ОНА
Соғиндим, кўп қадрингизни биляпман,
Энди мана дардингизни сезяпман,
Бугун қаранг, қарашингиз кутяпман,
Она майлими, қучоқласам сизни?
Шўхлик қўлиб дилингизни оғритдим,
Кунда кутдиз боролмадим, хоритдим,
Бир гап айтай онажоним, соғиндим,
Она майлими, қучоқласам сизни?
Қўллар қадоқ меҳнатларда тинмадиз,
Бизни ўйлаб, тиним билмай ишладиз,
Гоҳо зардоб, гоҳо аччиқ тишладиз,
Она майлими, қучоқласам сизни?
Келинг она, қўлни қўйинг елкамга,
Қучоқласам тўймайман, ўхшар камга,
Рўзғор ўйлаб, боролмапман онамга,
Она майлими, қучоқласам сизни?
Бахтимни кўзлаган, ўзим айланай,
Ўзин ўйламайди, борим ўргилай,
Оллоҳдан ҳамиша умрингиз тилай,
Она майлими, қучоқласам сизни?
Болам деб кутади, кўзларида ёш,
Мен борсам, эрийди дилидаги тош,
Онажон кечиринг, бўлмайман бебош,
Она майлими, қучоқласам сизни?
✍ Солиҳабегим
(Дилафруз Шахирхоний
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli
Ko'proq ko'rsatish ...