس وَالْكَهْفُ وَنَحْوُهُمَا خَوْفًا مِنْ صَدِيدِ الْمَيِّتِ فَالْأَسْمَاءُ الْمُعَظَّمَةُ بَاقِيَةٌ عَلَى حَالِهَا فَلَا يَجُوزُ تَعْرِيضُهَا لِلنَّجَاسَةِ “Ибн Салоҳ кафанга маййитнинг йиринги тегиши хавфи борлигидан Ёсин, Каҳф ва шу каби сураларни ёзиш жоиз эмаслигига фатво берган. Зеро (Аллоҳ таолонинг) улуғ исмлар ўз ҳолича туради (яъни уларнинг ҳурмати йўқолмайди). Шунга кўра уларга нажосат тегишига йўл қўйиш дуруст эмас”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
27 178
248
#siyrat 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

KO'RINISHLARI +.mp4

26 742
194
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 21 сентябрь Шанба (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
26 450
52
#Видео Ҳайдовчи юкка жавобгар бўладими? 🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
 |  |  |

Улашинг: 

Haydovchi yukka javobgar bo'ladimi tg.mp4

33 784
246
​​ИДДАДАГИ АЁЛГА ТАЛОҚ БЕРИЛСА, ИДДА ҚАЙСИ ТАЛОҚДАН БОШЛАНАДИ? ❓1384-CАВОЛ: Эрим менга талоқ бергани учун иддада ўтирган эдим. Иддадаги иккинчи ҳайздан кейин яна талоқ айтди. Биринчи талоқдан кейин орамизда никоҳ ҳам, яқинлик ҳам бўлгани йўқ. Саволим шуки, менинг иддам қайси талоқдан бошланади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу ҳолатда идда биринчи талоқдан кейин бошланган. Биринчи ҳайздан кейин талоқ айтилган ва бу орада яқинлик ҳам бўлмаган бўлса, аёл яна икки ҳайз идда ўтиради. Демак, саволдаги ҳолатда биринчи талоқдан кейин иддадаги аёлга эри яна талоқ айтса, у бошлаган иддасини давом эттиради, унинг иддасида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Бу ҳақда “Бадоиус-саноиъ” китобида бундай дейилган: ثم إذا وقع عليها ثلاث تطليقات في ‌ثلاثة ‌أطهار فقد مضى من عدتها حيضتان إن كانت حرة لأن العدة بالحيض عندنا، وبقيت حيضة واحدة فإذا حاضت حيضة أخرى فقد انقضت عدتها “Аёлга учта покликда (бир талоқдан жами) уч талоқ тушса, (учинчи талоқ тушганда) иддасидан икки ҳайзи ўтган бўлади. Чунки бизнинг наздимизда идда ҳайз билан ҳисобланади. Шундай қилиб, яна битта ҳайзи қолган бўлади. Ана шу ҳайзни ҳам кўрса, иддаси тўлиқ тугаган бўлади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
30 512
156
​​САВДОДАГИ ҲОЛАТ ❓1383-CАВОЛ: Мен телефон савдоси билан шуғулланаман. Бўлиб тўлашга ҳам сотаман. Айрим харидорлар насияга телефон сотиб олиб, пулини бир ёки икки ой тўлагандан кейин телефонни олиб келиб, берган пулимга розиман, телефонингизни қайтариб олинг, қолганини тўлашга имкониятим йўқ, дейди. Шу ҳолатда ундан олган пулимни қайтиб бермай, телефонни олиб қолсам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимизда тузилган савдони бузиш иқола дейилади. Бу иш икки томоннинг розилиги билан бўлади ҳамда сотилган маҳсулот сотувчига, тўланган пул харидорга қайтади. وَصَحَّتْ الإقالة بِمِثْلِ الثَّمَنِ الأوّلِ “Иқола биринчи (берилган) маблағ миқдори билан тўғри бўлади” (“Фатҳи бобил иноя” китоби). Яъни икки томон неча пулга келишган бўлса, ана шу пул миқдорида бекор бўлади. Сотувчи бундан ортиқ ёки кам олиши мумкин эмас. Савдо бекор бўлиб, харидорга тўлаган пули, сотувчига товар қайтарилгандан кейин, ҳеч қандай мажбурлашсиз харидор ўзи рози бўлиб бирор маблағ бериб кетса, бу дуруст. Чунки мол эгаси уни хоҳлагандек тасарруф қила олади. Лекин сотувчи бу ҳадяни босим ўтказиб ё қаттиқ туриб сўраб олмаслиги лозим. Сиз бу ҳолатда ана шундай харидорларга: “Мен телефонни сизга сотганман. Пулини тўлай олмаётган бўлсангиз, сотиб, келишилган муддатда пулимни тўланг”, денг ёки “Мен сизнинг вакилингиз сифатида сотиб бераман, камини берасиз, кўп бўлса, сизга қайтараман”, деган таклиф айтинг. Шунда сиз зарар кўрмайсиз, харидор ҳам қарзидан қутилади. Юқоридаги гаплар харидор маҳсулотга ҳеч қандай айб етказмасдан қайтариб келган ҳолатга тегишли. Агар харидор маҳсулотни савдогарлар наздида нархни туширадиган айб билан қайтариб келса, етказилган айб миқдорини холис савдогарларга баҳолатилади. Агар савдогарлар: "Айб етиши туфайли бу телефоннинг нархи фалон сўм пастлаган", деб баҳолаб берса, сотувчи иқола пайтида ўша миқдорни ушлаб қолади ва қолган пулни харидорга қайтариб беради. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
30 110
302
#siyrat 📹 ЖИНЛАРНИНГ ИЙМОНГА КЕЛИШИ 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

06 JINLAR=.mp4

33 987
269
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 20 сентябрь Жума (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
30 612
83
#Ҳидоят_таваллуди Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Албатта, мен яхши хулқларни тамомига етказиш учун юборилдим». 📚Имом Аҳмад ривоят қилган. 🔗 Улашинг:
33 199
169
​​АҚЛИ ЗАИФ ШАХСНИНГ НИКОҲИ ВА ТАЛОҒИ ❓1382-CАВОЛ: Ақли заиф кишининг никоҳ ва талоқдаги ҳолати қандай бўлади. Яъни унинг никоҳдаги розилиги ва айтган талоғи шаръан эътиборга олинадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Агар ақли заиф киши доимий жиннилик билан касалланган бўлса, унинг никоҳдаги берган розилиги ҳам, айтган талоғи ҳам эътиборсиз ҳисобланади. “Бадоиус саноиъ” китобида қуйидагилар айтилган: فَلَا يَنْعَقِدُ نِكَاحُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ ؛ لِأَنَّ الْعَقْلَ مِنْ شَرَائِطِ أَهْلِيَّةِ التَّصَرُّفِ “Ақли заиф киши ва ақлсиз ёш боланинг никоҳи боғланмайди. Чунки тасарруфга лаёқатли шахсга айланишнинг шартларидан бири ақлли бўлишдир”. لَا يَقَعُ طَلَاقُ الْمَجْنُونِ “Ақли заифнинг талоғи тушмайди”. Бундай ҳолатдаги мажнунни уйлаш зарурати туғилса, унинг валийси (отаси ёки ота томонидан яқин қариндошлари) никоҳда унинг номидан иштирок этади ва никоҳ битимида ақли заифнинг номидан ийжоб ёки қабулни амалга оширади. Талоқ масаласида эса валий мажнуннинг номидан талоқ қила олмайди. Бундай ҳолатда агар мажнуннинг аёли ажрашмоқчи бўлса, қозига мурожаат қилади. Қози масалани батафсил ўрганиб, эр хотин орасини ажратади. Қози бўлмаган жойларда бу ишни ажримга масъул бўлган идоралар қилади. Мазкур гаплар доимий давом этадиган ақли заифликка тегишли. Баъзи вақтларда жинни бўлиб, бошқа вақтларда соғ бўладиган, яъни мавсумий мажнун шахсларнинг ҳукми ундаги ҳолатга қаралади. Соғ вақтидаги никоҳи ва талоғи соғлом одамлардек эътиборли бўлади. Жиннилиги тутиб қолган вақтда қилган иши ва айтган сўзлари юқорида айтилгандек эътиборга олинмайди. أَمَّا الَّذِي يُجَنُّ وَيُفِيقُ فَهُوَ فِي حَالَةِ إفَاقَتِهِ عَاقِلٌ وَفِي حَالَةِ جُنُونِهِ مَجْنُونٌ “Гоҳида мажнун бўлиб, гоҳида ҳушига келадиган киши ҳушига келган пайтда ақлли, жиннилиги тутган вақтда ақли заиф ҳисобланади”. (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
39 237
209
#Видео Ислом соф фитрат дини Саиджамол домла Масайитов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси Исломшунослик фанлари бўйича PhD | | 🔗 Улашинг:

Birovning haqqi tg.mp4

30 865
146
​​“БЕШИКДАН ҚАБРГАЧА ИЛМ ИЗЛА”, ЖУМЛАСИ ҲАДИСМИ? ❓1381-CАВОЛ: “Бешикдан қабргача илм изла” – деган машҳур гап бор. Шу ҳадисми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу илм олишга қизиқтириш, илмнинг инсон ҳаёти учун қанчалик зарур эканини тушунтириш учун айтилган ҳикматли гапдир. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб, ҳадис деб айтиш дуруст эмас. Чунки Расули акрам алайҳиссаломдан бундай ҳадис ривоят қилинган эмас. Машҳур муҳаққиқ олим Абдуфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ “Уламолар наздида вақтнинг қадри” номли китобида бу гапнинг ҳадис эмаслигини таъкидлаган: " اطلبوا العلم من المهد إلى اللحد": ليس بحديث نبوي، وإنما هو من كلام النّاس، فلا يجوز إضافته إلى رسول الله صلى الله عليه وسلم ... “Бешикдан қабргача илм изла”, деган сўз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари эмас, у одамлардан чиққан гапдир. Шу сабабли уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш жоиз эмас”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
47 095
318
#siyrat 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ОЁҚ КИЙИМЛАРИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

SHIPPAK еп.mp4

44 872
564
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 19 сентябрь Пайшанба (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
33 412
67
​​ТАЛОҚ ИДДАСИДА ЭРНИНГ ВАФОТ ЭТИШИ ❓1380-CАВОЛ: Аёл киши талоқдан кейин идда ўтирганда эри вафот этиб қолса, иддасига таъсир қиладими ёки эри вафот этгани учун қайтадан идда бошлайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолат аёл кишининг қандай талоқ олганига қараб уч хил кўринишда бўлади. А) Аёл ражъий талоқдан кейин иддада ўтирганда эр вафот этса, аёл иддаси вафот иддасига ўзгариб қолади. Шунда бу аёл эрининг вафот этган кунидан бошлаб, тўрт ойу ўн кун идда ўтиради. Б) Агар боин ёки уч талоқдан кейин иддада ўтирганда эри вафот этса ҳамда эр мазкур талоқни соғлом вақтида айтгандан кейин вафот этса, аёлнинг талоқ учун ўтирган иддаси бекор бўлмайди, балки талоқ иддасида давом этади. В) Агар эр ўлим тўшагида ётган вақтида боин ёки уч талоқ берган, аёл шунинг иддасида ўтирганда эр вафот этса, талоқ ва ўлим иддасидан қай бири узоққа чўзилса, шунинг иддасини ўтиради. Яъни эри ўлганидан кейин тўрт ойу ўн кунгача уч ҳайз кўрса, ўлим иддасини ўтиради. Агар унинг уч ҳайз кўриши тўрт ойу ўн кундан кўпроққа чўзиладиган бўлса, талоқ иддасини ўтиради. Бунинг тафсилоти “Бадоеъус саноеъ” китобида баён қилинган: إذَا طَلَّقَ امْرَأَتَهُ ثُمَّ مَاتَ فَإِنْ كَانَ الطَّلَاقُ رَجْعِيًّا انْتَقَلَتْ عِدَّتُهَا إلَى عِدَّةِ الْوَفَاةِ وَانْهَدَمَتْ عِدَّةُ الطَّلَاقِ ، وَعَلَيْهَا أَنْ تَسْتَأْنِفَ عِدَّةَ الْوَفَاةِ وَإِنْ كَانَ بَائِنًا أَوْ ثَلَاثًا فَإِنْ لَمْ تَرِثْ بِأَنْ طَلَّقَهَا فِي حَالَةِ الصِّحَّةِ لَا تَنْتَقِلُ عِدَّتُهَا وَإِنْ وَرِثَتْ بِأَنْ طَلَّقَهَا فِي حَالَةِ الْمَرَضِ ثُمَّ مَاتَ قَبْلَ أَنْ تَنْقَضِيَ الْعِدَّةُ فَوَرِثَتْ اعْتَدَّتْ بِأَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ وَعَشْرٍ ، فِيهَا ثَلَاثُ حِيَضٍ ، حَتَّى أَنَّهَا لَوْ لَمْ تَرَ فِي مُدَّةِ الْأَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ ، وَالْعَشْرِ ثَلَاثَ حِيَضٍ تَسْتَكْمِلُ بَعْدَ ذَلِكَ “Эр аёлини талоқ қилиб вафот этди. Агар ражъий талоқ қилган бўлса, аёлнинг иддаси вафот иддасига ўзгариб, талоқ иддаси бекор бўлади. Ўлим иддаси учун янгидан идда бошлайди. Агар эр соғлом вақтида боин ёки уч талоқ қилган ва шу сабабли аёл мерос олмайдиган бўлса, иддаси ўзгармайди. Эр касаллик пайти (боин ёки уч) талоқ қилиб кейин идда тугамасдан вафот этса, аёл мерос олади ва тўрт ойу ўн кун идда ўтиради (бу муддатда уч ҳайз ҳам ўтган бўлиши керак). Тўрт ойу ўн кун ичида уч марта ҳайз кўрмаса, иддани ҳайз билан тўлиқ қилади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
39 297
258
#Видео Инсон ўзини ислоҳ қилиш учун нималарга муҳтож? Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
 |  | 🔗 Улашинг: 

Axloq3 tg.mp4

39 272
289
​​ЖАРОҲАТНИНГ ҲАММА ЖОЙИГА МАСҲ ТОРТИШ ШАРТМИ? ❓1379-CАВОЛ: Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир хилми, яъни фақат устига масҳ тортиладими ёки бошқача бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Жароҳатга масҳ тортиш билан маҳсига масҳ тортиш бир неча жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, маҳсини мукаммал таҳорат билан кийиб, кейин масҳ тортилади. Жароҳат устига боғланган нарсани бетаҳорат ҳолда боғлаб, кейин таҳорат пайтида боғловга масҳ тортиш мумкин. Яна бир фарқи маҳсининг устига (тўпиқдан пастига) уч бармоқ миқдорича масҳ тортиш билан фарз адо бўлади. Аммо жароҳат ёки унга боғланган гипс, мато ва бинт каби нарсаларнинг ҳамма ёки кўп қисмига масҳ тортиш фарздир. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган: وَيَكْتَفِي بِالْمَسْحِ عَلَى أَكْثَرِ الْجَبِيرَةِ وَلَا يَجُوزُ عَلَى النِّصْفِ فَمَا دُونَهُ إجْمَاعًا كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ “Таҳорат қилувчи жабира (жароҳат устидаги боғлам)нинг аксар қисмига масҳ тортиши етарлидир. Лекин ярми ёки ярмидан озроқ қисмига масҳ тортиши етарли эмас (яъни тортган масҳи дуруст эмас). Уламолар бунга ижмо қилган. “Сирожил Ваҳҳож”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
41 185
268
#siyrat 📹 ВАҲИЙНИНГ ТЎХТАБ ҚОЛИШИ 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

05 INTIZORLIK tg.mp4

38 013
218
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 18 сентябрь Чоршанба (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
33 287
69
#Ҳидоят_таваллуди Хадийжа разияллоҳу анҳо Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Албатта, Сиз қариндошчилик алоқаларини боғлайсиз, рост гапирасиз, ожизлар нафақасини бўйнингизга оласиз, меҳмоннинг ҳаққини адо қиласиз, фалокатга учраганларга кўмак берасиз». 📚Имом Бухорий ривоят қилган. 🔗 Улашинг:
44 149
208
#Видео Диний саволга жавоб беришда шошилманг! Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
 |  | 🔗 Улашинг: 

Diniy savolga javob berishda shoshilmang tg.mp4

43 302
347
ВАФОТ ЭТГАНЛАР УЧУН МАРОСИМ ҚИЛИШ ❓CАВОЛ: Динимизда вафот этганлар учун 52 маросимини қилиш тўғрисида нима дейилган? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда бу каби маросим йўқ. Тўғри, динимизда хайру эҳсон ва савобли амаллар қилиб, унинг савобини вафот этганларга бағишлаш бор ва бу тарғиб қилинган амалдир. Шу жумладан, имкони бўлса, маййитнинг ёки ўзининг яқинларини, ночор инсонларни чақириб, эҳсон дастурхони ҳам ёзиш мумкин. Албатта, бунинг ҳам савоби маййитга етиб боради. Аммо маййит учун турли кунларга мослаб маросим қилиш шариат талаби эмас. 52 кун деган маросим ҳам шулар қаторига киради. Буни динда бор нарса, албатта, 52 кун қилиш керак, деган эътиқодда бўлиш хато тушунчадир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
63 442
495
#siyrat 📹 ИЛК ВАҲИЙ 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

03 ILK VAHIY+.mp4

38 663
276
#СОТУВДА 📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 1-жузи 🔹Китобни тайёрлаш жараёнида икки йил давомида юртдошларимиздан келган саволларга имкон қадар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган. 🔸Китобхонлар ушбу китобдан таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара ҳамда ақидавий масалаларга оид кўплаб қизиқарли саволларга батафсил жавоблар топишлари мумкин. 📖 Китобнинг ҳажми: 622 бет 📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал 📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU 👉 Нархи: 90 000 сўм Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун: 📨 📍 Манзилимиз 🔗 Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
29 611
140
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 17 сентябрь Сешанба (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
35 183
75
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи 🎙92-дарс. Никоҳ боғланишида гувоҳлик масаласи Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

📹 📹 Дарслар: - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - 📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун: 😎 OBUNA BO'LING ✅
Ko'proq ko'rsatish ...

92 dars Nikoh bog'lanishida guvohlik masalasi 1 tg.mp4

38 870
338
​​ТАЪЗИЯ БЎЛГАН ХОНАДОНДА ИДИШ-ТОВОҚЛАР ТАРҚАТИЛИШИ ЖОИЗМИ? ❓1378-CАВОЛ: Бизни Қўқон томонларда таъзия бўлган хонадон эгалари таъзияга келган аёлларга идиш товоқ, баъзи жойларда қозонлар тарқатишади. Бу ҳолатга шариатда кўрсатмалар келганми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимизда бундай кўрсатма йўқ. Чунки агар бундай нарсалар маййитдан қолган маблағлардан ёки идишлардан берилса, мутлақо мумкин эмас. Сабаби маййитдан қолган мол-мулклар барча меросхўрлар ўртасида муштарак молга айланиб қолади. Шериклик молларни эса бир-бирининг розилигисиз бошқаларга бериш мумкин эмас. “Шарҳул мажалла” китобида бундай дейилган: "كما ان اعيان المتوفي المتروكة عنه مشتركة بين الورثة علي حسب حصصهم." “Маййитдан қолган мол-мулклар меросхўрлар ўртасида ҳиссасига кўра муштарак мол ҳисобланади”. “Мажаллатул аҳком” китобида бундай дейилади: ولا يجوز لأحدهما أن يتصرف في نصيب الآخر إلا بأمره “Шерикларнинг бири шеригининг ҳиссасини унинг рухсатисиз тасарруф қила олмайди”. Маййитнинг яқинлари буни ўз ҳисобимиздан қиламиз, маййитнинг молига тегмаймиз, десалар ҳам бундан сақланиш керак. Сабаби шариатда буюрилмаган нарса одамлар орасида тарқаб, мажбурийга айланади ва одамларни мушкул аҳволга солиб қўяди. Шундоқ ҳам мусибат устида турганлар учун бу нарса оғирлик қилади. Бунинг ўрнига Қуръон тиловати, таҳлил, тасбиҳ каби зикрларни айтиб, савобини маййитга бағишлаш фойдалидир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
79 160
566
#siyrat 🌙РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

Rosululloh tg.mp4

46 765
394
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 16 сентябрь Душанба (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
37 663
71
#Ҳидоят_таваллуди Жобир ибн Самура разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни ойдин кечада кўрдим. Бир Расулуллоҳга, бир ойга назар солдим. У зотнинг устиларида қизил либос бор эди. Қарасам У зот ойданда чиройли эканлар». 📚Имом Термизий ривоят қилган. 🔗 Улашинг:
45 394
280
#siyrat 📹 ИШОНЧЛИ ОМОНАТДОР 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

02 OMONATDOR tg.mp4

49 901
239
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 15 сентябрь Якшанба (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
37 849
62
#siyrat БЎЙРА Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

BO'YRA.mp4

58 219
449
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 14 сентябрь Шанба (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
41 116
66
#Ҳидоят_таваллуди Ҳассон ибн Собит разияллоҳу анҳу Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Сизданда чиройлисини кўзларим ҳеч кўрмаган, Сизданда гўзалроғини аёллар дунёга келтирмаган». 📚Имом Термизий ривоят қилган. 🔗 Улашинг:
50 766
232
​​ИЖАРА УЧУН ОЛДИНДАН ТЎЛАБ ҚЎЙИЛГАН ПУЛЛАР ЗАКОТИ ❓1377-CАВОЛ: Ижара учун олдиндан бир неча ой ёки йил учун пул тўлаб қўйилса, ижарага берувчи томон бу пуллардан закот берадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, беради. Ижара ҳақи сифатида олдиндан бериб қўйилган пуллар ижарага берувчининг тўлиқ мулкига айланади. Шу сабабли ижарага берувчи бу пуллардан закот чиқаради. Бу ҳақида аллома Ибн Ҳумом бундай деган: وَأَمَّا زَكَاةُ الْأُجْرَةِ الْمُعَجَّلَةِ عَنْ سِنِينَ فِي الْإِجَارَةِ الطَّوِيلَةِ الَّتِي يَفْعَلُهَا بَعْضُ النَّاسِ عُقُودًا وَيَشْتَرِطُونَ الْخِيَارَ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ فِي رَأْسِ كُلِّ شَهْرٍ فَتَجِبُ عَلَى الْآجِرِ لِأَنَّهُ مَلَكَهَا بِالْقَبْضِ “Айрим одамлар ҳар ойнинг бошида уч кунгача ихтиёрга эга бўлишни шарт қиладиган узоқ муддатли ижара битимини тузишади. Мазкур ижараларда бир неча йил учун аввалдан бериб қўйилган ижара ҳақларининг закоти ижарага берувчининг зиммасига тушади. Чунки у пулни олиши билан унинг эгасига айланган ҳисобланади”. (“Фатҳул қодир” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
49 950
198
#muftiy_minbari 📹 ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ, МУКОФОТИНИ АЛЛОҲ БЕРАДИ 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

SAVOBLI AMAL+.mp4

59 116
467
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 13 сентябрь Жума (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
43 807
85
#Видео Эр-хотин ётоқхонасида намоз ва Қуръон ўқиш мумкинми? Аббос домла ҚОСИМОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

| | 🔗 Улашинг:

Yotoqxonada namoz o'qish tg.mp4

72 856
778
​​ҚОРАМОЛ УЧУН ОЛИБ ҚЎЙИЛГАН ЕМ-ХАШАКДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ? ❓1376-CАВОЛ: Биз қорамол боқиб, семиртириб сотиш билан шуғулланамиз. Шу ҳайвонлар учун турли хил ем-хашак сотиб оламиз. Қорамолни қийматини ҳисоблаб закот чиқарамиз. Уларга бериш учун олиб қўйилган емлардан ҳам закот бериладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Закот уч турдаги маҳсулотдан берилади: тилла-кумуш, йилнинг кўп қисмида яйловда юрадиган чорва ҳайвонлар ҳамда тижорат маҳсулотларидан. Сиз қорамол учун закот бераётганингиз тўғри. Чунки бу тижорат учун қилинмоқда. Аммо улар учун олинган ем-хашаклардан закот берилмайди. Чунки уни сотиш учун эмас, балки ҳайвонга едириш учун сотиб олгансиз. Қолаверса, закот бериладиган маҳсулотда кўринадиган ва унинг бир қисмига айланадиган маҳсулотдан закот берилади, кўринмайдиган маҳсулотдан закот берилмайди. Дейлик, кийим тикиб сотиш билан шуғулланадиган чевар кийим учун керак бўладиган газлама, ип, тугма каби нарсалар сотиб олади. Бу одам мана шу маҳсулотларнинг ҳаммасидан закот чиқаради. Чунки тугма ва ип каби матога қўшиладиган нарсалар матода кўриниб, унинг бир қисмига айланади. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган: وَكَذَا كُتُبُ الْعِلْمِ إنْ كَانَ مِنْ أَهْلِهِ وَآلَاتُ الْمُحْتَرِفِينَ هَذَا فِي الْآلَاتِ الَّتِي يَنْتَفِعُ بِنَفْسِهَا ، وَلَا يَبْقَى أَثَرُهَا فِي الْمَعْمُولِ وَأَمَّا إذَا كَانَ يَبْقَى أَثَرُهَا فِي الْمَعْمُولِ كَمَا لَوْ اشْتَرَى الصَّبَّاغُ عُصْفُرًا أَوْ زَعْفَرَانًا لِيَصْنَعَ ثِيَابَ النَّاسِ بِأَجْرٍ وَحَالَ عَلَيْهِ الْحَوْلُ كَانَ عَلَيْهِ الزَّكَاةُ إذَا بَلَغَ نِصَابًا ، وَإِنْ لَمْ يَبْقَ لِذَلِكَ الْعَيْنِ أَثَرٌ فِي الْمَعْمُولِ كَالصَّابُونِ وَالْحُرْضِ لَا زَكَاةَ فِيهِ “Илм аҳлининг китоблари, хунармандларнинг асбоб-ускуналаридан закот берилмайди. Бу ускуналарнинг ўзидан фойдаланилади ҳамда асари маҳсулотда қолмайди. Агар ушбу ускуналар асари маҳсулотда қоладиган бўлса, улардан закот берилади. Масалан, бўёқчи одамларнинг кийимини ҳақ эвазига бўяб бериш учун сариқ ёки заъфарон бўёқларини сотиб олиб, сотиб олганига бир йил тўлган ҳамда закот нисобига етган бўлса, закот беради. Совун, ишқор сингари асари маҳсулотда қолмайдиган нарсалардан закот берилмайди”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
53 675
268
#muftiy_minbari 📹 ГЎЁ ЖАННАТГА КАЛИТИМИЗ БОРДЕК ЯШАЯПМИЗ 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

GO'YO JANNATGA+.mp4

71 253
692
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 12 сентябрь Пайшанба (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
44 398
75
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи 🎙91-дарс. Никоҳ боғланишида ийжоб ва қабул масаласи Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

📹 📹 Дарслар: - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - 📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун: 😎
Ko'proq ko'rsatish ...

91 dars Nikoh bog'lanishida iyjob va qabul masalasi tg.mp4

47 731
387
#Ҳидоят_таваллуди Рубаййиъ бинти Муаввиз разияллоҳу анҳога: «Бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб беринг», деб айтилди. Шунда саҳобийя онамиз: «Болагинам, У зотни кўрганингда эди, порлаб турган қуёшни кўрган бўлардинг», дедилар. 📚Имом Доримий ривоят қилган. 🔗 Улашинг:
51 981
183
ЖАРОҲАТ УСТИГА МАСҲ ТОРТИШ ҲУКМИ ❓1375-CАВОЛ: Жароҳат етган аъзони ювиш мумкин бўлмаса, устига масҳ тортилар экан. Шуни ҳам тортмаса, таҳорат мукаммал бўлмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Таҳорат қилувчи шахснинг таҳоратда ювиладиган аъзоларидан бири жароҳат олган ёки гипс қилинган бўлса ҳамда сув билан ювиш жароҳат ёки гипсга зарар қилса, устидан масҳ тортади. Масҳ тортмаса, таҳорат мукаммал бўлган ҳисобланмайди. Чунки ювиш узрли бўлгани учун унинг ўринбосари сифатида масҳ тортилади ва масҳ тортиш ювишнинг ўрнига ўтади. “Мабсути Сарахсий” китобида бундай дейилган: فان ترك المسح وهو لا يضره قال في الاصل لم يجزه في قول أبى يوسف ومحمد رحمهما الله تعالى “Жароҳат устига масҳ тортиш зарар қилмайдиган ҳолатда масҳ тортмаса, “ал-Асл” (“Мабсут”) китобида: “Имом Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар сўзига кўра бундай таҳорат дуруст бўлмайди”, дейилган". Лекин жароҳат устига масҳ тортиш ҳам узрли (зарар келтирадиган) бўлса, масҳ тортиш соқит бўлади. Агар қўли боғланган ёки гипс қилинган бўлиб, ўзига ўзи масҳ торта олмаса, бошқа одам бўлса, ўша одам масҳ тортиб қўяди. Ҳеч ким йўқ бўлса, масҳ тортиш соқит бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
57 981
328
#muftiy_minbari 📹 БИР НЕЪМАТ БОРКИ... 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

BIR NE'MAT BORKI tg.mp4

57 775
339
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 11-сентябр Чоршанба (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
43 455
78
​​АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ҲАНИФА ИСМЛИ ҚИЗИ БЎЛГАНМИ? ❓1374-CАВОЛ: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг Ҳанифа исмли қизлари бўлганми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кунялар икки хил: насабий куня ва васфий куняга бўлинади. Насабий куня шуки, ота ёки она фарзандларидан бирининг исмининг ёнига “абу” ёки “умму” деган сўзни қўшиб, куняланади. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандлари Қосимнинг исми билан куняланиб, Абул Қосим бўлганлар. Васфий куня шуки, бунда умуман фарзандларга алоқадорлик бўлмайди. балки махсус сифат ёки маълум бир иш билан кўп шуғуллангани учун ўша нарса билан куняланади. Масалан, Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳунинг исмлари Абдуллоҳ бўлган. Куняси Абу Бакр бўлган. Лекин у кишининг Бакр исмли ўғиллари бўлмаган. Бакр сўзининг маъноси биринчи бўлувчи деган маънони англатади. Чунки Абу Бакр розияллоҳу анҳу яхши ишларда доимо биринчи бўлар эдилар. Шу сабабли бу киши Абу Бакр, яъни яхшиликда биринчи бўлувчи, деб аталганлар. Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг Абу Ҳанифа деган кунялари ҳам васфий куняга киради. Чунки у кишининг ёлғиз Ҳаммод исмли ўғиллари бўлган холос. Ундан бошқа ўғиллари ҳам, қизлари ҳам бўлмаган. У кишининг Ҳанифа сўзи билан куняланиши сабабини “Хойротул ҳисон” номли китобда бундай дейилган: ان کنیته ابوحنیفة مونث حنیف وهوالناسک أوالمسلم لأن الحنف المیل،والمسلم مائل الی الدین الحق. قیل سبب تکنیته بذالک ملازمته للدواة المسماة حنيفة بلغة العراق . “Абу Ҳанифа куняси “ҳаниф” сўзининг муаннас шакли бўлиб, у носик ёки мусулмон деган маънони билдиради. Чунки “ҳанф”, деб бир нарсага мойил бўлишга айтилади. Мусулмон инсон ҳақ динга мойил бўлади. Абу Ҳанифа деб куняланишларининг бошқа бир сабаби у киши Ироқ тилида Ҳанифа деб аталадиган қалам ва сиёҳдонни доим ўзлари билан олиб юрганлар”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
61 104
530
#muftiy_minbari 📹 МЎЪТАБАР ЗАМИН 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

MO'TABAR ZAMIN 2024.mp4

52 702
147
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 10-сентябр Сешанба (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
46 117
68
#Ҳидоят_таваллуди Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра гўзалроқ бирор нарса кўрмадим. Гўё қуёш У зотнинг юзларида сузиб юргандек эди». 📚Имом Термизий ривоят қилган. 🔗 Улашинг:
63 324
275
​​КИРИЛЛ ҲАРФИДАГИ МУСҲАФНИ УШЛАШ ❓1373-CАВОЛ: Кирилл ва лотин ҳарфида ёзилган Қуръон китоблари бор. Шуларни бетаҳорат ушлаш ва ўқиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Уламоларимиз бундай китобларни ҳам нопок ҳолатда ушлаш мумкин эмас, деганлар. “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия” китобида бундай дейилган: ذهب الحنفية في الأصح عندهم إلى أنه لا يجوز للحائض قراءة القرآن بقصد القراءة ولا مسه، ولو مكتوباً بغير العربية “Ҳанафий уламолар наздидаги энг саҳиҳ гапга кўра, ҳайзли аёл Қуръони каримни гарчи араб тилидан бошқа тилда ёзилган бўлса ҳам қироат мақсадида ўқиши ва ушлаши мумкин эмас, деганлар”. Мазкур ҳукм таҳоратсиз кишига ҳам тегишлидир. Чунки фиқҳ китобларида бетаҳорат киши билан жунуб ва ҳайзли шахсларнинг мусҳафни ушлаши борасида ҳукм бир хил. Фақат ёддан ўқишда фарқ қилади, яъни ҳайзли аёл ва жунуб инсон Қуръонни тиловат қила олмайди, аммо бетаҳорат инсон тиловат қила олади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
69 279
457
#muftiy_minbari 📹 АЛЛОҲДАН ҲЕЧ НАРСАНИ ЯШИРА ОЛМАЙСИЗ 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

YASHIRA OLMAYSIZ tg.mp4

63 625
513
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 9-сентябр Душанба (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
46 405
106
#Видео Таҳажжуд намозининг фазилати ва унга оид масалалар Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

| | 🔗 Улашинг:

Tahajjud namozining fazilati va unga oid hukmlar tg.mp4

73 543
746
ФОСИД НИКОҲДА МАҲР ВА ИДДА МАСАЛАСИ ❓1372-CАВОЛ: Бир танишим бир аёл билан оила қурибди. Лекин никоҳда гувоҳлар бўлмаган экан. Кейин баъзи сабаблар туфайли ажрашиб кетишибди. Аёлнинг маҳри ва иддаси нима бўлади? Баъзилар бу хато никоҳ бўлган шунинг учун идда ҳам, маҳр ҳам бўлмайди, дейишибди. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Никоҳда энг камида битта эркак, икки аёл ёки иккита эркак бўлиши шарт. Агар шундай гувоҳлар бўлмаган бўлса, бу фосид никоҳ бўлади. Фосид никоҳда эр-хотин ўртасида жинсий яқинлик бўлган бўлса ва маҳр ҳам белгиланган бўлса, эр шу маҳрни беради ва аёл идда ўтиради. Иддаси эркак жимони тарк қилганидан ёки бирга яшамасликни қасд қилиши билан бошланади. Агар никоҳ пайтида умуман маҳр белгиланмаган бўлса, эр маҳри мисл беради. Яъни, никоҳ битими тузилган пайтда, келинга ота томонидан ҳар жиҳатдан (ёши, ҳусни ва ҳоказо) тенг бўлган аёл қариндошлари қанча маҳр олган бўлса, ўшани беради. Агар яқинлик бўлмасдан ажрашиб кетишган бўлса, эр маҳр бермайди, аёл идда ўтирмайди. Бу борада “Бадоеъус саноеъ”да батафсил жавоб берилган: وَأَمَّا النِّكَاحُ الْفَاسِدُ ، فَلَا حُكْمَ لَهُ قَبْلَ الدُّخُولِ ، وَأَمَّا بَعْدَ الدُّخُولِ ، فَيَتَعَلَّقُ بِهِ أَحْكَامٌ مِنْهَا ثُبُوتُ النَّسَبِ وَمِنْهَا وُجُوبُ الْعِدَّةِ ، وَهُوَ حُكْمُ الدُّخُولِ فِي الْحَقِيقَةِ وَمِنْهَا وُجُوبُ الْمَهْرِ ... وَالْخَلْوَةِ فِي النِّكَاحِ الْفَاسِدِ لَا تُوجِبُ الْعِدَّةَ ؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِنِكَاحٍ حَقِيقَةً “Фосид никоҳда жинсий яқинликдан аввал ҳеч ҳукм бўлмайди. Яқинликдан кейин бир қанча ҳукмлар юзага чиқади. Насаб собит бўлиши, идданинг вожиб бўлиши, идда ҳақиқий яқинликдан кейин бўлади, маҳрнинг вожиб бўлиши шу ҳукмлар жумласига киради.... Фосид никоҳдаги хилвати саҳиҳа иддани вожиб қилмайди. Чунки бу никоҳ ҳақиқий никоҳ эмас”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
54 117
308
#muftiy_minbari 📹 АЙБНИ НАМОЗДАН ЭМАС, ЎЗИНГИЗДАН ҚИДИРИНГ! 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

IMG_1646.MP4

61 917
551
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 8-сентябр Якшанба (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
45 322
100
#Ҳидоят_таваллуди Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар». 📚Имом Бухорий ривояти. 🔗 Улашинг:
63 003
245
#Суннат Хатна ҳолида туғилган боланинг ҳукми Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

| | 🔗 Улашинг:

Xatna holida tug'ilgan bolaning hukmi tg.mp4

58 056
397
​​МАЖНУНГА САВОБ ЁКИ ГУНОҲ ЁЗИЛАДИМИ? ❓1371-CАВОЛ: Мажнун, ақли заиф кишиларнинг қилган амаллари учун савоб ё гуноҳ ёзиладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мажнун икки турли бўлади. Бири туғма-жиннилиги доимий бўлган мажнун. Иккинчиси доимий бўлмаган, вақти-вақти билан жинни бўлиб турадиган ёки бир неча йил соғлом бўлиб яшаб, кейинчалик мажнун бўлиб қолган шахс. Биринчи турдаги мажнунга шариатдаги мажбуриятлар юкланмайди. У қандайдир гуноҳ қилса, гуноҳ ёзилмайди. Иккинчи турдаги мажнун қайси ҳолатда турганига қаралади. Хуши ўзида бўлган соғлом вақтида барча мажбуриятларни қилиши шарт бўлади. Қилган гуноҳи учун жавобгар бўлади. Мажнун бўлиб қолган вақтда эса қилган ишлари учун жавобгар бўлмайди. Бу ҳақида “Ҳалаби кабир” китобида қуйидаги ибора келган: "والمجنون کالطفل ذکره في المحیط، وینبغي أن یقید بالجنون الأصلي؛ لأنه لم یکلف فلا ذنب له کالصبي بخلاف العارضي؛ فإنه قد کلّف، وعروض الجنون لایمحو ما قبله بل هو کسائر الأمراض، ورفعه للتکلیف إنما هو فیما یأتي لا فیما مضی. اهـ". “Мажнун (шаръий ҳукмларда) балоғатга етмаган ёш бола кабидир. “Муҳит”да шундай дейилган. Бу асл мажнунликка тегишли. Чунки ундай мажнун ёш бола каби шаръий талабларга таклиф қилинмайди, унга гуноҳ ёзилмайди. Вақти-вақти билан мажнун бўлиб турадиган шахс бундай эмас. Чунки бундай кимса шаръий талабларга таклиф қилинган бўлади. Айрим ҳолатда мажнун бўлиб қолиши аввалги гуноҳларни ўчира олмайди. Бу турдаги мажнунлик бошқа касалликларга ўхшайди, яъни шариат буйруқларини бажаришдан озод қилмайди. У мажнун бўлган вақтида қилган ишлари учун жавобгар бўлмайди, лекин аввалги соғлом вақтида қилган ишлари учун жавобгар бўлади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
50 752
226
#muftiy_minbari 📹 УЛАРДАН ФАЗИЛАТ ИЗЛАНГ 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

ULARDAN FAZILAT IZLANG+.mp4

55 575
420
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2024/1446 | 7-сентябр Шанба (Тошкент вақти билан) 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг:
45 007
110
#оила Силаи раҳимнинг шариатимиздаги ҳукми нима? Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

| | 🔗 Улашинг:

1тг.mp4

66 356
487
​​КОМАДАГИ ИНСОННИНГ НАМОЗИ ❓1370-CАВОЛ: Комага тушган инсон икки ёки уч йил кома ҳолатида бўлиб кейин ўзига келса, қолиб кетган намозлари нима бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимиз кўрсатмаларига кўра беш вақт ва ундан кам намоз вақтида беҳуш бўлиб, кейин ҳушига келган киши, шу муддатда қолиб кетган намозларини қазосини ўқийди. Агар беш вақтдан кўп намозлар вақти давомида тинимсиз беҳуш ҳолда бўлган бўлса, бу вақтда қолиб кетган намозлар қазосини ўқимайди, ундан соқит бўлади. Саволда айтилгандек узоқ йил давомида комада ётган бўлса, ўзига келгандан кейин бу вақтдаги намозлар қазосини ўқиш лозим бўлмайди. “Ҳидоя” китобида бундай дейилган: ومن أغمي عليه خمس صلوات أو دونها قضى وإن كان أكثر من ذلك لم يقضي “Беш вақт ва ундан кам намоз давомида беҳуш бўлган бўлса, буларнинг қазосини ўқийди. Агар беш вақтдан кўп намоз давомида беҳуш бўлган бўлса, бу муддатдаги намозлар қазосини ўқимайди” Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
63 933
346
#siyrat 📹 БАШАРИЯТ САЙЙИДИ ТАВАЛЛУД ТОПДИЛАР 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

Rolik+ tg.mp4

70 321
795
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Улашинг:
68 092
1 259
ТАҲОРАТНИ ЧАП ҚЎЛ БИЛАН ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: Мени ўнг тарафим яхши ишламайди. Шунга таҳоратни чап қўл билан қилсам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Таҳоратни ўнг қўлда бажариш суннати завоидлардан. Уни тарк қилиш макруҳи танзиҳий ҳисобланади. Сизнинг ҳолатингизда зарурат бўлгани ва қасддан қилмаганингиз сабабли гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
70 560
316
ИККИ САЖДА ОРАЛИҒИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО CАВОЛ: Намозда икки сажда оралиғида “Аллоҳум-мағфирли”, деса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шу дуони ўқиганлари кўплаб ҳадисларда келган. Уламоларимиз: “Бу дуони нафл ва таҳажжуд намозларидаги икки сажда оралиғида айтган маъқул”, деганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
72 127
561
#СОТУВДА ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ 📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан нашр қилинган “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоби сотувда мавжуд. 🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган таҳорат, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, буюмларни поклашга доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ҳам китобдан ўрин олган. 🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин! 📖 Китобнинг ҳажми: 168 бет 📂Муқоваси: Юмшоқ 📇Нашриёт: “Matbaachi” 👉 Нархи: 25 000 сўм Мурожаат учун: 📨 @fatvo_reception 📍 Манзилимиз 🔗 Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
46 392
168
#янги_ой_эълони Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1446 йил Робиул-аввал ойининг 1-куни  2024 йил 4-сентябр чоршанба кунига тўғри келмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". 🔗 Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
174 025
2 512
ТАНДИР ВА ЎЧОҚЛАРНИ ЎРНАТИШ CАВОЛ: Тандир ва ўчоқларни оғзини қиблага қаратиб ўрнатиш мумкинмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу масалани динга алоқаси йўқ. Тандир ва ўчоқларни исталган томонга қаратиб ўрнатиш мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
84 040
553
#ota ОТА ДЕГАНДА... 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

Ota deganda.mp3

49 359
665
АСРДАН КЕЙИН УХЛАСА CАВОЛ: Асрдан кейин ухласа гуноҳ бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Асрдан сўнг ухлаш ҳукми борасида бирорта саҳиҳ ҳадис келмаган. Аммо салафи солиҳларнинг кўпчилигидан бу пайтда ухлаш шаръий жиҳатдан эмас, балки, тиббий жиҳатдан макруҳлиги айтилган. Жумладан, Имом Бухорийнинг устозларидан бири Ибн Аби Шайба ўзларининг “ал-Мусаннаф” номли китобларида нақл қилган ривоятда: “Тобеинлардан Макҳул разияллоҳу анҳу асрдан сўнг ухлашни ёқтирмас эдилар. Бу пайтда ухлаган кишида васвас касали пайдо бўлишидан хавф қилар эди”, – дейилган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
95 092
758
#jannat ЖАННАТДАГИ ҚЎШНИ 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

JANNATDAGI QO'SHNI.mp3

47 831
519
#Видео 🎙Танадан қон чиқса таҳорат бузиладими? Саидаҳмад домла Сайдаралиев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 🗣 GA ▶️ | 📷 | 🔵 |

Tanadan qon chiqsa tahorat buziladimi 1 тг.mp4

72 945
378
БОШҚАЛАРГА САВОБ БАҒИШЛАСА, ЎЗИДА ҲАМ ШУ САВОБ ҚОЛАДИМИ? ❓1369-CАВОЛ: Инсон савобли амал қилиб, ўтганларга бағишлайди. Мана шу амалининг савоби ўзида ҳам қоладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта, ўзига ҳам савоб қолади. Ҳошиятут Таҳтовий” китобида бундай дейилган: "فللإنسان أن یجعل ثواب عمله لغیره عند أهل السنة والجماعة سواء کان المجعول له حیًّا أو میتًا من غیرأن ینقص من أجره شيء. وأخرج الطبراني والبیهقي في الشعب عن ابن عمر قال: قال رسول الله ﷺ: إذا تصدق أحدکم بصدقة تطوعاً فلیجعلها عن أبو یه؛ فیکون لهما أجرها ولاینقص من أجره شيء" “Аҳли сунна вал жамоа наздида инсон қилган амалининг савобини бошқа инсонга бағишлаши мумкин. Бағишланган инсон тирик ёки маййит бўлишининг аҳамияти йўқ. Бунда амални қилган инсоннинг савобидан ҳеч нарса камаймайди. Имом Табароний ва Имом Байҳақий Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз нафл садақа қилса, унинг савобини ота-онасига бағишласин. Шунда садақанинг савоби ота-онасига бўлади ва ўзининг ҳам савоби камаймайди”, деганлар”. Бу маънодаги гаплар бошқа манбаларда ҳам келган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
87 273
705
#muftiy_minbari 📹 ТИЛ ЯХШИЛИК КАЛИТИДИР 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

TIL YAXSHLIK+.mp4

60 405
327
​​МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ? ❓1368-CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб, иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом ва муаззини тайин қилинган ҳамда қавми бўлган масжидларда жамоат намози адо қилингач, бошқа одамлар иккинчи жамоат бўлиб, аввалги имомнинг меҳробида, азон ва такбир айтиб намозни адо қилишлари макруҳдир. Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган: وَإِذَا دَخَلَ الْقَوْمُ مَسْجِدًا قَدْ صَلَّي فِيهِ أَهْلُهُ كُرِهَتْ لَهُمْ أَنْ يُصَلّوا جَمَاعَةً بِأَذَانٍ وَإِقَامَةٍ وَلَكِنَّهُمْ يُصَلُّونَ وُحْدَانًا بِغَيْرِ أَذَانٍ وَلَا إِقَامَةٍ “Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”. Бу мавзуда Аллома ибн Обидийн бундай ёзадилар: وَعَنْ أَبِي يُوسُفَ إذَا لَمْ تَكُنْ عَلَى الْهَيْئَةِ الْأُولَى لَا تُكْرَهُ وَإِلَّا تُكْرَهُ وَهُوَ الصَّحِيحُ ، وَبِالْعُدُولِ عَنْ الْمِحْرَابِ تَخْتَلِفُ الْهَيْئَةُ كَذَا فِي الْبَزَّازِيَّةِ .وَفِي التَّتَارْخَانِيَّة عَنْ الْوَلْوَالِجيَّةِ : وَبِهِ نَأْخُذُ “Имом Абу Юсуфдан нақл қилинади: “Агар кейинги жамоат олдинги жамоатнинг кўринишида бўлмаса, макруҳ саналмайди. Акс ҳолда эса, макруҳ саналади. Саҳиҳ гап шудир. Кейинги жамоатнинг имоми меҳробдан ташқарида туриши билан ҳайъат (кўриниш) ўзгарган бўлади. (“Баззозийя”). “Татархонийя” китобида “Валволижийя”дан нақл қилинишича, “Биз ушбу фатвони оламиз, дейилган” (“Раддул-муҳтор” китоби). Мазкур ва бошқа китоблар ибораларига кўра, бир четда, кўпчиликни йиғиш учун бир-бирини чақирмасдан, азон ва такбир айтмасдан иккинчи жамоат бўлиши кароҳиятсиз жоиздир. Муайян бир имом ва муаззини йўқ ҳамда қавми бўлмаган, йўловчилар учун қурилган масжид, шунингдек, аэропорт, вокзал, меҳмонхоналарда ташкил этилган намозхоналарда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай бундай келган: وَيُكْرَهُ تَكْرَارُ الْجَمَاعَةِ بِأَذَانٍ وَإِقَامَةٍ فِي مَسْجِدِ مَحَلِّهِ لَا فِي مَسْجِدِ طَرِيقٍ أَوْ مَسْجِدٍ لَا إِمَامَ لَهُ وَلا مُؤَذِّنَ “Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас”. Ҳар бир мўмин имкон қадар намозларни масжидда асосий жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Биринчиси бўлмаса, кейинги жамоатга улгураман, деган нотўғри тушунчадан узоқ бўлиш керак. Бу тушунча суннатга мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
85 572
970
#muftiy_minbari 📹 ҒАЗАБ ШАЙТОННИНГ ДАРВОЗАСИДИР 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

G'azab tgg.mp4

62 373
524
ФОЛБИННИНГ ГАПИ CАВОЛ: Фолбинлар эшигимизни тақиллатиб келиб, уйимиздаги дарахтнинг тагида иссиқ-совуқ кўмилган, у ерни ўзингиз кавлаб гувоҳи бўлинг, деса, нима қилиш керак? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фолбиннинг гапига ишонманг, уни қайтариб юборинг. У сизга ғайбдан хабар бермоқчи. Ғайб илми фақат Аллоҳга хос. Агар ростдан ҳам унинг айтган нарсаси уйдан чиқяпти десангиз, у ўша фолбиннинг ва у билан ҳамкорлик қилувчи жинларнинг ҳийласи. Ўзингизга ва фарзандларингизга доим Қуръон оятларини ўқиб дам солиб юринг. Уйингизда Қуръони каримни, хусусан, Бақара сурасини кўпроқ тиловат қилинг. Чунки Бақара сураси ўқилган уйда сеҳр бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
97 790
1 371
#muftiy_minbari 📹 "ЕР ЮЗИДА МЕНДАН БОШҚА РАСУЛУЛЛОҲНИ КЎРГАН ОДАМ ҚОЛМАДИ" 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

ABU TUFAYL tggg.mp4

62 748
392
Жаноза намозига кеч келган киши... Муҳаммадзиё Каримов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази ходими

| | | 🔗 Улашинг:

Жаноза_намозига_кеч_келган_киши_tg.mp4

108 618
696
​​ЛАҚАБ БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ? ❓1367-CАВОЛ: Динимизда одамларнинг исмини қисқартириш (масалан, “Умида” исмини “Уми” деб) ёки лақаб билан мурожаат қилиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Исмнинг маъноси салбий томонга ўзгармаслиги ва исм эгасининг рози бўлиши шарти билан кишининг исмини қисқартирса бўлади. Лақаб эса икки турли бўлади: 1. Кишини хорлаш, камситиш, ерга уриш мақсадида қўлланиладиган лақаб. Бу турдаги лақаб билан бировни чақириш асло жоиз эмас. Чунки мусулмоннинг обрўсини тўкиш ҳаромдир. 2. Кишини обрўсини ошириш, уни мақташ маъносидаги лақаб. Бу турдаги лақаб билан мурожаат қилиш жоиз. Азалдан кўплаб олимларга “Ҳужжатул Ислом” (Ислом динининг ҳужжати), “Шамсул-аимма” (Имомлар қуёши) каби мақтовли лақаблар билан аташ кенг жорий бўлган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
94 738
804
#muftiy_minbari 📹 ШАЙТОННИНГ ДАРВОЗАЛАРИ (давоми бор) 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

SHAYTONNING DARCOZALARI.mp4

65 545
528
ҚЎЙ СЎЙИШДАН ОЛДИН ҚАЙСИ СУРА ЎҚИЛАДИ? ❓1366-CАВОЛ: Қўй сўйишни бошлаганда "Бисмиллоҳи Аллоҳу акбар" деб сўйишдан олдин қайси сура ўқилади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Жонлиқ сўйишда муҳими — пичоқ тортиш асносида "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар", дейишдир. Ундан олдин бирор сура ўқиш талаб қилинмаган. Лекин ҳадиси шарифда келтирилишича қурбонлик сўйиш пайтида қуйидаги дуо ўқиш тавсия қилинган (Имом Ҳоким ривояти): إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهُ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ Ўқилиши: "Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн". Маъноси: "Албатта, намозим, ибодатим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман". Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
81 154
823
#tafakkur 📹 ИНСОН МАВЖУДОТЛАР ГУЛТОЖИ 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

Toj HD tg.mp4

64 426
310
​​МАЖНУН ШАХСНИНГ НИКОҲИ ВА ТАЛОҒИ ❓1366-CАВОЛ: Мажнуннинг никоҳ ва талоқдаги ҳолати қандай бўлади. Яъни унинг никоҳдаги розилиги ва айтган талоғи шаръан эътиборга олинадими? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мажнун инсон фойда-зарарни ажрата олмагани учун унинг қиладиган ҳатти-ҳаракати, айтадиган гаплари эътиборга олинмайди. Шунингдек, унинг никоҳдаги берган розилиги ҳам, айтган талоғи ҳам эътиборсиз ҳисобланади. Бундай ҳолатларда валийси унинг номидан масалани ҳал қилади. Масалан, мажнунни уйлантириб қўймоқчи бўлишса, унинг номидан валийси розилик беради. Шунингдек талоқ ҳолатида ҳам валий талоқ айтади. “Бадоеъус саноеъ” китобида қуйидагилар айтилган: فَلَا يَنْعَقِدُ نِكَاحُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ ؛ لِأَنَّ الْعَقْلَ مِنْ شَرَائِطِ أَهْلِيَّةِ التَّصَرُّفِ “Мажнун ва оқил бўлмаган ёш боланинг никоҳи боғланмайди. Чунки инсоннинг тасарруф қила олишга лаёқатли шахсга айланишининг шартларидан бири унинг оқил бўлишидир”. لَا يَقَعُ طَلَاقُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ “Мажнун ва ақли расо бўлмаган ёш боланинг талоғи тушмайди”. Юқорида айтилган ҳолат доимий давом этадиган жинниликка тегишли. Баъзи вақтларда жинни бўлиб, бошқа вақтларда соғ бўладиган, яъни мавсумий мажнун шахсларнинг ҳукми ундаги ҳолатга қаралади. Соғ вақтидаги никоҳи ва талоғи бошқа соғлом инсонлардек эътиборли бўлади. Жиннилиги қўзиб қолган вақтда қилган иши ва айтган сўзлари юқорида айтилгандек эътиборга олинмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
14 042
131
​​ҲИЖОМА ВА ДОНОРЛИК ❓1365-CАВОЛ: Савол беришдан мақсад суннатни инкор қилиш эмас. Фақат ҳозирги кунда кимлардир ҳижома, яна кимлардир донорлик қилдирадилар. Автоҳалокат ва бошқа турли касалликлар туфайли беморларга қон зарур бўлиб қолади. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги даврда ҳижома қилдирган яхшими ёки донорликми? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз сўраган нарса қон олдирувчи беморнинг ҳолати ва шифокорнинг унга берган тавсиясига қараб белгиланади. Ўзи соғлом, лекин қон олдирмоқчи бўлган инсонга сиз айтган мулоҳазалар туфайли донорлик афзал ҳисобланади. Чунки бунда инсонларга ёрдам бериш, ҳаётини қутқариш каби яхшиликлар бор. Аммо мазкур донорлик беғараз бўлиши, яъни маблағ эвазига бўлмаслиги керак. Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам этиб яратгани учун, ҳур одамни ва унинг тана аъзоларини сотиш асло мумкин эмас. “Фатҳи бобил иноя” китобида бу ҳақда шундай дейилган: وَلاَ بيع أَجْزَاءِ آدَمِيِ لكرامته “Инсон мукаррам бўлганлиги учун унинг аъзоларини сотиш мумкин эмас”. Лекин қон қуйиш зарурати туғилганда холис ёрдам берувчи топилмай қолса, бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун қон сотиб олишга рухсат берилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
74 356
305
#Видео 🎙Тавофда суратга тушиш жоизми? Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 🗣 GA 😎 ▶️ | 📷 | 🔵 |

ТАВОФДА СУРАТГА ТУШИШ ЖОИЗМИ тг.mp4

70 783
473
#xushxabar 🕋 РАСМАН: УМРА МАВСУМИ 10 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ! 📢 2024 йил 10 сентябрь кунидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми бошланади. Ҳамюртларимиз "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси орқали тўғридан-тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади. 🌙 Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар ҳамюртларимизга ҳамроҳ бўлади. 🏨 Мадина шаҳрида “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Marmara Group Hotel” меҳмонхоналарида юртдошларимиз истиқомат қиладилар. Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади. 📍 Мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади. 🏪Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади. 💦Сафар якунида зам-зам суви ҳадя қилинади. 📞 Мурожаат учун телефонлар: +998-99-882-18-58; +998-77-085-18-58. 😎 ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ 😎 Haj va umra markazi: 📷 💬 🌐
Ko'proq ko'rsatish ...
50 841
242
​​ТАСБЕҲНИ ҚЎЛДА САНАШ ❓1364-CАВОЛ: Мен қўлимда доим тасбеҳ айтаман. Лекин бугун "Ибодати Исломия" китобининг 108-бетида қўлда тасбеҳ айтиш макруҳ амал дейилганини ўқиб қолдим. Шу гапни кенгроқ тушунтириб берсангиз? Айтиб юрадиган тасбиҳларимизни қўлда санашимиз мумкин эмасми? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз мазкур китобнинг намознинг макруҳлари бобидаги оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш ҳақидаги гапни айтяпсиз. Бу макруҳлик сиз тушунгандек намоздан кейин ёки бошқа вақтларда ҳам қўлда тасбиҳ айтиш эмас, балки намоз ўқиётганда, яъни “Аллоҳу акбар” деб намозни бошлаб, салом бергунча бўлган жараёнда ўқиётган оят ёки руку, сажда тасбиҳларини бармоқ билан санаш макруҳдир. Масалан, намоздан кейин 33 мартадан айтиладиган зикрларни қўл ёки тасбиҳлар ёрдамида санаш асло макруҳ бўлмайди. وكره تنزيها عد الآي والسور والتسبيح باليد في الصلاة مطلقا ولو نفلا، أما خارجها فلا يكره “Ҳатто нафл намоз бўлса ҳам, намоз ичида оят, сура ва тасбиҳларни қўлда санаш танзиҳий макруҳдир. Лекин намоз ташқарисида бундай қилиш макруҳ эмас”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
72 010
610
#muftiy_minbari 📹 ҚИЗ ФАРЗАНДЛАР ДЎЗАХДАН ПАРДАДИР 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

Sog'lik hotirjamlik+.mp4

88 953
988
​​КАЛТАКЕСАК ТУШГАН СУВ ❓1363-CАВОЛ: Уйимиздаги сув идишимизга калтакесак тушиб ўлиб қолибди. Шу сув покми ёки нопокми? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйларда яшайдиган калтакесакнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Чунки бундай калтакесакларда оқувчи қон бўлмайди. Оқувчи қони йўқ ҳайвонларнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Лекин дала ва саҳроларда яшайдиган эчкемарлар бундай эмас. Уларнинг сувга тушиб ўлиши билан сув нопок бўлади. Бундай сувни таҳорат олиш, истеъмол қилиш, нажосатни поклаш каби ишларга ишлатиш жоиз эмас. “Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида бундай дейилган: لو كانت الوزغة كبيرة وفيها دم سائل فحكمها حكم فأرة ينزح عشرون دلوا بموتها في البئر وإن لم يكن لها دم سائل لا ينجس الماء بموتها فيها "Оқувчи қони бўлган катта калтакесак (эчкемар)нинг ҳукми сичқоннинг ҳукми билан бир хилдир. Шунинг учун у қудуққа тушиб ўлиб қолса, йигирма челак сув олиб ташланади. Агар (уй калтакесакларидек) оқадиган қони бўлмаса, сувга тушиб ўлиши билан сув нажосат бўлмайди". Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
80 433
593
#muftiy_minbari 📹 СИНОВЛИ ДУНЁ 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

SINOVLI DUNYO+.mp4

83 883
752
​​САФАРГА ЧИҚИБ, ЯРИМ ЙЎЛДА ТЎХТАГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ ❓1362-CАВОЛ: Мен Фарғонадан Тошкентга бориш учун йўлга чиққан эдим. Тахминан 40 км юрганимдан кейин, зарур иш туфайли бир жойда тўхтадим ва уйга қайтадиган бўлиб қолдим. Шу ҳолатда мен намозимни тўлиқ ўқишим керакми ёки қаср қиламанми? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз тўхтаган жойингизда ҳам, уйга қайтишда ҳам намозларни тўлиқ ўқийсиз. Чунки сиз гарчи сафарга чиқиб, мусофирга айланиб қолган бўлсангизда, сафар масофаси чиқадиган йўл босиб ўтмасдан ниятингизни бекор қилгансиз. Агар сиз сафар масофаси чиқадиган масофа (тақрибан 90 км)ни босиб ўтгандан кейин тўхтасангиз, мусофирга айланасиз ва намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Бу ҳақида фиқҳий манбаларда иборалар келган: المسافر إذا خرج من مصره مسافراً ثم بدا له أن يعود إلى مصره لحاجة وذلك قبل أن يسير مسيرة ثلاثة أيام صلى صلاة المقيمين في مكانه ذلك، وفي انصرافه إلى المصر؛ لأنه فسخ عزيمة السفر بعزم الرجوع إلى وطنه قبل استحكام السفر وتأكده، فانفسخ من ساعته وبينه وبين المقصد أقل من ثلاثة أيام، “Мусофир киши шаҳридан чиққандан кейин ҳали учун кунлик йўл юрмасдан туриб, бирор иши туфайли қайтмоқчи бўлиб қолди. Бу киши ўша жойда ҳам, шаҳрига қайтишда ҳам намозларини тўлиқ ўқийди. Чунки у сафарини охирига етказмай туриб, сафар қилиш ниятини бекор қилди. Натижада борадиган манзилигача уч кунлик масофа чиқмагани учун, унинг мусофирлиги бекор бўлди” (“Муҳити Бурҳоний” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
75 150
411
#muftiy_minbari 📹 НИЯТИНГИЗНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИШНИ БИЛАСИЗМИ? 🎤 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:

7 TOIFA tg.mp4

73 018
581
МАЙЙИТ УЧУН НАМОЗ ❓1361-CАВОЛ: Бир танишим: “Бир инсон вафот этса, жанозадан кейин унинг учун йўл намози деган намоз ўқиб, савобини шу маййитга бағишлайди”, деб қолди. Ҳақиқатан, йўл намози деган намоз борми? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда бир қанча нафл намозлар бор, аммо маййит учун ўқиладиган йўл намози каби бир намоз йўқ. Динда шундай буйруқ бор экан, қилмаса бўлмайди, деб бундай намозни оммалаштириш, вожиб даражасига кўтариш хатодир. Оммалашиб кетса, бидъат ишга айланиш эҳтимоли бор. Лекин вожиб даражасига чиқармасдан ихтиёрий равишда нафл намоз ўқиб, савобини маййитга бағишлаш жоиз. Бу ҳақида “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган: فَإِنَّ مَنْ صَامَ أَوْ صَلَّى أَوْ تَصَدَّقَ وَجَعَلَ ثَوَابَهُ لِغَيْرِهِ مِنْ الْأَمْوَاتِ أَوْ الْأَحْيَاءِ جَازَ وَيَصِلُ ثَوَابُهَا إلَيْهِمْ عِنْدَ أَهْلِ السُّنَّةِ وَالْجَمَاعَةِ “Инсон намоз ўқиб, рўза тутиб, садақа қилиб, савобини тирик ёки маййитга бағишласа бўлади ва савоби уларга етиб боради. Бу Аҳли сунна вал жамоанинг тутган йўлидир”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. | | | Улашинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
image
66 375
362
Oxirgi yangilanish: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio