❤️ “Битмас хазина” китоб фестивал китобсеварларнинг севимли байрамига айланади - А.Ходжаев
Бугун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида АОКА,
UzReport телеканали, Республика Манавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида
яна бир кенг кўламдаги китобхонлик байрами - “Битмас хазина” китоб фестивали ва кўргазма-ярмарка ўз ишини бошлади.
Тадбирда ўзбек адиблари, олимлар, ноширлар, полиграфия, китоб-савдо ташкилоти, нашриётлар мутахассислари, китобхонлар, талаба-ўқувчилар иштирок этди.
Фестивалнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар китобхонликни, мутолаа маданиятини кенг тарғиб қилишда бундай тадбирлар сонини кўпайтириш заруратини таъкидлашиб, “Китобсевар миллат” шиори остида бугунги завонавий адабиётни ривожлантириш, мумтоз асарларни ўқувчиларга қимматини сақлаган ҳолда етказишда адабий майдон сифатида хизмат қилишини қайд этишди.
Жумладан Агентлик директори А.Ходжаев сўзи давомида нашриёт ва матбаа корхоналарини солиқлардан озод қилиш ва уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, бадиий таржима соҳасида халқаро мукофотни таъсис этиш, болалар учун яратилган энг яхши асарлар бўйича Президент мукофотини таъсис этиш, маҳаллаларда китобхонлик даражасини ошириш қонунчилигимизда бир қатор меъёрий ҳужжатлар билан мустакамланганини таъкидлади.
“Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши нашриёт ва матбаа корхоналарининг эркин ривожланиши учун барча имкониятларни яратиб берди.
Бу ўзининг самараларини бермоқда. Республикамизда
2020 йилда 168 та нашриёт фаолият юритган бўлса, 2024 йил 1 август ҳолатига кўра уларнинг сони 562 тага етди. Бу даврда матбаа корхоналарининг сони 300 тага ошди. 680 дан ортиқихтисослашган китоб савдо мажмуалари ташкил этилди, деди Асаджон Ходжаев ўз нутқида.
Фестивал доирасида бугун
“Муалифлик ҳуқуқи ва таржима масалалари” мавзусида коференция бўлиб ўтди. Унда ўзбек адабиётларини хорижий тилга ва бестселлер хориж асарларини ўзбек тилига таржима қилиш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш, қалам ҳақи ва бошқа муҳим масалалар юзасидан мулоқот бўлиб ўтди, таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбирлар
“Ноширлик иши, ёзувчилар билан ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати билан давом этади.
Эслатиб ўтамиз, “Битмас хазина” фестивали доирасида тадбирлар эртага ҳам бўлиб ўтади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | СайтKo'proq ko'rsatish ...