❗️B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқароларга халқаро IT-сертификатларни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади
“Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ–162-сон, 24.05.2023 й.) қабул қилинди
Қарор билан, жумладан, қуйидагилар тасдиқланди:
▪️
“Рақамли ҳукумат” ва
“Рақамли ҳудуд” дастурлари доирасида 2023–2024 йилларда амалга ошириладиган
300 та устувор лойиҳалар рўйхати;
▪️
2023 йил якунигача Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатилаётган хизматлар сонини 570 тага етказиш доирасида порталда биринчи навбатда жорий этиладиган
95 та хизмат ва сервислар рўйхати;
▪️
2023 йил 1 декабрдан аҳоли ва тадбиркорлардан талаб қилиш бекор қилинадиган
47 турдаги маълумотлар рўйхати;
▪️ аҳоли ва тадбиркорларга хизматлардан фойдаланиш ҳолати бўйича юбориладиган
эслатма ва хабарномалар рўйхати.
▪️
2023 йил 1 июндан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ташқи кредит ва беғараз кўмак маблағлари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рақамли компонентларга йўналтириладиган қисми Рақамли технологиялар вазирлиги билан мажбурий тарзда келишилади.
▪️Қарорга кўра,
“Рақамли геопортал” ахборот тизими ва
“Халқ назорати” платформаси:
▫️2023 йил 1 сентябргача
Ангрен, Оҳангарон, Янгийўл, Чирчиқ ва
Нурафшон шаҳарларида;
▫️2023 йил якунигача
Жиззах ва
Урганч шаҳарларида ишга туширилади.
2023 йил 1 октябрдан тадбиркорларга электрон тижорат фаолияти доирасида
эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат берилади.
❕“Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг навбатдаги босқичи сифатида
хорижий нуфузли таълим платформаларида IT-йўналишдаги онлайн ўқув курсларда таҳсил олиш имконияти йўлга қўйилади.
▪️ 2023 йил 1 октябрдан
B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқаролар томонидан тегишли йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг
100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади.
Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи IT-парк резиденти бўлган компанияларга ишга жойлашган нодавлат ўқув марказларига ҳар бир битирувчи учун
БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёшлар учун эса
105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш йўлга қўйилади.
Telegram |
Instagram |
FacebookKo'proq ko'rsatish ...