⚡️❗️Тошкентдаги мактабда ўқувчилар дарсда пичоқ ўйнаб ўтирди —
видео
Ҳокимлик ҳолатга изоҳ бериб, ўқувчилар қўлидаги жисм ўтмас ўйинчоқ эканини маълум қилди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқлар орқали Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 187-мактабда ўқувчи пичоқ ўйнаб юргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 6 май куни 187-мактабда содир бўлган. Шу мактабнинг 11-"Ж" синф ўқувчиси 2007 йилда туғилган И.Ж. мактабга ўртоқларига мақтаниш мақсадида пичоқ кўринишидаги ўтмас жисм (ўйинчоқ) олиб келган ва танаффус вақтида атрофидагиларга кўрсатиб, мақтанган.
Ушбу ҳолат бўйича ўқувчининг ота-онаси мактаб маъмурияти томонидан чақиртирилган, маҳалла инспектори иштирокида йиғилиш ўтказилган.
Ўқувчининг қилган хатти-ҳаракати юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ота-онага нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига асосан жарима жазоси тайинланган.
Канал манзили 👉🏻@OPER_UZKo'proq ko'rsatish ...