Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kanal joylashuvi va tili

auditoriya statistikasi Фойдали маслахатлар 🌍

Assalomu Alaykum 🙋🏼 💊 Tibbiyotga oid ma'lumotlar 🧑‍🍳 📰 Tibbiyot soxasidagi yangiliklar 👩‍🍳 ☝Соғлиғига ўз вақтида эътибор бермаган одам ҳам соғлиқ тарафдан зарар кўради, ҳам дорилар олиш учун катта ҳаражатга тушади. Rek :  @shoumenn  
Ko‘proq ko‘rsatish
2 7680
~0
~0
0
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
72 649joy
ning 78 777
2 092joy
ning 2 295
da kategoriya
2 279joy
ning 2 333

Obunachilarning jinsi

Kanalga qancha ayol va erkak obuna bo'lganligini bilib olishingiz mumkin.
?%
?%

Obunachilar tili

Til bo'yicha kanal obunachilarining taqsimlanishini bilib oling
Ruscha?%Ingliz?%Arabcha?%
Kanal o'sishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Kanalda foydalanuvchining qolish muddati

Obunachilar sizning kanalingizda qancha vaqt turishini bilib oling.
Bir haftagacha?%Eskirganlar?%Bir oygacha?%
Obunachilarning ko'payishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
ҚОРИН ЁҒЛАРИНИ ЙЎҚОТИШНИНГ ОСОН УСУЛИ ✅ Ҳафтанинг душанба ва сешанба кунларида ҳеч нарса емаган ҳолда қаймоғи олинган, ёғлилик даражаси 1% бўлган 1 литр сутга 1 литр сув ва 2 ошқошиқ кўк чой солиб паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Илиқ ҳолга келгач, сузиб олинади. Қайнатма кун давомида ичиб тугатилади. Муолажа қорин ёғлари тугагунча ичилади Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
517
15
​​12 ТА ҚУЧОҚ МЕТОДИКАСИ ✅ Агар бир кунда ҳеч бўлмаса 4 марта қучоқлашсангиз, бу унинг ер сайёрасида нормал инсонлар қаторида бўлишига ёрдам беради. ✅ 8 таси унинг фаоллигини таъминлайди. Кучли инсон бўлиб етишади. ✅ 12 ва ундан ортиқ бағрингизга босганингизда эса унинг организми ўсиб ривожланиши аниқланган. ✅ Яна бир факт, болангизни қучоқлаб ўпиб қўйиш - сиз ота-оналарнинг ҳам саломатлигингиз ва руҳий хотиржамлигингизга ижобий таъсир кўрсатиб иш коэффициентингизни оширади Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
Ko'proq ko'rsatish ...
172
4
Гемоглобинни кўтариш учун супер рецепт ✅ Бир стакан ёнғоқ ва бир стакан майиз олинг. Кейин иккита ўртача лимонни уруғларни олиб ташланг ва ҳаммасини гўшт майдалагичдан ўтказинг. ✅ Бир стакан асал, бир стакан сабзи ва бир стакан лавлаги шарбати қўшинг. Ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг. ✅ Музлатгичда сақланг, овқатдан олдин кунига 3 марта 1 ош қошиқдан истеъмол қилинг Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
584
9
Хлорофиллипт товон ёрилишидан ҳалос бўлишга ёрдам беради! ✅ Кечқурун сода билан оёқларингизни ванна қилинг (3 литр сув 2 ош қошиқ сода). Товондаги қаттиқ терини тош билан қириб ташланг. Кейин оёқларингизни қуритиб артинг ва хлорофиллипт билан компресс қилиб пайпоқ кийиб олинг Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
496
9
Киндикка спиртли пахта қўйилса, қандай ўзгаришлар рўй беради? ✅ Бу усул ёрдамида аёллар ҳайз пайтидаги оғриқлардан, қорин оғриғи, шамоллаш, йўтал ва грипп касаллигларидан қутилиш мумкин. Шунингдек, бу усул мушаклардаги оғриғни енгиллаштиради, танадаги яллиғланиш жараёнларини енгиллаштиради. ✅ Қандай қўллаш керак? Пахта тўпини спиртга ботириб, киндик ичига жойлаштиринг. Пахта момиғи терига маҳкам ёпишиши керак Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
884
23
Оқартириш ва танадаги тукларни олиб ташлаш. ✅ Бунинг учун: 1 ош қошиқ 6% водород перикс, 1 ош қошиқ суюқ совун ва 5 томчи аммиак хаммасини аралаштирамиз. ✅ Эмулсияни терига 10-15 дақиқа давомида қўлланг. Ромашкали сув билан ювиб ташланг. Жараён ҳафтада бир марта кечқурун амалга оширилади. Туклар деярли ўсишни тўхтатади Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
843
20
Кафт методи ✅ Кафтлар ёрдамида турли хил озуқа маҳсулотларини бир маротабалик меъёрини белгилашни биласизми? ✅ Бу усул билан энди сиз ҳар сафар калория ҳисоблашингиз шарт эмас! ✅ Бутун кафт — оқсил Сиқим — углеводлар Катта бармоқ — ёғ/мой Бир мушт — мева ва сабзавотлар Кичкина бармоқ охирги 1/3 — туз Қолгани расмда ... Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
910
5
Жигарни алкоголли циррози ✅ Алкоголь организмга тушгандан сўнг, қонга сўрилади ва жигарда қуйидагича метаболизмга учрайди: ✅ Алкоголь • этанол • ацетальдегид • уксус кислота • сув ва CO2 (карбонат ангдрид) гази. ✅ Ацетальдегид — кучли токсин ҳисобланиб, жигар ҳужайраларини нобуд қилади ва цирроз ривожланишига олиб келади Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
923
7
ЯССИ БЕЛ УЧУН МАШҚЛАР ✅ 25-30 мартадан 3 марта хар куни такрорланг ✅ Бу машқ нафақат ясси бел учун балки хамма учундир. Чунки бу машқ умуртқа поғонасининг хамма касалликларини олдини олади Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀

FILE 2021-07-09 22_41_06.mp4

820
13
Юзни теккиз ва тиниқ қилиш учун, рецепт ✅ РЕЦЕПТ ВА ҚЎЛЛАШ УСУЛИ; •1 чой қошиқ лимон шарбати •25 г дрожа •1 ош қошиқ хом сут ✅ Барча махсулотларни аралаштириб юзга суртиб, 20 дақиқа давомида кутилади. Сўнг тайёрлаган ниқобни илиқ сув билан ювиб ташланилади Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
906
17
Петрушкали ниқоб ✅ Сизга керак бўлади: • бодринг (унинг майдалангани) - 1 ошқошиқ, • лимон шарбати - 1 чойқошиқнинг ярми, • сметана - 1 чойқошиқ, • петрушка (тўғралган) - 1 чойқошиқ. ✅ Барча ингредиентларни аралаштиринг ва юзга 20 дақиқа давомида суртиб қўйинг. Кейин илиқ сув билан ювиб ташланг Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
829
15
Хеч қачон "фольга" ёрдамида овқат пиширманг! ✅ Алюминий моддаси кучли нейротоксин хисобланиб, невроз, депрессия, хотира сусайиши каби касалликларни келтириб чиқаради. Агар алюминй миқдори организда кўпайиб кетса, ўпка фаолияти бузилши, почкада тош пайдо бўлиши кузатиладива. ✅ Фольга ёрдамида овқат тайёрланса(мисол учун гриль, товуқ), организмга ортиқча 400 мг алюминий тушади. ✅ Хулоса қилиб айтканда, кўчада ва уйда фольга ёрдамида тайёрланган овқатларни истеъмол қилманг! Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
Ko'proq ko'rsatish ...
914
11
Меваларнинг фойдали хусусиятларини биласизми? • Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали. • Ананас — артритдан ҳимоя қилади. • Шафтоли — стресслар енгил ўтишига ёрдам беради. • Олма — организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини таъминлайди. • Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади. • Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради. • Киви — суяк тўқималари учун фойдали. • Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали. • Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
Ko'proq ko'rsatish ...
897
15
Нима учун бодринг ва помидорни бирга салат қилмаслик керак? ✅ Гап шундаки, помидор организмда кислотали муҳит яратади, бодринг эса ишқорланади ва уларни аралаштириш тавсия этилмайди. ✅ Помидорларни кислотали овқатлар, бодрингни эса ишқорий деб таснифлаш мумкин салатда аралаштириб, улар нафақат бир-бирини зарарсизлантиради, балки жигар ва буйраклар ишига салбий таъсир кўрсатадиган тузларни ҳам ҳосил қилади Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
989
26
ЗАНЖАБИЛ (ИМБИРЬ) ОЗДИРАДИМИ? ✅ Ориқча вазнни камайтиришдаги чой: 2 дона лимон шираси сиқиб олинади ва 300 мл.га етгунча қайноқ сув қўшилади. Унга 2 чой қошиқ асал ва 1-2 чой қошиқ майдаланган занжабил қўшилади. Чойни илиқ ҳолида ичиш тавсия этилади Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
851
10
Болалар ва катталарда шамоллаш ва йўтал учун самарали ва зарарсиз бўлган воситалар. ✅ Қандай тайёрлаймиз? Бунинг учун 90 мл қизилмия илдизи сиропига 10 та мукалтин таблеткасини майдалаб солиб яхшилаб эритамиз ва 1 соатга қўйиб тиндирамиз. ✅ Қўллаш дозалари қанақа? Ёш болалар 1 чой қошиқдан 3 махал Катталар 1 ош қошиқдан 3 махал Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
837
8
НИМА САБАБДАН ЧАҚАЛОҚНИ ТЕБРАТСАК ТИНЧЛАНАДИ? ✅ Болани тебратиш унга она қорнида бўлган даврини, ўша пайтдаги онанинг ҳаракатини эслатиб, болага тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Бу ҳолат болага ҳуш ёқиб ухлаб қолади. ✅ Боланинг елкасига аста уриб ухлатиш ҳам унга она қорнидаги вақтларидан таниш бўлиб қолган, онанинг қадам товушларини эслатади. Бу ҳам болага ёқиб, тинчланади. ✅ Алла айтиш ҳам боланинг нерв системасига тинчлантирувчи таъсир кўрсатиб, уни ухлатиб қўяди Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
Ko'proq ko'rsatish ...
885
11
ТОҒРАЙҲОН ИНФАРКТНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ ✅ Тоғрайҳон ўсимлиги шарқ табобатида кўпгина касалликларга қарши доривор гиёҳ сифатида ишлатилади. ✅ Тоғрайҳоннинг ер устки қисмидан гуллаган вақтда йиғиб олинг. Кўк чой билан аралаштириб, доимий равишда ичиб турсангиз, инфарктнинг олдини олган бўласиз. Чунки бу қон томирларини кенгайтиради ва киши ўзини енгил ҳис эта бошлайди Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
890
5
СОЧ ОҚАРГАНДА... 🔶Кунжут ҳамда зайтун ёғи бир хил миқдорда олиниб, оғзи ёпиладиган идишга солинади ва аралаштирилади. 10 кун давомида бир кунда бир маҳал сочлар илдизигача суртилади. Сочлар елим халта билан ўралиб, 3-4 соатдан сўнг чайилади. Бу мойлар аралашмаси сочларни қорайтирибгина қолмай, балки тўкилишини ҳам тўхтатади. Малҳам сочларни ўстириб, мустаҳкамлайди ва уларга соғлом жило бағишлайди Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
918
17
Намознинг жисмоний фойдалари ✅ Қиём - Тик туриш: • Белдаги оғриқларни 25% камайиши. • Тиззалардаги оғриқларни 52% камайиши. • Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши. • Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши. ✅ Рукуъ холати: •Белдаги оғриқларни 18% камайиши. •Тоз бўғимларидаги оғриқларни 31% камайиши. •Тиззадаги оғриқларни 63% камайиши. •Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши. •Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши. ✅ Сажда холати: •Белдаги оғриқларни 24% камайиши. •Кафтдаги оғриқларни 27% камайиши. •Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 13% камайиши. •Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши. •Билаклардаги оғриқни 28% камайиши. ✅ Қаъда холати: •Белдаги оғриқларни 37% камайиши. •Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 17% камайиши. •Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
Ko'proq ko'rsatish ...
964
11
Шамоллашга 99 фоиз табиий даво рецепти 🔶Шамоллаш учун ажойиб восита ва ниҳоятда мазали, соғлом ичимлик. 🔶Биз барча ингредиентларни аралаштирамиз: • 1 ош қошиқ. малина мураббоси • 1 ош қошиқ. асал • 1 ош қошиқ. лимон шарбати • 1 ош қошиқ. коняк • 1 таблетка аспирин 🔶 Тўлиқ тузалгунча ҳар куни 1 чой қошиқдан истеъмол қилинг Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
1 001
15
Меновазин ва ангина ✅Ангина билан томоқ оғриғини меновазин билан ишқалаш ва ўзингизни ўраш тавсия этилади. Совуқдан бурун тешигини бирма-бир ёпиб, унинг ҳидини нафас олиш ҳам фойдалидир Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
976
12
Таом пишираётганда "Ихлос" сурасини ўқимоқлик, таомни еювчиларни ҳидоят ва ихлосларига васила бўлади. • "Кавсар" сурасини ўқимоқлик эса, таомни лаззатли бўлишига васила бўлади. • "Аттаҳиёту" ни ўқимоқлик, таомни баракотли бўлишига васила бўлади. ИнщаАллаҳ! Аёлларингизга айтинглар таом пишираётган вақтда таҳоратли ва робитали бўлсинлар. • Бу хилда пишган таомда зулмат бўлмас. Баданга шифо, қалбга даво бўлади! Ибодатга қувват, иймонга нур бўлади... Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
Ko'proq ko'rsatish ...
986
12
АСЛО БУНДАН ДУО ҚИЛМАНГ! • Дунёдаги барча яхшиликни тилайман деманг • Дунё ва Оҳиратдаги барча яхшиликни тилайман денг • Бошинг тошдан бўлсин деманг • Аллоҳ паноҳида бўлгин денг • Топганинг тўйларга буюрсин деманг • Кўп ҳайр-эҳсон қилувчи бойлардан бўлгин денг • 100 йил, 1000 йил яша деманг • Оҳирги нафасингда Аллоҳ сени иймонли, ибодатли ҳолатингда қилсин денг • Қўша қаринг деманг • Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг • Тагингдан шамол ўтсин деманг • Аллоҳ ризқингга барака берсин денг • Қўчқордай ўғил сўраманг • Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғилни сўранг • Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг • Фарзандларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ! Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
Ko'proq ko'rsatish ...
1 543
45
ЎРИК ДАНАГИ ҚОН БОСИМИНИ ДАВОЛАЙДИ ✅ Агар қон босимингиз тез-тез кўтарилиб, юрагингиз қинидан чиққудек бўлса, шунингдек, бошингиз оғирлашиб айланса, сизга ўрик данаги ёрдам беради. ✅ Бир ҳовуч данакни сувга солиб, қайнатинг ва ҳар 10 дақиқада эски сувни тўкиб, устига янгисини қуйиб туринг. Шу усулни уч марта бажаргач, қайнатилган данакларни бир неча қисмга (5-6 тадан) ажратиб, ҳар бир қисмни эрталаб оч қоринга чақиб енг. Бажарилган оддийгина бу усулдан сўнг қон босими сизни анчагача безовта қилмайди Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
Ko'proq ko'rsatish ...
953
20
Қаришни истамасангиз, анор енг! ✅ Анор юрак-қон томир тизими касалликларини олдини олишга ёрдам берадиган ҳақиқий табиий эликсир бўлиб, бошқа кўплаб шифобахш хусусиятларга эга. ✅ Анорда кўп миқдорда А, C ва Э витаминлари;  темир ва антиоксидантлар - организмдаги ҳалокатли жараёнларни қўзғатадиган зарарли эркин радикалларни нейтраллаштирувчи моддалар мавжуд Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
866
4
ИЧ КЕТИШИНИ 1 КУНДА ДОРИСИЗ ТЎХТАТИШ 🔶 Бу дарддан тезда халос бўлиш учун 0,5 л. илиқ сувга 1 чойқошиқ ош тузи, 4 чойқошиқ шакар солиб эритилади. Яхшилаб аралаштирилади. 🔶Кунига 3 маҳал овқатдан олдин ёш болаларга 1 чойқошиқдан, катталарга 50 мл.дан ичирилади. Бир кунда дарддан фориғ бўлиш мумкин Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
1 062
18
Ота-онангиз ҳаққига дуо қилинг ✅ “Ё, Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” ✅ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсон вафот этгач амаллари тўхтайди. Фақат унга уч нарсадан савоб етиб туради: садақаи жория, фойдали илм, унинг ҳақига дуо қилувчи солиҳ фарзанд” ✅ Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Маййитлар дуога тириклар таом, ичимликка муҳтож бўлганларидан ҳам муҳтожроқдирлар” Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
Ko'proq ko'rsatish ...
1 006
10
АЛЛОҲ ТАОЛО СИЗНИ СЕВИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ? ✅ "Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 195- оят ✅ "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят ✅ "Ва (албатта, Аллоҳ) ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят ✅ "Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" " Оли имрон" сураси, 76 - оят ✅ "Албатта, Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" " Оли имрон" сураси, 146 - оят ✅ "Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта, (Аллоҳ) Ўзига таваккал қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 159 - оят ✅ "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади" "Моида" сураси, 42- оят Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
Ko'proq ko'rsatish ...
897
5
ҚУВВАТНИ ОШИРМОҚЧИМИСИЗ? ИЧАКЛАРНИ ТОЗАЛАНГ! 🔶Иммунитетим пастлиги учун тез-тез касал бўлиб қолардим. Ҳамкасбим тавсия қилган маслаҳатни қўллаб кўргандим, анча фойдасини сездим. Уни сизлар билан бўлишгим келди. 🔶1 дона тухум оқини ажратиб, унга 1 чой қошиқ зайтун ёғи қўшиб аралаштирилади. Эрталаб овқатланишдан ярим соат олдин истеъмол қилинади. Бу вақт оралиғида ёғли нарсалар ейиш мумикн эмас. Муолажа 10 кун давомида бажарилади. Бу малҳам иммунитетни кўтарибгина қолмай, ичакни тозалаб, организмни мустаҳкамлайди Cевимли инсонларингизга улашинг! ☺️ ➥ https://t.me/+ZbHsZmJnrtIwNjJi 🍀
Ko'proq ko'rsatish ...
967
18
Oxirgi yangilanish: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio