Xizmat sizning tilingizda ham mavjud. Tarjima qilish uchun bosingEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kanal joylashuvi va tili

barcha postlar Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз! Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)  @Uzulanish_bot  
12 916-15
~8 960
~11
59.26%
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
45 564joy
ning 78 777
244joy
ning 430
da kategoriya
378joy
ning 595
Postlar arxivi
Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан #йигирма олтинчи қисм Б..., 7 ап-рел. Менинг энг катта орзуларимдан бири ушалди. Кеча бир кичкина, чиройли, тоза уйга кўчиб кирдик. Худо хайрини берсин, буни менга Ҳожи халфа топиб берди. Ёнида боғчаси бор бу уч хонали кичкина, ширингина уй Ҳожи халфаникидан атиги икки-уч минутлик масофада. Ҳаммасидан ҳам яхшиси шу бўлдики, бу уйни ичидаги ашёси билан ижарага бердилар. Кеча Муниса иккимизнинг суюнчимиз ичимизга сиғмай кетди. Уйни тозалаб, нарсаларни жой-жойига қўйишимиз керак эди. Қаёқда! Кулишдан, бир-биримизни қувишдан, ўйноқлаш, қувонишдан бошқа нарсага қўлимиз тегмади... Бечора Муниса кўзларига ишонмай, ўзини саройга кириб қолгандек ҳис этарди. Фақат Мазлум (чўпон Меҳмет бизга ҳадя қилган улоқнинг отини Мазлум қўйдик) бизни ёмон қўрқитиб борди. Бу ярамас очиқ қолган ошхона эшигидан боғчага, у ердан худди таги минорадек тик жарликка қараб чопиб кетди. Худо бир сақлади, яна бир қадам босса тўғри жарга қулаб кетарди. Лекин бу шайтон махлуқлар оёқларини қаерга қўйишни мендан яхшироқ билишади. Ҳарҳолда, уни тутиб ичкарига олиб киргунча, юракларимиз ёрилгандан баттар бўлди. Ҳа, уйимиздан ниҳоятда хурсандмиз. Муниса саҳндаги мовий кафеллар устида югуради, сирғанади, девордаги гул расмларини қўллари билан сийпаб қувонади. Фақат кечқурунлари, қош қорая бошлаганда бир оз ўксиб қоламиз. Қўшниларникига қўлларида тугунча билан оталари, ака-укалари келишади. Бизнинг уйимизни эса бу соатларда ҳеч ким йўқламайди. Бир умр шундай бўлиб қолади. #choliqushi 👇🏾👇🏾👇🏾
Ko'proq ko'rsatish ...
Чолиқуши (роман).
Fotima Mustafo Бу юртнинг баҳори шундай ажойиб бўлар эканки... Ҳаммаёқ кўм-кўк бўлиб кетди. Боғчамда ранг-баранг гуллар очилди, хонамнинг деразаларига чирмовуқлар чирмаша бошлади. Боғчамизнинг этагидаги тик жарлик яшил шоналарга ўхшаб қолди. Бу яшилликлар ичида лолалар янги яралардек қип-қизил бўлиб очилади. Бутун бўш кунларимни боғчада Муниса билан бекинмачоқ ўйнаш, арқонда сакраш билан ўтказамиз. Чарчаган кезларимизда мен расм солишга ўтираман, Муниса эса улоғи билан чаман ичида чўзилиб ётади. Менда расм…
1 072
2
МАСХАРАБОЗ Бемор докторга ўз дардини тўкибди: — Докторбей, тобим йўқ. Ҳаётдан завқ ололмаяпман. Изтиробларимни унутолмай қийналяпман. Иштаҳам йўқ. Томоғимдан қил ўтмайди. Кўз олдимдан оч-яланғоч инсонлар кетмайдиган бўлди. Тонггача ухлолмай улар билан бирга совқотиб чиқаман. Жиноят ҳақидаги хабарларни ўқиганда ўша жиноятда менинг ҳам айбим йўқмикан, деб ўйга толаман. Қотил тутган пичоқнинг сопи қўлимни куйдураётгандек бўлаверади. Отилган ҳар бир ўқ менинг қалбимга санчилгандек азобланаман. Жамиятдаги барча айб, жиноят ва гуноҳларни ортмоқлаб кетаётгандек ҳис қиламан. Кулишни тамоман унутиб юбордим. Докторбей, менга ёрдам бермасангиз ҳолим хароб — дея шикоят қилибди. Доктор беморни текширгандан сўнг, елкасига қўлини қўйиб дераза олдига олиб борибди. Пардани тортиб бармоғи билан кўча бетидаги афишани кўрсатибди. Унда цирк масхарабозининг расми бор экан. Доктор ўша масхарабозга ишора қилиб: — Азизим, — дебди. — Анави масхарабозни кўряпсизми? Ҳар куни оқшомда ажойиб томошалар кўрсатмоқда. Сизга тавсиям, ўша томошага боринг, барча изтиробларингизни унутасиз, маза қилиб кулиб дам оласиз. Дилингиз яйрайди. Касалликдан ҳам асар қолмайди. Бемор бошини эгибди ва чуқур бир уҳ тортгандан кейин дебди: — Докторбей, ўша масхарабоз, менман! ©Азиз Несин, турк ёзувчиси
Ko'proq ko'rsatish ...
3 795
55
#хайрли_кун. Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

file

3 566
20
🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий #йигирма бешинчи қисм Ташқаридан олдин иссиқ палтоли бир ёш жувон кирди. Юзини кўрдиму, вой деб юборишдан ўзимни тутолмадим. Газетачининг қайлиғи менинг эски синфдошим Кристиана Варез эди. Кристиана ёзги каникулларнинг бирида оиласи билан Франтсияга кетиб, у ерда газета муҳаррирлигида ишлаган бир ёш бўласига теккан-у, кейин қайтиб келмаган эди. Дугонам бир неча йил ичида одам ишонолмайдиган даражада ўзгарибди, салобатли хотин бўлиб қолибди. Овозимни эшитиб бошини ўгирди ва юзимдаги қалин пардага қарамай мени дарҳол таниди. — Чолиқуши, менинг кичкина Чолиқушим, шу ердамисан? Оҳ, бу қандай тасодиф! Кристиана мени ҳаммадан кўпроқ яхши кўрадиган дугонам эди. Қўлларимдан ушлаб мени кабинет ўртасига етаклади. Қўймай юзпардамни очди, бетларимдан чўлп-чўлп ўпа бошлади. Мен ҳалига довур кўрмаган эри, айниқса, маориф мудири, ким билади, нималарни ўйларди. Мен уларга орқамни ўгириб олиб, кўзларимдаги ёшларни кўрсатмаслик учун юзимни дугонамнинг елкасига яширдим. — Оҳ, Чолиқушим, ҳар хил нарсалар миямга келарди-ю, лекин сени бундай қоп-қора чодрага кўмилган, кўзларидан ёш қуйилиб турган ҳолда кўрарман, деб ўйламаган эдим. Секин-секин ўзимни боса бордим, яшириқча юзимни яна тўсиб олмоқчи бўлган эдим, дугонам қўймади. Кейин йўқ деганимга унамай, мени эри томонга ўгирди. — Пер, сенга Чолиқушини таништираман, — деди. Пер Фор узун бўй, хушрўй, оқиш киши экан. Лекин кўзимга дали-ғули кўринди. Ким билади, мен оғир-вазмин одамлар орасида туриб ўрганиб қолганим учун у боёқиш менга шундай туюлгандир. Газетачи қўлимни ўпди-да, эски таниши билан гаплашаётгандай: — Мадемуазел, сизни кўриш шарафига нойил бўлганим учун кўп бахтиёрман, — деди. —Билсангиз, биз ҳечам нотаниш эмасмиз. Кристиана сизни жуда кўп гапирарди... Башарти у таништирмаганда ҳам, барибир, Чолиқушини таниб олардим. Мактабда дугоналарингиз ва ўқитувчиларингиз билан бирга тушган суратингиз бор. Унда иягингизни Кристиананинг елкасига қўйиб олибсиз. Кўрдингизми, мен сизни қандай танийман! Улар маориф мудирини бутунлай унутгандай, фақат мен билан гаплашишар эди. Бир зум бошимни ўгириб теваракка қарадим. Кўзларим шундай бир манзарага тушдики, бошқа жойда бўлсам, қаҳқаҳа уриб кулиб юборардим. Меҳмонлар билан бирга кабинетга бир қанча одам ҳам кирибди. Ярим доира қуриб турган бу одамлар ўртасида маориф мудири турибди. Ҳаммасининг оғизлари ҳайратдан бир қарич очилган, аломат фокусчи ўйинини томоша қилаётган қишлоқилар сингари менинг франтсузча сўзлашимга анқайиб туришарди. Ҳаммасидан қизиғи шу эдики, Зайниларга борган жамоат ишлари инженери ҳам шулар орасида эди. Кейин билсам, бу афанди мусофирларни меҳмон қилибди. Боёқиш ахийри муродига етган, яъни юзимни кўрган эди. Шу билан бирга, қишлоқда маориф мудирига мен тўғримда айтган фратсузча сўзларини эслаб, ҳарҳолда хижолат ҳам тортгандир. Бўлар иш бўлган эди. Эски синфдошимга ўзимни шу қадар тушкун бир аҳволда кўрсатиш нафсониятимга тегди. Бунинг устига ўзимни мискин, эзгин кўрсатгим келмай, иложи борича дадиллик, хушвақтлик билан баланд овозда сўзлашавердим. Ниҳоят, маориф мудири ўз аҳволининг янчлигини тушунди-да, митта гавдаси билан кулгили бир аҳволда реверанс қилиб: — Қани, марҳамат, ўтиринглар, туриб қолдинглар,— деди курсиларни кўрсатиб. Менинг чиқиб кетиш пайтим келган эди. Шунинг учун Кристианага: — Энди менга ижозат, — дедим секингина. Лекин у сақичдай ёпишиб олиб, мени ҳеч ёнидан жилдирмас эди. Дугонамнинг мени бўшатгиси келмаганини маориф мудири ҳам кўрди. Ҳозиргина менга ўлгудай совуқ, ёмон муомалада бўлган бу одам чуқур бир ҳурмат билан қошимда эгилиб, менга ҳам бир курси инъом қилди. — Хоним афандим, тикка турманг, марҳамат, — деди. Ночор ўтирдим. Кристиана, менинг бу ерда қора чодрага ўралиб турганимни ҳеч ақлига сиғдира олмай, эрига нуқул гап уқтирар эди: #choliqushi
Ko'proq ko'rsatish ...
🕊Чолиқуши (роман).
📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий  #йигирма бешинчи қисм Fotima Mustafo — Сен билмайсан-да, Пер, Фарида жуда аломат қиз. Истамбулнинг энг асл оиласидан. Шу қадар ўткир закоси, ажойиб бир характери борки... Уни бу ерда кўриб ҳайрон бўлиб қолдим. Дугонамнинг мақташи менга ҳам хуш ёқар, ҳам мени уялтирар эди. Кўзларим гоҳо маориф мудирига тушиб қоларди. Боёқиш ҳалигача ўзини ҳайратдан қутқаза олмаган эди. О, ҳаёсиз жамоат ишлари инженери-чи! У кабинетнинг бир бурчагига суқилиб олиб, мени кўзлари…
4 146
6
#яхши_шеърлар Майли кетинг, кетгингиз келса, Кечмоқ бўлса шунчалар осон. Жим тураман юрак дод солса Сизни жондан севар у нодон. Майли кетинг, кетгингиз келса, Тилка-пора қилиб жонимни Лолаларга улашиб бергум, Сиз ўт қўйиб кетган қонимни. Майли кетинг, кетгингиз келса, Айланишдан тўхтамас гардун. Мен биламан, бордир бир инсон, Жон беришга тайёр  мен учун. Майли кетинг, кетгингиз келса, Ажралишга қилибсиз ҳавас, Фақат ишқнинг уволи учун Худоимдан қўрқмасангиз бас! Майли кетинг, кетгингиз келса, Тош бўлади кейин бу юрак. Ўйнаб-кулиб юрарсиз менсиз, Мен ҳам ўлиб қолмасам керак! Майли кетинг, кетгингиз келса, Мен жим силтаб қўйгум қўлимни. Ёдингизни олингу, жўнанг, Аввал қайтиб бериб  кўнглимни! Майли кетинг, кетгингиз келса, Кетаверинг, сўз деган номард. Агар ажал етмаган бўлса, Шифо топар бир кун ҳамма дард. Майли кетинг, кетгингиз келса, Ҳилол бўлинг, қўлим етмайди, Рост бўлмаган демак ишқингиз, Чин севганлар кечиб кетмайди! ©️Малика Тавфиқ
Ko'proq ko'rsatish ...
4 255
78
🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий #йигирма Тўртинчи қисм Б..., 10 март. Зайнилар қишлоғидан келтирилган қоғозларимни сумкага солиб бугун эрталаб маориф бўлимига кетдим. Муниса ухлаганича қолди. Вақт эрта бўлгани учун идора энди очила бошлаган эди. Битта-иккита келган амалдорлар босиб-босиб қаҳва ичишар, калён чекишарди. Ҳожи дўппили саркотиб ўрнида жингалак қора соқолли, кир ёқали бир афанди ўтирарди. Ходимларнинг биттасидан сўраган эдим, маориф мудири билан бирга бош котибнинг ҳам ўзгарганини, ишим бўлса шу соқолли афанди билан гаплашишим кераклигини айтди. Саркотибнинг ёнига яқинроқ келиб салом бердим. Маориф мудири афандининг буйруғи билан ёпилган Зайнилар мактабининг ўқитувчиси эканимни, мактаб ишларини топширгани келганимни айтдим. Саркотиб бир оз ўйланиб турди. #choliqushi
Ko'proq ko'rsatish ...
🕊Чолиқуши (роман).
📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий  #йигирма Тўртинчи қисм Fotima Mustafo — Ҳа, шунақами, жуда соз, — деди. — Бир оз ташқарида кутуб туринг, мудир афанди келсин. Идоранинг олақоронғи, бўғиқ даҳлизида мудирни роса уч соат кутишга тўғри келди. Бу ерларга келиб-кетувчилар одамга тикилиб қарар, ҳатто сўз отувчилар ҳам бўлар эди. Деразалардан биттасининг ёнига синиқ шоти тиклаб қўйишган экан, ўшанинг поғоналаридан бирига суяниб кутиб турдим. Қўллари лой, мовийранг чалворли сўфинамо бир киши фонтан…
4 157
7
#хайрли_кун. Бугун сизлар билан сал кечроқ саломлашяпмиз. Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Кунингиз ҳурсандчиликда ўтсин! Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят устида жамласин!

87415986_717755465422923_1309426831614827487_n.mp4

5 013
62
#яхши_шеърлар СЕН ЎЛМА ФАҚАТ Чида, тўкилмагин, оз қолди йўлим, Бу ёзганим балки сенга сўнгги хат. Сени мен топаман, топмайди ўлим, Сен ўлма фақат! Гарчанд қўш чечаклар кетди терс томон, Бизнинг шаън боғларда қўпти қиёмат. Биз қиёматдан-да чиққаймиз омон, Сен ўлма фақат! Гарчанд юрагим ўт, билагим бардам, Ғамнинг тойларини тахладим қат-қат. Лоладай кетгайман қайғузорлардан, Сен ўлма фақат! Ўкдай тик йўлларни қарс бурганимда, Ўқ томир дарз кетар, оғриқ билмас ҳад. Фақат, Сени топай мен борганимда, Сен ўлма факат! ©️Ҳалима Худойбердиева
Ko'proq ko'rsatish ...

file

5 293
82
#иқтибос Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз. Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз. Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз. Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг. Аллоҳнинг Сиздан рози бўлиши етарли. Одамларни рози қилиш етиб бўлмас орзу, Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмайдиган мақсаддир. Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг. Алий Тантовий роҳимаҳумуллоҳ
Ko'proq ko'rsatish ...
6 385
128
#иқтибос. Турфа туйғуларни хуш кўрдим ғоят, Дунёнинг ўзи ҳам рангин ниҳоят. Боқма ажабланиб сатрларимга — Бахтим ривоятдир, ғамим ҳикоят. Абдулла Орипов
4 618
51
#нимадир Тушкунликка тушманг... Ҳаёт аслида чиройли! Қизлик вақтим юрагим кўп сиқиларди, баъзан дунёларга сиғмай кетадигандек сезардим ўзимни... Мана ҳозир ортга қараб ўша йилларни кўряпман... Отамнинг ҳорғин қадам товушларини ва онамнинг юрган пайти тиззасидан чиқадиган шиқирлаган овозни эшитаётгандекман гўё... Ям-яшил ва нимаси биландир жаннатни эслатиб юборадиган ҳовлимиз кўз олдимдан ўтяпти... Энди эса айтмоқчи бўлган гапимни айтаман: ҳаёт мукаммал бўлса ҳам одам боласи у ҳаётда зерикади, агар ўзига берилган неъматларни ҳис қила олмаса... Ҳозирги ҳаётимга қарайман: ҳар оқшом қўлидаги тўрва ҳалтани тўлдириб кириб келадиган ва остонада туриб болалари билан бирма бир саломлашадиган жуфтим бор... Баъзан ухлаб ётган пайти юзига қарайман, тикилиб... Уларнинг борлиги ҳам неъмат... Бир ожизанинг нозик елкаларига оғирлик қилади бу чиройли ҳаётнинг чиғириқлари-ю ташвишлари... Ёнма ён туриб сониялар сайин ғовлаб ўсаётган тиканзор-у суманзорларни ўришга, ҳар жабҳада елкама-елка туришга кимдир керак... Инсон мукаммал бўлмайди. Ҳар кимда ҳар хил камчилик. Камчиликларга кўз юмилгандагина сифатлар, фазилатлар кўриниш бера бошлайди. Ўзингизга берилганларни инъом деб тушунинг... Инъом... Фарзанд инъом. Баъзи гапи ёқмаган, баъзи гапи сизни бир лаҳза бўлсин бахтиёр эта олган жуфтингиз ҳам аслида инъом. Йўқлаб келаётган танишингиз, иккиланиб эшик чертаётган меҳмонингиз ҳам инъом. Остонаси келди-кеттидан чўкмаган, ўйдим-чуқур бўлмаган уйлар бор бу дунёда... Энг омадсиз туюлган кунингиз ҳам инъом. Ўтмиш ҳам инъом. Келажак ҳам. Бугун ҳам... Ҳаммасига шукр! ©️Азизахон Исмоилова
Ko'proq ko'rsatish ...
5 747
145
​​. УМИД. Баъзан мен ҳам тушкунликка тушиб тураман. Қаттиқ кечади тушкунликларим. Бу ҳолатни бир куни мени доим ўқиб борадиган бир қадрдоним сезиб қолди: Ие сиз ҳам тушкунликка тушиб турасизми? Сиз-а? Гапларингизни ўқиб, ғамларимни унутаман, енгил тортаман. Ҳаммага таскин беришга бериб, ўзингиз тушкунликка тушиб қолдим дейишингиз ғалати! Унинг гапларини эшитиб хаёлимга бир олиманинг айтганлари келди: "Фарзанд кўргунимча менинг бола тарбиялаш бўйича олтита қўлланмам бор эди. Ҳозир битта болам бор ва ҳеч қандай қўлланмам йўқ!" Бировнинг боласи касал бўлиб қолса, ундай қил-бундай қил деб кўрсатмалар берамиз, йўл-йўриқ ўргатамиз. Аммо ўзимизнинг боламиз касал бўлиб қолса миядан бор йўл-йўриқлар ҳам учиб кетади. Нимани қаердан бошлашни билмай довдираймиз. Ўша пайт бизга ҳам кимдир ёрдамга келса-да, маслаҳат бера қолса! "Одам одамга керак" деган сўз шу аслида! Баъзан ҳовуримизни ер ҳам, сув ҳам олмайди, бошимиздан челаклаб сув қуямиз. Енгил тортмадик! Баъзан кўксимизни ерга бериб ётамиз, ҳеч нарса ўзгармади... Кимгадир ёрилгимиз келади. Чунки одам ҳовурини одам олади деб ишонамиз. Қаршимизга чиққани- уриб-чақилган бошми ёки ҳали ҳомми, буни баъзан аҳамияти қолмайди. Ким бўлишидан қатъий назар унга нимадир айтгимиз келади. Ичингни тўкканингда сени жим эшитадиган кишинг бўлсин. Гапирганингда- кўзини кўзингга тикиб, умидлантирадиган, руҳингни кўтарадиган инсонни ёнингга жўнатсин Аллоҳ! Баъзан ичимиздаги тош оғирлик қилади. Ўзимиз ҳам кўтаролмаймиз, бошқа ўзимизга ўхшаган одамлар ҳам уни кўтараман деб майиб бўлиб қоладигандек. Ўшанда бу тошни кўтарадиган ёки жойида эритиб юбора оладиган Зотга юкинамиз: "Дард кичик, Аллоҳ буюк!" Мен баъзан болаларимни ёнимга чақириб, уларни жим қучоқлаб тураман. Ҳаммаси айрича нафас олиб ичимни тўлдиради. Ёлғизга жуфтни яратган, кейин унинг ёнига тўртта тирговучни тираб қўйган Зотга шу туришда ҳамд айтаман. Ҳамма нарсани, ҳатто мана шу тушкунликни ҳам У Зот бизга бежиз жўнатмайди. Узоқ давом этган касалликдан сўнг ҳаётга бошқача жилмайиб қараш бахти бор бизда. Ёки муттасил давом этиб ҳоритган синовли йиллардан сўнг биз ўзимизни тоғ чўққисига тирмашиб чиқиб, кейин бутун оламга қулоч ёзиб турган бахтиёр одамдек сезамиз. Чўққидаги одам ҳис қилган буюкликни ерда, қайсидир ковакда биқиниб ётган одам тушунмайди. Ҳаётнинг неча хил товланишини ҳам билмай яшаб ўтиб кетадиганлар бор. Тушкунлик бу танлов вақтидир. Тушкунлик синов. Кўпчилик тушкунлик пайти ширкка берилиб қолади. Ўтган умрида кўрган жозибаларини унутади. Яхши кунларини танимай қолади. Бу энг ёмони! Ўтмишдаги бахтни ўз қўлингиз билан ўчирдингизми, энди келажакда келадиганлари ҳам туссиздир! Туссиз бўлгани учун жозибалар, ранго ранг жилвалар кўринмайди унда. "Қачондир бошқача эди ҳаммаси!" дейиш керак. Бир вақтлар яхши кунларни яшагансиз. Қачондир "Жаннатда яшатдинг" деб айтинг! Чунки унда бир ажиб дийдорлар бор эди. Худди ана ўша дийдорга яна қайта етказиши учун биз Жаннатни орзулаймиз. Ҳа, баъзан тўртта бурчагимиздан тутиб ўзимизни ўзимиз силкишимиз керак. Ўртага қолган-қутган умидлар йиғилиши учун. Уларнинг қайта бирлашган кучи билан оёққа туриб кетишга ишонамиз. Турамиз ва юрамиз. Йўл тугамади ҳали. Тиззадан куч кетди аммо юрагимизда ҳали ўн умрни яшатадиган умидлар бор! ©️Азизахон Исмоилова. .
Ko'proq ko'rsatish ...
4 997
91
🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий #йигирма учинчи қисм — Ундай эмас, қизим. Асл сабаб бошқа ерда. Ҳатто тирикчилик дарди ҳам эмас. Сен яширишга тиришган сайин мен яхшироқ кўряпман. Ўзингнинг кимлигингни, оилангни, хонадонингни, шунга ўхшаш нарсаларни сўрасам айтмайсан, шундайми? Кўрдингми, қандай билиб оляпман. Бу ерда бир сир бор. Лекин мен ковлаштириб ўтирмайман, кичик бир ишора бўлса бас. Икковимиз ҳам жим бўлиб қолдик. Қари доктор бир оз ўйлаб тургандан сўнг: — Сенга кичкинагина хизмат қилсам, ижозат берасанми? — деб сўради. — Сени бошқа яхшироқ ерга кўчирсам хоҳлармидинг? Маориф министрлигида битта-иккита танишларим бор. — Йўқ! Раҳмат, докторбей. Ишлаб турган еримдан хурсандман. Доктор яна кулимсираб елкаларини учирди, кейин ҳазиллашаётгандек қилиб: — Жуда соз! Жуда соз! Лекин шуни билиб қўйгинки, фидокорлик сен ўйлаганча ҳазил гап эмас. Бир кун эмас, бир кун жонинг сиқилса, менга икки энлик хат ёз, адресимни ташлаб кетаман. Бу бир одамгарчилик. — Ташаккур, афандим. — Бу масала битди. Энди ишимизга ўтайлик. Қиладиган ишларингни тушунтириб берай. Қари доктор нариги хонанинг эшигини очди. Бир қийшиқ каравот устида гавдаси, юзи аскар плаши билан ёпиб қўйилган ярадор ётар эди. Доктор: — Қалайсан, мулла, бир оз тузук бўлдингми? — деб сўради. Ярадор киши қўли билан плашини кўтариб ётган ердан турмоқчи бўлди. — Қимирлама, ёт. Нима, бирон еринг оғрияптими? — Йўқ, кўп раҳмат. Фақат бет суягим бир оз лўқиллаяпти. Доктор яна кулди. — Эҳ, менинг азиз айиқларим. Тиззасининг қопқоғини бет суяги дейди-я! Қорнини товонида деб ўйлайди бу. Пайти келганда одамларнинг кўзини шамғалат қилишдан тойишмайди. Тузалиб кетади, мулла, ҳеч нарса бўлмайди. Худога шукур қил, ўқ хиёл чапдан ўтганда шўринг қурирди. Нима, бир ҳафта ўтар-ўтмас ўрнингдан туриб юриб кетмоқчимисан? Йўқ, тўғри келмайди. Мана шу ерда жонингнинг роҳатини кўзлаб ёта тур. Ҳа, бу қизча нима деса шуни қиласан, гапини қайтармайсан, уқдингми? Сенинг докторинг шу, ярангни шунинг ўзи боғлайди. Мабодо у эди-бу эди деб гап қайтарганингни эшитсам, ҳа, ўзингдан койин. Худо ҳаққи, ўзим келиб оёғингни тўғрам-тўғрам қилиб кесиб ташлайман. Доктор ярадорнинг бинтини еча бошлади. Ярага тегиб кетганда, у “секинроғ-ей!” деб қичқириб юборди. — Овозингни ўчир. Ҳайф-ей сендай эркакка! Шопдай мўйловинг, узун соқолинг билан муштумдек қизча олдида войвойлашга уялмайсанми? Бу яра эмас, ўйинчоқ. Шундай касал боқувчига топширишларини билсам, ҳатто мен ҳам бир еримни ғиқ демай кестирар эдим. Бир соатдан сўнг серсоқол капитан билан доктор жўнаб кетди. Дунёда бундан ҳам ажойиброқ тасодиф бўлиши мумкинми? Мен умрим бино бўлиб, бир кўрган одамимнинг менда шу қадар чуқур таассуротлар қолдирганлигини ҳеч эслай олмайман.
Ko'proq ko'rsatish ...
🕊Чолиқуши (роман).
📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий  #йигирма учинчи қисм Fotima Mustafo Зай-ни-лар, 24 фе--в-рал. Бу йил ёзни баравақт келади, дейишади. Бир ҳафтадан бери ҳаволар очиқ. Кундузлари қуёш чарақлайди. Тепаларда қор бўлмаса, одам ўзини май ойи паллаларида деб ҳис этади. Бугун жума. Тушки овқатдан сўнг хонамда ўтириб, сув бўёқда Мунисанинг суратини солиш билан машғул эдим. Бирдан эшик тақиллади. Хатича хоним рўмоли бўйнига тушган, қўл-оёқлари титраган…
4 163
9
#жума_муборак. Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Яна бир Жумага етказган Аллоҳга ҳамд ва шукрлар бўлсин! Ушбу жума кунида қалбларимизга - сакийнат, юзларимизга табассум, уйларимизга бахт ва саодат ато этиб, ЗИКРидан бизларни ажралмайдиган қилсин! Ушбу кун фазилатидан Аллоҳ бизларга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодлантирсин! Шифо изалаётганларимизга, шифо, рахмат истаётганларга рахм қилсин! Аллоҳ таоло бу жума кунида биздан оғриқларни аритсин! Зулуматларимизни ёритсин! Бизни нажоти ила суғорсин! Яхшиликлар билан ризқлантирсин! Азизлар, айём муборак!
Ko'proq ko'rsatish ...
8 165
319
​​🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий #йигирма иккинчи қисм Ўшанда суюнганимдан жинни бўлиб қолмаганимга ҳайронман. Муродимга шу қадар осон етарман, деб ўйлабмидим! Кечқурундан бери неча соатлаб ўйладим, қиладиган эътирозларига жавоблар тайёрладим, юракларини юмшатиш учун миямда таъсирли сўзлар сараладим. Ҳеч иложини қилолмасам, онамдан қолган бир неча жавҳар маржонларни бериш қарорига келдим. У нарсаларни шу бечора етимчани қутқазишдан ҳам яхшироқ бир ерга сарф қила олармидим? Лекин бу фидокорликларимнинг ҳеч бирига ҳожат қолмади. Муниса бир жонли қўғирчоқдек қўлларимга тутқизилмоқда эди. Мен бошқалар сингари эмасман, жуда севинган, бахтиёр бўлган дамларимда туйғуларимни сўз билан англата олмайман. Албатта, рўпарамдаги кишининг бўйнига осилишим, уни ўпишим, тортқилашим керак. Оқсоқол афанди ҳам ўша дам худди шудай таҳлика остида эди, лекин тириш қўлининг бир марта ўпилиши билангина қутулиб кетди. Икки соатдан сўнг оқсоқол Мунисанинг отаси билан мактабга кириб келди. Мен у кишини ,бадбуруш, ваҳимали, золим одам, деб ўйлаб юрардим. Ҳолбуки, кичкинагина, касалманд, юпун бир чол экан. Менга истамбуллик эканини, лекин қирқ йилчадан бери юртини кўрмаганлигини айтди. Чигал тушни айтаётгандек Сариер, Оқсарой ҳақида чалкаш-чулкаш қилиб гапирди. Мунисани менга беришга рози эди. Лекин қизига жуда жони ачиётганини сездим. Боланинг бахтини очиш учун қўлимдан келганини аямаслигимни, уни ўз боламдан афзал кўриб тарбиялашимни, ҳар доим ўзига кўрсатиб туришлигимни ваъда этдим.
Ko'proq ko'rsatish ...
@Halolim_uz
4 906
6
​​. ЁШИ 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар: 1. Йилда бир марта қон олдиргин (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам. 2. Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангда, доим сув ичиб юришга одатлан. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо- танадаги сув етишмовчилигидир. 3. Дунёнинг иши зиммангда бўлса ҳам спорт билан шуғуллан. Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим. 4. Овқатланишни камайтир. Одам боласи учун қаддини тутиб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйма, балки миқдорини озайтир. 5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қил. 6. Ғазаб ва асабийлашишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва кўринишингни хунуклаштиради. 7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас. 8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил. 9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади. Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширувчи фазилатдир. 10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл. 11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.
Ko'proq ko'rsatish ...
image
12 965
584
​​ Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Бисмиллоҳ!" билан бошланган тонгингиз "Алҳамдулиллаҳ!" билан янада шукуҳли бўлсин деймиз... Сизларга барокатли ва файзли кун тилайман: унда ҳеч йўқ кимнингдир оғирини енгил қилмоқ, кулиб қарамоқ, ҳожатини чиқармоқ, эҳсон-инфоқ қилмоқ- сизга насиб этсин илоҳим! Ушбу кун барокатли кунингиз бўлсин, вақтидан, нақдидан барака топинг! Аъло кайфият кун давомида сизни тарк этмасин!
image
8 241
206
​​ ... Уятчан, иболи қаҳрамоним о, Чапдаст қочиб қолдинг исноддан тайин. Узоқ рол уйнадим бир ўзим танҳо, Шерик кўмагига муҳтож бўлмайин. Сен қуриб кеткур ёрдамингга бил, Эҳтиёж сезмадим бирор бир марта. Аста қочиб қолдинг қолдирдинг ғофил. Пардалар ортида тинч соялардай, Мен эса алаҳлаб, бўлиб шармисор, борардим халойиқ турар бепарво... Ўшандоқ шармисор ўшандоқ абгор, Ўшандоқ ролдаман бир ўзим танҳо. О, боплаб бобиллаб бердингку шерик. Сен бўлган гапларни кечиролмадинг. Очик кўнгиллигим Сен кўра туриб, Содда табассумим англай олмадинг. Қаҳр ила ғазабинг бир поданома. Келар симирмоққа қайғу аламим. Шармисорлик аро, иснодлар аро, Елкамни букканча туриб қолдим жим. Шошилган ҳалойиқ кўрмас ҳеч замон, Ҳақиқий қаҳрамон кўздан сал четроқ... Намунча кўрқмасанг Сен эй қаҳрамон, Қўрқма ҳеч сотмайман сени ушбу чоқ. Бизлар ўйнаган рол мени ролим бу, Ўйнадиму, аммо бой бериб қўйдим. Бизлар чеккан қайғу... бу менинг қайғум... О, қайғу, о қайғу қайғудан тўйдим.... ©️Белла Ахмадулина
Ko'proq ko'rsatish ...
image
5 328
37
#қисқа_сатрларда Кўпчилик кимгадир юрагини очгиси келади. Чунки дардимни бу одам албатта тушунади деб ўйлайди... Йўқ. Сизни ҳеч ким Раҳмдил Зот каби тўла-тўкис тушуна олмайди. Инсон икки йилда сўзлашни ўрганади, сукут сақлашни эса ўттиз йилда... Ҳатто бу ҳислатни олтмиш йилда ўзлаштирадиганлар бор... Ўзингизни ҳамиша тушунган Зот билан ҳам гаплашишни ўрганишингиз керак. Бунинг учун дунёдаги ҳамма қулоқларни кар деб билинг... Сизга таскин бериши мумкин бўлган ҳамма тил-забонларни эса соқов... Ғамхона бўла олади деб ўйлаган кишиларингизни ёпиқ эшиклар ортида деб тасаввур қилинг! Ана шунда... Барини тўла тўкис ҳис қиласиз... Баъзан ақл юрак билан чиқишмайди. Кўряпсизми, бир танада икки хил қараш... Қалб бошқа сўзни айтади, ақл эса бошқасини! Шундай экан, мутлақо бошқа бир танадан яна нимани ҳам кутиш мумкин?! У ҳам худди сиздек ақли ва юраги ўртасида мувозанат қидириб юрган бир ҳом сут эмган банда! Қалбида ҳиссиётлар, ақлида эса муаммолар яшаяпти... Ўйлайманки, ана шу кун сиз батамом кучли инсонга айланган кун бўлади! ©️Азизахон Исмоилова
Ko'proq ko'rsatish ...
5 677
97
🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий #йигирма биринчи қисм Қор элаб ёғар, йўллар босилиб борар эди. Ҳаммаёқни қор босди, энди ўқувчиларимдан анчаси мактабга келолмай қолди. Бугун ҳаётимнинг энг аччиқ, энг аламли куни бўлди. Эрта билан ўқувчиларим менга ёмон хабар олиб келишди. Кеча кечқурун Муниса бир ёмон иш қилиб қўйган экан, ўгай онаси устига таёқ кўтариб югурибди. Бола бечора уй деразасидан ташлаб қочибди. Уйдагилар қорда, қоронғида узоқ қолмай қайтиб келади, бир оздан кейин эшикни тақиллатиб ёлворади, деб ўйлашибди. Лекин, қанча-қанча соатлар ўтиб кетган бўлса ҳам бола бечора қайтмабди. Ана шундан кейин қўшниларга хабар қилишибди. Қишлоқ болалари машъал кўтариб, кўчаларни айланишибди. Лекин унинг қаерда эканлигини, қаерга кетганлигини билиша олмабди.
Ko'proq ko'rsatish ...
🕊Чолиқуши (роман).
📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий  #йигирма биринчи қисм Fotima Mustafo Кун сайин мактабга меҳрим ошиб боряпти. Бир маҳаллар ташландиқ бўлиб ётган синф эди тоза, шинам шаклга кирди. Уни бир оз ясатишга ҳам муваффақ бўлдим. Дастлабки кунлар менга ёввойи, бегона кўринган болалар энди ўзимга яқин, кўзимга иссиқ бўлиб қолишди. Мен уларга ўрганиб қолдимми ёки менинг тинмай қилган меҳнатим соясида уларнинг ўзлари одобга кира бошлашдими, бунисини билмайман, лекин ҳарҳолда икковининг ҳам таъсири…
4 913
9
​​ Бухоронинг сўнги амири Саид Олимхон Кобул атрофидаги қабристонга дафн этилган. Унинг қабр тошига шундай сўзлар ёзилган: «Ватансиз амир бадбахт ва арзимас, ўз юртида ўлган тиланчи чинакам амирдир!»
image
5 575
29
#хайрли_кун. Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

file

5 595
30
#Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий #йигирманчи қисм Ҳа, бу бечора болаларнинг вақтларини бир оз чоғ қилиш, уларни кулдириш учун нималар қилмадим! Фақат бутун қилган ҳаракатларим зое кетмоқда. Мактабга танаффус усулини ҳам киргиздим. Болаларни ярим соатда, бир соатда бир марта боққа олиб чиқар, уларга кўнгил очадиган қизиқ-қизиқ ўйинлар ўргатар эдим. Лекин, нима учундир, бу ўйин-кулгилар болаларни қизиқтирмас эди. Ана шундай кезларда болаларни ўз ҳолларига ташлаб қўйиб, бир четга чиқиб турардим. Меҳнат эзган, жафо кўрган катта ёшли одамларга ўхшаш, ранглари сўлғин, кўзлари ғамгин бу кичкина қизчаларнинг энг яхши кўрган ўйинлари бир бурчакка тиқилиб олиб, ўлим, тобут, жаноза, Азроил, қабр каби қўрқинчли сўзлар билан тўлиқ диний ашулалар айтишдан иборат эди. Яна битта ашулалари бор эдики, буни титроқ товушчалари билан чинқириб увиллашарди: Ўғри-лар ка-би ечин-ти-рар се-ни, Бир қуруқ то-бут-га қўяр-лар се-ни, Зо-лим ўлим-дан қутул-май-сан ҳеч.... Қизлар шундай деб нола қилишганда кўз олдимдан дафн маросимлари саф тортиб ўтарди. Ўқувчиларимнинг энг яхши кўрган ўйинлари ўлик кўмиш тақлиди эди. Бу ўйин, одатда, катта танаффус маҳалларида ўйналарди. Бу театр песасига ўхшаб кетган ўйинда бош ролларни Ҳафиз Нури билан араб Жаъфар оға ўйнарди. Жаъфар оға оғриб қолади. Атрофида қиз болалар йиғилишиб, Қуръон ўқишади, оғзига сув томизишади. Бола ола кўзларини юмиб жон берганда, қизчалар фарёд уриб йиғлашади, иягини боғлашади. Кейин Жаъфар оғани тахтага ётқизиб ювишади. Болалар эшикдан синдириб олинган тахтани яшил дурралар билан ёпишганда, булар ясаган тобутнинг ўша қўрқинчли ҳақиқий тобутдан фарқи қолмас эди. Ҳафиз Нури чинқироқ, машъум товуш билан жанозага чақирганда, азон айтганда, жаноза намози ўқиганда баданимда чумоли юргандек бўларди. Қабр устида “Ё Жаъфар бинти Заҳро”, дейдиган одати бор эдики, кечалари тушларимга кириб чиқар эди. Юқорида айтганимдек, бу қишлоқнинг ҳавоси, айниқса, ҳар соати битмайдигандек чўзилиб кетадиган кечалари одам димоғига ўлим ҳидини келтиради... Бундай кечаларнинг ваҳималарига, қўрқувларига чидаш... Бир куни кечаси тоғда қашқирлар улий бошлашди. Мен жуда ёмон қўрқиб кетдим. Нима бўлса ҳам пастга, Хатича хонимнинг ҳужрасига тушмоқчи бўлдим. ... #choliqushi
Ko'proq ko'rsatish ...
🕊Чолиқуши (роман).
📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий  йигирманчи қисм Fotima Mustafo Лекин унинг моғор ҳиди келиб турган, ертўлага ўхшаган ҳужрасининг эшигини очганимда, қашқирларнинг улишидан ҳам минг маротаба даҳшатли манзарага дуч келдим. Кампир оппоқ чоршафга ўраниб олиб, жойнамоз устида ўтирар, ҳушидан кетган сингари бўғиқ бир товуши билан алланарсалар ўқир, у ёқ-бу ёққа тебраниб, узун тасбеҳини ўгирар эди...............Зайнилар қишлоғида мен уч нарсага кўнгил қўя бошладим: биринчиси — деразам тагидаги…
5 832
8
​​​ Ассалому алайкум ва рахматуллоҳу ва барокатуҳ! Сешанба тонги барчамизга хайрли келсин! Нафас олаётганимизга шукр, тириклар сафида уйғонганимизга алҳамдулиллаҳ! Кўзимиз кўриб турганига, юрагимиз уриб турганига, тўрт мучамиз соғлигига, сезгиларимиз ишлаб турганига Ўзига шукр! Қаддимиз тиклигига, томоқдан нарса ўтиб турганига, умидвор ҳолда юрганимизга, ноумид эмаслигимизга, берган ризқига лойиқ кўрилганимизга алҳамдулиллаҳ! Ўзидан адаштирмасин, ҳамиша ҳидоятда яшашлик, мусулмон ҳолимизда вафот топишлик неъматига мушарраф этсин!
Ko'proq ko'rsatish ...
image
7 617
106
🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий #ўн тўққизинчи қисм Хонамда ўзим ёлғизман. Хатича хоним мени барвақт ташлаб, мактабнинг паст қаватидаги ертўлага ўхшаш ҳужрасига кириб кетди. У ерда ярим кечагача тоату ибодат қилиб, тасбеҳ ўгириб ўтиради. Икки соатдан бери чироқ ёруғида шу сатрларни ёзмоқдаман. Ташқаридан узоқдаги сув шарпаси келар, ора-сира шифтда алланималар тиқирлар эди. Юрагимда бир ваҳм билан буларга қулоқ соламан. Бир маҳал бу вайрона бино ичидан яна бошқа овозлар эшитила бошлади. Зинапоя тахталари секин-секин ғижирлар, даҳлизда одамлар пичирлашаётгандай сирли овозлар эшитиларди. Чолиқуши, бўлди, ёт энди. Ярим кечада яширин сўйлашган бу овозлардан қўрқма. Булар қанчалик золим бўлишмасин, сариқ гулларнинг етим хола қизига қилган жабру жафоларидан ортиқ ёмонлик қилишмайди сенга. #choliqushi
Ko'proq ko'rsatish ...
🕊Чолиқуши (роман).
#ўн тўққизинчи қисм Fotima Mustafo Зай-ни-лар, 20 но-ябр. Бугун эрталаб ҳисоблаб кўрдим. Зайниларга келганимга нари-бериси билан бир ой бўлибди. Бу бир ой менга ҳозир ўн йилдан ҳам ортиқ кўринди. Шу кунга қадар дафтаримга бирон нарса ёзгим келмади. Тўғрироғи, ёзишдан қўрқдим. Дастлабки кунларда юрагим ҳасрат ва алам билан тўлиқ эди, ким билади, қандай бемаъни нарсаларни ёзиб юборишим мумкин эди. Мана энди бу ерга кўника бошладим. Алекси опанинг оғзидан тушмайдиган бир гапи бор эди: “Қизларим, умидсиз касалликларнинг…
6 607
9
​​ Бир жумлада… 1. Сен билан бўш вақтида гаплашадиганлар ва сен билан гаплашиш учун вақт ажратувчилар ўртасидаги фарқни билиб олишинг лозим. 2. Илк учрашувда “Ё тавба, жинними бу?!” деб ўйлаган кишиларим ҳамиша ҳаётимдаги энг яхши одамлар бўлиб чиққан. Арета Франклин 3. Хирапашша кишидай бўлиб қолишдан шунчалик қўрққанимиздан, ўзимизни бепарво қилиб кўрсатамиз. Эрих Мария Ремарк 4. Аччиғи чиқиш – бу захар қабул қилиб, кимдир бошқа биров ўлишини кутишдир. 5. Қанчалик ниманидир камроқ кутсангиз, ҳаёт сизга кўпроқ кутилмаган туҳфалар қилади. 6. Шоду хуррамликда яшаш учун бор-йўғи иккита нарса керак: биринчидан яшаш, иккинчидан хурсанд бўлиш. 7. Қоронғи дамларда нурли инсонлар яхши кўринади. 8. Инсонлар ҳақиқатни гапирувчиларни жини суймайди. Афсус, бекор қилишади… Чунки улар ҳеч қачон орқадан пичоқ санчишмайди. 9. Ҳиндистонда шундай дейишади: “Инсоннинг қанақалигини билмоқчимисан? Унда уни туртиб кўр. Инсон гўё идишга ўхшайди. У нима билан тўлган бўлса, тўкила бошлайди”. 10. Барча дардларнинг энг яхши давоси – тузли сув: тер, кўз ёш ёки денгиз. Карен Бликсен 11. “Кўп куч сарфламанг, энг яхши нарсалар тасодифан юз беради”. Габриэль Гарсиа Маркес 12. Кичкина нарсалардан қувонч топа олмайдиган кишилар, кўп нарсадан ҳам ҳеч қачон кўнгли тўлмайди. 13. Сенга ишонадиган инсон ёнингда бўлганида, иложсиз нарсанинг ўзи бўлмайди. 14. Боши берк кўчадан чиқишнинг бир йўли бор – шунчаки орқага қайтиб, бошқа йўлдан юриш. 15. Дунёда ёвуз одамлар йўқ, фақат бахтсизлари бор. М. Булгаков 16. Ҳаёт мақсадсиз бўғилиб қолади. Ф. М. Достоевский 17. Агар саргузаштларни хавфли, деб ўйласангиз, унда бир хил ҳаёт тарзини синаб кўринг, у ҳаёт учун жуда хавфли.
Ko'proq ko'rsatish ...
image
10 448
212
​​ Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Бисмиллоҳ!" билан бошланган тонгингиз "Алҳамдулиллаҳ!" билан янада шукуҳли бўлсин деймиз... Сизларга барокатли ва файзли кун тилайман: унда ҳеч йўқ кимнингдир оғирини енгил қилмоқ, кулиб қарамоқ, ҳожатини чиқармоқ, эҳсон-инфоқ қилмоқ- сизга насиб этсин илоҳим! Ушбу кун барокатли кунингиз бўлсин, вақтидан, нақдидан барака топинг! Аъло кайфият кун давомида сизни тарк этмасин!
image
7 312
170
#руҳият. НАРЦИССИЗМ - бу руҳий касаллик, уни такаббурлик билан алмаштириш керак эмас. Нарцисслар - бошқаларни менсимайдиган, ўзига алоҳида муносабат ва эътибор талаб қиладиган, бироқ, шу билан бирга ич-ичидан ўзига унчалик ишонмайдиган, ўзини ниҳоятда нозик баҳоловчи заиф одамлардир. Бу тескари хулқ-атвор ажойиб тарзда бир одамда яшайди. Нарцисслар бошқаларнинг ҳис-туйғулари билан умуман ҳисоблашмайди. Атрофидаги инсонларни қадрсиз қилади, гапини бўлиб ташлайди, сўзлашига йўл қўймайди. Улар айбдор бўлишдан қўрқишади ва ҳеч қачон ўз хатосини тан олмайди. Улар меҳр-муҳаббат ва илиқ муносабатларни истасада, ҳеч кимга ўзларига яқинлашишга рухсат бермайди. Табиийки, нарциссларнинг болалари ҳам нарцисс бўлиб вояга етади. Бундай муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари эрта болаликда ётади. Улардан бири - она билан муносабатларда болага қўллаб-қувватлаш, тушуниш ва муҳаббат туйғуларининг етказиб берилмаганлигидир. Кейинчалик бола улғайган сари ушбу туйғуларни бошқа одамдан топишга уринишдан воз кечади ва ҳиссиётлари ўзига қаратилади. У шундай дейди:« Мен ҳеч кимга муҳтож эмасман, ўзимни ўзим яхши кўраман». Шундай қилиб, унинг хулқида рангсиз равишда ютуқларга, шухратга, буюкликка интилиш пайдо бўлади. Иккинчи сабаби ҳам худди шундай, болаликка бориб тақалади - кичик боланинг шахсий имкониятлари, хоҳиш-истаклари, эҳтиёжларини ҳисобга олмаган ҳолда, унинг олдига маълум бир ютуқларга эришиш вазифасини белгилаб қўйиш, боланинг шахсига беэътибор бўлиш натижасида, бола уни худди муайян ютуқлари учун севгандек қабул қилади. Ёки ота-онаси унинг ютуқлари билан бошқа одамларнинг олдида фахрланишади. Бундай ҳолатда, болада сохта МЕН шаклланади, ўзи ҳақида ёлғон тасаввурга эга бўлади, у аслида ўзи қанақа эканлигини билмайди ва келажакда улғайганда ҳам аслида ўзиники бўлмаган ҳаётда яшаб, ота-онаси томонидан белгилаб берилган йўл-йўриқларга риоя қилишда давом этади. Кўпчилик нарцисслар - ажойиб, муваффақиятли ва ҳатто истеъдодли одамлар бўлишади. Уларнинг болаларча аразлари ва ўз-ўзига бўлган юқори даражадаги севгиси сабабли, улар билан муносабатда бўлиш осон бўлмайди. Улар ўзини акс эттирадиган ва ундан ҳайратланадиган одамларни қидиради ва улар билангина яқин муносабат ўрнатади. Бу инсонлар эса нарциссга унинг афзаллигини ва буюклигини тасдиқлаш учун керак, холос. Нарциссларнинг энг асосий белгиларидан бири - уларнинг ҳаётда энг яхшисига лойиқлигига бўлган ишончидир. 🔻Баъзан улар буни айтмайдилар, аммо улар қуйидаги кўринишдаги хатти-ҳаракатларда кўзга ташланади: «Мен энг яхшиман». «Мени ёқтирмайдиган ҳеч кимни билмайман». «Сизлар менга чидашга мажбурсиз.» «Сизлар менинг ёрдамимга муҳтожсизлар.» «Мен қоидаларга риоя қилишга мажбур эмасман. Қоидаларга оддий одамлар риоя қилади, мен эса ўзгача одамман». «Мен тенгсизман. Хар қанча ачинарли бўлмасин, сиз ҳеч қачон мендан яхшироқ бўлолмайсиз». «Мен шунчаки сизлар каби оддий одам бўлишни хоҳламайман». «Мен кечирим сўрашим шарт эмас. Лекин бу сизга тааллуқли эмас: агар сиз нотўғри йўл тутсангиз, сизлардан узр сўрашингизни кутаман». «Менда сизларни танқид қилиш ҳуқуқи бор. Сиз мени танқид қилолмайсиз. Менинг танқидимни хотиржам қабул қилишингиз керак, лекин сизнинг танқидингизни ҳеч қачон кечирмайман ва бунинг учун жавоб берасиз». «Мен манипулятор эмасман. Ҳамма нарса мен айтганимдай бўлиши керак». Дил Ойнасидан.
Ko'proq ko'rsatish ...
7 703
149
🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси #ўн саккизинчи қисм Зай-ни-лар, 28 ок-тябр Бугун кечқурун Зайнилар қишлоғига аравада етиб келдим. Маориф мудири йўлни поезд тезлигида ўлчанадиган йўл билан ҳисоблаган бўлса керак. Чунки “атиги икки соатлик” деган йўли саҳардан то тунга қадар чўзилди. У табаррук одам шўрлик нима ҳам қилсин. Айб унда эмас, айб гоҳ тоғ чўққиларига тирмашиб чиққан, гоҳ қуриган сойлар ўзанига тушган Зайнилар йўлига темир йўл ётқизмаганларда... Ҳожи халфанинг оиласи мени шаҳардан ярим соатлик узоқда бўлган бир булоққача узатиб келди. Бутун оила тўйга, яна ҳам тўғрироғи, жаназага кетаётган дай кийинган эди. Арава тайёр бўлганлигини айтгани келган Ҳожи халфани танимай қолишимга оз қолди. У оқ фартугини, тош ётқизилган саҳнда, даҳлизда ва зинапояларда ўзига хос бир оҳангда шалоплатиб судрайдиган кавушларини ечиб ташлаб, эгнига ранги ўчган мовутдан тикилган, ёқаси ёпиқ узун чакмон, оёқларига имомлар киядиган чуқур калиш кийиб олибди. Азизия бичимидаги каттакон ҳожи дўпписи сочсиз бошини қулоқларига қадар ёпиб турибди. Неврик хоним, Ҳойғонуш ва Миратларнинг безаклари ҳам уникидан қолишмайди. Ичида бошимдан кўп аччиғ соатлар кечирганимга қарамай, кичкина номеримдан қайғу-ҳасрат билан айрилдим. Мактабда бизга бир шеър ёд олдиришган эди: одам яшаган ерларида бирга бўлган одамларга кўзга кўринмайдиган нозик иплар билан боғланиб қолар эмиш; айрилиқ соатларида бу боғлар чўзилар ва ғижжак торлари сингари мунгли садо билан узилар, ҳар бир тор узилганда одамнинг юраги айрилиқ дарди билан эзилар эмиш. Буни ёзган шоир нақадар ҳақли экан. Ғалати бир тасодиф билан монастирлик қўшним ҳам худди шу куни Б... дан жўнади. Лекин у ҳарҳолда мендан кўпроқ ачинарли бир вазиятда жўнади. Кеча кечқурун кийим-кечакларимни йиғиштириб қўйиб ётдим. Уйқумда ора-сира бақирган товушлар эшитдим-у, лекин ҳеч уйғона олмадим. Бирданига кўтарилган қаттиқ тарақа-туруқ мени ўрнимдан турғизиб юборди. Коридорда алланарсалар ерга тушиб синар, кеча жимжитлигида болаларнинг чинқириши, калтак ва тарсаки овози эшитиларди. Уйқусираганимдан мусофирхонага ўт тушибди, деб ўйлабман. Лекин ёнғинга учраганлар бир-бирларини урмасалар керак....
Ko'proq ko'rsatish ...
🕊Чолиқуши (роман).
Fotima Mustafo Сочларим тўзғиган, оёқларим яланг ҳолда номердан югуриб чиқдим-у, даҳшатли бир манзарани кўрдим. Девсифат, шопмўйлов бир офитсер монастирлик қўшнимни ерга судраб, этиклари билан тепаётган эди. Болалар эса: — Онажон! Дод! Отам онамизни ўлдиряпти! — деб чинқиришарди. Бечора хотин ҳар тепкидан илон сингари чинқириб, тушаётган ҳар қамчидан фарёд кўтариб, пол устида судралар, лекин одам ишониб бўлмайдиган бир чаққонлик билан ердан туриб офитсер тиззаларига ёпишарди: — Чўринг бўлай, қурбонинг бўлай…
7 712
7
​​. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Тундан юриб тонгга ўтганларга, ризқ сафарига тушганларга, бугунги кун учун хайрли амалларни ният қилганларга, ўзимиз каби барча яхшиликдан умидвор инсонларга янги кун муборак бўлсин, деймиз! Умр саҳифалари варақланган сари озайиб бормоқда! Унга битиладиганлари илоҳим маъноли бўлсин, беҳуда йўқотишлар, ғусса-ғам, афсус-надоматлару изтироблар уни тўкилган сиёҳ каби безамасин!
11 968
190
#choliqushi 🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси #ўн еттинчи қисм Менинг жаҳлим чиқиб кетди. — Сени алдаган эркакни қандай қилиб севиб бўлади! Мен бунга ҳеч тушуна олмайман, — дедим. У қора тишларини кўрсатиб аччиққина кулди. — Ҳали жуда ҳам ёшсиз, синглим. Ишқ ўтида ёнмагансиз-да, билмайсиз. Худо бошингизга солмасин, — деди. — Мен бир қизни биламан: тўйига икки кун қолганда, унашиб қўйилган кишиси бошқа бир хотин билан юриб алдаганини билиб қолган-у, унашилганда таққан узугини ўша ҳаёсизнинг юзига отиб уриб, бегона юртларга бошини олиб кетиб қолган. — Кейин пушаймон бўлгандир у қиз, синглим, бечора? Соғиниб-сарғайиб, юраклари қон бўлгандир. Урушда ўқ еганларни ҳеч эшитмаганмисиз, синглим? Баъзилари ўқ еганларини билмай қолишади, яна уч-тўрт қадам илгари ҳам босишади. Яра янгилигида оғримайди, сингилжон. Бир оз совисин, иннайкейин кўрасан. Боёқиш қиз хўп куйиб-ёнади, қийналади. Бирданига каравотдан сакраб тушдим, жиннилардай уйда у ёқ-бу ёқ юра бошладим. Ёмғир деразаларни қамчилар, кўчадан итнинг хириллаб ҳургани эшитиларди. Монастирдан келган хотин ичидан хўрсиниб олиб, сўзини давом қилди: — Ғурбат элдаман. Қанотларим синиқ. Қўлимда куч-қувват, танимда мадор йўқ. Монастирда бўлганимда ҳаш-паш дегунча эримни бу манжалақининг қўлидан тортиб олардим, а! Ҳайронликдан кўзларимни катта очиб: — Қандай қилардингиз? — дедим. — Кундошим бу ерда эримни сеҳрлаб, бошини боғлаб қўйган. Бечоранинг тилини, оғзини боғлаб қўйган. Лекин Монастир жодугарлари бу ерникидан кучли, амали зўр. Кўп эмас, уч мажидия берсам бас, эримни ўша алвастининг қўлидан қутқазиб, ўзимга қайтариб беришарди. Ана шундан кейин қўшним румелилик жодугарлар тўғрисида узундан-узоқ изоҳлар бера бошлади: — Бизда Ориф Хўжа деган бир албан бор. Шу киши дуо ўқиб, тўнғизнинг қулоғини дурбинга айлантириб юборган. Ҳар қандай хотин ана шу дурбинни кўзига тутиб эрига бир қараса бўлди: эри ҳар қанча бузуқ бўлса ҳам дарров тузук бўлиб қолади. Нимага десанг, бошқа хотинлар унга тўнғиздай кўриниб қолар экан. Иннайке-йин, Ориф Хўжа гоҳи маҳаллар совундан жиндек кесиб олар экану, игна санчиб, дуо ўқигандан сўнг ерга кўмиб қўяр экан. Совун тупроқда эриган сайин одамнинг душмани ҳам турган ерида эриб, игнадай ингичка бўлиб қолар экан. Боёқиш хотин жодугарлар ҳақида шу хил ҳикоялар қилиб ўтириб, тунука тамакидонини қўлдан туширмас, устма-уст сигаркалар ўраб чекар эди. Нақадар бемаъни, аянч сўзлар! Айниқса, совигандан сўнг оғрий бошлайдиган яра ҳақидаги гаплари! Ажабо, шундай бўлиши мумкинми? Мен у золимни ҳеч соғиниб, сарғайяпманми? Уни ҳеч ўйлаяпманми? Монастирлик қўшним юзига чаплаб ташланган бўёқлари, сатил сопларига ўшаган қошлари, чўкик кўзлари атрофида қўрқинчли бир ҳалқа ташкил этган сурмалари олдин менда жирканч ҳисси уйғотган эди. Лекин булар эрини қайтариб келтириш учун қилинган ҳийла, восита эканини сезганимдан кейин юрагим ачишиб кетди. Бечора хотин ҳамон: — Эргинамнинг кўзига иссиқ кўриниш учун, ҳатто болаларим ризқини кесиб элик, хина, сурма сотиб олсам, келинчакдай ясаниб-тусансам ҳам бўлмаяпти. Ҳали айтдим-у, жоду қилиб қўйишган, — дерди. Ўша кундан бери эшигим ғитиллаб очилди дегунча, кириб келаётган қўшним эканини қайрилиб қарамасданоқ билиб тураман, киради-ю:
Ko'proq ko'rsatish ...
🕊Чолиқуши (роман).
#ўн еттинчи қисм Fotima Mustafo — Бўшмисан, сингилжон? Пича ўтирай, майлими?— дейди. Ёлғизлик шунчалар жонимга тегдики, унинг овозини эшитсам, суюниб кетадиган бўлиб қол- дим. Қаламимни улоқтираман-да, толиққан бармоқларимни бир неча бор очиб-юмаман, кейин қўшнимнинг менга аллақачон ёд бўлиб қолган бадбахт ишқи ҳикоясини завқ билан эшитишга тайёрланаман. Деразамдан баланд қир кўриниб туради; дастлабки кунлар унинг манзараси баҳримни очар эди. Энди бу ҳам меъдамга тега бошлади. Агар одам бу туманли ёнбағирлар…
7 622
10
​​. “ТИЛАБ ОЛИНАДИГАН “ ХАСТАЛИКЛАР Шодликнинг шифобахш қудратини билмайдиганлар ЮРАК оғриғига дучор бўлар эканлар. Яқинларининг нуқсонларидан изтиробга тушадиган кишиларнинг КЎЗ нури заифлашади. ТУМОВ - тўкилмай қолиб кетган кўз ёшларнинг ёрдам сўраб ҳайқиришидир. ТОМОҚ ОҒРИҒИ - айниқса, сурункали томоқ оғриғи - айтилмай қолган дил сўзлар, эътирозлар, эҳтиёжлардан дарак беради. Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни ташланг, ана шунда қалбингиз таскин топади. СОНЛАРДА ортиқча ёғ тўпланиши - болаликда ота - онадан хафа бўлиш, ғазаб ва қайсарлик аломатидир. ҚОРИН ички ва сиртида ёғ тўпланиши - ҳис-ҳаяжонли ташвишлар, қахр-ғазаб ёхуд тушкунлик оқибатида бўлади. ҚАХР- ҒАЗАБ, нафрат, жаҳолат вижудни ич- ичидан емиради. У сизнинг ғазабларингизни бировга сочиб,кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, хатто ичингизда шу жаҳолат бор йўқлигини ўзингиз билмасангиз ҳам , барибир , у ақлдан озишга ақл заифлашишига эт ( пай) чўзилишига, узилишига , буйракларда тош йиғилишига жигар хасталикларига олиб келади. РАНЖ- АЛАМ ( дилсиёҳлик) танани кемиради, оилада турмуш ўртоғидан норози бўлишга ва зардобли шишнинг ўсишига олиб келаркан. Ўзини айбдор ҳис қилиш ТУРФА оғриқларни келтириб чиқараркан. ИНЖИҚЛИК, тирноқ остидан кир излаш, заҳархандалик, киноя, хамма нарсага шубҳа билан қараш бўғимларнинг яллиғланиши ва бод хасталикларини пайдо қилади УМИДСИЗЛИК- мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шол ва кўричак хасталигига олиб келади.
Ko'proq ko'rsatish ...
image
12 778
457
#хайрли_кун. Бугун сизлар билан сал кечроқ саломлашяпмиз. Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Кунингиз ҳурсандчиликда ўтсин! Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят устида жамласин!

87415986_717755465422923_1309426831614827487_n.mp4

7 951
67
#қисқа_сатрларда. Сиз ўйлайсиз-ки, юрак энди чидамайди... Лекин ундай эмас! Сиз баъзан бундан даҳшатлироқ нарса бўлмайди деб ўйлайсиз, лекин ҳаётда ҳамма нарса ўтиб кетади. Ва бир куни тушунасиз-ки, Ҳаёт шу усул билан Ўзидан ҳеч нарса кутмасликка ҳамда барига ўткинчи нарсадек қарашга ўргатган. ©️Азизахон Исмоилова
Қисқа сатрларда. Azizaxon Ismoilova kanali️️
Фарзанд тарбиясига оид мақолалар, қисқа иқтибослар, муаллиф қаламига мунсуб асарлар, ўзбек ва жаҳон адабиётига оид китобларнинг pdf форматда ўқиш имконияти. Ушбу канал китобхонлар оммасига мўлжалланган. Азизахон Исмоилова канали.
7 261
61
🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси #ўн олтинчи қисм Денгиз сафарини жуда яхши кўраман. Олти-етти ёшларда, кичкина болалигимда отамнинг аскарлари билан бирга қилган саёҳатимнинг гашти ҳали ҳам дилимда яшайди. Кема, ундаги одамлар, ҳатто Ҳусайн ҳам эсимдан чиққан-у, лекин катта денгиздан учиб ўтган бир қушнинг эсида нимаики қолиши мумкин бўлса, менда ҳам жуда борса ўшанчалик нарса қолган. Ҳар тарафи оқар чироқлар билан тўлган мовий бўшлиқда учиш гашти! Денгизнинг мендаги кенг оғуш таъсирига қарамай, палубада туролмадим; кеманинг тумшуқ томонидан айланиб ўтиб каютамга тушиб кетдим. Шаҳоб афанди келтирган қутича чамадонимнинг устида турган эди. Нималигини билгим қистаб очдим. Бир қути фондан. Мен дунёда энг яхши кўрган нарса! Кичик котибнинг ҳадяларидан бирини олиб лабларимга келтирдим. Лекин шу дам бирданига кўзларимга ёш чиқди. Нега бундай йиғладим — билмайман! Ўзимни тутишга интилган сарим кўз ёшларим ортар, кўксимда бир нарса тиқилиб турарди. Сабабсиз изтиробим мана шу бечора конфетдан келаётгандай, уни беихтиёр жойига солдим-у, қутини каютамнинг кичкина деразасидан денгизга улоқтирдим. Ҳа, дунёда кўз ёшларидан ҳам бемаъни нарса бўлмайди. Буни тушунаман. Шундай бўлса ҳам, мана ҳозир, шу сатрларни ёзиб турганимда ҳам киприкларимдан ёшлар қуйилиб, олдимдаги дафтар варағини қабартирмоқда. Ё бу ташқарида шарпасиз ёғиб турган ёмғир таъсиримикан? Ҳозир Истамбул қалай экан? У ерда ҳам шундай ёмғир ёғяптимикан? Ёки Қўзётоғидаги боғ ҳозир ой ёғдусида пориллаб ёняптимикан? Комрон, ёлғиз сендангина эмас, сен бор ерлардан ҳам нафратланаман!
Ko'proq ko'rsatish ...
🕊Чолиқуши (роман).
 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси ўн олтинчи қисм Fotima Mustafo Бугун эрталаб уйғонганимда, неча кундан бери давом этган ёмғир тинган эди. Булутлар тарқалибди. Деразамнинг рўпарасидаги юксак тоғлар тепасида туманнинг нафис пардалари тортилибди. Кечаси ётаётиб деразани ёпиб қўйиш эсимдан чиққан экан. Енгил тонг шабадаси каравотим ёпиқларига, тўзғиган сочларимга тушиб турган қуёш нурларини сариқ иплар сингари ҳилпиллатар, гоҳо узиб ташлар эди. Мусофирхонанинг мана…
6 915
9
#иқтибос. Тангри бизни ёрлақаб, ёрлик қилур, Кўнглимизни ўзига зорлик қилур. Ул гўзал кўзларки, гирёндир анга, Ул ҳумоюн дилки, бирёндир анга. Ҳар йиғининг охири бир хандадир, Охират марди муборак бандадир. Йиғлаганларни ая, нам истасанг, Нотавонларни ая, раҳм истасанг. ©️Мавлоно Жалолиддин Румий
9 517
75
​​ Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Азизлар, соғ-омонмисиз? Аллох сизга иймон, гўзал аҳлоқ, шукр этгувчи қалб, зикр қилувчи тил, хайрли умр, дунё ва охират саодатини насиб этсин! Хонадонингизга тинчлик- хотиржамлик, рўзғорингизга қут-барака, ишларингизга омад, чўнтагингизга ҳалолидан даромад тилаб, яна бир қутлуқ кун билан сизни қутлаймиз. Кунингизга ва вақтингизга Аллоҳ таоло барака берсин, кўп яхши ишларга Ўзи сабабчи қилсин.
image
11 917
222
assalomu alaykum, Aziza opa yaxshimisz? uzr, abru nayson haqida postingizni qayta jonatib berolaszmi? eslolmagan joylarim bor edi. 𝓤𝓶𝓶𝓾 𝓩𝓪𝔂𝓷𝓪𝓫 𝓤𝓶𝓶𝓾 𝓲𝓳𝓸𝓭𝓲 𝓴𝓪𝓷𝓪𝓵𝓲 - 𝓼𝓲𝔃 𝓾𝓬𝓱𝓾𝓷 𝓪𝓽𝓪𝓵𝓰𝓪𝓷 𝓽𝓪𝓼𝓴𝓲𝓷𝓵𝓪𝓻 𝓶𝓪𝓷𝔃𝓲𝓵𝓲
7 885
1
assalomu alaykum, Aziza opa yaxshimisz? uzr, abru nayson haqida postingizni qayta jonatib berolaszmi? eslolmagan joylarim bor edi.
1
0
"Абру найсон нима?" деган савол берилибди. Шунга жавоб бериб кетсам: абр бу арабча булут дегани, найсон эса апрель ойи ва май ойи ўртасида ёғадиган барака ёмғирининг номи. Айтишларича, бу ёмғир осмондан ерга тушса барака янада зиёда бўлади. Денгиз сувига тушса, то тубига етгунча унинг сувига аралашиб кетмайди. Чиғаноқ шу ёмғир учун оғзини очиб туради ва ўша ёмғир томчисини ютгач, уни марваридга айлантириб ўраб чиқади. Ғаввослар шу марварид учун жонини хатарга қўйиб денгиз остига шўнғийди ва бу марваридни чиғаноқ қорнидан олиб чиқади. Бу сув шу даражада баракали-ки унинг бирор томчиси ҳеч қаерда ҳор бўлмайди! Найсон ёмғирини бошқа булутлардан бироз фарқ қилувчи булут тўкади дейишади. Айнан "абру найсон" сўзини кўп бора Навоий ҳазрат ғазалларида ишлатганлар. Муаллифдан.
Ko'proq ko'rsatish ...
12 003
206
𝓤𝓶𝓶𝓾 𝓩𝓪𝔂𝓷𝓪𝓫 𝓤𝓶𝓶𝓾 𝓲𝓳𝓸𝓭𝓲 𝓴𝓪𝓷𝓪𝓵𝓲 - 𝓼𝓲𝔃 𝓾𝓬𝓱𝓾𝓷 𝓪𝓽𝓪𝓵𝓰𝓪𝓷 𝓽𝓪𝓼𝓴𝓲𝓷𝓵𝓪𝓻 𝓶𝓪𝓷𝔃𝓲𝓵𝓲

file

9 748
158

file

1
0
​​ Умр — қумсоат ҳам  яримлаб қолди,  кўнглим тўлгани йўқ билганларимдан.  Ёдимни оғритар кечирганларим,  кўпдир қилмаганим қилганларимдан.  Кечалар тобора ойдинлашади,  кўзингда қуёшнинг чечаги сўлмас,  яшагинг келади,  фақат умрни қумсоат сингари тўнкариб бўлмас.  Гўзаллар ёдимдан ўчдилар бир-бир,  дўстларим бағримдан кўчдилар бир-бир,  йилларим узилиб тушдилар бир-бир,  фақат бу кўнгилни тўлдириб бўлмас.  Кун келди,  оҳларинг учадиган кун,  юрагинг оламга сиғмайдиган кун,  юзингни босганча ернинг юзига,  силкиниб-силкиниб йиғлайдиган кун.  Кимни бахтли қилдим,  кимни умидвор,  кимларга кўнглимни ёриб сўйладим.  Қўлимни бердимми мозий қаъридан чўзилган саноқсиз ожиз қўлларга?!  Қуёш далдасида эгилганларнинг енгилроқ қилдимми оғирлигини?  Айтдимми кимларнинг асл дўстлигин,  кимларнинг ҳақиқий ёғийлигини?!  Кун келди,  бошингни эгадиган кун,  ҳаттоки ўзгалар гуноҳи учун юзингни босганча ернинг юзига,  силкиниб-силкиниб йиғлайдиган кун.  Мендан нима қолур,  абадий нурлар барқ уриб яшнаган дунё томонда?  Уриниб-суриниб, сира тўлмаган бир кўнгил қолади қолса ҳам мендан.  ©️Шавкат Раҳмон
Ko'proq ko'rsatish ...
image
8 926
155
🕊Чолиқуши (роман). December 02, 2020 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси ўн бешинчи қисм Эртаси кун мактубни ўз қўлим билан почтага топшириб, тўғри Маориф министрлигига кетдим. Эгнимда Гулмисол халфанинг узун чоршафи, юзимда пешаси. Шундай қилишга мажбур эдим. Чунки кўчада ўзимни бировга танитмаслигим керак. Бундан ташқари, очиқ-сочиқ юрадиган муаллималарга Маориф министрлигида унча ишонмасликларини ҳам эшитган эдим. Маориф министрлигининг эшигига етгунча вақтим анча чоғ, ўзим дадил эдим. Ишларимнинг жуда осон битишидан умидвор эдим. Хизматчилардан бири мени Маориф министрининг ёнига бошлаб киради. У ҳам дипломимни кўрар-кўрмас: “Хуш келдинг, оппоқ қизим. Биз сизлардақа одамларга интизор эдик”, — дейди-ю, мени Анатолиянинг энг яшил ўлкаларидан бирига тайин этади, деб ўйлар эдим. Фақат эшикдан кирар-кирмас ҳаво бирдан ўзгарди: мени ғалати бир ҳаяжон, қўрқув чулғаб олди. Эгри-бугри коридорлар, бинонинг пастки қаторидан устки қаватигача чўзилган ажойиб зиналар, бу коридорлар ва зиналардаги талай одамлар. Бировдан бир нима сўрашга юрагим бетламай, теварагимга жовдир-жовдир қарардим. Ўнг томонимда баҳайбат эшик устига “Министрлик секретариати” деб ёзилган лавҳани кўриб қолдим. Ҳар ҳолда, Маориф министрининг кабинети ўша ерда бўлиши керак эди. Эшик ёнида ҳаммаёғи йиртилиб, иплари осилиб қолган сахтиён тўшакли эски курсида бир керик ходим ўтирибди. Унинг димоғи шунчалар баланд эдики, кўрган киши: “Министр ё унинг ўринбосари шулармикан?” деб гумонсираса ўринли бўларди. #choliqushi
Ko'proq ko'rsatish ...
🕊Чолиқуши (роман).
 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси ўн бешинчи қисм Fotima Mustafo Мен қўрқа-писа ёнига келдим-да: — Нозирбейни ё бўлмаса ўринбосарларини кўрмоқчи эдим, — дедим. Ходим бармоқларига тупуриб, шопдай мўйловларининг учини буради, кейин шоҳона бир қараш билан менга кўз югуртириб, оғир-вазмин сўради: — Нозирбейда нима ишинг бор? — Муаллималикка олса, деб сўраб келувдим. У мўйловларининг қай шаклга кирганини кўриш учун лабларини юқорига буриб туриб жавоб қилди: — Бундай нарсалар билан нозирбейни…
6 920
9
​​​​ Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Яхшиларга саломлар! Қаерлардадир ёмғир ёғгандир, қаерлардадир бизга ўхшаб шамол... Нима бўлганда ҳам ҳосилларга зарар етмасин, элнинг ризқи йилнинг тўрт фаслида дастурхонига етиб турсин деймиз. Ер томон ёмғир қучоқлаб шошган минглаб фаришталарнинг ташрифи учун алҳамдуллилаҳ, осмондан ергача томчи тасбеҳлар дур каби томганига, ёмонликлар изин ювиб поклаганига минг бора шукри-тасаддуқ! Ҳузурли сешанба тонги сиз азиз қадрдонимга хайрли келсин, баракали кунни гўзал амаллар билан безаш ҳаммамизга насиб қилсин, илоҳим...
Ko'proq ko'rsatish ...
10 351
167
​​🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси #ўн_туртинчи қисм — Келган кунингдан бери кечани кеча, кундузни кундуз демай ёзганинг ёзган. Ҳеч битмайдиган нима ёзув бу? Хатми десам, хат дафтарга ёзилмайди. Китобми десам, биламиз, китобни соч-соқоли бор одамлар ёзади. Сен бўлсанг муштумдай боласан. Мундоғ гапирсанг-чи, нима бало ёзяпсан? Менга бу саволни мусофирхонанинг қари хизматкори Ҳожи халфа берди. У бир соатдан ортиқроқ ташқарида ўзича ашула айтиб юриб пол артди, энди чарчаб, мен билан пича валақлашгани кирди. Ҳожи халфанинг авзойини кўриб ўзимни тутолмадим, хахолаб кулиб юбордим. — Бу қанақа кепата, Ҳожи халфа? Ҳамма вақт оқ фартуғ тутиб юрадиган Ҳожи халфа бугун эски замон хотинлар кийимини кийиб олиб, яланг оёқлари билан полни ишқаб тозалаётган, йиқилиб кетмаслик учун қўлида каттакон таёқ ушлаб олган эди. — На чора, хотин кишининг ишини қилганингдан кейин хотинча кийинишинг керак-да, —деди. Мен аҳён-аҳёнда гаплашиб турадиган касалманд қўшнимдан ташқари, номеримга кирибчиқиб юрадиган бирдан-бир киши Ҳожи халфа эди. Дастлабки кунларда тортинарди. Бир иш билан номеримга кирадиган бўлса, эшикни тақиллатиб: “Бошингни беркит, отин қизим, мен киряпман”, — деярди.
Ko'proq ko'rsatish ...
image
8 868
12
#руҳият Бошингиздан оғир кунлар, турли қийин синовлар, ўтдими? Қийинчиликнинг нимаси яхши? деган савол ичингиздан ўтаётгандир балки... Бугун айнан шу ҳақида ёзишга қарор қилдик Охиригача ўқинг ва фикр қилинг! Агар мевани сиқсангиз хуштам шарбат пайдо булади Агар гулни сиқсангиз хушбўй атир пайдо булади Агар қийинчилик сабаб сиқилаётган булсангиз, билингки, "Аллоҳ сиздан яхши одамни чиқармоқчи" Нега қийинчилик яхши? Келинг, мисоллар келтирайлик: Оғриқ яхшими ёки ёмонми? Нима деб ўйлайсиз? Ёмон деб жавоб берасиз тугрими? Оғриқ бўлмаганда даволанмаган булардингиз, Даволанилмаганда эса касаллик баттар оғирлашиб, тузалиши қийинлашади (ҳатто ўлимга сабаб) булади. Шундай экан оғриқ бизнинг дўстимиз, душманимиз эмас, қайсидир манода биз учун фойдали экан Демак  ҳаётингиздаги қийинчиликларни ҳам шундай деб ҳисобланг! Қийинчилик, сиқилиш, қарз бўлмаганда сиз ҳаётингизни яхшилашга даромадингизни оширишга, муаммоларни ҳал қилишга тиришиб ҳаракат қилмаган бўлардингиз! Ва юқори натижаларга эришмаган бўлар эдингиз! Дунёдаги 80-90% миллиардерлар миллиардларини  "0" дан ҳатто минусдан  бошлашган Уларда молиявий муаммолар, сиқилишлар, қийинчиликлар сабаб, кўп  ҳаракат қилишган ва юқори натижаларга эришишган Сиз ҳам шундай қила оласиз! Агар сизда ҳозир қандайдир қийинчилик ва сиқилишлар даври утаётган бўлса, дархол ҳолатни яхшилашга киришинг! Чунки шуни кейинчалик натижа сифатида тан оласиз. Руҳият саҳифасидан.
Ko'proq ko'rsatish ...
8 397
156
#Такрорий Ассалому алайкум, қадрлиларим! Каналга жойланган ҳикояларни янги қўшилганлар учун қайта жойлашга қарор қилдик! Янги қўшилганларни хуш кўрдик. Хайрли ва манфаатли бўлсин! “Сўнгги ўғирлик” номли ҳикоямизни жойлаймиз. Ҳикоя сайти орқали эълон қилинган “Рамазон мени тақдиримда” танловига 1-ўринни олиб, ғолиб бўлган, алҳамдулллаҳ! Ҳикояни ўқиш 👉
6 797
21
#яхши_шеърлар ИСЁН ВА ИТОАТ Тиғ устида юрдириб, томошо қилар Тангрим, Чўғ устида турдириб, томошо қилар Тангрим. Тошқинда бир кемадек ночор кетиб борарман, Мен ҳеч нарса билмайман, барини билар Тангрим. Олдга юрсам хатар бор, ортга юрсам хатар бор, Ҳар лаҳза, ҳар сафару, ҳар тун, ҳар саҳар бор. Бир чумоли мисоли дон учун чиққан эдим, Донни не қиладию, мени не қилар Тангрим. Ҳақсизлик учун ёндим, шавқ учун исён қилдим. Ҳаққимни бер дедиму Ҳақ учун исён қилдим. Бошимни ҳар ён урдим, бош ёрилгач англадим, Пойига қўйсамгина бошимни силар Тангрим. Сабрим етарми билмам, сабримни синайверса, Ҳар бир синаганида суягим синаверса, Синиб-синиб охири ўзинг бутла деб борсам, Суягимни ун қилиб, элакда элар Тангрим. Майли не бўлса ҳамки, ёруғ юз билан етай, Дил тўла меҳр билан, ёшли кўз билан етай, Юрагимни тўлдирар битта таскин бор фақат, Мен Тангримга борарман, мен томон келар Тангрим. ©️Гулжамол Асқарова
Ko'proq ko'rsatish ...

file

13 464
421
#таъзия Ўзим ва оилам номидан қадрдон опам Гулруҳ Ахмедовага ҳамда Муҳаммад Собир акаларга оталари Саъдулла отанинг вафотлари муносабати билан таъзия изҳор қиламан. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун! Аллоҳ таоло сабр берсин. Ўзи ўтганларни раҳматига ноил этиб, Жаннатида қовуштирсин. Азизахон Исмоилова
6 761
12
​​ Баъзи инсонларни манфаатлар бирлаштиради. Кўнгли сиз томон оққанлар учун эса дийдорнинг ўзи энг буюк нафдир! Ассалому алайкум азиз қадрдон! Эрта тонгдан яна сизлар билан сатрлар орқали дийдорлашиб турганимдан хурсандман! Янги кун барчангизга хайрли, баракали, қувончли бўлиб келсин! Яхшилар дийдорига ошиқинг, яқинларни йўқланг, олисдагиларга эса дуолар энг яхши чопардир! Тилга иссиқ исмларни дуоларингиз қатига ўранг... Зероким, инсон инсонга шифодир, кимдир табассуми билан сизга шифо, кимдир ширин сўзи билан... Соғ-омон юрганимизга ҳам балки кимнингдир дуоси сабаб... Хайрда хайрли оқибат сари Ўзи бизни қўлласин!
Ko'proq ko'rsatish ...
image
12 123
232
#туннома. Осуда тун тилаймиз, Аллоҳ таолонинг ҳивфзу ҳимоясида бўлинг! Тонгга қарата бошлаган сафарингиз фажрнинг зиёси томон сизни элтсин! Хайрли тун!

file

8 086
52
#нимадир. Қайсидир йиллар сизда игна билан қудуқ қазиш жараёнида кечади. Бесамар уринишлар, тинимсиз меҳнат, капалак қанотича куч билан оғир аравани тепаликка судраб чиқиш... Оғир арава баъзан жойидан силжимай қийнайди. Ўйланасиз, нега менга шунча юк билан, уларни ташиш учун мустаҳкам билак эмас, нозиккина қанотлар берилган?! Тушунмайсиз, аммо интилаверасиз. Кейин ҳаммаси бир текисда кечадиган йиллар бошланади. Англадингизки, табиат сизга мана бу капалак қанотларини номуносиб танлов ўлароқ танлаб бермаган. Демак, олдинда учиш йилларингиз бор. Парвоз завқи билан бирга жозибадор қанотчаларингиздан завқланасиз... Мен ҳаётда ҳамма нарсада мувозанат борлигига ишонаман. Қайсидир йиллар ёлғизликда кечади, кейин эса одамлар атрофингизни чулғаган ажойиб бир давр бошланади. Ёлғиз ўтган йилларингизга конпенсация яъни бадал ундириб олганингизни ҳис қиласиз. Кўз ёшларнинг ҳам бадали бор, зулмнинг ҳам, синовли йилларнинг ўз мукофоти борлигига баъзан ишонгингиз келмайди. Чунки ҳаёт бир қалтис ўйин бошласа, кейин ҳеч нарсага ишонмай қоласиз. Аммо қонуниятлар ўша... Йиғлаган кўз кулади... Меҳнат қилган юзага чиқади... Яхшиликни одам зоти билмаслиги мумкин аммо самовий инъомлар яхши одамнинг манзилини адашмай топиб бораверади... ©️Азизахон Исмоилова
Ko'proq ko'rsatish ...
8 574
123
​​🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси қисм Тўйга уч кун қолган эди. Яна ҳар куни кечки пайт ўша машъум ҳовли эшигида, болалар билан арқондан сакрашиб ўйнаб юрганимда янги бир ҳужумга учрадим. Лекин бу сафарги ҳужум мени ошпаз қўлидан қутқазишга ҳаракат этган тикувчи хонимдан бўлди. Ўттиз йилчадан бери чорбоғда кийим тикиб келган бу франтсуз хоним олтмиш ёшли, кўзойнакли қари қиз эди. У дунёнинг энг нозик, энг ширин муомалали аёлларидан бўлишига қарамай, шу оқшом у ҳам менга олов пуркади: — Кечирасиз, мадмазел, бир неча кундан кейин сизни мадам, деб атай бошлаймиз. Шу ишингиз тўғрими? Кийимингизни охирги марта ўлчаб кўриш учун сизни ярим соатдан бери ахтараман-а, — деди. Eнг ёмони — Басима холамнинг у билан бирга келгани бўлди. Хўмрайиб туришидан, жанжал чиққудай бўлса тикувчининг ёнини олиши аниқ эди. — Пардон, мадмазел, шу ерда эдим, кўп афсус, ахтарганингизни билмабман, — дедим. Холам индамай туролмади. Мени йўлга солмоқчи бўлганда, ҳар вақт иягимдан ушлаб силар эди, ҳозир ҳам шундай қила туриб: — Айланай болам, ҳозир сенинг овозингни, қаҳқаҳаларингни биров эшитмаслиги керак-ку, — деди. — Уч кундан кейин ҳам чақирган меҳмонларимиз орасида яна шундай қилмасайдинг,деб қўрқаман. Ҳарвақт бебош, қўрс кўринганимга қарамай, ўша кунлар қоришиқ ҳаяжонлар чангалида талпинган ва эркаланиш, мулойим бўлиш эҳтиёжи билан юрак-бағрим эзилиб юрган кунларим эди. Иягимни холамнинг қўлидан чиқармай, этагимни бармоқларим билан икки ёнидан ушладимда, енгилгина реверанс қилиб, тиззаларимни букдим. — Хафа бўлманг, хола, — дедим, — кўп эмас, фақат уч кунгина яна тишингизин тишингизга қўйиб туринг. Ана ундан кейин сиз менга хола эмас, бошқа исмли, бошқа сифатли киши бўласиз. Чолиқуши холасига қилган шўхлигини Фарида у хоним афандига қилолмайди. Ҳа, бунга журъат этолмайди, кўнглингиз тўқ бўлсин. Холамнинг кўзларига ёш чиқди, бетларимдан чўлп-чўлп ўпиб: — Ҳамиша онанг ўрнида эдим, яна шундай бўлиб қоламан, Фаридам, — деди. Юрак тўлқиним шу даражага етган эдики, мен ҳам уни биқинларидан ушлаб азот кўтардим, яна шу ҳаяжон билан бетларидан ўпдим. Мадемуазел майда икир-чикирларидан бошқа камчилиги қолмаган оқ кўйлагимни қўлига олганда, қип-қизариб кетганлигимни ҳис этдим. Уйдагиларни бирма-бир силаб ўпмоққа, ёлвормоққа бошладим: — Нима бўлади-я, ташқарига чиқиб турсаларингиз. Сизларнинг олдингизда киёлмайман. Чолиқушини орқасидан узун этакли кўйлакда товусга ўхшаганини кўз олдиларингизга бир келтиринг. Вой, қандай кулгили-я! Ўзим ҳам роса куламан-да.
Ko'proq ko'rsatish ...
@Halolim_uz
6 765
13
#жума_муборак. Бугун жума! Илоҳий муждалар куни! Осмоннинг тоқи фаришталар ташрифи учун очиладиган муборак кун! Илоҳим, ерга инган малаклар дуоларингизга шоҳид бўлсин! Ҳар бир ўқиган оятингиз Аллоҳ таолога ҳуш келсин. Илм нурдир! У бўлмаса бу дунёнинг кунлари зулмат... Қуръон қабрингизда то Қиёмат ўчмайдиган чироғингиз бўлсин! Уйингизга баракот, дастурхонингиз тўкин, қалбингизга эса имон нури тўлсин.. Азизларим, Жумага бизни етказди, етказганига шукр, айём барчамизга муборак бўлсин!
Ko'proq ko'rsatish ...

file

10 112
162
​​ Хайрли тонг, тонгга етганлар... Тундан ёруғлик томон ўтганлар... Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Аллоҳ таоло сизни раҳматидан ва барокатидан бенасиб этмасин! Бугун қаршимизга чиқадиган кун-вақти баракали, нақди-ҳалол, файзли ўзгача бир кун бўлсин! Кўп ишларга улгуриб қолайлик, амал дафтаримиз хайрли иш амалларимиз баёнидан тўлиб тошсин! Тонг хайрли, кун муборак қадрдоним!
image
15 574
361
#нимадир. Куни кеча Facebook да бир лавҳа кўриб қолдим. У "учитель от бога" деб номланади. Google дан "учитель от бога шкала эмоций" деб ёзилса ўша ман кўрган лавҳа чиқади. Оддий бир ўқитувчи аёл синфда дарс ўтяпти. Ҳеч қандай кўргазмали қуролларсиз, қўлланмаларсиз, битта бўр ва битта доска... Аввалига ҳўмрайиб ўтирган болалар вақт ўтган сари дарсга аралашиб кетди, ҳудди қозондаги ҳамма масаллиқ пишиш жараёнида битта масса ҳосил қилгани каби... Аёл дарснинг учинчи дақиқасидаёқ уста дирижёр каби қўлининг битта ҳаракатига ҳаммани бўйсундириб қўйди. Ҳамманинг диққатини жамлаб ўзига боғлаб олди. Ҳайрон қоларли... Биласизларми, ана шундай ўз касбининг ас мутаҳассислари бўлади. Жарроҳлар ичида ҳам, ҳамширалар ичида ҳам, машина усталари ичида ҳам, оддий кафель терувчи усталар ичида ҳам уларни учратасиз. Бироқ бўлиши керак бўлмаган жойда адашиб юрганлар ҳам бор. Бундан қарийб йигирма йилча олдин Республика ампутация марказидан онамни опқочиб кетганмиз. Сабабини ҳозир ёзаман. Онамнинг оёғини сонидан кесишгач, уларга қанақадир дориларни қуя бошлашди. Ёзувини ўқисак инглизча. Ҳеч вақони тушунмадик. Ўша пайт Америкадан гуманитар ёрдам келган экан. Шу дорини қуйсак яра битади дейишди. Бизам хўп дедик. Яра битмади. Кейин тос суягидан кесишадиган бўлишди. Қарасак оёқ кесган жарроҳ яна қўли қонсираб, кесишга иштаҳаси тайёр турибди. Тос суягидан кесса одам яримта бўлиб қолди дегани, агар кўз олдингизга келтиролган бўлсангиз... Бу ҳолатда одам ўтиролмайди, фақат ётади. Орқаси қизиса, ўнг, чап қилиб ағдарилиб олиши мумкин. Биз йиғлаб-йиғлаб бу қарорга кўнган бўлардик, фақат бир нарсадан чўчидик. Онам то оёғи кесилмагунча саккиз соатли наркозни бошдан кечирган. Оёқлари гангрена бўлгани учун аввал пастдан очиб томирларни тозалашга ҳаракат қилишган, операция беш соат давом этган. Кейин натижа кутилганидек бўлмагач, оёқни сон тарафидан очишган ва у ердаги томирларни кўришган. Бу амалият уч соат давом этган. Ниҳоясида оёқ тўлиғича кесиб ташланган. Биз онамни яна наркоз кўтара оладиларми ёки йўқ, шунисига ўйланардик. Жарроҳ чиқиб "юраги бақувват, кўтаради" деб айтди. Аммо биз нима қилдик? Касалимизни таксига юклаб ўша марказдан опқочиб кетдик. Кейин ишдан ҳайдалиб, номи ва шахсияти бадном этилган бир ўз ишининг устаси бўлган инсонга Аллоҳ бизни учратди. "Бойлар ҳам..." асаримдаги Омон Тешаевич образи ўша инсон. Дори халтамиз ичидаги Америка дорисининг номини ўқиб у инсон кулди ва бу дорининг таркиби оддий ўзимизнинг пенициллин эканини айтди. У умуман кучсиз дори экан. Кейин ўзи онамнинг оёғини даволай бошлади. Қанақадир дори сепиб кетганди, оёқдан уч кун сап сариқ йиринг оқди. Хидига туролмай қолдик. Кейин келиб яна битта кукун дори сепганди, онамнинг оёғи қуртлаб кетди. Сўнг келиб ўзи ҳамма қуртларни териб олди ва бошқа дори сепди. Анорни беш юлдуз қилиб ёрсангиз қанақа очилади, оёқ ҳудди шунақа очилиб ётганди, секин пахтанинг чаноғидек бўлиб ўша томонлар бирлашди ва яра битди. Онам ўша оёқ билан тўрт йил яшади ва бошқа бир касалдан оламдан ўтиб кетди. Вафот этадиган кунлари манзарасини Мактуб асаримда битганман. Онамнинг жигари титилиб кетганди. Оғзидан ва бурнидан варақлаб қон чиқиб турарди. Қон қотиб қолмаслиги учун тинимсиз оғзи атрофини тозалаб ўтирардим. Юрак тинмай ишлар, у ҳар гурсиллаб урганда, оғизлари ва бурниларидан қон оқиб чиқарди. Ўшанда юраклари чиндан ҳам бақувват эканлигини билганман. Волидамни ҳаётлик чоғларида кўп чаён чаққан, ҳатто қорақурт ҳам. Қорақурт чақса одам ўлади. Аммо уч тўрт кун олдин пахта даласига сув таралган экан. Кейин ўша ерга талабалар теримга киритилган. Онамни сув ичиб қўйиб заҳар консентрацияси сусайган қорақурт чаққан ва Аллоҳнинг меҳрибончилиги сабаб тирик қолганлар ва мана биз, улардан шу фарзандлар дунёга келдик. Ҳозир кимдир касал бўлиб қолганини эшитсам, Аллоҳ яхши табибни рўпара қилсин деб дуо қиламан. Бу жуда катта нарсани ҳал қилади. Онамни даволаган ана ўша инсон ҳаққига эса ҳозиргача намозларимда дуо қиламан.
Ko'proq ko'rsatish ...
8 618
58
🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси қисм Итни қўйиб юбориб этакларимни қоқдим. Қўлларимни рўмолчам билан артганимдан сўнг бирини бўламга узатдим. — Бонжур, Комрон, холам қалай? Аҳволи оғир эмасдир, иншооллоҳ... У хиёл таажжубга тушиб: — Ойимми? — деб сўради. — Ойим соппа-соғ. Касал деб эшитдингми? — Ҳа, касал деб эшитдим, хавотир олдим: якшанбани кутмай сўраб келдим. — Сенга ким айтди? Яна битта ёлғон гап топишга фурсат қолмагани учун: — Докторнинг қизи, — дедим. — Ўша шундай дедими? — Ҳа, гаплашиб турган эдик, сўз орасида: “Отамни сизларникига чақиртиришибди, холангиз бетоб шекилли”, — деди. Комрон ҳайрон бўлиб қолди. — Янглишган. Доктор кейинги кунларда ойимни ҳам, бошқани ҳам кўргани келгани йўқ. Бу қалтис гапни узоқ чўзиб ўтирмадим. — Хайрият, жуда ёмон ташвиш қилаётган эдим, — дедим. — Улар ичкарида бўлсалар керак, албатта?.. Чамадонимни ердан олиб юрмоқчи бўлган эдим, Комрон қўлимдан ушлади. — Нега шошасан, Фарида? Ҳамиша мендан қочасан, — деди. — Нега энди? — дедим. — Туфлигим сиқяпти-да... Иннайкейин, ичкарига бирга кирмаймизми ахир? — Бирга кирамиз, лекин у ерда, ҳойнаҳой, ҳамма билан гаплашишга мажбур бўламиз. Ҳолбуки, сен билан ёлғиз гаплашмоқчи эдим. Ҳаяжонимни яшириш учун ҳазил-мутойиба қилиб: — Ихтиёрингиз, — дедим. — Мерси. Ундай бўлса, агар хоҳласанг, ҳеч кимга кўриниш бермай ҳовлида бир оз айланайлик.
Ko'proq ko'rsatish ...
🕊Чолиқуши (роман).
  📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси #ўн_иккинчи қисм Fotima Mustafo Қочиб кетишимдан қўрқаётгандай, қўлимни қўйиб юбормас эди. Чамадончамни қўлига олди. Ёнма-ён юриб кетдик. Бир-биримизга унашилганимиздан бери биринчи марта ёнма-ён... Янги тутилган қуш юраги қандай потирласа, меники ҳам шундай потирлади. Шундайки, қўлимни қўйиб юборганида ҳам қочишга қурбим етмасмиди деб ўйлайман. Бир-биримизга бир оғиз ҳам сўз айтмай ҳовлининг тўрига бордик. Комрон ўйлаганимдан ортиқ хафа, эзгин…
7 957
7
#яхши_шеърлар. Мен ҳақимда сўрасалар сендан агар, Сен уялма, ҳолсизланма, туйма хатар. Ва бемалол ўзни тутиб бепарво сал, Дегин: Севди. Севганидан бўлди касал. Чунки, дегин, севар эди ўзин билмай, Кишининг ҳам, ҳушининг ҳам сўзин қилмай. Дегинки у ёниб севди, тўйиб севди, Роҳатларин бир чеккага қўйиб севди. Ёнар эди, балки ҳануз ёнар дегин, Зулмим сабаб юраклари қонар дегин. Изламадим, сўрамадим ҳолини де, Ғафлат аро тотдим ҳаёт болини де. Ерга урдим дегин орзу, хаёлларин, Қилмишимнинг тортмадим де малолларин. Сўнг ишқини битди дегин зар лавҳада, Исмимни ҳам қўйди дегин сарлавҳада... ©️БОБУР БОБОМУРОД Ижро: Ферузабону Лавҳа ўзимдан.
Ko'proq ko'rsatish ...

file

6 962
88
#яхши_шеърлар Йиғламанг, ёлғизман дея дунёда... Ёлғизлар тўкилган тутдан зиёда...

file

9 748
144
#эслатма. Ҳайит билан табриклаш! Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир бирларини: «Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум», яъни «Аллоҳ бизу сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин», деб табриклашар эди. Ҳофиз ибн Ҳажар: «Бунинг санади ҳасан», дейдилар. «Али розияллоҳу анҳу: «Ҳайит (намози)га пиёда чиқиш ва чиқишдан олдин бироз нарса еб олиш суннатдир», дедилар». Имом Термизий ривоят қилган. Манба: Икром Шариф саҳифасидан.
Ko'proq ko'rsatish ...
8 178
28
​​​​​ Ассалому алайкум сатрлар орқали қадрдон бўлиб қолган азизларим... Бугунги тонг-жамиийки мусулмонман деган умматнинг айёми шарафланадиган бир тонгдир! Ўттиз кун рўзани тутиб, кундузлари бамисоли озиқ ғамидан беҳожат фаришталардек яшаган, кечалари ҳисобсиз тасбеҳлари билан, Қуръоннинг дилга ором берувчи қироати билан ўз Роббиси билан диллашган уммат- бу Кунни ўзгача шодиёна билан кутиб олади! Қанчадан-қанча малоикалари ташрифи зичлашган бу тонгда сизга тилайдиганларимиз- энг xайрли дуолардир! Бизга нима кераклигини ўзимиздан-да яхшироқ билувчи Зот ўзи меҳрибондир... Ўзи саҳийдир... Ўзи сиз интилган эшикларни тадбирли ва xайрли очувчидир! Ийд ал-Фитр аҳли мусулмонга муборак бўлсин! 🍃 Ютоқиб симирар майсалар, Юзида тобланган шудрингни, Гўёки, япроқлар шивирлар.. Тонг учун қилингиз "шукр" ни! Бу Тонгнинг ҳавоси ёқимли, Завқлидир, майиндир суюкдир, Қушларнинг навоси..ёқимли, Ҳар бир Тонг, ўзгача... буюкдир!
Ko'proq ko'rsatish ...
image
20 120
367
#сериал_қисса ЧОЛИҚУШИ. РАШОД НУРИ ГУНТЕКИН. Ўн биринчи қисм. #choliqushi
🕊Чолиқуши (роман).
Fotima Mustafo — Энди айтмасак бўлмайдиганга ўхшайди. Биласизки, мен бу сўзни ёқтирмайман. — Ана кўрдингми, ўзимни бахтсиз деб тўғри айтган эканман. Балки яна оғзимга урарсан, деб бу сўзни айтишга жасорат этолмайман. Лекин сенга нисбатан кўнглимда шундай бир туйғу бор- ки... Неча вақтлардан бери тутқич бермаётган қопқонимга илиниш устида эканимни англадим. Гапирсам ё товушим титраши, ё бошқа бирон ножўя иш қилиб қўйишим мумкин. Комроннинг сўзини оғзида қолдириб, кўчага югурганимча чиқиб кетдим. У ҳам орқамдан…
7 564
9
#табрик Азиз укажоним,  айём сизга муборак бўлсин! Ўтиб бораётиб муборак кунлар, Аллоҳнинг раҳмати ёғилмиш тунлар. Роббимдан дуола тилаймиз тилак, Ҳайит айёмингиз  бўлсин муборак!

file

8 441
505
#табрик Азиз акажоним! Сизни муборак Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман! Аллоҳ таолодан ушбу дуо мустажоб соатларда сизга бир сингил ўз акаси учун қандай хайрли нарсалар сўраши мумкин бўлса барчасини сўраб қоламан! Умрингиз узоқ бўлсин ва ҳеч қачон оқибатимиз йўқолмасин!

file

7 270
393
#табрик Онажон, арафа кунингиз муборак бўлсин! Аллоҳдан сўрайманки, қани энди сизга жаннатлардан бир оппоқ кўшк қурилса... Ва унинг пештоқига "дунёдаги энг яхши она учун" деб ёзиб қўйилган бўлса... Онажон, бу дунёнинг энг муборак суви зам-зам ҳам бир онанинг дуоси сабаб ёруғ дунёга кўз очган бир булоқдир! Она шундай улуғ зот! 🍃 Жаннатдан бир кўшк сўрадим она, Қурбим етганида ўзим қурардим, Йиллар ўз ишини қилмаса агар, Бағрингизда мудом-бола бўлардим, Айёмингиз муборак бўлсин, онажон! Байрамдир аслида борлигингиз ҳам, Сиз-ла ўтган куним жаннатларга тенг, Сиз-ла ўтган лаҳзам-бахтдир, волидам!
Ko'proq ko'rsatish ...
7 878
405
#табрик. Ушбу табрик отаси ҳаёт, қалби бутун инсонларнинг тоғи-падари бузрукворларига бағишланади: Аллоҳим, алҳамдулиллаҳ уйимда бир каъба бор! Тавоф этишим учун! Отам бор-мен бойман, бойларнинг бойи! Қаддимнинг расолиги, кўксимнинг юксаклиги, ишимнинг пухталиги шу- қиблагоҳим борлигидан! Муборак кунларнинг дуоси ижобат дейдилар: "Аллоҳим, илоҳим... Отамни ҳаргиз мендан олмай тур! Дуоларини кўп ва хўб олишлик менга насиб этсин! Ҳали узоқ манзилларни босиб ўтишим керак, дуогўйимни асра!" Уйимнинг тўри, қалбимнинг қўри, дуоларимнинг зўри-отам учун! Отажон, ҳали кўп тўйлар кўрасиз, ҳали кўп авлодларингиз давомчилари туғиладиган кунларни... Сиз бизга ҳамиша кераксиз! Бор бўлинг... Фарзандингиздан!
Ko'proq ko'rsatish ...
7 093
335
​​ Ё Аллоҳим! Бизга раҳматинг эшикларини, илм хазиналарини, неъмат қилиб берган ризқинг қопқаларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин! Ё Аллоҳим! Беморларга шифо, қарздорларга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин. Ё Аллоҳим! Фарзанд талабидагиларга- кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга- фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин. Ё Аллоҳим! Бизни иқобингга олиб, тўсатдан азобламагин.  Яхши кўрганларимиз билан синамагин, ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин. Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин. Хотимамизни гўзал қилгин. Байтингга чорлаган,  боладек маъсум ҳолимизда тавофга қўл теккизишликни насиб эт!  Қалбимиз ғилла-ғашликдан пок бўлсин,  гуноҳларимизни кечир!
Ko'proq ko'rsatish ...
image
10 975
385
#табрик. Яратган Роббимга ҳамду санолар! Суюкли Росулга бўлсин дуолар!  Жаннатга-Рамазон нурлардан йўлак, Аҳли мусулмонга айём муборак! Азиз жуфти ҳалолим! Сизга Ийд ал Фитр-Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Ҳамиша ҳаётимнинг чироғи, нури бўлиб ёнимда яшанг! @Ummuzaynabummuijodi
6 547
470
#табрик. Фаришталар зикри ўқилган онда, Дуоларга кафтлар тўлган замонда, Аллоҳ сизни этсин, ҳар дам омонда! Ижобатга яқин ҳар қандай тилак, Рамазон ҳайитингиз бўлсин муборак! Азиз сингилжоним! Сизни муборак Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман. Илоҳим келаси Рамазонда, қадр кечасини Каъбатуллоҳда ўтказиш сизу бизга насиб қилсин!
9 479
845
#табрик. Тортиқ бўлсин сизга дуо саломлар! Дунёда энг гўзал, ширин каломлар, Илоҳо, уйингиз нурларга тўлсин! Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин! Азиз опажоним сизни муборак Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман! Ҳамиша Аллоҳ таолонинг паноҳида азиз бўлинг!
8 623
713
​​Бугун ўқиб қолганим- бир чиройли шеърни сизларга ҳам илиндим, илинганлардан ҳам Аллоҳ рози бўлсин! Етаклашиб жаннатга кирсак.. Яшамоқнинг ҳикматлари -мўл, Дурдек- гўё уммондан терсак. Қиёматда маҳкам тутиб қўл, Етаклашиб, жаннатга кирсак. Дунё бир пул, кетган оҳори, Қўйинг, уни сурамиз нари. Тўйиб ҳидлаб, келса ифори, Етаклашиб жаннатга кирсак. Ғамнинг бари- дунёда қолса, Камнинг бари- дунёда қолса, Аллоҳ қачон-Ҳузурга олса Етаклашиб, жаннатга кирсак. Гуноҳимиз кечириб Эгам, Қил кўприклар кенгайиб бирдан, Ҳеч ким бўлмай-сафимиздан кам, Етаклашиб, жаннатга кирсак. Кўзимиздан ўтиб турсалар, Оби Кавсар- тутиб турсалар, Расулуллоҳ- кутиб турсалар, Етаклашиб, жаннатга кирсак. Қайсимиз бой, қайсимиз фақир, Кимдир азиз, ким эса хақир. Аммо-бизни жам этиб чақир! Етаклашиб, жаннатга кирсак. Нени раво кўрсанг, Раббано, Таслим бўлдик, розимиз илло, Бу дунёдан ўтсак ҳам- айро, Етаклашиб, жаннатга кирсак... Муаллифи номаълум экан, ҳақларига дуодамиз- Аллох қаламларидан рози булсин!
Ko'proq ko'rsatish ...
17 968
666
#айём_муборак Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Кўкси меҳрдан қайноқ, яқинлар-у йироқ, кўз-кўзга тушган, дил-дилдан сув ичган азиз қадрдонлар! Барчангизни мусулмон оламининг икки буюк айёмларидан бири бўлмиш рамазон ҳайити байрами билан муборакбод этамиз! Ҳамиша Аллоҳ таолонинг паноҳида азиз бўлинг, хонадонингизда ҳамиша тўй томошалар, хурсандчилик кунлар бўлсин, ҳар бир кунингиз энг камида бугунгидек шодумонликка тўла бўлсин деймиз! Айём муборак!
Ko'proq ko'rsatish ...
22 540
809
#сериал_қисса ЧОЛИҚУШИ. РАШОД НУРИ ГУНТЕКИН. ўнинчи қисм. #choliqushi
Чолиқуши (роман).
  📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси #ўнинчи қисм Fotima Mustafo — Нимага қараб турибсан, Фарида, қўрқяпсанми?— деди. Бу сафар юзига қарашга юрагим бетламай: — Нега қўрқар эканман, — дедим-у, арғимчоққа осилдим. Арқон ғижирлади, арғимчоқ секин-секин ҳаракатга келди. Мен эҳтиёт билан ҳаракат қилар, учишнинг ниҳоятда оғир бўлишини сезганим учун кучимни тежар, тиззаларимни аста-секин букиш билан кифояланар эдим. Суръатимиз орта бориб, дарахт ларзанглай, япроқлари шитирлай борди. Иккаламиз…
6 537
11
#тонгги_тилак Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Омонмисиз қадрдон! Қалби мехру мухаббатда- қайноқ, кўнгли тонгдай- оқ ва соғинчдан дийдорга-муштоқ олисдаги- қалбан яқиним! Янги тонг, янги кун ва тирикликнинг яна бир имкони сизга муборак бўлсин!!! Яратган қўлласин, мададкор бўлсин, Тонгги ниятларингиз ижобат бўлсин. Сиз шундай яшанг-ки, фоний дунёда, Васлингизга ЖАННАТ ҳам интизор бўлсин... "Бугунги кунимиз файзу барокатли кун бўлиб, қалбларимизга хотиржамлик инъом этсин" дея дуодамиз! Аллох барчамизни ўз панохида асрасин!
Ko'proq ko'rsatish ...
10 739
315
#сериал_қисса ЧОЛИҚУШИ. РАШОД НУРИ ГУНТЕКИН. Тўққизинчи қисм. #choliqushi
🕊Чолиқуши (роман).
Fotima Mustafo Ахир бир куни Мужгон қиладиганини қилди. Бир куни эрталаб Мужгон иккаламиз денгиз бўйида сайр қилиб юрган эдик. Кеча ёмғир ёққани учун ҳавода куз салқинлиги бор эди. Туманга, исга ўхшаган бир булут қуёш юзини қоплаган. Денгизнинг сокин юзида қаердан келганлиги номаълум бир ёғду титрайди. Узоқда елканлари тушган бир қанча балиқчи қайиғи кўланка сингари ҳаракатсиз турарди. Ўша куни қандай қилиб бўлса ҳам ўз бошига қолган Комроннинг катта кўчадан ўтиб кетаётганини кўриб қолдим. Каттакон дарахт томирида…
6 536
10
𝓤𝓶𝓶𝓾 𝓩𝓪𝔂𝓷𝓪𝓫 𝓤𝓶𝓶𝓾 𝓲𝓳𝓸𝓭𝓲 𝓴𝓪𝓷𝓪𝓵𝓲 - 𝓼𝓲𝔃 𝓾𝓬𝓱𝓾𝓷 𝓪𝓽𝓪𝓵𝓰𝓪𝓷 𝓽𝓪𝓼𝓴𝓲𝓷𝓵𝓪𝓻 𝓶𝓪𝓷𝔃𝓲𝓵𝓲

file

6 140
15

file

1
0
#хилқат. Аёл ё жуда катта макрдир, ёки буюк муҳаббатдир! Хоҳлаганингизни танлаб олинг, эй эркаклар! Агар унга нисбатан макр ишлатсангиз, сизга ҳам макр билан жавоб беради. Агар уни яхши кўрсангиз унинг чинакам соҳибига айланасиз! Аёл ўзи бетоб ҳолида дардингизга дармон бўлади, ўзи хазин ҳолида сизга тасалли беради, чарчаган ҳолида кечалари ухламай чиқади, ўзи танимаган кимса учун ҳам хафа бўлади, тўйи куни ҳам йиғлайди… Унга озгина юмшоқлик билан лутф қилинг! Аёл ҳар қанча катта ёшда бўлмасин, у сиздан доимо фарзандингизга қилган муомалани кутади. Аёл қанчалик баджаҳл бўлмасин, у ҳеч қачон меҳр-шафқатдан холи бўлмайди. Аёл отасиз фарзанд ўстира олади, аммо эркак киши онасиз фарзанд ўстиришга нўноқдир! Шунинг учун ҳам аёл муқаддасдир! ©️Шайҳ Оиз Қарний. (лавҳа қадрдонларимиздан.) @Ummuzaynabummuijodi
Ko'proq ko'rsatish ...

file

8 057
194
​​ Қирқ ҳадиси қудсий 31. ИККИ ДУНЁ САОДАТИ «Эй Одам фарзанди! Менга бўлган қалбингдаги муҳаббат сенинг дунёга бўлган майлинг миқдоридадир. Албатта Мен Ўзимга бўлган муҳаббат билан дунё муҳаббатини ҳеч қачон бир қалбда жамламайман. Эй Одам фарзанди! Тақво қил, Мени танийсан. Оч юр, Мени кўрасан. Ибодатимга берил, Менга етасан. Амалингни риёдан халос эт, муҳаббатим сенга либос бўлажак. Зикримга вақт ажрат, фаришталар ҳузурида сени эслайман. Эй Одам фарзанди! Қалбингда Аллоҳдан ўзгаси бўлатуриб, Аллоҳдан ўзгасидан умид қилатуриб, Аллоҳдан ўзгасидан қўрқатуриб, яна қачонгача (дилда эмас, фақат тилда) «Аллоҳ олий», дейсан?! Агар ҳақни таниганингда Аллоҳдан ўзгаси сени машғул қилолмас, Аллоҳдан ўзгасидан қўрқмас, Аллоҳнинг зикридан тилингни тўхтатмас эдинг. Тавба қилган ҳолда гуноҳда давом этиш ёлғончиларнинг тавбасидир. Эй Одам фарзанди! Агар қашшоқликдан қўрққанинг каби дўзахдан қўрққанингда эди, кутилмаган жойдан (ризқ бериб), сени бой қилиб қўйган бўлардим. Эй Одам фарзанди! Агар дунёга қизиққанингдек жаннатга рағбат қилганингда эди, иккала диёрда (дунё ва охиратда) ҳам сени саодатманд этар эдим. Бир-бирларингизни эслагандек, зикр қилгандек Мени ҳам зикр қилганларингизда эди, фаришталар эртаю кеч сизларга салом йўллаган бўларди. Агар дунёни яхши кўрганингиздек ибодатимга муҳаббат қўйганингизда эди, сизларни ҳам пайғамбарларга кўрсатилган ҳурмат билан ҳурматлаган бўлардим. Бас, қалбингизни дунё муҳаббати билан тўлдирманг, чунки дунёнинг заволи яқиндир». Имом Ғаззолий таснифи Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади,  лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ. Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Ko'proq ko'rsatish ...
image
7 820
131
#тонгги_тилак. Токим қуёш чиқар ҳар тонг саҳарда, Коинотда ҳорғин ер кезар токим – Бу кенг самоларда, Қаро ерларда Ўзингсан ҳоким, Аллоҳим! Беморга шифо бер, соғларга – умр. Ёлғизга – йўлдошу, юпунга – тугма. Очларга – нон бергин, тўқларга – шукур, Мени ҳам унутма. Уйсизга – уй қургин, йўлсизга – йўл бер, Саҳрога – ёмғиру, тоғларга шамол. Маддоҳ фаҳм топсин, гунгларга тил бер – Муаттар сўзларни айтсин бемалол. Борларга – инсоф бер, ғарибга – сабр, Ботирга – тулпору, олимга – рутба. Ким ўлса, бер майин тупроқли қабр, Мени ҳам унутма. ©️Карим Баҳриев 🍃 Жуда умидбаҳш дуоларга тўла шеър! Шундай эмасми?! Ассалому алайкум, вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Омонмисиз қадрдоним, янги тонг барчангизга муборак бўлсин! Кун хайрли бошланиб, хайрли якун топсин, дуоларда ҳамиша дуоталабларни эсланг!- дея сатрлар оша Ғойибона суҳбатдошингиз Ummu Zaynab!
Ko'proq ko'rsatish ...

file

12 262
288
#хилқат. Кўнгилнинг кўзгуси кетганида дарз, Минг уринма, асли ҳолига келмас, Сендан оғринган дил, боқсада сенга, Юракдан жилмайиб,табассум қилмас... | |
6 695
92
Олтинчи ва еттинчи қисмлар 👇 𝓤𝓶𝓶𝓾 𝓩𝓪𝔂𝓷𝓪𝓫 𝓤𝓶𝓶𝓾 𝓲𝓳𝓸𝓭𝓲 𝓴𝓪𝓷𝓪𝓵𝓲 - 𝓼𝓲𝔃 𝓾𝓬𝓱𝓾𝓷 𝓪𝓽𝓪𝓵𝓰𝓪𝓷 𝓽𝓪𝓼𝓴𝓲𝓷𝓵𝓪𝓻 𝓶𝓪𝓷𝔃𝓲𝓵𝓲
6 318
2
​​🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси #Cаккизинчи қисм Ўша куни кечаси жуда ёмон безовта бўлиб чиқдим. Негадир уйқум келмас, алаҳлар, тўрга илинган каттакон балиқ сингари у ёқдан-бу ёққа ўзимни отар, тўлғанар эдим. Хайриятки, кечалар қисқа эди. Тонг ёришгунча Мужгон ёнимдан жилмади. Ичимда бир нарса ўзгаргандай ўзимдан-ўзим даҳшатли бир қўрқув, нафрат ҳис этардим. Дам-бадам ёш боладай Мужгоннинг бўйнига ташланар: “Нега бундай дединг, опажон?” деб ҳўнграр эдим. У яна ҳам баттарроқ ҳужумга учрашдан қўрққани учун на “ҳа”, на “йўқ” деяр, индамай сочларимни силар, бошимни бағрига босиб, мени юпатишга тиришар эди. Тонг ёришар пайт унинг ҳам асаб тори узилди, жаҳли чиқиб мени койиб берди: — Жинни, яхши кўриш айбми? Қиёмат қўпгани йўқ-ку!.. Жуда бўлмаса уйланарсизлар, шу билан олам гулистон... Ухла, безор қилиб юбординг-ку! Мен бунақа одобсизликка тоқат қилолмайман. Мужгон опамнинг жаҳли бу сафар ҳам бўйнимни эгиб қўйди. Бундан ташқари у билан гап талашиб ўтиришга ўзимда ҳам мажол қолмаган эди. Мусё Сегеннинг бутун кеча бўри билан олишиб, саҳарга яқин ўзидан кетиб қолган эчкиси сингари ҳолдан кетган эдим. Кўзим илинган пайтда Мужгоннинг яна ширин тил билан: — У ҳам сенга бепарво қарамас, — деганини эшитган бўлсам ҳам, бунга қарши исён кўтаришга қурбим етмай ухлаб қолдим. #choliqushi
Ko'proq ko'rsatish ...
image
7 119
9
#тонгги_тилак Ўрмалаган ҳар жоннинг ризқини бергувчи Аллоҳ таоло- бугун сизни уйғотар экан, берадиган ризқларини ҳам тайин этиб қўйди... Илоҳим, яхшилар ичида иссиқ ўрнингиз, яъни қадар ризқингизга соғ омон етинг... Дастурхон ўртасидаги иссиқ нонингиз-насибангизнинг ҳалолига етказсин... Тонглар ҳавосида- сиз учун неча ютим ҳаво бўлса- омонликда, хотиржамликда, тан-сиҳатликда шу ризқингизни қабул қилиб олинг... Ер устида неча одим йўлингиз бўлса- ҳидоятда юрмоқ сизга насиб этсин деймиз.... Унутманг, сизу-бизни шунча ризқлар ёмғири остида қуруқ қолмаганимиз каби кир ва ифлос қолишликка, ёмон бўлишликка ҳам ортиқ ҳаққимиз йўқ... Чунки, бу ризқлардан насибаси узилган не авлиё зотлару, саҳоватпеша бойлар, етимпарвар инсонлар ва аброр бандалар ер остида ётибди... Агар бугунги кунни чин инсондек яшаб ўтолсак- биз ўзимизга берилган жаъмиики неъматни амалан шукрини адо этган бўламиз, забонан шукр келтирмоқ учун-Алҳамдулиллаҳ демоғимиз керак! Ассалому алайкум вараҳматуллоҳ!
Ko'proq ko'rsatish ...

animation.gif.mp4

16 374
480
Бешинчи қисм қопкетибди ўртоқлар 𝓤𝓶𝓶𝓾 𝓩𝓪𝔂𝓷𝓪𝓫 𝓤𝓶𝓶𝓾 𝓲𝓳𝓸𝓭𝓲 𝓴𝓪𝓷𝓪𝓵𝓲 - 𝓼𝓲𝔃 𝓾𝓬𝓱𝓾𝓷 𝓪𝓽𝓪𝓵𝓰𝓪𝓷 𝓽𝓪𝓼𝓴𝓲𝓷𝓵𝓪𝓻 𝓶𝓪𝓷𝔃𝓲𝓵𝓲
8 639
1
Бешинчи қисм қопкетибди ўртоқлар
1
0
#сериал_қисса ЧОЛИҚУШИ. РАШОД НУРИ ГУНТЕКИН. бешинчи қисм. Мактаб очилган ҳафтанинг якшанбасида мураббиялар бизни Қяғитхона* томонга олиб чиқишди. Мураббиялар кўчада юришни жуда ёмон кўришади, лекин ўша куни нима бўлдию қоронғигача қолиб кетдик. Мен энг орқада кетаётган эдим. Қандай бўлганлигини билмайман. Бир маҳал қарасам, дугоналарим билан менинг ўртамдаги масофа жуда узайиб кетибди. Мени одатдагича олдинда кетаётибди деб ўйлашган бўлишса керак, ҳеч ёқдан мени йўқловчи овоз чиқмади. Бир пайт ёнимга бир кўланка кела бошлади. Қарасам Мишел: — Сенмисан, Чолиқуши? Нега якка ўзинг судралиб кетяпсан? — деди. Ўнг оёғимнинг болдирига чандилган рўмолчани кўрсатдим. Давоми... 👇 #choliqushi
Ko'proq ko'rsatish ...
Чолиқуши (роман).
Бешинчи қисм Fotima Mustafo Мактаб очилган ҳафтанинг якшанбасида мураббиялар бизни Қяғитхона* томонга олиб чиқишди. Мураббиялар кўчада юришни жуда ёмон кўришади, лекин ўша куни нима бўлдию қоронғигача қолиб кетдик. Мен энг орқада кетаётган эдим. Қандай бўлганлигини билмайман. Бир маҳал қарасам, дугоналарим билан менинг ўртамдаги масофа жуда узайиб кетибди. Мени одатдагича олдинда кетаётибди деб ўйлашган бўлишса керак, ҳеч ёқдан мени йўқловчи овоз чиқмади. Бир пайт ёнимга бир кўланка кела бошлади. Қарасам Мишел:…
9 052
11
​​ АЁЛ • Аёл қаҳва кабидир: - пишгунича аччиқ бўлади, пишгандан сўнг ҳузур беради. • Аёл бола кабидир: - бошида гапиришини жуда хоҳлайсан, кейин қачон жим бўлишини кутиб яшайсан. • Аёл денгиз кабидир: - қачон сокин бўлишини ва қачон тўфон кўтарилишини билмайсан. • Аёл топишмоқ кабидир: - жавобини топгунингча жиғибийрон бўласан, топганингда эса жуда осон эканини билиб кулиб қўясан. • Аёл кока-кола кабидир: - зарари борлигини биласану, лекин тарк этолмайсан. • Аёл термост кабидир: - Ҳар қандай эски муаммони қайноқ ҳолда тутиб тура олади. • Аёл мушук кабидир: - ўзи мулойим бўлади, аммо тирноғи ўткир! • Аёл гул кабидир: - эътибор берганинг сари гўзаллашади, эътибор сусайса сўлади...
Ko'proq ko'rsatish ...
8 825
127
ДИҚҚАТ!!! БУГУН 04.04.2024,                        СОАТ 14-30да "СЕВГИ ИЗТИРОБЛАРИ" СЕРИАЛИНИНГ ИЖОДКОРЛАРИ БИЛАН УШБУ КАНАЛДА ОНЛАЙН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТАДИ. ФИЛЬМ РЕЖИССЁРИ - НАВРЎЗА ФАХРИДДИНОВА, СЦЕНАРИЙ МУАЛЛИФИ - САИДА ҚОРАБОЕВА, АКТЁРЛАР ДИЁР САЪДУЛЛАЕВ (МУСТАФО), САИДА ВАЛИХЎЖАЕВА (МАРЯМ) ИШТИРОК ЭТАДИЛАР. САВОЛЛАРИНГИЗНИ, ФИКРЛАРИНГИЗНИ БОТ МАНЗИЛИМИЗГА ЁКИ ИЗОҲЛАР ГУРУҲИГА ЁЗИБ ҚОЛДИРИШИНГИЗ МУМКИН! СЕВИМЛИ СЕРИАЛИНГИЗ ИЖОДКОРЛАРИ БИЛАН ЖОНЛИ УЧРАШУВНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ😊
Ko'proq ko'rsatish ...
101
0
Азизажон Азиз синглим Алҳамдулиллоҳ Минг шукур Ҳозир ўғлимнинг қон таҳлили натижасини олдик. Вирус чиқмади, Азиза. Чиқмади! Сизга кўзда ёш билан ёзаяпман. 2011 йилдан бери курашамиз. Мана, ниҳоят... Ўзига шукур. Давосини бериб қўйганига шукур. Ҳар куни ўйлаб бир тўкилиб тушардим. Кўтаринки кайфиятим тагида шу қўрқувим ётарди. Ўзимга рухсат берсам касалини ўйлаб сиқилишга - қайта тиклана олмасликдан қўрқардим. Қўлимга вирус - манфий деган қоғозни олганимдан бери ўзимни тўхтата олмаяпман. Тўлиб кетган экан йиғи. Хўрлигим келиб йиғлаяпман. Қувониб йиғлаяпман. Менга каналингиздагилар, сиз, хўжайинингиз энг қийин, пулсиз пайтим ёрдам бердиларингиз - буни унутмайман. Ҳар бемалол овқатланганимда зиммамдаги ўша пул эсимга тушади. Барчангизга ташаккур. Барчангиздан Аллоҳ рози бўлсин. Барчангизни Аллоҳ суюкли бандалари қаторидан қилсин. Менинг ўғлим, жоним, жаҳоним, қанотим, юрагим тузалди. Азизажон, бахтлиман. Алҳамдулиллоҳ. Ташаккурларимни каналингиздаги яхши одамларга, буюк одамларга, чин одамларга етказинг - раҳмат сизга, ОДАМЛАР!!!!!!! Барчангизни яхши кўриб кетаяпман. Ҳар бирингизни дуо қилаяпман.
Ko'proq ko'rsatish ...
6 200
2
#сериал_қисса ЧОЛИҚУШИ. РАШОД НУРИ ГУНТЕКИН. еттинчи қисм. #choliqushi
​​​​🕊Чолиқуши
Fotima Mustafo Ўша йил Комрон мактабга бир неча бор қатнади. Шунчалик кўп келдики, эшик ҳар сафар очилганда мени даҳлизга чақиргани келишаётгандай туюлиб, юрагим ўйнай бошлар эди. У менга келтирган шоколадлар, пирожноелар, пасталар билан бутун синф таъминланиб турди, десам бўлади. Очкўзликда ҳам тиришқоқлиги қадар машҳур бўлган синфдошларимдан Мари Пирлантажиян қанд-қурсларимни оппоқ йирик тишлари орасида ғажирлатиб ейди-да, яширишнинг эпини қилолмаган ҳасад билан: — Жигарсўхтангки шундай ажойиб нарсалар келтиргандан…
6 286
7
​​ Танангга дард етса соғлом кунларингни эслайсан, кўнглинг чўкиб ғамгин тортсанг шодмон кунларингни эслайсан... Инсон зотига эсламоқ бахти берилгани каби унутмоқ бахти ҳам берилган... Шикаста дилинг оғриқларини кун келиб унутасан, яраларинг ўрнида яхши одамларнинг малҳамлари ширин бир хотирадек қолади... Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ азиз қадрдонларим! Муборак рамазони шариф тонгларидан бирида яна сизлар билан саломлашиш бахтига муяссарман! Омонмисиз?! Кўнгил юкини ё-да яқини ё-да ўзи кўтариб юрган қадрдонларим- ҳамиша бағрингиз бутун юрсин дейман! Ғамларда тўкилманг, синовларда эгилманг, ҳаётнинг бу савдоси кўп йўлларида йиқилманг, илоҳим... Яхши кунларингиз умр саҳифаларида кўп ва ҳўб бўлсин! Гўзал дастурхон, ширин суҳбатлар, иссиқ чеҳралар, чиройли ибодатлар, ёруғ кўнгиллар тилайман сизга! Жонингиз соғ бўлсин, қалбингизни эҳтиётланг!
Ko'proq ko'rsatish ...
image
17 022
403
#сериал_қисса ЧОЛИҚУШИ. РАШОД НУРИ ГУНТЕКИН. олтинчи қисм. Орадан уч кун ўтди. Имтиҳон учун бир география харитасини бўяётган эдим. Менга бўёқчилик ҳеч тўғри келмади. Унча эпим бўлмагани учун ҳар гал рангларни бир-бирига аралаштириб юборар, қўлларимга, лабларимга ранг тегизиб олардим. Ўша куни ҳам шу аҳволда турганимда дарвозабоннинг қизи синфга кириб, бўлам мени кўрга- ни келганини, ҳозир қабулхонада кутиб турганини айтди. Нима қилишимни билмай, курсида ўтирган ўқитувчимизга аланглаб қарай бошладим. Бу ҳали-ҳали эсимда. Давоми... 👇 #choliqushi
Ko'proq ko'rsatish ...
​​🕊Чолиқуши
📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси Олтинчи қисм  Fotima Mustafo Орадан уч кун ўтди. Имтиҳон учун бир география харитасини бўяётган эдим. Менга бўёқчи- лик ҳеч тўғри келмади. Унча эпим бўлмагани учун ҳар гал рангларни бир-бирига аралаштириб юборар, қўлларимга, лабларимга ранг тегизиб олардим. Ўша куни ҳам шу аҳволда турганимда дарвозабоннинг қизи синфга кириб, бўлам мени кўрга- ни келганини, ҳозир қабулхонада кутиб турганини айтди. Нима қилишимни билмай, курсида ўтирган ўқитувчимизга…
7 263
8
#нимадир. Ўзидан бошқа билан иши бўлмай юрган одам ҳам бахтли яшайди. Агар билсангиз... Мен яшаётган мавзеъ яқинида битта дўкон бор эди лаш-луш, темир-терсак сотадиган. Арқон қидириб кириб, арқон топиб чиқардингиз, йигирмали мих қидириб кириб, йигирмали мих топиб чиқардингиз... Энг ёмони пули кўп бўлса ҳам магазинчи битта қуввати паст лампочкани ичкарига хирааа қилиб ёқиб қўярди. Кимдир телефонининг фонарини ёқиб душлакнинг ҳамма тешиги очиқми ё орасида биронта бутови борми, текшириб кўриб олар, банка танлаган ноилож уч литрли банканинг оғзини сийпалаб кўриб, кейин сотиб олишга мажбурдек сезарди ўзини. Камига магазинчи кун тартибига қатъий риоя қиларди, дейлик сизга ҳозир гофра керак, уйингизда уста пойлаб турибди. Ана шу пайт магазинчи без бўлиб магазинининг зулфинига қулф иларди: "иш вақтим тугади! Бўлди, магазин ёпилди... " Ноилож бошқа лаш-луш магазинини қидириб кетишга мажбур бўлардингиз. Яқинда оламшумул воқеа бўлди. Дўконининг ери кимгадир керак бўлиб қолиб, унга яхшигина пул таклиф қилишди ва ўша ерни сотиб олиб дом қуришди. Магазинчи мўлжални йўқотмаслик учун дўконининг ёнгинасидан катта бир магазинни ижарага олди ва яна ҳудди ўша иш тартибида давом этди. Кейин ўзини ижарага қўйган одам билан чиқишмай қолди шекилли, бошқа жойга кўчиб ўтди. Ораси икки юз метрча чиқади. Воқеанинг кульминацияси шундаки, у чиқиб кетганининг эртасига уни ижарага қўйган одам ҳудди ўшандай қилиб янги бир лаш-луш магазини очиб қўйди. Уям хозтовар, буям хозтовар, уям тысячи мелочей, буям тысячи мелочей... Энди ҳалиги дўкончининг кун тартибига ўзгартириш киритилишини кўринг: бу магазин азонда эшигини очади, унга қасдма-қасдга буям азонда эшигини очади. Бу магазин одамларни жалб этиш учун эшиги тепасига артелнинг шода-шода лампочкаларини ёқиб қўяди, қачонлардир хира лампочкада кўр каламуш бўлиб ўтирган бу дўкончи ҳам бу ишни жон деб амалга оширади. Энди унинг эшиги тепаси ҳам Лас Вегас. Азонда теппа-тенг дўкон очишади. Қоронғуда теппа-тенг дўкон ёпишади. Уларга қараб туриб ўйлайман: одамзод ҳеч тинч юрмас экан-да! Кимдир-кимдирга катализаторлик қилиши керак, кимдир кимдирнинг қонини юриштириб, ортидан қопиб чопиши шарт. Буям ундан қолиб кетмаслик учун ҳакиллашга мажбур. Рақобат дегани нималарни ўзгартириб, нималарни кун тартибимиздан чиқариб ташлашини билмаймиз. Шунинг учун ҳар ким ўзи билан ўзи овора бўлиши керак. Севган ишингизни қилинг, янгиликлар яратинг, ҳеч ким билан баслашманг, ҳеч ким билан қасдлашманг ҳам... Аммо имкон сизники бўлганда қозониб қолинг... Сиздан кейин теримга тушганлар илгарилаб кетса ҳам шошманг, ортингиздан ит қуваётгани йўқ. Ҳаёт сизники, мусобақаларнинг фақат илмдагисигина одамга ютуқ, қолган ҳаммаси қолиб кетадиган ишлар... Айтишларича одамни ажалидан кўра тезроқ ризқи қуваркан. Ана шу ризқни ҳеч ким сиздан олиб қўймайди. Агар олиб қўйса, бўғзидан қайтиб тушиб, ёнингизга келади. Сизга аталгани шу! Бу қонуниятни ўзгартириб қўядиган миришкор йўқ, бандаларининг ичида... ©️Азизахон Исмоилова
Ko'proq ko'rsatish ...
8 601
67
#хайрли_тонг Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Янги кун муборак бўлсин азизлар! Юртимиз тинч бўлсин, осмонимиз мусаффо, ҳар ким ўз юмушини бажариб, хайрли амалларга камарбаста бўлиб, роҳат-фароғатда умргузаронлик қилаверсин! Илоҳим... .
13 066
193
#қироат. КАРИМБЕРДИ ТЎРАМУРОД. ЖАЛАСОЙГА МУХБИР КЕЛДИ. ҳикоя. Жаласойни кичкина қишлоқ деманг, кўзингизга дўппидеккина кўрингани билан кунчиқари Шуллуклидан кунботари Келингўзаргача, кунгай бети Қозонариқдан тунгай бети Шомқочдигача Жаласойнинг ерлари. Жаласойни андак-мундак қишлоқ ҳам деманг, биродар, Жаласойдан ёзувчи чиққан. “Ўзингники ўзагингни ейди”, деганларидек, ҳозирча фақат ўзимизнинг жаласойликларни ёзиб юргани билан кўрасиз, ҳали бир куни Тошкондан ҳам чиқади ёзганлари. Давоми... 👇
Ko'proq ko'rsatish ...
Каримберди Тўрамурод. Жаласойга мухбир келди (ҳикоя)
1 Жаласойни кичкина қишлоқ деманг, кўзингизга дўппидеккина кўрингани билан кунчиқари Шуллуклидан кунботари Келингўзаргача, кунгай бети Қозонариқдан тунгай бети Шомқочдигача Жаласойнинг ерлари. Жаласойни андак-мундак қишлоқ ҳам деманг, биродар, Жаласойдан ёзувчи чиққан. “Ўзингники ўзагингни ейди”, деганларидек, ҳозирча фақат ўзимизнинг жаласойликларни ёзиб юргани давоми...
7 356
17
#сериал_қисса ЧОЛИҚУШИ. РАШОД НУРИ ГУНТЕКИН. тўртинчи қисм. Бу икки ҳафталик таътилни ўтказиш учун Қўзётоғига борганимда гилослар пишган, катта боғнинг кўчага қараган томонини бошдан-охир тўсиб олган дарахтлардаги гилослар чайқалиб турган бўларди. Гилосни жуда яхши кўрардим. Ана шу ўн беш кунни чумчуқлар сингари фақат гилос ейиш билан тугатар, шохларининг энг учларида қолган гилосларни ҳам тугатмай туриб мактабга қайтмас эдим. Бир куни кечки пайт дарахт устига чиқиб олиб, гилос ея, данакларини узоқ-узоқларга ота бошладим. Давоми... 👇
Ko'proq ko'rsatish ...
Чолиқуши (роман). 4-қисм Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси 
Таътиллар ичида энг яхши кўрганим Пасха байрами эди. Бу икки ҳафталик таътилни ўтка- зиш учун Қўзётоғига борганимда гилослар пишган, катта боғнинг кўчага қараган томонини бошдан-охир тўсиб олган дарахтлардаги гилослар чайқалиб турган бўларди. Гилосни жуда яхши кўрардим. Ана шу ўн беш кунни чумчуқлар сингари фақат гилос ейиш билан тугатар, шохларининг энг учларида қолган гилосларни ҳам тугатмай туриб мактабга қайтмас эдим. Бир куни кечки пайт дарахт устига чиқиб олиб, гилос ея, данакларини узоқ-узоқларга ота…
7 527
12
#қисқа_сатрларда Қалбларнинг энг афзали: содиқ қалбдир. Одамларнинг энг афзали: сени Аллоҳ розилиги йўлида яхши кўргани учун сени унутмайдиган кишидир. Кунларнинг энг афзали: гуноҳсиз ўтказган кунингдир. Ҳадяларнинг энг афзали: сени дуо қилиш учун кўтарилган қўллар бўлиб, сенинг бундан хабаринг бўлмаса...
8 440
111
​​ Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Бисмиллоҳ!" билан бошланган тонгингиз "Алҳамдулиллаҳ!" билан янада шукуҳли бўлсин деймиз... Сизларга барокатли ва файзли кун тилайман: унда ҳеч йўқ кимнингдир оғирини енгил қилмоқ, кулиб қарамоқ, ҳожатини чиқармоқ, эҳсон-инфоқ қилмоқ- сизга насиб этсин илоҳим! Ушбу кун барокатли кунингиз бўлсин, вақтидан, нақдидан барака топинг! Аъло кайфият кун давомида сизни тарк этмасин!
image
15 168
456
Oxirgi yangilanish: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio