Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kategoriya
Kanal joylashuvi va tili

auditoriya statistikasi Олимлар минбари

Ижтимоий соҳа олимлари ва шу соҳага доир мақола ёзган таниқли зиёлиларнинг фикрларини бир жойда ўқинг Ижодий ҳамкорлик учун:  @material_yuborish_bot  
9 6680
~0
~0
0
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
58 041joy
ning 78 777
1 619joy
ning 2 295
da kategoriya
258joy
ning 313

Obunachilarning jinsi

Kanalga qancha ayol va erkak obuna bo'lganligini bilib olishingiz mumkin.
?%
?%

Obunachilar tili

Til bo'yicha kanal obunachilarining taqsimlanishini bilib oling
Ruscha?%Ingliz?%Arabcha?%
Kanal o'sishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Kanalda foydalanuvchining qolish muddati

Obunachilar sizning kanalingizda qancha vaqt turishini bilib oling.
Bir haftagacha?%Eskirganlar?%Bir oygacha?%
Obunachilarning ko'payishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Hourly Audience Growth

    Ma'lumotlar yuklanmoqda

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    #Эксперт_фикри САЙЛОВ ЖАРАЁНИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ТЕНГ ШАРТЛАР ВА ИМКОНИЯТЛАР 👨‍🦽Замонавий дунёда ногиронларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш давлатнинг қанчалик ижтимоий экани кўрсатувчи асосий мезонлардан бири саналади. 🔰Ногиронларнинг сайлов жараёнида иштирок этиши уларга нисбатан бўлган демократик муносабат мезонидир. ✍️ Омонулло Муҳаммаджонов, Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори
    6 117
    2
    #мнение ЧТО НУЖНО ЗНАТЬ ОБ ИЗБИРАТЕЛЬНОМ БЮЛЛЕТЕНЕ? 💠Известный государственный и политический деятель, 16-й Президент США Авраам Линкольн справедливо отмечал, что  «избирательный бюллетень сильнее пули». 🔰Этим подчеркивается преимущество избирательных процессов, основанных на демократии, над насильственными способами решения проблем в обществе и государстве. ✔️Специалисты выделяют особое значение избирательного бюллетеня, как одного из важнейших официальных документов в электоральной практике. Именно в избирательном бюллетене воплощается выбор каждого гражданина. 🔗 Югай Людмила Юрьевна, эксперт, доктор юридических наук
    Ko'proq ko'rsatish ...
    6 205
    4
    #Эксперт_фикрм Сайлов комиссиялари фаолияти очиқ ва ошкоралик принципи асосида амалга оширилади 🔰Жорий йилнинг 9 июль санасида мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти  сайлови бўлиб ўтади. ‼️Мазкур муҳим сиёсий тадбирнинг умумийлик, тенглик, тўғридан-тўғри, яширин овоз бериш, кўппартиявийлик, муқобиллик, очиқлик ва ошкоралик, эркинлик, адолатлилик ва ҳаққонийлик каби халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган демократик принциплари асосида ўтказилишида сайлов комиссияларининг фаолиятини очиқлик ва ошкоралик принципи асосида ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга. 🔗 БатафсилБекзод Нариманов, Тошкент давлат юридик университети бўлими бошлиғи, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
    Ko'proq ko'rsatish ...
    6 144
    4
    #Илм_фан Дунё эътирофидаги ўзбек олимлари ⚡️Бугун ўзининг ижодий, интеллектуал, инновацион ғоя, лойиҳалари билан дунё аҳлини лол қолдираётган ўзбекистонлик олимлар талайгина.  📌Кимёгар Элёржон Жумаев ҳам ана шундайлар сирасидан. У 267 турдаги янги қотишмалар кашф қилган бўлиб, булардан олтитаси халқаро патент олган. ✈️Унинг нанотехнологиялар йўналишида халқаро патентга эга никель асосли суперқотишма ихтироси ички ёнув двигателлари ва аэрокосмик кемаларда жуда самарали ҳисобланади. 🔍Янги ихтиро никел асосли суперқотишмалар оиласига мансуб бўлган металл композиция бўлиб, унинг афзаллиги оксидланиш даражаси йўқлигида, яъни коррозияга учрамайди, шу сабаб узоқ муддат яроқли бўлади. 🔰Зичлиги пастлиги ҳисобига енгил, лекин бу мўрт дегани эмас. Яъни у енгил, мустаҳкам, эгилувчан, ҳар хил ҳарорат ва иқлимларда синиб кетмайди, ташқи муҳит таъсирини олмайди.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    6 142
    1
    #фикр Президент бўлишни орзу қилмаганлар борми? 📌 Президент бўлишни ёшлигидан орзу қилган инсон кўп бўлса керак. Ёшинг улғайган сари эса президентлик қанчалик машаққатли, ўз устида тинмай кечаю-кундуз ишлаши, ўз халқига нимадир бериши учун аввало ўзи ўлкан ютуқларга эришиши, юртини қадрлаши ва ҳимоя қилиши унинг бутун ҳаётининг мазмуни бўлиши кераклигини англаб борар экансан. ✍️ Феруза Усарова, ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи маркази директори в.б., сиёсий фанлар номзоди, доцент
    Ko'proq ko'rsatish ...
    6 228
    6
    #Илмфан ФАЛОКАТДАН ҚУТУЛИШ МУМКИНМИ? Сув ресурслари чекланаётгани – минтақамиз қурғоқчиликка юзлашаётгани ҳақида кўп эшитамиз. Бу нафақат иқтисодий таназзул, балки урушларга олиб келиши мумкинлиги башорат қилинганди. Қурғоқчиликнинг салбий оқибатлари аллақачон кўрина бошлаган. Тоғлардаги ўсимлик қопламининг қисқариши, деҳқончилик мавсумида сувнинг кескин чекланиши, ер ости сувларининг чекиниши... Бу кетиш бўлса узоқ эмаски, чўл-биёбонларга эга бўлсак. Ечим борми? Илмий асосланган ечимлари кўп. Бир эмас, бир неча. Биз ана шундай ечимлардан бирини таклиф этганмиз. Куз, қиш ва эрта баҳорги ёғиннинг узоқ вақт тупроқда сақланиш имконини берадиган биотехнология. Табиий, экологик мақбул ва арзон. Тупроқ бактериялари кўплаб биомолекулаларни ҳосил қилади. Улар орасида экзополисахарид деган тоифаси бор. Бир хусусияти сувни яхши ушлайди. Тупроққа солинса намини узоқ муддат сақлаб туради. Бизнинг тупроқларда намлик кўп сақланмайди. Анча йиллардан бери шу биомолекуланинг хусусиятларини ўрганамиз, лойиҳалар бажарганмиз. Шу модданинг 1 грамми 120 грамм атрофида сувни бириктириб олади. “Қўлга тушган” сув 2-3 ой давомида тупроқда сақланади. Бу муддатда ўсимлик бемалол ривожланади. Таклиф этаётган усулимиз учун суғориш керак эмас. Юқорида ёзилганидек, куз, қиш ва эрта баҳорнинг ёмғир-суви етади. Ҳорижда бундай биотехнология ва биополимерлар жуда кўп, қўлланмоқда ҳам. Демак, бизда ҳам бемалол қўллаш мумкин. Иккинчи томондан, йилдан-йилга чанг-тўзон кўпайиб бормоқда. Бир сабаби, қурғоқчилик. Демак, шу биомолекула ва биотехнология ёрдамида ҳавога кўтарилаётган чанг заррасини “зарарсизлантириш” мумкин. Нам тупроқдан ҳавога чанг зарраси кўтарилиши эҳтимоли кескин пасаяди. Учинчи томондан, бу турдаги биомолекулалар тупроқ шўрини кесади. Шўр ҳосил қилувчи тузлар, жумладан, NaCl ва Na2SO4 лардаги натрий катионини “сўриб” қўяди. Туз “сўрилиб”, салбий хусусиятини йўқотади. Фикримча, миллий уруғчилик каби бу масала – қурғоқчиликдан ҳимоя масаласи ҳам миллий бўлмоғи, уни давлатнинг ўзи узоқ муддатлик стратегия асосида ҳал қилмоғи, қонунчиликни шакллантирмоғи лозим. Тупроқ ва унинг софлиги ҳар доим нозик масала бўлиб келган. Хулоса ўрнида айтишим керак, яқинлашаётган фалокатнинг ечими бор. Фақат унга тўғри ёндошув керак. Бахтиёр Абдуғафур, биолог олим.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    6 139
    5
    #мнение Обеспечение открытости и прозрачности на выборах ⚡️Одним из важных аспектов справедливых выборов является открытость и прозрачность процесса. 📖 Избирательный кодекс Республики Узбекистан предусматривает открытость и прозрачность всех стадий избирательного процесса, включая вопрос финансирования проведения выборов. 🔗 Анвар Эминов, эксперт Центра анализа демократических процессов
    3 223
    2
    #Эксперт_фикри Ўзбекистон Республикасида Президент сайловини ўтказишнинг асосий принциплари ‼️Сайлов ҳуқуқининг умумэътироф этилган асосий принциплари сифатида умумий, тенг, тўғридан тўғри ва яширин овоз бериш сайлов хуқуқи принципларни таъкидлаб ўтишимиз мумкин. 🔰Ўзбекистон Республикасида сайловлар сайловчиларнинг ўз хоҳиши билан ихтиёрий равишда қатнашиши асосида ўтказилади. Ҳеч ким фуқароларни сайловга қатнашишини ёки қатнашмаслигини мажбурий равишда амалга ошира олмайди, бунга қонун йўл қўймайди. Бу эса сайлов ҳуқуқи принципларининг амалда ижро этилишининг зарурий шартидир. 🔗 Шерзод Зулфиқоров, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети профессори, эксперт гуруҳи аъзоси
    Ko'proq ko'rsatish ...
    3 479
    5
    #Эксперт_фикри Сайлов комиссияларининг сайлов жараёнини ташкил этиш ва ўтказишдаги ўрни 🔘Дунё тажрибасида сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича турли тажрибалар мавжуд. Айрим давлатларда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун махсус сайлов органлари ташкил этилса, яна бошқаларида эса сайловларни ўтказиш ижро этувчи органларга юклатилади. 🗒Яна баъзи давлатларда ҳокимиятнинг алоҳида тармоғи – сайлов ҳокимияти ташкил этилган. Ўзбекистонда сайловлар сайлов комиссиялари томонидан ташкил этилади. 🖇Сайлов комиссиялари фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароит яратиш ҳамда сайловларнинг сайлов умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилишини таъминлайдиган мустақил конституциявий орган ҳисобланади. 🔗 Фарход Примов, ИИВ Академияси кафедра бошлиғи
    Ko'proq ko'rsatish ...
    6 382
    4
    #Эксперт_фикри Хорижий мамлакатларда Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари 📁Замонавий дунёда президентлик институти давлат тузилишининг ажралмас қисми ҳисобланади — 140 дан ортиқ мамлакатларда президентлик институти фаолият юритади. 📌Қоида тариқасида, республикалар президентларини сайлаш усули, гарчи истиснолар мавжуд бўлса ҳам муайян мамлакатнинг республика бошқаруви турига қараб белгиланади. Бунда президентлик, парламент ёки аралаш бошқарув шаклларидан фойдаланилади. 🔗 Омонулло Муҳаммаджонов, Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори
    Ko'proq ko'rsatish ...
    6 311
    2
    #эксперт_фикри ЎзЛидеп қандай партия ва унинг дастурида нималар назарда тутилган? 📌Бугун ЎзЛидеп деганда ҳар бир инсоннинг кўз ўнгида инновацион ғоялар генератори, ҳар бир хонадон муаммоларига дахлдор бўлган, амалий ислоҳотлар ташббускори бўлмиш сиёсий ташкилот келади. ♻️Партия дастурининг энг кучли томонлари бу унинг ҳаётийлиги ва амалий эканлиги ҳисобланади. 🔹Унинг “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, “Монополиянинг ҳеч қандай кўринишига йўл қўймаслик ва рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, шахсий мулкни ҳурмат қилиш” каби тамойиллари эса халқ орасига сингиб кетган. 🔗 . ✍ Феруза Усарова, ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи маркази директори, сиёсий фанлар номзоди, доцент
    Ko'proq ko'rsatish ...
    6 179
    4
    #эксперт_фикри Сайловчиларнинг рўйхатлари қандай шакллантирилади? 📁Cайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади. ‼️Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин. 🔗 Шерзод Зулфиқоров, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети кафедра бошлиғи, профессор
    6 167
    4
    #эксперт_фикри Халқаро тажрибада ҳам сайловга тайёргарлик давлат бюджети томонидан қопланади ⚪️АҚШ,Туркия, Қозоғистон каби яқинда бўлиб ўтган ёки бўлаётган сайлов жараёнларини кузатсак, хориж тажрибасида ҳам сайловга тайёргарлик ва партиялар сайловда қатнашиш ҳаражатлари асосан давлат бюджетидан қопланади. ‼️Сиёсий партиялар фаолияти ва сайловлар ўтказиш ҳаражатларининг айнан давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланишидан асосий мақсад хусусий секторни сиёсий бошқарувга аралашувидан ҳимоя қилишдир. 🔗Бобур Валиев,  иқтисодиёт фанлари доктори,
    Ko'proq ko'rsatish ...
    6 230
    3
    #эксперт_фикри "Хўш, аёлларнинг сайлов ҳуқуқи нима?" деган  савол кўпчиликни қизиқтиради. Бу хотин-қизларнинг халқ вакиллари сайловида иштирок этиш каби муҳим сиёсий ҳуқуқи ҳисобланади. У ҳам сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини ўз ичига олади. Бежиз эмас, бугунги сайловдаги номзодлар орасида аёл номзоднинг мавжудлиги бунинг намунасидир. 🔗БатафсилФеруза Усарова, ЎзР ФA ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи маркази директори, сиёсий фанлар номзоди, доцент
    6 232
    8
    #Эксперт_фикри Президентлик сайловлари хорижда қандай ўтказилади: биздаги ўхшашлик ва фарқлар 📁Эътибор қаратадиган бўлсак, ҳозирги кунда  БМТга аъзо 193 давлатнинг 140 дан  ортиғида  президентлик лавозими мавжуд. Шунинг ўзи ҳам дунё халқлари ўз тараққиётини Президент лавозими билан боғлаганлигини кўрсатади. ♻️Таъкидлаш лозимки, Осиё қитъасида президентлик лавозими мавжуд бўлган 30 яқин давлатдан 17 тасида президент тўғридан-тўғри сайланади. 8 тасида парламент йўли билан сайланади. 🔰Ўзбекистон Президентини сайлаш муддатларига ўхшаш муддатлар, Италия, Озарбайжон, Қозоғистон каби мамлакатларда Президентнинг ваколат муддати етти йилни ташкил этади. 🔗Шерзод Зулфиқоров, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети профессори, эксперт гуруҳи аъзоси
    Ko'proq ko'rsatish ...
    6 913
    15
    #мнение Свобода передвижения гарантируется на конституционном уровне 📂В современном мире институт президентства составляет неотъемлемый  элемент государственного устройства: он действует в более чем 140 странах. 🔰Порядок избрания главы государства имеет важное по­литическое значение. Как правило, способ избрания прези­дентов республик обусловлен разновидностью республикан­ского правления данной страны: президентская, парламент­ская или смешанная формы правления, 🔗Омонулло Мухамеджанов, профессор Ташкентского государственного юридического университета, доктор юридических наук
    Ko'proq ko'rsatish ...
    6 285
    9
    #илм_фан Олимлар ёғочдан сунъий йўлдош ясашди Янги қурилма 2024 йилда фазога учирилиши режалаштирилмоқда.

    file

    6 842
    0
    ДИЛОРОМ АЛИМОВА 1948 йил 25 майда Тошкент шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Олиманинг илмий изланишлари доираси кенг қамровли бўлиб, унинг тадқиқотлари тарих фанининг назарий ва методологик муаммолари, тарихшунослик, маданиятшунослик, Ўзбекистон давлатчилиги тарихи, шунингдек, Ўзбекистоннинг мустамлака ва совет даври тарихи, энг янги даври тарихи масалаларини ўрганишга йўналтирилган. Профессор Д.А. Алимова ЎзР ФА Тарих институтида тайёрланаётган Ўзбекистон тарихининг энг қадимги даврларидан то бу кунгача бўлган жараёнларни акс эттирувчи кўп томлик Ўзбекистон тарихи асарининг ташаббускори ва муаллифларидан биридир.Олиманинг кенг қамровли илмий изланишлари 3 томлик муаллифлик монографияларида,шунингдек мамлакатимизда ва хорижий нашрларда босилган 500 га яқин илмий ишларида ўз ифодасини топди. 2022 йилда унинг “Жадидчилик феномени” асари нашрдан чиққан. Д.А. Алимованинг илмий раҳбарлигида Ўзбекистонда тарих фани тарихи, тарихшунослик муаммолари, миллий тараққий¬пар¬варлик ҳаракати тарихи, маданият тарихи ва тарихшунос¬лиги йўналишлари бўйича 9 та докторлик ва 18 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Олиманинг бевосита иштироки ва раҳбарлигида Ўзбекистон давлат тарих музейи, Қатағон қурбонлари музейи, Ўзбекистон Қуролли кучлари музейи, Самарқанддаги Мирзо Улуғбек музейи, Ислом цивилизацияси маркази музейи концепциялари ишлаб чиқилди ва амалга тадбиқ қилинди. Дилором Агзамовна ЮНЕСКОнинг 6 жилдлик «Марказий Осиё цивилизацияси тарихи»ни тайёрлаш бўйича қўмита аъзоси ва вице-президенти сифатида фаолият кўрсатган, шунингдек унинг ташаббуси билан ушбу нашр муаллифлар таркибига 14 та ўзбекистонлик олимлар киритилди. У Марказий Осиёни ўрганиш Европа жамиятининг (ESCAS) аъзоси. Профессор Д. Алимованинг илмий, жамоатчилик фаолияти муносиб тақдирланган. У «Меҳнат шуҳрати» ордени (2003), «Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони (2017),2022 йилда “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланган.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    image
    7 621
    8
    #экспертфикри Асосий мезон — қонун устуворлиги 📑 Мамлакатимизда 1996 йилда “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонун қабул қилинган бўлиб, унда сиёсий партияларга доир барча қоидалар белгилаб қўйилган. Ушбу қонунга мувофиқ, халқимизнинг маънавиятига тажовуз қилувчи, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларни тузиш қатъиян тақиқланади. ☝️ Аммо кейинги вақтларда фуқароларининг онгига турли ёлғон ва бўҳтон гаплар билан популистик таъсир кўрсатиб, ижтимоий адоватни тарғиб қилиш орқали халқимизнинг маънавиятига тажовуз қилаётган “сиёсий кучлар”нинг фаолияти кузатилаётгани ҳам сир эмас. 🔗
    Ko'proq ko'rsatish ...
    6 281
    4
    #экспертфикри МИЛЛИЙ САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА ҚАНЧАЛИК МУВОФИҚ КЕЛАДИ? 🗳 Ҳозирги пайтда дунёда сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга оид 20 дан зиёд халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган халқаро стандартлар мавжуд. 🔗
    8 351
    4
    #экспертфикри Хотин-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий ҳаёт ва жараёнларда тўлиқ ва тенг иштирок этиши гендер тенглигига эришиш ҳамда шу орқали аёлларнинг мамлакат тараққиётига ҳисса қўшиш имкониятларини оширишга хизмат қилади. 🔗
    6 594
    5
    #мнение Вопросы гендерного равенства в Узбекистане поставлены в ранг приоритетов государственной политики, и проводимая политика выравнивания возможностей для женщин отражает широкий спектр мер по расширению участия женщин в общественно-политической жизни страны. 🔗
    12 514
    6
    Гендер тенглиги ва аёлларнинг сайловлардаги иштироки Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бўлиб, амалга оширилаётган хотин-қизлар учун имкониятларни тенглаштириш сиёсати хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирларни ўзида акс эттиради. ➡️
    260
    6
    ПРАВОВЫЕ ГАРАНТИИ ОБЕСПЕЧЕНИЯ СВОБОДЫ ВЫБОРА В соответствии с Конституцией и Избирательным кодексом Республики Узбекистан предусмотрены различные процедуры избирательного процесса, позволяющие обеспечить демократичность, справедливость и прозрачность проведения выборов. Одним из важных этапов присущих избирательному процессу является сбор подписей избирателей в поддержку выдвижения кандидата. 🔗
    15 640
    8
    #тадқиқот ШУМ БОЛА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҚАНДАЙ “САЙР” ҚИЛГАН – ЮЗ ЙИЛ ОЛДИНГИ ТАРИХГА НАЗАР 📘 “Шум бола” этнографлар учун ноёб қўлланма. Унда XX аср бошларида Тошкент ва унинг атрофларида мавжуд шаҳар-у қишлоқлардаги маданий ҳаёт, исмлар, жой номлари, болалар ўйинлари, маиший турмуш тарзи ҳақида жонли ҳикояларни ўқийсиз. 🔘Қуйида етимликда, хор-у зорликда ёз ойларида шаҳар атрофларини кезиб юрган шум бола – Қоравой ва унинг дўсти Омон бугун Тошкент вилояти ҳудудининг қаерларида бўлгани ҳақида сўз юритилади. 👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈
    Ko'proq ko'rsatish ...
    8 092
    22
    #Туғилган_кун АКАДЕМИК ҒАФУР ҒУЛОМ 1943 йил. Ўзбекист онда фанлар академияси ташкил этилди. Ўша пайтда ҳукумат қарори билан Ойбек, Ғафур Ғулом ва Садриддин Айний академиянинг ҳақиқий аъзолигига сайланди. Ғафур Ғуломнинг фанга қўшган ҳиссаси нимада? Бир сўз билан айтганда, у мумтоз форс-турк шеъриятини бадиий талқин ва таҳлил қилишда мактаб яратган. Ғафур Ғулом бедилхонлик кечаларида ҳаммани ўзига қаратиб, ноёб ва гўзал гурунглар берганини замондошлари хотираларида ёзиб қолдиришган. Ғафур Ғуломнинг илмий фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар Азиз Қаюмовнинг "Академик Ғафур Ғулом" китобида келтирилган. Ғафур Ғуломнинг мукофотлари Иккинчи даражали Сталин мукофоти (1946) - "Шарқдан келмоқдаман" шеърлар тўплами учун (1943) Ленин мукофоти (1970 йил, вафотидан кейин) - сўнгги йиллардаги шеърлар учун Лениннинг учта ордени учта Меҳнат Қизил Байроқ (31.01.1939; 06.12.1951; 09.05.1963) “Фахрий нишон” ордени “Буюк хизматлари учун" ордени (2000 йил 25 август) — вафотидан кейин. Ғафур Ғулом номи билан... Ғ.Ғулом номидаги Сирдарё давлат педагогика институти Ғ.Ғулом номидаги нашриёт Тошкент шаҳридаги кўча ва метро бекати Ғафур Ғулом номи билан аталган Тошкент шаҳрида Ғ.Ғулом хотирасига ёдгорлик ўрнатилган.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    7 183
    7
    📣📣📣📣📣📣 💭 "Олимлар минбари" лойиҳаси юртимиздаги барча тадқиқотчилар, илм-фан намояндалари ва ёш изланувчиларни ҳамкорликка чорлайди. 🌐 Медиа лойиҳа орқали Сизнинг илмий ва илмий- оммабоп мақолаларингизни, жамоатчиликка тақдим қиламиз. 📖 Янги китобингиз, монография ва ўқув қўлланмаларингиз ҳақида юқори савиядаги мутахассисларимиз томонидан муаллифлик мақоласи тайёрланади ҳамда эълон қилинади. ‼️ "Олимлари минбари" дан фойдаланиб, жамоатчиликка сўз айтинг, фикрларингизни етказинг. Бизга материал юбориш: @olimlar_minbari жамоаси.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    13 759
    8
    РАСМИЙ МУНОСАБАТ Итимоий тармоқларда 14-Тошкент шаҳар референдум округи 772-участкасида аёл киши бир нечта бюллетенларни кетма-кет белгилаб турган ҳолатдаги видеоси тарқалди. Мазкур хабар юзасидан зудлик билан Марказий сайлов комиссияси вакиллари ҳолатни жойига чиқиб ўрганишди. Аниқланишича, маҳалла фаоли ва референдум участка комиссияси аъзоси фуқаро Т.Н. ўзбошимчалик билан бюллетенлардан 16 донасини олиб, оила аъзолари номидан референдум қонунчилигини бузган ҳолда уларга белгилар қўйган. Ушбу ҳолат жойида Комиссия раиси томонидан аниқланиб, мазкур бюллетенлар бекор қилиниши таъминланган ва умумий ҳисобдан чиқарилиб, бузиб қўйилган бюллетенларга қўшилган. Ҳолат юзасидан Марказий сайлов комиссияси назоратида 14-Тошкент шаҳар референдум ўтказувчи округ комиссияси томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда атрофлича ўрганилмоқда. Марказий сайлов комиссияси референдум жараёнларини қонунийлик принциплари асосида ўтказилишига бефарқ бўлмаганликлари учун жамоатчилик вакилларига ўз миннатдорчилигини билдиради. | | | | | |
    Ko'proq ko'rsatish ...
    6 138
    5
    #Референдум2023 Инҳа университети талабалари ректор Музаффар Жалолов бошчилигида ўз сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланиб, овоз беришмоқда.
    5 900
    3
    #Чирчиқ Педогогика фанлари бўйича фалсафа доктори Адҳам Боймуродов ва филология фанлари доктори Адиба Давлатовалар оиласи 673-референдум участкасида ўз фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб, овоз беришди. Умуман, барча ҳудудларда олимлар, зиёлилар ниҳоятда фаоллик кўрсатмоқда.
    5 464
    7
    Oxirgi yangilanish: 11.07.23
    Privacy Policy Telemetrio