#Ўрганиш
#Тарғибот_учрашуви
🗣Бугун Автомобиль транспорти бошқармасида комбинат Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан "Фаровон жамият соғлом мафкура билан шаклланади" шиори остида тарғибот учрашуви бўлиб ўтди.
🗣Унда ОКМК бошқарув раиси маслаҳатчилари Камола Умаралиева, Азамат Мавланов, Олмалиқ ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори Гулноза Сабриева, ОКМК Хотин-қизлар ва гендер тенглик бўйича Маслаҳат кенгаши аъзолари иштирок этишиб, корхона ишчи-ходимлари билан мулоқот қилдилар.
🗣Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги энг аввало шахс камолоти билан боғлиқ. Шахсий юксалиш, аҳлоқий фазилатлар ижтимоий барқарорлик асосидир. К.Умаралиева бу каби учрашувлар албатта, самара бериши муҳимлигини таъкидлади.
🗣Тадбирда подполковник Г.Сабриева оилавий-маиший турмуш доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
🗣ОКМК бошқарув раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Азамат Мавланов илмсизли, китоб ўқимаслик - барча иллатларнинг сабабчиси эканини айтиб, бошқармада Маънавият хонасида мўъжаз кутубхона ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
🗣Шунингдек, АТБда маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, ёшларга оид давлат сиёсати, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси, хотин-қизлар ва гендер тенглик бўйича Маслаҳат кенгаши фаолияти ҳам ўрганилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
🗣Бу каби тадбирлар барча корхоналарда давом этади.
@OkmkhayotiKo'proq ko'rsatish ...