Мамлакатимизда аёллар ҳамда болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратиш бошланганига бир йил бўлди
Қайд этиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон ушбу ҳолат юзасидан жиноий жавобгарлик белгилаган Марказий Осиё давлатларида ичида биринчиси бўлди. Ушбу қонун асосида амалдаги қонунчиликка “оилавий (маиший) зўравонлик” тушунчаси киритилиб, бундай қилмишлар учун тегишли равишда маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликлар белгиланди. Шунингдек, болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жавобгарлик янада кучайтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизматининг маълумотларига кўра, Жиноят кодексининг 126-1 ва 141-3-моддалари асосида ҳам бир қатор айбдор шахслар судланди. 2023 йилда Ўзбекистонда 203 нафар шахс оиладаги зўравонлик бўйича Жиноят кодексига мувофиқ судланиб, уларнинг 59 нафари қамалган, 144 киши эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони олган. Шунингдек, 8 минг 928 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши аёлларга зўравонлик, шилқимлиқ қилиш учун жазо муқаррарлигини кўрсатиб берди. Бунинг натижасида аёлларимиз ҳимоя остида бўлиб, жамиятимизда бундай тажовузларнинг камайиб боришига, одамларимизда бундай хатти ҳаракатлардан тийилиш зарурлигини тушунишларига олиб келади.
Ko'proq ko'rsatish ...