❗️
Марказий Осиёдаги Россиянинг медиа таъсири
Ҳаммага маълумки, Россия ОАВлари дунё бўйлаб улкан таъсирга эга. Буни бизнинг минтақамиз мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 2021-2023 йилларда РФ давлат ОАВларига $1,4 млрд ажратилган бўлиб, унинг катта қисми Russia Today, ВГТРК, Первый канал медиа ҳолдингларига тақдим этилди.
Таҳлилчиларга кўра, бундай катта суммалар ажратилиши, албатта, Кремлнинг минтақадаги бир қатор медиа манфаатларига боғлиқ:
Биринчи, Россиянинг позитив ва лидерлик ролини тарғиб этиш. Бу борада рус ОАВлари Россия Марказий Осиёнинг асосий сиёсий ва иқтисодий иттифоқчиси, ҳамда минтақадаги хавфсизлик кафили этиб кўрсатилади. Бу фактларни қабул қилмаслигни иложи ҳам йўқ, фикримча.
Иккинчи, Россияни минтақада Ғарб гегемонлиги ва либерал ғояларга қарши курашувчи ягона куч этиб аск эттириш. Таъкидлаш жоиз, маҳаллий аҳоли халқаро кун тартибининг асосий янгиликларини РФ ахборот манбаларидан олишади.
Интернеwс тадқиқотларига кўра, минтақа аҳолисининг 55% рус тилидаги ахборот-таҳлилий ОАВларни кузатишни афзал кўрса, қозоқларнинг 75% қозоқ тилидан кўра рус тилидаги манбани танлаганлар.
Айтиш керакки, рус тилидаги ахборот материаллар юқори сифатда ва тушунарли тилда ишлаб чиқарилиши кўпроқ аҳолини ўзига жалб қилмоқда. Масалан, Қозоғистон ва Қирғизтон аҳолиси ҳаттоки маҳаллий сиёсий воқеаларни рус тилида кузатишади. Рус тилидаги ОАВ материаллари юқорида айтилгандек маҳаллий медиадан фарқли равишда аъло даражада тайёрланганлиги ва кенг томонлама қамраб олганлиги билан ажралиб туради. Шу билан бирга, Интернетнинг ривожланиши рус манбаларига бўлган ишончни оз бўлса-да пасайтиришга олиб келди.
Ўзбекистон Россия пропагандаси таъсирини камайтириш учун нима қилди?
2016-йилдан бери энг жадал ривожланган соҳалар қаторида медиа йўналишини бўлганини таъкидласак муболаға бўлмайди. Блогерлик ва мустақил журналистика фаолияти кескин ривожланди. Кўпгина янги медиа лойиҳалар ўз фаолиятини бошладилар(санаб ўтирмайман).
Бу борада 2022-йил ноябрдан бошлаб Ўзбекистон рақамли телевидение операторларининг BBC, CNN, Bloomberg, TRT Avaz ва CGTN каби 5 та қўшимча халқаро телеканалларни эфирга узатишни бошлагани жуда катта иш бўлди.
Ҳозирги кунда юқоридагиларга қўшимча равишда мамлакатимиз аҳолисида Fox News, CNBC, SkyNews, France24, DW, Al Jazeera, TRT Haber сингари халқаро ОАВларни кузатиш имкони бор.
Шунга қарамай, маҳаллий аҳолининг хорижий тилларни билмаслиги фонида бир қатор етакчи ОАВларнинг эфирга узатилиши катта ўзгаришларга олиб келиши шубҳали. Айнан шунинг учун хорижий пропаганда ОАВларининг миллий хавфсизликка таҳдид сифатида қаралиши ва унинг ўрнини босувчи альтернативалар тақдим этилиши яхши, бироқ сифатли миллий медиа контентни яратиш жуда долзарб мавзу бўлиб қолмоқда.
Умуман олганда, сифатли миллий контентни яратиш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш керак: 1) маҳаллий ОАВларга кўпроқ маблағ ажратиш; 2) мустақил ОАВни ривожлантириш (грантлар орқали маблағлар ажратиш); 3) хорижда миллий ОАВларнинг доимий вакилликларини ташкил этиш (биринчи банда боғлиқ).
Манба
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIALعرض المزيد ...