Қўшимча ўқувчи ўринлари — таълим сифатининг кафолати
😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “2030 йилгача қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшилаш” таклифи Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида жуда муҳим роль ўйнайди. Бу таклиф бир неча муҳим омиллар билан боғлиқ:
биринчидан, Ўзбекистонда аҳолининг доимий ўсиши кузатилмоқда. Бу эса мактаб ёшидаги болалар сонини ҳам оширмоқда. Шу боис, қўшимча ўқувчи ўринларини яратиш таълим инфратузилмасидаги талаб ва таклиф мувозанатини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга;
иккинчидан, болалар сони ошгани сари таълим сифатини сақлаб қолиш ва уни янада яхшилаш зарурияти пайдо бўлмоқда;
учинчидан, мамлакат тараққиёти сифатли таълим-тарбияга боғлиқ. Ёш авлоднинг билимли, малакали бўлиши Ўзбекистон учун муҳим ҳисобланади;
тўртинчидан, қўшимча ўқувчи ўринларини яратиш ва таълим сифатини яхшилаш кам таъминланган оилалар ва чекка ҳудудлардаги болалар учун ҳам сифатли таълимга кенгроқ имконият яратади;
бешинчидан, янги мактаблар қуриш ва мавжуд мактабларни кенгайтириш орқали мамлакатнинг барча ҳудудларида таълим инфратузилмаси яхшиланади.
😎 Партиямиз илгари сураётган ушбу таклиф мамлакатдаги таълим тизимининг рақамли трансформациясига ҳам ёрдам беради. Чунки янги мактаблар замонавий технологиялар билан жиҳозланиши ва педагогик жараёнда инновациялар жорий қилиниши керак бўлади. Шу сабабли, партиямизнинг ушбу таклифи ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган стратегик муҳим ташаббус ҳисобланади.
🗣️
Батафсил
#uzlidep #saylov2024
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланингعرض المزيد ...