هذه الخدمة مُتوفّرة أيضًا بلغتك. لتغيير اللغة، اضغطEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
الفئة
لغة وموقع القناة

all posts O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг  https://taplink.cc/uzlidep  
11 968-514
~6 866
~11
65.89%
تقييم تيليجرام العام
عالميًا
55 510المكان
من 78 777
0المكان
من 0
في الفئة
2 285المكان
من 2 793
أرشيف المنشورات
Қўшимча ўқувчи ўринлари — таълим сифатининг кафолати 😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “2030 йилгача қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшилаш” таклифи Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида жуда муҳим роль ўйнайди. Бу таклиф бир неча муҳим омиллар билан боғлиқ: биринчидан, Ўзбекистонда аҳолининг доимий ўсиши кузатилмоқда. Бу эса мактаб ёшидаги болалар сонини ҳам оширмоқда. Шу боис, қўшимча ўқувчи ўринларини яратиш таълим инфратузилмасидаги талаб ва таклиф мувозанатини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга; иккинчидан, болалар сони ошгани сари таълим сифатини сақлаб қолиш ва уни янада яхшилаш зарурияти пайдо бўлмоқда; учинчидан, мамлакат тараққиёти сифатли таълим-тарбияга боғлиқ. Ёш авлоднинг билимли, малакали бўлиши Ўзбекистон учун муҳим ҳисобланади; тўртинчидан, қўшимча ўқувчи ўринларини яратиш ва таълим сифатини яхшилаш кам таъминланган оилалар ва чекка ҳудудлардаги болалар учун ҳам сифатли таълимга кенгроқ имконият яратади; бешинчидан, янги мактаблар қуриш ва мавжуд мактабларни кенгайтириш орқали мамлакатнинг барча ҳудудларида таълим инфратузилмаси яхшиланади. 😎 Партиямиз илгари сураётган ушбу таклиф мамлакатдаги таълим тизимининг рақамли трансформациясига ҳам ёрдам беради. Чунки янги мактаблар замонавий технологиялар билан жиҳозланиши ва педагогик жараёнда инновациялар жорий қилиниши керак бўлади. Шу сабабли, партиямизнинг ушбу таклифи ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган стратегик муҳим ташаббус ҳисобланади. 🗣️ 🖥
عرض المزيد ...
430
17
#Partiyalar_minbari ❗️ Қонун ижодкорлиги соҳасида қандай ишлар амалга оширилди? • Мавлуда Ходжаева ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари 🖥

A 3.mp4

582
10
“XXI asr” газетасининг 38 сони билан танишинг: 🇺🇿🇩🇪 Ўзбекистон-Германия: ўзаро манфааатли шерикликнинг янги босқичи; ❇️ Остонадаги саммитда Марказий Осиё етакчилари ҳам қатнашди; 🗳 Сайлов-2024: O’zLiDePнинг сайловолди дастури тўлалигича чоп этилмоқда! ❓ 5 мақсад – 500 вазифада нималар қамраб олинади? ❓ Ўзбекистон тадбиркорлар мамлакатига айланади...ми?! ❗️ Хусусий мулк дахлсизлиги кафолатланиши шарт!Солиқ ислоҳотлари халқчил бўлмоғи лозим; ❓ “Ҳар бир оила ўз уйига эга бўлсин” шиори амалга ошадими? ❗️ Маҳаллий кенгашлар ҳокимларга бўйсунмайди! ❇️ Актёрларнинг аристократи, ёлғизларнинг ёлғизи. 🖥
عرض المزيد ...

XXI asr 38 (1088)-сон.pdf

651
6
ЎзЛиДеП тадбиркорлар учун майдон яратиб бера оляптими? ⁉️ Бу ҳақида “Партиялар минбари” кўрсатувида ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шахноза Холмахаматова партия томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот бериб ўтди. 😎 Жумладан “ЎзЛиДеП пресс-клуби”, “Тадбиркорлар ва депутатлар мулоқот форуми” ташкил этилди. Учрашувларда 190 мингга яқин муаммолар кўтарилган бўлса, 76% муаммоларга депутатлар томонидан ечим топилди. 🖥

A 2.mp4

919
13
#5maqsad_500vazifa 😎 Одамларга ваъда эмас, натижа керак. Улар эртага эмас, бугун яхши яшашни истайди. 😎 ЎзЛиДеП ана шу ғояни амалий майдонга кўчира олган энг йирик сиёсий кучдир. 🖥

Ro`lik.mp4

979
14
🔔Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайлов кампанияси давридаги сайловолди ташвиқоти 2024 йил 22 сентябрдан бошланиши белгиланди 🗣Марказий сайлов комиссиясининг бугунги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайлов кампанияси давридаги сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 📂Қарор билан Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодларнинг ва сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти 2024 йил 22 сентябрдан бошланиши белгиланди. 💬 Сайловолди ташвиқоти даврида сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари сиёсий партияларга сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбатини инобатга олиб, қуйидаги тартибда амалга оширилади: ✅биринчи — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси; ✅иккинчи — Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси; ✅учинчи — Ўзбекистон Экологик партияси; ✅тўртинчи — Ўзбекистон Халқ демократик партияси; ✅бешинчи — Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси. 🖥
عرض المزيد ...
885
24
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган жиноят турларини камайтириш, мазкур соҳани либераллаштириш ✅ Мамлакатимизда бизнесни ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш кўп жиҳатдан соҳадаги қонунчиликни либераллаштиришга боғлиқ. Соҳанинг либераллаштирилиши янги тадбиркорлик субьектларининг вужудга келишига ҳамда кўплаб иш ўринларини ташкил этишга замин яратади. 😎 Шу нуқтаи назардан, ЎзЛиДеП томонидан илгари сурилаётган тадбиркорлик билан боғлиқ жиноят турларини камайтириш ва соҳани либераллаштириш ташаббуси долзарб аҳамиятга эга.   📣 Муайян шахсларга қўлланиладиган ҳар қандай таъсир чораси содир этилган қилмишга мос бўлмоғи лозим. Шундагина жазо қўлланилишидан кўзланган мақсадга эришиш ва қонинчиликка қатъий риоя қилиш интизоми шаклланишига эришиш мумкин. Айнан шу жиҳатдан партиянинг мазкур ташаббуси жуда долзарб аҳамиятга эга. ❗️ Тадбиркорлик соҳасида жиноят турларини камайтириш ва уни либераллаштириш Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилаш ва сармоядорлар учун кўпроқ имкониятларни тақдим этишга замин яратади. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш уни жиноийлаштиришдан халос этиш ва ҳуқуқий хавф-хатарларни камайтириш, ишончли бизнес муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. 😎 Партиямиз илгари сурган мазкур ташаббус амалга ошиши иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва янги иш ўринларини яратиш баробарида аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қилади. 🗣️ 🖥
عرض المزيد ...
691
18
Партиялараро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Тарғибот бўлими бошлиғининг ўринбосари Ван Ган бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказдик. Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар тобора кенгаймоқда. Бу мамлакатларимиз раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин ўртасидаги ишончли мулоқот самарасидир. Жорий йилнинг  январь ойида қабул қилинган ва  муносабатларимизни  ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик даражасига олиб чиққан тарихий ҳужжатни алоҳида таъкидлаш ўринли. Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар  ошди.  Ўтган йили бу кўрсатгич ўн тўрт миллиард  долларга етди.  Хитой капитали иштирокидаги корхоналар  сони  уч баравар ошди. Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашувда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, уни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ЎзЛиДеП ва ХКП ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, маданият, туризм, таълим, журналистика соҳаларида мунтазам тажриба алмашиш, Хитой ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган кўргазмаларда ўзаро ташрифларни амалга ошириш бўйича фикрлар алмашилиб, устувор вазифалар белгилаб олинди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда парламентлараро ҳамкорлик алоқалари янада ривожланиб боряпти, қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш йўлга қўилмоқда. Буни биргина партиямиз мисолида ҳам алоҳида эътироф этиш мумкин. Ҳозирда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан Хитой Коммунистик партияси ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ўзаро тажриба алмашиш, партиялар ўртасида барча йўналишдаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш кўзда тутилган.
عرض المزيد ...

Sequence 01_1.mp4

550
6
#ijtimoiy_soʻrovnoma 📣 Юртдошларимиз партиялар фаолияти билан қанчалик таниш? Улар кўпроқ қайси партияни қўллаб-қувватлайди? 🖥

So`rovnoma.mp4

787
14
#Partiyalar_minbari - Яқин-яқингача ҳайдовчилик билан шуғулланиш жуда қийин аҳволда эди. Бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида қонун билан ечим топилди. • Шуҳрат Шарафутдинов ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси 🖥

A1.mp4

827
12
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқади 🇺🇿🇨🇳 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитовнинг Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Тарғибот бўлими бошлиғининг ўринбосари Ван Ган бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди. 📌 Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида икки томонлама алоқаларнинг барча йўналишида ўзаро муносабатлар фаоллашиб, кўп томонлама мулоқотлар мустаҳкамланиб бормоқда. ➡️ Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашувда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, уни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ЎзЛиДеП ва ХКП ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, маданият, туризм, таълим, журналистика соҳаларида мунтазам тажриба алмашиш, Хитой ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган кўргазмаларда ўзаро ташрифларни амалга ошириш бўйича фикрлар алмашилиб, устувор вазифалар белгилаб олинди. 🗣️ 🖥
عرض المزيد ...
802
8
😎 В информационной программе «Ахборот 24» телеканала «O'zbekiston24» был показан видеоролик о деятельности штаба, организованного УзЛиДеП. 🔴 Подробнее в репортаже 🖥

T 2.mp4

692
3
#OAVda_biz 😎 O'zbekiston24 телеканалининг "Ахборот 24" информацион дастурида ЎзЛиДеП томонидан ташкил этилган штаб фаолияти ҳақида лавҳа эфирга узатилди. 🔴 Батафсил репортажда 🖥

T 1.mp4

911
20
Термизлик ишбилармон аёллар сараланди 😎 Ишбилармон аёлларни бир мақсад йўлида бирлаштириб, уларнинг сафини кенгайишига хизмат қилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Термиз шаҳри босқичи кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Унда шаҳар ҳудудидаги маҳаллалардан келган тадбиркор, ҳунарманд аёллар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни намойиш қилишди. — Кўп йиллардан бери дизайнерлик билан шуғулланаман, — дейди Зуҳра Жўраева. — Ҳозирда ўзимнинг кичкина тикув цехим бор. Асосан, машҳур санъаткорлар, шоуменлар учун турли дизайндаги либосларнинг эскизини яратиб, тикаман. ✅ Танловда ҳар бир иштирокчининг имкониятлари, яратган иш ўринлари, ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг сифатига алоҳида эътибор қаратилди. Натижаларга кўра, 1-ўринни "Боғишамол" маҳалласидан Наргиза Хўжамқулова эгаллади. У айни пайтда тадбиркорликнинг янги йўналиши аутсорсинг усулида ҳудуддаги ташкилот ва муассасаларга тайёр иссиқ овқат етказиб бериш билан шуғулланмоқда. 📣 2-ўринни текстил маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркор Ойгул Азизова, 3-ўринни тикувчи-дизайнер Зухра Мейлиқуловалар эгаллади. 🟣 Ғолиб ва совриндорлар партия томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 🖥
عرض المزيد ...
744
10
Олий таълим муассасасида сайловолди дастури тарғиб қилинди 😎 ЎзЛиДеП Андижон вилояти Кенгаши Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан Андижон Давлат педагогика институтида  “Ваъда эмас, натижа. Эртага эмас, бугун” шиори  остида талаба-ёшлар билан тарғибот тадбири ўтказилди. ✔️ Тадбирда ЎзЛиДеП Андижон вилояти Кенгаши бўлим мудирлари, олийгоҳнинг профессор-ўқитувчилари, “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари ва талаба-ёшлар иштирок этдилар. 🗳 Мазкур тадбирда жорий йилнинг 27 октябрида бўлиб ўтадиган сайловларда 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган мутлақо янги стратегия билан қатнашаётган ЎзЛиДеПнинг кейинги 5 йилликдаги мақсад вазифалари, халқчил ғоялари ҳақида сўз юритилди. 😎 Партия ўз Сайловолди дастурида келажагимиз эгалари бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ҳам аниқ мақсадларни кўзлагани таъкидланди. 📖 Тарғибот тадбири якунида олийгоҳдаги кўнгилли ёшларга партиянинг сайловда иштирокига доир тарғибот варақалари улашилди. 🖥
عرض المزيد ...
241
5
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, Умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида 3 нафар ходимни ёллаган якка тартибдаги тадбиркорга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга субсидия ажратилиши ❕Бунда, субсидия миқдори битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваридан (5 млн 100 минг сўмдан) ошмаслиги лозим. ☑️ Шунингдек, ЯТТларга умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходим ёллашга рухсат этилган. 🖥
1 573
5
ЎзЛиДеП мулк дахлсизлиги тўлақонли таъминланиши тарафдори 🗣 Ҳар бир фуқаро мол-мулкка эга бўлиш ва ўзининг мулк ҳуқуқини ҳар қандай бузилишлардан ҳимоя қилишга ҳақли. Фуқаролар мулкига нисбатан турли тажовузларнинг олдини олиш ва мулк дахлсизлигини таъминлаш уларнинг эркин ҳамда фаровон ҳаёт кечиришига замин яратади. 📌 Хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси қилинишига ЎзЛиДеПнинг доимий эътиборида. Партиямизнинг Сайловолди дастуридаги хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, мулкка зарар етказиш учун жиноий жавобгарликни кучайтириш ғояси янгиланган Конституциянинг 65-моддасига асосан хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга имкон беради. Таъкидлаш жоиз, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, мулкка зарар етказиш учун жиноий жавобгарликнинг амалдаги чоралари етарли эмас. Жиноят кодексининг 173-моддасига кўра, мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш учун жавобгарлик белгиланган – ушбу қилмишга нисбатан оғирлаштирувчи ҳолатларда энг оғир жазо – 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. Мансабдор шахслар томонидан хусусий мулк ҳуқуқини бузиш жинояти (1921-модда) учун энг оғир жазо эса 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. Солиштириш учун фирибгарлик ва ўғирлик каби жиноятлар учун 10 йилгача, товламачилик ва талончилик учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган. ✔️ Хусусий мулк дахлсизлигини бузишнинг ижтимоий хавфи юқори бўлганлиги учун ушбу жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш лозим. 😎 Партиямиз хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш учун жиноий-ҳуқуқий чораларни кучайтириш ва жавобгарликнинг муқаррарлигига риоя этиш лозимлиги тарафдоридир. 🗣️ 🖥
عرض المزيد ...
127 437
93
Партиялар минбари - ЎзЛиДеП 😎 Ўзбекистон телеканалида партиямиз фаолиятига оид махсус кўрсатув эфирга узатилди. ✔️ Унда иштирок этган экспертлар партиямизнинг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсири, сиёсий ислоҳотлар ва партия олдидаги келгуси режалари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтдилар. ➡️ Батафсил кўрсатувни тўлиқ томоша қилинг. 🖥

sayyyo.mp4

1 303
44
Депутатликка номзодлар учун ўқув-семинар ташкил этилди 😎 ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига депутатликка номзодлар учун ўқув-семинар ташкил этилди. ✔️ Тадбирда дастлаб, “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясида белгиланган мақсадлар муҳим аҳамият касб этаётгани, стратегияда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳар бир фуқаронинг ўрни устувор аҳамият касб этиши қайд этилди. Шунингдек, Сайлов кодексининг ўзига хос жиҳатлари, номзодларни рўйхатга олиш, сайловолди ташвиқотни олиб бориш тартиби, шакллари, усуллари тўғрисида маълумотлар берилди. ➡️ Бундан ташқари сайлов жараёнида кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг сайлов кампаниясининг очиқ, ошкора ўтишини таъминлашдаги иштироки тўғрисида сўз юритилди. ⁉️ Тадбир сўнггида номзодлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олишди. 🖥
عرض المزيد ...
882
12

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
التصويت المخفي
830
1
“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик- танловининг Самарқанд шаҳар босқичи ўтказилди 😎 Самарқанд шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида танловнинг шаҳар саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳунармандлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, тадбиркорлар ва ишбилармон хотин-қизлар ўз кўргазмалари билан иштирок этдилар. 📣 Танлов натижаларига кўра: 🥉-ўринни аёллар ва болалар кийим кечак тикишга ихтиосолашган ЯТТ раҳбари Саодат Гулямова; 🥈-ўринни 15 нафар иш ўрни яратган, 60 хилдаги ширинликлар пиширишни йўлга қўйган тадбиркор Азиза Фозилова ; 🥇-ўринни 25 нафар иш ўрни яратган, кўрпа, кўрпача ва ёстиқлар тикишга ихтисослашган Фарангиз Рустамова эгаллади. ✅ Тадбир якунида барча иштирокчилар партиянинг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 🖥
عرض المزيد ...
788
2
Меҳнат мигрантларининг ҳимояси ва ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш ЎзЛиДеП диққат марказида ✈️ Бугунги кунда кўплаб фуқароларимиз чет давлатларда меҳнат қилиб, оилаларини моддий таъминлаш йўли билан миллий иқтисодиётга ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Ўз навбатида, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. 😎 Шу боис, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Сайловолди дастурида меҳнат мигрантлари билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. 🌐 Партиямиз халқаро тажрибалардан фойдаланиш орқали Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари учун самарали ижтимоий суғурта ва ҳимоя тизимини жорий қилишни илгари сурмоқда. Меҳнат мигрантларининг оила аъзолари учун имтиёзли кредитлар ажратиш, таълим ва соғлиқни сақлаш имкониятларини кенгайтириш бу борадаги қатор масалаларни ҳал қилишда муҳим ўрин тутади. 🗣 Партиямизнинг таклиф ва ташаббуслари меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий суғурта ва ҳимоя тизимини кенгайтириш орқали уларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, тегишли манзилли молиявий ёрдам ва таълим дастурлари орқали уларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш имконини беради. 🗣️ 🖥
عرض المزيد ...
1 011
32
МСЗ – янги лойиҳа ва янги имкониятлар дегани 🌐 Бугун мамлакатимизнинг халқаро майдондаги иқтисодий сиёсий, маданий жиҳатдан алоқалари янги босқичга кўтарилаётгани жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас бир қисмига айланганимизга ишорадир. ⏺ Табиийки, хорижий инвесторлар учун жозибали инвестицион муҳит яратишда махсус саноат зоналарининг аҳамияти ниҳоятда муҳим. Пойтахтимизда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича янги имконият ва мавжуд захиралардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ривожлантириш, янги турдаги рақобатбардош юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш, Тошкент шаҳрининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда аҳолини юқори даромадли иш жойлари билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 март куни Президентимиз томонидан “Тошкент шаҳрида “Янги авлод” махсус саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-138-сонли қарор имзоланди. 🗣️ • Моҳинур Баҳрамова юридик фанлари доктори (DSc), ТДЮУ доценти, ЎзЛиДеП Чилонзор туман Кенгаши аъзоси 🖥
عرض المزيد ...
819
11
#Биласизми ⚡️ Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми қуйидаги миқдорларда Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳисобидан ▶️ Қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун компенсациялар миқдори ўрнатилган қуввати: 🔹 0,5 кВтдан 1 кВтгача бўлганда БҲМнинг 7 баробар; 🔹1 кВтдан 1,5 кВтгача бўлганда БҲМнинг 10 баробар; 🔹1,5 кВтдан 2 кВтгача бўлганда БҲМнинг 15 баробар; 🔹2 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 20 баробар; 🔹5 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 50 баробар (фақатгина янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда). 🖥
عرض المزيد ...
151 290
423
«Ишбилармон аёл – 2024» кўрик-танловининг Кегейли туман босқичи бўлиб ўтди 😎 Танловнинг Кегейли туман босқичида туманда фаолият юритаётган 10 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизлар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этдилар. ➡️ Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов мобайнида 10 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизларнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг шу даврга қадар эришган ютуқлари, имкониятлари ва келгуси режалари билан ўртоқлашди. - Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича 3,5 млярд сўмлик тўққиз номдаги техника грантини ютиб олиб хизмат кўрсатиб келмоқдамиз, дейди “Гулбағ-лалазар” фермер хўжалиги иш юритувчиси М.Ўтеулиева. - Бундан ташқари боғ яратиш мақсадида 280 млн сўмлик грантга 2 гектар ерга 1 минг 100 туп эрта пичар ўрик ва нок навлари ҳам ҳосилга тайёрланмоқда. Келгуси режаларимиз ҳали бисёр. 📣 Танлов якунида 3-ўринни якка тартибдаги тадбиркор Гулбазар Бекниязова, 2-ўринни якка тартибдаги тадбиркор Гулнур Пердебаева муносиб деб топилган бўлса, 1-ўринни “Гулбағ лалазар” фермер хўжалиги эгаллади. 🖥
عرض المزيد ...
739
2
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммитида 🖥
794
4
Аҳоли манфаатлари йўлидаги амалий таклиф 😎 ЎзЛиДеП томонидан жорий йилги сайловларда йўл қурилиши, газ ва электр етказиб бериш соҳасига хусусий бизнесни жалб этиш таклифини узоқни кўзлаган стратегик ташаббусни муҳим деб ўйлайман. Бунинг натижаси йўл сифати ва йўл маданияти яхшиланишига, аҳолига арзон газ ва электр етказиб беришилида кўзга ташланади ва самарали бозор ва рақобат муҳитини юзага келтиради. ➡️ Бу бўйича ишлар бошланган ва айни ташаббус бу ишларни фаол давом эттиришга хизмат қилади. Масалан, 2025 йилга келиб 47 фоиз, 2030 йилга келиб 52 фоиз электр энергияси хусусий сектор томонидан ишлаб чиқарилишига эришиш кўзда тутилган. Ёки мамлакатимизда табиий ва суюлтирилган газни истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича монополияни бекор қилиш ва паст босимли газ тақсимлаш тармоқларини бошқаришга хусусий бизнесни жалб қилиш ишлари жадал кетяпти. ✔️ Салоҳиятли компаниялар билан ҳамкорликда ҳудудлардаги газ тақсимлаш тармоқлари аниқ шартлар асосида хусусий секторга ўтказиш ҳамда электр энергиясини тақсимлаш ва сотишга инвесторларни жалб қилиш юзасидан ҳам иш олиб бориляпти. ✅ Мазкур ислоҳотларни фаол давом эттириш юзасидан партия ташаббуси ҳар жиҳатдан амалий ва натижадорликка хизмат қилади ҳамда аҳоли турмуш тарзи яхшиланиши ва фаровонликка ҳисса қўшади. 🗣️ 🖥
عرض المزيد ...
1 297
23
🇺🇿🇩🇪 Янги Ўзбекистонни ривожлантиришнинг муҳим устувор йўналишлари қўллаб-қувватланди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг 15 сентябрь куни расмий ташрифи давлатлараро муносабатларда янги босқич бўлди. 🗣 __________________________________________ 🇺🇿🇩🇪 Поддержаны ключевые приоритеты развития Нового Узбекистана Новый этап в межгосударственных отношениях открыл и официальный визит по приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева 15 сентября этого года Федерального Канцлера Федеративной Республики Германии Олафи Шольца. 🗣 🖥
عرض المزيد ...
821
10
😎 Члены фракции УзЛиДеП Дурбек Ахмедов, Эмма Асланова и член Исполнительного комитета Политического совета УзЛиДеП Рената Юсупова приняли участие в специальной передаче телеканала «Dunyo bo'ylab». ☄️ В передаче были затронуты итоги деятельности нашей партии за последние годы, важные шаги в развитии предпринимательства и бизнеса, законотворческий процесс, направленный на защиту прав и интересов избирателей. ▶️ Подробности вы можете узнать, посмотрев полную версию передачи. 🖥
عرض المزيد ...
Политический обзор
Члены фракции УзЛиДеП Дурбек Ахмедов, Эмма Асланова и член Исполнительного комитета Политического совета УзЛиДеП Рената Юсупова приняли участие в специальной передаче телеканала «Dunyo bo'ylab». В передаче были затронуты итоги деятельности нашей партии за последние годы, важные шаги в развитии предпринимательства и бизнеса, законотворческий процесс, направленный на защиту прав и интересов избирателей. Подробности вы можете узнать, посмотрев полную версию передачи.
921
13
☝️ Бугун, соат 11:00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси . 📌 Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий ҳамда канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. ➡️
896
5
Бизнесни қўллаб-қувватлашнинг самарали воситалари жорий этилади 😎 ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Президентимиз раислигида шу йил 11 сентябрь куни маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди. 🌐 Мунозаралар давомида депутатлар камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланиши, бу борада белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали янги иш ўринларини яратишда партия фаоллари, фракция аъзолари ўз ҳиссасини қўшиши, янада фаол ва ташаббускор бўлиши лозимлигини қайд этдилар. —Одамларни рози қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш учун аввало, тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес фаолиятини қўллаб-қувватлаш лозим, — деди ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов. — Шу боис, бугун бутун дунёда устувор масалага айланган ишсизликни камайтириш ва бу орқали одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш масаласи Янги Ўзбекистон сиёсатининг бош мақсадига айланди. Масалан, маҳаллада камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлик лойиҳаларига 35 триллион сўм арзон кредит, 7 триллион сўм субсидия берилди. Шунингдек, 260 минг гектар ер 800 минг аҳолига деҳқончилик қилиб, даромад топиши учун тарқатилди. Бунинг натижасида кўплаб ёшлар, хотин-қизлар, ишсиз фуқаролар тайинли иш жойига, яхши даромад манбаига эга бўлишди. ➡️ Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган бошқа қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилиб, фракция аъзолари томонидан маъқулланди. 🗣️ 🖥
عرض المزيد ...
790
6
✅ Фракция йиғилишида «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. ➡️ Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларининг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятининг кенгайишига, бизнесни қўллаб-қувватлаш инструментлари сонининг ошишига, тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришнинг янгича инструментлари яратилишига хизмат қилади. ✔️ Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди. 🖥
عرض المزيد ...
830
2
#Live 🔴 Навбатдаги «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама марказида бўлди. ➡️ Қонун лойиҳаси билан, соғлом рақобат муҳитини яратиш, соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, темир йўл транспортини монополиядан чиқариш мақсадида ташувчи ва вагонлар, (контейнерлар) оператори ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилмоқда. 🌐 Бундан ташқари, қонун лойиҳасида темир йўл транспортида йўловчи ташиш соҳасини янада ривожлантириш, ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш ҳамда йўловчиларга юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш имкониятларини оширишда нодавлат сектори иштирокини рағбатлантириш мақсадида темир йўлда давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари яратилмоқда. ✔️ Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан иккинчи ўқишда қўллаб-қувватланди. 🖥
عرض المزيد ...
753
3
#Live 😎 Фракция аъзолари кун тартибидаги «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар. ✔️ Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалиги кооперативларини тартибга солувчи нормалар биринчи марта ягона, кенг қамровли ва осон тушунарли ҳуқуқий ҳужжатда бирлаштирилиб, кооператив муносабатлар комплекс ҳуқуқий тартибга солиняпти, ҳужжатлардаги зиддият ва бўшлиқлар бартараф этилмоқда. 🚨 Шунингдек, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида мунтазам ривожланиб келаётган замонавий кооператив муносабатлари тартибга солиниб, ҳуқуқий кафолати яратилмоқда. ✔️ Йиғилишда мазкур қонун лойиҳаси юзасидан фракция аъзолари томонидан қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қўллаб-қувватланди. 🖥
عرض المزيد ...
716
4
😎 Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бошланди. 😎 Йиғилишда фракция аъзолари халқимиз ҳаётини яхшилшга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилишмода. 📶 Бу ҳақида батафсил навбатдаги постларимизда маълумот берамиз. 🖥
712
3
“Мусаффо ҳаво – 2030” дастури – ҳаво сифатини яхшилашда муҳим ташаббус 📣 Маълумки, ҳаво ифлосланиши Ўзбекистон аҳолиси, айниқса шаҳарларда яшовчилар учун, кейинги йилларда тобора долзарб масалага айланиб бормоқда. Куз-қиш мавсумида иссиқлик электр станциялари фаол ишлай бошлаганда, ёзда эса вақти-вақти бўладиган чанг бўронлари, ғубор ҳодисалари муаммо янада оғирлашмоқда. 🌐Ҳаво сифати ҳозирда 117 мамлакатнинг 6000 дан ортиқ шаҳарларида мониторинг қилинади, сайёрамизнинг 99% аҳолиси ЖССТ томонидан белгиланган мақбул сифат стандартларидан ташқари ифлосланган ва уларнинг соғлиғига таҳдид соладиган ҳаводан нафас олади. Статистик маълумотларга кўра, ўзбекистонда тасодифий бўлмаган ўлимларнинг олти фоизига ифлос ҳаво сабаб бўлмоқда. 📶 Хориж тажрибасига кўра, бир қатор ривожланган давлатларда атмосфера ҳавосини яхшилаш бўйича муваффақиятли дастурлар мавжуд. Масалан, Германияда “Clean Air Program” дастури орқали йирик шаҳарларда автомашиналар учун махсус “қизил зона”лар жорий этилган, АҚШда эса “Clean Air Act” қонунчилиги асосида саноат чиқиндиларини камайтириш, яшил ҳудудларни кўпайтириш тадбирлари амалга оширилмоқда. 😎 Партиямизнинг янги Сайловолди дастурида “Барча ҳудудларда атмосфера ҳавосини яхшилаш бўйича “Мусаффо ҳаво – 2030 миллий дастури”ни қабул қилиш” таклифи муҳим ташаббуслардан биридир. Ушбу дастур экологик ҳолатни яхшилашга, аҳоли саломатлигини сақлашга ва келажак авлодлар учун соғлом атроф-муҳит яратишга қаратилган. 🖥
عرض المزيد ...
1 066
26
Ҳукумат Қарори (572-сон, 13.09.2024 й) билан “Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди. ⚡️ Унга кўра, субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар ажратилади. 🔍Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади. ✅ Тадбиркор субсидия олиш учун ариза тақдим этиш вақтида қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: ➖солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги; ➖қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги; ➖фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги; ➖суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги; ➖модулли меҳмонхонага берилган мувофиқлик сертификати ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги. 📝 Субсидия олиш учун тадбиркор давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП () орқали Туризм қўмитасига белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қилади. 🏢 Қўмита ариза келиб тушган кундан 15 иш кунида унинг Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади. 📜 Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, 1 иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 иш кунида ариза берувчига юборади. 🗓 Низом 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 декабргача амал қилади. 🖥
عرض المزيد ...
795
9
#Қонунчиликдаги_янгиликлар 🗣 Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-962-cон, 12.09.2024 й.) билан Халқаро Меҳнат ташкилотининг Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш тўғрисидаги 175-сонли Конвенцияси (Женева, 1994 йил 24 июнь) ратификация қилинди. 🖥
843
5
🇺🇿 🇩🇪 Ўзбекистон Президенти ва Германия Федерал Канцлери кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг учрашуви бўлиб ўтди. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард евродан ошди ва Германия компанияларининг 800 миллион евролик инвестициялари киритилган. Саноат ва технологиялар бўйича стратегик шериклик дастури тайёрланди. Германиянинг етакчи компания ва банклари билан умумий қиймати қарийб 9 миллиард евро бўлган ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Парламентлар, ҳукуматлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги фаол алоқаларни давом эттириш, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олинди. Меҳнат миграцияси, дуал таълим тизимини жорий этиш, олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик, немис тилини ўрганишни қўллаб-қувватлаш, маданий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 🖥
عرض المزيد ...
892
8
🌐 Президентимиз ижросини таъминлаш мақсадида юридик таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш мақсадида ҳукумат қабул қилинди. ✔️ Унга кўра, мактабларда “Ҳуқуқ синфи” ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини ташкил этиш орқали юридик кадрларни тайёрлашда “мактаб-лицей-техникум-университет” тизими жорий этилиши белгиланган. 📊 Юртимиз тараққиёти, ислоҳотлар муваффақияти Халқимизнинг ҳуқуқий онги ва маданияти даражасига боғлиқ экан бу борадаги вазифаларни мактаб таълимидан бошлашимиз жудаям муҳимдир. Биламизки, ҳуқуқий маданият умумий маданиятнинг ажралмас қисмидир. ✔️ Шундай экан, ҳуқуқларини билган ва улардан фойдаланишни билган, бошқаларни ҳуқуқларини ҳурмат қилган инсонгина замонамизнинг маданиятли ва билимли кишиси ҳисобланади. • Шахноза Холмахаматова O'zLiDeP фракцияси аъзоси 🖥
عرض المزيد ...
1 181
10
😎 ЎзЛиДеП мамлакатимизнинг ЖСТга кириши бўйича фаол чоралар кўришни таклиф қилмоқда 📈 Маълумки, мамлакат иқтисодиёти ишлаб чиқариш ва савдо ҳажми ошиши, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва кафолатли бозорларга эга бўлиш сингари бир қатор омилларга бевосита боғлиқ. ✅ Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда глобал ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларига қўшилиш бўйича савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш, экспорт ҳажми ва таркибини кўпайтириш ҳамда Ўзбекистонга инвестициялар оқимини ошириш, шунингдек, жаҳон бозорига чиқишга имкон яратувчи транспорт-логистика йўлакларини шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар изчил давом этмоқда. 🌐 Бу борада, мамлакатимизнинг Жаҳон Савдо ташкилотига аъзо бўлиши кўплаб қулайликларни яратади. ЖСТга тўлақонли аъзолик энг муҳим мақсадлардан бири сифатида, “Ўзбекистон–2030” стратегиясидан ўрин олгани ҳам бежиз эмас. ❔ Айрим юртдошларимизда “Хўш, ЖСТга аъзоликнинг қандай афзалликлари бор?”, деган савол туғилиши табиий. 🗣 Аввало, айтишимиз мумкин, бугунги кунда дунёдаги энг йирик ҳисобланган ушбу халқаро иқтисодий ташкилотга аъзо 164 давлатнинг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улуши 95 фоизни ташкил этади. 😎 ЎзЛиДеП илгари сураётган ЖСТга аъзолик бўйича фаол чоралар кўриш ташаббусини амалга ошириш мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодиётининг ажралмас қисми сифатида муносиб ўринга эга бўлишига, ишбилармонлик, рақобат ва инвестиция муҳити яхшиланишига замин яратади. ➡️
عرض المزيد ...
1 174
20
#munosabat - Камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади • Мавлудахон Хўжаева Олий Мажлис Қонунчилик палатаси меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси #uzlidep #studiya24 🖥

7.mp4

2 238
3
Бугун Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Париждаги 17-ёзги Паралимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашув ўтказди. Ушбу халқаро спорт анжуманида дунёнинг 168 та давлатидан 4 минг 400 га яқин энг кучли ва маҳоратли спортчилар иштирок этгани унинг нуфузи ва миқёси нақадар улкан эканидан далолат беради. Ўзбекистон жамоаси 10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза – жами 26 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни, Осиё қитъасида 3-ўринни, туркий ва ислом мамлакатлари ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича 1-ўринни эгаллагани таъкидланди. Куни кеча Президент XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари, уларнинг мураббийлари ҳамда спорт делегациямиз аъзоларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бугунги маросимда давлатимиз раҳбари ушбу юксак мукофотларни ўз соҳибларига тантанали топширди. 🖥
عرض المزيد ...
907
5
“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик- танловининг Бахмал туман босқичи ўтказилди 🔸 Танловнинг Бахмал туман босқичида ҳунармандлар, касаначилар, тикувчилар, тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизлар ўз кўргазмалари билан иштирок этдилар. 🌐 Танлов натижаларига кўра 30 нафар аёлларни доимий иш ўрни билан таъминлаган тадбиркор, "Бахмал трикотаж" МЧЖ раҳбари Марҳабо Назарова, касаначилик бўйича 15 нафар аёлларни иш билан таъминлаган тикувчи Меҳринисо Раҳмонова ҳамда "Чеварлик сари" МЧЖ раҳбари Рано Ўктамова танлов ғолиби деб топилдилар. ✔️ Тадбир якунида барча иштирокчилар партиянинг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 🖥
عرض المزيد ...
789
2
😎 В эти дни, в преддверии выборов в Законодательную палату Олий Мажлиса и местные Кенгаши УзЛиДеП ведет активную подготовку к доведению до избирателей основных идей и инициатив предвыборной программы партии. 🔴 Подробнее об этом в репортаже! 🖥

rus_01.mp4

983
10
😎 Андижонлик ёшлар ЎзЛиДеПни танлади 😎 Ёшлар – келажак бунёдкорлари деб билувчи ЎзЛиДеП ёшларнинг энг муаммоли гуруҳи ҳисобланувчи бандлиги таъминланмаган ёшлар билан ишлаш борасида ҳам самарали ишларни амалга ошириб келмоқда. 😎 ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан “ЎзЛиДеП ёшлари – маҳаллада!” лойиҳаси доирасида Андижон шаҳридаги “Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази”да “Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун” шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди. 🔵 Тадбирда партия вилоят Кенгаши мутасаддилари, фаоллари, муассасанинг ўқувчилари ва маҳалладаги бандлиги таъминланмаган ёшлар ҳамда Ёшлар етакчилари иштирок этдилар. 🗣 Партия ёшлар учун ижтимоий оптимизм ва ижтимоий-иқтисодий истиқболларни яратиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришга изчил равишда ҳаракат қилиши хусусида ҳам фикр юритишди. 💻 Тадбир мобайнида ёшлар ўзларини қизиқтирган таълим, иш билан бандлик, уй-жой билан таъминланиш, миграция, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва юритиш, субсидиялар олиш масалаларидаги саволларига атрофлича жавоблар олишди. 🖥
عرض المزيد ...
717
4
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2030 йили 160 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсади: таҳлил ва имкониятлар 📈 Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2030 йили 160 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсади: таҳлил ва имкониятлар Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз Сайловолди дастурида ЯИМ ҳажмини 160 млрд долларга етказиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ ҳажмини 4 минг долларга етказиш ташаббусини илгари сурмоқда. 😎 ЎзЛиДеПнинг асосий мақсади Ўзбекистонни ривожланган ва тараққий этган мамлакатлар сафига кириши йўлида астойдил иш олиб боришга қаратилган. Шу жумладан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган 2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш ва «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш мақсади билан партиямизнинг сайловолди дастури уйғун. 📊 Статистик маълумотларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1134,02 триллион сўмни ташкил этган. Бу ўртача алмашув курси бўйича 96,6 млрд АҚШ долларга тенгдир. 😎 ЎзЛиДеП ЯИМни 160 млрд. долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ ҳажмини эса 4 минг долларга етказиш учун мустаҳкам асос ҳозирлаш бўйича барча зарурий чораларни кўришни ўз олдига асосий вазифа сифатида белгилаб олган ва бу мақсадни амалга ошириш учун барча имкониятлар мавжуддир. 🗣 🖥
عرض المزيد ...
1 038
22
😎😎😎😎😎😎😎 😎 Шу кунларда ЎзЛиДеП Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайлов арафасида партиянинг сайловолди дастурларининг асосий ғоя ва ташаббусларини сайловчиларга етказишга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. 🔴 Бу ҳақида батафсил репортажда! 🖥

o'zb+.mp4

1 341
20
#Қонунчиликдаги_янгиликлар 🔴 “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-136-сон, 11.09.2024 й.) қабул қилинди ✅ Фармонга кўра: 🔹Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади; 🔹Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида 7 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ташкил этилади; 🔹Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида жами 28 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади. 🗂 Янги киритилаётган Бош прокурор ўринбосари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:ҳар ҳафтада камида битта туман(шаҳар)га бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганиш; ➖камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилиш; ➖камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган масъулларга нисбатан қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш; ➖ижтимоий ҳимоя ва камбағалликни қисқартириш соҳасида қабул қилинаётган қонунлар талаблари, Президентнинг Фармон ва қарорларида белгиланган топшириқлар ижросини назорат қилиш. 🖥
عرض المزيد ...
1 100
20
😎 - Партиямиз нуронийларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида қатор ишларни режалаштирган. Жумладан "Кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинса, 70 ёшдан ошган кексаларга бепул тиббий ва зарур ижтимоий хизматларни жорий этилишига эришамиз. • Ўктамжон Оҳунов ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши раиси, Андижон вилояти нуронийлари жамоатчилик Кенгаши раиси 🖥

O`ktamjon Oxunov.mp4

1 031
11
😎- Қачонки тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади. Ўз-ўзидан яхши даромад топган тадбиркор ижтимоий жиҳатдан кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам қўлини чўзади, уларни иш билан таъминлаб, оёққа туришига ёрдам беради. • Фарҳод Маматджанов “UZTEX GROUP” МЧЖ корхоналар тармоғи директорлар кенгаши раиси, “Invest Finance Bank” АЖ кузатув кенгаши раиси, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши аъзоси 🖥

Farhod Mamatdjanov.mp4

2 699
109

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
120
التصويت المخفي
877
2
😎- Партиямизнинг янги сайловолди дастурида ҳар бир маҳаллада ёшлар учун мустақил ривожланиш марказлари ташкил этилиши ёшлар салоҳиятини тўлақонли юзага чиқаришга хизмат қилади. • Дилноза Каттаханова Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши аъзоси 🖥

Dilnozaxon Kattaxonova.mp4

1 266
23
“XXI asr” газетасининг 12 сентябрь 37-сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг: 🗳 Сайлов-2024: O’zLiDePнинг I конгрессида... 📖 Партиянинг сайловолди дастури тасдиқланди. 🏅 Маҳорат, матонат ва метин ирода соҳиблари – ўзбекистонлик паралимпиячиларга ҳар қанча таъзим қилсак арзийди! ❇️ Ёдгор Саъдиев: Сўзи билан иши бир партия аъзоси эканимдан фахрланаман! ❓ Ташқи савдо операциялари: муаммо ва ечимлар қаерда? ❓ Ўзбекистонда дори-дармонлар нархларидаги тафовут қачон ўзгаради? ❓ Таълим ва амалиёт бозор талабларига бўйсунадими? ❓ Илк марта “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонига ким сазовор бўлди? ❓ “Артел” журналистни чув туширди...ми? 🖥
عرض المزيد ...

XXI asr № 37-2024.pdf

813
5
“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик-танловининг Кармана туман босқичи ғолиблари аниқланди 😎 ЎзЛиДеП томонидан ҳар йили ананавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Кармана туман босқичи бўлиб ўтди. Унда маҳалла босқичларида ғолиб деб топилган 13 нафар ишбилармон аёллар ўз кўргазмалари билан қатнашдилар. ✅ Баҳолаш жараёнида иштирокчилар томонидан янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳияти, инвестициялар жалб қилиш ва шу каби мезонлар алоҳида эътиборга олинди. 🔴 Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, тумандаги “Янгиариқ” МФЙда истиқомат қилувчи Рустамова Гулшан Дилмуродовна. ғолиб деб топилди. Мазкур якка тартибдаги тадбиркор бугунги кунда 25 нафар иш ўрни яратган. - Ушбу танлов туманимиздаги барча ишбилармон опа-сингилларимиз учун мулоқот майдони. Бугун ҳам иштирокчилар тайёрлаган кўргазмаларни кўриб ўзаро фикр алмашдик. Тажрибаларимизни ўртоқлашдик. Ҳатто, баъзи иштирокчиларимиз ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишди, - дейди кўрик танлов ғолиби Г.Рустамова. 🖥
عرض المزيد ...
734
4
آخر تحديث بتاريخ: ١١.٠٧.٢٣
سياسة الخصوصية Telemetrio