Президент фармонига кўра, тадбиркорлик субъектлари қуйидаги мезонлар асосида
тоифаларга ажратилади:
▪️
кичик тадбиркорлик субъектлари:
- якка тартибдаги тадбиркорлар
- микрофирмалар – таъсисчилари (иштирокчилари) жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади календарь йил давомида
1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари
- кичик корхоналар – жами даромади календарь йил давомида
1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган ҳамда ушбу кичик банднинг учинчи хатбошисидаги таъсисчилари (иштирокчилари) юридик шахслар бўлган тадбиркорлик субъектлари
▪️
ўрта тадбиркорлик субъектлари – жами даромади календарь йил давомида
10 млрд сўмдан 100 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари
▪️
йирик тадбиркорлик субъектлари – жами даромади календарь йил давомида
100 млрд сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари
Бирга бўлинг 👉
@BIZNESKENTUZKo'proq ko'rsatish ...