“Қамчиқ” довонида ҳаракат вақтинча чекланди
“Қамчиқ” довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 254,6 ва 258 километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилади.
Шу сабаб бугун, 2024 йил 18 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб, ушбу ҳудудда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланди.
@uznewsuzb