Илон Маск Рамзан Қодировга Cybertruck бергани ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Илон Маск Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга Tesla Cybertruck электр пикапини бергани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маск буни
рад этди.
“Маск Американинг санкция қилинган душманларига ҳарбий хизматга яроқли машиналар етказиб беряпти”
— деб ёзган Х тармоғи фойдаланувчисини “қолоқ” деб атаган у.
Сиз шунчалар қолоқмисиз, мен рус генералига Cybertruck бердим деб ўйлайсизми? Бу ҳайратланарли,
— деган Tesla раҳбари.
Ундан аввал, 17 августда Рамзан Қодиров Telegram’да пулемёт ўрнатилган Cybertruck видеосини
эълон қилганди.
Биз ҳурматли Илон Маскдан Tesla кибер юк машинасини олдик. Мен янги технологияни синаб кўрганимдан хурсандман ва амин бўлдимки, унинг “Киберҳайвон” деб номланиши бежиз эмас,
— деган Қодиров.
У пикап Россиянинг Украинадаги “махсус ҳарбий операцияси” ҳудудига юборилишини қўшимча қилган ва Илондан гўё машина бергани учун миннатдор эканини билдирган.
Илон, раҳмат! Грознийга келинг, сизни энг азиз меҳмоним сифатида қабул қиламан! Бизнинг Россия ТИВ бунга қарши бўлмайди деб ўйлайман. Ва, албатта, биз сизнинг янги ишланмаларингизни кутамиз,
— дея хулоса қилган Қодиров.
Маскнинг Қодировга жавоби эълон қилингач, Чеченистон раҳбари яна Tesla асосчисига
мурожаат қилиб:
Илон, қолоқ одамлар ва сотқин ОАВга эътибор берманг. Улар билан чалғимаслигингиз керак, ишонинг. Янги чўққиларни забт этишда давом этинг. Сизнинг ишланмаларингиз бизга катта ёрдам бермоқда!
— деган.
Бяхта қизиқ ишлар бўляпти ома, попкорндан узатворинглар😁
🧠
@nurbekalimovKo'proq ko'rsatish ...