#Мўминнинг_қалқони китобидан
#Рамазон
ФИТР САДАҚАСИГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР
107. Савол: фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб?
Жавоб: мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Шунингдек, моли нисобга етган мусулмон эркак ўзи ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзандлари учун фитр садақасини бериши вожиб бўлади. Аёл киши ёки балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлишса, зиммаларига фитр садақаси вожибдир, нисоб эгаси бўлмаса, вожиб эмас.
Фитр садақасини бериш яшаб турган уйи, қиш-ёзда киядиган кийими, кундалик юмушларида ишлатиладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжига керакли нарсалардан ташқари ўсмаса-да нисобга етарли мол-мулкка эга бўлган ҳур кишининг зиммасига вожиб бўлади. Уч сидра кийим эгаси бой ҳисобланмайди, чунки улардан бири – уй кийими, иккинчиси – юмушлар учун, учинчиси – жума ва байрамлар учундир. Тўртинчи кийим эса бойликдир.
108. Савол: фитр садақаси беришдаги нисобнинг меъёри қанча?
Жавоб: 1) Фақат тилласи ҳамда ундан ясалган буюмлари (танга, идиш-товоқ, тақинчоқлар ва совға буюмлари каби нарсалари) 85 граммга етса;
2) фақат кумуши ҳамда ундан ясалган буюмлари (танга, идиш-товоқ, тақинчоқлар ва совға буюмлари каби нарсалари) 595 граммга етса;
3) юқоридагилардан бошқа мол-мулки борлар, яъни ҳожати аслиясидан (яшаб турган уйи, қиш-ёзда киядиган кийими, кундалик юмушларига керак бўладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжига керакли бўлган нарсалардан) ортиқча мол-мулкнинг қиймати нисобга етса;
4) озгина тилласи, кумуши, мол-мулки борлар барчасини қўшганда қиймати нисобга етса;
Фитр садақасида аслий ҳожатидан ташқари мол-мулкнинг нисобга етишида закотдаги каби ўсувчи бўлиши шарт эмас. Тижорат моли қандай мол бўлмасин, унинг қиймати кумуш ёки тилланинг нисобига етса, ундан закот вожиб бўлади. Мол эгаси тилла-кумушнинг нисобидан қай бири фақир-мискинларга манфаатли бўлса, фақирлар ҳаққининг эҳтиётини олиб, тижорат молини ўша нисоб билан белгилайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲
✅ «Абдуллоҳ домла марузалари»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👇👇👇
https://t.me/joinchat/RqqTgiGn5NV2lRFHعرض المزيد ...