Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kanal joylashuvi va tili
Ko'rsatilmagan

auditoriya statistikasi ШАЙХ МАЪРУЗАЛАРИ🌙

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган. Ушбу каналда юртимизда фаолият олиб бораётган Устоз имом домлаларимизнинг маърузаларидан ҳам жойлаб борилади! 
Ko‘proq ko‘rsatish
12 8330
~0
~0
0
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
50 301joy
ning 78 777
da kategoriya
1 671joy
ning 2 333

Obunachilarning jinsi

Kanalga qancha ayol va erkak obuna bo'lganligini bilib olishingiz mumkin.
?%
?%

Obunachilar tili

Til bo'yicha kanal obunachilarining taqsimlanishini bilib oling
Ruscha?%Ingliz?%Arabcha?%
Kanal o'sishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Kanalda foydalanuvchining qolish muddati

Obunachilar sizning kanalingizda qancha vaqt turishini bilib oling.
Bir haftagacha?%Eskirganlar?%Bir oygacha?%
Obunachilarning ko'payishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Hourly Audience Growth

    Ma'lumotlar yuklanmoqda

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: 👉 «Жаннат аҳлидан бўлган аёлларингиз ҳақида хабар берайми? (Эрига) муҳаббатли, кўп туғадиган, фойда келтирадиган, зулм кўрса «мен сизнинг ихтиёрингиздаман, мендан рози бўлмагунингизча мижжа қоқмайман» дейдиган аёл» (Табароний ва Дорақутнийдан ривоят қилинган). ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------ РАСТУШОВКА #САВОЛ: Қошни растушовка (бу нарса қошига чиздириш бўлиб, бўяганга ўхшаб 1 йил туради, юзини ювсаям кетмайди) қилдириш мумкинми? Таҳорат ўтадими растушовкадан кейин?
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 049
    13
    📕САҲИҲИ БУХОРИЙ Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўп­ланган саҳиҳ муснад) деб номлаган. Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар. 📕 Муқоваси: Қаттиқ НАРХИ: 500 минг сўм БУЮРТМА УЧУН: 998907759070 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Бошқа маҳсулотлар: 👇👇
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1
    0
    ​​ЯСИНА ИСМИ САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аввалам бор сизларни бугунги байрам билан табриклайман. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин, бахтимизга соғ омон бўлинглар. Саволим шуки, биз ҳозир фарзанд кутяпмиз. Аёлим агар қиз туғилса исмини Ёсина қўяйлик деганди. Шу исмни маъносини топа олмадим. Бу Ясин сурасидан олинганми ёки бошқа маъноси борми? Шу исмни қўйсак бўладими? Агар мумкин бўлса Ёсинами, ёки Ясина? Жавоб учун олдиндан раҳмат! ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу «Ясин» сурасидан олинган. Маъносини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Бошқа исм қўйганингиз афзал. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
    Ko'proq ko'rsatish ...
    image
    1
    0
    Шифо сўраб қилинадиган дуо Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

    tg.mp4

    1 399
    32
    «ҲАЖ САФАРИ-2023» وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا (سورة ال عمران/97). яъни: “Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир” (Оли Имрон сураси, 97-оят). 2023-йил Ҳаж сафари учун қабул бошланди! ❗️ШОШИЛИНГ ЖОЙЛАР СОНИ ЧЕГАРАЛАНГАН! ✍️ Қабул 6-июнгача Мурожаат учун: 📞 998954555553 📞 998976555553 📞 998978555553 📞 998882999992
    1 379
    2
    ​​✅ ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ ❗️Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда. ❗️Шунингдек, юртимиздаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 🗣Таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида саросимага солувчи шундай нотўғри хабарлар тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради. 📘 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир. 🌙 Шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ. ✅Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз: ➡️ 🟢Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир. 🌐 Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги имом-домлалар томонидан Интернет оламида маънавий-маърифий йўналишларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. ✅Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси сайтида турли Фатво марказининг диний савол-жавоблар ва Муфтий ҳазратларининг каналларида эса руҳий тарбияга оид суҳбатлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда. ✔️ Хулоса шуки, мўмин-мусулмонларимиз мана шундай расмий, ишончли диний-маърифий мазмундаги барча маълумотларни мутолаа қилишлари ҳамда яқинларига улашишлари мумкин. ❗️Эслатма шуки, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, ҳоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан таъқиқланади. Аввалроқ тарқатиш тақиқланган эълон қилинган эди. 🤔 Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ОРТИҚЧА САРОСИМАГА ЎРИН ЙЎҚ!!! ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
    Ko'proq ko'rsatish ...
    image
    1 173
    19
    АЁЛИНГИЗНИ ХЎРЛАМАНГ! Аёлингизни хўрламанг. Уни таҳқирлашингиз қалби ва ақлида чуқур из қолдиради. Аёлингиз тили билан кечирса ҳам қалби билан кечира олмайдиган энг хатарли ҳақорат – қалби ғалаёнга тўлганда унга озор беришингиз, сўкишингиз, ота-онасини пастга уришингиз ёки шаънини ерга уришингиздир. Аёлингизга яхши муомала қилинг, ундан ҳам яхши муомала кўрасиз. Уни ўзингиздан ҳам устун кўришингизни, уни бахтли қилишга уринишингизни унга билдиринг. Унинг соғлиғига эътиборли эканингизни айтинг. Агар бетоб бўлиб қолса, имконингиз етканича борингизни қурбон қилишга тайёр эканингизни билсин. Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад. «Оила — саодат маскани». ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------ РАСТУШОВКА #САВОЛ: Қошни растушовка (бу нарса қошига чиздириш бўлиб, бўяганга ўхшаб 1 йил туради, юзини ювсаям кетмайди) қилдириш мумкинми? Таҳорат ўтадими растушовкадан кейин?
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 306
    10
    🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса... 🌙 Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса: اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً 🤲 «Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар. 🔸(Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”). Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------ ТАҲОРАТДАН СЎНГ #ДИҚҚАТ! Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Албатта Ушбу зикрни ёдлаб олинг!!!
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 404
    11
    ​​Аллоҳ таолони шерик тутган ишбилармон! Мисрнинг Диқҳалия вилояти, Тафаҳнал ашроф қишлоғида яшовчи Салоҳ Атийя ҳақида замондошлари: «Саҳобалар замонидан қолган киши» дейишар эди. Биласизми нега? Салоҳ Атийя ўзи қатори экиншунослик куллиясини битирган бир қанча оғайнилари билан ўқишни битирганларидан кейин молиявий қийин аҳволга тушиб қолишди. Уларнинг қишлоғи Мисрдаги қашшоқ ва қаровсиз қолган минтақалардан бири эди. Салоҳ Атийя бош билимдон тадбиркорлар ўз тирикчиликларини йўлга қўйиш учун ҳамкорлик асосида иш бошламоқчи бўлишди. Улар тўққиз киши бўлиб, чорвачилик қилишмоқчи эди. Сармоя киши бошига икки юз жунайҳдан тушди. Бу йиғинди чинакам тадбиркорларнинг назари билан қараганда ҳатто сармоя қилишга ҳам арзимас эди. Шериклар ўнинчи шерикни қидира бошлашди. Улар ўз лойиҳалари учун ўн кишилик ишбилармонлар жамоси тузишмоқчи эди. Шу аснода бир куни муҳандис Салоҳ Атийя оғайниларининг олдига келиб: «Мен ўнинчи шерикни топдим!» деб қолди. Улар хурсанд бўлишди. «Ўнинчи шеригимиз сармоя солмайди», деди у. Шериклар ҳайрон бўлишди. Салоҳ сўзида давом этди: «У бизларни ҳимоясига олади, бизларга тўғри йўлни кўрсатиб туради, шунинг эвазига фойданинг ўндан бирини олади», деди. Улар: «Ким у?» дейишди. Салоҳ: «Аллоҳ!» деди. Шериклар битимни тузишди. Ўн шерикдан иборат ҳиссадорлик жамияти иш бошлади. Илк одимдаёқ улар ақл бовар қилмас фойдани қўлга киритдилар. Шериклар ўзаро келишиб ўнинчи «Ҳамкор»нинг ҳиссасини 20 фоизга кўтаришди. Бора бора бир неча йил ичида бу миқдор 50 фоизга чиқди. Энди фойданинг ярмини тўққиз шерик, ярмини ёлғиз ўнинчи «ҳамкор» оладиган бўлди. Улар Унинг ҳиссасини ўзлари учун алоқаси бўлмаган жойларга, У истаган ўринларгагина сарфлашар, У хурсанд бўладиган ишларга ишлатишар эди. Дастлаб қишлоқда ўғил болалар, кейин қизлар учун бошланғич билим юрти очилди. Сўнгра яна ўғил болалар учун алоҳида, қизлар учун алоҳида ўрта, кейин олий ўқув юртлари таъсис этилди. Сўнгра яна ортган пулларни жамлаб, «мусулмонлар учун хайрия жамғармаси»га асос солинди. Кейинроқ Салоҳ Атийя ўз қишлоғига оламга машҳур Азҳари Шарифнинг бир бўлинмасини очишга муваффақ бўлди. Бу эса Азҳар тарихида биринчи бор бундайин кичик қишлоқчага бўлинма очилиши эди. Шаҳарга темир йўл ва поезд тўхтар ери ҳам қилинди. Вақт ўтиши билан битта куллия бора бора тўртта куллия бўлди. Олий ўқув толибалари учун 600, толиблари учун 1000 та ўрин яратилди ва ҳоказо ишлар шу тариқа тараққий этиб борди. Бу айтганларимиз мазкур шерикликнинг қилган саноқсиз хайрияларидан бир намуна, холос. Тўққиз шерик ўз аҳду паймонларига вафо қилишди. Ўнинчи «Ҳамкор» ҳам улар истаган аҳдни адо этди ва уларга кутганларидан олий натижалар келтирди. Пировардида қишлоқда бирорта ишсиз одам, бирорта камбағал оила қолмади! 70 ёшдан ўтган Салоҳ Атийя ўзининг умр бўйи қилган шерикичилигини тамомлаб, Ўзи ишлари учун «шерик» деб топган Роббининг ҳузурига, Унинг ҳузуридаги насибасини олгани равона бўлди. Аллоҳ таолонинг бу «ҳамкорига» нималар тайёрлаб қўйгани, унинг ҳиссасига қандай «фойда»ларни битиб қўйгани ёлғиз Ўзига аён. Салоҳ Атийянинг жанозасига миллион одам йиғилди, бутун қишлоқ мотамсарога айланди. Оламларнинг Робби Аллоҳ таоло уни охиратида ҳам ўзи кутганидан юқори натижалар билан сийласин! Энди биз ўз мол дунёимизда кимларни шерик қилаётганимизга бир қарайлик-чи! Бизни йўқдан бор қилган, бойлик ва имконият берган Роббимизга топганимиздан қанча ажратяпмиз?! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------ РАСТУШОВКА #САВОЛ: Қошни растушовка (бу нарса қошига чиздириш бўлиб, бўяганга ўхшаб 1 йил туради, юзини ювсаям кетмайди) қилдириш мумкинми? Таҳорат ўтадими растушовкадан кейин?
    Ko'proq ko'rsatish ...
    image
    1 656
    13
    ҲОЖАТИНИ РАВО ҚИЛИШНИ ФАҚАТ АЛЛОҲДАН СЎРАШ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Ким бирон нарсага муҳтож бўлганда уни одамларга ошкор этса, ҳожати раво қилинмайди. Ким эҳтиёжини Аллоҳга изҳор этса, Аллоҳ уни шошилинч ўлим ёки тез(да келадиган) енгиллик билан бой қилиб қўяди” (Абу Довуд, Аҳмад, Ҳоким ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан). Кимда бирон эҳтиёж туғилганда уни одамларга айтиб шикоят қилса, ҳожатини чиқаришни сўраса, унинг тилаги бажо келтирилмайди, камбағаллиги аримайди. Эҳтиёжи қондирилган тақдирдаям кетидан бошқа ҳожатлар чиқиб келаверади. Кимда-ким Хожасига, Буюк Рабби Аллоҳ таолога суянса, бор эҳтиёжини У Зотга арз қилса, Аллоҳ унинг ишини енгил қилади, етарли ризқ беради. Бу икки хил йўл билан амалга ошиши мумкин: 1. Бой-бадавлат яқинларидан бири вафот этади. Киши ундан ўз улушини (яъни, меросини) олади. 2. Аллоҳ унинг ўзига тез орада мол-дунё беради (Мулла Али Қори, “Мирқотул мафотиҳ”; Ободий, “Авнул маъбуд”). Шу иккисидан бири бўлиши аниқ. Фақат бунинг учун эҳтиёжни Ёлғиз Аллоҳга изҳор этилади, тақдирдан нолимасдан, оламлар Парвардигорига юзланилади, кимларнингдир эшиги олдида сарғайиб турилмайди. Аллоҳ тарафидан енгиллик, кушойиш берилиши шарти шу. "Ризқ калитлари" китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------ РАСТУШОВКА #САВОЛ: Қошни растушовка (бу нарса қошига чиздириш бўлиб, бўяганга ўхшаб 1 йил туради, юзини ювсаям кетмайди) қилдириш мумкинми? Таҳорат ўтадими растушовкадан кейин?
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 647
    14
    ​​Бир уйда неча жонсан, Бир-бирингга мехмонсан. Ота-онанг бағридан сўнг, Оввора-ю жахонсан. Эсла нечта жон эдинг, Қандай мехрибон эдинг. Сиғардинг бир тўшакка, Тўярдинг бир емакка. Энди эса ховли тор, Ховли эмас дунё тор. Бир қориндан туғилган, Ака укага ағёр. Елдай учди болалик, Сувдай оқди болалик. Отанг онанг омонат, Йўлинг пойлайди шўрлик. Аканг ҳолин билмайсан, Опангдан хол сўрмайсан. Отанг онанг ғанимат. Ойда бир бор кўрмайсан. Рўзғор юки зилмикин, Ёки ёр ширинмикин. Уйдан ортиб хол сўрмоқ Шунчалик қийинмикин. ✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨ ✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар. Байҳақий ривояти. Пайғамбар алайҳиссаломга ўн бор саловот айтинг илтимос Аллоҳ рози бўлсин сиздан! 【1】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 【2】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 【3】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 【4】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 【5】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 【6】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 【7】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 【8】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 【9】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 【10】Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад ☝️Ва буни имкон қадар яқинларингизга кўпроқ тарқатинг!!! Бир соат мобайнида Сизни ҳисобингизга жуда кўп саловот йиғилади Мен машғулман вақтим кам деманг ушбу йиғилган саловот сизга шафоат бўлиши мумкин... ☝️Бу нарса албатта, Пайғамбар алайҳиссаломни ушбу ҳадисларига асослангандир. «Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади» Муслим ривояти. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
    Ko'proq ko'rsatish ...
    image
    2 350
    40
    ​​САЛАВОТ АЙТИНГ!!! ШУНДАЙ БИР КУН КЕЛАДИ Шундай бир кун келадики, у Кунда ҳамма сизни ташлаб кетади, фақат Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам келиб, сизни шафоат қиладилар. Шундай экан, у зотга салавот айтишни унутманг! Росулуллоҳ Жума кунида кўпроқ саловот айтишга тарғиб қилар эдилар. Қуйидаги ўнта саловотни Росулуллоҳга жўнатинг. 1. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 2. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 3. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 4. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 5. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 6. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 7. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 8. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 9. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 10. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад Росулуллоҳ ﷺ : «Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.» дедилар (Бухорий ривояти) ☝️Жума куни саловот айтишни фазилати ҳақида кўпчилигимиз биламиз аммо жума куни саловот айтишликдан Шайтон унуттириб қўяди. Бугун кечгача кўп кўп саловотлар айтиб Аллоҳ олдидаги даражангизни кўтаринг дуоларингиз тез қабул бўлишига эришинг. Ва бу яхшиликлар ўзингизда қолиб кетмаслиги учун яқинларингизга ҳам улашинг. ❗️Имкон қадар бошқаларга ҳам тарқатинг! Кўп саловот айтилишига сабабчи бўлинг! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------- АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
    Ko'proq ko'rsatish ...
    image
    2 038
    15
    🤲🎉🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉🎁🎊 🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин! 🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 🌺☘🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊☘🌺 ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------ РАСТУШОВКА #САВОЛ: Қошни растушовка (бу нарса қошига чиздириш бўлиб, бўяганга ўхшаб 1 йил туради, юзини ювсаям кетмайди) қилдириш мумкинми? Таҳорат ўтадими растушовкадан кейин?
    Ko'proq ko'rsatish ...

    file

    2 051
    163
    Фарзандга эътибор бериш бир кун келиб албатта мевасини беради Марҳум отам ўзлари яхши кўрган ҳар бир нарсани менга ҳам бўлиб берардилар. Албатта бу барча оталар қиладиган иш. Лекин менинг отам, ҳатто қадаҳдаги ичиб турган сувларидан ҳам менга илинардилар. Ширинлик еб турган бўлсалар, гарчи ширинлик ўта оз бўлса ҳам: “Қизим, шуни сен еб қўйгин, мен тўйиб қолдим”, деб менга берардилар. Ваҳоланки, ширинликка деярли қўл урилмагани билиниб турарди. Ўйлайманки, барча оталар ҳам бу нарсага аҳамият беришмайди. Фарзандга эътибор бериш бир кун келиб албатта мевасини беради. Болалар ҳамма нарсани ёдда сақлашади. Мана 35 ёшдан ошган бўлса ҳам, ҳалигача отамнинг ўша одатлари эсимдан чиқмайди. Ўзим ҳам еб турган нарсамни болаларимга отам каби бўлиб беришга ҳаракат қиламан. Отамнинг бу одатларидан мени жуда қаттиқ яхши кўришларини, доим эътиборларида эканимни билиб турардим. Шунинг учун бўлса керак, ёшлигимда бегона эркакнинг эътиборига эҳтиёж сезмаганман. Дугоналаримнинг баъзилари бир неча йигитлар билан гаплашадиган, учрашиб юрадиган бўлиб кетишди. Отам сабабли Аллоҳ мени бундай хорликдан сақлади. Бугун нима яхши иш қилсам ҳам, савобига отамни шерик қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қиламан. Садақа қилсам ёки бировга ёрдам бериб дуо оладиган бўлсам, менга қўшиб отамни ҳам дуо қилишларини илтимос қиламан. Ўзимнинг ҳар кунги махфий дуоларимда ҳам, отамнинг ҳақларига дуо қилишга алоҳида вақт ажратаман. Хотирамда ҳамон отамнинг менга илинган ширинликлари гавдаланади: “Қизим, мен шуни еёлмадим, сен еб қўйгин”, деган меҳр тўла сўзлари эшитилиб тургандек бўлади... 📚Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! ----- РАСТУШОВКА #САВОЛ: Қошни растушовка (бу нарса қошига чиздириш бўлиб, бўяганга ўхшаб 1 йил туради, юзини ювсаям кетмайди) қилдириш мумкинми? Таҳорат ўтадими растушовкадан кейин?
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 016
    15
    БОЛАЛАР УЧУН АЖОЙИБ ТУҲФА • “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун” Саҳифа — 647 бет. • “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун” Саҳифа — 527 бет. • “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун” Саҳифа — 647 бет. ✅ Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир. ✅ Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд. Муқова — қаттиқ Ўлчами — 21x26.5 ТЎПЛАМ НАРХИ: 550 минг сўм (Фақат тўплам шаклида сотилади!) 😍БОЛАЖОНЛАР УЧУН АЖОЙИБ СОВҒА! БУЮРТМА БЕРИШ: 998907759070 🚗ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ❗️ Бошқа маҳсулотлар: 👇👇
    Ko'proq ko'rsatish ...

    file

    1 663
    1
    Аёллар ва Ота-она ҳақида Устоз Шайх Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ | | Каналга уланиш учун👇

    Ayollar va ota-ona haqida.mp3

    1 564
    9
    АЁЛИНГИЗНИНГ АЙБУ НУҚСОНЛАРИНИ ЮЗИГА СОЛМАНГ! Аёлингизга керагича эҳтиром кўрсатишни унутманг. “Аёл киши ҳеч нарсани тушунмайди”, деган такаббурона фикрни қўйинг. Аёлингизнинг айбу нуқсонларини юзига солманг. Йўқса қалби жароҳатланиб, ўзига бўлган ишончи йўқолади. Шунингдек, бошқалар олдида ҳам уни танқид қилманг. Бинобарин, бу билан унинг ҳурматини ҳам, ўз ҳурматингизни ҳам бир пул қилган бўласиз. Унинг ишларини олқишлашда қизғанчиқ бўлманг. Аёлингиз нима яхши иш қилса мақтанг. Яна шуни унутмангки, бир-бирингиз билан тортишганингизда доим ўзингизни ҳақ деб ўйламанг. Сиз ҳам хато қилишдан маъсум эмассиз. Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад. «Оила — саодат маскани». ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------- РАСТУШОВКА #САВОЛ: Қошни растушовка (бу нарса қошига чиздириш бўлиб, бўяганга ўхшаб 1 йил туради, юзини ювсаям кетмайди) қилдириш мумкинми? Таҳорат ўтадими растушовкадан кейин?
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 535
    24
    УМРА ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР УЧУН ИЮЛ ОЙИГА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ! ✅✅✅✅✅✅✅✅ 🗓
    14 КУНЛИК УМРА САФАРИ
    Кетиш санаси: 12.07.2023 15.07.2023 17.07.2023 20.07.2023 25.07.2023 30.07.2023 НАРХ: 1450$ 👍 Йўналиш: 🛫ТОШКЕНТ—МАДИНА (транзит) ✅ Пакетга қуйидаги хизматлар киради: - Бориш ва келиш учун авиа чипталар; - Виза; - Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар. - Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар; - Тажрибали элликбоши хизмати; - Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар - Транспорт хизмати - Тиббий суғурта. - Зам-зам 5л - Сумка, нимча, бежик 🔔Жойлар сони чегараланган! 🟢Мурожаат учун: ☎️ 998954555553 ☎️ 998976555553 ☎️ 998978555553 ☎️ 998882999992 📨 ✈️Каналга қўшилиш учун:👇
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 430
    0
    🔰 «ТЎРТ НАРСА» 🔰 Довуд алайҳиссалом Парвардигорга шундай илтижо қилибди: «Аллоҳим, Сендан тўрт нарсани тилайман ва тўрт нарса юзасидан Сендан паноҳ тилайман. Тилакларим: 🔸 Сени зикр қилувчи бир кўнгил; 🔸 Шукр қилувчи дил; 🔸 Сабрли вужуд; 🔸 Дунё ва охиратда менга ёрдамчи бир жуфти ҳалол. Сендан паноҳ сўраганларим: 🔸 Ўзини катта тутувчи одобсиз-орсиз фарзанддан асра; 🔸 Барвақт қаритувчи итоатсиз хотиндан асра; 🔸 Вабодай юки бор, яхшиликсиз мол-дунёдан асра; 🔸 Камчилигимни овоза қилувчи ёмон қўшнидан асра!» «Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------ РАСТУШОВКА #САВОЛ: Қошни растушовка (бу нарса қошига чиздириш бўлиб, бўяганга ўхшаб 1 йил туради, юзини ювсаям кетмайди) қилдириш мумкинми? Таҳорат ўтадими растушовкадан кейин?
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 598
    15
    Эй аёл, унутма, Раббинг сенга ёзиб қўйган ишлардан бошқа нарса бўлмас! Эрининг хатоларини излаб, кутиб яшаш оилаларни хароб қиладиган, оилавий алоқаларнинг томирига болта урадиган ишдир. Эй аёл, унутма, Раббинг сенга ёзиб қўйган ишлардан бошқа нарса бўлмас. Барча ишларингини Аллоҳга топшир. Аллоҳ эрингни ҳидоят қилишини, сен учун солиҳ эр қилиб беришини дуо қилиб сўра. Энг муҳими кейинчалик афсусланмаслик учун бугун тотув яша! Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад. «Оила — саодат маскани». ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------ РАСТУШОВКА #САВОЛ: Қошни растушовка (бу нарса қошига чиздириш бўлиб, бўяганга ўхшаб 1 йил туради, юзини ювсаям кетмайди) қилдириш мумкинми? Таҳорат ўтадими растушовкадан кейин?
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 867
    28
    #янгилик «Ҳадис ва ҳаёт» тўплами яна сотувда Бир муддат сотувда тугаб қолган Ҳазратимизнинг шоҳ асарларидан, 32 жилддан иборат «Ҳадис ва ҳаёт» тўплами яна сотувда. Тўплам иймондан бошлаб то одоб мавзусигача бўлган мавзуларни ўз ичига олган. Жумладан, иймон, ихлос, илм, поклик, намоз, рўза, ҳаж, пайғамбарлар тарихи, саҳобалар ҳаёти, Қуръон фазилатлари ва бошқалар. Китобдаги ҳар бир мавзу аввало Қуръони Каримдаги оятлар билан, шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васалламнинг мавзуга оид ҳадислари орқали батафсил шарҳ қилинади. Китобхонлардан кўпинча «Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг суннатлари жамланган китоб борми?» деган савол бўлади. Ушбу тўпламда 32 та китобдан иборат бўлган суннатлар жамланган, деб айта оламиз. 👉 Нархи: 1 350 000 сўм БУЮРТМА УЧУН: 998907759070 Бошқа маҳсулотлар: 👇👇
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 649
    1
    ​​ЯНГИ ЧИҚҚАН ОЙНИ КЎРИБ ДУО ҚИЛИШ САВОЛ: Ассалому алайкум! Онам осмонда янги ой чиққан вақтида ойга қараб ҳожатини айтади. Мен эса бу ишингиз яхши эмас нима ниятингиз бўлса Аллоҳдан сўранг деб айтаман. Онамнинг бу ишлари ширк эмасми? ЖАВОБ: - Ва алайкум ассалом! Ойни берувчи деб эътиқод қилса нотўғри. Ой янги чиққанида қуйидаги дуо ўқилади.  عَنْ طَلْحَةَ بْنِ عُبَيْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا رَأَى الْهِلَالَ قَالَ: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ حَسَنٍ   Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дер эдилар».Термизий ҳасан санад ила ривоят қилганлар.  عَنْ قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ نَبِيَّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا رَأَى الْهِلَالَ قَالَ: هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، آمَنْتُ بِالَّذِي خَلَقَكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، الْحَمْدُ ِللهِ الَّذِي ذَهَبَ بِشَهْرِ كَذَا وَجَاءَ بِشَهْرِ كَذَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ  Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳилолни кўрсалар: «Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин» ва уч марта «Ааманту биллазии холақока», дер эдилар. Сўнгра «Фалон ойни кетказиб, фистон ойни келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар».Абу Довуд ривоят қилган.Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Сени яратган Зотга имон келтирдим».Ҳар биримиз ушбу дуоларни ёд олиб, ўз вақтида ўқиб юрмоқни одат қилиш зарур. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
    Ko'proq ko'rsatish ...
    image
    1 861
    31
    Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми? – Она сизни дунёга тақдим қилади. – Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади. – Она сизга яхши ҳаёт улашади. – Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади. – Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади. – Ота очликнинг қадрини ўргатади. – Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради. – Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради. – Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади. – Ота йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади. – Она оёқда қандай юришни ўргатади. – Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади. – Она камолот ва гўзалликни акс эттиради. – Ота воқеълик ва жиддийликни акс эттиради. Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз. Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг. Доим ота онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг. Доимо: «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айтинг. Эй оламлар робби! Икковларини мағфират айлаб, уларга жаннатни маскан қил! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------ РАСТУШОВКА #САВОЛ: Қошни растушовка (бу нарса қошига чиздириш бўлиб, бўяганга ўхшаб 1 йил туради, юзини ювсаям кетмайди) қилдириш мумкинми? Таҳорат ўтадими растушовкадан кейин?
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 406
    35
    РАСТУШОВКА САВОЛ: Ассалому алайкум! Қошни растушовка (бу нарса қошига чиздириш бўлиб, бўяганга ўхшаб 1 йил туради, юзини ювсаям кетмайди) қилдириш мумкинми? Таҳорат ўтадими растушовкадан кейин?
    2 089
    1
    САЪДНИНГ ОНАСИ Уҳуд жангидан сўнг Саъд ибн Муъознинг онаси шошилиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига келди. Саъд у зот минган отнинг тизгинини тутиб турган эди: – Эй Аллоҳнинг Расули! Бу – менинг онам, – деди. – Марҳабо, хуш келибди, – дедилар у зот. Саъднинг онаси Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га яқин келиб, тикилиб қаради ва: – Сизни соғ-омон кўрганимдан барча муси батларим тарқаб кетди, – деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) онахонга Саъднинг ўғли Амр учун таъзия билдирдилар ва: – Эй Саъднинг онаси! Сенга хушхабар бўлсин ва уларнинг аҳлига ҳам хушхабар бўлсин! Қатл бўлганлар жаннатда ҳамроҳ бўлдилар, улар ўн икки нафар эди, ўз аҳлларини шафоат қилдилар, – дедилар. – Бизлар Аллоҳнинг Расулидан рози бўлдик! Шу сўзлардан сўнг уларга ким ҳам йиғласин?! – деди Умму Саъд (розияллоҳу анҳо). “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------ РАСТУШОВКА ИСЛОМДА #САВОЛ: Ҳозирги кунда растушовка урфда. Бу шариатда мумкинми?
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 951
    3
    РАСТУШОВКА ИСЛОМДА САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда растушовка урфда. Бу шариатда мумкинми?
    2 151
    1
    ЖАННАТГА БИРИНЧИ КИРУВЧИ АЁЛ Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга энг олдин қайси аёл киришини биласизларми?” – деб сўрадилар. Ҳазрат Фотима: “Эй отажон, менмасми?” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, фалон кўчада, фалон уйда бир аёл яшайди. Ўша биринчи бўлиб жаннатга киради”, – дедилар. Фотима розияллоҳу анҳо: “У аёлнинг қандай хислати, фазилати борки, биринчи бўлиб жаннатга кирса”, деб ҳайратланди ва унинг уйига бориб, эшик қоқди. Ичкаридан “Кимсиз?” деган хунук овоз эшитилди. – Мен Фотимаман. – Қайси Фотима? – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима. – Маъзур тутасиз. Эрим уйда йўқ. У ҳеч кимга эшикни очма, деб тайинлаб кетган. Эртага кела қолинг. Мен рухсат олиб қўяман. Фотима онамиз ортига қайтди. Эртаси куни ўғли Ҳусайн билан бирга келиб, эшик қоқди. – Кимсиз? – Фотимаман. – Эй Расулуллоҳнинг қизи, ёнингизда боланинг овози эшитиляпти. Ким у? – Ўғлим Ҳусайн. У менга эргашиб келди. – Айбга буюрмайсиз. Эримдан фақат сиз учун рухсат олган эдим... Учинчи куни Фотима онамиз билан Ҳусайн йўлга чиқаётганида, Ҳасан ҳам уларга эргашди. Учовлон аёлнинг уйига бориб, эшик қоқишди. – Кимсиз? – Фотимаман. – Ёнингизда ким бор, эй Фотима? – Ўғилларим Ҳусайн ва Ҳасан бор. Бу сафар Ҳасан ҳам келди. Аёл маҳзун овозда жавоб қайтаради: – Маъзур тутасиз, эй Расулуллоҳнинг қизи. Мен эримдан фақат сиз ва Ҳусайн учун рухсат олгандим. Фотима розияллоҳу анҳо тўртинчи куни ҳам келиб, эшик қоқди. – Кимсиз? – Фотимаман. Ёнимда Ҳусайн ва Ҳасандан бошқа ҳеч ким йўқ. Эшик очилди. Учовлон ичкарида кирди. Уларни ўрта ёшли аёл илиқ кутиб олди. – Уч кундан бери овози дўриллаган бир кампир бизга жавоб қайтарди. У ким? – деб сўради Фотима онамиз. – Сизга майин овозда жавоб қайтарсам, бирор номаҳрам буни эшитиб қолса.. Оғзимга тошча солиб олувдим, – деди аёл... ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 587
    64
    🤲🎉ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉🎁🎊 🌙Яна бир «ЖУМА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин! 🌸🕋Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин! Дуога қўл очинг, Толмасин билак, Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак. Файзи билан берур, Аллоҳ таборак. Тавба сохибига, ЖУМА муборак...! 🤲АЛЛОҲИМ, ЖУМА КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва Барча яқинларимизни ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ! Амийн! 🤲 ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
    Ko'proq ko'rsatish ...

    file

    2 868
    155
    ДЎЗАХДАН ОЗОД БЎЛИШ ДУОСИ 1201. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонгда уйғониб, «Аллоҳим Албатта, биз тонг оттирдик. Ўзингни гувоҳ қилиб ва Аршингни кўтариб турганларни, фаришталарингни, ҳамма махлуқотларингни шоҳид қилиб дуо қиламиз. Сен Ўзингдан бошқа илоҳи маъбуд йўқ Зотсан. Фақат Ўзинг борсан, шеригинг йўқ. Муҳаммад Сенинг банданг ва Расулингдир», деса, албатта, Аллоҳ ўша куни унинг тўртдан бирини дўзахдан озод қилади. Ким икки марта айтса, ярмини дўзахдан озод қилади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ ўша куни уни дўзахдан озод қилади. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги банданинг дўзахдан озод қилиниши ҳақидаги маънони уламоларимиз, мазкур шахснинг ўша куни қилган гуноҳларининг кечирилиши, дея тушунтирганлар. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------ ТАҲОРАТДАН СЎНГ #ДИҚҚАТ! Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Албатта Ушбу зикрни ёдлаб олинг!!!
    Ko'proq ko'rsatish ...
    3 634
    58
    ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ.... 1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади. 2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. 3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади. 5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги. 6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.) 7. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ------------------ ТАҲОРАТДАН СЎНГ #ДИҚҚАТ! Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Албатта Ушбу зикрни ёдлаб олинг!!!
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 843
    36
    Oxirgi yangilanish: 11.07.23
    Privacy Policy Telemetrio