Xizmat sizning tilingizda ham mavjud. Tarjima qilish uchun bosingEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kategoriya
Kanal joylashuvi va tili

barcha postlar Bosh prokuratura

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali 📞1007 ☎️ 0(371)-202-04-86 📥 gen.kpro@ exat.uz  👉www. prokuratura.uz   👉 https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596  👉 https://www.instagram.com/boshprokuratura  
Ko‘proq ko‘rsatish
31 803-25
~6 085
~45
23.67%
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
33 222joy
ning 78 777
176joy
ning 430
da kategoriya
2 162joy
ning 3 169
Postlar arxivi
Бош прокуратурада Мини-футбол бўйича мусобақа ўтказилди 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |

file

7 084
27
Бош прокуратура, Кинематография Агентлиги  ва “Fan entertainment cinema” студияси ҳамкорлигида “Адолат” номли кўп қисмли сериал олиш жараёни бошланди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
7 494
34
5 180
9
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раислигида Бухоро вилоятида санитар тозалаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, мазкур хизматлар учун тўловлар аҳволи ва уларни ундиришга қаратилган вазифаларга оид видеоселектор ўтказилди. Йиғилишда  ҳудудий прокурорлар, туман (шаҳар) ҳокимларининг соҳавий ўринбосарлари ҳамда вилоят ҳудудида чиқинди соҳасида аҳолига ҳизмат кўрсатаётган “Махсусавтоҳўжалик” МЧЖ, “Ахолитранс” МЧЖ ҳамда “Тоза ҳудуд” ДУК вакиллари иштирок этдилар. Маълумот учун, 24.04.2024 йил ҳолатига вилоят ҳудудида аҳоли ва юридик шаҳслар томонидан санитар тозалаш ҳизматлари учун 360 минг 187 та абонентнинг 37,4 млрд. сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлиб, дебитор қарздорлик кескин кўпайганлигини кўрсатмоқда.         Мазкур ҳолатларни бартараф этиш мақсадида масъул ташкилот раҳбарларига санитар тозалаш хизматлари учун тўловларни амалга оширишда инсон омили камайтириш, марказлашган электрон тўлов тизимини тўлиқ жорий қилиш ҳамда идоралараро тизимлар билан интеграцияни таъминлашга қаратилган кўрсатмалар берилиб, ҳудудий прокурорларга ушбу соҳада амалга оширилаётган ишларни шахсан назорат остига олиш тўғрисида топшириқлар берилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
6 646
8

file

5 622
33
Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” концепцияси ижроси юзасидан Бухоро вилоят прокуратурасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, вилоят прокуратурасида ходимлар, шу жумладан ёш мутахассислар, прокуратура органлари фахрийлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ташкил қилинди.  Тадбирда Малака кенгашининг қарори билан иш ўрганиш дастурини муваффақиятли бажарган 7 нафар ёш мутахассислар ота-оналари, мураббийлари, фахрий устозлар ва ҳамкасблар гувоҳлигида тантали қасамёд қабул қилдилар. Ёшларга Бош прокурор буйруғи билан берилган илк даражали унвонлар ва эсдалик совғалари топширилди. Учрашувда барча тармоқ раҳбарлари ҳалоллик, холислик ва адолатлиликда ҳамкасбларига, айниқса ёш мутахассисларга ўрнак бўлиш, жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириб, қасамёд ва хизмат  бурчларига содиқ қолишлари ҳақида ваъда бердилар. Вилоят прокуратурасидаги “Маънавият хонаси”да адолат, бурч, шараф ва ҳалоллик ҳақидаги экспонат ва маълумотлар учрашувга ташриф буюрган ходимларнинг оила аъзоларида катта тассурот қолдирди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
6 232
18
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилоятида жиноятчиликка қарши курашиш, тергов сифатини ошириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди. Жумладан, ишчи гуруҳи томонидан Қарши шаҳридаги "Отчопар" маҳалласида ташкил этилган "Ҳуқуқ-тартибот маскани" ҳамда "маҳалла еттилиги" фаолияти туман сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирокида ўрганилиб, уларга юклатилган вазифалар ижросини тўлақонли ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ҳудудни жиноятдан ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш, хавфсиз муҳитни яратиш, маҳалла фаолиятини рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириш ва бошқа соҳага доир масалалар юзасидан масъул ходимларга аниқ вазифалар белгилаб берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
6 344
24
Наманган вилояти: ёшлар бандлигини таъминлаш 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |

12.00.Ёшлар_edit.mp4

6 305
10
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Самарқанд вилоятида қурилиш соҳасига оид давлат дастурлари, бюджет харажатларини оптималлаштириш ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси бўйича ўрганишлар давом эттирилмоқда. Жумладан, Президентнинг ПҚ-404-сонли Қарори ижроси бўйича Самарқанд туманида 1, 6, 19, 22, 49, 51 ва 54-сонли мактаблар ва 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш, тумандан оқиб ўтувчи “Пастки Сиёб” ва “Оҳаликсой” коллекторларини реконструкция қилиш объектларида бўлиб, ҳудудий штаб томонидан ушбу объектларнинг лойиҳаларини қайта кўриб чиқиб, ёнғин хавфсизлиги, қурилиш-таъмирлаш ишлари давомида шаҳарсозлик нормаларига риоя қилиниши, ортиқча дабдабабозликка йўл қўйилган иш турларини чиқариб ташлаш орқали маблағларни тежаш мумкинлиги кўрсатилди. Шунингдек, Самарқанд шаҳрида 4, 16 ва 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 42, 48, 62-сонли мактаблар ва 12-сонли оилавий поликлиника биносини реконструкция қилиш ҳамда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига қўшимча бино қуриш объектларида бўлиб, ушбу объектларнинг лойиҳаларидаги ортиқча иш турларини оптималлаштириш ҳисобига бюджет маблағини иқтисод қилиш, норасмий сектордаги ишчиларни расмий секторга ўтказиш орқали яширин иқтисодиётнинг олдини олиш бўйича топшириқлар берилди. Бундан ташқари, вилоят қурилиш бошқармасида бюджет харажатларини оптималлаштириш борасида масъул 12 та вазирлик ва идораларнинг вилоят бошқармалари томонидан амалга оширилган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифа ва топшириқлар берилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
6 774
7
5 224
8
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов бошчилигида Давлатобод туманида тадбиркорлар билан учрашув ва муаммоли кредитларни ундириш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Мулоқот давомида тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича кўрсатилиши лозим бўлган ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар, тадбиркорларга банк имтиёзларидан фойдаланишда кўмаклашиш, иқтисодий барқарорликка эришишда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ажратилаётган банк кредитлари, уларни ундириш ва улар ҳисобига амалга оширилаётган бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбиркорларнинг банк хизмати билан боғлиқ турли масалалардаги таклиф ва ташаббуслари, мурожаатлари тинланиб, банк раҳбарлари ва мутасадди ташкилотларга муаммоли кредитларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
5 137
7
Сурхондарё вилояти прокурори С.Турдиев томонидан вилоятда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Шу мақсадда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида спортнинг кураш тури бўйича ёшлар ўртасида “Сурхондарё вилоят прокурори кубоги" мусобақаси ўтказилди. Мазкур беллашувда иштирок этиш учун вилоятнинг қўшни туманларидан ҳам ёш полвонлар ташриф буюрдилар. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
5 715
11
Жиззах вилоятида 2-сектор томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |

10.00.Сайхунобод_edit (1).mp4

4 951
3
Тошкент вилояти прокуратураси органлари томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари ижроси мунтазам текшириб келинмоқда. Хусусан, бюджет ташкилотлари томонидан 2024 йил 1-чорагида 929 млрд. сўмлик жами 21 239 та харидлар амалга оширилган. Вилоят прокуратураси органлари томонидан назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 202 млрд. сўмлик 48 та тендер савдолари бекор қилиниб, 12 млрд. сўм иқтисод қилинишига эришилди. Шунингдек, қонун талабларини бузган 10 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилдилар. Бундан ташқари, аниқланган қўпол қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 11 та жиноят иши қўзғатилди. Мазкур йўналишда назорат тарбирлари давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
4 913
7
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларида хизмат қилаётган ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш ҳамда спортни оммавийлаштириш мақсадида мунтазам равишда турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Президентнинг 05.11.2021 йилдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “WORKOUT” турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5282-сонли қарори асосида Бош прокуратура ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақа олий тоифали ҳакамлар томонидан бошқариб борилди. Мусобақада 8 та жамоа 2 та гуруҳга бўлиниб, дастлабки тур ўйинларини ўтказганларидан сўнг, якунда 1-ўринни "Хумо", 2-ўринни "Истиқлол" ва 3-ўринни эса "Академия" жамоаси қўлга киритди. Мусобақа ғолиблари медаллар ва дипломлар билан тақдирландилар. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
6 509
38
Навоий вилояти прокурори А.Мирзаев томонидан вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммоларни ўрганиш мақсадида навбатдаги учрашув ўтказилди. Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, солиқ, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк, тижорат банклари раҳбарлари ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари ҳамда 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этдилар. Тадбирда иштирок этган тадбиркорлик субъектларидан 35 та мурожаат, жумладан 12 та кредит, 7 та солиқ ва бошқа турдаги қарздорликларни ундириш, 6 та кадастр, 2 та ер ажратиш, 2 та газ ва электр таъминоти ва 6 та бошқа масалаларида мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, уларни қонуний тартиб ва муддатларда кўриб чиқиш юзасидан ижрочиларга топшириқлар берилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
6 107
10
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли Қарори ижроси юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда адлия, таъминот корхоналари, ҳокимлик ва бошқа масъул ташкилотлар иштирок этиб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электр энергияси ва табиий газ учун базавий меъёрлар жорий қилиниши ва энергоресурсларни тежаш бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди. Тадбир якунида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини қизиқтирган масалалар бўйича мутасадди ташкилотлар томонидан тушунтиришлар берилди ва буклетлар тарқатилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
7 107
15
Бугунни ўзида Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида кредит карздорликларини ундириш юзасидан ишларни ташкил этиш бўйича Республика штаби йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Бош прокуратура, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этдилар. Йиғилиш якунига кўра, келгусида мазкур йўналишда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олиниб, муаммоли кредитларни қисқартириш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
6 595
40
Бугун Бош прокуратурада «Уч авлод учрашуви» ҳамда прокуратура органларига қабул қилиш тартиби бўйича тадбир ўтказилди. Унда Бош прокуратура раҳбарияти, мутасадди ходимлари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Тошкент давлат юридик университети, Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Тадбирни кириш сўзи билан очган Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов талабаларга прокуратура органларининг фаолияти йўналишлари ҳақида қисқача сўзлаб, уларга келажакда қайси касб эгалари бўлишидан қатъий назар ютуқ ва зафарлар тилаб қолди. Бундан ташқари, сўзга чиққан бошқа мутасаддилар ҳам ўз йўналишларидан келиб чиқиб фаолияти қирралари, прокуратура органларида ходимларга яратилган шароитлар ҳақида маълумотлар бердилар. Шунингдек, тадбирда қатнашган прокуратура органларида кўп йиллар давомида меҳнат қилган фахрийлар ўзларининг меҳнат фаолияти ва амалиётдаги бой тажрибаси билан меҳмонлар билан улашди. Маълумотларга бой, жуда қизиқарли ўтган тадбирда, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
5 983
43
5 544
54
Сурхондарё вилоят прокуратура органлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда спорт мусобақаси ўтказилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |

паралимп (1).mp4

5 981
15
Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик устидан назорат йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят прокуратураси органлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда соҳага масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳамда ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларини фош этиш бўйича кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилда энергия тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини фош этиш бўйича ўтказилган 2258 та рейд тадбирларида 1869 та ноқонуний ҳолатлар аниқланиб, 12,5 млрд. сўм зарарлар ундирилган. Бундан ташқари ноқонуний ҳолатлар юзасидан 990 та ҳолатда маъмурий ва 28 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари доирасида аниқланган зарарнинг 2,8 млрд. сўми ундирилиши таъминланди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
6 805
13
Наманган вилоятида 2-сектор ташаббуси билан ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |

16.00.Аҳоли Даромад (1).mp4

5 448
2
Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 йилдаги 170-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ходимлар иштирокида доимий равишда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказиб келинаётган маънавият соатида ходимларининг дунёқараши, сиёсий онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ватанга муҳаббат, касбга садоқат, эл-юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини янада кучайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги бўлиб ўтган навбатдаги маънавият соатида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси вакили, Республика маънавият ва маърифат маркази, ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бошлиқлари, шоирлар, санъат ва бошқа маданият вакиллари иштирок этдилар. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
5 081
13
4 372
5
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигида Муборак, Косон туманлари ҳамда Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда кўтарилган муаммоли масалаларни ўрганиш натижалари муҳокамаси ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, ўтказилган ушбу учрашувларда тадбиркорларнинг 22 та кредит ажратиш, 4 таси кредит муддатини узайтириш, 3 та электр энергияси, 8 та ер билан боғлиқ, 1 та солиқ ва 13 та бошқа масалалардаги 51 та муаммоли масалалари ўрганилиб, шундан 15 таси бевосита жойида ҳал этилиши таъминланди. Шунингдек, ўрганиш вақт талаб қилган 36 та муаммоли масалаларнинг 5 тасини Республика вазирлик ва идоралар, 31 тасини вилоят ташкилотлари даражасида қонуний ҳал этиш юзасидан “Чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди. Шу билан бирга, ишчи гуруҳ томонидан жамоат жойлари, кўнгилочар масканларда хавфсизлик ва осойишталикни сақлаш учун жалб этилган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда бошқа масъуллар томонидан жойларда хизмат ўталиши аҳволи ўрганилди. Хусусан, оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида хавфсизлик талабларига, шу жумладан ёнғин хавфсизлиги, техника ва санитария талабларига риоя қилинишини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг барча зарурий чораларини кўриш борасида топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
5 647
4
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Ҳарбий прокурори, истеъфодаги генерал-лейтенант Ким Афанасий Павлович билан учрашув бўлиб ўтди. Республика Ҳарбий прокуратурасида видеоконференцалоқа тарзида ўтган тадбирда Ҳарбий прокуратура органлари ходимлари ва фахрийлари иштирок этдилар. Мулоқотда А.Ким хизмат йилларини ёдга олиб, ёш ходимларга ватанга садоқат билан, ҳалол ва фидокорона хизмат қилиш орқали кўзланган мақсадларга эришиш мумкинлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Тадбирда сўз олган фахрийлар мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг ташкил топиши ва вазифалари ҳамда шаклланишига доир хотиралари билан ўртоқлашдилар. Сўнгра, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси тарихи музейи билан танишилди. Учрашув барчада илиқ таассурот қолдирди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
6 188
13
Жиззах вилоятида жиноятчиликка қарши кураш борасидаги чора-тадбирлар 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |

жиззах26 (1).mp4

5 254
8
Наманган вилоят прокурори У.Мадрахимов томонидан аҳоли билан қабуллар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бугун, вилоят прокуратурасида ўтказилган қабулда 8 нафар фуқаролардан ер, мол-мулк низоси, соғлиқни сақлаш, бандлик, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қарорлари билан боғлиқ 13 та масаладаги мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилгани боис, масъулларга топшириқ берилиб, вилоят прокурори томонидан ижроси назоратга олинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
6 970
4
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 24-25 апрель кунлари Тошкент давлат транспорт университети талабалари ўртасида спортнинг кураш, волейбол ва футбол турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори кубоги мусобақаси ўтказилди. Мусобақанинг асосий мақсади – талаба ёшлар ўртасида спортга бўлган эътибор ва қизиқишларини янада ошириш ҳамда спортни оммалаштириш, иқтидорли ёшларни саралаш, келгусида шаҳар, республика ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишларига замин яратишдир. Мусобақада 500 нафарга яқин университет талаба-ёшлари ўзаро беллашиб, иқтидорли, истеъдодли ёшлар саралаб олишга эришилди. Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов ҳамда университет ректори О.Абдурахмановлар томонидан диплом ва телевизор, планшет, телефон, ақлли соатлар билан тақдирландилар. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
7 255
36
Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулкларини аниқлаш, топиш борасидаги қидирув тадбирлари амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида суд қарорларига асосан қарздор деб топилган 441 нафар шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, мазкур шахсларни топишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 111 нафари топилган. Ҳозирда, 330 нафар шундан, 63 нафар маҳаллий қидирувдаги ва 267 нафар хорижий давлатларга чиқиб кетган қарздор шахсларни қидириб топиш борасидаги тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда. Қидирувдаги шахслар республикамизнинг турли ҳудудларида топилганлиги боис, уларнинг жавобгарлик масаласини судларда онлайн тартибда кўриб чиқиш амалиёти йўлга қўйилган. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
5 947
11
8 818
1
Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида фаолиятини вақтинча тўхтатган ёки фаолият кўрсатмаётган 341 та тадбиркорлик субъектлари фаолияти тикланиб, 462 та иш ўринлари сақлаб қолинди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида прокуратура органлари томонидан тадбиркорлар билан 30 дан ортиқ учрашувлар ўтказилиб, 668 та тадбиркорлик субъектларига турли муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларида 232 та ҳолатда текширишлар ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этмаган солиқ ва бошқа назорат этувчи идораларнинг жами 20 нафар ходимлари маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди. Шу билан бирга, 107 та тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган ортиқча солиқ тўловлари уларнинг 1 млрд. 134 млн. сўмлик бошқа турдаги солиқ тўловларидан бўлган қарздорликлари қоплаб берилди. Бундан ташқари, 35 та тадбиркорлик субъектларига 262 млн. сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилишида амалий ёрдамлар кўрсатилди. Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижаси бўйича аниқланган қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига 31 та тақдимномалар киритилиб, 54 нафар шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
8 343
3
РАСМИЙ МУНОСАБАТ Интернетда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видеоёзув чиқарилган. 2024 йилнинг 2-4 январь кунлари Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев меҳнат таътили даврида саломатлигини тиклаш мақсадида ўз ҳисобидан Туркия Республикасига бориб, “Medipol Mega” тиббиёт клиникасида даволаниш муолажаларидан ўтган. Туркияда унга аввалдан таниши бўлган Азим Жўрабоев (видеода қора рангли курткада турибди) ҳамроҳлик қилган. Бош прокурор Азим Жўрабоев билан клиникада гаплашиб турган вақтида, уларнинг олдига асли фамилияси Собиржанов (хабарда Шерали Абдуллаев деб кўрсатилган) бўлган Шерали исмли шахс келиб, ўзини таништиради. Шу вақтда улар клиникага келиши сабаблари ҳақида суҳбатлашишади. Шерали Собиржанов клиникага ўзининг фарзандини даволанишга олиб келганлигини айтиб, Бош прокурорни таниб қолгани учун улар билан ҳамсуҳбат бўлишга ёнларига келганини тушунтиради. Шундай қилиб, видеода Бош прокурор ёнида турган икки шахснинг бири Шерали Собиржанов бўлса, иккинчиси Абдували Абдуллаев эмас, балки Азим Жўрабоев бўлган. Маълумот тариқасида: Абдували Абдуллаев томонидан 2018 йил 10 май куни “Baxmal Juice Master” МЧЖга банкдан 1,1 млн АҚШ доллар кредит олиниб, кредит қарздорлигининг 633 минг АҚШ доллари қасддан қопланмаганлиги оқибатида, гаровдаги «O’zengilulgurjisavdo» МЧЖга тегишли мулк (маъмурий бино) банк тасарруфига ўтиб кетганлиги боис, жамият манфаатига катта миқдорда зарар етказилган. «O’zengilulgurjisavdo» МЧЖ таъсисчиларининг аризасига асосан 2021 йил 25 январь куни А.Абдуллаевга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида айбланувчи А.Абдуллаевга жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан айб эълон қилиниб, суднинг ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари айбланувчи қаерда эканлиги номаълум бўлганлиги сабабли вақтинча тўхтатилган. Ўз ўрнида таъкидлаш керакки, жиноят иши доирасида Абдували Абдуллаевнинг ўғли - Раҳматилла Абдуллаев ҳам айбланувчи (Жиноят кодексининг 168, 233, 184-моддалари билан айблов хулосаси тузилган) сифатида жалб қилинган. 13.06.2022 йилдаги Яккасарой туман судининг ҳукмига кўра, Р.Абдуллаев Жиноят кодексининг 184-моддаси билан айбли деб топилган ва унга жарима жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 168 ва 233-моддалари билан эса айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 27.09.2022 йилдаги ажрими билан юқоридаги суд ҳукми ўзгаришсиз, Яккасарой туман прокурорининг апелляция протести ва шикоятлар қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 28.02.2023 йилдаги ажрими билан апелляция инстанциясининг 27.09.2022 йилдаги ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун юборилган (иш Тошкент шаҳар прокурорининг протести ва фуқаровий даъвогарнинг шикояти асосида кўрилган). Тошкент вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 26.06.2023 йилдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми бекор қилиниб, Р.Абдуллаев Жиноят кодекснинг 168 ва 184-моддалари билан айбли деб топилиб, 4 йил 6 ой озодликни чеклаш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган. Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг ажрими билан апелляция инстанциясининг 26.06.2023 йилдаги ҳукми бекор қилиниб, жиноят иши янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун юборилган. Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 24.04.2024 йилдаги ажримига кўра, Яккасарой туман судининг 13.06.2022 йилда дастлаб чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, Яккасарой туман прокурорининг Р.Абдуллаевни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 233-моддаси 1-қисми ва 184-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, жазо тайинлаш ҳақидаги прокурор протести ва жабрланувчиларнинг шикоятлари рад қилинган.
Ko'proq ko'rsatish ...
18 966
420
Ҳозирда Бош прокуратура томонидан юқоридаги аппеляция ажримига нисбатан тафтиш тартибида прокурор протести келтириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шерали Собиржанов эса, “Orental Fresh Food” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, банкка сохта контрактларни тақдим этган ҳолда ҳақиқий бозор нархи 494 минг 438 АҚШ долларлик музлатгич ва 430 минг 182 АҚШ долларлик қуритиш жиҳозлари учун жами 1 млн. 597 минг 630 АҚШ долларини Хитой давлатига тўлаб бериб, 673 минг 010 АҚШ долларини талон-торож қилган. Унга нисбатан 2019 йил 20 июль куни Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалар билан сиртдан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган. Жиноят иши Ички ишлар вазирлиги Тергов Департаментининг иш юритувида бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари вақтинча тўхтатилган.
Ko'proq ko'rsatish ...
16 869
254
Сурхондарё вилоятида ёшлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |

с (1).mp4

16 217
4
Навоий вилояти прокуратураси органлари томонидан вояга етмаганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, болаларнинг қаровсиз қолиши, улар билан шафқатсиз муомалада бўлиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, маҳалла фуқаролар йиғини, болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси ва ички ишлар органлари вакиллари жалб қилиниб, ўрганишлар ўтказилди. Ўрганишда, вилоятда ота-оналари томонидан назоратсиз ва қаровсиз қолдирилиб, ўзга шахслар қўлига ташлаб кетилган 275 нафар вояга етмаганлар аниқланди. Тадбир давомида, вояга етмаган болаларни қарамоғида вақтинча сақлаб келаётган шахсларнинг (яқин қариндошлар) ижтимоий ҳолати ўрганилиб, болаларнинг 212 нафарига васий ва 63 нафарига ҳомий тайинланди. Шунингдек, тадбир давомида 275 нафар болалар тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда уларнинг барчаси бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун спорт, фан ва ижодий тўгаракларга жалб қилинди. Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилишда васийларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ижтимоий хизмат марказлари томонидан алоҳида назоратга олинди. Болаларни тарбиялаш, уларга таълим ва тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаган ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига хабар бермаган 27 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
12 343
6
8 550
3
#зўравонлик Бош прокуратура "Ўзбекистон 24" канали билан ҳамкорликда ижтимоий ролик ишлаб чиқилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |

2.mp4

27 875
84
#одамсавдоси Бош прокуратура "Ўзбекистон 24" канали билан ҳамкорликда ижтимоий ролик ишлаб чиқилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |

O'zbekiston_24_rolik_12-17_25-04-2024.mp4

25 026
64
Наманган вилояти прокуратура органлари томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |

н511 (1).mp4

8 231
8
7 041
15
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилоятида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда. Хусусан, Қарши шаҳридаги “Ўз Шоис” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан чарм пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича бугунги кунда 60 та иш ўринлари яратилиб, қиймати 6 млн. доллар бўлган йилига 500 минг жуфт чарм пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ўрганишда лойиҳани кенгайтириш учун кредит маблағига эҳтиёж мавжудлиги аниқланиб, масъулларга ушбу масалани қисқа муддатларда қонуний ҳал этиш чорасини кўриш юзасидан топшириқ берилди. Бундан ташқари, вилоятда фаолият юритувчи экспортёр корхона вакиллари билан учрашув ўтказилиб, улар фаолиятида юзага келган муаммолар ва ҳудудда экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги таклифлари муҳокама қилинди. Учрашув тадбирида 8 та кредит, 2 та ер ва бино ажратиш, 3 та коммунал тўловлар масалалари муҳокама қилиниб, муаммоли масалаларнинг 3 таси бевосита жойида бартараф этилди. Ишчи гуруҳи ўрганишлари давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |
Ko'proq ko'rsatish ...
12 508
16
Oxirgi yangilanish: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio