الخدمة متاحة أيضًا بلغتك. انقر للترجمةعربسكا
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kategoriya
Kanal joylashuvi va tili

barcha postlar 23.5° бурчак остида

 @burchakostida  — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама):  @temurmalikuz  
Ko‘proq ko‘rsatish
31 110-68
~12 900
~22
42.35%
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
29 731joy
ning 78 777
159joy
ning 430
da kategoriya
1 280joy
ning 2 793
Postlar arxivi
🇬🇪Тбилисида намойишчилар билан полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди Бугун Тбилисида хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасига норозилик билдирган бир неча минг намойишчи Биринчи Республика майдонидан Руставели проспектидаги парламент биносигача марш уюштирди. Улар парламент биносига яқинлашиб, норозилик акциясини ўтказишди. Қайд этилишича, айни дақиқаларда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз бермоқда. Грузия полицияси парламент олдида йиғилган намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатилгани айтилмоқда. Шунингдек, парламент биносида махсус кучлар пайдо бўлган. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...

file

1 450
7
🇸🇦 Саудия Арабистони пойтахтидаЖаҳон иқтисодий форумининг (WEF) икки кунлик махсус йиғилиши бўлиб ўтмоқда Мазкур йиғилишда Ғазодаги можарога барҳам бериш бўйича музокара олиб бораётган воситачилар ҳам иштирок этмоқда. Саудия Арабистони Исроил ва ҲАМАС ўртасида давом этаётган урушнинг глобал иқтисодиётга салбий таъсири ҳақида огоҳлантирар экан, минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга чақирди. 🔥
4 230
1
🇪🇺🇫🇷🇷🇺 Франция президенти Европа Иттифоқини ҳимоя қилиш учун ядровий қуролдан фойдаланиш ғоясини муҳокама қилишга тайёр Бу ҳақда DNA нашри хабар бермоқда. "Бизда мудофаа тузилмаси бор, бу НАТО. Биз янада олдинга интилишимиз, Европанинг ишончли мудофаа тизимини қуришимиз керак. Бу ракетага қарши мудофаа тизимларини жойлаштиришни англатиши мумкин, аммо бу тизимлар барча ракеталарни шу жумладан, ядро қуроли зарбасини тўхтатишига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Шунингдек, бу Россияни тийиб туриш учун узоқ масофали ракеталарга эга бўлишимиз кераклигини ҳам англатади", — дея таъкидлади Макрон. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
5 775
3

file

file

file

7 533
5
🇬🇧🇺🇦🇷🇺 Уруш бошланганидан бери Россиянинг 450 минг ҳарбийси ўлдирилган ёки яраланган — Буюк Британия Қуролли кучлар вазири Лео Докерти Докертининг сўзларига кўра, 2022 йил февралидан бери Украинадаги урушда ўн минглаб россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлган ва бу рақамлар фақат рус армиясининг расмий хизматчиларини ўз ичига олади. Урушда ўлган ва яраланган ёлланма аскарлар сони бўйича эса ҳеч қандай расмий маълумотлар эълон қилинмаган. Бундан ташқари, уруш бошланганидан бери Россия Федерацияси ўн мингдан ортиқ зирҳли техникасини, шу жумладан 109 та самолёт, 136 та вертолёт ва 23 та кемасини йўқотган. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
9 071
13
🇪🇺🇺🇦 Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Украинадаги можаро тез орада тугашини кутмаслигини, ЕИ эса Киевга ҳарбий ёрдам беришда давом этиши кераклигини айтди. "Биз уруш бошланганидаёқ Украинани қўллаб-қувватлаш мажбуриятини олганмиз. Украина ғалабага эришмагунича ва Путин урушни тўхтатишга қарор қилмагунча уларни қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак. Афсуски, бу тез орада амалга ошмаслиги мумкин", — дея фикр билдирди Боррел. 🔥
9 335
5
🇹🇯🇷🇺 Россия мингга тожикистонликни аэропортларда ушлаб турибди Кеча Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Россияга бормасликни тавсия қилган эди. Бугун вазирлик ушбу тавсиянинг сабабларини тушунтирди. "27 апрель ҳолатига кўра, Москвадаги Внуково халқаро аэропортининг фуқароларни вақтинча сақлаш зонасида 954 нафар Тожикистон фуқароси тегишли санитария шароитлари ва иссиқ овқат билан таъминланмаган ҳолатда ушлаб турилибди. Улар орасида Россия ҳукумати томонидан берилган таълим квоталари доирасида таҳсил олаётган тожикистонлик талабалар ҳам бор", дейилади Тожикистон TИВ баёнотида. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
10 350
13
🇺🇦🇷🇺 Россия Харков йўналишида қўшин тўпламоқда ва мавжуд кучларини қайта гуруҳламоқда. Украина, ўз навбатида, бу йўналишдаги энг хавфли ҳудудларда мудофаани кучайтирмоқда — Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский. 🔥
10 053
3
🇭🇺🇪🇺🇺🇦 Telex: Венгрия бош вазири Европа Иттифоқи Украинага эмас, унинг давлатига молиявий ёрдам бериши керак, деб ҳисоблайди Виктор Орбаннинг сўзларига кўра, Европа ўрта синфи Украинага кўрсатилаётган ёрдам туфайли қийналмоқда. "Мен доимий равишда Венгриянинг ўзига керак бўлиб турган пуллар туфайли, Украинага боғлиқ бўлган вазиятлардан қочишга ҳаракат қиламан. Буни баъзи одамлар вето ҳуқуқи деб аташади", — дея таъкидлаган Орбан. 🔥
10 237
4
🇹🇷🇺🇸 Эрдўғоннинг 9 майга мўлжалланган АҚШга ташрифи қолдирилди – ОАВ турк расмийсига таяниб Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг май ойида АҚШга режалаштирилган ташрифининг бекор қилинишига Туркиянинг Ироқ шимолидаги ҳарбий амалиёти бўйича келишмовчиликлар ва Вашингтон томонидан Анқарага иқтисодий имтиёзлар бериш ҳақидаги умидларининг амалга ошмагани сабаб бўлган бўлиши мумкин, деб ёзади Т24 газетаси. 🔥
11 420
3
🇳🇬 Бир кун аввал Нигерияда тирбандликда қолган 300 га яқин машина ёниб кетди. Қурбонлар бор Ҳодиса мамлакатнинг Риверс штатида, нефтни қайта ишлаш заводи яқинидаги шосседа содир бўлган. Катта тирбандлик юзага келиши натижасида, ёнилғи ташувчи танкер тиқилиб қолди. Кутилмагандан у портлади ва ёнғин яқин атрофдаги транспортларни қамраб олди. Дастлабки маълумотларга кўра, 5 киши ҳалок бўлган. 🔥

IMG_5169.MP4

IMG_5170.MP4

IMG_5171.MP4

13 385
10
🇨🇳 Reuters: Илон Маск Хитойга эълон қилинмаган ташриф билан учиб кетди Агентлик маълумотларига кўра, тадбиркор Пекин билан тўлиқ автоном автомобиллар учун дастурий таъминотни ўрнатиш, шунингдек, Хитойдан маълумотларни мамлакат ташқарисига узатиш бўйича музокаралар олиб бормоқчи. Маълумотларни йиғиш автопилот бошқарувидан Хитой йўлларида фойдаланиш учун керак бўлади, дейилади хабарда. 🔥
14 066
6
🇷🇺🇺🇦 Россия қуролли кучлари жадал суръатлар билан ривожланмоқда ва Украина ҳарбийлари ҳамда НАТО Россия Федерацияси можаро бошида бўлган вазиятга нисбатан сифат жиҳатидан ўсишга эришганини тан олади. Бу ҳақда Испаниянинг El País газетаси ёзмоқда. Газетанинг хабарига кўра, ҳозирги вазият 2022 йилдагидан фарқ қилади. 🔥
15 031
7
🇷🇺 Россиянинг Тюмен вилоятида сув тошқини давом этмоқда Абат туманида сўнгги 6 соат ичида Ишим дарёсида сув сатҳи 18 см га кўтарилиб, 1139 смга етди. 4 та аҳоли пунктида одамлар эвакуация қилинган. 🔥

file

15 885
9
🇬🇧 Буюк Британия Мудофаа вазирлиги мамлакат армияси тарихидаги “энг ҳалокатли танк” деб аталган янги Challenger 3 танки муваффақиятли синовдан ўтказилганини эълон қилди. 🔥

file

17 185
11
🇺🇦 Бизга камида еттита Patriot тизими керак — Украина президенти Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина ҳамкорлари кўп миқдорда Patriot ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларига эга, бироқ иттифоқчи давлатлар "Европани Росcия терроридан ҳимоя қилишда Яқин Шарқда кўрсатган қатъиятга эга эмаслар". "Иттифоқчиларимизнинг ҳар бир ташаббуси, хусусан, Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини топиш ва етказиб беришдаги ёрдами жуда муҳим. Украинага энг камида еттита Patriot тизимлари керак", — дея таъкидлади Украина етакчиси. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
17 809
5
🇺🇦🇷🇺 ISW: Россия Харков аҳолисини шаҳарни ташлаб кетишга мажбурламоқчи Америка урушни ўрганиш институти ҳисоботида қайд этилишича, Россия Федерацияси Харковнинг фуқаролик объектларига тобора кўпроқ зарбалар бермоқда. Таҳлилчиларга кўра, Россия шу йўл билан аҳолини шаҳарни тарк этишига эришмоқчи. Шу билан бирга, ISW экспертлари Россиянинг Харковга қуруқликдаги муваффақиятли ҳужуми эҳтимолини жуда паст деб баҳолайдилар. 🔥
18 781
10
🇮🇹🇷🇺 Аriston компанияси миллийлаштирилгач, Россия элчисини Италия ТИВга чақиртирилди "Ҳукумат Аriston Thermo Group'нинг Россия томонидан миллийлаштирилиши масаласига ойдинлик киритишни сўрайди. Рим Италия бизнесини барча халқаро бозорларда ҳимоя қилишга тайёр", — дея изоҳ берди Италия Ташқи ишлар вазири Антонио Таяни. Бир кун олдин Владимир Путин Италиянинг маиший техника ишлаб чиқарувчи Аriston компаниясининг Россиядаги шўба корхонасини Gazprom Homehold Systems'нинг “вақтинчалик бошқаруви”га ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
16 754
12
🇪🇸 Испания бош вазири Педро Санчеснинг тарафдорлари унинг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг уни қўллаб-қувватлаб намойишга чиқишди Санчеснинг истеъфоси масаласи унинг рафиқасига қарши коррупция иши бошлангани билан боғлиқ. Педро Санчес етакчилигидаги PSOE социалистик партияси ўз раҳбарининг режалари ҳақида маълумот бермаган, партия аъзолари эса федерал қўмитанинг олдиндан чақирилган йиғилишини бош вазирни қўллаб-қувватлаш митингига айлантиришга қарор қилишган. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...

file

16 377
8
🇮🇱 Халқаро жиноий суд Ғазодаги уруш сабабли Исроилнинг бир қатор юқори мартабали амалдорларини, шу жумладан, Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун ордер бериши мумкин — Тhe Times Нашрнинг ёзишича, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу, мудофаа вазири Галант ва ЦАХАЛ штаб бошлиғини ҳибсга олиш учун ордерлар келаси ҳафтадаёқ берилиши мумкин. Маълумотларга кўра, Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари оқибатида 33 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 1,7 миллионга яқин одам уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Нетаняҳу Халқаро жиноий суд қарорлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларига таъсир қилмаслигини маълум қилган. Қайд этиш жоизки, Исроил Халқаро жиноий суд аъзоси эмас. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
15 988
12
🇹🇯🇷🇺 Тожикистон ҳукумати ўз фуқароларини зарурат бўлмаса, Россияга бормасликка чақирди "Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига зарурат бўлмаса, Россия ҳудудига барча турдаги транспортларда сафар қилишдан вақтинча воз кечишни тавсия қилади", — дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 22 апрелдан буён Қозоғистон ва Россиянинг Оренбург вилояти чегарасидаги “Саргарчин” назорат-ўтказиш пунктида Тожикистон давлат рақамларига эга 180 га яқин автомобиль туриб қолгани хабар қилинганди. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
16 578
12
🇮🇩 Индонезиянинг Ява ороли қирғоқларида 6,5 ​​магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда мамлакат метеорология, иқлим ва геофизика агентлиги (BMKG). Ерости силкинишлари мамлакат пойтахти Жакартада ва унинг яқинидаги Бандунг шаҳрида ҳам сезилди, деб ёзади АFP. 🔥
15 482
4
🇺🇸 АҚШ ўқотар қурол ва ўқ-дориларни “юқори даражада хавфли” давлатларга, жумладан Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонга экспорт қилиш тартибини кучайтирмоқда Бу ҳақда АҚШ Савдо вазирлиги баёнотида  айтилади.   Унга кўра, департаментнинг Саноат ва хавфсизлик бюроси ўз юрисдикцияси остидаги ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар ва тегишли қисмларни экспорт қилиш бўйича чора-тадбирларига ўзгартиришлар киритувчи низомни эълон қилди. Қарор нодавлат ташкилотларга экспортга тегишли. Чекловлар қўйиладиган “юқори даражадаги хавфли” давлатлар рўйхатига 36 мамлакат, жумладан Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон киритилган.  Ушбу янгиликлар доирасида бошқарма қурол экспорти лицензияларининг амал қилиш муддатини ҳам тўрт йилдан бир йилга қисқартирмоқда.  Ўзгаришлар Америка қуролларидан фойдаланиш орқали дунё минтақаларида беқарорликнинг кучайиши хавфини камайтиришга қаратилган. Регламент май ойи охирида кучга киради. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
15 661
6
🇩🇪🇫🇷 Германия ва Франция “келажак танки”ни ишлаб чиқмоқчи Икки мамлакат мудофаа вазирлари Борис Писториус ва Себастян Лекорну 26 апрел куни биргаликда янги авлод МSCG танкини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни назарда тутувчи англашув меморандумини имзоладилар. Немис-француз танкини 2040 йилдан бошлаб ишлаб чиқариш режалаштирилган. 🔥
15 234
4
🇺🇸 АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ядро урушидан омон қола оладиган янги “қиёмат самолёти”ни яратиш бўйича шартнома имзолади — Reuters Гап одатда АҚШ Мудофаа вазири томонидан парвозлар учун фойдаланиладиган E-4B самолётининг янгиланган ва замонавий шакли ҳақида бормоқда. Самолёт ядро портлашлари ва электромагнит таъсирларга қарши туришга қодир бўлади. Ушбу самолёт фавқулодда вазиятлар юзага келганда АҚШ раҳбарлари учун мобил қўмондонлик пункти вазифасини бажаради. Самолёт 2036 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
15 030
26
🇺🇦🇷🇺 Вазият мураккаб ва кескинлашмоқда — Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский 26 апрель куни бўлиб ўтган Украина иттифоқчиларининг “Рамштейн формати”даги йиғилишидаги иштироки тафсилотларини маълум қилди. Бош қўмондоннинг сўзларига кўра, у "иттифоқчиларни кескинлашув эҳтимолига эга бўлган мураккаб оператив-стратегик вазият ҳақида хабардор қилган". Сирский, шунингдек, Россиянинг Украина энергетика инфратузилмаси объектларига қарши ҳаво ҳужумлари давом этаётганини қайд этди. "Украина Қуролли кучларида турли хил қурол ва ўқ-дориларга шошилинч эҳтиёж бор, уларнинг ўз вақтида етказилиши жангда муҳим рол ўйнайди", — дея хулоса қилди Сирский. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
14 340
11
🇺🇸 АҚШнинг Небраска, Айова ва Техас штатларини торнадолар қамраб олди Камида 6 қурбон ҳақида маълумотлар бор. Юзлаб уйлар зарар кўрган ёки вайрон бўлган. 🔥

file

file

file

file

file

14 094
28
🇺🇸🇺🇦 АҚШ расмийлари Украина ҳукуматига сафарбарлик тўғрисидаги қонунни қабул қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда асосий рол ўйнаган Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди. Нашрнинг ёзишича, АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Жеймс О'Брайен яқинда Киевга қилган ташрифи чоғида фронтдаги вазиятни барқарорлаштириш учун нафақат артиллерия, балки давлатнинг сафарбарлик ҳаракатлари ҳам муҳимлигини таъкидлаган. "Украина жанг қилиш учун керакли одамларга эга эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак", — дея айтиб ўтган эди давлат котиби ёрдамчиси матбуот анжуманида. Хабарда шунингдек, Украина расмийлари ҳозир ҳарбий ёшдаги, жумладан, хорижда бўлган эркакларни ҳам таъқиб қилаётганлиги, қўшимча қилинган. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
13 509
5
🇹🇷🇷🇺🇺🇦 Истанбулда бўлиб ўтган Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда нималар таклиф этилган эди? Германиянинг WELT нашри Украинадаги урушни 2022 йилдаёқ якунлаши мумкин бўлган махфий ҳужжатни эълон қилди. Шартномада 2022 йил 15 апрелда Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Украинани қуйидагилардан воз кечиши белгиланган эди: 🔺НАТО аъзолиги; 🔺ядро қуролини ишлаб чиқариш ва эгалик қилиш; 🔺иттифоқчиларнинг ҳарбий ёрдами ва уларнинг ҳудудида хорижий қўшинларнинг иштироки; 🔺бошқа давлатлар фойдаланиши учун ўз инфратузилмасини (жумладан, аэродромлар ва денгиз портларини) бериш; Бунга жавобан эса Россия қуйидагиларни ўз зиммасига олиши керак эди: 🔺Келажакда Украинага ҳужум қилмаслик; 🔺Бошқа давлатлардан Украина учун хавфсизлик кафолатларига қаршилик қилмаслик ва ҳужум содир бўлган тақдирда 3 кун ичида Киевга ёрдам кўрсатиш. Келишувга кўра, Россия, шунингдек, Донетцк ва Луганск вилоятларининг босиб олинган қисмларини ҳамда Қрим устидан назоратни сақлаб қолар эди. Украина Қуролли кучлари сони ва ҳарбий техника миқдори бўйича Москва 85 минг, Киев 250 минг киши бўлишини талаб қилган. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
14 127
27
🇷🇺🇺🇦🇬🇧 Песков Киевнинг Истанбулдаги музокараларни давом эттиришдан бош тортгани ҳақида: "Бу Лондоннинг бевосита босими эди, қолган фикрлар шунчаки тахминлардир. Киевнинг позицияси туфайли энди музокараларни қайта бошлаш учун ҳеч қандай имконият йўқ". 🔥
14 557
5
🇺🇸🇷🇺 АҚШ разведка хизматлари Алексей Навалнийнинг ўлимига Россия раҳбариятининг алоқадорлигига оид далилларни топа олмади Бу ҳақда The Wall Street Journal бир қатор манбаларга таянган ҳолда хабар берди. Маълумотларга кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси, Миллий разведка директори идораси ва Давлат департаментининг разведка бўлими Россия президенти Владимир Путин "Навалнийни ўлдиришга буйруқ бермаган" деган хулосага келган. Нашрнинг қайд этишича, Қўшма Штатлар тегишли маълумотларни Европа разведка идораларига етказган. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
16 188
9
🇺🇸🇨🇳 АҚШ Хитойнинг бўлажак президентлик сайлови натижаларига таъсир ўтказишга уринишларини исботловчи далилларни топди Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Пекинга ташрифи якуни бўйича CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. 🔥
16 633
9
🇷🇺🇺🇦 Краснодар ўлкасига дронлар ҳужуми амалга оширилди Краcнoдар губернатори Вениамин Кондратевнинг сўзларига кўра, 27 апрелга ўтар кечаси минтақанинг турли ҳудудларида "ўндан ортиқ дронлар" ҳужумлари қайд этилган. "Уларнинг нишонлари нефтни қайта ишлаш заводлари ва инфратузилма объектлари бўлди. Қурбонлар ва жиддий вайронагарчиликлар йўқ", — дея маълум қилди губернатор. Айни пайтда бир қатор Теlegram каналлари Славянск-на-Кубан ва унинг атрофида портлашлар содир бўлгани ҳақида хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, дронлар “Славянск-ЭКО” нефтни қайта ишлаш заводи, битум заводи, Илский нефтни қайта ишлаш заводи ва бошқа бир қатор объектларга зарба берган. Славянск тумани раҳбарияти “Славянск-ЭКО” заводида ёнғин чиққанини тасдиқлади. Қайд этишича, дрон ҳужуми натижасида нефтни қайта ишлаш дистиллаш устунига зарар етказилган. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
17 430
6
🇳🇴🇺🇦 Норвегия ҳукумати Leopard 2 А4 танкларига техник хизмат кўрсатиш учун Киевга 13 миллион доллар ажратади — Норвегия Мудофаа вазирлиги Аввалроқ Норвегия Украинага саккизта Leopard 2 А4 танклари ва ёрдамчи транспортлар юборгани хабар қилинган эди. 🔥
17 651
3
🇱🇹🇵🇱🇷🇺 Литва президенти Гитанас Науседа Россия томонидан кучайиб бораётган таҳдидни ҳисобга олиб, полшалик ҳамкасби Анжей Дуданинг Полшада НАТО ядро қуролини жойлаштириш истагини қўллаб-қувватлади Науседа бундай фикрни 26 апрел, жума куни Дуда билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди. "Ядро қуролини жойлаштириш ғояси урушга чақириш ёки Россияга таҳдид эмас, бу тўхтатувчи тизимнинг элементи бўлиб, у ҳақиқатан ҳам муҳим тийиб турувчи восита бўлиши керак", — дея таъкидлади Литва президенти. Гитанас Науседа Полша президентининг Шимолий Атлантика иттифоқига аъзо мамлакатларни ҳарбий харажатларини оширишга чақириғини ҳам қўллаб-қувватлади. Литва президенти ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг икки фоизини ташкил этувчи ҳозирги кўрсаткич ушбу “динамик ва қийин пайтларда” етарли эмаслигига қўшилишини айтди. Полша президенти аввалроқ НАТО аъзоларига ҳар йили ялпи ички маҳсулотнинг камида уч фоизини мудофаага сарфлаш мажбуриятини юклашни таклиф қилган эди. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
18 063
2
🇺🇸🇩🇪🇺🇦 AFP: АҚШ Украинага АТАCМS ракеталарини етказиб бериш Германияда Таurus ракеталари бўйича муҳокамаларни жонлантиришига умид қилмоқда Аввалроқ Оқ уй Украинага 300 километргача учадиган АТАCМS ракеталарини етказиб беришини маълум қилганди. Қўшма Штатлар бундан олдин Киевга АТАCМS ракеталарининг 165 километр масофага учадиган турини етказиб берган эди. "Taurus бўйича қарор Германияда қабул қилиниши керак. Аммо биз АТАCМS ракеталарини этказиб бериш Берлиннинг қарорларига таъсир қилиши мумкинлигига умид қиламиз", — дея агентликка изоҳ берди Вашингтондаги юқори мартабали амалдор. AFP, шунингдек, Франция ва Буюк Британия томонидан Украинага SCALP/Storm Shadow ракеталарини етказиб берилаётганини эслатиб ўтди. Германиянинг Taurus ракеталари 500 километргача учиш масофасига эга. Германия канцлери Олаф Шолц, мамлакатдаги бошқа сиёсатчиларнинг танқидларига қарамай, Украинага ушбу турдаги етказиб беришдан бош тортмоқда. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
19 358
3
🇺🇸 АҚШ президенти Жо Байден Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп билан дебатда иштирок этишга тайёрлигини айтди Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. "Мен Трамп билан дебатда иштирок этаман. Бу қачон содир бўлишини билмайман, лекин мен у билан дебатда қатнашишдан мамнун бўламан, — дея маълум қилди Байден телебошловчи Ховард Стернга берган интервьюсида. "Мен Байден билан исталган вақтда ва исталган жойда, жумладан жума куни менга қарши иш бўйича тингловлар бўлиб ўтаётган суд биносида дебатлар утказишга тайёрман. Аммо у буни жиддий айтмаганини ҳамма тушунади", — дея Байденнинг сўзларига жавоб қайтарди Трамп. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
16 380
7
🇧🇪🇺🇦 Белгия Украинага F-16 қирувчи самолётларини имкон қадар тезроқ етказиб беришни режалаштирмоқда, улар йил охиригача топширилади — Белгия бош вазири Александр де Кроо. 🔥
15 655
2
🇺🇦🇧🇾 Киевдаги иккита касалхона Беларус КГБ раҳбарининг таҳдидидан кейин эвакуация қилинди Аввалроқ Беларус КГБ(хавфсизлик хизмати) раиси Иван Тертель Минскда сўзлаган нутқида "террорчилар Киевдаги касалхоналарини ўз бошпаналари сифатида танлаганлар" дея таъкидлаган эди. "Беларус хавфсизлик кучлари уруш қонунларига мувофиқ, қатъий ва иккиланмасдан ҳаракат қилади ва керак бўлса зарба бериши мумкин", — дея таҳдид қилган Тертель. Киев расмийлари Беларус КГБ раҳбарининг сўзларини "мутлақо ёлғон ва провокация" деб атади.  "Касал болалар, уларнинг ота-оналари ва тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш мақсадида пойтахт ҳукумати ҳозирда беморлар ва шифокорларни пойтахтдаги бошқа тиббиёт муассасаларига кўчириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда", — дейилади Киев шаҳар маъмурияти баёнотида. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...

file

16 057
7
🇺🇸🇺🇦 АҚШнинг қуроллари Украинага шу ҳафтада етказиб берилади Бу ҳақда Қўшма Штатлар президенти Жо Байден ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. "Биз шу ҳафтада Украинага қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни жўнатамиз", — деб ёзади Байден. 🔥
15 282
2
15 181
14
🇺🇸🇺🇦 F-16 қирувчи самолётлари ва уларни бошқаришни ўрганган учувчилар жорий йилда Украинага етиб боради — Пентагон раҳбари Ллойд Остин. 🔥
14 908
3
🇪🇺🇷🇺 Bloomberg: Европа Иттифоқи учинчи давлатлар учун мўлжалланган суюлтирилган газни реэкспорт қилиш учун ЕИ портларидан фойдаланишни тақиқлаш масаласини муҳокама қилмоқда Шу билан бирга, Европа Иттифоқининг 14-санкция пакетида ЕИ доирасида ушбу турдаги ёқилғидан фойдаланишга тақиқ қўйилмайди, дея қайд этади агентлик. Германиянинг Tagesschau нашри маълумотларига кўра, Россиядан Европага ёки Европа давлатлари орқали транзитда суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми қиймати йилига тахминан 12 миллиард еврони ташкил қилади. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
15 313
2
🇹🇯🇷🇺 Тожикистон ўз фуқаролари сўнгги бир неча ҳафта ичида Россия чегарасини кесиб ўтишда дуч келаётган муаммолардан хавотирда Республика ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти ходимига кўра, бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Содиқ Имоми ва Россиянинг Душанбедаги элчиси Семён Григорев ўртасида ўтказилган учрашувда маълум қилинган. 🔥
14 362
2
🇩🇪🇦🇿🇦🇲 Германия канцлери Олаф Шолц Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан матбуот анжуманида бу йил Озарбойжон ва Арманистон ўртасида тинчлик шартномаси имзоланиши мумкинлигини маълум қилди. 🔥
14 323
3
🇨🇳🇺🇦 Хитой ТИВ Украинадаги инқироз учун бевосита НАТО жавобгарлигини қайд этди "НАТО Украинадаги инқироз учун масъулиятни ўз зиммасига олади. Алянс ўз роли ҳақида ўйлаши, айбни бошқа томонга юклашни тўхтатиши ва инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилиш учун самарали амалий чоралар кўриши керак", — дея таъкидлади Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэнбин. 🔥
16 604
11
🇷🇺 Россия ҳеч қачон НАТОга таҳдид қилмаган, бизда алянсга аъзо давлатларга ҳужум қилиш учун на геосиёсий, на ҳарбий манфаат бор — Шойгу "Биз шунчаки тарихий ҳудудларимиздаги халқимизни ҳимоя қилмоқдамиз", — дея қўшимча қилди у. 🔥
16 656
8
🇺🇦🇺🇸🇷🇺Украина рус дронлари туфайли Аbrams танкларини фронтдан ортга қайтарди — Associated Press Нашрнинг манбаларига кўра, Украина Қуролли кучларининг Аbrams танкларини фронт чизиғида қўллашни тўхтатишига сабаб Россия дронларининг мазкур танкларни аниқлаши ва уларга ҳужум қилиш анча осонлашганлиги ҳисобланади. "Қўшма Штатлар 2023 йилнинг январида Украинага 31 та Аbrams танкларини етказиб берган. Аммо ўшандан бери уруш тактикаси ўзгарди, бу Россия армиясининг дронлардан кенг фойдаланиши билан боғлиқ. Бу Украина учун танкларни дрон ҳужумларидан ҳимоя қилишнинг қийинлашишига олиб келди", деб ёзади Associated Press. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
17 985
9
🇺🇦🇷🇺 Запороже атом электр станциясида бир ҳафта давомида янги дрон ҳужумлари қайд этилмади, бироқ вазиятни олдиндан айтиб бўлмайди — Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ). 🔥
18 044
2
🇺🇸🇷🇴🇳🇪 Нигер ва Чаддан америкалик ҳарбийларнинг асосий қисми олиб чиқилади Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер маълум қилди. "Қўшма Штатлар Чаддан Америка ҳарбий кучларининг бир қисмини қайта жойлаштиришни режалаштирмоқда, уларнинг бир қисми аллақачон мамлакатни тарк этиши керак эди. Бу бизнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигимизни кўриб чиқиш доирасидаги вақтинчалик қадамдир", — дея тушунтиради Райдер. АҚШ Давлат департаментининг маълум қилишича, АҚШ ва Нигер расмийлари 25 апрел куни Нигер пойтахти Ниамейда АҚШ қўшинларини тартибли ва масъулият билан олиб чиқиб кетиш бўйича музокараларни бошлаш учун учрашган. Улар келаси ҳафта ҳарбийларни олиб чиқиш жараёнини мувофиқлаштириши кутилмоқда. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
19 204
8
🇺🇸🇺🇦 Қўшма Штатлар USAI дастури доирасида Украина учун 6 миллиард долларлик тарихдаги энг йирик ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico Нашр маълумотларига кўра, ушбу пакет Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия ўқ-дорилари, дронлар ва қирувчи самолётларга ўрнатиладиган “ҳаво-ҳаво” таснифидаги ракеталарини ўз ичига олади. 🔥
19 198
7
Германия, АҚШ ва яна 16 давлат ҲАМАСни гаровга олинганларни озод қилишга чақирди Ҳужжат Германия канцлери Олаф Шолц ва АҚШ президенти Жо Байдендан ташқари Австрия, Аргентина, Бразилия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Дания, Испания, Канада, Колумбия, Полша, Португалия, Руминия, Сербия, Таиланд ва Франция етакчилари томонидан имзоланган. "Биз Ғазода 200 кундан ортиқ вақт давомида гаровда ушлаб турилган барча инсонларни зудлик билан озод қилишга чақирамиз. Гаровга олинган ва Ғазонинг тинч аҳолиси тақдири халқаро ҳуқуқ ҳимоясидадир", дейилади баёнотда. Баёнотда, шунингдек, гаровга олинганларнинг озод этилиши Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга эришиш ва унинг аҳолисига етказиладиган гуманитар ёрдам ҳажмини оширишга ёрдам бериши таъкидланган. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
20 291
8
🇺🇸🇺🇦 Қўшма Штатлар ҳарбий ёрдамининг дастлабки партияси бир неча кундан кейин Украина ҳудудига етиб боради, қуролларнинг бир қисми аллақачон Полшада — Оқ уй. 🔥
20 165
9
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Украина Қуролли Кучлари Қримга зарбалар бериш учун АҚШ томонидан етказиб бериладиган АТАCМС узоқ масофали ракеталаридан фойдаланиши мумкин — Тhe New York Times Газета бу ҳақда Пентагоннинг исми ошкор этилмаган вакилларига таянган ҳолда хабар бермоқда. "АТАCМS ракеталардан фойдаланишдан мақсад Қримдаги Россия қуролли кучларига кўпроқ босим ўтказиш ҳисобланади", деб ёзади нашр. 🔥
15 952
9
🇪🇺🇬🇪 Европарламент Грузиядаги ҳукмрон партиянинг “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисидаги” қонун лойиҳасини қабул қилишга уриниши муносабати билан махсус резолюция қабул қилди Европарламент депутатлари қонун лойиҳасини "Европа Иттифоқининг демократик тамойиллари ва қадриятларига мос келмайдиган" деб ҳисобламоқда. Резолюция матнида қайд этилишича, бу қонун Грузиядаги ҳуқуқий тартибининг бир қисмига айланса, мамлакатнинг ЕИга аъзолиги бўйича музокаралар бошланмаслиги керак. Европарламент депутатлари, шунингдек, Европа Кенгаши ва Европа Иттифоқи ҳамкорларини “Грузия орзуси” партиясининг фахрий раиси, миллиардер Бидзина Иванишвилига қарши санкциялар жорий этиш масаласини кўриб чиқишга чақирди. Эслатиб ўтамиз, Грузия парламенти 17 апрел куни “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисидаги” қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди, бу Грузияда кенг кўламли норозиликларга сабаб бўлмоқда. Грузияликлар бир неча кундан бери ушбу қонуннинг қабул қилинишига қарши норозилик намойишлари ўтказмоқда. Танқидчилар бу қонун Россиянинг шундай мазмундаги қонуни асосида ишлаб чиқилганини қайд этишган. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
15 711
6
Қўшма Штатларнинг Украинага ёрдами Конгресс маъқулламагани сабабли бир неча ой давомида тўхтаб қолди, Европа давлатлари эса ваъда қилинганидан анча кам ёрдам берди — НАТО бош котиби Йенс Столтенберг. 🔥
15 204
0
🇵🇱🇱🇹🇺🇦 Полша ва Литва ҳарбий хизматга чақирув ёшидаги украиналикларни юртига қайтаришда Киевга ёрдам бериши мумкин — Financial Times Полша Мудофаа вазири Косиняк-Камишнинг сўзларига кўра, паспортининг муддати тугаган чақирув ёшидаги украиналиклар Полша ҳудудида қолиш ҳуқуқига эга бўлмайди, улар Украинага депортация қилиниши мумкин. Литва мудофаа вазири Лауринас Кащюнас ҳам Украинага мамлакатни тарк этган ҳарбий ёшдаги эркакларни қайтаришга ёрдам беришини маълум қилган. Вазирнинг сўзларига кўра, Литва ҳозирча бунинг учун аниқ чора-тадбирларни кўриб чиқмаяпти ва Полша қандай қарорлар қабул қилишини кузатмоқда. "Албатта, ҳеч ким уларни йиғиб, Украинага жўнатиб юбормайди. Аммо бундай шахсларга ижтимоий нафақалар, ишлаш учун рухсатномалар ва бошқа ҳужжатларни олишда чекловлар жорий қилинади. Билишимча, бу вариантлар Полша томонидан ҳам муҳокама қилинмоқда", — дея қўшимча қилди Кащюнас. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
15 651
8
🇪🇺🇺🇦🇷🇺 Навалнийнинг ўлдирилишида Путин айбдор, Россияда ва Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ўтказилган “президентлик сайлови” ноқонуний ва нодемократикдир — Европарламент резолюцияси Россияда президентлик сайлови Украинага қарши тажовузкор уруш фонида қўрқув ва репрессия муҳитида ўтди. Европарламент Европа Иттифоқи давлатлари ва халқаро ҳамжамиятни уларнинг натижаларини тан олмасликка чақирди. Европарламент депутатлари Россия фуқаролик жамияти билан бирдамлик, сиёсий маҳбуслар, ҳуқуқ фаоллари ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашни сўрамоқда. Шунингдек, сиёсий таъқибга учраган россияликларга гуманитар визалар ва бошқа турдаги ёрдамни кўрсатишга чақирмоқда. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
15 011
6
🇫🇷 Франция президенти Эммануэл Макрон Сорбонна университетида Европанинг келажаги ҳақида нутқ сўзлади Макроннинг нутқидан асосий иқтибослар: ◾️Европада бирлик бор. Биз Россия углеводородларига қарамликдан қутулдик ва агрессиянинг биринчи куниданоқ Украинани биргаликда қўллаб-қувватладик. Европа умумий кучга айланди; ◾️Украина ва Молдова Европанинг бир қисмидир ва улар, Ғарбий Болқон давлатлари каби, вақти келганда, Европа Иттифоқига аъзо бўлишади; ◾️Биз инқирозларга тезда жавоб бердик, аммо бу етарлими? Бугунги Европамиз “ҳалокат ёқасида”. Бизнинг қадриятларимиз хавф остида. Бизга таҳдид қиладиган хавфлардан етарлича ҳимояланмаганмиз, чунки биз жуда секин жавоб қайтарамиз; ◾️Бизга ишончли ҳимоя керак. НАТОнинг фаолияти муҳим, аммо бизга Европа мудофаа тизими зарур. Россиянинг урушда ғалаба қозонмаслиги бу бизнинг хавфсизлигимизнинг муҳим шартидир. Украинага ёрдам беришда ҳеч қандай чегаралар бўлмаслиги керак; ◾️Бизнинг иқтисодий моделимиз барқарор эмас. Биз ҳамма нарсага эга бўлишни хоҳлаймиз, лекин бу ҳақиқатга мос келмайди. Хитой ва АҚШ халқаро савдо қоидаларига риоя қилишни тўхтатдилар. Уларникидан кўра соддароқ савдо сиёсатини олиб боришга уринмаслигимиз керак; ◾️Европани 2030 йилга бориб бешта асосий соҳа – сунъий интеллект, квант компьютерлари, космонавтика, энергетика ва қишлоқ хўжалиги бўйича жаҳон етакчисига айлантирайлик; ◾️Бизнинг демократиямиз тарғиботлар ёрдамида тобора кўпроқ танқид қилинмоқда. Агар биз вақт ва тарихнинг тезлашувига жавоб бермасак, Европа “ўлиши” мумкин. Европалик бўлиш шунчаки Европада яшаш эмас, бу шахсни ҳамма нарсадан устун қўядиган ғояни ҳимоя қилишни англатади. Бизни бошқалардан ажратиб турадиган асосий жиҳат инсонпарварликдир. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
14 882
22
🇧🇾 Беларус Президенти Александр Лукашенко мухолифат ва уларнинг кураторларида Беларуснинг Кобрин туманини босиб олиш ва у ерда янги ҳукуматни эълон қилиш режаси борлигини айтди Унинг таъкидлашича, Кобрин забт этилганидан сўнг, "хоин"лар қўшин юбориш учун НАТОга мурожаат қилмоқчи. Жанубдаги Брест вилоятининг Кобрин тумани Украинанинг Волин вилояти билан чегарадош. Аввалроқ Беларус махсус хизматлари Литва ҳудудидан Минскдаги нишонларга учувчисиз ҳаво ҳужумларининг олди олингани ҳақида маълумот берганди. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
14 167
5
🇺🇸🇨🇳 АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитойга расмий ташрифи доирасида Пекинга етиб келди AFP'нинг хабар беришича, Блинкен Хитойга уч кунлик ташрифи доирасида ХХР раҳбарияти билан музокаралар олиб боради. Унинг Си Жинпин билан учрашуви ҳақида ҳозирча маълум қилинмаган. Америка томонининг хабарларига кўра, музокараларда Россиянинг Украинага қарши уруши, Тайван атрофидаги кескинлик, шунингдек, Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо алоқалари муҳокама қилинади. Бир кун аввал Энтони Блинкен Шанҳайга ташрифи чоғида Вашингтон ва Пекинни ўзаро кескинликларга қарамай, “келишмовчиликларга масъулият билан муносабатда бўлишга” чақирган эди. Хитойга ташрифи олдидан Энтони Блинкен Пекинни Россия мудофаа саноатини қўллаб-қувватлаётганликда айблади. Давлат котибининг сўзларига кўра, Хитой муҳим қурол компонентларини етказиб бериш орқали Кремлга ёрдам беришга катта ҳисса қўшган. Бундан ташқари, АҚШ Пекиннинг Россия ҳарбий ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлашини чеклаш мақсадида Хитой айрим банкларини жаҳон молия тизимидан узиб қўйиши мумкин бўлган санкцияларни ишлаб чиқаётгани маълум бўлган эди. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
13 853
5
🇲🇩🇷🇺 Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Amnesty International Молдова ҳукумати Россия таъсирига қаршилик кўрсатишга уриниб, инсон ҳуқуқларини поймол этаётганини маълум қилди Ҳисоботга кўра, Молдова ахборот ва хавфсизлик хизмати 22 та порталга, асосан русларга тегишли бўлган порталларга киришни тўсиб қўйган ва олтита телеканал кўрсатувини “кескинлик ёки ижтимоий можарога олиб келиши мумкин бўлган маълумотларни тарқатгани учун” тўхтатган. Amnesty International ташкилоти хабарига кўра, бундай ҳаракатлар истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади. Ҳуқуқ фаоллари “Шор” партияси фаолиятининг тақиқланишини ҳам инсон ҳуқуқларининг бузилиши, деб ҳисоблади. Ташкилотнинг қўшимча қилишича, Молдовада ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан инсон ҳуқуқларини бузилган бўлса-да, улар жазосиз қолмоқда ва мамлакат қамоқхоналаридаги маҳбуслар зарур тиббий ёрдамдан маҳрум бўлишда, уларга қийноқ ҳамда ғайриинсоний муомалалар давом этмоқда. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
13 584
7
🇵🇱 Полша президенти ва бош вазири 1 май куни учрашиб, мамлакатда ядро қуролини жойлаштириш масаласини муҳокама қилади Бу ҳақда мамлакат бош вазири Анжей Дуда маълум қилди. Куни кеча маълум бўлишича, Полша, агар НАТО эҳтиёж сезса, мамлакатга ядро қуролини жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Россия эса ўз навбатида агар бу рўй берса, Полшага ҳужум қилиш ҳуқуқини сақлаб қолишини, мамлакат Россия учун қонуний ҳарбий нишонга айланишини айтган. 🔥
13 595
8
🇪🇬🇮🇱 Al Hadath: Миср Исроилга ҲАМАС томонидан таклиф этилаётган бир йилга ўт очишни тўхтатиш таклифини етказди. Бунинг эвазига ҳаракат Исроил кучларига ҳужум қилишдан воз кечади. 🔥
13 573
1
🇵🇸🇮🇱 ҲАМАС 1967 йилги чегаралар асосида Фаластин давлати ташкил этилса, таслим бўлишга тайёр Бу ҳақда ҳаракатнинг сиёсий қанотининг юқори мартабали вакили Ҳалил ал-Ҳайя Associated Press агентлигига маълум қилди. Бироқ, агентликнинг ёзишича, бу ҳаракат томонидан берилган муҳим имтиёз бўлса-да, 7 октябр кунги ҲАМАС ҳужумидан кейин Исроил бундай шартларга рози бўлиш эҳтимоли паст. Бундан ташқари, Исроил ҳукумати 1967 йилги урушда мамлакат томонидан босиб олинган ерларда Фаластин давлати ташкил этилишига кескин қарши, дейилади хабарда. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
14 532
14
🇦🇿🇺🇦 Боку Украинага қурол-яроғ етказиб бермаган ва етказиб бермайди ҳам, ҳаттоки бундай сўровлар бўлса ҳам. 🔥
14 630
1
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 25 апрелдаги йиғлишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. 🔥
16 668
5
🇵🇱🇷🇺 Полшада ядро қуролининг жойлаштирилиши Россия ва НАТО ўртасидаги ўзаро муносабатлар, ҳамкорлик ҳамдахавфсизлик тўғрисидаги таъсис актини бекор қилиши мумкин Бу ҳақда Франция мудофаа вазири Себастян Лекорню айтиб ўтди. "Биз Европа Иттифоқидаги ягона ядровий кучмиз, лекин бизни ўзига хос қиладиган нарса шундаки, биз НАТОнинг ядровий режалаштириш гуруҳига кирмаймиз. Бизни бунга алоқамиз йўқ, чунки биз режалаштириш ва тўхтатиб туриш тизимида тўлиқ автономмиз. Полшада ядро қуролини жойлаштириш иттифоқчилар ўртасида муҳокама ўтказишни талаб қилади, чунки бу Россия–НАТО таъсис тўғрисидаги қонунни бекор бўлишига олиб келади", — дея таъкидлади у Германиянинг Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасига берган интервьюсида. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
17 171
4
🇪🇺🇷🇺🇰🇵 Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 14-пакети рўйхатига КХДРдан ҳарбий техника етказиб берувчи кемалар киритилиши мумкин Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди. Европа Комиссияси янги санкциялар пакети устида ишлашда давом этмоқда. Нашрнинг ёзишича, чекловлар Россия Федерацияси ҳарбий саноати билан боғлиқ бўлган 40 га яқин компанияга ҳам тааллуқли бўлиши кутилмоқда. 🔥
17 104
4
🇺🇦🇨🇭🇷🇺 Украина президенти Россия Швейцариядаги тинчлик саммитини бузмоқчи эканлигини айтди Володимир Зеленский бу ҳақда Украинада ишлаётган халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувда маълум қилди. "Биз аниқ разведка маълумотларига эгамиз, Россия нафақат Тинчлик саммитини бузишни хоҳлайди, балки буни қандай амалга ошириш бўйича аниқ режага эга. Бунга эса биргаликда қарши туришимиз керак, эркин ва адолатли дунё учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз керак", — дея таъкидлади президент. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
17 413
3
🇺🇸🇺🇦 Оқ уй Қўшма Штатлар Конгресси томонидан Украина учун ажратилган 61 миллиард доллар миқдоридаги маблағ бутун 2024 йил учун етарли бўлишини кутмоқда —АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан. 🔥
17 894
2
18 291
13
🇵🇱🇺🇦 Полша Украинага ҳарбий хизматга чақирилиш ёшидаги эркакларни қайтаришга ёрдам беришга тайёр Бу ҳақда Полша Мудофаа вазири ўринбосари Владислав Косиняк-Камиш маълум қилди, дея хабар беради Reuters. Полша мудофаа вазирининг сўзларига кўра, Варшава узоқ вақтдан бери Киевга украиналик қочқинлар ва муҳожирлар орасидан мобилизация қилиниши керак бўлганларни аниқлашда ёрдам бериш таклифини билдириб келмоқда. "Бу масалада ёрдамнинг ўзига хос шакллари Украина томонининг хоҳишига боғлиқ", — дея қўшимча қилди Косиняк-Камиш. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
19 318
4
🇺🇳🇺🇸🇷🇺🇨🇳 Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашида АҚШ ва Япониянинг оммавий қирғин қуролларини коинотга жойлаштирмаслик тўғрисидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди Москва ва Пекин ҳужжат матнига коинотда ҳар қандай қуролни жойлаштиришни доимий равишда ман этишни талаб қилувчи тузатиш киритилишини талаб қилмоқда. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнотида ҳам вето қўйилишига айнан шу жиҳат сабаб бўлганлиги қайд этилган. Россия БМТга коинотда қурол жойлаштиришни тақиқлаш бўйича ўз резолюция лойиҳасини тақдим этишга ваъда берган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтон Москвани коинотда ядро қуролини жойлаштирмоқчи эканилиги ҳақида хабар берган, лекин, Россия расмийлари бу айбловларни рад этган эди. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
19 538
9
🇮🇱 ЦАХАЛ Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрига ҳужум операциясига тайёргарликни якунлади, ҳужум мамлакат раҳбариятидан руҳсат олинганида бошланади — Reuters. 🔥
16 831
7
🇺🇸 Президент Жо Байден АҚШда ТikTokни блоклашга рухсат берувчи қонун лойиҳасини имзолади Энди ТikTok раҳбариятида ижтимоий тармоқни Америка компаниясига сотиш учун 9 ой вақт қолди, акс ҳолда АҚШ ҳудудида унинг фаолияти тақиқланади. ТikТok вакиллари Қўшма Штатларнинг бу қонунини "конституцияга зид" деб атади ва ўз ҳуқуқларини судда ҳимоя қилишини маълум қилди. 🔥
16 605
4

file

file

16 115
5
🇦🇲🇦🇿 Ереванда айрим ҳудудларнинг Озарбойжонга берилишига қарши намойиш бўлиб ўтмоқда Йиғилганлар мамлакат бош вазири Пашиняннинг истеъфосини ва Бокунинг шартлари асосида давлат чегарасини демаркация қилишни тўхтатишни талаб қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон ва Озарблйжон чегаранинг Тавуш вилоятидаги алоҳида участкасини делимитация қилиш ва 4 та қишлоқни Озарбойжон назоратига ўтказиш бўйича келишиб олган эди. 🔥

file

file

15 792
7
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ март ойида ажратилган ҳарбий ёрдам пакети доирасида Украинага узоқ масофали АТАCМS ракеталарини оммага эълон қилмаган ҳолда етказиб берган Бу ҳақда Reuters агентлиги манбаларига таяниб хабар бермоқда. Politico нашрининг ёзишича, Киев Қўшма Штатлар томонидан берилган АТАCМS ракеталаридан аллақачон Россия нишонларига қарши икки марта фойдаланган. 🔥
15 532
6
🇦🇷 Аргентинада минглаб одамлар президент Хавьер Милей сиёсатига қарши намойишга чиқди Намойишчилар президентнинг олий таълим муассасалари ривожига сарфланадиган харажатларни қисқартириш қарорини бекор қилинишини талаб қилмоқда. 🔥

file

file

file

14 654
10
🇺🇸🇺🇦 Пентагон Киевга янги ёрдам пакети доирасида қурол етказиб бериш бошланганини эълон қилди "Бу Байден маъмурияти томонидан 2021 йил август ойидан бошлаб Мудофаа вазирлиги захираларидан Украинага етказиб бериладиган қуролларнинг 56-траншидир. Унинг қиймати 1 миллиард доллар бўлиб, Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия снарядлари, зирҳли транспорт воситалари ва танкга қарши қуроллар каби энг долзарб эҳтиёжларини қондиради", дейилади Пентагон баёнотида. Пакет, хусусан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун RIM-7 ва АIM-9М ракеталари, Stinger тизими учун ракеталар, HIMARS тизими учун ўқ-дорилар, 155 мм ва 105 мм артиллерия снарядлари, Bradley зирхли техникалари, Javelin ва АТ-4 танкга қарши тизимлари, пиёдаларга қарши миналар, тунги кўриш мосламалари ва бошқа жиҳозларни ўз ичига олади. "Ушбу пакет Украинанинг фронт чизиғини мустаҳкамлаш, шаҳарларини ҳимоя қилиш ва Россиянинг давом этаётган ҳужумларига қарши туриш қобилиятини қўллаб-қувватлашга имкон беради", дея қўшимча қилинади баёнотда. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
14 986
4
🇺🇸 АҚШ президенти Жо Байден Украина, Тайван ва Исроилга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунларни имзолаганидан кейин махсус баёнот берди Байденнинг баёнотидан асосий иқтибослар: ◾Украинага янги ҳарбий ёрдамни этказиб бериш яқин соатларда бошланади. Украина Қуролли Кучлари ҳаво мудофааси, артиллерия, ракета тизимлари ва зирҳли техникалар учун ўқ-дориларни олади; ◾️АҚШнинг иттифоқчиларига ёрдам бериши Американи хавфсизроқ қилади; ◾️Путин Украинадан кейин НАТО аъзолари ҳудудларига танклар билан бостириб кириши мумкин; ◾️Америка ўз дўстларини қўллаб-қувватлайди ва диктаторларга қарши туради; ◾️Биз Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиш учун бир неча ойдан бери ишлаяпмиз. Қўшма Штатлар Ғазога 1 миллиард долларлик гуманитар ёрдам ажратмоқда, Исроил уни кечиктирмасдан ва тўсиқларсиз етказиши керак. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...

file

14 791
12
🇺🇸🇺🇦🇹🇼🇮🇱 АҚШ президенти Жо Байден аввалроқ Конгресс томонидан маъқулланган Украина, Тайван ва Исроилга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунларни имзолади. 🔥
14 592
4
🇷🇺🇶🇦🇺🇦 Россия ва Украина Доҳада Қатар воситачилигида биринчи марта болаларни оилаларига қайтариш бўйича юзма-юз музокаралар ўтказди Бу ҳақда Россия Федерацияси болалар омбудсмани Мария Львова-Белова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 29 нафар бола Украинага, 19 нафари Россияга қайтарилиши ҳақида келишувга эришилган. 🔥
14 716
5
🇷🇺🇺🇿 Бошқирдистон ва Ўзбекистон Тошкент вилоятида қўшма технопарк ташкил этилади Россия делегациясининг ташрифи чоғида бу ва бошқа лойиҳалар бўйича келишув имзоланди, дея хабар берди республика ҳукумати матбуот хизмати. Унда 27 давлатдан 400 дан ортиқ компания саноат соҳасида ўз ютуқларини намойиш этмоқда. Республика Бош вазири Андрей Назаров бошчилигидаги Бошқирдистон делегацияси таркибида мамлакатнинг 66 корхонаси ходимлари Тошкентга етиб келди, улар биринчи куни ўзбекистонлик ҳамкорлар билан 250 дан ортиқ учрашув ўтказдилар. Томонлар, жумладан, Бошқирдистон ва Қорақалпоғистон ўртасидаги ҳамкорликни 2026 йилгача ривожлантириш бўйича "йўл харитаси", шунингдек, Бошқирдистонда цемент ва лифт заводларини қуриш бўйича келишувни имзоладилар, дейилади хабарда. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
14 436
7
🇩🇪🇪🇺 Германия Европа Иттифоқига Россиядан суюлтирилган газ импортини тақиқлашни маъқуллади Германия ҳукумати Россияга қарши Европа санкцияларининг 14-пакетига Россиядан суюлтирилган газни Европа Иттифоқига олиб киришни тақиқлашни қўшишни қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда Германия вице-канцлери ва Иқтисодиёт вазири Роберт Хабек маълум қилди. "Агар биз умуман Россия газисиз ишлай олган бўлсак, буни Европа Иттифоқининг бошқа давлатларидан ҳам кутишимиз мумкин", — дея қўшимча қилди у. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
13 992
4
🇱🇰 Шри-Ланка яқин келажакда БРИКСга киришни режалаштирмоқда — мамлакатнинг Россиядаги элчиси Элчининг сўзларига кўра, Шри-Ланка ҳукумати ташкилотга аъзолик озиқ-овқат ва транспорт хавфсизлигини таъминлашдан ташқари бошқа манфаатлар келтиради, деб ҳисобламоқда. 🔥
13 776
4
#биласизми Дунёдаги энг қадимги шаҳар Тадқиқотлар ва тарихий далилларга кўра, Дамашқ биринчи марта милоддан аввалги VII минг йилликнинг иккинчи ярмида яшаган. Бугунги кунда Дамашқ икки миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган пойтахт ҳудуди бўлиб, 2008 йилда Араб маданияти пойтахти деб номланган. 🔥
15 283
28
🇧🇷🇷🇺 Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида иштирок этади Бу ҳақда ТАСС агентлиги Бразилиянинг Москвадаги элчиси Родриго де Лима Баэна Соаресга таяниб хабар бермоқда. 🔥
14 314
1
🇺🇸 Ҳозирги ва собиқ президентларни ҳимоя қилувчи АҚШ Махфий хизмати Трамп жиноий ишлардан бири бўйича қамоққа олиниши сценарийси устида ишламоқда Бу ҳақда ABC ва The New York Times нашрлари бир қатор манбаларга таяниб хабар бермоқда. Манбаларнинг сўзларига кўра, агар собиқ президент қамалса, бу жиддий муаммога айланади ва хавфсизлик хизмати учун жиддий хавф туғдиради. Шунингдек, хавфсизлик нуқтаи назаридан Трамп бошқа маҳбуслардан алоҳида сақланиши, озиқ-овқатлари ва шахсий буюмлари ҳам текширилиши, 24/7 режимда кузатилиши керак бўлади. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
14 900
9
🇨🇦🇷🇺 Reuters: Санкцияларга қарамай, Канада ҳукумати Airbus компаниясига ишлаб чиқаришда рус титанидан фойдаланишга рухсат берди. 🔥
15 632
4
🇺🇸🇺🇦🇮🇱🇹🇼 АҚШ Сенати Украина, Исроил ва Тайванга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади Байден аввалроқ Сенатдаги овоз беришдан сўнг уни имзолашга ваъда берган эди: "Мен бу қонун лойиҳасини имзолайман ва эртага менинг столимга етиб бориши билан Америка халқига айтаман, шунда биз шу ҳафта Украинага қурол ва жиҳозлар юборишни бошлаймиз", — дея таъкидлади у. Зеленский бунга жавобан Сенат аъзоларига Украинага ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. 🔥
16 162
3
🇺🇸 Қўшма Штатлар ядровий синовларни қайтадан бошлаш ниятида эмас Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг қуролланиш назорати ва барқарорлик бўйича ёрдамчиси Мэллори Стюарт маълум қилди. 🔥
16 136
1
🇺🇦🇷🇺 Украина дронлари Смоленск ва Воронеж вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳамда Липецкдаги саноат корхонасига ҳужум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Курск вилоятида 3 та, Белгород вилоятида 2 та, Воронеж вилоятида 2 та ва Смоленск вилоятида 1 та дронни йўқ қилган. 🔥

file

16 816
7
🇳🇱🇺🇦 Нидерландия Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа ва артиллерия ўқ-дорилари учун қўшимча 200 миллион евродан ортиқ маблағ ажратади — Нидерландия Мудофаа вазирлиги. 🔥
16 461
0
🇬🇧🇵🇱 Буюк Британия 2025 йилда Полша ҳудудида Тyphoon қирувчи самолётларини жойлаштиради Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Варшавада Полша бош вазири Доналд Туск билан қўшма матбуот анжуманида эълон қилди. "Полша бутун Европада хавфсизликни таъминловчи асосий давлатлардан биридир", — дея таъкидлади Сунак. "Британиялик ҳарбий учувчилар полшалик ҳамкасбларига мамлакат ҳаво ҳудудини қўриқлашда ёрдам беради", дея аниқлик киритмоқда АP агентлиги. Express нашри Британия Полшага 16 минг аскар юборишини ҳам қўшимча қилди. 🔥
Ko'proq ko'rsatish ...
18 168
8
Oxirgi yangilanish: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio