Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
KategoriyaKo'rsatilmagan
Kanal joylashuvi va tili

auditoriya statistikasi Sherzod Shermatov

Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov Instagram:  https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov  Telefon: +998 71 2384107 
Ko‘proq ko‘rsatish
7 7810
~0
~0
0
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
62 720joy
ning 78 777
1 746joy
ning 2 295

Obunachilarning jinsi

Kanalga qancha ayol va erkak obuna bo'lganligini bilib olishingiz mumkin.
?%
?%

Obunachilar tili

Til bo'yicha kanal obunachilarining taqsimlanishini bilib oling
Ruscha?%Ingliz?%Arabcha?%
Kanal o'sishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Kanalda foydalanuvchining qolish muddati

Obunachilar sizning kanalingizda qancha vaqt turishini bilib oling.
Bir haftagacha?%Eskirganlar?%Bir oygacha?%
Obunachilarning ko'payishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Президентимиз жуда хайрли ташаббус қилиб, барча раҳбарларни "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларида ўзлари ўқиган мактабларига боришни ташкил қилган эдилар, ушбу анъанани бугун ҳам давом эттириб, битирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун соҳамиздаги барча раҳбарлар мактабларга ташриф буюрдик ва ўзаро ҳамкорлик режаларини ҳам белгилаб олдик. Бугунги мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга қадам қўйишни бошлаганлари билан табриклайман. Биз мактабни битирган вақт билан ҳозирги вақтдаги ёшлар учун имкониятлар орасида жуда катта фарқ бор. Ҳозирги ёшлар ўзлари бемалол чет тиллари ва янги технологияларни ўрганиши, халқаро даражада рақобатга киришиши мумкин. Шунинг учун ҳеч қандай сунъий тўсиқ билан ўзларини чегаралаб қўймасдан, яхши ният билан доим олға ҳаракатда бўлишингизни тилайман. Мактабни битиргандан кейин жуда кўп турли йўналишлар бор, жумладан, давлат ишида карьера қилиш, хусусий секторда ишлаш, ўз бизнесига эга бўлиш, илм-фан билан шуғулланиш, нодавлат ташкилотида фаолият юритиш, халқаро ташкилотларда ишлаш ёки бошқа турли касблар билан ўзини-ўзи банд қилиш. Қайси йўналишни танлашингиздан қатъий назар, энг асосийси яхши инсон бўлиб, бахтли яшаб, жамиятга ва ўзингизга фойдали ҳамда қизиқарли фаолият билан шуғулланишингизни тилаб қоламан! Шу билан бирга чет тиллари ва ахборот технологияларини ўргансангиз, қайси йўналишда бўлсангиз ҳам, муваффақиятга эришиш имкониятларингиз янада кенгайиши аниқ. Замонавий технологиялар ўз оиласи билан бирга Ўзбекистонда яшаб, чет элга ўз хизматини интернет орқали кўрсатиб, юқори даромад олиш имкониятини яратади. Бизни соҳага қизиқувчи ёшларга эса биз янада кўпроқ имкониятлар очишга доим ҳаракат қиламиз, IT Park резидентлари ва улардаги ишчи ўринлари сони кун сайин ошмоқда. Ўзбекистондаги яратилган имкониятларга қизиқиб келаётган чет эллик компаниялар ҳам кўпаймоқда. Фақат билимли ва ҳаракатчан мутахассислар керак.
Ko'proq ko'rsatish ...

Maktab_TG.mp4

6 849
74
1 миллион долларлик President Tech Award танловида қатнашинг! Ўтган йили Президентимиз соҳамиз вакиллари билан АСТРУМ Академиясида учрашганларида ушбу видеолавҳадаги қизиқарли муҳокамадан сўнг 1 миллон долларлик соврин жамғармасига эга танлов ташкил этиш бўйича вазифа белгилаб берган эдилар. Ушбу вазифани сифатли амалга ошириш учун қатор ёшлар билан учрашиб, батафсил муҳокамалар орқали тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқилиши натижасида мамлакатимизда биринчи маротаба “President Tech Award” танлови бошланди. Президентимиз нутқларининг бошиданоқ “Бутун Ўзбекистон ёшларини IT соҳасидаги интилишларига катта туртки ва мотивация бериш учун келдим ” дея таъкидлагандилар. Ҳақиқатда ҳам “” танлови ёшларга катта мотивация бўлиб, ушбу танлов миллионлаб ёшларни ўзида бирлаштиришига ишончим комил. Аризаларни қабул қилиш муддати жорий йил 1 июлгача эканлигини инобатга олиб, танловда иштирок этишга шошилинг: Танловнинг телеграмдаги асосий канали: Танлов ҳақида кўп бериладиган саволларга жавоблар:
Ko'proq ko'rsatish ...

TG v.mp4

48 736
919
Ғарбдаги кўпчилик сиёсий сўз эркинлиги ва олабайроқни тарғиб қилиш каби ғарб қадриятларини қўлламайдиган ва давлат кучли назоратга эга бўлган мамлакатларда инновация бўлмайди деган ғояни бошқаларга сингдиришга ҳаракат қилаётган вақтда айнан Хитойда инновациянинг ривожланиш натижалари, ушбу 2 та ғарб қадриятларини сўзсиз қабул қилиш ривожланишнинг ягона йўли эмаслигини кўрсатади. Кўпчилик ғарб давлатларини кўрган инсон сифатида яқинда Хитойга борганимда ривожланиш ва инновация бўйича Хитой нафақат орқада эмаслиги, балки кўпчилик иқтисодий ривожланган давлатлардан анча олдинда эканлигига гувоҳ бўлдим. (Масалан, Шэньчжэнь шаҳрида кўчада юрганда АҚШга нисбатан тезюрар темир йўллар кўплиги ёки электр автомобиллар кўплигининг ўзи ҳам бунга бир мисол бўла олади). Оддий битта Хуавей компанисида 200 минг ходимларининг ярмидан кўпи, яъни 120 минг атрофида айнан илмий ишлар билан шуғулланишаркан. Умуман илмий ходимлар сони бўйича Хитой АҚШдан биринчиликни олганига анча бўлибди (расмга қаранг), яқин орада умумий R&Dга харажат бўйича ҳам ўтиб кетади. Инновация бўйича АҚШдаги таҳлилий марказ томонидан ёзилган мақолада буни батафсил ўқиса бўлади: Ўз қадриятларимизни сақлаб қолган ҳолда иқтисодиётимизни ривожлантириш устида ҳаракат қиларканмиз, албатта нафақат ғарб, балки бу каби шарқ давлатларининг тажрибасини ҳам ўрганиб боришимиз зарур бўлади.
Ko'proq ko'rsatish ...
21 846
173
Google Bard генератив сунъий интеллект соҳасида анча очиқроқ ва кенгроқ иш бошлагани яхши бўлди. Бошида у ҳам OpenAI ChatGPTга ўхшаб кам сонли давлатлар учун очиқ эди, ҳозирги кунда уни Ўзбекистондан ҳам бемалол ишлатиш мумкинлиги мамлакатимиздаги фойдаланувчиларга ҳам қўшимча имкониятларни очади. Bard интернетдаги охирги маълумотларга уланганлиги унинг устувор томонидир. Масалан, эртага Самарқандда бошланадиган жуда катта тадбирнинг мамлакатимиз ривожи учун муҳимлиги ҳақида сўраганимда у жуда мазмунли жавоб берди (расмларда ўзингиз ҳам ўқиб кўрсангиз бўлади). PS. Асосий рақобатчиси томонидан бу каби дунёнинг жуда кўп давлатлардаги фойдаланувчиларга имконият очилиши, OpenAI ChatGPTни ҳам тезроқ кўпроқ давлатларга, шу жумладан Ўзбекистондагилар учун ҳам фойдаланишга имконият яратишга ундайди деб умид қиламиз. Ҳозирча ОpenAI Гуглга нисбатан анча ёпиқлигини кўрсатиб турибди, номи “Очиқ” деган маънони англатса ҳам.
Ko'proq ko'rsatish ...
14 876
100
3 360
26
Соҳамиз фахрийларини ҳамда соҳамиз ривожига ҳисса қўшаётган жамоамизнинг барча аъзоларини касб байрамлари билан табриклаймиз ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз! Юқорироқ сифатдаги видео:

Telegram_x264_001.mp4

14 838
543
Хизмат кўрсатиш соҳасидаги ТОП 10 та 7 таси айнан алоқа соҳаси корхоналари бўлгани соҳамизнинг ҳам мамлакатимиздаги ижтимоий масалалар ечимига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшаётганини кўрсатади. Алоқа корхоналари ички тизимларини рақамлаштириб, солиқдан қочишга ҳаракат қилмаслиги боис, Солиқ қўмитаси томонидан хуфёна айланмани қисқартиришга қаратилган 1 фоизли кешбек тизимидан ҳам . Албатта, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан хуфёна айланмани қисқартириш ва солиқ юкини тўғри тақсимлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида вақти келиб ТОП 10таликда бошқа иқтисодий ривожланган давлатлардагидек бошқа хизмат кўрсатиш корхоналари ҳам кўпроқ қўшилса керак, чунки кундалик ҳаётимизда алоқа хизматларидан кўра анча кўпроқ маблағни бошқа хизматларга ишлатамиз. PS. Оддий мисол, битта Ўзбектелеком кўп солиқ тўлабди, аслида эса аҳолимиз алоқадан кўра овқатланишга ааанча кўп маблағ сарфлайди.
Ko'proq ko'rsatish ...
9 839
119
Бугун ишхонада навбатчи бўлишимиз билан бирга орада Референдумда оилавий қатнашиш имконияти ҳам бўлди. Иккинчи қизим ҳаётида биринчи маротаба бундай жараёнда қатнашганига ўзига хос совғага ҳам эга бўлиб олди. Сиз ҳам Референдумда қатнашинг!
5 372
157
Кўз тегмасин, биринчи чоракда IT Park резидентларимиз экспорти 3 баравардан кўпроқ ортиб 57 миллион долларга етди, яъни бу йил биринчи чоракни ўзида IT Park резидентлари 2021 тўлиқ йил давомидаги экспортдан (46 млн доллар) кўра кўпроқ натижага эришдилар. Бирон бир салбий ташқи таъсир бўлмаса, албатта, олдимизга қўйган бу йилги 300 миллион долларлик натижага эришамиз. Бу эса ёшларимизга чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганиш муҳимлигига яна бир ишорадир. Айнан шу йўл орқали ўз оилалари билан юртимизда яшаб, хорижий давлатларга интернет орқали хизмат кўрсатиб, юқори даромад топишлари мумкин бўлади.
Ko'proq ko'rsatish ...
7 880
80
ШОШИЛИНГ, атиги 3 кун қолди! Хорижий нуфузли университетларда таълим олиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1 стипендия танлови 1 майгача давом этади. Шошилинг, онлайн ҳужжат топшириш учун атиги 3 кун қолди! 🔰Танлов 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, бакалавриат таълим дастури учун 75 ўрин, магистратура учун 275 ўрин, докторантура учун 150 ўрин стипендиялар ажратилади. Батафсил:
"El-yurt umidi" Foundation
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН 📣“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2023 йилги 1 стипендия танловини эълон қилади! 🔰Танлов 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, бакалавриат таълим дастури учун 75 ўрин, магистратура учун 275 ўрин, докторантура учун 150 ўрин стипендиялар ажратилади. ❗️Номзодларнинг ҳужжатлари 2023 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади. 🪧Саралаш босқичлари 2023 йил 1 майдан 1 июнга қадар давом этади. 📎Номзодлар учун барча зарур маълумотлар Жамғарманинг Онлайн ҳужжат топшириш платформасида батафсил ёритиб берилган: http://admission.eyuf.uz ⚡️Танловда ғолиб бўлган стипендиатларнинг хорижий университетларда таълим олишлари учун барча харажатлар Жамғарма томонидан қоплаб берилади. 💥“Эл-юрт умиди” жамғармаси юртимизнинг умиди, ишончи ва таянчи бўлган сиз ёшларни ўз танловларида кутиб қолади. Батафсил: 👉 https://eyuf.uz/site/view?id=890 Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
33 079
925
Халқаро электралоқа иттифоқи томонидан интернет ва алоқа хизматларининг 5 та тоифадаги энг арзон тарифлар таҳлили натижалари бўйича Ўзбекистон барча 5 та тоифа бўйича жон бошига даромаднинг 2 фоизидан кам бўлиши бўйича қўйилган мақсадли кўрсаткичга эришган давлатлар қаторидан жой олди. Ушбу 5 та АКТ хизматлари истеъмол саватчаларининг Ўзбекистондаги кўрсаткичлари барча йўналишда дунёдаги ўртача нарҳлардан анча паст эканлигини ҳамда ушбу харажатларнинг ўртача жон бошига даромаддаги улуши ҳам дунёдаги ўртача кўрсаткичлардан анча паст эканлигини кўрса бўлади.
Ko'proq ko'rsatish ...
5 344
29
4 647
48
Шаҳноза каби имконияти чекланган ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича Президентимиз ташаббусини қўллаб-қувватлайлик! Кеча Давлатимиз Раҳбари Хоразмдаги АйТи Паркка ташрифи чоғида Шаҳноза билан суҳбатлашиб, “нима орзуингиз бор” деб сўрадилар. У ТАТУнинг Урганч филиалига ўқишга кириш орзуси борлигини айтди. Шунда Президентимиз эртага Шаҳнозага айнан Президент гранти асосида ўқишга қабул қилингани ҳақидаги ҳужжатни ўзим келиб топширишим бўйича топшириқ бердилар. Бугун Президент гранти асосида қабул қилинган қизимизни ТАТУ Урганч филиали жамоаси билан бирга табриклаб, унинг ишларига муваффақиятлар тиладик. Шаҳнозанинг қанчалик хурсанд эканлигини сўз билан таърифлаш қийин. Давлатимиз Раҳбари бу каби имконияти чекланган ёшлар жуда кўплигини таъкидлаб, уларга айнан АйТи соҳасида қўшимча имконият яратиш бўйича алоҳида ташаббус бошлаганлар: агар ўқув марказлари бундай ёшларни экспортёр корхоналарга ишга кириш даражасида тайёрлаб берса, ҳар бир шундай битирувчи учун уларга 35 миллион сўмгача субсидия берилишини белгилаб бердилар. Натижада эса бу каби ёшларнинг имкониятлари янада кенгаяди ва улар юқори даромадли ишда ишлашлари мумкин бўлади. Биз АйТи Паркнинг барча таълим резидентларини ва бошқа ўқув марказларини муқаддас Рамазон ойида Президентимизнинг ушбу савобли ташаббусларини қўллаб-қувватлашга, 35 миллион сўмгача субсидиядан фойдаланиб, кўпроқ имконияти чекланган ёшларни бепул ёки имтиёзли ўқитиб, уларнинг келгусида юқори даромадли ишларга жойлашишига ёрдам кўрсатишга чақирамиз. Экспортёр компанияларни эса имкони борича кўпроқ шундай ёшларни ишга олишга чорлаймиз!
Ko'proq ko'rsatish ...

file

40 540
289
Яхши хабар: энди мамлакатимиздаги iPhone фойдаланувчиларида ҳам 5G ишлатиш имконияти пайдо бўлди Анча вақтдан бери Apple вакиллари билан Uztelecom ва соҳамиз томонидан олиб борилаётган музокаралар ўз натижаларини беришни бошлади. Android фойдаланувчилари учун бу имконият аввалдан бор эди. Албатта параллел равишда томонидан тармоқни модернизация қилиш бўйича жуда катта иш бошланган. Бу нафақат 5G тармоғини яратиш, балки 4G тармоғидаги талаб ошган ҳудудлардаги антенналарни модернизация қилиш ҳамда қамровни кенгайтиришни ҳам назарда тутади.  Аҳолимиз томонидан интернетга талаб жуда тезлик билан ўсиб бормоқда, шунинг учун барча операторларимиз доимий равишда тармоқни ривожлантиришга инвестиция киритиб боришлари зарур. 
Ko'proq ko'rsatish ...
12 904
134
4 539
109
Бугун Давлатимиз Раҳбари томонидан тамал тоши қўйилган Янги Тошкент ҳудудидан “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси бошланади. 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади. Бугун ушбу боғда бир минг туп дарахт экилиш жараёнида иштирок этиш бахтига муаяссар бўлдик. Адлия вазиримиз билан ҳамкорликда экилган бу дарахтни яхши ниятда хазиломуз тарзда “давлат хизматларини аҳолимиз ва тадбиркорлар учун янада қулайроқ қилиш рамзий дарахти” деб атадик. Айнан шу икки вазирликларнинг бу йўналишда жуда катта вазифалари белгиланган. Шунинг учун икки вазирлик жамоаси ушбу вазифаларни амалга оширишда ҳам ҳудди шу дарахтни экишдагидек бир мақсад сари ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боришса, давлат хизматлари аҳолимиз ва тадбиркорларимиз учун янада қулай бўлишига ишончимиз комил! Байрам барчамизга муборак бўлсин!
Ko'proq ko'rsatish ...
6 049
24
Aziz yurtdoshlar! Avvalo, sizlarni kirib kelayotgan Navro‘z ayyomi bilan samimiy tabriklaymiz! Raqamli texnologiyalar vazirligi jamoasi go‘zal yurtimizni yana-da obod qilish maqsadida “Axlatni men tashlamadim, lekin yurtim meniki” chellenjini boshladi. Maqsadimiz – bu xayrli harakatga ko‘proq yoshlarni jalb qilib, O‘zbekistonimizning tabiatini ozoda saqlash va “yashil makon” tashabbusiga o‘z hissamizni qo‘shishdir. Darvoqe, chellenjni davom ettirib, eng ko‘p odam jalb qilganlar taqdirlanadi: chellenjga bag‘ishlangan 10 ta eng yaxshi videorolik mualliflarining har biri noutbuk bilan mukofotlanadi. Chellenjni boshlashga ayni qulay vaqt ertaga – Navro‘z umumxalq bayrami arafasida o‘tkaziladigan umumxalq xayriya hasharidir. Chellenjga qo‘shiling va uni ommalashtiring! Hurmatli vatandoshlar, yashil makonni birgalikda yarataylik! Eslatma: Chellenj 15 aprelgacha davom etadi, so‘ngra tahlillar natijasida g‘oliblarni aniqlanadi. Videoroliklarni topish oson bo‘lishi uchun xeshtegini qo‘yishingizni so‘raymiz. Batafsil:
Ko'proq ko'rsatish ...

obodyurtim.mp4

11 505
184
Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан табриклаш бизда анча вақтдан бери яхши одат бўлган, шу билан биргаликда мамлакатимизнинг жуда кўпчилик аёлларига ҳақиқий шароит яратиш айнан охирги йилларда амалий натижаларини кўрсатганини оддийгина шу 3 та мисолда кўрса бўлади: 1) йиллар давомида юз минглаб мактаб, шифохона ва бошқа давлат идораларидаги аёлларнинг мажбурий меҳнат сабабли ойлаб пахта далаларида юриши батамом йўқ қилиниб, тарихга айланди; 2) 6 йилда олийгоҳларда таҳсил олаётган хотин-қизлар сони қарийб 5 баробар кўпайди; 3) магистратурада ўқийдиган аёлларнинг контракт пуллари давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилмоқда. Бошқа шу каби ўзгаришлар билан бугунги байрам табригида яна батафсил танишиб чиқишингиз мумкин: Бизнинг соҳамизда ҳам аёлларнинг роли беқиёс. Азалдан алоқа соҳасида ишлайдиган аёлларимиз почта ёки телефон алоқаси орқали одамларнинг узоғини яқин қилишга ёрдам бериб келишган бўлса, ҳозирги нисбатан янги АйТи соҳасида аёлларимизга янада кенгроқ имкониятлар очилмоқда. АйТини ўрганган аёлларимиз хатто уйидан чиқмасдан ҳам қўшимча қонуний юқори даромад топиш имкониятига эга бўлаяптилар. Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан табриклаймиз!
Ko'proq ko'rsatish ...
7 210
46
Ўзбекистонни АйТи хабга айлантиришга навбатдаги тарихий қадам ташланди. Бу эса ёшларимиз ўз юртида яшаб, интернет орқали қонуний юқори даромад топишлари учун янада яхши имкониятларни очади! 2017 йилда тегишли шароит яратилса АйТи соҳаси экспортини беш йилдан кейин 30 миллион долларга чиқарамиз деганимизда кўпгина мутассадилар қарши бўлишига қарамай, Давлатимиз Раҳбари томонидан ишонч билдирилиб, тарихий Фармон қабул қилинганидан кейин бу соҳа деярли йўқдан бор бўлди деса бўлади. Йиғилишда бу йил якунига экспортни 300 миллион долларга чиқариш бўйича жуда катта марра қўйилганда ҳам ўша вақтдагидек қаттиқ хаяжон бўлмади, чунки тегишли тизим яратилди. Ўтган йилнинг ўзида IT, BPO, KPO аутсорсинг билан шуғулланадиган экспортер резидентлар сони 3 баробар, чет эл капиталига эга бўлганлари эса 7 баробарга ортди. Энди эса халқаро компаниялар янада кўпроқ ишонч билдириши учун IT Park Uzbekistan мажмуаси ҳудудида “Инглиз қонунчилиги” ва рақамли молиявий технологиялар ривожи учун қўшимча шароитлар яратиладиган бўлди. Иқтидорли ёшларни танлаш бўйича қўшимча танловлар ташкил этилади. Ундан ташқари таълим муассасалари фақат пули борларни ўқишга келишини кутиб ўтирмасдан, айнан иқтидори ва ҳаракати бор, лекин молиявий имконияти чекланган ёшларни ўзлари танлаб, арзонроқ ёки керак бўлса бепул ҳам ўқитишлари мумкин бўлади. Чунки бундай битирувчиларни IT Park экспортер резидентларига ишга кирадиган даражада сифатли тайёрлаб берсалар, ҳар бир шундай битирувчи учун улар 25 миллион сўмгача, агар у ногиронлиги бўлган ёшлар орасидан бўлса, унда 35 миллион сўмгача давлат томонидан субсидия оладилар.
Ko'proq ko'rsatish ...

raqamlashtirish_x264.mp4

18 885
192
Чет тилини билган ёшларимиз ўзини-ўзи банд қилиш - фрилансинг орқали ҳам ўз уйларидан чиқмасдан, чет элдан қўшимча даромад ишламоқдалар. Сиз ҳам бундай имкониятдан фойдаланинг! Ўзбекистонлик фрилансерлар ўтган йили деярли 12 млн доллар даромадини пул ўтказиш ёки Payoneer тизими орқали мамлакатимизга ўтказган, бу 2019 йилга нисбатан 7,4 баробар кўпдир! Бу уларнинг барча топган маблағлари эмас албатта, чунки уларнинг кўпчилиги чет элдан топган даромадига чет давлатнинг ўзидан кўпгина бошқа маҳсулот ва хизматларни ҳам харид қилишади. Ўзини-ўзи банд қилиб рўйхатдан ўтказилса, фрилансинг бўйича топган даромадига қўшимча солиқ тўланмайди: Марҳамат, Сиз ҳам интернетдаги вақтингизни бекор ўтказмай, чет тилини ўрганиб, қайсидир соҳада мутахассис бўлиб, портфолиони кенгайтириб, уйдан чиқмасдан қўшимча даромад олаётган ҳамюртларимиз қаторига қўшилишингиз мумкин!
Ko'proq ko'rsatish ...
39 966
774
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Global Best M-Gov Award танловида дунёнинг мингдан ортиқ жамоалари орасидан 2 чи ўринни эгалладилар ва Дубайдаги Жаҳон ҳукуматлари саммити (World Government Summit) доирасида тақдирланиб, ушбу Саммитнинг биринчи кунидаги биз учун энг яхши хушхабарни етказдилар. Совғани Миср Президентининг ўзи топширди. Бу талабаларимиз ўтган йилги Ўзбекистондаги M-Gov Award танловида биринчи 7 таликка кирган, лекин ғолибликни бошқа жамоалар қўлга киритганди. Сабаби уларни лойиҳалари кўпроқ бошқа иқтисодий ривожланган мамлакатларга мос бўлган Ўзбекистондан кўра. Бу холатдан улар ортга чекинмай аксинча, яхши ният қилиб ғолиблик учун янада шижоат билан ҳаракат қилишган ва мана натижада дунё даражасида ғолиб бўлишди! Бу барча бошқа ёшларимиз учун ўрнак: юқори мақсад қўйиб, айнан жаҳон бозорига чиқадиган стартаплар устида ишлаш керак. Орадаги вақтинчалик қийинчиликлар туфайли чекинмасдан, янада юқори марраларга ҳаракат қилавериш керак. Бугун улар билан бирга нонушта қилиб, очиқ суҳбат қуриб, келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тиладик. Ютган лойиҳалари Don't waste деб номланади ва турли хил овқат пиширувчи корхоналардаги ортиқча қолиб кетаётган овқатларни увол қилмасдан, еса бўладиганларини бошқа инсонларга, истеъмолга яроқсизларини эса фермаларга ёки қайта ишлашга юбориш жараёнларини осонлаштиришга қаратилган: Тақдирлаш маросимидан лавҳа:
Ko'proq ko'rsatish ...
10 376
183
2017 йилда Президентимиз соҳамиз олдига оптик толали кабель ишлаб чиқариш бўйича вазифа белгилаб берган эдилар. Шундан кейин халқаро тажриба ўрганилиб, 2020 йилда Кореялик инвестор билан ҳамкорликда Жиззах эркин иқтисодий зонасида оптик толали кабель ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этилганди. Ушбу корхонамиз бу йил нафақат оптикага бўлган талабимизни тўлиқ қоплайди, балки қўшимча 4,5 млн долларлик экспортга ҳам чиқади. Кабель ишлаб чиқаришдаги маҳаллийлаштириш даражаси 65 фоизга ва ишчилар сони 165 нафарга етади. Кабель ортидан бошқа корхоналаримизда оптикани улаш билан боғлиқ қўшимча керакли жиҳозларни ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ўша вақтда йилига атиги 2 минг км атрофида оптик толали кабель ётқизилган бўлса, ҳозир йилига 50 минг кмдан ортиқ кабель аҳоли ва тадбиркорлар талабларини қондириш учун ётқизилмоқда. 2017 йилда GPON технологияси бўйича уланилмаганлиги сабабли аксарият фойдаланувчилардаги тезлик 1 мб/с дан кам ва тўлиқ чекланмаган тарифлар деярли йўқ эди. Эндиликда оптик толали интернетни узоқ қишлоқларга ҳам олиб бориш устида ишламоқдамиз.
Ko'proq ko'rsatish ...

GOC.mp4

8 310
83
my.gov.uz айнан фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланишини таъминлайди, Сиз ҳам уйингиздан чиқмай ҳайдовчилик гувоҳномасини янгиланг! 10 кун аввал орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш хизматини ишга туширган эдик. Шу кунгача ушбу хизматдан фойдаланиш учун 6,4 мингдан зиёд онлайн ариза келиб тушган (шундан 3,9 минг та ариза тўловлари амалга оширилган). Фуқароларимизга 3,4 минг та гувоҳномалар берилди ва шулардан 2,5 мингдан зиёди почта хизмати орқали ўз эгаларига етказиб берилди. Сиз ҳам эски ҳайдовчилик гувоҳномангизни янгисига алмаштиришингиз зарур бўлса, даги қулайликдан () фойдаланинг! Ягона портал имкониятларидан фойдаланган холда сиз бўш вақтингизни давлат идорасига боришга ёки навбатларга эмас, оилангиз даврасида ўтказишга кўпроқ ажрата оласиз!
Ko'proq ko'rsatish ...

prava_TG.mp4

32 288
356
Водий вилоятларининг барчасида рақамли технологиялар соҳасида ишлаётган ёшлар кўпайган бўлсада, энг катта ижобий ўзгаришни Фарғона вилоятида кўрса бўлади. Бир йилда IT Park резидентлари сони 5 бараварга ортиб 50 тага етибди. Уларда ишлаб юқори даромад топаётган ходимлар ва фрилансерлар сони ҳам каррасига ортган. Марғилонда шундай келинимиз бор экан, билмай юрган эканмиз… деган жумлани яна бир бор ҳаётда эслатгандек ҳодиса бўлди. Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида Инха университетининг 2021 йилдаги битирувчиси Жаҳонгирни ўзининг муҳандислик хоббиси ва ижоди орқасидан бемалол Тошкентдаги Сениор девелоперлардагидек даромад топаётганига гувоҳ бўлдик. YouTubeдаги каналини кўрсангиз, бу видеолар Марғилонда тайёрланган деб айтиш қийин, биринчи бўлиб АҚШдаги ижодкор томонидан яратилган деган хаёл келади: Каналидаги монетизациясидан ташқари (баъзи миллионлаб марта, эса ярим миллион марталаб кўрилган), 3D принтер чиқарувчилар томонидан бепул 20 дан ортиқ турли хил 3D принтерлар юборилган ва уларни ишлашини ёритиб берганига қўшимча маблағ ҳам тўлашган. Унинг асосий муваффақият сабаблари инглиз тилида равон гапириши, ижодкорлиги ва муҳандислик соҳасига қизиқишидир. Шунинг учун ҳам кўпроқ ёшларимиз интернетдаги бўш вақтларини бировни ғийбат қилишга эмас, чет тилини ўрганишга ва ижод қилишга йўналтирсалар, улар ҳам ўзлари қизиқадиган соҳасида бу каби оммабоп каналлар яратиб, ойига минглаб доллар даромад олишлари мумкин бўлади. Рақамли иқтисодиётда юқори даромад топиш учун албатта дастурчи бўлиш шарт эмас!
Ko'proq ko'rsatish ...
27 013
234
ID картангиз бўлса, энди my.gov.uz дан автомат рўйхатдан ўтиб, ҳеч қаерга овора бўлиб юрмай, фойдалана оласиз! Ушбу роликда 1 дақиқада ундан қандай фойдаланишни тушуниб оласиз. Марҳамат, танишларингизга ҳам тарқатинг! Улар ҳам қуйида кўрсатилган каби қатор давлат хизматларидан мобиль телефонлари орқали бемалол фойдалансинлар: - Турли хил маълумотномаларни онлайн олиш (доимий яшаш жойи бўйича, доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар тўғрисида, ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида ва б.); - UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш; - Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш; - Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш; - Оила маълумотларини таҳрирлаш учун ариза юбориш; - Меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш; - Кредит тарихини олиш; - Пенсия (нафақа) ҳақида маълумот ва ҳ.к. Рақамлаштириш вазирлиги буёғига айнан ва унинг мобиль иловаси орқали кўпроқ оммабоп хизматларни жорий этиб, давлат хизматларини уйдан чиқмасдан фойдаланишга шароит яратиш устида ишлайди, шунинг учун мобиль иловадан рўйхатдан ўтишни осон йўлини билиб олганингиз албатта келгуси фаолиятингизда фойдали бўлади.
Ko'proq ko'rsatish ...

ID_MyGov_x264_001.mp4

28 546
510
Қайси давлат хизматлари биринчи навбатда my.gov.uz орқали тўлиқ онлайн кўрсатилишига ўтиш керак? Янги ташкил этилган Рақамлаштириш вазирлиги олдида Давлатимиз Раҳбари томонидан аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган давлат хизматларини янада қулай қилиб, уйдан чиқмасдан туриб портали ёки мобил иловаси орқали фойдалана олиш вазифаси белгиланган. Албатта, бизнинг мутахассислар бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ўз режаларини белгилаб олишган, лекин жамоатчилик фикри бу жараёнда устуворликни белгилаш учун жуда муҳим ҳисобланади. Марҳамат, ўз ҳаётингизда ёки тадбиркорлик фаолиятингизда қайси давлат хизматларидан фойдаланишда ортиқча оворагарчилик ва инсон омилига учраяпсизлар, шуларни изоҳларда ёзиб қолдирсангиз: Биз уларни таҳлил қилиб, орқали тўлиқ онлайн кўрсатилишига ҳаракат қиламиз.
Ko'proq ko'rsatish ...
27 253
116
Vatan himoyachilari kuni bilan tabriklaymiz!

file

9 298
38
14 607
99
Давлатимиз Раҳбари томонидан Ўзбекистонни АйТи хабга айлантириш бўйича белгиланган вазифани амалга оширишда жамоамизнинг жорий йилдаги фаолияти сарҳисобини ушбу роликда кўрса бўлади. Бу албатта бошланиши, насиб қилса, кўпроқ ёшларимиз чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганишса, албатта Ўзбекистон номи дунё АйТи бозорида янада таниқлироқ бўлади деб умид қиламиз. Видеони юқорироқ сифатда кўриш учун:

2022year.mp4

25 783
173
12 892
46
Oxirgi yangilanish: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio